Muallif Mavzu: "Бокиралик юки" номли фильми хусусидаги муҳокама  ( 5904 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Foniy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 603
  • -oldi: 501
  • Xabarlar: 622
  • Jins: Erkak
  • Har bir ezgu amal sadaqadir.(Hadisdan)
САВОЛ: Муҳтарам Шайх хазратлари! Яқинда Ўзбекистон телевиденияси орқали журналист Умида Аҳмедова ва унинг турмуш ўртоғи Олег Карповларнинг "Бокиралик юки" номли фильми хусусидаги муҳокаманинг гувоҳи бўлдим. Бу моҳокама мени www.islom.uz  ÑÐ°Ð¹Ñ‚ининг савол-жавоб бўлимига аъзо бўлиб (анчадан бери ният қилиб юрар эдим), бошқа кўп саволларимдан олдин, Сизга ушбу мавзуда мурожаат қилишимга сабаб бўлди. Ушбу  ÑžÐ·Ð±ÐµÐº халқининг миллий-диний қадриятларини камситишга қаратилган фильм Швейцария элчихонаси буюртмасига кўра яратилганлиги айтиб  ÑžÑ‚илди. Ушбу хатти-харакатлардан кўзланган асосий мақсад нима, бу билан улар бизнинг диний ва миллий қадриятларимизни таҳқирламаяптиларми? Шу ҳақида тушунча берсангиз, илтимос. Хато, камчиликларим учун олдиндан узр сўрайман.

ЖАВОБ: Ушбу саволингиз учун ташаккур. Чунки бу савол кўпдан бери айтмоқчи бўлиб юрган гапни айтишга сабаб бўлди. Ижозатингиз билан мен масаланинг диний тарафига асосий эътиборни қаратмоқчиман. Ислом душманлари бу илоҳий динга ва мусулмонларга қарши олиб бораётган турли ҳийла найранглар ҳозирда кўпчиликка сир бўлмай қолди. Қонли урушлар, куч ишлатишлар, турли қамаллар, иккиёқлама ўлчовлар ҳам барчага маълум.
Жумладан, бу соҳада инсон ҳуқуқлари, санъат, шахсий ҳуррият каби шиорлар ҳам ишга солинмоқда. Бунга севикли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларидаги масхара расмлар Ñ‘Ñ€қин мисолдир. Ўша расмларни чизганлар ва тарқатганлар инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, шахс ва сўз эркинлиги вакиллари ҳисобланадилар. Уларга қарши чиққан бутун бошли бир миллат шахс ва сўз эркинлигини билмайдиган жоҳил, ўрта асрлардан қолган саводсизлар сифатида қораланадилар.
Ислом ва мусулмонларга қарши, динимизни қоралаш ва унинг таълмотларини бузиш учун олиб борилаётган фаолиятнинг маккарона услубларидан бири мусулмонлар ичидан динимизга қарши кишиларни топиб, ўшалар орқали иш юритишдир. Муносиб номзод топилади. У муносиб “ҳомийлар” ёрдамида бир “иш” қилади. Мусулмонлар унга қарши чиқади. “Ҳомийлар” ўз номзодларини ҳимоя қилишади. Уни қаҳрамонга айлантиришади. Унга қарши бўлганларни саводсизлик, жоҳиллик, ортда қолганлик ва бошқа айблар билан қораланади. Бунинг мисоллари кўп.
Салмон Рушдийни олайлик. У китоб ёзди. Ислом, Қуръон, Пайғамбар алайҳиссалом, У зотнинг жуфти ҳалолларига туҳмат қилди. Мусулмонлар қарши турди. Салмоннинг “ҳомийлар”ни уни қаҳрамон деб эълон қилдилар. Туҳматни адабий асар деб баҳоладилар ва турли туман мукофотлар билан тақдирладилар. Ҳозиргача ҳимоясини қилиб келмоқдалар. Аммо ўша “буюк ёзувчи” бошқа асар ёзмаяпти.
Бангаладешдан чиққан Таснима Нисрин ҳам худди шундай бўлди. Уни қаҳрамонга айлантиришади. Унга қарши бўлганларни саводсизлик, жоҳиллик, орта қолганлик ва бошқа айблар билан қораланди.
Бир – икки йил аввал ғарбда яшаб юрган мисрлик бир аёлни топиб, жума намозига имомлик қилдирилди. Ўша “намоз” пайтида “ҳомийлар”и уни қуролли қўриқчилар билан қўриқлаб турдилар. У ҳам қаҳрамон бўлди. Унга қарши бўлганлар саводсизлик, жоҳиллик, орта қолганлик ва бошқа айблар билан қораланди.
Бу каби фитналардан кўзлаган мақсадлардан бири мусулмонларни ўз қадриятларидан узоқлаштиришдир. Сўнгра динларидан ва қадрятларидан узоқлашган мусулмонларни ўз ортларидан эргаштиришдир. Бугунги кунда исломга ва унинг қадрятларига қарши иш олиб бораётганларнинг баъзи қадрятлари эса, куракда турмайди. Ўша “қадрятлар”дан бири “Бир жинсли никоҳ” деб номланади. Бу “никоҳ” нималигини ҳамма билди. Мусулмонлар ва барча соф табиатли инсоният ўзи учун ор - номус, уят – айб деб биладиган ҳамда нисоният яратилганидан буён барча динларда қораланиб келаётган нарсани инсон ҳуқуқлари, тараққиёт, ҳуррият каби эзгуликларга боғланди. Бунга қарши бўлганлар, инсон ҳақларини поймол қилиш, саводсизлик, жоҳиллик, орта қолганлик ва бошқа айблар билан қораланди.          
Мутахассисларнинг айтишича, эркакларни “Бир жинсли никоҳ”га олиб борадиган омил аёлларга қизиқиш қолмаслигидир. Зинокорлик тарқалган ва аёл иффати қолмаган ерларда шу нарса кўп тарқалар экан. Улар мусулмонларни ҳам ўзларига ўхшатмоқчилар.
Шунинг учун ҳам, биз мусулмонларнинг қизлик ва аёллик иффати ҳақидаги муқаддас таълимотларимиз бошқалар тарафидан қораланади. Бунга қарши турли чораларни қўллашга ўтадилар. Айнан, “Бокиралик юки” масаласи бўйича иш олиб борилаётганига анча бўлган.
Ўтган асрнинг Ñ‚Ñžқсонинчи йиллари бошида, нуфузли халқаро ташкилотнинг қарорига биноан Қоҳирада аҳоли муаммоларига бағишланган умумжаҳон йиғини чақиришга қарор қилинди. Шу муносабат билан дунёдаги энг нуфузли Ислом ташкилотларидан бири Ислом Олами Робитаси таъсис ҳайъатининг фавқулотдаги мажилиси бўлди. Бошқа аъзолар қатори менга ҳам таклифнома билан бир қаторда катта ҳажмдаги ҳужжатлар келди. Улар Қоҳирадаги анжуманнинг режалари эди. Ҳужжатлар аввалидан охиригача Ислом ва мусулмонларга зид эди. Уларда жинсий бузуқларнинг кўчаларда ўтказадиган намойишларидан тортиб, қиз ва аёлларни жинсий эркинлигига қарши турадиганларни жиноий жавобгарликка тортишгача режалар бор эди. Мажлисимиз аъзолари Ислом давлатлари раҳбарларига, мусулмонларга баёнот билан мурожаат қилдилар. Йиғиннинг асосий нотиқларидан бири бўлмиш Беназир Бухутто хонимга алоҳида мурожаат қилиб, ўз нутқида динимиз таълимотлари ва қиз ҳамда аёлларимизнинг иффати, ор-номуси масаласини қаттиқ ҳимоя қилишни илтимос қилдик. Бизнинг мурожаатимизга ҳамма ижобий муносабат кўрсатди. Аллоҳ раҳмат қилсин, Беназир Бухутто хоним ажойиб чиқиш қилиб, ёвуз режа эгаларини шарманда қилди ва ўз дини ва диндошларини шарафлади.
“Бокиралик юки” масаласи бўйича катта шармандаликлардан яна бири ўтган йили бўлиб ўтди. Муслималарнинг бокиралик қадрятларидан тинчи бузилаётган фитначилар баъзи мусулмон ва араб давлатлари бозорларига “сунъий бокиралик пардаси”ни савдога чиқаришга ҳаракат қилдилар. Уларнинг режаси бўйича қизлар “Бокиралик юки”ни эсга ҳам олмай зино қилиб юришаверади. Тўй куни бозордан орзон боҳога “сунъий бокиралик пардаси”ни сотиб олса, куёвни алдаш осон кўчади.
Ҳар доимдагидек, мусулмонлар бу нобакорликка қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Уламолар масаланинг хатарини одамларга баён қилдилар. Азҳари шариф ва бошва диний муассасалар фатво ва баёнотлар чиқардилар. Шу тарийқа фитначиларнинг яна бир фитнаси чиппакка чиқди.
Мана энди, “Бокиралик юки” бизга ҳам етиб келибди. Бу сафар кино санъати орқали келибди. Бу “санъат дурдонаси”га яна ғарбдан “ҳомий” топилибди. Ҳомий Швейцария элчихонаси экан. Ҳа, ўша ҳаммага таниш Швейцария. Кеча яқинда масжид меъзаналарини тақиқлаган, мусулмонлар қолиб, ғарб давлатларининг ҳам танқидга учраган, исломий белгиларни кўришга ҳам тоқати йўқ Швейцария.
Икки қисмдан иборат бу фильмни кўрган одам уни нима учун суратга олинганини дарҳол пайқаб олиши қийин эмас. Фильм муаллифлари ўз ишлари билан мусулмонлар вакили бўлмиш ўзбек халқининг урф одати, оила тизими ва дину диёнатини масхара қилишдан бошқа нарсани кўзламагани аниқ.
Фильмда имомнинг иштирокини муаллифларнинг қаллоблиги десак хато қилмаймиз. Биринчидан, имом жуда қисқа гапирган бўлиб, у томошабинларда турли тоифадаги одамлар фикр билдирганлигини кўрсатиш мақсадидагина суратга олинган. Иккинчидан, имом фақатгина оила мавзусида гапирган ва фильм мавзуси хусусида бирор оғиз сўз айтмаган.
Бугунги кунда қизларнинг бокиралиги, шарми-ҳаёси, ор-номусига доир диний таълмотлар ва удумлар амалда қўлланилмоқда. Бунинг нимаси ёмон. Жуда кўп оилалар никоҳ кечасидаги ҳолатларни шифокорлар маслаҳатлари, катталар, янгаларнинг Ñžғитлари асосида Ñ‚Ñžғри тушуниб келмоқдалар.
Фильм муаллифлари ўз ишлари билан ўзбек халқининг урф одати, оила тизими ва дину диёнатини масхара қилишдан бошқа нарсани кўзламагани аниқ. Танланган манзаралар ва шахслар ҳам яхши ният билан танланган эмас. Кўпчилик иштирокчилар ўзини суратга олинаётганини сезмаганга ўхшайди. Ҳолат ҳатто шу даражага бориб етганки, келиннинг ички кийимини кийиш жараёни ҳам яширин тарзда суратга олинган. Бу шаклда ўзбек халқига мансуб ҳеч бир аёл ўзи билиб туриб суратга тушмаслиги аниқ.
Муаллиф суратга олинаётган келиндан, яхши кўриб турмушга чиқаяпсизми, деб сурайди. Келин, ҳа, деса, ростини айтинг, қачон учрашгансиз, дейди. Яъни, ўзбеклар бир-бирини кўрмай туриб турмуш қуришади деган фикрни олдинга суришга ҳаракат қилади. Фильмда бир аёл бизнинг халқимизда аёл киши ўзининг танасига, сочи ва қошига ҳам эга эмаслиги ҳақида шикоят қилади.
Фильм муаллифлари ўз ниятларига эришиш мақсадида иложи борича билимсиз, унча бунча нарсани фарқига бормайдиган одамларни танлашган. Мисол учун, бир соқол қўйиб чопон кийган шахс, жума куни туғилган қизларга Оиша, Фотима ва Одина исмлари қўйилади, чунки, ўша кунда туғилган қизларнинг қизлик пардаси йиртилганда қoн чиқмайди, дейди. Бу ҳам Ñ‚Ñžқима ёлғон орқали халқимизни ёмон кўрсатишдан бошқа нарса эмас.
Хонтахта атрофида ўтирган икки аёлнинг суҳбатида ҳам, уларнинг бири бу гапларга унча эътибор бермагани учун озроқ гапирган. Аммо фильм эгаларининг мақсадига мувофиқ гапларни айтган аёлнинг гапи кўпайган. Йигирматалаб аёллар келин куёвнинг биринчи қўшилиши натижасини кутиши ва шунга ўхшаш орада сир бўлиб қоладиган гаплар чет эллар учун бир неча тилдаги фильмнинг асосий гапларига айланган.
Фильмда қизлик пардаси йўқ бўлса, нима бўпти қабилида гап юритади. Бир эпизод ҳамма нарсани бузиб юбориши керакми, дейди.
Албатта, буларнинг барчаси ўзбек халқининг урфи одати, иззат нафси, дину дёнатига мутлақо зид бўлган гаплардир. Бу орқали халқимизнинг минг йиллар давомида сақлаб келаётган аёллик, қизлик иффатини оёқ ости қилишга уринишдир.
Шунинг учун ҳам қизларимизнинг тўй маросимигача бегона йигит билан ўзаро алоқада бўлиши нисбатан камдир.
Шуни таъкидлаш керак-ки, динимиз таълимотлари ва миллийлигимизга кўра йигит ҳамда қиз ўртасида никоҳдан кейин бошланадиган жинсий муносабатлар билан боғлиқ ҳолатлар, тафсилотлар жуда тор доирадаги инсонларгагина маълум қилинади. Бу ҳам ўзимизга хос миллий одоб-ахлоқ нормасидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, бундай нозик масалалар ҳақида фильм суратга олиш, уни омма эътиборига ҳавола қилишнинг ўзи жиддий мулоҳаза, уят, андишани талаб қилади.
Бевосита фильм сюжети ҳақида гап кетганда, аввало, уни ўзбек халқининг қадимий диний ва миллий қадриятларидан бири ¬– иффатлилик масаласини эскилик сарқити сифатида талқин этишга бўлган уриниш дейиш мумкин.
Шунингдек, фильмда ўзбек тўй маросимлари билан боғлиқ айрим жиҳатлар қаттиқ танқид остига олинган. Жумладан, янгалар томонидан никоҳнинг илк кечаси куёвнинг чимилдиқдан чиқишини кутиши ва бокираликдан нишона берадиган чойшабларни йиғилганларга кўрсатиши ёввойилик элементи сифатида баҳоланган. Аслида эса, бу келин-куёвнинг муносабати ўзаро ишончга асосланганини кўрсатади.
Фильмнинг иккинчи қисми ҳам исми кўрсатилмаган "мутахассис" аёл интервьюсидан бошланган ва унда қиз ва аёлларимизнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларининг изнисиз қарор қабул қилмаслиги гўёки, шахс ҳақ-ҳуқуқларининг поймол қилиниши сифатида баҳоланган. Шу билан бирга, аёл, юртимиздаги гинеколог мутахассисларни саводсизликда айблаш орқали уларни обрўсизлантиришга уринган.
Кадрлар атайин эски ва кўримсиз жойларда суратга олинган. Бу ҳам, аслида фильм орқали ўзбек халқини қашшоқ ва маданиятсиз қилиб кўрсатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ифодасидир.
Фильмда реал воқелик акс эттирилмаган. Никоҳ маросими, ундан сўнг бўлиб ўтадиган ҳолатлар ниҳоятда бўрттирилган, аксарият лавҳалар ҳаётий асосларга эга эмас. Бу, фильмнинг махсус буюртма асосида ишлангани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Жумладан, ҳеч қайси рисоладаги ўзбек аёли камера нарида турсин, ҳатто ўз онаси олдида ҳам кийим алмаштирмайди.
Умуман олганда, халқимиз ҳаётида иффат ўта нозик масалалар сирасига киради. Балоғатга етган йигит, қизнинг расмий никоҳ маросими ўтгунга қадар ўзаро жинсий алоқага киришиш нафақат, диний, балки миллий қадриятларимизга ҳам зиддир. Шунингдек, ҳар бир йигитнинг фақат бокира қиз билан турмуш қуриши мустаҳкам қоида ҳисобланади. Бу нафақат, унинг балки унга яқин бўлган барча инсонларнинг ҳам ҳоҳиш иродасидир.
Сирасини айтганда, халқимизда жинсий ҳаёт фақат икки кишининг қарашлари, ёндашувлари устивор бўлган ўзаро ишонч ва меҳÑ€-муҳаббатга асосланган макон ҳисобланади. Биз шунақамиз. Бизнинг табиатимиз шунақа. Ўзлигимиз асрлар давомида шаклланган ана шундай қадриятларга асосланади...
Хуллас, бокиралигини қаерда йўқотганини билмайдиганлар у ҳақда гапирмасалар яхши бўларди.
Бу билан мазкур ишнинг орқасида турган кучлар ислом динининг муқаддас қадриятларини, ҳамда ўзбек ҳалқининг асрлар мобайнида шаклланган миллий маданияти, анъана ва урф-одатларини йўқ қилиш орқали, инсон ҳуқуқларини чеклаш ниқоби остида, уларни аҳлоқсизликка, фохишабозликка даъват этмоқда. Бу орқали ҳалқнинг маънавияти ва диний эътиқодини йўқ қилиб ўзларининг "қадрятларини" жорий этишга ҳаракат қилишмоқда.

Манба: savollar.islom.uz
Yaxshilikka buyuringlar, agar o`zlaring yaxshilik qila olmasalaring ham. Yomonlikdan qaytaringlar, agarchi uning hammasidan o`zlaring chetlana olmasalaring ham!(Hadisdan)

registan

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 270
  • -oldi: 1201
  • Xabarlar: 1864
  • Jins: Erkak
Iqtibos
янгалар томонидан никоҳнинг илк кечаси куёвнинг чимилдиқдан чиқишини кутиши ва бокираликдан нишона берадиган чойшабларни йиғилганларга кўрсатиши ёввойилик элементи сифатида баҳоланган. Аслида эса, бу келин-куёвнинг муносабати ўзаро ишончга асосланганини кўрсатади.

Mana shu yeriga tushunmadim, yani kuyov chimildiqdan chiqib kelinning bokira ekanligini hammaga ovoza qilishi kerakmi? Man hech kimga aytishi shart emas, kuyovning o'zi bilsa bo'ldi deb eshitganman. ???

Lekin quyidagi fikrga 100% qo'shilaman, juda yaxshi gap bo'libdi.

Iqtibos
Хуллас, бокиралигини қаерда йўқотганини билмайдиганлар у ҳақда гапирмасалар яхши бўларди.

Dilorom Abdulloh

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 3

saltanat

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 910
  • -oldi: 259
  • Xabarlar: 259
  • O'zingdan o'zgaga muhtoj qilmagin Robbim.
 Shunchalar mojaroga sabab bo'lgan shu filmni ko'rgim boridi. Agar netdan ko'rishni iloji bo'lsa linkini bersalaringiz.  Oldindan rahmat.
Allohning do'stlari Alloh emasdur,
Vale Allohimdan begonamasdur!
Hidoyat yo'lidan adashtirmagin ey Mehribonim.

registan

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 270
  • -oldi: 1201
  • Xabarlar: 1864
  • Jins: Erkak

As-Samarqandiy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 548
  • -oldi: 664
  • Xabarlar: 527
  • Jins: Erkak
Bismillohir rohmanir rohim!
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatoh!

Yuqoridagi fikrlarni va Shayx hazratlarining  javobini uqib, Ollohimdan har bir bandani hidoyat sari boshlashini chin dildan so'rab iltijo qildim.
O'sha filmni shaxsan ko'rganim yo'q, va ko'rish niyatim ham yo'q. Bunaqa fintalar bir emas, bir necha mingta.
Shu o'rinda bir mulohazamni sizlar bilan baham ko'rsam.
         Xudoga shukrki, ilm olish Ollohning  bizdek faqir-u savodsiz bandasiga ham nasib etgan ekan. Shunday nasibani ravo ko'rgan Tangri taologa hamdlar bo'lsin. Turli tuman millat vakillarni uchratdim, ularning fikrlari bilan o'rtog'lashdim. Har kimga Ollohim mavqey ato etgan. Har bir bandaning bu dunyoda o'z o'rni bor, ya'ni o'z mavqeyi bor. (Inson tomonidan berilgan mavqeyni, mansabni nazarda tutganim yo'q) Kimdir o'z hayotidan mamnun, yana kimdir aksincha.   
Odamning odamga rahmi kelishini va rahm qilishini, odamlarning odamlarga rahmi kelishini va rahm qilishini hayotimda ko'p uchratdim. Ayniqsa odamlarning menga rahmi kelishini umuman yoqtirmayman. Mana shu "rahm qilish" va "rahmi kelish" borasida ancha muncha tushunmovchiliklar bor chamamda. Rahm qilmaslik degani yomonlik qilish degani emas, albatta. Agar bundayroq kiyinsangiz odamlar kambag'al ekan yoki bechora yetim bo'lsa kerak deb rahmi kelishadi. Bunga o'xshash misollar ko'p. Bekorga aytishmaydi, Olloh rahmini yesin deb.Chet elda shuni boshimdan o'tkazdimki, hamma emas albatta, ba'zilar ham ishlaysan, ham uqiysanmi deb rahmi kelishadi. Men hayron qolaman, men hayotimdan mamnunmanku, axir. Yoki ovqatlanyotganimda, rahmi kelib, shuni yeyabsanmi deb burun jiyeradi, ayrimlar siz bilan o'tirib maqtab-maqtab yeyeshadi. Keyin o'tirib xulosa qilaman, befarosatlar har joyda ham, har bir halqda ham bo'larkan deb. Ba'zilarga milliy urf-odatlarimiz haqida so'zlab bersangiz, dini boshqa bo'lishidan qa'tiy nazar butun tanasi quloq bo'lin eshitishadi, ayrimlarga esa bizda mana bu bunaqa, ana u unaqa desangiz, rahmi kelib xey bechoralar deganday haqorat qilishga, ustingizdan kulishga tushadi. Madaniyatdan ortda qolganlikda ayblashadi. Yana o'ylab qolaman. Hamma joyda ham befarosatlar bo'lar ekan deb. Ollohim befarosatlardan uzoq qilsin,Ilohim!
Biz bir befarosatni deb butun bir halqni madaniyatsizlikka chiqarishimiz noto'g'ri bo'lmasmikan.

Ollohim iymon yo'lida qadamimizni badavom qilgin!
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatoh!

Imron

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 23
  • -oldi: 69
  • Xabarlar: 99
  • Jins: Erkak
Чехмик, узр постингизни охиригича Ñžқимадим.. Тўғрироғи, Ñžқий олмадим. Тоқатим етмади, хуллас. Умуман, кимни ва нимани ҳимоя қилишга уринаётганингиз тушунарсиз.. Бир нималарни алжирагандан кўра, ухлаганимиз яхшироқмикин, дўстим. Эрталаб турганимизда бу ёзганларимиз кўзимизга ғалати кўринмаса бўлди, ишқилиб..

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Assalamu alaykum!

Avvalo dinimiz va xalqimizning urfiga ko'ra, doimo sir saqlanib kelinadigan bundayin masalaning hammaning oldida muhokama qilinishi-yu, kim nimani eplay olmaganligiyu, kimning qaysi jihati noma'qulligi haqida bahs yuritish anchayin uyatlidir.

Filmni ko'rmadim. Lekin ushbu mavzuda bayon etilgan xulosalarga ko'ra, o'sha holatlarning kadrga olinishi na bir shariatga, na bir odob-axloqqa to'g'ri kelmaydi.

Ikkinchidan, bu yerda ko'rsatilgan marosimlar faqat bir regionga xos bo'lishi mumkin. Shayx Muhammad Sodiq iqtibosidagi "янгалар томонидан никоҳнинг илк кечаси куёвнинг чимилдиқдан чиқишини кутиши ва бокираликдан нишона берадиган чойшабларни йиғилганларга кўрсатиши ёввойилик элементи сифатида баҳоланган"i fikriga qo'shilaman. Hozirda o'zini bilgan, musulmon oilalarda bunaqa marosim bo'lmaydi. Chimildiq madaniyati islomiy, tibbiy va an'anaviy tavsiyalarga ko'ra ancha tartibga tushirilgan. Shunday ekan, biznikilar deya o'zbek xalqi nomidan gapirish noma'quldir.

Nasroniy insonga turmushga chiqqan bo'lsa,ne qipti? Aybmi ?O'zbek qizlari nasroniy insonga turmushga chiqamsin degani--bu ayollar huquqini kamsitish bo'ladi,do'stim.
Yoki ,nima biz--Islomiy davlatmizmi? Davlatimiz--Kitob va shariat asosida boshqariladimi?
Tak shto,o'zizzi gaplarizga o'ziz qarshi chiqmen.

Musulmon ayolning nasroniyga turmushga chiqishi shariatga ko'ra mumkin emas. Shariatga ko'ra mumkin bo'lmagan narsani ayollar huquqini kamsitish deyilishi g'irt safsatadir.

Misol uchun o'sha G'arbga xos bo'lgan ayolning ayol bilan nikohi masalasi. Bu na shariatga, na axloqqa to'g'ri keladi. Lekin "inson huquqlari" vakillari bong urib, ularni himoya qiladi. Xo'sh bu ham ayollar huquqining kamsitilishimi?

Musulmon ayolning nasroniyga turmushga chiqishiga qarshilik aynan ayolning huquqlarini himoya qilish deganidir. Chunki musulmon ayol boshqa din vakili bilan turmush qurar ekan, uning eng aziz narsasi - iymoniga putur yetishi mumkin. Islom esa ana shu iymonini himoya qiladi.

Ahmad Lutfiy Qozonchidan iqtibos:
"Кимлар булар? Бир пуллик, насли-насабининг тайини йўқ кимсалар эмасми? Барча ўй-мақсади содда халқни алдамоқ, оила номусини топтамоқ, мусулмонлар шарафини йўққа чиқармоқ, мўминларни ҳам ўзларига ўхшатмоқчи бўлган бузғунчи кимсалар иши эмасми бу?"

Ehtiyot bo'laylik, birodarlar...
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

 

KOREYA: FUTBOL BO'YICHA "TINCHLIK KUBOGI"

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 6627
So'nggi javob 31 Yanvar 2007, 12:20:27
muallifi Shoxjahon12
Toshkent haqida "Wikipedia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13620
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:51:11
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Encarta Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7309
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:52:39
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Columbia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7266
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:53:48
muallifi Abdusalom
Abdulla Qodiriyning "O'tkan kunlar" romani haqida mulohazalar

Muallif shoirBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 70
Ko'rilgan: 109724
So'nggi javob 06 Avgust 2014, 05:11:23
muallifi munlu