Muallif Mavzu: Zulhijja oyi muborak! Zulhijja oyi avvalgi o‘n kunining fazilati  ( 11667 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Assalomu alaykum!
Muqaddas oylardan hisoblangan zulhijja oyining kirishiga ham oz qoldi. Hadislarda bu oyning fazilati haqida biz uchun birqancha hushxabarlar berilgan.
Birodarim, sizga bu oy muborak bo'lsin!
Bu oyda qilinajak g'animat ibodatlaringizni O'zi husni maqbul etsin!

Zulhijja oyi avvalgi o‘n kunining fazilati


Alloh taolo Haj surasini 28-oyatida:

«Ma’lum kunlarda Allohning nomini zikr qilinglar», deb aytgan. Ibn Abbos (r.a.) «Ma’lum kunlar»ni zulhijjaning avvalgi o’n kuni, deganlar.

Ibn Abbos (r.a.) rivoyat qiladilar: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Mana bunda (ya’ni, zulhijja oyining avvalgi o’n kunida) qilinganidan-da afzalroq amal yo’q», dedilar. Shunda sahobalar: «Alloh yo’lidagi jihoddan hammi?» deyishdi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Ha, deb, «lekin bir kishi moli va nafsini xatarga qo’yib ko’chaga chiqsayu, hech bir narsa bilan qaytmasa, ana o’sha afzaldir», dedilar. Imom Buxoriy rivoyatlari.

Imom Termiziyning rivoyatlarida: «Solih amallar qilingan kunlar ichida zulhijja oyini o’n kunidan ko’ra Allohga mahbubroq kun yo’qdir», dedilar, deb keladi.

Abu Hurayra r.a.dan rivoyat qilinadi: «Alloh taologa ibodat qilinadigan kunlar ichida Zulhijja oyining (avvalgi) o‘n kunidan sevimli kun yo‘q. U kunlarda tutilgan ro‘za yil davomida tutilgan ro‘zaga teng. U kechalarda qilingan ibodat Qadr kechasida qilingan ibodatga tengdir» («Uqud’ul-javohir», 2-831).

Abdulloh ibn Abdurahmon Doramiyning «Musnad»larida rivoyat qilinadi: Nabiy sollallohu alayhi vasallam «Zulhijja oyining o’n kunidagi amaldan ko’ra afzalroq amal yo’qdir», dedilar.

Faqih Abu Lays Samarqandiy (r.a.) aytadilar: Ibn Abbos (r.a.) rivoyat qilishlaricha, Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam aytganlar: "Solih amallarning Allohga mahbubrog‘i mana shu kunlarda qilinganidir". Ya’ni, zulhijja oyining birinchi o‘n kunligida qilingan amallar.

davomi...
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Савол: Сиздан Зулҳижжанинг ўн кунлиги фазилатлари ҳақида келган ривоятларни тушунтириб беришингизни сўраймиз. Бу ўн кунликка хосланган қандай амаллар бор?

Жавоб:

الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:

Зулҳижжанинг ўн кунлиги фазилатлари

Бухорий ва бошқа уламолар Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилишганки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал бу ўн кунликдагидан кўра Аллоҳга суюклироқ бўлса". Одамлар сўрашди: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайдими?" Расулуллоҳ дедилар: "Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайди. Аммо бир инсон жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарса қайтиб келмаса, шугина мустасно". (Саҳиҳул-Бухорий - 969; Сунани Аби Довуд - 2438).

Имом Аҳмад Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар (5446). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳнинг наздида бирор кун йўқки унда қилинган амал бу ўн кунликда қилинганчалик маҳбуброқ бўлса. Бас, таҳлил, такбир ва ҳамдни кўп айтинглар".

Ибн Ҳиббон ўз "Саҳиҳ"ларида Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ ҳузурида Арафа кунидан афзалроқ бирор кун йўқ".
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Бу ўн кунликда бажариладиган амаллар тури

Биринчи. Ҳаж ва умра ибодатини бажо қилиш.

Бу шу кунлар ичида қилинадиган амалларнинг энг афзалидир. Бунинг фазилатига бир неча ҳадислар далолат қилади. Жумладан, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Умра ўзидан кейинги умрагача бўлган гуноҳларга каффоратдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир". Бу ҳақда яна бир қанча саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. (Саҳиҳул-Бухорий - 1773, Саҳиҳул-Муслим - 1349).

Иккинчи. Бу кунларнинг ҳаммасида ёки уддасидан чиққан кунларида, хоссатан Арафа куни рўзадор бўлиш.


Шубҳа йўқки, рўза энг афзал ибодатлардан саналади. У ҳадиси қудсийда айтилганидек, Аллоҳ Ўзи учун танлаб олган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтган: "Рўза Мен учундир. Унинг мукофотини ҳам Мен Ўзим бераман. Зеро, банда таоми, суви ва шаҳватини Мен учун тарк қилади". (Муснади Аҳмад - 9112, Саҳиҳул-Бухорий - 7492, Саҳиҳул-Муслим - 1151).

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қайси бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ шу кун сабабидан унинг юзини етмиш куз муддатича узоқлаштириб юборади". Етмиш куз дейилишидан мурод, етмиш йилдир. (Муттафақун алайҳ, Бухорий - 2840, Муслим - 1153).

Муслим Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар (1162). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳдан умид этаманки, У Арафа кунининг рўзасини аввалги ва кейинги йилнинг гуноҳларига каффорат қилади".

Учинчи. Бу кунларда такбир, зикр ва дуолар билан машғул бўлиш.

Аллоҳ марҳамат қилади: "Маълум кунларда Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар". (Ҳаж сураси, 28-оят). Бизга яхши аёнки, "маълум кунлар"ни ўн кунлик муддат деб тафсир қилинган. Шунинг учун уламолар бу кунларда зикрни кўп айтишни мустаҳаб санаганлар. Юқорида Аҳмад Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда: "Бу кунларда таҳлил, такбир ва ҳамдни кўп айтинглар", деган сўз ўтди. Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумдан ривоят қиладилар. У икковлари ўн кунлик давомида бозорга чиқиб такбир айтишарди. Одамлар ҳам уларнинг такбирларини эшитиб такбир айтар эдилар. Исҳоқ тобеийнларнинг фуқаҳоларидан - раҳматуллоҳи айлайҳим - ривоят қиладилар. Улар мана бундай деб такбир айтишар эди: "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаха иллаллоҳу валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, валиллаҳил-ҳамд".

Бозорларда, ҳовлиларда, йўлларда, масжидларда ва шу каби бошқа жойларда такбир айтганда овозни кўтариш мустаҳаб иш саналади. Чунки Аллоҳ: "(Бу кунлар) Сизларни ҳидоят қилганига шукрона сифатида Аллоҳни улуғлашларингиз учундир", - деган. (Бақара сураси, 185-оят). Такбирни жамоат бўлиб айтиш жоиз эмас. Яъни ҳамма бир-бирининг овозига мослаб, жўр бўлиб такбир айтмайди. Бу иш салафлардан нақл қилинмаган. Суннат шуки, ҳар бир инсон ўзи ёлғиз такбир айтаверади. Барча зикр ва дуолардаги қоида шундайдир. Фақат билмайдиган одам бўлса, унга ўргатиш учун то у ўрганиб олгунча кимдир айтиб туриши мумкин. Бу кунларда такбир, таҳмид, тасбеҳ ва бошқа машруъ дуолардан ҳар ким қурби етганича, насиб бўлганича Ñžқиши жоиздир.

Тўртинчи. Барча гуноҳ ва маъсиятлардан тавба қилиш, тўхташ.

Мана шунда қилинган яхши амаллар учун мағфират ва раҳмат келишига йўл очилади. Чунки гуноҳлар раҳматдан узоқлашиш ва қувилиш омилидир. Тоатлар эса яқинлик ва дўстлик омилларидан. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келадики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳнинг рашки келади. Унинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган ишларни қилишидадир". (Саҳиҳул-Бухорий - 5223, Саҳиҳул-Муслим - 2761).

Бешинчи. Солиҳ амалларни кўпроқ килиш.

Намоз, садақа, жиҳод, кироат, амри маъруф-наҳйи мункар ва ҳоказо солиҳ амалларнинг нафлларини кўпайтириш бу кунларда кўп савоб топишга сабаб бўлади. Гарчи бир амалнинг даражаси аслида қайсидир бир амалдан пастроқ бўлса ҳам, бироқ даражаси паст амал шу кунларда қилингани учун бошқа вақтларда даражаси ÑŽқорироқ саналадиган амалдан афзалроқ ва Аллоҳга маҳбуброқ бўлади. Ҳатто амалларнинг афзали бўлган жиҳоддан ҳам устун бўлади. Фақат жиҳодда оти сўйилиб, ўзининг ҳам қони тўкилган одамгина бундан мустасно.

Олтинчи. Бу кунлар учун хосланган такбирларни айтиш.

Бу кунларда ҳамма вақÑ‚ ичида: хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин, то ҳайит намози Ñžқилгунча ҳеч бир чекловсиз ихтиёрий такбир айтиб юриш ("такбири мутлақ") шариатга мувофиқ иш бўлади. Яна шу билан бирга аниқ ва қатъий қоидага мувофиқ қилиб такбир айтиш ҳам бор ("такбири муқайяд"). Бу иккинчиси жамоат билан Ñžқилган фарз намозларидан кейин айтиладиган такбирлардир. Бу амал ҳожилардан бошқа одамлар учун Арафа куни тонгидан бошлаб, ҳожилар учун эса ҳайит куни пешин вақтидан бошлаб, то охирги "ташриқ" кунининг аср намозигача давом этади.

Еттинчи. Ҳайит куни ва "ташриқ" кунлари ичида қурбонлик қилиш.

Бу иш бизнинг отамиз Иброҳим алайҳиссалоту вассаломнинг суннатларидир. Маълумки, Аллоҳ у кишининг Ñžғилларини буюк қурбонликка алмаштириб берган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганки, "У зот ўз қўллари билан шохдор, ола-була иккита қўчқор қурбонлик қилганлар. Бисмиллоҳ ва такбир айтиб, оёқларини у икки қўчқорга қўйиб турганлар". (Муттафақун алайҳ, Бухорий - 5558, Муслим - 1966).

Саккизинчи. Қурбонлик қилувчиларга тегишли суннат.

Муслим (1977) ва бошқалар Умми Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилишганки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Зулҳижжанинг ҳилолини кўрсангизлар ва ичингиздан кимдир қурбонлик қилмоқчи бўлса, то қурбонлигини бажо қилмагунча соч-соқоли ва тирноқларини олишдан тийилсин". Яна бир ривоятда: "Соч-соқоли ва тирноқларидан ҳеч бир нарса олмасин", - дейилган. Бу эҳтимол ҳажда қурбонлик қиладиган одамларга ўзини ўхшатиш учундир. Аллоҳ таоло айтган: "То қурбонлигингиз ўз маконига етмагунча сочларингизни олмангиз". (Бақара сураси, 196-оят). Бу сўзнинг зоҳири ушбу тақиқ фақат қурбонлик қилувчига тегишли бўлиб, аёли ва болаларига тааллуқли эмаслигини кўрсатади. Аммо улардан ҳам кимдир қурбонлик қилмоқчи бўлса, у ҳам бу қоидага амал қилади. Бошни ювса, ишқаласа ва ундан бирор тук тўкилса зарари йўқ.

Тўққизинчи. Мусулмон одам намозгоҳга бориб ийд намозини Ñžқишга, хутбани эшитиб фойдаланишга астойдил ҳаракат қилмоғи лозим.

У яна ушбу ийднинг шариатга киритилишидан кўзланган ҳикмат нимада эканини англаши керак. Бу куннинг шукрона ва яхшиликлар қилинадиган кун эканини эсдан чиқариш мумкин эмас. Шундай экан, байрам кунини ҳаддан ошиш ва очкўзлик куни қилиб юбормасин. Гуноҳ ва маъсият байрами қилмасин, мусиқа ва маст қилувчи ичимликлар каби нарсаларга берилиб, ўн кунликда бажо қилган солиҳ амалларининг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиб қолмасин.

Ўнинчи. Биз кўриб ўтган нарсалардан хулоса шуки, ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга бу айёмларни ғанимат билмоқ зарурдир. Инсон ушбу имкониятлардан фойдаланиб ўзининг мавлоси розилигини топиш учун Аллоҳнинг тоати ва зикрида бўлиши, Унга шукр айтиб, вожиб амалларни бажо этиши, қайтарилган нарсалардан узоқ бўлиши, бу мавсум ичида Аллоҳнинг марҳаматларига кўпроқ сазовор бўлишга интилиши лозим. Яхшиликларга етакловчи, Ñ‚Ñžғри йўлга илҳом берувчи Аллоҳдир.

وصلى الله وسلم على محمد وعلى آله وصحبه

Ар-Риёз, 1425 ҳ, 28 - Зулқаъда
Шайх Абдуллоҳ бин Абдурраҳмон бин Жибрин - Саудия Арабистони уламоларидан
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Аллоҳ Таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин.

Маълумки, Аллоҳ Таоло ўз ҳикмати ва фазлу карами билан айрим кунларни бошқаларидан кўра муфаззал этди.

"Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсасини яратур, ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. Улар учун ихтиёр йўқдир…"(Қасас сураси, 68-оят).

Ушбу афзаллик мўминлар хайрли ишларга қаттиқроқ берилмоқлари ва ажру савобларга мўл-кўл кўмилмоқлари учун, Аллоҳ Таолога яна ҳам яқинроқ бўлмоқлари учун пок Парвардигор тарафидан жорий этилган. Аммо атрофга назар ташласангиз, кўпчилик мусулмонларнинг фазилатли соатлардан мутлақо ғофил эканларини кўрасиз. Улар улуғ ажру савоблардан маҳрум қолиб, ушбу соатларни ғанимат билмайдилар.

Масалан, Зулҳижжанинг аввалги ўн куни дунё кунларининг энг афзали ва уларда қилинган амаллар бошқа кунлар амалига қараганда Аллоҳ Таолога суюклироқдир.

Хўш, мана шундай улуғ ва ғанимат соатларда биз нима билан машғул бўламиз? Афсуски, кўпчилигимиз ҳатто бу кунларнинг келиб-кетганини ҳам сезмай қоламиз. Зулҳижжанинг ўн кунида айтилиши лозим бўлган такбирларнинг мутлақо ташлаб қўйилишини бунга мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин. Зулҳижжанинг ўн куни Рамазон кунларидан улуғроқ, унда қилинган амаллар Рамазон кунлари амалидан афзалроқ саналишига қарамасдан, Рамазонда амалга ошириладиган амаллардан биронтаси ҳам, кўпгина мусулмонлар томонидан Зулҳижжанинг ўн кунида қилинмайди. Тўғри, бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки Рамазон ўзига хос хусусиятлар билан ўралганки, Зулҳижжанинг ўн кунида бу хусусиятлар топилмайди.

Биринчидан: Рамазон ойида ҳар йили бажаришимиз фарз этилган бир ой рўза ибодати мавжуд. Рўзанинг мусулмонларни тарбия қилишдаги, уларнинг иймонларини зиёдалаштиришдаги аҳамияти эса барчага аён.

Иккинчидан: Қуръони Каримнинг нозил бўлиши ҳам Рамазон ойига бевосита боғлиқ. Шу боисдан мусулмонлар Рамазон ойини ҳақли равишда Қуръон ойи деб биладилар ва бу ой давомида Парвардигорлари каломини қўлларидан қўймайдилар.

Учинчидан: Рамазон кечаларида қоим туриб ибодат қилмоққа кўп тарғиб этилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қадр кечасини кутиб, Рамазоннинг охирги ўн кечасига алоҳида эътибор берардилар.

Мазкур уч хусусият Рамазон учун ўзига хос муҳит яратиб, кишилар ҳаётини ўзгартириб юборади. Бундан ташқари, ушбу муборак ойда шайтонларнинг кишанланиши, жаннат эшикларининг очилиб, дўзах дарвозаларининг ёпилиши мўминларнинг ибодатга янада ҳарисрок бўлишларига кучли таъсир кўрсатади. Натижада мусулмонлар турли хайр-яхшилик ишларига кўпроқ машғул бўладилар. Зулҳижжанинг ўн кунлигида эса, ушбу имтиёзларнинг йўқлиги ҳам биз учун бир имтиҳондир. Бу кунларда Рамазонда бўлгани каби кишини солиҳ амалларга ундаб турувчи кучли омиллар кўринмайди. Фақат Аллоҳ Таолонинг тавфиқи билан охират ғамида жидду жаҳд қилган инсонларгина бу кунларни ғанимат билишлари мумкин.
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Зулҳижжа ойи биринчи ўн кунлигининг хусусиятлари

Ушбу кунларнинг фазилати ҳақида бир қанча далилларни келтириш мумкин.

1. Аллоҳ шундай марҳамат қилади: "Тонгга қасам, (Зулҳижжа ойи аввалидаги) ўн кечага қасам…". (Фажр сураси, 1-оят).

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зулҳижжа ойининг ўн кунини дунё кунларининг энг улуғи деб билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас".
- Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми? - сўрашди саҳобалар.
- Ҳа. Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ÑŽ жони билан (жиҳодга) чиқиб, ҳеч нарсасисиз қайтган киши (яъни моли ҳам жони ҳам ўша ерда қолган, шаҳид бўлган киши) бундан мустасно". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ наздида Зулҳижжанинг ўн кунидан улуғроқ кун йўқдир. Ҳеч қайси амал ушбу ўн кунда қилинган амалчалик Аллоҳ Таолога суюкли эмас. Бас, ўша кунларда таҳлил, такбир ва ҳамдни кўп айтинглар!" (Аҳмад ривоятлари).

Демак, Зулҳижжа ойининг ўн куни йилнинг энг афзал кунлари экан, ушбу ўн кун ичида келган жумъа ҳам икки фазлни ўзида жамлагани учун бошқа жумъалардан муфаззалдир. ("Фатҳул-борий" китобидан).

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зулҳижжанинг ўн кунида яхши амалларни кўпроқ қилишга чақириб, таҳлил ва такбир айтишга буюрдилар.

4. Зулҳижжанинг ўн кунида арафа ва наҳÑ€ (қурбон ҳайити) кунлари бор.

5. Ушбу кунлар ичида энг улуғ ибодатлар - намоз, рўза, садақа, ҳаж жамланади. Бу ҳам ўзига хос мумтозликдир. Айниқса, Зулҳижжанинг ўн куни ичида амалга ошириладиган ҳаж ибодати бутун умр давомида фарз сифатида бир мартагина адо этиладиган ғанимат ва ноёб амалдир.
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Зулҳижжа ойининг ўн куни ичида қилинадиган солиҳ амаллар

Агар бирор кун муфаззал саналса, ўша кунда қилинган амал ҳам афзал бўлиши табиий. Юқоридаги ҳадисда ҳам Аллоҳ Таолонинг Зулҳижжанинг ўн кунида қилинган амалга муҳаббати баён этиб ўтилди. Демак, бу кунларнинг улуғлиги икки томонлама таъкидланади. Ушбу ўн кун давомида қилинадиган солиҳ амалларни агар умумлаштириб санаб ўтадиган бўлсак, қуйидаги ибодатларни зикр этишимиз мумкин:

1. Ҳақиқий тавба-тазарру

Аллоҳ Таоло ёмон кўрадиган зоҳиру ботин маъсиятларни тарк этиб, Парвардигор хуш кўрадиган хайрли амалларга киришмоқ, ўтган гуноҳларидан афсус-надомат чекиб, қайта бу ишга қўл урмасликка қатъий аҳд этмоқ чин тавба ҳисобланади. Банда ўзига буюрилган ишларни тарк этгани, қайтарилган ишларга қўл ургани учун ҳам тавба-тазаррулар қилмоғи лозим. Киши ўлим соатининг яқин-узоқлигини билмас экан, гуноҳ-маъсиятлардан дарҳол тавба қилмоғи керак. Зеро, ҳар бир ёмон амал ўзига ўхшаган кейинги ёмон амални тортиб келаверади. Ҳар қандай гуноҳ аслида ёмон нарса, аммо муфаззал жойлар ва кунларда қилинган гуноҳлар бошқа кунларда қилинган айни гуноҳларга қараганда ёмонроқ бўлади. Бинобарин, уларнинг жазоси ҳам улкан бўлади. Аллоҳ асрасин!

"Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар!" (Таҳрим сураси, 8-оят).

Ибн Қоййим ал-Жавзийя ёзадилар: "Холис тавбада уч нарса - барча гуноҳлардан қайтиш, бунга ҳақиқий ва қатъий азму қарор қилиш ҳамда иллат-камчиликлардан холи бўлиш мужассам бўлмоғи лозим. Мана шу комил тавба бўлади".

2. Ҳаж ва умра ибодати

Ҳажнинг аксар амаллари Зулҳижжанинг аввалги ўн куни ичида адо этилишини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳаж ва умра ибодатларини ҳам ушбу ўн кунликдаги амаллар доирасига киритишимиз мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж ва умрага кўп чақирганлар. Чунки мазкур улуғ ибодатлар инсонни гуноҳ-маъсият кирларидан тозалайди. Натижада киши охиратда азиз-мукаррам зотлар сафидан жой олади.

3. Вожиботларни ўз вақтида адо этмоқ

Яъни, шариат буйруқларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига мувофиқ равишда, барча суннат ва одоблари билан бекаму кўст адо этмоқ. Бу ҳар бир инсоннинг ҳаётда биринчи галдаги вазифасидир.

Аллоҳ Таоло айтади: "Ким менинг валийим - дўстимга тажовуз қилса, унга уруш эълон қиламан. Биронта бандам Мен ўзим фарз қилган амалларни адо этишдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлик ҳосил қилмаган. Нафл амаллар эса бандамни Менга янада яқинроқ қилаверади. Охир-оқибат Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен бандамни яхши кўриб қолсам, Ўзим унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Мендан бирон нарса сўраса - албатта бераман, паноҳ тиласа - Ўз паноҳимга оламан. Мен қиладиган ишларимнинг биронтасида мўминнинг жонини олишда тараддудланганимдек тараддудга тушмаганман. У ўлимни ёмон кўради, Мен эса унга озор беришни истамайман". (Ҳадиси қудсий. Бухорий ривоятлари).

Ҳофиз ибн Ҳажар ёзадилар:
"Фарзларни буюрилгандек адо этишда қуйидаги нарсалар мужассам бўлади:
•  Буйруққа бўйсуниш;
•  Буюрувчига нисбатан ҳурмат-эҳтиром;
•  Буюрувчига эргашиш ила уни улуғлаш;
•  Унинг улуғлигини тан олиш;
•  Ўзининг қуллигини эътироф этиш.

Шунинг учун ҳам фарзларни тўла адо этиш Аллоҳ Таолога яқинлик ҳосил қиладиган амаллар ичида энг улуғи саналади".

Шариат буйруқларига тўла риоя этмоқ мўминларнинг Қуръони Каримда мақталган сифатларидандир.

"Улар намозларини муҳофаза этгувчи (ўз вақтида бекаму кўст адо этувчи) зотлардир". (Маъориж сураси, 34-оят).

4. Солиҳ амалларни кўпайтирмоқ

Аллоҳ Таолога ҳамиша суюкли бўлган солиҳ амаллар ушбу муборак кунларда яна ҳам таъкидлироқдир. Яъни, уларнинг фазли, ажр-мукофоти ÑŽқори бўлади. Шундай экан, ҳаж қилишга мушарраф бўла олмаган киши ушбу ўн кунни намоз, Қуръон тиловати, зикр, дуо, эҳсон-садақалар, ота-онага яхшилик қилиш, силаи раҳм ва яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш каби хайрли амаллар билан ўтказсин. Ана шунда у Парвардигори муҳаббатига лойиқ топилиши мумкин.

5. Зикр

Ўзга амаллардан фарқли равишда зикр ҳақида алоҳида оят нозил бўлган: "Ва маълум кунларда (яъни қурбон ҳайити кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун (келурлар)". (Ҳаж сураси, 29-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос ÑŽқоридаги оятда зикр қилинган "маълум кунлар"ни Зулҳижжанинг ўн куни деб тафсир қилганлар. Яъни шу кунларда мўминлар Аллоҳ Таоло уларга ризқ қилиб берган чорва моллари учун Парвардигорларига шукроналар қилиб, ҳамдлар айтишади.

6. Такбир

Масжидларда, уйларда, кўча-кўйда, бозорларда такбир айтмоқ суннатдир. Эркаклар ошкора, аёллар эса овозларини чиқармасдан Аллоҳ Таолони улуғлаб такбир айтадилар. Такбирни қай лафзлар билан айтиш лозимлигини қатъий чегаралаб қўйган аниқ бир кўрсатма йўқ. Бу хусусда саҳоба ва тобеинлардан ривоят қилинган асарларнинг саҳиҳроғи Салмон разияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларидир: "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбару кабийро! - деб такбир айтинглар". Кўпчилик мусулмонлар ушбу суннатни бутунлай унутганлар. Сиз агар хоҳласангиз, унутилган суннатни тирилтириб, улкан ажрга эришишингиз мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мендан кейин унутилган бир суннатимни тиклаган кишига ўзи учун алоҳида савоб берилиши билан бирга ундан кейин ушбу суннатга амал қилганларнинг савоблари баробарида ҳам ажр-мукофот берилади".
Абдуллоҳ ибн Умар билан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳумо Зулҳижжанинг ўн кунида бозорга чиқиб такбир айтардилар. Одамлар ҳам уларнинг такбирини эшитиб, такбир айтишарди. Яъни, кишилар у икки саҳобадан эшитганларидан сўнг такбир айтиш лозимлигини эсга олиб такбир айтардилар.

7. Рўза тутмоқ

Ҳафса разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт нарсани ҳеч ташламас эдилар: Ошуро кунида, Зулҳижжанинг ўн кунида ва ҳар ойнинг уч кунида рўза тутишни ҳамда бомдоддан аввалги икки ракаат суннатни".

Албатта бу ерда Зулҳижжанинг ўн кунида рўза тутиш ҳакида гапирилганда шу кунларнинг аввалги Ñ‚Ñžққиз куни назарда тутилган. Зеро ўнинчи куни Қурбон ҳайити куни бўлиб, ҳайит куни рўза тутиш ман қилинган. Айрим кимсаларнинг фақат еттинчи, саккизинчи ҳамда Ñ‚Ñžққизинчи кунларни хослаб рўза тутишларига келсак, шариатда бу ишнинг асли йуқ. Бироқ, қайси бир инсон ўзининг имконият ва куч-қудратидан келиб чиқиб шу уч кунни рўза билан ўтказмоқчи бўлса, албатта бу учун савоб олади, иншоаллоҳ.

8. Қурбонлик

Қурби етадиган кишилар учун қурбонлик сўйиш камида - суннати муаккада. Баъзи олимлар, масалан, Ибн Таймия уни ҳатто фарз дейишган. Ҳанафий мазҳаб уламолари наздида бу амал вожибдир.

"Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз Ñžқинг ва қурбонлик қилинг!" (Кавсар сураси, 2-оят).

Ушбу оят ичига ҳайит намозини Ñžқиш ва қурбонлик қилиш киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга доим амал қилганлар. Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада ўн йил турдилар ва ҳар йили қурбонлик қилдилар".

9. Ҳайит намози

Ҳайит намози қаттиқ таъкидланган суннатлардандир. Имом Абу Ҳанифа бу намозни вожиб дейдилар. Баъзи уламолар унинг фарзлиги хусусида ҳам кучли далиллар келтирганлар. Мусулмонлар ҳайит намозига чиқиб ҳайит хутбасини тингламоқлари, бу куннинг байрам этиб танланишидаги ҳикматларни, бу кун Аллоҳга шукроналар қилинадиган, солиҳ амаллар бажариладиган кун эканлигини ёдга олмоқлари лозим.
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Арафа куни
« Javob #6 : 10 Dekabr 2007, 07:58:05 »
Арафа куни

Арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга бўлгани учун унинг фазилати ва шарафи хусусида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Биринчидан - Арафа куни динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун.
"Яҳудлар Умар разияллоҳу анҳуга айтишди:

- Сизлар бир оятни Ñžқийсизлар. Агар ўша оят бизга нозил бўлганида эди, уни байрам қилиб олган бўлар эдик.
- Мен ўша оятни қачон нозил бўлганини ҳам, қаерда нозил бўлганини ҳам, у нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда турганларини ҳам биламан. У арафа куни эди, биз ҳам Аллоҳга қасамки, Арафотда эдик (шу ерда Суфён: "Ўша кун жумъа куни бўлганмиди-йўқми, аниқ айтолмайман", - дедилар).
(Бухорий ривоятлари).

"Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим" (Моида сураси, 3-оят).

Арафа куни дин комил этилди, деб айтилишига сабаб, шу кунгача мусулмонлар Ислом ҳажини амалга оширмаган эдилар. Энди Ислом рукнларининг охиргиси ҳам жорий этилиши билан дин комил бўлди. Бундан ташқари, Аллоҳ Таоло ҳажни Иброҳим алайҳиссалом асосларига қайтарди, ўша йилги ҳаж мавсумидан бошлаб ҳажда мушриклар иштирок этишини ҳам, ширк амаллари бажарилишини ҳам ман қилди. Шунинг учун ўша йилдан буён Арафотда мусулмонлар орасида мушриклар бўлмади. Неъматнинг тўкис бўлиши эса, Аллоҳ Таоло мағфирати туфайли ҳосил бўлади. Зеро, неъмат мағфиратсиз тўкис бўлмайди.

"(Эй Муҳаммад,) Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтганини ҳам, кейин келадиганини ҳам (яъни барча гуноҳларингизни) мағфират қилиш ва сизга Ўз неъматини тўкис-комил қилиб бериши учун…" (Фатҳ сураси, 2-оят).

Иккинчидан - Арафа ийд кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз - Ислом аҳлининг байрамимиздир…" (Абу Довуд ривоятлари).

Учинчидан - Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Арафа куни тутилган рўза ўтган йил ва келгуси йил учун каффорат бўлади". (Муслим ривоятлари).

Тўртинчидан - Арафа гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кундир.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ Таоло бирон кун Арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: "Улар нима исташади?" - деб сўрайди". (Муслим ривоятлари).

Ибн Абдул Барр айтадилар:
- Бу ўша бандаларнинг гуноҳлари мағфират этилганига ишорадир. Чунки Аллоҳ Таоло гуноҳ-маъсият аҳли билан ҳеч қачон фахрланмайди. Фақат тавба ва мағфиратдан сўнг бу нарса бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Арафа кунида қилинадиган амаллар

а) Рўза тутмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади деб умид қиламан…" (Муслим ривоятлари).

Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан айниқса эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: "Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади".

б) Зикр ва дуода кўп бўлмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр". (Термизий ривоятлари).

Ибн Абдул Барр айтадилар: "Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр "ла илаҳа иллаллоҳ" эканлигига далилдир.

Хаттобий айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "одатда мен дуо қилишимдан муқаддам Аллоҳ Таолога айтадиган ҳамду саноларим ичида энг афзали шу сўзлардир", - демоқчи бўладилар. Негаки дуо қилувчи даставвал Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиб, ундан кейингина ҳожатини сўрай бошлайди. Шу боис, сано ҳам дуо номини олди…"

в) Такбир.

Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтмоқ мустаҳаб амалдир. Бу кунларда ҳар ерда ва ҳамма вақÑ‚ Аллоҳ зикри жоиз. Олимлар такбирни икки турга бўладилар:

Биринчи: Мутлақ такбир.
Уни кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиш мумкин. Ушбу такбир Зулҳижжа ойи кириши билан бошланиб, ташриқ кунларининнг охирига қадар давом этади.

Иккинчи: Муқайяд такбир.
Бу такбирни намозлардан кейин айтилади. Ҳар намоздан кейин такбир айтмоқ афзал дейилган. У Арафа тонгидан бошланиб, ташриқ кунларининг охирига қадар давом этади.
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Қурбонлик куни
« Javob #8 : 10 Dekabr 2007, 08:30:26 »
Қурбонлик куни

Бу куннинг бир қанча улуғ фазилатлари бор. У ҳажжул акбар куни, йил давомидаги энг афзал кун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таборака ва таоло наздида энг улуғ кун - қурбонлик кунлари…" (Абу Довуд ривоятлари). Қурбонлик куни (яъни Қурбон ҳайит куни) ана шу хусусияти билан Рамазон ҳайитидан афзалдир. Чунки унда намоз ва қурбонлик жам бўлган. Ўзга миллатлар байрамларини ўйин-кулгу, маишатбозлик, исрофгарчилик ва бекорчилик билан ўтказадилар. Бироқ, Ислом ҳар иккала ҳайитни тоат-ибодат ранги билан зийнатлади. Мўминлар Аллоҳга шукроналар айтиб, бу кунни байрам қиладилар. Қурбонлик кунида намоз, такбир, қурбонликларни сўйиш ва ҳаж амаллари адо этилади. Бошқалар бу кунни ўйин-кулги билан беҳуда ўтказсалар, тақво эгалари Аллоҳ ризолигини топиш учун ушбу фурсатни ҳам ғанимат биладилар. Улуғ кунларни бесамар ва ўзимизга зиён бўладиган қилиб ўтказишдан Аллоҳ асрасин!
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Ташриқ кунлари
« Javob #9 : 10 Dekabr 2007, 08:34:03 »
Ташриқ кунлари

Ташриқ кунлари Қурбонлик кунидан кейинги уч кундир. "Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!" (Бақара сураси, 203-оят).

Имом Қуртубий ушбу саноқли кунларнинг ташриқ кунлари (яъни Зулҳижжанинг 11, 12 ва 13-кунлари) эканлиги хусусида ҳеч бир ихтилоф йўқлигини айтганлар. Бу кунлар ҳам мусулмонларнинг байрамидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Арафа, қурбонлик ва Мино кунлари биз - аҳли Исломнинг байрамимиздир". (Абу Довуд ривоятлари).

Ташриқ кунлари рўза тутишдан қайтарилган. Улар Зулҳижжанинг муфаззал ўн кунидан кейин бошланади. Ташриқ кунлари муборак ўн кунга яқинлиги билан ҳам шарафлидир. Боз устига ҳажнинг баъзи амаллари шу кунларда адо этилади. Қурбонлик кунининг улар таркибига кириши билан ташриқ кунларининг фазлу шарафи янада улуғлашади. Ташриқ кунларининг иккинчи куни, яъни Зулҳижжанинг ўн биринчиси - қурбонлик кунидан кейин турадиган энг афзал кундир. Ушбу кунлар саҳиҳ қавлга кўра, қурбонлик учун аталган жонлиқларни сўйиш кунлари ҳисобланади. Демак, бу яна бир қўшимча фазилат. Бу кунлар ибодат, зикр ва қувонч кунларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир".

Бу кунларда мўминлар Аллоҳнинг улуғ неъматларидан шод-хуррамликларини изҳор қиладилар. Ҳадисда ҳалол неъматлар билан қувватланиб, Аллоҳни зикр қилишга ишора бор. Бу неъматлар шукронасидир. Ҳадисда буюрилган зикр бир неча турларга бўлинади:

Ҳар намоздан кейин айтиладиган муқайяд ва кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиладиган мутлақ такбир;
•  Қурбонлик қилаётганда "Бисмиллаҳ, Аллоҳу Акбар!" деб Аллоҳ номини зикр қилмоқ;
•  Ейишда, ичишда ва бошқа ҳолатларда Аллоҳни зикр этмоқ;
•  Шайтонга тош отаётганда такбир айтмоқ;
•  Умуман Аллоҳ Таолони зикр қилмоқ.

Аллоҳ Таоло барчамизни хайрли амалларга муваффақ этиб, бидъат аҳлидан йироқ қилсин!
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

Sunnah

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 15
  • Xabarlar: 79
  • Jins: Erkak
  • Суннат > Бидъат
Зулҳижжанинг ўн кунидаги камчиликларимиз

Умумий нуқсонлар:

Кўпчилик Зулҳижжанинг ўн кунлигига умуман эътибор бермайди ва улкан ажр-савобдан бебаҳра қолади. Албатта бу очиқ-ойдин нуқсондир. Тасбеҳ, таҳлил, такбир ва ҳамд айтмаслик. Бу хато ҳам аксарият мусулмонлар томонидан содир этилади. Зулҳижжанинг ўн кунлиги кириши билан такбир айтиш бошланиб, ташриқ кунлари тугагунга қадар давом этади. Такбирни ҳар ким алоҳида-алоҳида, тебраниб зикр-ўйин тушмасдан, куйга солмасдан ва суннатда йўқ сўзлар ва сифатлар қўшмасдан айтмоғи шарт. Аёллар такбир ва таҳлилни бировларга эшиттириб айтишлари нотўғри. Чунки пайғамбар алайҳиссалом аёллари - оналаримиз бундай қилишмаган. Такбирга суннатда ворид бўлмаган асоссиз сўзларни қўшмаслик керак. Мавжуд саҳиҳ ривоятларга кўра, такбир қуйидаги икки кўринишда айтилиши мумкин:

1.   ÐÐ»Ð»Ð¾ҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаха иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд!
2.   ÐÐ»Ð»Ð¾ҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабийро!

Баъзи китобларда келтирилган зиёдалар саҳиҳ эмас ёки улар бошқа кунларга тегишли. Ташриқ кунларида рўза тутмоқ мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунларни байрам ва еб-ичиш кунлари деганлар.

Арафа кунида йўл қўйиладиган хатолар

Зулҳижжанинг ўн куни ичидаги энг афзал кун ҳисобланган Арафа кунида кўпчилик мусулмонлар билиб туриб рўза тутмайдилар. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа кунида тутилган рўзанинг ўтган ва келгуси йилдаги гуноҳлар учун каффорат бўлиши ҳақида айтганлар. Фақат ҳаж сафарида бўлган ҳожиларгина арафа куни рўза тутишдан қайтарилганлар.

Аксарият кишилар Арафа кунида Аллоҳ Таолога дуо-илтижолар қилмасдан ғафлат билан кунларини ўтказадилар. Ахир бу кунда қилинган дуоларнинг ўзига хослиги ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадислар бор: "Энг яхши дуо Арафа кунининг дуосидир". Биродарлар, бепарволигимиз сабабли ана шундай улуғ куннинг яхшилигидан маҳрум қолмайлик!

Ибн Абдул Барр айтади: "Арафа кунида қилинган дуо - бошқа кунлар дуосидан афзал. Демак, Арафа куни ҳам энг афзал кун. Баъзи кунлар бошқаларидан муфаззал бўлади ва айни муфаззаллик қиёс, назар ёки фикр билан эмас, фақат тавфиқ билан идрок этилади. Биз жумъа куни, Ашуро куни, Арафа куни ва ҳафтанинг душанба ҳамда пайшанба кунларининг муфаззаллигини ана шундай саҳиҳ тавфиқ билан билганмиз. Мазкур ҳадисда Арафа кунида қилинган дуоларнинг аксарият ҳолларда мақбул эканлигига ишора бор. Ҳадисга биноан айтамизки, энг афзал зикр "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қадийр!"

Қурбонлик кунида содир бўладиган хатолар

Ҳайит намозига чиқмаслик улкан хатолардан биридир. Айримлар ҳайит намозига мутлақо чиқмайдилар. Наҳот шундай улуғ кунга нисбатан мусулмонларнинг муносабати шу қадар ёмон бўлса?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Аллоҳ наздидаги энг улуғ кун Қурбонлик кунидир, сўнг ундан кейинги кундир!"

Баъзилар намоздан сўнг қурбонлик сўйишни мўлжал қилиб, сўйиб бўлганимдан сўнг сартарошга кираман, ҳаммом қабул қиламан, деб ҳайит намозига эски-туски кийимларни кийиб чиқадилар. Бу - хато. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тақлид қилиб, ҳайит намозига янги либосларни кийиб, ҳушбуй атирларни сепиб чиқмоқлари лозим. Абдуллоҳ ибн Умар икки ҳайитда энг яхши кийимларини кияр эдилар. Айрим салафлар ҳайит намозига чиқишдан аввал ғусл қилганлар.

Ҳайит намозидан олдин (фақат Қурбон ҳайитида) ҳеч нарса емаслик афзал. Негаки, Қурбонлик куни киши энг аввало ўзининг қурбонлик гўштидан емоғи суннатдир. Ибн Қаййим ал-Жавзийя айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон ҳайити куни намоздан қайтгунларига қадар ҳеч нарса емасдилар. Ҳайит намози Ñžқилгач, қилган қурбонликлари гўштидан еяр эдилар".

Намозга қодир бўла туриб ҳайит намозига чиқмаслик - катта хатодир. Аксинча, модомики қодир эканлар, катта-ÑŽ кичик, эркагу аёл - барча-барча намозгоҳга тўпланиб, суннатга тўла-тўкис амал қилиб ҳайит намозини адо этмоқлари ўринлидир.

Мусулмонлар имом хутбасига қулоқ солиб улкан фазлга эга бўладилар. Шу боис хутбага ҳам беэътибор бўлмоқ ножоиздир.

Ҳайит намозига чиқувчилар намоз Ñžқиладиган жойга бир кўчадан борсалар, қайтишда бошқа кўчадан юрмоқлари - суннат.

Ҳайит куни мўминлар бир-бирларини зиёрат қилиб, байрам билан қутлаб, яхши тилаклар айтмоғи шариатда мустаҳаб саналади. Намозхонлар бир-бирларига "Аллоҳ сизу биз - барчамизнинг амалларимизни қабул қилган бўлсин!" каби хайрли сўзларни айтадилар.

Ҳайит куни марҳум қон-қариндошларнинг қабрлари зиёратига бормоқ бидъатдир. Чунки бу амални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, асҳоби киромлар ҳам қилмаганлар. Ҳолбуки, улар хайрли ишларда ҳамиша биринчи бўлганлар, марҳумлар учун ниманинг фойдаси бору ниманики йўқлигини биздан яхшироқ билганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким мана шу ишимизда (яъни бу динда) аслида унда бўлмаган бир ишни чиқарса, бас, унинг ушбу амали ўзига қайтарилади". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Менинг қабримни ийд қилиб олманглар", - дедилар. Ийд - йил, ой, ҳафта ёки шу каби маълум муддатда одатий равишда маълум нарса атрофида тўпланишдир.

Аллоҳ Таоло барчамизга Ўзи тавфиқ берсин!
« So'nggi tahrir: 22 Fevral 2011, 17:59:44 muallifi Sunnah »
Г?ìîì Ìîëèê ГЁГЎГ­ ГЂГ­Г Г± ðàҳèìàҳóëëîҳ äåäè: “Ñóííàò ГЌГіҳГ­ГЁГ­ГЈ êåìàñè êàáèäèð. Óíãà ìèíãàí ГЄГЁГёГЁ қóòèëàäè, óíäàí қîëèá ГЄГҐГІГЈГ Г­ ГЄГЁГёГЁ ғГ Г°қ á¢ëàäè” (Ñóþòèé: “ÌèôòàҳГіГ«-æàííàòè ГґГЁГ«-ýúòèñîì ГЎГЁГ±-ñóííàòè”).

lolo

  • Mehmon
 :as:

Bugun Zulhijja oyining 1-kuni!

Alloh bu oyni barchamizga tinch va barakali qilsin!
  :amn:


Такбир: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»

Имом Бухорий ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умар билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳум зул-ҳижжанинг ўн кунида бозорга чиқиб такбир айтардилар. Уларнинг такбирини эшитиб, одамлар ҳам такбир айтишарди.

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
 :as:

Bu muborak oy va yaqinlashib kelayotgan Iyd Qurbon barcha musulmon olamiga muborak bo'lsin. Alloh bu oydagi qilayotgan ojizona ibodatlarimizni qabul qilsin. Amiyn.

Ertaga Tarviya kuni.

Zulhijja oyining sakkizinchi kunini TArviya kuni deyiladi. Hojilar mazku kunda zamzam suvidan ko'p-ko'p ichib qonadilar. va MAkkadan Minoga chiqadilar. "Tarviya"ning asl ma'nosi :tafakkur" degani bo'lib, bunga bois bo'lgan voqea quyidagicha:"Tarixda Ibrohim a.s. xuddi shu kuni tushlarida Ismoil a.s.ni qurbonlik qilayotganlarini ko'radilar va bu tush shaytoniymi yoki rahmoniymi, deya o'sha kuni tafakkur bilan o'ychan holda o'tkazadilar. Arafa kuni kechasi ul zotga "senga buyurilgan narsani ado et!" amri berilgach, bu tushning rahmoniy ekanini anglab yetadilar. Shuning uchun ham mazku kun "arafa" - "bilmoq" deb ataldi. Arafa Zulhijja oyining to'qqizinchi kunidir.
Hadisi shariflarda Tarviya kuni ro'za tutgan va gunoh ish qilmagan kishini InshaAlloh jannatga kirishi haqida xabarlar berilgan".
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

Munira xonim

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 430
  • -oldi: 1300
  • Xabarlar: 4853
  • Jins: Ayol
  • Arsh arkida sulton O'zi...Beaybu benuqson O'zi...
Arafa ta'rifi.

Rasululloh SAV Arafa kunining juda muborak va fayzli kun ekanligini bir necha bor aytganlar. Jumladan, hadislarda shunday deyiladi:
Arafa kunini hurmat qilingiz! Zero, Arafa Alloh qadrlaydigan kundir.
Arafa kuni ro'sa tutganlarning ikki yillik - o'tgan va kelasi yillarning gunohlari kechiriladi.
Arafa kuni 1000 marta "ixlos" surasini (Bismillah bilan) o'qiganlarning barcha gunohlari kechiriladi va duosi qabul bo'ladi.

Takbiri tashriq.

Arafa kuni bomdoddan boshlab, Qurbon hayitining 4-kungi asr namozigacha (jami 23 mahal) erkak va ayollar farz namozlaridan keyin "Allohumma anta-s-salam..."ni aytishdan oldin Takbiri tashriqni aytishlari vojib.
MAzkur takbir farz namozlaridan tashqari hayit ba juma namozlari ortidan ham o'qiladi.

"Irfon" taqvimidan olindi.
U balki mendirman, balki sizdirsiz,
Balki biz tanimas g'arib bir olam.
Nima bo'lganda ham suyganim yolg'iz -
Joynamoz ustida o'tirgan odam!

ZUBAIR

  • Mehmon
Зул-ҳижжанинг ўн куни фазилати ва уларда қилинажак амаллар ҳақида

Тайёрловчи: Ислом савол ва жавоб веб саҳифаси

Таржимон: Ислом Нури
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм


Давру давронни яратган ва баъзисини баъзисидан афзал қилган, айрим ойлар ва туну кунларни бошқаларидан айрича имтиёз ва фазилатлар билан хослаган, уларда ажру савобларни бисёр ва фазилатларни кўп қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. У Зот бандалари солиҳ амални кўпайтиришлари ва тоатга рағбат ҳосил қилишларида уларга ёрдам бўлсин деб ва мусулмон киши мўл-кўл савобга эришиб қолиш йўлида нашот билан ҳаракат қилиши, ўлим келмасидан туриб унга тайёрланиши, охират кунига озуқа жамғариб олиши учун бу кунларни Ўзи томонидан уларга раҳмат қилиб берди.

«Ð¢Ð¾Ð°Ñ‚ мавсумларининг фойдаси шуки, улар пайтида инсон ибодатларидаги кемтикларни тўлдириб олади ва қўлдан бой берган ажру савоблари ўрнини қоплаб олади. Ушбу фазилатли мавсумлардан ҳар бир мавсумда бандалар у билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қиладиган вазифалар ва Аллоҳ таолонинг ўзи истаган бандаларига ато этадиган фазлу марҳаматлари бордир. Ушбу ойлар, кунлар ва соатлар мавсумини ғанимат билиб, уларда тоат-ибодатлар воситасида Аллоҳга қурбат-яқинлик ҳосил қилишга улгуриб қолган киши ҳақиқий бахтли инсондир, шу билан у Аллоҳнинг мазкур фазлу марҳаматларидан насибадор бўлиш бахтига мушарраф бўлиб қолса ва шу туфайли охиратда дўзах азобларидан омонликда бўлса ажаб эмас» (Ибн Ражаб, «ÐÐ»-латоиф»: 40-б).

Мусулмон киши умрининг ўлчовли эканини ва ҳаётининг қадр-қийматини билиши ва Парвардигорига кўпдан-кўп ибодат қилиб қолиши, умрбод яхшиликлар қилиб қолишга интилиши даркор.

Аллоҳ таоло айтади: «Ð¢Ð¾ сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99).

Мазкур тоат мавсумларидан бири – зул-ҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги бўлиб, Аллоҳ таоло бу кунларни йилнинг бошқа кунларидан афзал қилди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас», дедилар. «Ð Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?», сўрашди саҳобалар. «Ҳа, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ÑŽ жони билан (жиҳодга) чиқиб, булардан бирортаси билан қайтмаган киши (яъни моли ҳам, жони ҳам ўша ерда қолиб, ўзи шаҳид бўлган киши) бундан мустасно», дедилар (Имом Бухорий ривояти: 2/457).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч бир амал Аллоҳ азза ва жалла наздида азҳонинг ўн кунида қилинган яхшиликдан кўра покроқ ва ажри улуғроқ эмасдир», дедилар. «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?», деб сўралди. «Ҳа, Аллоҳ азза ва жалла йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ÑŽ жони билан (жиҳодга) чиқиб, булардан бирортаси билан қайтмаган киши (яъни моли ҳам, жони ҳам ўша ерда қолиб, ўзи шаҳид бўлган киши) бундан мустасно», дедилар (Доримий (1/357) ривоят қилган, «Ð˜Ñ€Ð²Ð¾ÑŠ»Ð´Ð° (3/398) айтилишича, исноди ҳасан).

Бу ва бошқа далиллар далолатига кўра, ушбу ўн кунлик йилнинг бошқа кунларидан мутлақо афзал, ҳатто рамазоннинг охирги ўн кунлигидан ҳам фазилатлироқ саналади. Фақат, рамазоннинг охирги ўн кунининг кечалари уларда минг ойдан кўра яхшироқ бўлган кеча – лайлатул-қадр борлиги туфайли афзалроқдир. (Тафсир Ибн Касир: 5/412).

Мусулмон биродар! Билингки, ушбу ўн кунлик бир неча ишлар сабабли фазилатли бўлган:

1)               ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ таоло ушбу кунларга қасамёд қилган. Бир нарса билан қасамёд қилиш ўша нарсанинг аҳамиятли ва манфаати улуғ эканига далолат қилади. Аллоҳ таоло: «Ð¢Ð¾Ð½Ð³Ð³Ð° қасам. (Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам» (Фажр: 1, 2), деди. Ибн Аббос, Ибн Зубайр, Мужоҳид ва бошқа салаф ва халаф муфассирлар бу кечалар зул-ҳижжанинг ўн куни эканини таъкидлаганлар, Ибн Касир: «Ð¨Ñƒ гап Ñ‚Ñžғридир», деган (Тафсир Ибн Касир: 8/413).

2)               Ð®қоридаги саҳиҳ ҳадисда айтилганидек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кунларни дунёдаги энг афзал кунлар эканига гувоҳлик берганлар.

3)               Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунларда юртларида бўлганларни замон шарафи ва – Аллоҳнинг Уйини ҳаж қилаётган кишиларни – макон шарафи борлиги учун уларда солиҳ амаллар қилишга ундаганлар.

4)               Ð£ зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кунларда кўп тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишга буюрганлар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ наздида зул-ҳижжанинг ўн кунидан улуғроқ кун йўқдир. Ҳеч қайси амал ушбу ўн кунда қилинган амалчалик Аллоҳ таъолога суюкли эмас. Бас, ўша кунларда таҳлил, такбир ва ҳамдни кўп айтинглар!», дедилар (Аҳмад: 7/224) ривояти, Аҳмад Шокир иснодини саҳиҳ санаган).

5)               Ð‘у кунлар ичида Арафа куни бордир. Арафа – Аллоҳ таоло динни комил қилган ва (фаришталар) ҳозир бўладиган кундир. У куннинг рўзаси ўтган ва келгуси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади. Йилнинг мутлақо энг улуғ куни бўлган, ҳеч қайси кунда тоат-ибодатлар у кундагича жамланмайдиган ҳажжи акбар – қурбон байрами куни ҳам мана шу ўн кунликдадир.

6)               Қурбонлик бўғизлаш ва ҳаж кунлари ҳам мазкур кунлар ичидадир.

 

Ушбу ўн кунликка етмоқ Аллоҳ таоло тарафидан бандага ато этилган энг катта неъматлардан биридир. Ибодатга белни маҳкам боғловчи солиҳ бандалар бу кунларнинг қадрига етиб, улардан фойдаланиб қоладилар. Мусулмон киши ушбу улкан неъматни ҳис қилиши, бу фурсатни ғанимат билиши лозим. Бу эса бу кунларнинг ҳар бир дақиқасидан тоат-ибодатлар билан унумли фойдаланиб қолиш билан бўлади. Аллоҳнинг бандаларига фазлу марҳамати кенгки, мусулмон киши бир хил амалда давом этиш билан зерикиб, малолланиб қолмаслиги ва давомий равишда Хожасининг ибодатида бўлиши учун У яхшилик йўлларини хилма-хил, тоат-ибодатларни турли кўринишда қилиб қўйган.

Қуйида зул-ҳижжанинг дастлабки ўн кунлигида мусулмон киши ғайрат кўрсатиши лозим бўлган улуғ амаллардан баъзиларини келтирамиз:

 

1) Рўза.

Зул-ҳижжанинг Ñ‚Ñžққиз кунида рўза тутиш суннатдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ўн кунликда солиҳ амалларга ундаганлар, рўза энг афзал амаллардан саналади. Аллоҳ таоло бу амални Ўзи учун хослаган. Ҳадиси қудсийда келганидек: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ таоло: «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð·Ð¾Ñ‚нинг ҳар бир амали ўзи учун, фақат рўза бундан мустасно. У мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди» (Бухорий (1805) ривоят қилган).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари зул-ҳижжанинг Ñ‚Ñžққиз кунида рўза тутардилар. Ҳунайда ибн Холид аёлидан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан биридан ривоят қилишича: «ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зул-ҳижжанинг Ñ‚Ñžққиз кунида, Ошуро кунида ва ҳар ойдан уч кун – ойнинг биринчи душанбаси ва икки пайшанбасида рўза тутардилар» (Насоий (4/205) ва Абу Довуд ривоят қилганлар, Албоний «Ð¡Ð°ҳиҳ сунан Аби Довуд»Ð´Ð° (2/462) саҳиҳ деб келтирган).

 

2) Такбир.

Ушбу ўн кунликда такбир, таҳлил, ҳамд ва тасбеҳни кўп айтиш суннатдир. Аллоҳга бандаликни изҳор қилиб ва Унинг буюклигини эълон қилиб, ушбу зикрларни масжидларда, уйларда, йўлларда ва Аллоҳни зикр қилиш жоиз бўлган ҳар қандай ўринларда овоз чиқариб айтиб юрилади.

Эркаклар баланд овозда, аёллар эса махфий тарзда айтадилар.

Аллоҳ таоло айтади: «Ð£Ð»Ð°Ñ€ ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (яъни Қурбон ҳайити кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун (келурлар)» (Ҳаж: 28). Жумҳур уламо маълум кунлардан мурод – зул-ҳижжанинг ўн куни эканини таъкидлаганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «ÐœÐ°ÑŠÐ»ÑƒÐ¼ кунлар – ўн кунликдир», деганлар.

Такбир қуйидагича айтилади: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд». Такбирнинг бундан бошқа кўринишлари ҳам бор.

Ҳозирги даврда такбир айтиш деярли унутилган суннатлардан бўлиб қолди. Ушбу ўн кунликда уни камдан-кам одам айтаётганига гувоҳ бўласиз. Аслида, суннатни тирилтириш ва ғофилларга эслатиш учун уни овоз чиқариб айтиш керак. Имом Бухорий ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умар билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо зул-ҳижжанинг ўн кунида бозорга чиқиб такбир айтардилар. Уларнинг такбирини эшитиб, одамлар ҳам такбир айтишарди. Мурод – одамлар такбир айтиш эсларига келиб, ҳар ким ўзича такбир айтишидир, ҳамма биргаликда жўр бўлиб айтиш эмас. Бундай қилиш машруъ эмас.

Унутилаёзган суннатларни иҳÑ‘ қилишда улуғ ажру савоблар бордир. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади: «ÐšÐ¸Ð¼ мендан сўнг менинг суннатимдан йўқ бўлиб кетган бир суннатни тирилтирса, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг савобича савоб бўлади, лекин бу уларнинг савобидан бирон нарсани камайтирмайди» (Имом Термизий (7/443) ривоят қилган, шу мазмундаги бошқа ҳадислар ҳам борлигидан ҳасан ҳадисдир).

 

3) Ҳаж ва умрани адо этиш.

Бу кунларда қилинадиган энг улуғ ибодатлардан бири – ҳаж ва умра ибодатидир. Аллоҳ таоло кимни ҳаж ва Ўз уйининг зиёратига муваффақ қилган бўлса ва у ҳаж маросимларини бекаму-кўст адо этса, иншооллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидан насибадор бўлади: «ÐœÐ°Ð±Ñ€ÑƒÑ€ ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Муттафақун алайҳ).

 

4) Умуман, солиҳ амалларни кўпайтириш.

Чунки, солиҳ амал Аллоҳ таолога маҳбубдир, бу эса уларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида ажру савоби бисёр бўлишини лозим тутади. Ҳаж қилиш имкони бўлмаган одам ушбу фазилатли айёмларни намоз, Қуръон тиловати, зикр, дуо, садақа, ота-онага яхшилик қилиш, силаи раҳм, амри маъруф, наҳий мункар каби тоатлар ва яхшилик йўллари билан обод қилиш керак бўлади.

 

5) Қурбонлик сўйиш.

Ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан яна бири – Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш мақсадида қурбонлик сўйиш бўлиб, қурбонлик қилинадиган жонлиқни имкон қадар семизроқ ва яхшироғини танлаб олиш, Аллоҳ йўлида пул-мол сарф қилишга қисинмаслик керак.

 

6) Холис тавба қилиш.

Ушбу кунларда Аллоҳ таолога холис тавба қилиш ва барча гуноҳлардан тийилиш бошқа пайтларга қараганда яна ҳам зарурроқдир. Тавба – Аллоҳ таолога қайтиш ва Аллоҳ таоло ёмон кўрадиган ишларни зоҳиран ва ботинан тарк қилиш, ўтганларига пушаймон қилиш, энди қайтиб қилмасликка ва Аллоҳ суядиган ишларни қилиш билан ҳақда барқарор туришга азму қарор қилиш демакдир.

Бирон маъсиятга қўл уриб қўйган мусулмон киши дарҳол, пайсалга солмасдан ундан тавба қилишга шошилиши вожиб. Чунки:

Аввало, ўлими қачон келишини билмайди.

Қолаверса, ёмонликлар бошқа ёмонликлар сари етаклайди.

Фазилатли вақтларда тавба қилишнинг ўзига хос аҳамияти бор. Чунки, нафсларнинг тоатларга эгилиши осонроқ, яхшиликларга рағбати кучлироқ бўлади. Шу билан гуноҳларни эътироф этиш ва ўтганларига пушаймонлик ҳосил бўлади. Аслида, тавба ҳамма вақÑ‚ ҳам вожиб иш. Мусулмон кишининг холис тавбаси фазилатли вақтлардаги фазилатли амаллар билан бирлашса, бу фалоҳ-нажот белгисидир, иншооллоҳ. Аллоҳ таоло айтади: «Ð­Ð½Ð´Ð¸ ким тавба қилиб, иймон келтириб, яхши амал қилиб ўтган бўлса, шоядки ана ўша (киши) нажот топувчилардан бўлур» (Қасас: 67).

Шундай экан, мусулмон киши яхшилик мавсумларидан унумли фойдаланиб қолишга шошилиши, зориқиб турган кунида жонига оро кирувчи савобли амаллар дастурхонини ўзидан олдин юбориб қўйиши даркор, зеро, бу кунлар тез ўтиб кетади. Савоб оз, сафар яқин, йўл хавф-хатарларга тўла, ғурур ғолиб, хатар улкан, Аллоҳ таоло кутиб турибди, қайтишлик Унинг ҳузуригадир. «Ð‘ас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 7, 8).

Бу улуғ кунларда фурсатни ғанимат билиб қолиш зарур! Уларнинг ўрнини боса олувчи ва уларга тенг келувчи кунлар йўқдир. Шундай экан, амалга шошилинг! Ажал ҳужумига дучор бўлмасдан туриб шошилинг! Сустлик қилган киши ўз қилмишига пушаймон бўлишидан аввал, орқага қайтарилишини ялиниб-ёлвориб сўраганида сўрови ижобат қилинмайдиган кун келишидан олдин шошилинг! Ўлим — орзу қилувчи билан унинг орзуси ўртасига Ñ‚Ñžғаноқ бўлмасидан туриб, инсон ўзининг қилмишлари туфайли ҳалокат чоҳида маҳбусга айланмасидан туриб шошилинг!

Эй дили тош қотган, кўнгил чироғи ўчиб, қалби тун зулматларидан-да қоронғулашиб кетган инсон! Кўнглинг ёришиб, дилинг юмшайдиган фурсатлардан фойдаланиб қол, ушбу ўн кунликда Хожангнинг фазлу марҳамат насимига бағрингни тут! Зеро, Аллоҳ таолонинг Ўзи истаган бандаларига ато этувчи буюк марҳаматларидан баҳраманд бўлолган инсон қиёмат куни энг бахтли инсон бўлади.

Manba: Islom Nuri Veb Sahifasi

 

Juma kunining fazilati

Muallif AbduraufBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 6748
So'nggi javob 01 May 2009, 04:39:18
muallifi ziyoda_aliyeva
Yangi forum muborak!

Muallif NodiBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 8527
So'nggi javob 08 Mart 2007, 08:49:17
muallifi Asal
ASMAUL HUSNA. Alloh taoloning muborak ismlari

Muallif zaynulabidiynBo'lim Islom

Javoblar: 113
Ko'rilgan: 70729
So'nggi javob 23 Sentyabr 2006, 07:13:05
muallifi Doniyor
"Muborak Oy tuhfasi" dasturi

Muallif AbdulAzizBo'lim Ro'za

Javoblar: 114
Ko'rilgan: 48076
So'nggi javob 20 Sentyabr 2009, 08:20:21
muallifi Mahdiyah
"Muborak mujdalar". Abdul Jalil.

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 6805
So'nggi javob 19 Oktyabr 2006, 11:06:05
muallifi Munira xonim