Muallif Mavzu: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda  ( 11242 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« : 22 Yanvar 2010, 11:16:20 »
БУХОРО ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. 1938 й. 15 янв.да ташкил этилган. Б. в. худуди асосан Қизилқум чўлида жойлашган. Жан.шарқини Зарафшон водийси эгаллаган. Шим.гарбда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, шим. ва шарқдан Навоий вилояти, жан.шарқда Қашқадарё вилояти, жан.гарбда Туркманистон б-н чегарадош. Майд. 39,4 минг км2. Аҳолиси 1443 мингдан зиёд киши (2001). Б. в. таркибида 11 қишлоқ тумани: Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Қоракўл, Ғиждувон (туманлар ҳақида алоҳида мақолаларга қ.; мас, Вобкент тумани), 11 шаҳар (Бухоро, Галаосиё, Вобкент, Газли, Когон, Олот, Ромитан, Шофиркон, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон), З шаҳарча (Жондор, Зафаробод, Янгибозор), 121 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Бухоро ш.

Табиати. Б. в. худудининг рельефи аксарият геоморфологик хусусиятларига кўра бирмунча мураккаб текисликлардан иборат. Энг баланд жойи Қулжуқтов тизмаси. Қулжуқтов б-н Зарафшон дарёси водийси оралиғида Оёкоғитма ботиғи жойлашган. Текисликлар Амударё ўзани томон кия.
Б. в.да қуйидаги рельеф кўринишларини ажратиш мумкин: 1) алоҳида ифодаланган паст тоғлар, платолар (Кулжуқтов, Тузкой тоғи, Жарқоқ, Саритош); 2) текис юзали плато ва қирлар (Қоракўл, Денгизкўл, Учбош, Қорақир); 3) дарё ва кўл Ñ‘Ñ‚қизиқлари б-н қопланган ва шамол таъсирида вужудга келган аккумулятив текисликлар; 4) алоҳида ифодаланган берк ботиқлар (Қорахотин, Оёқоғитма, Денгизкўл); 5) ясси юзали воҳаларда бал. 5—15 м ли тепалар учрайди.
Тоғлар асосан силур, девон, тошкўмир, бўр, палеоген, неоген даврлари жинсларидан тузилган. Текислик ва қумликлар тўртламчи геологик давр табиий омиллари таъсирида ўзгарган.
Фойдали қазилмалардан Сеталантепа, Жарқоқ, Газли, Учқирда газ, Кемачи, Зикри, Ўртабулокда нефтьгаз ҳамда графит конлари, оҳактош, бентонит (гилмоя), гранит конлари топилган. Б. в.да жуда кўп минерал сув захиралари аниқланган. Қулжуқтов, Қорахотин, Жинғилди,Оёқоғитма ботиғи атрофларидан топилган сувлардан хўжаликда қисман фойдаланилади.
Вилоят сейсмик жиҳатдан 7 балли, фақат Газли ш. атрофи 9 балли зилзила зонасига киради. Иқлими кескин континентал: ёзи иссиқ, узоқ, қуруқ, июлнинг ўртача Ñ‚-раси 28—32°, қумликларда 60—70° гача кўтарилади. Янв.нинг ўртача Ñ‚-раси 0° дан—2° гача. Йилига 90—150 мм Ñ‘ғин тушади. Асосан баҳор ва қишда Ñ‘ғади. Вегетация даври 220 кун. Б. в.нинг асосий сув манбаи — АмуБухоро машина канали. Қуйимозор, Тўдакул, Шўркул сув омборларининг аҳамияти катта. Бундан ташқари воҳалар атрофида зовур ва оқова сувлар ташланадиган Денгизкўл, Қорақир, Катта Тузкон ва Девхона каби кўллар мавжуд. Б. в. бўйича обикор ерларнинг 94,4% турли даражада шўрланган. Чўл зонасида кам чириндили қўнғир тусли сур, қумли чўл, тақир тупроқлар ва шўрхоклар кенг тарқалган. Улар турли типдаги яйловлар ҳосил қилади.
Б. в. чўлларида 55 оилага мансуб 580 тур юксак ўсимликлар учрайди. Булардан 18 таси эндемик тур. Чўл ўсимликлари экологик шароитга мое ҳолда алоҳида жамоалар ҳосил қилган. Қумли чўлларда қандим (жузғун), саксовул, черкез, селин, патлоқ, сингрен, илоқ кўпроқ бўлса, гипсли чўлларда қизилча, сассиқковрак, каррак, биюрғун кенг тарқалган. Шўрхокли ерларда шўражриқ, сарсазан, қорабарак, шўралар, Ñ‚Ñžқайзорларда туранғил тераги, жийда, тол, юлғун, қамиш каби турлар ўсади. Ўсимликлар яйлов чорвачилиги учун озуқа манбаи. Воҳаларда маданий ўсимликлар б-н бирга 200 дан ортиқ бегона ўт тури учрайди. Б. в.да умуртқали ҳайвонларнинг 400 дан ортиқ тури яшайди. Сув ҳавзаларида балиқнинг 37 тури учрайди. Амфибияларнинг 2 тури (кўл бақаси, яшил қурбақа), судралиб юрувчиларнинг 40 тури (дашт агамаси, қум юмалоқбоши, қулоқли юмалоқбош калтакесак, эчкемар, қум бўғма илони, сувилон, Ñžқилон, кўлбор илон, капчабош, чархилон, чипорилон ва б.), қушларнинг 300 дан ортиқ тури, сут эмизувчиларнинг қарийб 50 тури (юмронқозиқ, қумсичқон, қумқуён, кўрсичқон, қум мушуги, тулки, ва б.), ҳашаротларнинг 300 га яқин тури учрайди. Б. в.да Бухоро «Ð–айран» экологик маркази, Варданзе давлат табиат ёдгорлиги, Денгизкўл, Қорақир буюртма қўриқхоналари мавжуд. Бухоро воҳасининг чўлга туташ ерларини қум босишдан сақлаш учун Агроўрмон мелиорацияси тадбирлари ўтказилади.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #1 : 22 Yanvar 2010, 11:17:02 »
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, тожик, қозоқ, татар, яҳудий, рус, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2га 35 киши Ñ‚Ñžғри келади. Воҳаларда аҳоли анча зич (1 км2га 100— 300 киши). Чўл яйловларида 1 км2га 12—25 киши, қумли яйловларда 1—3 киши Ñ‚Ñžғри келади. Шаҳарликлар 448 минг киши, қишлоқ аҳолиси 995 минг киши (2001). Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон туманларида аҳоли зичроқ.

Хўжалиги. Б. в. иқтисодиётида саноат салмоқли ўрин эгаллайди. 100 дан ортиқ саноат корхонаси мавжуд. Газли газнефть Ñ€-ни газ Ñ‘қилғисини етказиб бермоқда. 1964—65 й.ларда ишга туширилган Бухоро—Тошкент—Бишкек—Олма-ота газ йўли Ўзбекистондаги, шунингдек қўшни мамлакатлардаги истеъмолчиларга газ етказиб беришга хизмат қилади. 1997 й. Қоровулбозорда қуриб ишга туширилган нефтни қайта ишлаш з-ди республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқца (қ. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи).

Саноати. Б. в.да озиқ-овқат саноати бир неча ўн йиллардан буён мавжуд. Бухоро гўшт к-ти, сутни қайта ишлаш к-ти, нон з-ди, Бухоро, Когон, Қоракўл ун к-тлари, «Ð‘ухороёг» очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Бухоро, Ғиждувон мевасабзавот консерва з-длари, Бухоро вино заводи, Бухоро ва Ғиждувон пиво ва яхна ичимликлар и. ч. корхоналари ишлаб турибди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, озиқ-овқат саноатида ташкилий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Корхоналар илғор технология б-н жиҳозланди. Янги қадоқлаш линиялари, Бухоро, Ғиждувон, Қоракўл, Вобкент ш.ларида Германия технологиясига асосланган нон цехлари ишга туширилди. «Ð‘ухоротекс» акциядорлик жамиятининг филиаллари Ғиждувон, Вобкент, Қоракўл ва Олотда ишлаб турибди. Бухоро пиллакашлик фкаси ва унинг филиалларида пилла қайта ишланмоқда. Бухоро трикотаж кийимлар фкасида эркаклар, аёллар ва болаларнинг устки ва ички кийимлари ишлаб чиқарилади. Бухоро тикувчилик фкаси, Бухоро ва Ғиждувон пойабзал фкаси, Шофирконда Туркия б-н ҳамкорликда қурилган «Ð’арданзи» тикувчилик қўшма корхонаси, «Қоракўл» акциядорлик жамияти қошида Греция б-н ҳамкорликда «ÐžÐ¼ÐµÐ³Ð°—Ситора» қўшма корхонаси ишга туширилди. Маҳаллий саноат корхоналаридан Бухоро «Ð—ардўз» акциядорлик жамияти, Ғиждувон кулолчилик цехи, Ғиждувон ва Шофиркондаги гилам Ñ‚Ñžқиш фкалари, Когон пахта титиш фкаси, Ромитан Ñ‚Ñžқимачилик фкаси, тикувчилик, бадиий каштачилик, мисгарлик, заргарлик, косибчилик ва 20 дан ортиқ ғишт з-длари ишлаб турибди. Пахта тайёрлаш пунктлари, қуритиш, тозалаш цехлари, пахта тозалаш з-длари бор. Пахта толаси янги ускуна ва технологиялар асосида жаҳон андозаларига мувофиқ ишлаб чиқарилмоқда.
Бухоро уйсозлик к-ти, Когон оҳак з-ди, Қуйимозор ва Когон йиғма темирбетон буюмлари з-длари, Италия б-н ҳамкорликда қурилган кошинлар ишлаб чиқариладиган «ÐœÐ¸Ð½Ð¾ÐºÐ¾Ñ€» з-ди, Бухоро темирбетон з-ди бор. Газавтоматика и. ч. бирлашмасида қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #2 : 22 Yanvar 2010, 11:17:56 »
Қишлоқ хўжалиги. Б. в. иктисодиётининг асосини қ. Ñ…. (пахтачилик, ғаллачилик, мевачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик) ташкил этади. Вилоят деҳқончилигида суғориладиган ерлар (томорқа ерлар б-н бирга) 273,7 минг га, партов ерлар 14,2 минг га, чўл яйловлари 2764,6 минг га. Пахта 129 минг га, маккажўхори 857 га, донли экинлар 81,2 минг га, шоли 200 га, помидор.2741 га, сабзавотполиз экинлари 9,3 минг га, лавлаги 116 га, картошка 2967 га, емхашак экинлари 15,9 минг га, шу жумладан беда 7,1 минг га. Боғлар 18,2 минг га, тутзорлар 5,9 минг га. Б. в. да 236 ширкат уюшмаси ва жамоа хўжалиги, 4162 фермер хўжалиги, 41 хўжаликлараро корхона, 5 паррандачилик фкаси мавжуд (2001), Чорвачилик Б. в.нинг ривожланган тармоғи бўлиб, қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик ва паррандачилик ривожланган. Айниқса, Бухоро қоракўллари машҳур.
Б. в.нинг барча тизимдаги хўжаликларида 428 минг қорамол, шундан 184,7 минг сигир, 750 минг қўй, 64 минг эчки, 3 минг йилқи, 2,8 минг туя, 771 минг парранда мавжуд (2001). Вилоятда ипак қурти ҳам боқилади. 10 та ўрмончилик хўжалиги бўлиб, асосий ўсимликлари саксовул, черкез, қандим. Қоракўл ўрмон хўжалигида эса доривор ўсимликлар ҳам етиштирилади.

Транспорти. Б.в.дан магистрал Ñ‚.й. ўтган. Энг катта Ñ‚. й. станцияси — Когон. Вилоят аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг умумий уз. 9820 км, шу жумладан қаттиқ қопламали йўллар 4655 км (2000). Асосий автомобиль йўллари: Бухоро—Тошкент, Бухоро— Урганч—Нукус, Бухоро—Туркманобод (Чоржўй) ва Бухоро—Термиз йўналишлари. Аэропорт бор.

Маданий-маориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. 2000/01 Ñžқув йилида вилоятда 528 умумий таълим мактаби бўлиб, 325,2 минг Ñžқувчи, 25 гимназияда 5700 Ñžқувчи таълим олди. 19982001 й.ларда 14 касбҳунар коллежи ва 5 академик лицей қуриб топширилди. 14 касбҳунар коллежида 2400 Ñžқувчи Ñžқийди. 2001—2003 й.ларда вилоятдаги мавжуд 10 техникум ва 24 ҳунартехника билим юртлари касбҳунар коллежлари ва академик лицейларга айлантирилади (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 й. 12 июнь қарори). Вилоятда 3 олий Ñžқув юрти бор: Бухоро университеты, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологиям институты, Бухоро тиббиёт институти. Уларда 9800 талаба таълим олади (2001). Бухоро ш.да Ўзбекистон пахтачилик и.Ñ‚. ин-тининг Бухоро филиали (1928—94 й.ларда Бухоро пахтачилик тажриба ст-яси) фаолият кўрсатмоқда.
Вилоятда Бухоро давлат меъморий-бадиий музейқўриқхонаси (унинг 6 филиали бор), 450 оммавий кутубхона, 148 клуб, 210 маданият уйи, 7 маданият ва истироҳат боғи, 15 бадиий ҳаваскорлик жамоалари бор. Бухоро ш.даги Абу Али ибн Сино номидаги вилоят кутубхонаси (1921) республикадаги нуфузли кутубхоналардан саналиб, унда ноёб қўлёзмалар мавжуд.
Б.в.да 2 та театр бор. Садриддин Айний номидаги мусиқали драма ва комедия театри тўнғич узбек профессионал театрлардан бири. 1921 й. хаваскорлар гуруҳи асосида ташкил қилинган (қ. Бухоро театри). Бухоро вилоят қÑžғирчоқ театри 1982 й. ташкил қилинган (қ. Бухоро вилоят қÑžғирчоқ театри).
Б.в.дан Олим Хўжаев, Ҳикмат Латипов, Саъдихон Табибуллаев, Лутфулла Назруллаев, Назокат Неъматова, Аминжон Акобиров, Раззоқ Хамроев каби йирик санъаткорлар; Домла Ҳалим Ибодов, Ота Жалол Носиров, Ота Ғиёс Абдуғаниев, Левина Ҳофиз, Саттор Ярашев, Ўлмас Расулов, Мухтор Ашрафий, Мутал Бурҳонов, Мустафо Бафоев сингари халқ ҳофизлари ва композиторлари. Марям Ёцубова, Теша Мўминов, Бахтиёр Ихтиёров, Аҳмаджон Шукуров сингари халқ артистлари етишиб чиққан.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда 6700 ўринли касалхонада 4343 врач ва 16100 ўрта тиббий ходим ишлаб турибди. 22 аёллар консультацияси, 281 қишлоқ врачлик пункти, 68 фельдшеракушерлик пункти, 28 қишлоқ участка касалхонаси бор. 17 поликлиникада жарроҳлик марказлари, 9 амбулаторияда ихтисослаштирилган даволаш марказлари ташкил этилган. Вилоятда 3 санаторий, жумладан Ситораи Мохи Хоса санаторийси мавжуд. Бухоро ш.дан 25 км нарида Тўдакўл дам олиш маскани жойлашган. 2001 й.гача ўз касби бўйича хусусий иш фаолияти юритиш учун вилоятда 150 мутахассисга лицензия берилди.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #3 : 22 Yanvar 2010, 11:18:46 »
Спорт. Б.в.спортчилариспортнинг кўплаб турлари бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқда (кураш, чим устида хоккей, волейбол, футбол, теннис, бокс ва б.). Б.в.да шаклланган ва ўз тарихий илдизига эга бухороча кураш бугунги кунда ўзбекча кураш сифатида жаҳон спорт оламида ўзига хос ўрин э галл ад и. Бухородан самбо бўйича жаҳон ва Европа чемпиони Собир Қурбонов, 2 марта жаҳон чемпиони Шуҳрат Хўжаев, жаҳон чемпионлари Шуҳрат Очилов, Ботир Турдиев, Ра уф Болтаев, Ботир Хужаев, кураш бўйича 1-жаҳон чемпионлари Акобир Қурбонов, Камол My родов, 1Осиё чемпиони Фарҳод Тураев, Шуҳрат Саъдиев (юнонрум кураши), Наримон Отаев (бокс) каби машҳур спортчилар етишиб чиққан. «Ð¡Ð¸Ñ‚ора» аёллар жамоаси чим устида хоккей бўйича Осиё чемпионлари кубоги соҳибидир (2000). Ўзбекистон мустақилликка эришгач, спорт турлари Бухоро ш. ва вилоятда оммалашди. Замонавий спорт иншоотларидан «Ð‘ухоро» футбол клубининг 25000 томошабинга мўлжалланган «Ð‘ухоро» стадиони, «Ð¡ÐµÐ¼ÑƒÑ€ғ» сув ҳавзаси, «ÐžÐ»Ð¸Ð¼Ð¿Ð¸Ñ» спорт мажмуи, турли даражадаги халқаро мусобақалар ўтказиладиган «Ð¥ÑƒÐ¼Ð¾» теннис корти мавжуд. Б.в.да 44 болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 27 мингдан зиёд Ñžқувчи таълим олади (2001).

Адабиёти. Бухоро қадимдан шоир ва уламолар тўпланган энг йирик шаҳарлардан биридир. Унга «Қуббат улислом», «Ð‘ухоройи тариф» унвонлари берилган. Бухорода «Ð¼Ð°Ð»Ð¸Ðº улкалом» Абу Абдуллоҳ Жаъфар Рудакий яшаб, ижод қилди. Наршахийштт «Ð‘ухоро тарихи» асарида гўзал шеърий парчалар мавжуд. Балъамий Табарийнинг «Ð¢Ð°ÑŠÑ€Ð¸Ñ…...» асарини Бухорода форс тилида қайтадан ёзган. Ибн Сино буюк қомусий олим бўлиш б-н бирга араб ва форстожик тилларида шсърий асарлар ёзган. Бухоролик Дақиқий Абу Мансур Муҳаммад Фирдавсийнинг устози бўлиб, «Ð¨Ð¾ҳнома» достонини дастлаб у ёза бошлаган. Абу Мансур Саолибий «Ð™Ð°Ñ‚имат уд-даҳÑ€» тазкирасида 10-а.да пойтахт Бухорода яшаб араб тилида ижод қилган 25 шоир ҳақида қимматли маълумотлар келтиради. Унинг ёзишича, «Ð‘ухоро Сомонийлар ҳукмронлиги даврида шоншуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ва ўз даврининг фозил кишилари йиғилган жой эди». Авфий Бухорий адиб, таржимон ва тазкиранавис олим эди. У Турон адабиётида тазкиранавислик жанрига асос солган. Шарофиддин Бухорий (13—14-а.лар) машҳур «Ð§Ð¾Ñ€ китоб»Ð½Ð¸ тузган шофирконлик улуғ мутасаввуф шоирдир.
Темурийлар сулоласи даврида Бухорода Носир Бухорий, Исмат Бухорий (1365—1426), Бурундуқ Бухорий, Тоҳир Бухорий, Хаёлий Бухорий, Сайфий Бухорий (15-а.) каби шоирлар яшаб, девон тузишган. Исмат Бухорий узбек, форс ва араб тилларида шеър ёзиш анъанасини Бухорода бошлаб берди. «Ð˜Ð±Ñ€Ð¾ҳим Адҳам» достонини ўзбекчада битди. У темурий шаҳзода Халил Султоннинг мураббийси эди. Муҳаммад Солиҳ Муҳаммад Шайбонийхонта бағишланган ўзбекча «Ð¨Ð°Ð¹Ð±Ð¾Ð½Ð¸Ð¹Ð½Ð¾Ð¼Ð°» достонини езди. Шайбонийлар сулоласининг вакиллари бўлган Бухоро хонлари Муҳаммад Шайбонийхон «Ð¨Ð°Ð¹Ð±Ð¾Ð½Ð¸Ð¹», Убайдуллахон ибн Маҳмуд Султон «Ð£Ð±Ð°Ð¹Ð´Ð¸Ð¹», Абдул лахон II «Ð¥Ð¾Ð½» та халлуслари б-н шеър ва достонлар ёзишди, девон тузишди. Хусусан, Убайдуллахоннинг ижоди сермаҳсул бўлиб, у узбек, форс, араб тилларида лирик ғазаллар, маснавий йўлида сўфиёна мазмун б-н суғорилган рисолалар ёзган.
Ҳасанхўжа Нисорий «ÐœÑƒÐ·Ð°ÐºÐºÐ¸Ñ€Ð¸ аҳбоб» тазкирасида 16-а.да фақат Бухоронинг ўзида яшаб, ижод қилган 110 нафар шоир ва тарихчиларнинг номларини келтиради. Улар орасида Мавлоно Абдураҳмон Мушфиқий, Мавлоно Мажлисий, Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон Исфаҳоний («ÐœÐµҳмонномайи Бухоро» тарихий асари ва ўзбекча шеърлари бор), Мавлоно Нахлий (1549—1636; у Ҳофиз Таниш Бухорий бўлиб, «ÐÐ±Ð´ÑƒÐ»Ð»Ð°Ð½Ð¾Ð¼Ð°» — «Ð¨Ð°Ñ€Ð°Ñ„номаи шоҳий» тарихий асарининг муаллифидир), Мавлоно Хожа Муҳаммад Садр (Афзалий), Мавлоно Фоний, Мавлоно Қабулий Бухорий, Девона Ҳусомий (Ҳусомий Қоракўлий; 1442—1505), Сайд Подшоҳхўжа бин Абдулваҳҳобхўжа (Хожа), Мавлоно Касирий, Мавлоно Афсарий, Сайфий Арузий, Саққо Бухорий каби машҳур шоирлар бор.
Турди Фароғий, Бухорий Нахлий, Шавкат Бухорий (17-а.), Мулҳам Бухорий, Ворас, Саидкамол Фитрат (17—18-а.лар), Имло Бухорий, Абдуллатиф Киром Бухорий (18-а.) аштархонийлар давридаги энг таниқли шоирлар эди. Б.в.да машҳур шоир Сайидо Насафий (17-а.) яшаб ижод қилди. Йирик файласуф олим Муҳаммад Шариф Бухорий (вафоти 1697) «Ð¤Ð°Ð²Ð¾Ð¸Ð´Ð¸ Ҳоқониййа» (1643), Муҳаммад Юсуф Мунший «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и Муқимхоний», Мир Муҳаммад Амир Бухорий «Ð£Ð±Ð°Ð¹Ð´ÑƒÐ»Ð»Ð°Ð½Ð¾Ð¼Ð°», Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Замон Бухорий «ÐœÑƒҳит аттаворих» тарихий асарларини ёзишди. Мир Муҳаммад Амин Бухорий Субхонқулихон (ҳукмронлиги 1681 — 1702) ва Убайдуллахон II ибн Субхонқулихон (ҳукмронлиги 1702— 1711) саройида бош муншийлик лавозимида хизмат қилди. Бухоро хони Субхонқулихон «ÐÐ¸ÑˆÐ¾Ð½Ð¸Ð¹» тахаллуси б-н шеърлар езди. Муҳаммад Вафойи Карминагий (1685—1769) «Ð¢Ñƒҳфат улХоний» («Ð¥Ð¾Ð½ туҳфаси») китобининг муаллифидир. Шоир, тарихчи ва мунажжим Абдураҳмон Толеъ (18-а.) «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и Абулфайзхон» асарини яратди. Муҳаммад Шариф Бухоро амирлиги тарихига оид «Ð¢Ð¾Ð¶ уттаворих» (1800) асарини езди.
Бухорода манғитлар сулоласи даврида Мирзо Содиқ Мунший, Мирзо Ато, Муҳаммад Нишотий, Мужрим Обид, Сўфихўжа Сўфий, Бебок, Возеҳ, Савдо (1824—73), Музтариб, Исо Махдум Бухорий (1827—88), Муҳаммад Сиддиқ Ҳайрат (1876—1902), Абдураҳмон Тамкин (1851—1915), Мирзо Ҳайит Саҳбо, Аҳмад Дониш, Яъқуб ибн Дониёл Бухорий (17711831), Мулла Ибодулла ва Мулла Муҳаммад Шариф (18— 19-а.лар), Муҳаммад Олим Бухорий (19-а.), Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний каби шоир ва тарихчилар ижод қилишган. Садр Зиё — Шарифжон Махдум (1867—1932), Мирзо Сирожиддин Ҳаким (18771912), Мулла Икром (Икромча домла) ҳам уларнинг муносиб издошлари эди. Бухоролик Афзали Пирмастий (вафоти 1915) «ÐÑ„зал уттазкор» (1904) тазкирасида 19-а. охири — 20-а. бошида Бухорода яшаб ўтган 135 ижодкор ҳақида маълумот беради.
Жадид адабиётининг тамал тошини қўйганлар сафида бухоролик Абдурауф Фитрат ва Садриддин Айний бор. Абдулвоҳид Бурҳонов «ÐœÑƒÐ½Ð·Ð¸Ð¼» тахаллуси б-н шеърлар ёзган.
20-а.да Бухорода ўзига хос адабий муҳит шаклланди. Султон Жўра (1910— 43), Муҳаммаджон Раҳимий (1901—67), Жалол Икромий, Тошпўлат Ҳамид (1927—84), Саъдулла Кароматов, Неьмат Аминов, Жамол Камол, Омон Мухтор, Ойдин Ҳожиева, Тошпўлат Аҳмад каби шоир ва адиблар шўролар режими даврида хам бадиий жиҳатдан пишиқасарларяратшдди. Бугунги ўзбек адабиётининг тараққиётида Гулчеҳра Жўраева, Усмон Қўчқор, Садриддин Салимов, Тилак Жўра, Нортўхта Қилич, Сафар Барноев, Юсуф Жумаев, Ҳалима Аҳмедова, Аҳад Ҳасан, Вафо Файзулло, Сулаймон Раҳмон, Чоршаъм Рўзи каби шоир ва ёзувчиларнинг ўзига хос ҳиссаси бор. Мустақиллик даврида бухоролик ижодкорлар ўз салафларининг анъаналарига содиқ қолган ҳолда ўзбек, тожик, рус тилларида самарали ижод қилишмоқда.
Б.в.да Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилар, рассомлар, меъморлар, журналистлар ва б.) нинг вилоят шўъбалари фаолият кўрсатмоқда.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #4 : 22 Yanvar 2010, 11:19:56 »
Матбуоти, радио-эшиттириши ва телевидениеси. Б.в.да 2 вилоят газ. («Ð‘ухоронома», «Ð‘ухарский вестник»), 11 туман газ., 2 шаҳар газ. чиқади. Вилоятда, шунингдек 9 тармоқ газ. нашр этилади.
Б.в.да дастлабки радио эшиттиришлари 1922 й.дан бошлаган. Ўша даврдан радио ижтимоийсиёсий ҳаётга дойр мазмунли эшиттиришлари б-н эътибор қозонмоқда. Б.в. радиоси ойига 30 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради (2001).
1924 й.да Туркистондаги дастлабки кино ташкилоти Бухорода тузилди (қ. «Ð‘ухкино»). 1993 йлан Б.в. телевидениеси фаолият кўрсатмоқда. Студия учун махсус бино курилган. Бир ойлик кўрсатувлар вақги 30 соатдан ортади. Бухорода «Ð˜ÑÑ‚иклол» хусусий телевидениеси ташкил зтилган (1995). Б.в. Ғиждувон шла «ÐÑ€Ðº» хусусий телевидениеси ҳам бор.

Меъморий ёдгорликлари. Б.в. кддимий давр, илк ва ўрта асрларда қурилган меъморий ёдгорликларга жуда бой. Ҳоз. вақтда Бухоро давлат меъморийбадиий музейқўрикхонаси ҳисобида 997 тарихий ёдгорликлар мавжуд. Турондаги энг қад. ёдгорликлардан бири саналган Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи — Бухоро арки (мил. ав. 1-а.) бугунги кунгача сақланган.
Шаҳар ёнидаги Фатҳободда Сайфиддин Боҳарзий макбараси (13-а.), Баёнкулихон макбараси (14-а.), Бухоро туманидаги Сумитон қишлоғида Чорбакр ансамбли (16-а.), Ҳазрат бобо масжиди (18-а.), амирнинг ёзги қароргоҳи — Ситораи Моҳи Хоса саройи (19—20-а.лар), Вобкент туманида Вобкент минораси (12-а.), Чашмаи Айюб ҳазираси (1208), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий мақбараси (13-а.), Абдураҳмон Вали мақбараси (14-а.), Вобкент ҳаммоми (16—17-а.лар), Тошмасжид (16—17-а.лар), Сўфидеҳқон хонақоси (17—18-а.лар), Жондор туманида Варахша ш. харобалари (7-а.), Маҳмуд Торобий даҳмаси (13-а.), Қизбиби мажмуаси (15-а.), Когон туманидаги Қасри Орифонда Ҳазрат Баҳоуддин мажмуаси, Абдулазизхон ҳонақоси ва Даҳмаи Шоҳон (14—16-а.лар), Ҳазрат Мир Кулол мақбараси (14-а.), Когон ш.да Темирйўлчилар (собиқ Амир) саройи (19—20-а.лар), Пешку туманида Хўжам Банди Кушод ва Хўжам Сайд Пўлат мақбаралари (18—19-а.лар), Ромитан туманида Хожа Али Рометаний — Хожаи Азизон ва Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий мақбаралари (14-а.), Мулла Мир Ҳаким хонақоси, Шофиркон туманида Вардонзе ш. ёдгорлиги (6—7-а.лар), Ҳазор Hyp дахмаси (8-а.), Хожа Ориф Ревгарий — Моҳитобон мақбараси (13-а.), Қоровулбозор туманида Бўзачи ва Қоровулбозор сардобалари (17-а.), Қоракўл туманида Пойкенд ш. харобалари (8-а.). Шобурхон ота мақбараси ва масжиди, Ғиждувон туманида Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний — Хожаи Жаҳон (12-а.) масжиди ва мақбараси, Улуғбек мадрасаси (15-а.), Тошмасжид ва Деҳқонбобо хонақоси (15—16-а.лар), Хожа Соктаре масжиди (17-а.), Чорсу масжиди (18— 19-а.лар) каби ноёб меъморий обидалар сақланган. Шунингдек, Бухоро воҳасида Работи Малик карвонсаройи ва Малик сардобаси (11-а.), Кармана ш.ида Мирсаид Баҳром мақбараси (10—11-а.лар), Қосим шайх хонақоси (16-а.) мавжуд.
Бу тарихий ёдгорликларда Шарқ меъморлик анъаналари ўзаро уйғунлашиб кетган. Ўзбек халқи томонидан икки минг йил мобайнида бунёд қилинган бу обидалар аждодларимизнинг бой истеъдоди ва бадиий маҳоратидан, катта яратувчилик кудратидан далолат беради.

Ад.: Бухоро Шарқ дурдонаси (узбек, француз, инглиз, рус тилларида), Т., 1997; Инсониятнинг илмий ва маданий мероси — учинчи минг йилликка (1997 й. 18—20 окт. Бухоро—Хива), Т., 1997; Мозийдан таралган зиё. Имом алБухорий (узбек, араб, рус тилларида), Т., 1998; Бухорийлар бўстони, Т., 1998; Муҳаммад Юсуф Мунший, Мукимханская история, Т., 1956; Чехович О.Д., Бухарские документы XIV вв., Т., 1965; Абу Мансур асСаолибий, Йатимат аддаҳÑ€, Т., 1976; Махмуд ибн Вали, Море тайн, Т., 1977; Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; Бухоро: тарих саҳифалари, Бухоро, 1998; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Т., 2000.
Исроил Назаров, Қаҳрамон Ражабов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #5 : 22 Yanvar 2010, 11:21:42 »
БУХОРО ДАВЛАТ ÐœҒЬМОРИЙ-БАДИИЙ МУЗЕЙ ҚЎРИҚХОНАСИ — Бухоро ш.даги музейқўриқхона; Бухоронинг қад. тарихини, унинг моддий ва маънавий бойликларини, авлоддан авлодга ўтиб келаётган ўзига хос анъаналарини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш б-н шуғулланувчи муассаса. 1922 й.да Бухоро давлат музейи сифатида ташкил топган. Кейинчалик турли номлар б-н аталган: Бухоро вилоят ўлкашунослик музейи (1940—45; 1969—83), Бухоро тарихий ўлкашунослик музей и (1945—69), Бухоро тарихиймеъморий музейи (1983—84), 1985 й.дан музейқўрикхона, 1988 й.дан ҳоз. номда.
Музейқўриқхона жамғармаси 63 мингдан ортиқ. Умумий майд. 8320 кв. м. Унинг 6 та филиали бор: Вилоят ўлкашунослик музейи (Аркда), халқ амалий безак санъати музейи (Ситораи Моҳи Хосада), Камолиддин Беҳзод номидаги санъат музейи (собиқ Азов банки биносида), Файзулла Хўжаев уймузейи (19-а.даги тарихий бинода), Абу Али ибн Сино мемориал музейи (Пешку туманидаги Афшона қишлоғида), Ромитан ўлкашунослик музейи (Ромитан ш.да).
Музейқўриқхонанинг 94 залида 28 та мустақил экспозиция Бухоронинг ривожланиш босқичларини, жаҳон цивилизацияси, маънавий маданияти ва диний қадриятларига қўшган ҳиссаси ва ҳоз. кунда эришилган муваффақиятларидан ҳикоя қилади. Археологик тўпламлари орасида мил. ав. 4—3-а.лар неолит даврига оид пичоқсимон тош бўлаклари (Дарвозаи Қир манзилгоҳи), жез даври маданиятига доир материаллар (Замонбобо маданияти), сак қабилаларининг қабрларидан топилган буюмлар, фаянсдан ишланган ҳайкалчалар (арслон ва тошбақа), буюмлар (саклар қозони, исирикдон ва б.), шунингдек мил. ав. 5-а.дан мил. 16-а.гача дахлдор манзилгох/iap ва шаҳристонлардан қазиб олинган қадаҳ, коса ва кўзалар, заргарлик буюмлари, суякдан ишланган игна, Ñ‚Ñžғноғич ва б. буюмлар бор. Нумизматика тўплами ҳам бой: юнонбактрия тангалари (мил. ав. 3—2-а.лар), кушон тангалари (1—3-а.лар), сосонийлар тангалари (5-а.), бухорхудотлар тангалари (7—8-а.лар), сомонийлар (9— 10-а.лар), қорахонийлар (12-а.), темурийлар (14—15-а.лар), шайбонийлар (16-а.), аштархонийлар (17-а.), манғитлар сулоласи даври (18—20-а. боши) га оид олтин тангалардан иборат. Бухоро кашталари, сўзаналари ва зардўзлик буюмлари, Ғиждувон кулолчилиги (10—20-а.лар), Ñ‘ғоч ўймакорлиги буюмлари (14—20-а.лар), 16—20-а.ларга оид хитой ва япон чинниларидан иборат тўпламлар, ноёб китоб ва қўлёзмалар (1391—92 йларга доир «Ð—икр.асар аннаби») ўрами, 1930—2000 й.ларда ишланган тасвирий санъат асарлари, ўлка тарихига оид 100 мингдан ортиқ экспонатлар сақланади.
Роберт Альмеев.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #6 : 22 Yanvar 2010, 11:23:46 »
БУХОРО БОСҚИНИ, Бухоро операцияси — қизил армиянинг Бухоро хонлигинтл тугатиш ва унинг ҳудудида шўролар ҳокимиятини барпо этиш мақсадида уюштирган босқини (1920 й. 28 авг.— 2 сент.). Большевиклар халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиб, 1920 й. фев.да Хива хонлигини босиб олганларидан сўнг Бухоро амирлиги сари юзландилар. 1920 й. май ойи бошларида Москвага келган Турккомиссия аъзолари Ш. Элиава ва Я. Рудзутак РСФСР ташқи ишлар вазири Г. Ð’. Чичеринга «Ð¢ÑƒÑ€ÐºÐºÐ¾Ð¼Ð¸ÑÑÐ¸Ñ эртагаёқ Бухоро амирлигининг мустақиллигини бекор қилиш Ñ‚Ñžғрисида қарор чиқаради» деган баёнотини топширди. 1920 й. 22 майда РКП(б) МК бюроси Бухорога ҳужум қилиш Ñ‚Ñžғрисидаги Турккомиссия аъзоларининг ушбу фикрини маъқуллади. Туркистон  қўшинларининг қўмондони Ðœ. Ð’. Фрунзе Бухоро амирлигига қарши ҳарбий ҳаракатларни тезлаштиришни сўраб 1920 й. 31 июлда Ð’. И. Ленинга телеграмма жўнатган. РСФСР қуролли кучлари бош қўмондони С. С. Каменев бу телеграммага «Қулай фурсатда бошлашга рухсат берилади» деб қисқа жавоб юборган. 1920 й. 12 авг.да Ðœ. Фрунзе амирликни тугатиш мақсадида Самарқанд-Бухоро гуруҳи(фронти)ни тузиш ҳақида буйруқ берган. Шу тариқа амирлик чегараларига 7 минг пиёда, 2,5 минг отлиқ аскар, 5 оғир тўп, 35 енгил тўп, 206 замбарак, 5 бронеавтомобиль, 5 бронепоезд ва 11 аэроплан шай ҳолатга келтириб қўйилган. Амир Олимхон ихтиёрида 15 минг сарбоз, 55 эски тўп ва 12 пулемёт бор эди, холос. Ҳарбий кучлар нисбатига кўра Туркистон фронти замонавий қуролларга эга эди. 16—18 авг.да Чоржўйда Бухоро коммунистларининг 4съезди бўлиб, у амирга қарши қўзғолон кўтариш Ñ‚Ñžғрисида қарор қабул қилган. Большевикларнинг маккорона режалари амалга оша бошлаган. Тарихда «ÑÐ»Ð¿Ð¸ қўзғолон» деб аталган ҳаракат 1920 й. 23 авг.да Бешим Сардор бошчилигидаги ёлланма туркман отлиқларининг Чоржўй яқинидаги Сақор бозорни ишғол қилиши б-н бошланди. Бешим Сардор ва Чоржўй коммунистлари дарҳол Эски Чоржўйни ишғол қилганлар, юздан ортиқ амалдорлар қамоққа олинган. Чоржўй беклиги хазинаси қўлга киритилиб, бу бойликлар дарҳол Чоржўй ревкоми ва янги ҳукумат қўлига утган. Илгаридан келишувга кўра шу куни Чоржўй ревкоми «Ð‘утун Бухоро халқи номидан» Туркистон фронтига ёрдам сўраб мурожаат қилган, ваҳоланки Бухоро халқи съезд қароридан ҳам, Бешим Сардор исёнидан ҳам бехабар эди. Бухоро тақдири қизил қўшин ихтиёрига топширилганди. Ðœ. Фрунзе «Ñ‘рдам» тўгрисидаги мурожаатни олгач, қўшинларини 4 та зарбдор гуруҳ (Самарқанд, Каттақўрғон, Чоржўй ва Когон)га бўлган. Самарқанд гуруҳи 29—30 авг. да Шаҳрисабз — Китоб йўналиши бўйлаб ҳаракат қилиб Қарши ва Ғузорни эгаллаши, Каттақўрғон гуруҳи эса шу кунлари Хатирчи, Зиёвуддин ва Карманани олиши, Чоржўй гуруҳи бўлса эски Чоржўйни эгаллаб, Амударёнинг Афғонистон б-н чегараларини назорат қилиши, Фороб ва Қоракўлни эгаллаб, қўшимча буйруқни кутиб туриши лозим эди. Асосий вазифа Когон гуруҳи зиммасига юкланди. У эски Бухорони эгаллаши, Олимхонни асир олиши ва Аркдаги хазинани эгаллаши керак эди. 1920 й. 29 авг.дан бошлаб эски Бухоро ҳам ҳаводан, ҳам ердан қаттиқ бомбардимон қилинган. Бухоронинг Қарши дарвозасигача келган Ñ‚. й.да турган бронепоезд ва Самарқанд, Шайх Жалол, Намозгоҳ дарвозалари яқинида жойлаштирилган тўплардан 1—2 сент. кунлари шаҳарга 12 минг снаряд ташланган. 11 та аэ'роплан эса шаҳар устида 3 кун бомба Ñ‘ғдирган. Бир неча млн. дона патрон сарфланган. Шаҳар ҳатто кимёвий снарядлардан Ñžққа тутилган. Шаҳарнинг Қарши ва Самарқанд дарвозалари тагига 800 кг дан ортиқ порох кўмилиб портлатилган. Қулаб тушган дарвозалардан кизиллар шаҳарга бостириб кирганлар. Кўча жанглари бошланиб кетган. Амир Олимхон шаҳар обидалари ва аҳолини омон сақлаш мақсадида шаҳарни ташлаб чиқиб кетган. Шўро аэропланлари уни қидириб топиш баҳонасида шаҳар атрофидаги қишлоқларни, тарихий обидалардан Ситораи Моҳи Хосанк бомбардимон килишган. 2 сент.да қизиллар Аркни эгаллаб унинг устига ўзларининг байроқларини тикканлар. Шафқатсиз Ñžқ ёмғири ва бомбардимон натижасида шаҳар обидаларининг 1/5 қисми вайрон этилиб, минглаб бегуноҳ одамлар нобуд бўлган. Ўша давр воқеаларининг бевосита шоҳиди бўлган маҳаллий тарихчи Муҳаммад Али Балжувоний ўзининг «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и Нофеий» («Ð¤Ð¾Ð¹Ð´Ð°Ð»Ð¸ тарих») асарида қизил аскарлар томонидан қилинган Б.б. оқибатларини қуйидагича тасвирлайди: «Ð‘ухорони босиб олиш натижасида 34 гузар, 3 мингдан ортиқ дўкон, 20 та сарой, 29 та масжид ёниб хароб бўлди. Минораи калонга ҳам зарар етиб, Олимхон ва Мир Араб мадрасалари ёниб кетди... Ҳазрати Имом дарвозасидан Гузари Назаргача, Кофиробод, ÐŽғлон дарвозаси, Масжиди калон, Зиндондан Тўқумдўзий ҳаммомигача, минора остидан то Сўзангарон даҳаси, Гул бозор, Латтафурушлар растаси, Регистондан то Пули ошиқоннинг бошигача батамом ёниб кетди. Қарши дарвозаси ҳам ёниб кетди... Шаҳарда 3 мингга яқин ҳовли ёниб кул бўлди. Бухоро ш. қарийб 20 кун ёнганди. Бухоронинг шу даражада хароб бўлганини ҳеч бир тарих кўрмаган эди». Бухороликлар бу кунларни «ÐºÐ¸Ñ‡Ð¸Ðº қиёмат» деб айтишган. Шаҳарга кирган қизиллар Аркдаги амир хазинасини, Бухоро қозикалони, қушбеги ва б. амалдорларининг бойлигини мусодара қилганлар. Аскарлар ва қўшин раҳбарлари катта бойлик орттирганлар. Туркистон инқилобийҳарбий бюро «ÑƒÑ‡Ð»Ð¸Ð³Ð¸»Ð½Ð¸Ð½Ð³ аъзоси А. Машицкийнинг 1920 й. сент.да Ленинга ёзган маълумотномасида шаҳар маркази яксон қилинганлиги, Регистон ва Арк ёндирилгани, Арк ертўлаларидаги ва омборхоналаридаги бойликлар — олтин, кумуш, бриллиантлар талангани, бунда қизил армия бевосита қатнашгани ҳақида хабар берган. Сент. ойларининг бошида амирлик хазинаси ва б. бойликлар ортилган 2 эшелон юк Тошкент оркали Москвага йўл олди. Қарийб 15 сент.гача давом этган Бухоро таловини гувоҳи бўлган Турккомиссия вакили Г. Сафаров ўз хотирасида: «Ð‘ухорога келган қизил қўшинлар энг аввало талончилик б-н шугулландилар. Улар ҳаммани ва ҳамма нарсани таладилар. Умуман қизиллар Бухорони талаш учун келган эдилар», деб ёзганди. Бухородан сўнг қизиллар амирлик таркибидаги 27 бекликни ҳам биринкетин эгаллашган ва бу б-н Бухоро хонлигита барҳам берганлар, унинг ҳудудида Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилган. Қизил аскар найзалари остида қилич ва ўт б-н «Ð‘ухоро инқилоби» амалга оширилиб, собиқ ёш бухоролик жадидлардан иборат Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси (раиси Файзулла Хўжаев) ташкил топди.
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Туркистан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000; Ўзбекистон тарихи (19171991), Т., 2000; Бухоро Шарқ дурдонаси (узбек, француз, инглиз, рус тилларида), Т., 1997.
Умар Рашидов, Қаҳрамон Ражабов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #7 : 22 Yanvar 2010, 11:24:19 »
БУХОРО ВИЛОЯТ ҚÐŽҒИРЧОҚ ТЕАТРИ — болалар театри. 1982 й. Бухоро ш.да ташкил этилган. Ўзбек ва рус гуруҳлари мавжуд. А. Абдуллаев, Г. Файзиева, Н. Раҳматова, Ш. Жабборов, Ж. Бақоев, А. Мирғиёсов, О. Сафаров, Ð’. Зубковская, Е. Вардашева кабилар театрнинг илк ижодкорларидир. Биринчи бош реж. Шомурод Юсупов (1982— 92). Театр ижодкорлари халқ анъанавий қÑžғирчоқ театри томошаларини ижодий ўзлаштирган ҳолда, чет эл қÑžғирчоқ театрлари санъати ютуқлари б-н ўз санъатларини бойитдилар. Энг яхши спектакллари: «Ð§Ð¾Ð´Ð¸Ñ€Ð¶Ð°Ð¼Ð¾Ð»», «Ð”ўстлик синови» (Қ. Мажидов), «Ð‘ахт ахтарган Ҳасан» (Е. Сперанский), «Ð¡ÐµÐ½Ð¸Ð¼Ð¸ бўри, шошмай тур» (А. Курлянский, А. Хаит), «ÐšÐ°Ñ€Ð²Ð¾Ð½ÑÐ°Ñ€Ð¾Ð¹» (Ш. Юсупов), «ÐœÐ¸Ñ‚тимитон» (Ðœ. Халил), «ÐœÐ¸Ñ‘в исмли мушукча» (Нгуен Динь Тхи), «ÐžÐ±Ð¸ ҳаёт» (Г. Алиева), «Ð­Ð½Ð³ кичик Гном» (Ð’. Седухин) ва б. Бош реж.— Галина Алиева (1998 й.дан).

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #8 : 22 Yanvar 2010, 11:26:26 »
БУХОРО ИЛМИЙ ЖАМИЯТИ — БХСРда ташкил этилган жамият (1921). Ўлкадаги қад. обидаларни муҳофаза қилиш, халқ амалий санъатини ривожлантириш, фан тарихига оид қўлёзмаларни йиғиш, археологик ашёлар ва халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаб тадқиқ этиш каби ишлар б-н шуғулланган. Олим, ёзувчи ва маърифатпарварлардан Абдурауф Фитрат, Отажон Пайров Сулаймоний, Абдулвоҳид Бурҳонов (Мунзим), Садриддин Айний, Салимбек Салимий, Шчпифжон Махдум (Садр Зиё), Аҳмаджон Ҳамдий, Мусажон Саиджонов, Йўдцошқори Пўлатов, Сиддиқхон (Хашмат) (1885—1910 й.ларда Бухоро амири бўлган Амир Абдулаҳаднинг укаси) жамият аъзолари бўлишган. Б.и.ж. илмий экспедициялар ташкил этган. Бухородаги 3 шахсий кутубхонада сақданган шарқшунослик, тарих, адабиётга оид қўлёзма китобларни тўплаган. Биргина Шарифжон Махдум кутубхонасидан 300 жилдга яқин форстожик ва туркий тиллардаги ноёб қўлёзма асарлар рўйхатга олинган. Жамият тўплаган қўлёзма асарлар орасида тарихчи Иаршахийннт «Ð¢Ð°ÑŠÑ€Ð¸Ñ…и Бухоро» («Ð‘ухоро тарихи»), Аҳмад Донишнинг «ÐÐ°Ð²Ð¾Ð´Ð¸Ñ€ÑƒÐ»Ð²Ð°қое» («ÐÐ¾Ð´Ð¸Ñ€ воқеалар») асарлари бор. Жамиятнинг «ÐÐ½Ð¶ÑƒÐ¼Ð°Ð½Ð¸ тарих» бўлими «Ð‘ухоро арки тарихининг қўлёзмаси» китобини тайёрлаган. Б. и. ж. тўплаган материаллар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланади.
Шодмон Ҳайитов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #9 : 22 Yanvar 2010, 11:26:44 »
БУХОРО КУМУШ ТАНГАСИ — Бухоро хонлиги (1500—1753) ташкил бўлган пайтда Шайбонийхон номи б-н зарб қилинган кумуш тангалар. Шайбонийлар дастлаб тангаларининг оғирлигини 1 мисқол, яъни 4,8 г миқцорида зарб қилган бўлса, 17-а.га келиб 4,4 г га тушиб қолди. Жонийлар сулоласи хукмронлик қилган (1599—1753) даврдан бошлаб кумуш тангалар аъло сифатли соф кумушдан зарб қилинган. Манғитлар сулоласи (1753—1920) тангаларида Жонийлар тангаларига нисбатан ёзувлар оз бўлган. Кумуш тангаларнинг ўнг томонида танга зарб қилинган шаҳарнинг номи, яъни «Ҳимматли Бухоро зарби» ва рақамлар б-н сана кўрсатилган, терс томонида подшонинг номи ва яна сана кўрсатилган. Манғитларда подшо номини тангага бериш йўллари турлича бўлган. Биринчи Мангит амири Муҳаммад Раҳимхон ўз номидан танга зарб этган. Лекин Шоҳмурод олдин Абдулғозий номи б-н, кейинчалик отаси Дониёлбий номи б-н тангалар чиқарган. Шоҳмурод ва унинг вориси амир Ҳайдар гоҳ буваси, гоҳ отаси, гоҳо отабуваси, кейинчалик ўзи номидан ҳам тангалар зарб қилган. Унинг ÑžғлиҲусайн атиги 75 кун ҳукмронлик қилган бўлса ҳам ўз номи б-н кумуш тангалар зарб қилишга улгурган. Кейинги барча мангит амирлари фақат авлодаждодларининг хотираси учун танга зарб қилганлар. Манғитларнинг кумуш тангалари аъло сифатли соф кумушдан ишланган; уларнинг оғирлиги камайган ва диаметри кичрайган.
Ад.: Эр Назаров Т., Кочнев Б., Тангалар ўтмиш даракчилари, Т., 1977.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #10 : 22 Yanvar 2010, 11:30:53 »
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ (БХСР) (192024) Бухоро амирлигида амирлик тузуми ағдариб ташлангач, юзага келган халқ республикаси. Майд. 182,193 минг км2, ахолией 2,2 млн. кишидан ортиқ, асосан ўзбеклар, тожиклар ва туркманлар, қисман қозоқ, қорақалпоқ, татар ва бухоро яҳудийлари яшаган. БХСР Хоразм Республикаси, Туркистон АССР ва Афгонистон давлатлари б-н чегарадош бўлиб, пойтахти Бухоро ш. бўлган.
Шарқдаги йирик давлатлардан бири ҳисобланган Бухоро амирлиги 1868 й.га келиб подшо Россиясининг ярим мустамлакасига айлангандан сўнг халқнинг тирикчилиги илгаридан ҳам оғирлашган эди. Амирликдаги халқ қўзғолонлари подшо Россияси қўшинлари ёрдамида бостириларди. Рус маъмурлари амирликда катта имтиёзларга эга бўлган. Россиядаги демократик жараёнлар, 1908 й. Туркияда бўлган ёш шурклар ищилоби, хусусан Петрограддаги 1917 й. фев. инқилобидан кейин амирлик ҳудудида жадидчилик ва ундан ўсиб чиққан ёш бухороликлар ҳаракати кучайди.
1917 й. 7 апр.да амир Олимхон мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш Ñ‚Ñžғрисида фармон чиқарди. Лекин амирнинг бу фармони амалда жорий қилинмади. Жадидлар Бухоро ш.да намойиш уюштиргандан сўнг (қ. Бухорода 1917 йил апрель намойиши), мамлакатда уларни еппасига таъқиб қилиш бошланди. Окг. тўнтаришидан кейин Россия б-н Бухоро ўртасида муносабатлар ёмонлашди. Туркистон ХКС Бухоро давлатига ғанимлик қилиб, амир ҳукуматини куч б-н ағдаришга уринди. Большевиклар шу мақсадда ёш бухоролик жадидларни қўллаб-қувватлашди. 1918 й. март ойида Туркистон ўлкаси ХКС раиси Ф. Колесов қўмондонлигидаги қизил аскарлар мамлакат пойтахти Бухоро ш.га ҳужум уюштирдилар (қ. Колесов воқеаси). Уларнинг ҳужуми муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам, Бухородаги сиёсий тузумни ўзгартириш учун уриниш тўхтамади. Афсуски, амир Олимхон мамлакат тақдири ҳал қилинаётган ушбу фурсатда мухолифатдаги ёш бухороликлар фиркаси (партияси) арбоблари б-н тил топиша олмади. У мамлакатда конституцион монархия ва демократик тартиботларни ўрнатмоқчи бўлган жадидлар — ёш бухороликларни йўқотиш йўлини тутди. Файзулла Хўжаевнинт таъкидлашича, Колесов воқеасидан кейин амир мамлакатда 3000 кишиии қатл қилган. С. Айнийиинт ёзишича, фақат пойтахт — эски Бухоро эмас, балки Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Қоракўл, Чоржўй, Хатирчи, Кармана, Қарши, Шаҳрисабз бекликларида ҳам минглаб кишилар жадидликда айбланиб ноҳақ ўлдирилди. Бухоролик жадидларнинг тирик қолган вакиллари Самарқанд, Тошкент ва Москвага жўнаб кетишга мажбур бўлишди, ёш бухороликларнинг бир кисми 1918 й. ёзида Тошкентда Бухоро Компартиясини тузишди, Ф. Хўжаев Москвадаги муҳожирлик даврида — 1918 й. окт.да Туркистон республикасининг РСФСР ҳукумати ҳузуридаги мухтор ваколатхонаси қошида ёш бухороликлар партиясининг бўлимини ташкил қидди. 1920 й. янвда Тошкентда Ф. Хўжаев бошчилигида инқилобчи ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси ташкил қилинди. Большевиклар ёш бухороликлардан амирлик ҳокимиятини ағдаришда фойдаландилар. Улар ҳам тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда большевикларга яқинлашишди. 1920 й. 25 авг.да қўмондон Ðœ. Ð’. Фрунзе Туркфронт қўшинларига «қўзғолон кўтарган Бухоро меҳнаткашларига ёрдам кўрсатиш Ñ‚Ñžғрисида» буйруқ берди. 1920 й. 2 сентда Туркфронт қўшинлари амирлик ҳокимиятини ағдариб ташлади (қ. Бухоро босқини).
1920 й. 14 сент.да бўлган Халқ Нозирлар Шўроси, Ревком ва БКП МКнинг умумий йиғилишида 9 кишидан иборат Бутун Бухоро инқилобий қўмитаси (раиси Абдулқодир Мухитдинов) ва республика ҳукумати — 11 кишидан иборат Халқ Нозирлар Шўроси (раиси Файзулла Хўжаев) тузилди. Бухоро инқилобий қўмитасининг аъзолари қилиб Муинжон Аминов, Олимжон Акчурин, Абдулҳамид Орипов, Собир Юсупов, Ҳожи Ҳасан Иброҳимов, Файзулла Хўжаев, Қулмуҳамедов тайинланди. Мамлакатни бошқариш мақсадида тузилган Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси таркиби қуйидагича эди: раис ва хорижийташқи ишлар (нозир — Ф. Хўжаев), маориф (Қори Йўлдош Пўлатов), ички (дохилия) ишлар (Ðœ. Саиджонов), молия (У. Пўлатхўжаев), давлат назорати (Н. Ҳусаинов), фавқулодда комиссия (раиси — Иброҳимов), адлия (Ðœ. Бурҳонов), ҳарбий (Шиҳобуддинов), савдо ва саноат (Ðœ. Мансуров) нозирликлари. Бу пайтга келиб инқилобчи ёш бухороликлар фирқаси аъзолари Бухоро Компартияси сафига киришга мажбур бўлган эдилар. Ушбу ўринда таъкидлаш жоизки, асосан жадидлардан ташкил топган Бухоро ҳукумати ўша пайтда маълумотли кишилар йиғилган ҳукуматлардан бири ҳисобланган. Нозирлар Бухоро, Истанбул, Москва ва б. шаҳарларда таълим олишган эди. Бухоро жадидлари ўзларининг ислоҳотчилик ғояларини янги ҳукуматдаги фаолиятлари давомида амалга оширишга ҳаракат қилдилар.
1920 й. 6—8 окт.да амирнинг ёзги саройи — Ситораи Моҳи Хосада чақирилган Бутун Бухоро халқ вакилларининг lқурултойида Бухоро Халқ Совет Республикаси — БХСР тузилганлиги тантанали равишда эълон қилинди. Бу давлат тузуми жиҳатидан халқ демократик ҳокимияти эди. Унинг зиммасига қисқа муддат ичида ўрта асрчилик анъаналари мерос қолган амир Бухоросини демократик давлатга айлантиришдек тарихий вазифани бажариш тушди. Қурултой давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи олий органи бўлган Бухоро инқилобий қўмитаси (Марказий Ревком), Бухоро Халқ Нозирлар Шўроси — дастлабки ҳукумат таркибини узилкесил тасдиқлади. Уларнинг ваколат муддати 2қурултойгача узайтирилди. Ушбу қурултойда И. Е. Любимов РСФСР ҳукумати Бухоро Республикасининг мустақиллигини тан олганлигини айтишга шошилди. 1920 й. окт.—нояб. ойларида БХСР б-н РСФСР ўртасида муваққат ҳарбийсиёсий ахдлашув ва шартнома тузилди. 1921 й. 4 мартда ҳар икки давлат ўртасида «Ð˜Ñ‚тифоқ шартномаси» имзоланди. Ушбу шартномалар мустақил сиёсат юритишга ҳаракат қилаётган ёш Бухоро давлати арбоблари фаолиятини муайян даражада чеклашга олиб келди. «Ð˜Ñ‚тифоқ шартномаси» мустақил Бухоро давлати ҳудудида совет қўшинлари туришини «қонуний» асослаб бердики, мазкур ҳол БХСР ички ишларига Россиянинг Ñ‚Ñžғридантўғри ҳарбий жиҳатдан қуролли аралашувидан бошқа нарса эмас эди. Бухоро ҳукумати олдида турган энг асосий вазифалардан бири ерсув масаласини ҳал қилиш эди. 1920 й. 30 сент.да Бухоро Марказий Ревкоми «Ð•Ñ€ Ñ‚Ñžғрисида»Ð³Ð¸ декретни қабул қилди. Декретга мувофиқ, собиқ амир, унинг қариндошлари ва амалдорлари қўлидаги бутун ермулк камбағал ва ерсиз деҳқонларга берилиши керак эди. Шунингдек, декретга кўра, «Ñ…ирож», «Ð°Ð¼Ð»Ð¾Ðº» ва б. солиқлар бекор қилинди. Архив ҳужжатларида келтирилишича, факат Эски Бухоро туманлари ва Чоржўй беклигида собиқ амир ва бекларга қарашли 10000 таноб ер мусодара кдлиниб, камбағал деҳқонларга тақсимлаб берилди. Янги тузум ва унинг ижобий чоратадбирларини аҳоли маъқуллаб кутиб олди. Жойларда инқилобий қўмиталар тузилди. Бирок янги ҳокимият томонидан мулкдорлар табақасига нисбатан кўрилган қаттиқ чоралар, уларга тегишли бутун молмулкнинг мусодара қилиниши, сарой аъёнлари ва амир амалдорларининг еппасига ҳибсга олиниши ва отиб ташланиши, амир хазинасининг Москвага олиб кетилиши, мажбурий озиқ-овқат «Ñ€Ð°Ð·Ð²Ñ‘рсткаси» ва унинг қаттиққўллик б-н амалга оширилиши, ислом дини ва уламоларга нисбатан душманлик сиёсати, республика ҳудудида турган кизил армия таъминотининг аҳоли зиммасига юклатилиши, бунинг устига, кизил аскарларнинг босқинчилик ва талончилик «Ñ„аолияти» ҳаққоний равишда халқнинг кучли норозилигига сабаб бўлди. Республикадаги ижтимоийсиёсий муносабатлар ҳам кескинлашди. Ёш давлат етакчиси Ф. Хўжаев мураккаб ва оғир шароитда ишлашга мажбур бўлди. Бухоро ҳукумати ичида сиёсий бўлиниш кучайди. Бир тарафдан, Бухоро Компартияси ичидаги «ÑÑžÐ»» ва «ÑžÐ½Ð³» коммунистларга карши ғоявий жиҳатдан кураш олиб боришга Ñ‚Ñžғри келса, иккинчи тарафдан, РСФСР ва унинг фавқулодда органлари бўлган Турккомиссия, Туркбюро ёш «Ð¼ÑƒÑÑ‚ақил давлат»Ð½Ð¸Ð½Ð³ босган ҳар бир қадамини сергаклик б-н назорат қилиб турар эди. Шундай бўлишига қарамасдан Ф. Хўжаев, У. Пўлатхўжаев, О. Хўжаев, Фитрат, Ðœ. Аминов, Ðœ. Саиджонов, С. Хўжаев, Ðœ. Мансуров, А. Мухитдинов ва б. ҳукуматда демократик йўл тутиб, мўътадил мавқеда турдилар. Улар БХСРнинг амалда мустақил бўлиши, эътиқод эркинлиги, ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини ёклаб чикдилар.
1921 й. 18—23 сент.да бўлган Бутун Бухоро халқ вакилларининг 2қурултойида демократик рухдаги БХСР Конституцияси қабул қилинди. Бухоро тарихидаги дастлабки Конституция фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликларини қонун йўли б-н мустахкамлади. Конституцияда давлатни идора этиш учун халқнинг барча табақа вакилларининг иштироки таъминланди. Хусусий мулк ва савдо-сотиқ эркинликлари Конституцияда ўз ифодасини топди. Бухорода ўрнатилган тузум халқ демократик республикаси эди. БХСРнинг Конституцияси барча фуқароларга тенг сиёсий ҳуқуқ берди, миллий тенгсизликни йўқотди. Конституцияга кўра, БХСРнинг олий органи — Бутун Бухоро халқ вакиллари қурултойи бўлиб, у ҳар 2000 сайловчига бир вакил сайланадиган 350 аъзодан иборат эди. Қурултой йилига бир марта чақирилар ва унда республика конституциясини қабул қилиш, ўзгаришлар киритиш, ҳукуматнинг ҳисоботи ва давлат бюджетный тасдиқлаш каби муҳим масалалар кўрилар эди. Конституцияга кўра, қурултойлар ўртасида қонун чиқарувчи ва назорат қилувчи олий орган — Бутун Бухоро МИК хисобланади. Қурултойда Бутун Бухоро МИК раиси қилиб Усмонхўжа Пўлатхўжаев сайланди (1922 й. авг.да бўлган 3қурултойда бу лавозимни Порсо Хўжаев эгаллади). Конституцияга мувофиқ Халқ Нозирлар Шўроси давлат ҳокимиятини ижро қилувчи ва бошқарувчи олий органи сифатидаги ўз вазифасини сақлаб қолди. Қурултойда миллий масалага катта эътибор берилди. Бухоро МИК ҳузурида Омонгелди Омонов бошчилигида Туркман бўлими тузилди. Кейинчалик шу асосда Туркман автоном вилояти ташкил қилиниб, унга миллий мухторият ҳуқуқи берилди. Туркман ва тожик халқи учун маданиймаърифий ва б. муассасалар очилди.
Бухородаги демократик жараёнларга мамлакат ташқарисидан тазйиқ тобора кучайиб борди. 1923 й. 3 июнда Бухорога СССР Қуролли Кучларининг Бош қўмондони С. С. Каменев, Туркфронт Инқилобий Ҳарбий Кенгаш раиси А. И. Корк, РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси аъзоси Михайлов ва б. келишди. Улар Бухоро ҳукумати фаолиятидан қониқмаётганликларини очиқ айтиб, социалистик ўзгаришларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлашди. Орадан кўп ўтмай — 12 июнда РКП(б) МК Сиёсий бюроси махсус қарор қабул қилиб, Бухоро ҳукуматини советлаштириш чоратадбирларини белгилаб берди. Совет ҳукумати ўз буйруқларини тез ва қаршиликсиз амалга ошириш учун РКП(б) МК котиби Я. Э. Рудзутакни Бухорога жўнатди. 23 июнда БКП МК ёпиқ пленумида Рудзутак иштирок қилиб, Бухоро ҳукумати раҳбарлари ва маҳаллий коммунистлар олдига қатъий талабларни қўйди. Ф. Хўжаевнинг энг яқин сафдошлари бўлган собиқ ёш бухоролик жадидлар Отаулла Хўжаев (ташқи ишлар нозири), Фитрат (маориф нозири), Саттор Хўжаев (молия нозири), Муинжон Аминов (ЭКОСО раиси) лавозимларидан четлаштирилиб, Бухоро давлати ҳудудидан чиқариб юборилди. Қори Йўлдош Пўлатов, Раҳимжон Юсуфзода, Музахар Махсум Бурҳонов, Ҳожи Ҳамро Йўлдошев ҳам масъул лавозимлардан олиб ташланди. Бухоро ҳукумати Москва ва Тошкентнинг «ÐºÐ¾Ð¼Ð¼ÑƒÐ½Ð¸ÑÑ‚ча сабоғи»Ð½Ð¸ олган «Ñ‚ажрибали совет ходимлари» б-н тўлдирилди. Пленумнинг ўзида Бухоро Компартияси МК котиби Муҳаметдинов ўрнига А. Раҳимбоев Бухоро Компартияси МК масъул котиби қилиб сайланди. Ҳукуматда Туркистондан юборилган эмиссарларнинг таъсири кучайиб борди. Инқилобий экстремистик унсурлар бу б-н чекланиб қолмасдан, 14 авг.да бўлган Бухоро МИК фавқулодда сессиясида Конституцияга ўзгартириш киритишга ҳам муваффақ бўлдилар. 1923 й. 11—17 окт.да бўлган Бутун Бухоро 4қурултойи Конституцияни ўзгартириш Ñ‚Ñžғрисидаги қарорни тасдиқлади. Унга биноан барча савдогар, мулкдор ва собиқ амалдорлар сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Аммо ишчи ва косибларнинг сайлов ҳуқуқи кенгайтирилди. Шунингдек, қурултойда жамиятда ижтимоий беқарорликни кучайтирадиган «Ð¡Ð¾Ð²ÐµÑ‚ қурилиши Ñ‚Ñžғрисида» махсус қарор қабул қилинди. Жамият тобора сиёсийлашиб борди. Бухорода ўтказилаётган демократик ислоҳотларнинг такдири хавф остида қолди. Марказнинг талаби б-н мамлакатда сунъий равишда социалистик қайта қуришларни амалга оширишга киришилди. Республикадаги бу кескин сиёсий вазият қуролли мухолифат ҳаракатининг кучайишида ҳам ўз ифодасини топди.
Бухорода амир ҳокимияти ағдариб ташланган дастлабки ҳафталардаёқ мамлакатнинг ғарбий, марказий ва шарқий қисмларида қизил армиянинг босқинчилик сиёсати ва большевиклар зулмига қарши истиқлолчилик ҳаракати бошланган эди.
Бухоро республикасидаги иқтисодий сиёсат ва хўжалик соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Бухоро инқилобий қўмитасининг 1921 й. 5 янв. даги декрета ҳамма ерларни умумхалқ мулки деб эълон қидди. ВақÑ„ ерлари тугатидди, айрим тоифадаги хўжаликларнинг чорва моллари ва мулклари мусодара қилинди. Суғориш тизими издан чиқци, экин майдонлари қисқариб, чорва молларининг сони камайиб кетди. Шу б-н бир вактда кўплаб ижобий ишлар ҳам амалга оширилди. 1921 й. кузида ерни тортиб олиш бекор қилинди. Бухоро МИКнинг умумий афв Ñ‚Ñžғрисидаги 1922 й. 25 май декрета вақфларни тугатишни тўхтатиш, қозихоналар ишини, шариат кўрсатмаларини тиклаш ва б.ни эълон қилди. Уша йилнинг нояб.да янги иқтисодий сиёсат (НЭП)га ўтиш эълон этилди. Бухоро давлат банки тузилиб, пул ислоҳоти амалга оширилди. Деҳқонларни моддий рағбатлантириш чоралари кўрилди. Бу қ.Ñ….ни барқарор ривожланишига олиб келди. 1923 й. суғориладиган ерлар майдони 1913 й.даги даражага яқинлашиб қолди (92,3%). Т. й. тикланиб, з-д ва фкалар қайтадан ишга тушди. Бу пайтга келиб Бухоро республикасида 19 та корхона, 500 дан ортиқ бозор ишлаб турди, хусусий сармоя 12000 савдогарлар маблағидан иборат бўлди. 1923 й. 4 та аралаш акционерлик жамияти, 30 та йирик савдо фирмалари фаолият кўрсатаётган эди. Давлат савдоси ва кооперациясига берилган ёрдам ўз самарасини кўрсатди.
1923 й. март ойида Туркистон, Бухоро ва Хоразм иқтисодий жиҳатдан бирлаштирилди ва уни бошқариш учун Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши (Средаз ЭКОСО) тузилди. Ф.Хўжаев Ўрта Осиёнинг иқтисодий жиҳатдан бирлашуви Ñ‚Ñžғрисидаги фикрни бошида қўллаб-қувватламади. Чунки у иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ҳатто минтақа халқ хўжалиги истиқболлари Ñ‚Ñžғрисида қарор қабул қилишгача бўлган барча ишлар Марказ қўлига ўтаётганлигини энг аввало сезган ва бу сиёсатнинг машъум оқибатларини чуқур тушунган арбоб эди. Ўзи кучли иқтисодчи бўлган Ф. Хўжаев Бухоро томонидан Россия ва Туркистонга етказиб бериладиган молларга аниқ товар эквиваленти белгилаш зарурлиги Ñ‚Ñžғрисида айниқса ташвишланиб гапирар эди. Бухоро ҳудудида жойлашган Россия қўшинлари Бухоро давлатининг озиқ-овқати ва емхашаги б-н таъминланар эди. Ҳукумат бошлиғи Ф. Хўжаев Россия қўшинлари сонини 15000 кишигача қисқартириш Ñ‚Ñžғрисидаги масалани Москва олдига бир неча марта қўйди.
Бухоро Совет Социалистах Республикаси. (БССР). 1924 й. 1820 сент.да Бутун Бухоро халқ вакилларининг 5қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой 19 сент.да БХСРни Бухоро Совет Социалистик Республикасига айлантириш Ñ‚Ñžғрисида қарор қабул қилди. БССРнинг тузилиши ÑŽқоридан туриб сунъий тарзда амалга оширилган ҳодиса эди. Натижада тарақкиётнинг демократик йўли инкор қилиниб, социалистик йўналиш танланди. Марказдаги большевик раҳбарларининг Бухоро ва Хоразм халқ республикаларини социалистик республикага айлантиришдан кўзда тутган асосий мақсадлари маҳаллий халқларни тезроқ советлаштириш ва руслаштириш, уларнинг онгига коммунизм мафкурасини сингдириш эди. Шарқда «ÑÐ¾Ñ†Ð¸Ð°Ð»Ð¸Ð·Ð¼Ð½Ð¸Ð½Ð³ порлоқ ғалабаси»Ð½Ð¸ таъминлаш учун бу жуда зарур эди.
Қурултойда Ф. Хўжаев ҳукуматнинг иши Ñ‚Ñžғрисида ҳисобот берди ва «ÐŽÑ€Ñ‚а Осиёнинг миллий давлат чегараланиши Ñ‚Ñžғрисида» маъруза қилди.
Қурултой қатнашчилари халқ ҳукуматининг 4 йиллик иш фаолияти якунларини чиқариб, Ўрта Осиёда миллий республикалар тузиш зарурлигини ёклашди. 1924 й. 18 нояб.да Туркистон АССР, Бухоро ССР ва Хоразм ССР МИКлари қўшма қарор қабул қилдилар ва шу қарорга биноан ўз ваколатларини Узбекистон ССР Советларининг Таъсис қурултойига қадар иш кўриб келган Файзулла Хўжаев раислигида янги ташкил этилган Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитетига топширдилар. Шундай қилиб, Ўрта Осиё республикаларининг миллийҳудудий чегараланиши деб аталмиш тадбир асосида 1924 й. нояб. ойи охирида Бухоро ССР тугатилиб, унинг ҳудуди янги ташкил этилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР ва Тожикистон АССР (1929 й.дан Тожикистон ССР)га киритилди.
Ад.: Хўжаев Ф., Бухоро инқилобининг тарихига материаллар, Т., 1926, 1997; Садриддин Линий, Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар, Ðœ., 1926; Фитрат, Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври, Т., 1992;Амир Саййид Олимхон, Бухоро халқининг ҳасрати тарихи, Т., 1991; Ишанов А. И., Бухарская Народная Советская Республика, Т., 1969; Узбекистон тарихи (19171993), Т., 1994; Узбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар, Т., 1999; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб. Узбекистон совет мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Қосимов Ф., Бухоро республикаси тарихшунослиги, Бухоро, 1996; Бухоро: тарих саҳифалари, Бухоро, 1999; Ражабов Қ., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000.
Қаҳрамон Ражабов.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #11 : 22 Yanvar 2010, 11:31:37 »
БУХОРО ХОНЛИГИ (амирлиги) — узбек давлатчилиги тизимидаги хонликлардан бири (16—20-а. бошлари). 1533 й.гача мамлакат маркази Самарқанд бўлган. Убайдуллахон даврида (1533—39) пойтахт Бухорога кўчирилган ва хонлик Б. Ñ…. номини олган. 1510 й. Марв ёнида Шайбонийхон шоҳ Исмоил I Сафавий қўшинларидан енгилиб ҳалок бўлгандан кейин Мовароуннахр темурийлардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур қўлига ўтади. Лекин, кўп ўтмай шайбонийлар яна Мовароуннаҳрни эгаллаганлар. Шу вақтдан бошлаб Мовароуннахр бутунлай шайбонийларга тобе бўлган. Ўша вақтларда хонликка ҳоз. Узбекистон ва Тожикистоннинг катта қисми, Балх ва Бадахшон кирган. Убайдуллахон вафотидан кейин Б. Ñ…. майда бўлакларга бўлиниб кетган. Бухорода Убайдуллахоннинг Ñžғли Абдулазизхон, Самарқандда эса Кўчкунчихоннинг Ñžғли Абдуллатифхон мустақиллик эълон қилган. Балх ва Бадахшонда шайбонийлардан Пирмуҳаммадхон мустақил ҳукмронлик қилган. Шу йиллари шайбоний султонлари ва маҳаллий мулқдорларнинг ҳокимият учун кураши кучайган. Тошкент ва Туркистонда Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон), Кармана ва Миёнқолда Искандархон, Балхда Пирмуҳаммадхон ва б. кичиккичик ҳукмдорлар мустақил бўлиб олганлар. 1551—56 й.ларда шайбонийлар ўртасидаги Мовароуннахр учун курашда Искандархоннинг Ñžғли Абдуллахон ғолиб чиқиб, Б. Ñ….да ўз ҳокимиятини ўрнатган. 1557 й.дан бошлаб Бухоро узилкесил хонлик пойтахтига айланган. Искандархон (1563—83) ва унинг Ñžғли Абдуллахон II даврида Б. Ñ….нинг сиёсий мавқеи ортган. Абдуллахон II Балх (1573), Самарқанд (1578), Тошкент (1582), Фарғона (1583), Бадахшон (1584), Кўлоб (1585), Хуросон (1588), Хоразм (1595—96) устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган; марказий давлат бошқарув девонини мустаҳкамлаган. Шундай қилиб 16-а. охирига келиб Б. Ñ…. марказлашган улкан давлатга айланган. Шарқда Қашқар б-н чегарадош бўлган, ғарбий чеккаси Орол ва Каспий денгизи соҳилларигача бориб туташган. Хонликнинг шим.даги чегаралари Туркистон ва Сайрамгача етиб, жан.да Хуросоннинг шарқий қисмини ўз ичига олган. Шайбонийлар ҳукмронлиги йилларида, айниқса Абдуллахон II замонида Б. Ñ….да деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланган, маданий ҳаёт анча юксалган. Жуда куп суғориш иншоотлари: Абдуллахон банды, Туятортар канали, Оқчопсой Ñ‚Ñžғони ва сув омбори, Вахшдан чиқарилган кўплаб ариқдарнинг қурилиши деҳқончиликни ривожлантирди. Бу вақтларда Б. Ñ….да буғдойнинг 10 хил тури, сули, қўноқ, жўхори, мош, нўхат, маккажўхори, ловия, шоли, пахта, кунжут, беда, арпа, сабзавот ва полиз экинлари экилган, боғдорчилик, чорвачилик ва ипакчилик ривожланган. Самарқанд, Бухоро, Марғилон, Хўжанд, Андижон, Тошкент, Жиззах, Ўратепа, Шахрисабз ва б. йирик шаҳарларда ҳунармандчилик тарақкий қилган. Самарқанд қози калонининг ҳужжатларидан маълум бўлишича, 16-а.да Самарқандда ҳунарнинг 61 тури мавжуд бўлган. Мовароуннаҳолик косиблар зўр санъат б-н турлитуман металл буюмлар, ип ва ипак матолар, аъло навли қоғозлар ишлаб чиқарганлар. Бухоро ш. бир мунча кенгайтирилган, девор ва ҳарбий истеҳкомлар қайтадан қурилган. Шаҳарда мадрасалар, хонақоҳ ва карвонсаройлар, янги расталар барпо қилинган. Шаҳарлар ўртасидаги савдо йўлларида тим (Абдуллахон тими), кўчалар чорраҳаси устига гумбазтоқлар, ҳаммомлар, карвон йўлларида сардобалар, карвонсаройлар, кўприклар қурилган. Шайбонийлар замонида Б. Ñ….нингҲиндистон, Туркия, Россия б-н савдо ва дипломатик муносабатлари ривожланган. Тарихий манбалардан маълум бўлишича, 1572—78 й.лари Ҳиндистонда Бухоро хонининг элчилари, Бухорода эса Ҳиндистон подшоҳи Акбарнтт элчилари бўлган. Абдуллахон даврида бошланган ички сиёсий низолар натижасида 1598 й.да Абдуллахоннинг ўзи ва шу йилда унинг Ñžғли Абдулмўмин ўлдирилган. Тахтга Пирмуҳаммадхон II чиққан. Аммо унинг ҳукмронлиги ҳам узоққа бормай, 1601 й. тахтдан ағдарилган. Шу б-н қарийб 100 й. ҳукм сурган шайбонийлар сулоласи барҳам топиб, Мовароуннахрда Жўжихон наслидан бўлган аштархонжлар (жонийлар) сулоласи ҳукмронлиги бошланган.
Аштархонийлар даврида хонликда сиёсий низо ва бебошликлар деярли тўхтамаган. Дастлаб асли аштархонлик, Бухорода қўним топган шаҳзода Жонибекнинг Ñžғли Боқи Муҳаммад (1601— 05), сўнгра унинг укаси Вали Муҳаммад (1605—11) тахтга ўтқазилган. Имомқулихон даврида (1611—42) қозоқ бийлари ва б. кўчманчиларнинг Бухоро хонлиги ер лари га талончилик юришлари кучайган. Чунончи Имомқулихон 1612 й. Тошкентни эгаллаб, Ñžғли Искандарни ҳоким этиб тайинлайди, аммо шаҳарда қўзғолон кўтарилиб Искандар ўддирилади. Имомқулихон Тошкент аҳолисини шафқатсиз қирғин қилиб шаҳарни яна хонликка қўшиб олади. Унинг даврида хонлик анча мустаҳкамланади. Имомқулихон кўр бўлиб қолгач, тахтни эгаллаган укаси Надр Муҳаммадхон (1642—45) ҳам шафқатсизлиги ва золимлиги б-н норозилик чиқаради. Натижада мухолиф кучлар тазйиқи б-н тахтдан воз кечади. Ҳокимият унинг Ñžғли Абдулазиз II (1645— 81) қўлига ўтади. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади, лекин тобора кучайиб бораётган тарқÑ€қликни бартараф қилолмайди. Бу вақтда Эрон шоҳи Аббос /Балхни эгаллайди, кейинроқ Балх Эрондан қайтариб олинган. Абдулазиз II б-н унинг укаси Субҳонқулихон ўртасида ҳокимиятучун кураш бошланади. Аштархонийлар ҳукмронлиги йилларида Хива хони Абулғозий Баҳодирхон ва ундан кейин Ñžғли Анушахон Бухоро ва Самарқанд атрофига тез-тез ҳужум қилиб турган. Тахтни эгаллаб олган Субҳонқулихон (1681 — 1702) ўз рақибларига қарши шафқатсиз курашган. У Балх ва Хуросонга ҳарбий юришлар қилган. Унинг Ñžғли Убайдуллахон (1702—11) ҳукмронлиги даврида Балх, Термиз, Шаҳрисабз ҳокимлари мустақил бўлиб олишга ҳаракат қилганлар. Хон уларга қарши ҳарбий юришлар қилишга мажбур бўлган. Самарқанд ва Ҳисорда бош кўтарган қабилаларга қарши қўшин юборган. Ўзаро бетўхтов урушлар, ҳарбий юришлардан кейин хазина бўшаб, иқтисодий аҳвол мушкуллашган. 1708— 09 й.ларда ўтказилган пул ислоҳоти натижасида пул қиймати тўрт марта тушиб кетган. Ислоҳотдан зарар кўрган аҳоли ғалаён кўтарган, бироқ қўзғолон шафқатсизларча бостирилган. Хонликда сиёсий ва иқтисодий аҳволнинг ёмонлашиши ички зиддиятларни кучайтириб юборади. Айрим нуфузли амирлар уюштирган фитна натижасида Убайдуллахон 1711 й. да ўлдирилади. Тахтга марҳум хоннинг укаси Абулфайзхон (1711—47) номигагина хон қилиб ўтқазилади. Ҳокимиятдаги муҳим лавозимлар нуфузли амирлар қўлига ўтиб қолади. Марказий ҳокимият заифлашгач, 1711 й.да Балх, 1723 й.да Самарқанд вилояти Б. Ñ….дан ажралиб чиқади. 1720 й.ларда Тошкент вилоятини қалмоқлар босиб олади. Шу аснода Хива хони Шерғозихон ҳам Б.Ñ….га даъвогар бўлади, аммо унинг ҳаракатлари самарасиз якунланади. 1723 й.да қалмоқлар қозоқ даштларига бостириб кириб қозоқларни Мовароуннаҳрга қочишга мажбур қилган. Қозоқлар чорва моллари б-н Зарафшон водийсига кириб боғ ва экинзорларни пайҳон қилганлар. Б. Ñ….да иқтисодий ва сиёсий танглик кучая бориб хонлик таназзулга юз тутган. МовароуннаҳÑ€ парчаланиб, учта хонликка (Бухоро, ҚÑžқон ва Хива) бўлиниб кетган. Бундан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршох 1740 й. баҳорида Балхни эгаллади ва ўша йили кузда катта қўшин б-н Амударёдан ўтиб Б. Ñ….ни бўйсундиради. У манғит қабиласидан бўлган Муҳаммад Ҳаким оталиқни ишончли вакили сифатида тахтга ўтқазади. Абулфайзхоннинг нуфузи пасайиб кетади. Хонлик Нодиршоҳнинг ўлимидан кейин (1747) Эронга тобелиқдан қутулиб, ўз мустақиллигини тиклади. 1747 й.да отаси ўрнига оталиқ тайинланган Муҳаммад Рахим бошлиқ фитначилар Абулфайзхонни ўлдирдилар. Бундан норози бўлган вилоят ҳокимлари исён кўтардилар. Қўзғолонлар шафқатсиз бостирилгач, Муҳаммад Раҳим аркони давлат ва руҳонийлар фатвоси б-н 1753 й.да Бухоро тахтини эгаллади ва ўзини «Ð°Ð¼Ð¸Ñ€» деб эълон қилди. Шундан кейин аштархонийлар сулоласи барҳам топиб манғитлар сулоласи ҳукмронлиги бошланди.
Бухоро амирлиги. Муҳаммад Раҳим вақтида (1753—58) Бухоро амирлигига қарашли ерлар анча қисқарган. Унинг таркибига Бухоро, Самарқанд, Миёнқол, Кармана, Қарши, Ғузор, Карки, Чоржўй, Шаҳрисабз вилоятлари кириб, Тошкент ва Фарғона вилоятлари хонлик тасарруфидан чиқиб кетган. Дониёлбий оталиқ вақтида (1758—85) ҳам ўзаро урушлар давом этиб, Кармана, Ўратепа, Нурота, Шеробод, Бойсун ва б. жойларда маҳаллий кучлар бош кўтариб, пойтахт измидан чиқишга ҳаракат қилганлар. Дониёлбийнинг катта Ñžғли Шоҳмурод ҳукмронлиги даври (1785— 1800)да Дониёлбий жорий этган солиқлардан бир қанчаси бекор қилинди, иқтисодий ҳаёт бирмунча яхшиланди. Руҳонийларнинг мавқеи ошди. Манғитлар сулоласи марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга қанчалик уринмасин, вилоят ҳокимларининг мустақилликка интилиши давом этаверди. Айниқса Бухорога мухолиф бўлган Шаҳрисабз ва Китоб беклари б-н кураш шиддатли бўдди. Фақат 1853 й.дагина бу бекликларни Бухорога бўйсундиришга муваффақ бўлинди. Амир Ҳайдар даври (1800—26) ҳам ички ва ташки урушлардан холи бўлмади. Айниқса Ўратепа бир неча марта қўлданқўлга ўтиб турди. 19-а. 1чорагида Бухоро б-н Хива ва ҚÑžқон хонликлари ўртасида Ўрта Осиёда устунликка эришиш учун қирғинбарот ва талонтарож урушлари бўлди. Тошкент, Туркистон, Чимкент ва уларнинг атрофи ҚÑžқон хонлиги тасарруфига ўтди. 1825 й.да Хива хонлиги Бухорога қарашли Марвни эгаллади. Тўхтовсиз урушлар, солиқлар миқдорининг ортиши қўзғолонларга, жумладан 1821— 25 й.ларда Бухоро ва Самарқанд оралиғида истиқомат қилувчи хитойқипчоқ қабилалари қўзғолонига сабаб бўлди (қ. Миёнқол кўзюлони). Амир Ҳайдарнинг вориси Насруллахон (1827—60) амирлик ерларини кенгайтиришга муваффақ бўлди. У тахтга даъвогар бўлиш мумкин бўлган барча шахсларни қириб ташлади. Насруллахон 1839, 1841 ва 1858 й.ларда ҚÑžқон хонлигига бостириб келиб, аҳолини қирғин қилди ва бойликларини талади. 1842 ва 1843 й.ларда Бухоро б-н Хива хонликлари ўртасида ҳарбий Ñ‚Ñžқнашувлар бўлди.
Подшо Россияси Ўрта Осиёни мол сотиш бозори, хом ашё манбаи деб билар эди. 1866 й. рус қўшинлари Бухоро амирлиги чегараларига бостириб кирди ва Хўжанд (24 май), Ўратепа (2 окт.), Жиззах (18 окт.) шаҳарларини ишғол қилди. Истило этилган ерларни бошқариш учун 1867 й. Туркистон генералгубернатбрлиги ташкил этилди. 1868 й. 2 май куни генерал Кауфман бошчилигидаги рус қўшинлари Самарқандни ишғол қилди. Июнь ой и да Бухоро амири Музаффар қўшинларига Зирабулоқ яқинида сўнгги қатъий зарба беридди. Амир генералгубернаторга мурожаат қилиб, сулҳ тузишни сўради. 1868 й. 23 июнида икки ўртада шартнома имзоланди. Рус қўшинлари босиб олган ерлар подшо Россияси ихтиёрига ўтди; Бухоро амирлиги мустақил ташқи сиёсат юргизишдан маҳрум бўлди; амир рус подшосига 500 минг сўм товон тўлади. 1873 й. 28 сент.да мазкур шартномага қўшимчалар киритилиб, амирликнинг Россияга қарамлиги янада кучайди. Натижада амирлик ерларининг учдан бир қисми подшо Россияси ихтиёрига ўтди; Хўжанд, Ўратепа, Панжикент, Самарқанд ва Каттақўрғон ш.ларидан тортиб Зирабулоққача бўлган ерлар, Шарқий Бухорода эса Шуғнон, Воҳон, Рўшон вилоятлари, айниқса Зарафшон дарёси ÑŽқори ҳавзасининг қўлдан кетиши амирликдаги халқларни асосий ҳаёт манбаи — сувдан маҳрум этди, бу ҳол Бухоро амирлигини Россияга иқгисодий жиҳатдан қарамлигини янада оширди.
Бухоро амири ҳуқуқий жиҳатдан мустақил ҳукмдор саналса ҳам, ҳақиқатда рус подшосига қарам эди. Амир ва унинг амалдорларига қарши халқ ҳаракатлари подшо Россияси қўшинлари ёрдамида бостирилар эди. Амир Абдулахад рус подшосининг генераладъютанти ҳисобланган. Унинг даврида рус маъмурлари амирликда катта имтиёзларга эга бўлган. Амирлик ерларидан ўтган Ñ‚. й. бўйларига рус аҳолиси келтирилиб жойлаштирилди. БухороАфгонистон чегарасининг муҳофазаси б-н ҳам рус қўшинлари шуғулланган. Бухоро амирлигининг подшо Россиясига тобелиги амир Олимхон замонида (1910—20) янада ортди. Амирликда еттита рус хусусий банкининг шуъбаси иш олиб борарди. 1-жаҳон уруши бошланиши б-н амирлик аҳолисининг аҳволи янада оғирлашди. Худди шу даврга келиб жадидлик ҳаракати асосида ёш бухороликлар партияси фаолияти кучайди. 1917 й. Февраль инқилоби муносабати б-н бу партия амирликни подшо Россияси бўйинтуруғидан қутқазиш, баъзи ислоҳотлар ўтказиш ишига киришди. Ёш бухороликлар рус большевиклари б-н ҳамкорликда 1918 й. мартида амир ҳукуматини ағдаришга уриндилар. Ammo бу ҳаракат муваффақиятсизликка учради. 1920 й. 2 сент.да Бухоро босқини натижасида амирлик тугатилди.
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

muxbir

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 30
  • -oldi: 43
  • Xabarlar: 2127
  • Jins: Erkak
  • Correspondent
Re: Buxoro viloyati haqida ensiklopediyalarda
« Javob #12 : 22 Yanvar 2010, 11:31:46 »
Б. Ñ….да давлатни бошқариш бошқа хонликлардан деярли фарқ қилмаган. 16—17-а.ларда оталиқ лавозимидаги шахс хоннинг ўнг қўли ҳисобланиб, у бутун мамлакатни бошқарган. Нақиб ҳарбий ишлар ва ташқи сиёсат б-н шуғулланган. ВақÑ„ ерларни назорат қилиш садрлар зиммасига юклатилган. Шунингдек, қўшин учун алоҳида қози (қозиаскар) тайинланган. Қонуншуносликка ва умуман шариатга доир муҳим масалани ечиш ва ҳаётга татбиқ этиш аьлам зиммасида бўлган. Девонбеги оталиқ мансабидан кейин турган. У уруш ва сулҳ ишлари, айрим вилоят бошлиқларини тайинлаш ва б. масалалар б-н шуғулланган. Ларвоначи хон ёрлиқларини топшириш ва ҳарбий қисмларга бошчилик қилиш каби вазифаларни адо этган. Шунингдек, хонликда ясовул, эшикоғабоши, мирохур, шиғовул, амири лашкар, тўпчибоши, мирзабоши, хазиначи, меҳтар, мироб, кушбеги ва б. лавозимлар бор эди. Манғитлар сулоласи даврида ҳам мустабид ҳокимият шакли мавжуд бўлиб, амир ҳуқуқи чегараланмаган олий ҳукмдор эди. Ижро этувчи ҳокимиятни бош вазир — қушбеги бошқарган. У хон б-н бамаслаҳат иш юритган. Жамият ҳаёти шариат қонунларига асосланган. Мамлакат мураккаб давлат аппарати орқали идора қилинган. Мае, молия ишлари девонбегийи калонга, давлат хавфсизлиги кўкалтошга, ички тартибни сақлаш ва назорат қилиб туриш раисп топширилган. Бухоро қози калони ҳузурида аълам ва 12 муфтийаян иборат ривоятлар тузувчи муфтийлар девони бўлган. Амирликда мусулмон руҳонийлари ÑŽқори мавқега эга эди. Улар катта ерларга эгалик қиларди. Шайхулислом бош руҳоний ва адлия ишларининг сардори ҳисобланган. У жамият маънавий ҳаётини бошқарган. Суд ҳокимияти руҳонийлар қўлида бўлган. Барча қозилар қози калонга бўйсунган. Давлат бошқарувида у ёки бу лавозим вазифасига қараб ўзгариб турган. Хонликда ўртаасрчилик бошқарув тизимининг узоқ сақланиши тараққиёт ва қўшин кучқудратига салбий таъсир кўрсатган. Қўшинда дастлаб мисдан, 19-а. бошларида чўяндан қуйилган бир неча тўп бўлган. Сарбозлар Ñžқёй, найза, қилич, ойболта каби ибтидоий қуроллар б-н қуролланган. Хонликда қўшин асосан отликлардан ташкил топган. 18-а. охиридаги маълумотга кўра, хон 10 минг кишилик қўшин тўплаш имконига эга бўлган. 19-а. 30-й.ларида ёлланма аскарлар сони 19 минг киши бўлиб, улар хизматини турли шаҳар ва ҳарбий истеҳкомларда ўтаганлар. 19-а. ўрталарида ҳарбий қисмлар, шунингдек тўп ва милтиқлар сони ортган. Умумий қўмондонлик амири лашкар зиммасида бўлган. Умуман хонликда қўшин ҳар жиҳатдан замон талабидан анча орқада эди.
Мамлакат иқтисодий ҳаётида деҳқончилик, хунармандчилик, ички ва ташқи савдо асосий ўринни эгаллаган. Ички низолар бўлиб туришига карамай иқтисодиётнинг бу соҳалари ривожланишда давом этди. Деҳқончилик суғориш б-н бевосита боғлиқ бўлган. Суғориш тармоқлари Зарафшон ва Амударёдан чиқарилган. Абдуллахон II нинг 1583 й.да Нурота тоғлари шим. ён бағирларидаги Эски Оқчоб қишлоғи яқинида қурдирган сув омбори қоддиқлари ҳозиргача сақланган. Шунингдек, Зарафшон дарёсида Пули Кармана, Пули Меҳтар Қосим ва Пули Чаҳорминор каби сув тақсимлагичлар қурилган. Зарафшондан Жиззахга Туятортар ариғи чиқарилган. Суғориш тармоқлари амир Шоҳмурод ва амир Ҳайдар даврларида ҳам анча кўпайди, кўчманчиларнинг ўтроқлашуви кучайди.
Хонликда ер эгалигининг асосан 3 тури — амлок (амир .бошчилигидаги мулкдорлар гуруҳи ихтиёридаги ерлар), мулк (хусусий ер эгаларига қарашли) ва вақÑ„ (мусулмон руҳрнийлари, Мадраса, масжид ва мозорларга қарашли) ерлари мавжуд бўлган. Хонликда деҳқонлар ерни асосан, ижарага олиб ишлар эди. Солиқ тури ва тўловларнинг кўплигидан, бегор мажбуриятидан безор бўлган меҳнаткаш халқ тез-тез ғалаён қилиб турарди. Деҳқончиликда асосан ғалла, пахта экилган. Ипакчилик кўпроқ Зарафшон водийсида ривожлаиган. Чорвачиликда от, туя, қорамол, қўй боқилган. Ҳунармандчиликнинг кўп турлари равнақ топган. Хусусан, Ñ‚Ñžқимачилик, тикувчилик, мисгарлик, заргарлик буюмлари хонликдан ташқарида ҳам харидоргир бўлган. Шаҳар ва йирик қишлоклар аҳолисининг талай қисмини ҳунармандлар ташкил этар эди. Тўқимачилик маҳсулотлари Яқин Шарқ (мас, Зандана қишлоғида Ñ‚Ñžқилган занданийчи матоси бутун Шарқда машҳур бўлган) мамлакатларига чиқарилган. Ҳаётни тебратувчи бу икки йўналиш ички ва ташқи савдо такдирини ҳам белгилаган. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозор талабларини қондириб турган. Хонликлар ўртасида савдо узлуксиз давом этган. Айниқса Бухоро ш. Ўрта Осиёнинг энг йирик савдо маркази сифатида машҳур бўлиб, кўплаб карвонсаройларга ва савдо расталарига эга бўлган.
Бухоро ислом дини марказларидан бири сифатида машҳур эди: Абдулазизхон ва Абдуллахон саройида бадиий безакли нодир асарлар тўпланган кутубхона мавжуд бўлган. Бу ерда моҳир хаттотлар ва миниатюрачи рассомлар ишлаб, қўлёзма, адабиёт, тарих ва б. фанлар соҳасида яратилган асарларни кўчириш, безаш ва китоб ҳолига келтириш б-н машғул бўлганлар.
Маданияти. Шайбонийлардаврида, айниқса улардан Убайдуллахон ва Абдуллахон II ҳукмронлик қилган йилларда Б. Ñ…. иктисодий ва маданий ҳаётида бирмунча ўзгаришлар рўй берди. Ҳунармандчилик тараққий этди: темир ва чўян қуйиш, қуроляроғ, мис ва жез идишлар ясаш, Ñ‚Ñžқимачилик, қоғоз, совун и.ч. йўлга қўйилди. Адабиёт, тарих, таржимонлик, луғатчилик, меъморлик, наққошлик, тасвирий санъат ва б. равнақ топди: «ÐœÑƒÐ·Ð°ÐºÐºÐ¸Ñ€ улаҳбоб» (Ҳасанхожа Нисорий), «Ð¢Ð°Ð·ÐºÐ¸Ñ€Ð°Ñ‚ ушшуаро» (Мутрибий), «Ð¨Ð°Ð¹Ð±Ð¾Ð½Ð¸Ð¹Ð½Ð¾Ð¼Ð°» (Муҳаммад Солиҳ), «Ð—убдат уласрор» (Абдулла ибн Муҳаммад), «ÐÐ±Ð´ÑƒÐ»Ð»Ð°Ð½Ð¾Ð¼Ð°» (Ҳофиз Таниш Бухорий), «Ð‘адоеъ улвақоеъ» (Зайниддин Восифий) каби йирик адабий ва тарихий асарлар яратилди, луғатлар тузилди (Амин Аҳмад Розий — «Ҳафт иклим» ва б.), Рашидуддин Фазлуллоҳ («Ð–омеъ аттаворих») ва Шарафиддин Али Яздий («Ð—афарнома»)нинг тарихий асарлари узбек тилига таржима қилинди. Мусиқа, хаттотлик (Кавкабий Нажмиддин Бухорий, Мир Али Ҳиравий, Аҳмад Ҳусайний, Мир Ҳусайн алҲусайний, Султон Али Машҳадий, Дўстмуҳаммад Бухорий, Маҳмуд ибн Исҳоқ ашШиҳобий ва б.) ÑŽқори даражада ривожланди. Тасвирий санъат юксалиб, Бухоро миниатюра мактаби вужудга келди. Кутубхоначилик (Абдулазизхон, Абдуллахон II кутубхоналари ва б.), китоб безаш ва муқовачилик ривожланди. Тиббиёт илми тараққий этди (Муҳаммад Ҳусайн ибн алМироқий Самарқандий, Шоҳ Али ибн Сулаймон, Султон Али ва б.), йирик шаҳарларда шифохона (дор ушшифо)лар ташкил қилинди. Бу даврда меъморлик юксак даражага кўтарилди — Шайбонийхон мадрасаси, Мир Араб мадрасаси, Абдуллахон мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси ва б., Масжиди калон ва б. Говкушон мажмуаси ва б. карвонсаройлар, Тими калон ва б. расталар, Абдуллахон банди, Зарафшон сув айирғичи ва б. кўприк ва сув омборлари қурилди, ариқ, каналлар қазилди, сардоба ва ҳаммомлар солинди, Бухоро ш. янги мудофаа девори б-н ўралди. Қабр тоши (Шайбонийхон, Абусаидхон қабр тошлари ва б.) ясаш бадиий даражага етди. Таълимтарбияга эътибор кучайди, ҳар бир маҳаллада мактаб очилди, баъзи хонадонларда уй таълими жорий этилди. Болалар олти ёшдан Ñžқишга қабул қили"Надиган бўлди. Мадрасаларда илоҳиётдан ташқари риёзиёт, фароиз, ҳандаса, фиқҳ, шеър санъати, мантиқ, мусиқа, хаттотлик ва б. фанлар Ñžқитилди.
Аштархонийлар давридаги муттасил уруш ҳаракатлари маданий ҳаёт тараққиётига катта тўсқин бўлди. Диний зўравонлик кучайди, дунёвий фанлар ўрнини ислом ақидалари эгаллай бошлади. Лекин шунга қарамай адабиёт, санъат ва б. соҳаларда бир қанча истеъдодли олимлар (мусиқада Дарвишали Чангий ва б.) етишиб чиқди. Адабий, тарихий асарлар — «Ҳайвоннома» (Сайд Насафий). «Ð‘аҳÑ€ уласрор» (Маҳмуд ибн Вали), «Ð£Ð±Ð°Ð¹Ð´ÑƒÐ»Ð»Ð°Ð½Ð¾Ð¼Ð°» (Муҳаммад Амин Бухорий), «Ð¢Ð°Ñ€Ð¸Ñ…и Абулфайзхон» (Абдурраҳмон Толеъ), «ÐœÑƒҳит уттаворих» (Муҳаммадамин ибн Муҳаммадзамон Бухорий), «Ð¡ÑƒÐ±ҳонқулихон Ñ‚Ñžғрисида ҳажвия» (Турди) ва б. Тиббиёт ва меъморлик бир оз тараққий этди: аштархонийлардан Субҳонқулихон Бухорода махсус шифохона ҳамда тиббиёт кутубхонаси қурдирди. Ҳашаматли бинолар (Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси, Абдулазизхон мадрасаси, Нодир девонбеги мадрасаси, Болоҳовуз масжиди ва б.) бунёд этилди. Мактаб ва мадрасаларда асосан диний фанлар, қисман адабиёт (Навоий, Фузулий, Ҳофиз, Бедил ва б.) Ñžқитилди.
Манғитлар ҳукмронлиги даврида маданий ҳаёт паст даражада бўлиб, ҳукмрон табақалар халқни жаҳолатда сақлашга ҳаракат қилар, бадиий ижодда мадҳиябозлик ва таркидунёчилик мавзуи ҳукмрон эди. 18-а. 2-ярми ва 20-а. бошларида «Ð¢Ñƒҳфаи хоний» (Муҳаммад Вафо Карминагий), «Ð¢Ð¾Ð¶ уттаворих» (Муҳаммад Шариф), «Ð¤Ð°Ñ‚ҳномаи султоний» (Муҳаммад Миролим Бухорий), «ÐœÐ°Ð½ғит хонлари тарихи» (Мирзо Абдулазим Сомий), «ÐÐ°Ð²Ð¾Ð´Ð¸Ñ€ улвақоеъ», «Ð¢Ð°Ñ€Ð¶Ð¸Ð¼Ð°Ð¸ аҳволи амирони Бухоро» (Аҳмад Дониш) каби тарихийбадиий асарлар яратилди. «Ð¢ÑžÑ‚инома», «Ð§Ð¾Ñ€ дарвеш», «Ð®ÑÑƒÑ„ ва Зулайҳо», «Ð¢Ð¾ҳир ва Зуҳра», «Ð‘ўз Ñžғлон», «Ð®ÑÑƒÑ„ ва Аҳмад», «Ð“ўрўғли» туркумидаги достонлар халқ орасида кенг тарқалди. Халқ санъати турлари — қизиқчилик, фонус хаёл, дорбозлик ва б. тараққий этди, мусиқа оммавий санъатга айланди, тасвирий санъат ривожланди (Абдулхолиқ Махдум ва б.). Йирик иншоотлар — Шайх Жалол дарвозаси ва хонақоҳи (18-а. 2-ярми), Домулло Турсунжон мадрасаси (1796—97), Халифа Худойдод ансамбли (1777—1855), Чорминор (1807), Амир мадрасаси (20-а. бошлари), Ситораи Моҳи Хоса (19— 20-а. бошлари) ва б. қурилди., Б.Ñ…. Россия вассалига айлантирилгач, қулчилик тугатилди, касалхона, дорихоналар, янги усулдаги рустузем мактаблари очилди, Каттақўрғондан Бухорога телеграф ўтказилди, Бухоро Ñ‚. й. ва Амударёга темир кўприк қурилди. Меъморликда миллим ва европача услублар уйғунлашиб кетди: мас, 1888 й. қурилган Янги Бухоро (ҳоз. Когон)даги савдо ва банк муассасаларининг бинолари, амирнинг янги саройи, Бухородаги Ñ‚. й. вокзали ва б.
/4й..Ҳофиз Таниш Бухорий, Абдулланома, 1—2 ж.лар, Т., 1999, 2000; Мир Мухаммад Амини Бухари, Убайдулланаме, Т., 1957; Абдурахман Тали, История Абулфейзхана, Т., 1959; Мирза АбдалАзим Сами, Тарихсалатини мангитийаи Бухара, Ðœ., 1962; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида, Т., 2000; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1қисм, Т., 2000.
Ҳамид Зиёев.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Миллий Энциклопедияси»Ð´Ð°Ð½
Xabarlar ummonida biz bilan birga...

 

Buxoro shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 47621
So'nggi javob 14 May 2010, 15:50:58
muallifi AbdulAziz
Andijon viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Andijon viloyati

Javoblar: 20
Ko'rilgan: 17895
So'nggi javob 06 Iyul 2010, 14:40:34
muallifi JaviK
Samarqand viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Samarqand viloyati

Javoblar: 14
Ko'rilgan: 11219
So'nggi javob 20 Yanvar 2010, 13:59:51
muallifi muxbir
Sirdaryo viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Sirdaryo viloyati

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 9020
So'nggi javob 20 Yanvar 2010, 14:09:16
muallifi muxbir
Surxondaryo viloyati haqida ensiklopediyalarda

Muallif muxbirBo'lim Surxondaryo viloyati

Javoblar: 16
Ko'rilgan: 20483
So'nggi javob 17 Iyul 2011, 20:32:34
muallifi Elcom