Muallif Mavzu: Эри учун...  ( 19930 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Эри учун...
« : 20 Dekabr 2007, 22:18:24 »
Bismillahir rahmonir rahiym

Аёл яратилиши жиҳатидан гўзал бўлса-да, бу гўзалликни зиёда қилувчи зийнатдан узоқ бўлмаслиги керак. Аввало, бу эри олдидаги вазифасидир.
Умму Лайло дедилар: “Бизга Расулуллоҳ (с.а.в.) байъат этдик. Бизга берган буйруқлари орасида шулар бор эди: “... оёқларингизга хина қўйинг, ғусл қилганда сочларингизни таранг, қўлларингизга хина қўйинг. Кучингиз етса, кумуш билакузук тақинг. Кучингиз етса, қайиш (узун ингичка тери – сирим) ишлатинг, фақат асло эркакларга ўхшаманг”. Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларни эрлари, маҳрамлари олдида пардоз-андоз қилиб, тақинчоқлар тақиб ораста юришдан қайтармаганлар, аксинча шунга буюрардилар ҳам. Фақат аёл эри ўлсагина пардоз қила олмас эди. Бу хусусда ушбу ҳадис келган. Умму Атийя: “Биз аёллар ўликка уч кундан ортиқ аза тутмоқдан қайтарилдик, эр ўлсагина 4 ойу 10 кун аза тутмоқ мумкин эди. Бу муҳлат мобайнида на сурма, на атир-упа ва на яманий кийим кияр эдик” дедилар.
Машҳур араб адабиётчиси Асмоий (749/828) нақл этадилар: “Чўлда бир аёлни кўрдим, қирмизи кўйлак кийган, қўлларига хина қўйган. Айни замонда қўлида тасбеҳи ҳам бор, буни кўриб “тасбеҳ не, бу безак не”, дедим. Аёл: “Менинг бир Аллоҳга оид бўлган, бир нафсим ва бўш вақтимга оид бўлган тарафим бор”, деган маънода шеър айтди. Билдимки, у эри учун безанган яхши хотин экан”.
« So'nggi tahrir: 20 Dekabr 2007, 22:40:16 muallifi Important »

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #1 : 20 Dekabr 2007, 22:18:54 »
Шуни ҳам унутмаслик керакки, агар бир хотин гўзал бўлса, бу билан эрини камситмаслиги, унга ғурур қилмаслиги керак.
Яна Асмоий саҳро саргузаштларидан сўзлайдилар: «Ð§ÑžÐ»Ð³Ð° чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда Ñ‘қимсиз эди. “Бунга қандай рози бўлдинг?”, дедим. Менга шундай деди: “Жим бундай гапирма, ҳар ҳолда эрим, Аллоҳга хуш келувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Аллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Аллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми?”. Мен жим бўлдим”. Аёлларимиз масалага шундай ёндоша олсалар эди, турмуш муаммолари осонроқ ҳал этиларди.
Ҳозир мусулмонман, деган баъзи аёлларимиз Ғарб аёлларига монанд пардоз-андоз қилишга кўп хунук тақлидлар қиладилар. Баъзи ҳолатлар Ислом динида айтиб ўтилган:
Баданига чиздирмоқ, тишларини йўндирмоқ, қош ва юз тукларини юлмоқ ва юлдирмоқ
Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг ривоятларида Расули Акрам марҳамат қилганлар: “Гўзаллик учун сочига соч улаган ва улатганга (парик таққан ва тақдирганга) баданига ўйиб чиздирган ва чизганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!”.
Ҳазрати Ойша онамиз (Ñ€.а.) айтадилар: “Ансордан бир хотин қизини турмушга узатганди. Қизининг сочлари тўкилди. Аёл Пайғамбаримизга келди, куёви (қизининг эри) сунъий, улама соч (парик) тақишини истаётганини сўзлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Сунъий, улама соч таққанлар малъундир”, дедилар.
Улама соч ҳақида шундай экан, бошни очиб юриш каби диний амрларга зид, тескари муносабатлар ва истак-талаблару сўровларга асло ижобий жавоб берилмайди.
Яна Бухорий билан Муслимнинг ибн Масъуд (Ñ€.а.)дан ривоятида шундай дейилган: “Гўзаллик учун баданига ўйиб чиздирган ва чизганга, жимбизга ўхшаш нарсалар билан қош ва юз тукларини юлдирган ва юлганга, тишларини кенгайтириб Аллоҳ яратган гўзалликни ўзгартирган аёлларни Аллоҳ раҳматидан узоқ қилсин!”.
Фақиҳлар: “Аёлларда соқол ва мўйлов пайдо бўлса, олмоқ жоизлигини асослаганлар. Ибни Обидин соқол ва мўйлов аёлга фитрат эмаслигини, шу сабабли (агар чиқса) олиш мустаҳаблигини баён этган”.
Бухорий ва Муслим ривоятларига кўра, ансорлардан бир аёл қизини турмушга узатади. Бу орада қизининг сочлари тўкилди. Расули Акрамга онаси мурожаат этди:
– Ё Расулуллоҳ, қизимнинг сочи тўкилди, эри яъни, куёвим қизимнинг бошига бошқа соч тақмоғини айтяпти, нима дейсиз?
Расули Акрам:
– Йўқ, зеро бундай сочларига соч қўшганлар, лаънатлангандир, деб – жавоб бердилар.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #2 : 20 Dekabr 2007, 22:19:12 »
Аёлларнинг соч кестиришлари

Аёл кишига сочини кесишга зарурат туғилса, агар сочни бутунлай тагидан ёки эркаклар сочига ўхшатиб қисқартириб олдирса ҳаромдир. “Аллоҳ таоло ўзини эркакларга ўхшатишга ҳаракат қилган аёлларни ва ўзини аёлларга ўхшатишга ҳаракат қилган эркакларни лаънатлагандир

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #3 : 20 Dekabr 2007, 22:20:06 »
Эрига азият бермаслик

Баъзи хотинлар эрларидан қанча-қанча яхшиликлар кўришларига қарамай, арзимас нарса учун барча яхшиликларни инкор қилиб, эрларига озор берадилар.
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) аёлларга: “Садақа беринг, эй аёллар, жаҳаннам халқининг кўпи хотинлардир”,-дедилар. Ўрта ҳол буғдой ранг бир аёл: “Нега Ñ‘ Расулуллоҳ?”, деб сўради. “Чунки сиз кўп шикоят қилувчи, эрингизнинг яхшилигини (неъматини) инкор этгувчисиз”, дедилар”.
Пайғамбаримиз дан, (с.а.в.) Умму Салама онамиз (Ñ€.а.) ривоят этган ҳадисларида: “Мен уйда этакларини судрай-судрай эридан шикоят этиш учун чиқиб кетган хотинлардан нафратланаман”, деганлар.
“Бир хотин эрига ҳар азият берганда жаннатдаги хотини – ҳур қиз: “Унга озор берма, Аллоҳ жонингни олсин, у сеннинг ёнингда омонатдир. Кўп ўтмай сени қолдириб, бизнинг ёнимизга келади”, дейди”.
Абу Умома ал-Боҳилий айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бир аёл келди. Ёнида иккита сут эмадиган боласи бор эди. Пайғамбаримиздан (с.а.в.) нималардир сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.) уч дона хурмо бердилар. У ҳар боласига биттадан хурмо берди. Боланинг бири йиғлади. Хотин бир дона хурмони иккига бўлиб, болаларига берди. Бундан таъсирланган Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Булар болаларини қоринларида кўтарадилар, сўнгра туғадилар, эмизадилар, меҳÑ€-шафқат билан ўстирадилар. Агар эрларига озор-азият бермасалар, намоз Ñžқиганлари жаннатга киради”.
Эрлари рози бўлган хотинларга мана бу хушхабарни етказдилар: “Қайси хотиннинг эри ундан рози ҳолда ўлса, у хотин жаннатга киради”

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #4 : 20 Dekabr 2007, 22:21:01 »
Ибн Можа «Ð¡ÑƒÐ½Ð°Ð½»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð° Муъоз бин Жаъбалдан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисларда, Набий (с.а.в.) айтганлар: «Ð”унёда бирор бир аёл эрига азият етказса, эркакнинг жаннатдаги шахлокўз ҳурларидан бўлган завжаси: «Ð£Ð½Ð³Ð° азият етказма, Аллоҳ сени ўлдирур, бас у дунёда бегонадир. Яъни, ўткинчи меҳмон сендан ажралиб, яқинда бизнинг олдимизга келади». Яъни, сени дунёда тарк қилиб, бизнинг олдимизга келишига яқин қолди ва мен унинг жаннатдаги завжасиман.
Яна эрнинг аёли устидаги ҳақларидан аёл унинг мол­мулки ва номусини сақлаши ва уйига бирор кишини эрининг рухсатисиз киритмаслиги керак. Набий (с.а.в.) айтганлар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° эркак жамлайдиган яхшилик ҳақида хабар берайми? У солиҳа аёлдирки, агар эри унга қараса хурсанд бўлади, буюрса итоат қилади ва бирор жойга чиқса, унинг мол­мулкини муҳофаза қилади» (Абу Довуд ривояти).

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #5 : 20 Dekabr 2007, 22:21:25 »
 Ð­Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ аёли устидаги ҳақларидан яна бири – эри уни тўшагига чақирса, боришдан бош тортмаслиги. Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) қуйидаги сўзларига биноанки: «ÐÐ³Ð°Ñ€ эркак аёлини тўшагига чақирса­ю, у келишдан бош тортса, фаришталар уни тонг отгунча бўлгунича лаънатлайдилар» («Ð¤Ð°Ñ‚ҳул Борий ала Саҳиҳул Бухорий»)
Муслим ривоятларида шундай келган: «Ð–оним қўлида бўлган зотга қасамки, бирор эркак аёлини тўшагига яъни жимоъга чақирганида, бош тортса, осмондаги Зот то эри ундан рози бўлгунигача ғазабда бўлади» («Ð¡Ð°ҳиҳи Муслим, «ÐÐ¸ÐºÐ¾ҳ китоби»)
Ибн Ҳажар айтдилар: «Ð¢ÑžÑˆÐ°Ðº билан жимоъга ишора қилиняпти. Ва шунга ўхшаш, улардан уялинадиган нарсаларга киноя (ишора) ишлатиш Китоб (Қуръон) ва Суннат (Ҳадис)да кўпдир».
Жобир (Ñ€.а.) ривоят қилган: «Ð£Ñ‡ хил инсоннинг намозлари қабул бўлмайди ва улардан осмонга яхшилик кўтарилмайди:

    1. Қочган қул, то қайтиб келгунигача;
    2. Маст одам, то ўзига келгунигача (кайфи тарқагунигача);
    3. Эрини ғазаблантирган аёл то эри рози бўлгунигача (Ибн Ҳиббон ривояти).

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #6 : 20 Dekabr 2007, 22:22:21 »
Эрнинг хоҳишга лаббай деб жавоб беришга ва унга жинсий ишларда бўйсунишга буюрилади. Агар йигитнинг шаҳвати қўзғалса ва уни босадиган ҳалол йўл топа олмаса шаҳват уни фитнага юзлантириб зино – фаҳшга мажбурлайди. Баъзан шаҳватни бошқариб бўлмай қолади. Бу эса кишининг асабларини куйдиради ва саодатини хиралаштиради. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.)га аёлга эрининг талабини бажаришни буюрдилар. Шунда эр фитнадан холи бўлиб, эр­хотин орасидаги муҳаббат ришталари давомий бўлади. Набий (с.а.в.) айтганларидек: «ÐÐ³Ð°Ñ€ киши завжасини ҳожати учун чақирса, бас у тандир тепасида бўлса ҳам эрининг олдига келсин» (Термизий ривояти).
Эрининг рухсатисиз уйига ҳеч кимни киргизмаслиги ва тутадиган нафл рўзасини эрининг рухсатисиз тутмаслиги керак. Мустафонинг (с.а.в.) қуйидаги сўзларига биноан, уни Абу Ҳурайрадан Бухорий ривоят қилганлар: «ÐÑ‘лнинг эри сафарда бўлмай ўз уйида бўлса унинг изнисиз рўза тутиши ва уйига унинг изнисиз бировни киришга рухсат бериши ҳалол эмас».
Ибн Ҳажар айтадилар: Ҳадис мазкур рўзанинг унга ҳалол эканига далолат қилади ва бу жумҳур (кўпчилик)нинг сўзи (яъни, кўпчилик шу тўхтамга келган). Хабарнинг қайтариқ лафзи билан келиши ҳаромни таъкидлайди. Ҳаром қилинишнинг сабаби, эр аёлидан хоҳлаган вақтда ором олишга ҳаққи бор ва бу истак ўша ҳолдаёқ амалга ошиши вожиб ва уни атайлаб чўзиш мумкин эмас.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #7 : 20 Dekabr 2007, 22:23:06 »
ЭНГ ХАЙРЛИ АЁЛ

Абу Ҳурайра (Ñ€.а.) ривоят қилади: «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳдан (с.а.в.) сўралди:
- Қайси аёл хайрлироқ? Пайғамбаримиз (с.а.в.):
- Эри қараган вақтда уни мамнун қиладиган, буюрганига итоат қиладиган, уни хоҳлаган пайтида кўнглини қолдирадиган тарзда унга мухолифот қилмайдиган ва қўл остидаги молни эри норози бўладиган шаклда сарфламайдиган аёлдир, - деб жавоб бердилар» .

ИЗОҲ:

Ҳадиси шарифнинг охирида «...қўл остидаги молни эри норози бўладиган шаклда сарфламайдиган аёл» жумласининг иккита маъно бор: ҳақиқий ва мажозий. Ҳақиқий маънога ўра эр фақир (қашшоқ) бўлиб, мол ва бойлик аёлга тегишли, яъни мол-мулк хотиннинг тасарруфида. Мажозий маънога кўра эса, мол эркакка тегишли бўлиб, сарфлаш ва тасарруф ҳуқуқи томонидан хотинига берилган . Ҳар икки маънода ҳам аёлнинг қўл остидаги бойлик (млук)ни эри норози бўладиган тарзда сарфламаслиги тавсия қилинган.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #8 : 20 Dekabr 2007, 22:23:40 »
ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Расули Акрам (с.а.в.): «Қайси аёл яхшироқ?» деган саволга жавоб берарканлар, аёлнинг хусусан шу уч сифатига эътибор қаратганлар: Булар, эри унга қараган вақтда уни қувонтириб, мамнун қилиши, шаръий буйруқ ва тавсияларни бажариши ҳамда аёлнинг хоҳ ўзи (нафси) ёхуд хоҳ тасарруфидаги молни (маблағни) сарфлаш хусусида эри норози бўладиган ҳатти-ҳаракатга йўл қўймаслигидир.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #9 : 20 Dekabr 2007, 22:24:06 »
2. «Ð­Ñ€Ð¸ унга қараган пайтда уни хушнуд қиладиган...» аёл, эрига нисбатан яхши муомала қиладиган назокатли ва очиқ чеҳрали аёл демакдир. Ҳанафий фиқҳшуноси ва ҳадис олими бўлган Мавлоно Алийюл-Қори ҳам сурату сийрати (яъни ташқи қиёфаси-ÑŽ ички дунёси) гўзал бўлган аёл эр учун сурур устига сурур, нур устига нур эканини ифодалайди. Айниқса кечқурун ишдан ҳорғин ҳолатда чарчаб қайтган турмуш ўртоғини хотини очиқ чеҳра ва табассум билан, ҳурмат ва муҳаббат билан қаршилаб,чарчоқларини кўтаришга ҳаракат қилиши керак.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #10 : 20 Dekabr 2007, 22:24:40 »
3. Аёл эрининг шаръий буйруқларига итоат этиши маъқул талаб ва тавсияларини адо қилмоғи лозим. Бу эрнинг хотинидаги энг муҳим ҳаққидир. Бу нуқтада муслима аёллар Набий (с.а.в.)нинг ушбу насиҳатларига амал қилишлари шарт:
Ишларининг кўплиги туфайли чарчаган Ҳз.Фотима (Ñ€.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келиб, ўзига ёрдам берадиган хизматкор беришларини сўрайди. Шунда оталари (с.а.в.) қуйидаги жавобни берадилар: «Ð­Ð¹ Фотима? Аллоҳдан қўрқ (тақво соҳиби бўл), Раббингнинг фазлларини бажар, эрингни, болаларингнинг хизматларини адо қил. Уйқуга ётиш олдидан 33 марта тасбеҳ (Субҳаноллоҳ), 33 та таҳмид (ал-Ҳамдулиллаҳ) ва 33 марта такбир (Аллоҳу Акбар) айт. Бу хизматкордан кўра яхшироқдир».
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бошқа қизлари Ҳз.Усмоннинг (Ñ€.а.) завжалари бўлган Руқайя онамизга (Ñ€.а.) эса шундай тавсия қилганлар:
«Қизим! Усмонни сийла: унинг қадрига ет ва ҳурматини жойига қўй. Зеро, асҳобим ичида ахлоқ жиҳатидан менга энг кўп ўхшайдигани Усмондир».
Эрига итоат қилиш билан оилада ҳузур-ҳаловатли ҳаётни йўлга қўйган аёлларга Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафларидан жаннат хушхабари берилган:
«Ð¢ÑƒÑ€Ð¼ÑƒÑˆ ўртоғини хушнуд (рози қилиб) ўлган аёл, жаннатга киради».
Итоат деганда аёлнинг фикрларини инобатга олмаслик, унинг иззат-нафси билан ҳисоблашмаслик ёхуд эрнинг ҳар қандай фикрини унга мажбуран ўтказиш тушунилмаслиги лозим. Бундай ҳатти ҳаракат зулм ва ҳаддан ошиш экани равшан. Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл, эр-хотин, турмушнинг барча соҳасида кенгашган ҳолда, бир-бирининг фикрини инобатга олган ҳолда иш юритиши ниҳоятда муҳим. Жаноби Ҳақнинг:
«...Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан эҳсон қилурлар», сўзи мўминларнинг хусусиятларини кўрсатмоқда.
Хусусан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қийин аҳволда қолганларида Ҳз. Хадича онамиз (Ñ€.а.) билан, шунингдек Худайбия битимида Умму Салама волидамиз (Ñ€.а.) билан маслаҳатлашиб иш юритганлари маълум.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #11 : 20 Dekabr 2007, 22:25:10 »
4. Хотинининг итоат қилишини хоҳлаган эр, фақат исломий ҳукмларга амал қилган ҳолатда буюриши ва талаб қилиши лозим. Шаръий бўлмаган истаклар хотин ва фарзандлар тарафидан бажарилмайди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) Аллоҳ таолога исён хусусида ҳеч бир инсонга итоат қилинмаслигини билдирганлар. Эр хотинига нимани буюраётганини билиши ва ундан нимани талаб қилаётганининг фарқига бориши шарт. Хотинига тоқатидан ташқари бўлган ҳамда уни қийин аҳволда қолдирадиган ишларни юкламаслиги керак. Акс ҳолда эр хотинига зулм қилган бўлади, бу эса муҳаббат ва ҳурмат ришталарининг узилишига олиб келади.
«ÐÐ³Ð°Ñ€ итоат қилишларини истасанг, куч етадиган нарсаларни буюр!» мақоми ҳақиқатан ҳам ҳикматли бир сўздир.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #12 : 20 Dekabr 2007, 22:25:40 »
5. Эр-хотин бир-бирини тўшакка чақирганларида қабул қилишлари лозим. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
«Ð­Ñ€ хотинини тўшакка (ётоққа) чақирганида келмаса ва эри жаҳли чиққан ҳолда ухласа, эрталабгача фаришталар ўша аёлга лаънат айтишади».
Ҳатто эрнинг аёлидаги жинсий муносабат ҳаққи нафл рўзадан ҳам устундир. Бу мавзуда Расули Акрам (с.а.в.) шундай буюрганлар:
«Ð­Ñ€Ð¸ ҳузурида бўлган аёл эрининг изнисиз (нафл) рўза тутмайди!».

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #13 : 20 Dekabr 2007, 22:26:09 »
6. Аёл ўз тасарруфида бўлган мол-мулкни (бойликни) эри норози бўладиган тарзда сарфлаёлмайди.

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Эри учун...
« Javob #14 : 20 Dekabr 2007, 22:26:36 »
7. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) тарафидан таърифланган хусусиятларга эга бўлган солиҳа умр умр йўлдоши, эркак учун ҳақиқатан ҳам бу дунё ҳам охират хазинасидир.
Бир қанча фазилатлари бўлган диндор аёлнинг исломий ҳаёт хусусида эри учун муҳим рол ўйнашини ифодаловчи ушбу ҳадиси шариф ҳам нақадар ибратга лойиқ:
«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ кимга солиҳа бир турмуш ўртоғи (аёл) насиб қилган бўлса, динининг ярмида (шахсий ва ижтимоий режада диннинг ҳукмларини бажариш нуқтасида) унга ёрдам берибди. Қолган ярми хусусида Аллоҳдан қўрқсин (тақво қилсин)!»