Hikmatlar shodasi  ( 359094 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 87 88 89 90 91 92 B


MirzoMuhammad  04 May 2019, 09:04:56

ЛУҚМОНИ ҲАКИМ ҲАҚИДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг таъкидлашича, Луқмони Ҳаким ҳабаший қул бўлган. Отасининг оти Боуро. У Озар (Торах) авлодидан бўлиб, Айюб алайҳиссаломнинг синглиси ёки холасининг ўғлидир. Луқмони Ҳаким Довуд алайҳиссалом замонигача яшаган ва у зотдан илму ҳикмат ўрганган.
Луқмони Ҳакимнинг отаси Айюб алайҳиссаломнинг синглиси ёки холасининг ўғли эканидан келиб чиқилса, уни Дамашқ атрофида, милоддан аввалги XVI асрларда туғилган деб тахмин қилиш мумкин бўлади. Шу тахмин бошқаларидан кўра ҳақиқатга яқинроқ келади.
Довуд алайҳиссалом барпо этган давлатнинг Фаластин, Сурия ва Арабистон яриморолининг бир қисмига қадар чўзилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Бироқ Довуд алайҳиссаломнинг милоддан аввалги XI аср атрофида яшагани Луқмони Ҳакимнинг умрини қарийб 500 йилга қисқартириб юборади. Лекин Луқмони Ҳакимга еттита бургутнинг умри берилганидан мўлжал олинса, энг узоқ умр кўрган бургут 80 йил яшайди. 7 ни 80 га кўпайтирсак, 560 бўлади. Шу ҳисоб унинг ёшига тўғри келади. Аммо минг йилга етмайди.
У зот қул бўлган ва кейинчалик ўткир донишмандлиги туфайли озод қилинган, Яна бир тахминга кўра, тикувчи ва дурадгор бўлган, бошқа бирида эса Довуд алайҳиссаломнинг шогирди бўлган ва Довуд алайҳиссалом уни қозилликка тайин қилган деб айтилади.
Арабларнинг кўплаб урф-одатлари Луқмони Ҳаким таъсирида шакллангани айтилади. Унинг даъватлари ислом дини арконларига амал қилиш мавзуида бўлган: ибодатни ўз вақтида қилиш ва бошқа маънавий-ахлоқий нормалар. (muslim.uz)
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қурони каримда Луқмони ҳаким ҳақида шундай деган:
وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ
   “Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деб ҳикматни бердик”. (Луқмон. 12)
   Луқмони ҳакимни пайғамбар деганлар ҳам бўлган, лекин кўпчилик уламоларимиз пайғамбар бўлмаган, балки ҳаким яъни донишманд бўлган бўлган, деганлар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо у зотни ҳабаший дурадгор бўлган, деган.
   Мазкур сурада унинг ўғлига қилган насиҳатлари баён қилинади, яъни:
يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ * يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ إِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ * وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحاً إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ * وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِن صَوْتِكَ إِنَّ أَنكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ
“Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир. Эй ўғилчам, албатта, у(амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир.
Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир.
Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас.
Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир”.
   Яна бошқа ривоятларга кўра Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деган:
   “Эй ўғлим, уч нарсани эҳтиёт қил:
   Аввал охират учун динингни эҳтиёт қил.
   Иккинси саломатлик учун ҳикматни (табобатни) эҳтиёт қил.
   Учинчи таъмагир бўлиб қолмаслик учун молингни эҳтиёт қил.
   Эй ўғлим, билимсизлар билан дўст бўлма, хасислардан нарса сўрама. Илм ўрган, кимнинг илми бўлмаса, иззати бўлмайди. Кимда мулойимлик бўлмаса, илмдан баҳра олмайди. Кимда саҳоват бўлмаса, дўст бўлмайди. Кимнинг дўсти бўлмаса, давлати бўлмайди.
   Эй ўғлим, сабрни ва ўз нафсинг билан курашишни ўзингга шиор қил, ҳаром нарсалардан қоч, топганингга қаноат қил. Бировнинг ризқ-рўзига кўз олайтирма, шунда ўзингни қийнашдан қутуласан! Таомдан оч, ҳикматдан тўқ бўл. Одамларнинг фаҳмига яраша гапир. Иложи борича жимликни ихтиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан. Аблаҳларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ нарсалар билан сени мақтасалар, бунга керилмаки, одамлар гапи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан кучлилар билан жанжаллашма, ўзингдан кучсизларни эрга урма. Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у ҳеч бир дўст билан самимий яшашингга йўл бермайди.

   Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  11 May 2019, 11:35:40

Замзам суви
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, замонамиз дунёвий олим ва тадқиқотчилари эътироф этганларидек ер юзидаги энг тоза сув – Замзам суви ҳақида нималарни биламиз?
Аввало бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай сўзларини келтирамиз:
عن عبدالله بن عباس رضي الله عنهما قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: خير ماء على وجه الأرض ماء زمزم ، فيه طَعام الطُعْم ، وشِفَاء من السقم. رَوَاهُ الطبراني
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ер юзидаги энг яхши сув замзам сувидир. Унда очга таом, касалга шифо бордир», - дедилар» (Табароний ривояти).
Японияда энг кўп сотилган китоблар қаторидан жой олган Др. Ямотонинг Замзам бўйича ёзилган китобида Замзам физикавий ва кимёвий хоссалари жиҳатидан ер юзидаги барча сувлардан бошқача.
Замзамнинг уютувчи хоссаси бор эканлигини, бир пиёласи бир челак техник сувни тозалашини, бу хоссасига қарамай энергия ва шифо манбаи эканлигини исботлаган Пфайфер “Сув ҳар қанақа шарт остида ўзгармайди, лекин ўзгартиради” дейди. Немис мутахассиси қуйидагиларни билдиради: “Жуда ажойиб бир тажриба ўтказдим. Бир томчи Замзам сувига юз томчи оддий сув аралаштирдим. Натижада кўрдимки, сувнинг ҳаммаси Замзамга айланибди. Сўнгра бир томчи Замзамга минг томчи оддий сув аралаштирдим. Ва яна бу сувнинг Замзамга айланганига гувоҳ бўлдим. Бунинг сабаби нима? Замзамда шундай бир энергия борки, бошқасини ўзгартиради, лекин ўзи ўзгармайди.”

“Замзам” сўзининг маъноси ҳақида шундай дейилади:
“Замзам сўзига луғавий жиҳатдан тўрт хил маъно берилган:
1. Кўп. Яъни ушбу қудуқнинг суви кўп бўлгани учун «замзам» (кўп) деб номланган;
2. Тўпланган. Яъни Ҳожар онамиз ердан сув чиқиб атрофга ёйила бошлаганда сувга қараб: — Эй муборак сув «зам, зам» (тўплан), – деган. Сув ёйилиб кетмасдан тўпланиб қолган. Шундан ўша «тўхта-тўхта» маъносидаги «замзам» сўзи унга ном бўлиб қолган;
3. Тўсилган. Яъни ердан сув чиқиб атрофга ёйила бошлаганда Ҳожар онамиз тупроқ билан унинг атрофини тўсиб чиққан. Шундан ўша «тўсилган» маъносидаги «замзам» сўзи унга ном бўлиб қолган;
4. Замзам. Яъни замзам номи бошқа бирор маънодан олиниб унга ном бўлиб қолган эмас. Истилоҳда эса замзам деганда Масжидул ҳаромдаги машҳур қудуқдан олинадиган сув тушунилади”.
   ثنا عمر بن الحسن بن علي ثنا محمد بن هشام بن عيسى المروزي ثنا محمد بن حبيب الجارودي نا سفيان بن عيينة عن بن أبي نجيح عن مجاهد عن بن عباس قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : ماء زمزم لما شرب له إن شربته تستشفي به شفاك الله وإن شربته لشبعك أشبعك الله به وإن شربته ليقطع ظمأك قطعه الله (سنن الدارقطني)
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтади – Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам:
   “Зам зам суви нима учун ичилса ўшангадур. Агар унинг шифо бўлишини сўраб ичсанг, Аллоҳ сенга шифо берур. Тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени у ила тўйдирур. Чанқоғингни кетказиш учун ичсанг, Аллоҳ сенинг чанқоғингни кетказур”. (Дорақутний Ривояти) 
   Бу мўътабар сувнинг тарихи шундайки, Ҳожар онамиз ёш гўдаги Исмоил (алайҳиссалом) билан чўлу биёбонда сувсиз ва озуқасиз қолган вақтда Сафо тепалигига чиқиб ўғли Исмоилга Аллоҳ таолодан сув етказишни сўраб дуо қилади. Сўнгра ундан тушиб Марва тепалигига йўл олади ва унинг устига чиқиб дуо қилади. Етти марта иккаласи орасида шундай ҳаракат қилади. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил (алайҳиссалом)ни юборади ва у замзам қудуғи ўрнини ишқайди ва ўша жойдан сув отилиб чиқади, яъни замзам қудуғи пайдо бўлади.
   (Манба: siyrat.uz ва muslim.uz)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  03 Iyun 2019, 11:36:17

Барча надоматдадир
Инсон қанча умр кўрмасин, охири Тангрисига рўбарў бўлиши бор. омонатни топширар вақти келар экан, қанча узоқ яшаган бўлса ҳам, қанча қисқа умр кўрган бўлса ҳам, бари бир ўтган умр лаҳзада ўтиб кетгани кабидир. Ҳатто қиёматнинг қоим бўлиши ҳам ўтган умрга солиштирилганда жуда ҳам қисқадир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда қиёмат кунини, ҳисоб-китоб кунини “эртагалик кун” маъносида баён қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эртагалик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”. (Ҳашр. 18)
Буни неча бора таъкидлаймиз, лекин барибир нафсимиз ғолиб келиб, ҳар куни ғафлатда бўламиз. Балки кимдир қўлидан келганича тиришиб ҳар кунни ғанимат билаётгандир, лекин ўша ҳам озга ўхшайди.
Ривоят қилишларича Искандар Зулқарнайн тунги юришлардан бирида қўшинидаги аскарларга:
“Йўл-йўлакай оёғингиз остидаги нарсаларни тўплаб боринг!” – дея буйруқ берган экан. Буни эшитиб аскарлардан бир гуруҳи:
“Ўзи кечаси ҳам тин олмай юриб, чарчоқдан ўлар ҳолатда турибмиз, камига оёқ остидаги нарсаларни ҳам йиғиштириб юрамизми энди, тош-пошлар нимага ҳам керак бўларди?!” – дея ҳеч нарса қилмай кетаверишди.
Иккинчи гуруҳ:
“Модомики қўмондонимиз буюрдими, оз бўлса ҳам айтганини қилиб қўяйлик”, деган фикр билан номига бир нималар йиғиб қўйишди.
Қолган учинчи гуруҳ бўлса:
“Қўмондон бу ишни бежиз буюрмаган, албатта бунда бир ҳикмат бор!” – деб бутун хуржунларини оёқ остидаги тошлар билан тўлдириб олдилар.
Тонг отгач, кўришсаки, тош деб йиққанлари олтин бўлаклари экан. Қўшин тунда олтин конидан ўтган экан. Бу ҳолатни кўриб биринчи гуруҳ:
“Эҳ, нега Искандарнинг сўзига қулоқ солмадиг-а! Афсус, шунча бойликдан қуруқ қолдик”, деб қаттиқ пушаймон бўлишди.
Иккинчи гуруҳ бўлса:
“Эссизгина-я, кўпроқ йиғиб олмаган эканмиз-да! – дейишди.
Ҳатто кўпгина олтин йиққанлар ҳам:
“Кераксиз юкларимизни ташлаб, уларнинг ўрнига ҳам йиғиб олмаган эканмиз-а! – деб надомат қилган экан.
Охират мисоли ҳам шундай. Имон келтирмаганлар:
“Кошки биз ҳам мўмин бўлганимизда эди, ҳеч бўлмаса охири мана бу дўзах азобидан қутулиб, жаннат роҳатига эришардик, жаҳаннамда абадий қолмасдик”, дейишаи.
Савоб амаллари оз бўлган мўминлар:
“Хайрли ишларни янада кўпроқ қилганимизда эди, яна юқори мартабаларга етишар эдик, - дейишади.
Бутун умрини ибоатда ўтказган мўминлар ҳам:
“Эҳ, қанийди мақомимизни бундан-да юксалтирувчи намозларни кўп ўқиб, садақа-эҳсонларни яна ҳам кўпроқ қилганимизда эди”, деб афсусланадилар.

Иминов Муҳаммадсобир. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби

Qayd etilgan