Umumiy bo'lim > Islom

Hikmatlar shodasi

<< < (182/183) > >>

Abdulhafiz:
Libosingni va badaningni toza tut, zero salomatlikning ikki siri shundadir.
Luqmoni Hakim

UzMuslim:
Iymonsizga iymon farz, iymonliga amal farz.
Imom Abu Hanifa

Abdulhafiz:
"Bo'shamasa tili g'iybatdan, bo'shamaydi dil uqubatdan"
Farididdin Attor

Abdulhafiz:
"Tildan ko'ra qamoqda turishga hojatliroq narsa yo'q"
Abdulloh ibn Mas'ud

MirzoMuhammad:
Назардан сақланинг
Дебдиларки, бир шайхнинг олдига муридлари қаттиқ ташвиш билан келишиб:
-   Ҳазратим, ўғлингиз йиқилиб тушди! – дейишди. Шайх сўради:
-   Қаердан йиқилди?
-   Томдан! – дейишди. Шунда шайх хотиржам бўлиб:
-   Томдан йиқилган бўлса ҳеч қиси йўқ. Бирор жойи шикаст еган бўлса ҳам кейин тузалиб кетади. Бироқ назардан йиқилмасин, назардан! Назардан қолган одам қайтиб тузалмагай! – деган экан.
Бу етарли сабоқ. Назардан қолишдан эҳтиёт бўлинг. Ҳар кимдан эҳтиёт бўлинг. Ҳеч ким назар-писанд қилмаган нотавондан ҳам, ҳамманинг эътиборида бўлган обрўли одамдан ҳам эҳтиёт бўлаверинг. Зинҳор катта кетманг.
Яна бир ривоят. Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди... («Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан)

Абдулазиз Мўминов. Асака туманидаги Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

[*] Previous page

Go to full version