Fikrlash haqida  ( 26192 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


AbdulAziz  20 Iyun 2006, 10:50:09

Фикрлар

Айрим инсонлар йилиги 2-3 марта
Фикр юритишида
Мен хафтасига бир ё икки маротаба
фикр юритганим учун машхур бўлдим

Бернард Шоу

Келинг фикрлаш хакида фикр юритамиз.
Мактаб ва университетда нимага ўргатишади. Фикрлашга дедизми. Ўйлаб кўринг. Балки фикрламасликкадир? Нима учун дейсизми? Ўзи шундай :) Зерикканимдан шунака ёздим :)
   Нима учун болалар 5-6 ёшгача кўп савол беришади, кейинчалик савол бериш камайиб кетади. Кучли фикрлай олади шунинг учун дейсизми?  Йўк-э :). Балки 10 йил тўхтамай хамда у хам етмагандай 5-6 йил кўшимча "œтўтикуш" бўлиш санъатини ўрганаётгандандир. Бир фикрлайлик (хотирангиздаги тайёр шаблонларни бирозга унутинг :) ) ха ха фикрлайлик дедим. Нима килади бола мактабда соат 8 дан то 13 гача. Илм олади. Балки. Хотирасига кимдир зарур деб хисоблаган нарсани олса керак. Аммо фикрлашни эмас. Нима учун? Масалалар тайёр кизиги жавоби хам тайёр. :) фикрлаш хам керак эмас. Факат Шаблондаги нарсаларни ўрнига кўйиб масалани ечиш керак бўлади. Кечирасиз-у буни оддий компьютер хам бажараолади:). 10 йил давомида ХАЁТ учун ха ха шу "œахамиятсиз хаёт" учун ЗАРУР бўлган энергияни кўпгина холларда (99%) керак бўлмаган нарсаларга кетказилади. Оддий мисол масалан сиз математик эмассиз. Хаётизда неча фоиз математика сиз учун керак. 1% хам етиб ортади. Математика билан шугуллнувчи учун эса, бошка гап. Хуллас хамма хам математик бўлмайди-ку.
   Университет ундан хам баттар. Умуман ўкиш хозир мода бўлиб колган. Ўкимишли ундай ўкимишли бундай. Университетга борсангиз жуда ўкиган академикдан тортиб профессиригача кандай эканлигини кўрасиз :). Хуллас интеллектуал жўжалар (автор ўзи хам шулар жумласидан. Хакикий интеллектуллар жуда-жуда кам, интеллектуал жўжалар бисёр) "œчип чип жўжаларим" пластинкани кайтадан айлантирвурмасдан фикрлашни бошлайлик.
   Энг ажабланарлиси эркин фикрлаш хакида дарс у ёгда турсин мавзу хам ўтилмайди. Хамма нарса ёзилган мухрланган. Шуни ўрганиш керак. Чизилган чизикдан чикиб учиб :) кетмаслик керак. Сиз биласизми Эйнштейн физикадан заиф бахо олган. Ёки Ўрта осиёда энг машхур бастакор Султон Али консерваторияда 2чи хисобланган... Улар факатгина фикрлашгани хисобидан ўз максадлари сари интилишди ва эришишди.
Оддий мисол, хозир ўйин клублари кўпайиб кетди. Нима учун талаб бор. Нимага дарсларни ўтиш КИЗИКАРЛИ эмас. Ўзингиз ўйланг ёш болага кандай килиб илм олишни МОХИЯТини тушунтириш мумкин. Унга кизикарли килиб билим бериш керак. Ўкитувчини ўзи зерикиб кетганку дарсни ёдлаб кайтарвурганидан, болла зерикмайдими?. Хозир устоз мавкеига кўтарилди. Гапирадиган нарсасиникўп кайтаргани учун лавозим(даража) оширилган бўлса керак :). Ўзи ўкитувчи, муаллим устоз орасида фаркига боришадими ? Хуллас таълим бериш сохасини тубдан ўзгартириш керак. Тўтикушлик услубини тўхтатиш керак. Дунёда хозир 400 йилик эски услуб кўлланилиб келинмокда. Асосий мохияти бекорчилар кам бўлсин барча банд бўлсин. Демак ўкиган бекорчимас колган барча бекорчи... Ўкиладиган нарса кўп шунга ўки, фикрлашга хали эртасан, хам кобилият керак, кобилиятинг бўлмаса эплай олмайсан. Катта устозлар бўлса ха уларми улар унака эди бунака, у бошка масала... Ёки этаётган одам ўзи сал ўкиб олиб кобилиятли бўлиб колибдими? Бошкалар хисобига жавоб беради?  Кобилият бу чўпчак нарса асосийси харакат ва фикрлаш. Сиз 1 ёшгача бўлган болаларни 20-30тасини  24 соат кузатинг. Кайси бирида кобилияти кўпи кай бирида камлигини ажратаоласизми? Йўк демак кобилият бошка нарсага боглик экан"¦
Ха янги фикрлаш услубида илм олиш керак. Тарихда саводли инсонлар кам бўлган аммо ФИКРлай оладиган инсонлар кўп бўлган. Шунинг учун хозирги саводли инсонлар аввалги инсонларни маколларида хикмат кўришади. Кўпгина маколлар эса ХАЁТдан олинган... аввалги инсонлар ўлмас асарлар битишган хозирги интеллектуал жўжалар эса хеч кимга фойдаси тегмайдиган диплом диссертациялар ёзиш билан банд. Сал фикрлайлик нима учун? Курукланиш учунми? Хар хил бахоналар бор. Келинг шу пайт МОХИЯТдан гапирайлик :).
Хуллас фикрлаш камлиги. Бир нарса кайта кайта чайнашни назарда тутмаёпман. Эркин соф фикрлаш хозирги даврда жуда жуда кам. Хамма фикрлаб кетса жуда ёмон бўладику. Йўк аксинча ФИКРЛАШ инсонларга ха факатгина инсонларга хос шунинг учун айнан КИЗИКАРЛИ бўлади. Кайтариш эса ўзиз биласиз кимларга хос:). Илм фан хакикатдан ривожланаЁТГАН пайтлар масалан Имоми Аъзам даврида дарслар бахс мунозара услубида олиб борилган. Ёмон нарса бўлибдими?. Йўк факатгина уларнинг даврасида канчадан канча олимлар бўлган.
Масалан 1000 йил аввал Ер куррасида канча инсон яшаган балки 50 млн. Олимларни санаб кўринг. Китобларда борини энди йўгиничи. Каерга кетмокдасиз Европага борманг :). У ерда ФИКР умуман бўлмаган :) балки ўша ерлардан келиб чиккан бўлса керак фикрламаслик ... Ва шу хасталикни хамма жойга ёйишлик. Шаркдан изланг Шаркдан :). Кўп бўлган. Саводхонлар хам кўп бўлган. Фикрлайдиганлар хам кўп бўлган. Демак яхши инсонлар хам кўп бўлган. Хозирчи 6 млрд олимлар анча маротаба кам саводхонлар хам 30 ёки 40 фоиз. Фикрлайдиган умуман 1% бўлса жуда зўр бўлардию аммо ундай эмас. Яхши инсонларчи, яна ШАРКдан изланг ЕВРОПАДАН эмас :) Европада хам Шарклилар таъсиридагиларидан...
Гарбдан хозир мода бўлган нарсани УМУМИНСОНИЙ КАДРИЯТЛАРНИ излашимиз мумкин :). Тўгрироги ўзларига нисбатан умуминсоний. Колган паст табакага нима десак экан. умумТЕРРОРИЙ :).

Qayd etilgan


AbdulAziz  20 Iyun 2006, 10:51:45

Samo:
Фикрлаш нима? Бир нарса ёки вокеъликни

Форумдошлар ушбу фикр хакида бахс юритсак
юиринчи марта шу фикрга тукнаш келганимда галати булган эди.

Qayd etilgan


Samo  20 Iyun 2006, 14:41:05

Salom Abdulaziz
bu mavzudagi :) belgilar qolib ketibdi demak mavzu 50 % ham aks etmadi. agar iloji bolsa ularni ham qoyib qoysangiz...
rahmat

Qayd etilgan


AbdulAziz  21 Iyun 2006, 00:32:20

Salom Abdulaziz
bu mavzudagi :) belgilar qolib ketibdi demak mavzu 50 % ham aks etmadi. agar iloji bolsa ularni ham qoyib qoysangiz...
rahmat

Va alaykum assalom!
Endi-chi?

Qayd etilgan


Samo  21 Iyun 2006, 20:55:55

Salom
endi yahshi boldi
:) belgi o'rniga tushganidan hursang :)

aziz ishtirokchilar bu yerda yozilgan fikrlar kopgina dunyoqarashga ZID bolgani uchun SIZNI FIKRINGIZNI , kutmoqdaman, qarshi fikrlarni
yoki mos fikrlarni....
shundoq oqimang...

Qayd etilgan


shoir  27 Iyun 2006, 07:33:49

Samo, yuqoridagi fikrlar individual fikrlash mahsulimi yoki...

Qayd etilgan


Samo  28 Iyun 2006, 03:39:43

yoq, boshqa fikr asosida boshqa fikr bayon qilingan...
asosiy tashviq fikrlashni odat qilishlik...

Qayd etilgan


Mashhura  11 Iyul 2006, 15:25:58

 Ba'zilar fikrlash qobiliyatini qo'llab-quvvatlamasa ham, hech bo'lmasa qarshilik ko'rsatishni bas qilsa bo'larmidi? Chunki, juda ko'p kishilar bir xil fikrlashga odatlanish natijasida fikrlaydiganlarni tan olishmaydigina emas, tinch ham qo'yishmaydi.

Qayd etilgan


Free  11 Iyul 2006, 19:01:08

Bu fikirlashdan qasdingiz "tafakkur" mi?
tafakkur uchin qaysi sohada fikir qilmoqchi bo'lsangiz o'sha soha bo'yicha biroz malumotingiz bo'lishi kerak.Tafakkurni raketaga minib uchishga o'hshatsa ham bo'ladi.Raketaning uchishi uchin bir zamin (platform) kerak.Zamin bo'lmasa fizikadan bilganimizdek uchip bo'lmaydi.Bu zamin o'sha malumotdir.

Qayd etilgan


Akmal  22 Iyul 2006, 02:42:47

Фикрлаш хамма вакт керак. Хатто уша тайёр дарсликларни хам фикрлаб укиган киши яхширок тушунади.  Фикрлашнинг устиришнинг энг кучли ва кулай усули купрок бадиий китоблар укишдир. (шахсий фикрим)

Qayd etilgan