Dunyoga Muhabbat Qo'yish  ( 5627 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Muhammadali  13 Yanvar 2008, 11:55:42

  Assalomu alaykum Muhtaram Foryumdoshlar!

   Men ham bir mavzuni Oila va Jamiyat bo'limida, sizning ruhsatingiz bilan ko'tarmoqchi bo'ldim. Yani eng go'zal va eng haqiqiy muhabbat bu Allohga bo'lgan muhabbatdir, Lekin hozirgi kunda bazi insonlar dunyoga muhabbat qo'yib, dunyoviy ishlar bilan ko'proq mashg'ul bo'lib, islomiy ishlarni qarilik chogida qilaman deb isteqomat qilib yuribdilar. Muhtaram forumdoshlar sizlardan iltimosim shuki, shunday insonlarga Islomiy amallar yani Alloh yolidagi hayrli ish, ibodat, va hokazolar Dunyoviy ishdan kora afzal ekanligi haqida Hadislar va Quroni Karimdan oyatlar keltirsangiz.
   Alloh hammamizdan rozi bo'lsin. Bu dunyoda riyokorlardan bo'lib qolishdan asrasin. Ikki dunyo sharmandaligidan asrasin. Omin!!!

Qayd etilgan


Muhammadali  14 Yanvar 2008, 14:52:09

Shu o'rinda bir qiyoslamani keltirib o'tmoqchiman.
   To'qqiz oy onani qornidan endi tug'ilmoqchi bo'lib turgan chaqaloqqa samodan nido kelib shunday debdi : - "ey odam bolasi ona qornidan chiqadigan payting yetdi. Chiq bu dunyoga. Chunki bu dunyo keng, musaffo havodan to'yib to'yib nafas olasan. Bu dunyo o'zgacha senga albatda yoqadi." Deb bu dunyoni jamiy go'zalliklarini tariflab beribdi.
  Onasi qornida 4 buklanib yotgan chaqaloq ajablanib : - "Nega menga chiq deysan. Bu yer menga yoqadi. Bu joydanham kengroq joy bo'lishi mumkin emas." deb javob beribdi.
2 kun o'tar-o'tmas chaqaloq dunyoga kelibdi. Bu dunyoni ko'rgan chaqaloq hayratda qolibdi. Chunki bu dunyo tariflangandanham chiroyli va keng edi. Samodan yana bir nido kelib : - "Ona qorniga yana qaytasanmi?" deb so'rabdi. Chaqaloq : -" yoq qaytmayman" deb javob beribdi.

   Bu majoziy manodagi bir hikoya bo'lib unda aytilmoqchi bo'lgan mano shu:
Bu dunyoni Ona qorni deb olaylik. Bu dunyo bizgaham keng ko'rinyapti aslida esa ona qornidan ham tor. samodan kelgan nido esa bu Paygambarimizni hadislari, ogohlantirishlaridir. hikoyada kelgan "yorug va keng duyo" bu jannatdir. Yani ohirat dunyosi bu dunyo go'zalliklari oldida 1000 chandon go'zalroq va abadiydir. endi o'zimizga savol beraylik biz bu dunyoyimizni ohiratga almashamizmi? Albatta yoq.
Alloh hammamizni togri yolga boshlasin!!! Omin!!!

Qayd etilgan


mutaallimah  14 Yanvar 2008, 16:42:33

Assalomu-alaykum.Fikrlarizga qo'shilaman lekin sahobalar har doim paqirlikdan panoh so'ragan ekanlar.Va hozirda musofir yurtlarda faqirlik sabab mashaqqatga duchor bo'lib yurti va oilasi bag'riga qayta olmayotgan birodarlani ko'ryapan bular haqida nima deb o'ylaysiz?

Qayd etilgan


Muhammadali  15 Yanvar 2008, 12:57:40

Va Alayku Assalom

Muhtarama Masturahon savolingizni bir oz ochiqlasangiz iltimos?

Qayd etilgan


Usmon  15 Yanvar 2008, 19:57:49

Assalomu alekum hammaga!!!
Off: Bilaman, bunaqa joyda post qoldirsam hammela "tepib" tashisila, lekin baribir yozaman. Nima, uje tayyorlanib turibsilami? :D
On: Agar muhabbat deganda "yoqish" ma'nosi tushunilayotgan bo'lsa, unda dunyoga muhabbatni yomon tomoni yo'q, manimcha. Asosiysi, qaysi muhabbatni ustunligida. Zohidlik, so'fiylik, tarkidunyochilik hammani qo'lidan kemidi - bu 1. 2 - hamma bu yo'lga kirib ketsayam bo'midide. Dalillar shartmasdir.... :D Lekin, ibodat, zikr, xayrli amal borasida qo'shilaman. Bulani qarilikka obqo'yib bo'midi. Qarilik bo'ladi, yoki 1 sekund keyin kimdir uchun bo'ladi, deb hech kim kafolat beromidi. Agar qarilik bo'gandayamde.....baribir uni har doim bajarish shart.
Keyin, muallifgayam ooooozgina e'tiroz bor. Dunyoni Islomdan ajratishni nima keragi bor. Ikkalasini uyg'unlikda olib borish manimcha eng maqsadga muvofiq.
VAllohi A'lam

Qayd etilgan


Muhammadali  16 Yanvar 2008, 10:11:46

Keyin, muallifgayam ooooozgina e'tiroz bor. Dunyoni Islomdan ajratishni nima keragi bor. Ikkalasini uyg'unlikda olib borish manimcha eng maqsadga muvofiq.
VAllohi A'lam
Assalomu Alaykum birodar.
Gapingiz to'gri yani Men ham bazi hadislarni o'qib eshitganman. Masalan:
"Haqiqiy Mo'min dunyosini deb dinidan, Dinini deb dunyosidan kechmagan insondir" kabi. Shu o'rinda paygambarimiz Muhammad (s.a.v)ni aytgan boshqa hadislarini eslab otmoqchiman. : "Bu dunyo Mo'minlarga huddiki qamoqhona kabi, kofirlarga jannat kabi tuyiladi." Bu shuni anglatadiki, mo'min kishi Shariyat ahkomlariga amal qilish davomida har hil to'siqlarga, qiyinchiliklarga uchraydi. Gozal amal hisoblanmish SABIR qilib, har qanday holatda ham shariat yo'lidan chiqmaydi. Misol uchun bir musulmon kishi ofisga ishga kiradi yani oilasiga yordam berishlik uchun, yoki kimdir nomusulmon davlatiga borib pul topish uchun ishlaydi. u yerda nomoz o'qishga sharoit bo'lmasligi, yoki ho'jayini ish vaqtida namozga ruhsat bermasligi mumkin. Bunday hollarda olamlarning Ho'jayini bo'lmish Allohning amriga bo'ysuniladi hoh u ishdan haydalib ketsin, hoh uni kaltaglashsin u Robbimizga ibodat qilishda davom etsa qalbidagi Allohga bolgan muhabbati oshadi va abadiy rohat joyi bolmish jannatga muyassar bo'ladi InshoAlloh.
   Alloh subhanahu vatala bandalariga 10 hil amal boriligini aytadi. Ulardan 9 hili dunyoviy amallar bo'lib, bittasi Islomiy amaldir. : " Agar bandalarim Islomiy Amalni bajarishda jiddu-jahd qilib sabir qilsa qolgan 9 dunyoviy amallarni u insonga bo'yin sundirib qo'yaman" deb marhamat qilgan ekan.
  Aziz birodarlar ilimsizlik tufayli biror hato jumlalarni yozgan bo'lsam sizlardan uzur so'rayman.
  Alloh barchamizni qiyomat kuni yuzimizni yorug qilsin. Aytgan gaplarimizga o'zimizni ham amal qiladiganlardan qilsin. Omin!!!

Qayd etilgan


Imron  22 Yanvar 2008, 00:15:09

Related:

Мол-дунёга муносабат

Исломда мол-дунёнинг айни сзи ёмонланмайди. Балки, одамнинг молу дунёга бслган муносабатидаги маъно ёмонланади. Одам боласидаги мазкур маъно молга ҳирс қсйиш, уни ҳаромдан топиш, ҳақини адо стмаслик, носрин сарфлаш ёки у билан фахрланиш кабиларда акс стиши мумкин.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида:
«Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан сзга нарса смас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир», деган (28 — ост).

Каъб ибн Молик розисллоҳу анҳудан ривост қилинади:
«А асулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Молга ҳирс қсйиш ва мусулмон кишининг динига ҳасад қилиш қсрадаги қсйлар томон қсйиб юборилган икки оч бсридан ҳам ёмонроқдир», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривост қилган.

Молга ҳирс қсйиш оқибатида одамлар Худога бандаликдан чиқиб, молу дунёнинг бандасига айланади. Мол-дунё нимани амр қилса, шуни бажарадиган бслиб қолишади. Мол-дунё сса, сзига ҳирс қсйган одамни ҳеч нарсадан қайтмасликка амр стади. Оқибатда унга банда бслган шахс барча гуноҳлар ва ёмонликлардан тап тортмайдиган бслиб қолади.
Салафи солиҳлар мол-дунё фитнасидан жуда ҳам қсрққанлар.
Яҳъс ибн Муоз: «Дирҳам чаёндир. Агар унинг дамини схши билмасанг, зинҳор олмагин. Бордию, у сени чақиб олса, заҳри слдиради», деди. «Унинг дами нима?» дейилди. «Унинг дами ҳалолдан топиб, ҳалолга сарфлашдир», деди.

Мол-дунёнинг мадҳи:
Мол-дунё дин ва дунё фойдаси учун восита бслиши мумкин. Аллоҳ таоло уни «схшилик» деб номлаган. Одам боласининг бу дунёдаги юришининг молу дунёга боғлиқлиги ҳам бор.

Аллоҳ таоло «Аисо» сурасида:
 «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни ссипастларга берманг», деган (5-ост).
Бу амрнинг баёнида «молларини» демасдан, «молларингизни» деб хитоб қилинишида ҳам катта ҳикмат бор. қуръони карим ссипастларнинг хусусий молларига ҳам жамоатнинг моли деб қарамоқда. Демак, мусулмонлар қслидаги мол-мулки айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади. сша мол бекордан-бекорга совурилмаслиги учун жамоат ҳам жавобгардир. Чунки мол-мулк ҳам скка шахсларнинг, ҳам жамоаларнинг ҳаётида улкан қийматга сга. Шунинг учун ҳам уни Аллоҳ таоло ости каримада «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган», деб таърифласпти.  ҳа, бу дунёда мол-мулкка Ислом шундай назар билан қарайди.

ҳакийм ибн ҳизом розисллоҳу анҳудан ривост қилинади:
«А асулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ссраган сдим, бердилар. Яна ссрадим, бердилар. Сснгра сна ссровдим, сна бердилар ва: «А­й ҳаким, албатта, бу мол схшидир, шириндир. Ким уни саховатли нафс билан олса, унга баракали бслур. Ким уни қизғанчилик нафси билан олса, унга баракали бслмас. Худди еб тсймайдиган схшайди», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривост қилмаган.

Саъийд ибн Мусасб: «ҳалол мол жамлашни истамайдиган шахсда схшилик йсқ. Зотан, у сша мол ила бошқаларга ҳожати тушмайди, силаи раҳм қилади ва унинг ҳақини беради», деган.

Абу Исҳоқ Субайъий дейди: «Молисвий кенгчиликни азизларимиз динга ёрдам деб билар сдилар».

Суфён Саврий: «Бизнинг замонимизда мол мсминнинг силоҳидир», деган.

Хулоса қилиб айтганда, мол-дунё ҳам заҳари, ҳам тирёқи-заҳарга қарши дориси бор илонга схшайди. Заҳари зарарлари, тирёқи фойдаларидир.
Ким унинг фойда ва зарарларини схши билиб олса, фойдасидан манфаат олиши ва зараридан сақланиши лозим бслади.



Мол-дунёнинг фойдалари

Мол-дунёнинг фойдалари дунёвий ва диний бслади.
Унинг дунёвий фойдаларини ҳамма схши билади ва шунинг учун кспчилик сзини унга уради.
Унинг диний фойдалари уч турлидир:
Биринчиси, молни сзи учун сарф қилиш. Бунда ҳаж ва умрага схшаш ибодатларга ёки емоқ, ичмоқ, кийим ва маскан каби сшаш учун зарур бслган ибодатга ёрдам берувчи нарсаларга сарфланади.
Мазкур ҳожатлар қондирилмас скан, қалб дин-диёнат ва ибодат учун фориғ бслмайди. Ибодатга етиштирадиган нарса ҳам ибодатдир. Бас, мол-дунёдан дину диёнат учун кифос қиладиган миқдорини олиш диний фойдадир.
Ортиқча сҳтиёждан ташқари бсладигани дунёнинг насибаларидан бслади.
Иккинчиси, молни бошқа кишиларга сарф қилиш.
Бу тсрт қисмдан иборатдир:

Садақа. Унинг фазилатлари маълум ва машҳурдир.
Мурувват. Бунда молу дунёни бой-бадавлат, шарафли кишиларга зиёфат, ҳадс, ёрдам шаклида сарф қилинади. Бу ҳам диний фойдалардандир. Зотан, булар ила киши дсст ва биродарлар орттиради.
Обрсни сақлаш. Бунга шоирларнинг ҳажвини даф қилиш ва ссипастларнинг айбловини қайтариб, тилини тийиш учун мол сарфлаш киради. Бу ҳам диний фойдаларга киради. Чунки бу билан ғийбатчини ғийбат гуноҳидан ман қилади ва унинг гапи келтириб чиқариши мумкин бслган шариатга хилоф ишларнинг олди олинади.
Хизматчига хизмат ҳақи сифатида бериладиган мол.
Инсоннинг ҳожати тушадиган ишлар жуда ксп ва турли туман. Уларнинг барчасини сзи қиламан деса, қслидан келмаслиги ва вақти зое бслиши мумкин. Шу билан бирга бу уни ҳар бир банда учун зарур бслган фикр ва зикрдан қолдириши бор. Бас, ҳожати тушган нарсасини мутахасис одамга қилдириб унга ҳақ берган афзал. Ана сша берилган ҳақ ҳам молнинг диний фойдаларидан ҳисобланади.
Учинчиси, инсон кспчилик фойдаси учун сарф қиладиган мол-дунё. Бунга масжид, мадраса ёки ксприк қуриш каби ишлар турли вақфлар киради.
Ушбу зикр қилинганлардан ташқари молнинг тиламчилик хорлигидан, фақирлик ҳақоратидан халос бслиш, иззатли, карамли ва виқорли бслиш каби фойдалари ҳам бор.



Мол-дунёнинг зарарлари

Мол-дунёнинг зарарлари ҳам диний ва дунёвий бслади.
Унинг диний зарарлари уч хилдир:
1. ғолиб бслган молу дунё сз сгасини маъсистларга бошлайди. Одатда инсон сзида маъсистга қудрат борлигини ҳис қилса, унга талпина бошлайди. Мол-дунё ҳам сз сгасини маъсистга чорловчи омиллардан бири ҳисобланади. қачон инсоннинг маъсистдан умиди узилса, унга талпинмай қссди.
Маъсистга қудрати етадиган нафсининг куйига тушса, ҳалок бслади. Сабр қиламан деса, қийналади. Бойликнинг фитнаси камбағалликнинг фитнасидан ксра шиддатли бслади.
2. Молу дунё сз сгасини мубоҳ нарсаларда маъийшатпарастликка чорлайди. Бора-бора маишатпарастлик унинг одатига айланиб қолади. Ундан жудо бслишга чидай олмай қолади. Кейинроқ бу дард шубҳали нарсаларга қсл уришга мажбур қилади.
Сснг муросасозликка ва мунофиқликка стади. Чунки моли кспайганнинг одами ҳам кспасди. Ксп билан муомала қиладиган нифоқ, адоват, ҳасад ва ғийбатдан холий бслиши қийин. Буларнинг барчаси молни кспайтириш учун қилинади.
3. Мол-дунёнинг снг катта ва ксп тарқалган зарарларидан бири у сз сгасини Аллоҳ таолонинг зикридан чалғитишидир.
Зироатчи бойнинг фикри-хаёли деҳқонларни ишлатиш, улар хиёнатининг олдини олиш, қсшнилар билан сув талашиш, ҳосилни йиғиб олиб сотиш, солиқчиларнинг таъқибидан қутилиш каби нарсалар билан банд бслади.
Тижоратчи бой сса, божхонани алдаб стиш, тижорат молини авайлаб асраш, қимматроқ сотиш ва солиқчилар билан бсладиган машмашалар қуршовида бслади.
Тспланган бойликни сақлаш ва уни бировга билдирмаслик чоралари ҳамма бойларнинг умумий машғулоти скани ҳаммага маълум. Уларнинг моллари кспайган сари ғам-ташвишлари ҳам кспайиб бораверади.     


http://forum.islom.uz/smf/index.php?topic=6728.msg56341#msg56341

Qayd etilgan


Muhammadali  22 Yanvar 2008, 11:34:19

Dunyo haqida yozgan postizni o'qib ko'p narsani organdim. Alloh sizdan rozi bolsin. qiyomatda yuzingizni yorug' qilsin

Qayd etilgan


Muxsiya  24 Mart 2014, 13:19:01

Dunyoga bo'lgan muhabbat hammaning yuragida bo'ladi. Hamma gap bu muhabbat insonning Alloh va uning rasuliga, ota onasiga' nilasi va yaqinlariga bo'lgan muhabbatidan kuchli emasmi. Bu muhabbatini boshqara oladimi. Aks holda bu muhabbat emas hirsga aylanadi. Bu m.o'min kishining kulfatidir

Qayd etilgan