Muallif Mavzu: ФАРЗАНДИНГИЗ МУБОРАК!  ( 4909 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таъоло: "Бойлик ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир" (КаҳÑ„: 46)- деди. Шунинг учун ҳам, туғилган фарзанд ҳоҳ Ñžғил, ҳоҳ қиз бўлсин Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўриб, шукроналар айтиб, севининг. Муҳими, гўдак соғлом ва аъзолари бус-бутун бўлсин. Бас, ўз лутфу карами билан уни инъом этган яратувчиларнинг энг яхшиси улуғ бўлди: "(У Аллоҳ) ҳоҳлаган бандасига Ñžғил, ҳоҳлаганига қиз ёки эгиз: Ñžғил-қиз ато этади ва ҳоҳлаган бандасини туғмас қилади". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўртта қизлари бор эди (Аллоҳ улардан рози бўлсин). Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қиз кўрганида: "Пайғамбарлар - қизларнинг отасидирлар. Улар(ни тарбиялаш ва уларга бош-қош бўлиш) ҳақида нималар айтилганини яхши биласиз"- деган эди. Қиз фарзанд туғилганидан норози бўлиш, жоҳилият одатларидандир. Ислом динимизда эса, улар бизларни жаннатга олиб борадиган дарвозадирлар. Расулуллооҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Икки қизни тарбиялаб вояга етказган киши мен билан қиёматда шундай бўлади"- дедилар-да, икки бармоқларини бирлаштирдилар (Имом Муслим ривояти).

Агар чиройли тарбия берган бўлсангиз, фарзандларингиз амал тарозисининг ҳасанотлар палласида бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Одам фарзанди ўлса амаллари тўхтайди. Фақат учта амали тўхтамайди"- дедилар-да: "Унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд"ни зикр қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Банданинг мақоми кўтарилади ва банда: "Роббим, бу мақом менга қаердан келди?"- деб сўрайди. (Аллоҳ таоло): "Фарзандингнинг сенга ўлимингдан сўнг айтган истиғфори сабабли!"- дейди" (Имом Аҳмад ривояти).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг кўп бўлишидаги ҳикмат, Аллоҳнинг яктолигига ишонадиган ва Ислом динини дунёга ёядиган инсонларнинг чиқаришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Севимли ва туғадиган хотин-қизларга уйланинглар! Мен Қиёмат кунида сизларнинг кўплигингиз билан пайғамбарлар ўртасида фахрланаман!"- дедилар (Имом Аҳмад ривояти).


Чақалоқ туғилганида қилиниши керак бўлган баъзи суннат ва одоблар

1. Чақалоқнинг қулоғига азон айтиш.

Шояд чақалоққа эшиттирилган биринчи суннат азон бўлишининг сири, унинг қулоқларига ҳар кун беш марта эшитилиши билан шу нидо ила улғайиши ва келажакда буюк рукн – намозни ўз вақтида адо этиши учундир. Азон чақалоқнинг ўнг қулоғига айтилади, Абу Рофеъ разияллоҳу анҳу деди: "Мен расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима (разияллоҳу анҳо) туққанларида Ҳасан ибн Алий (разияллоҳу анҳумо)нинг қулоғига азон айтганларини кўрдим" (Абу Довуд ривояти).


 2. Чақалоқ оғзига бармоқ солиш.

Имом Бухорий ва имом Муслимларнинг "Саҳиҳ" китобларида Абу Бурда Абу Мусо разияллоҳу анҳудан нақл қилди. У деди: "ÐŽғил кўрдим ва уни расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Иброҳим деб исм қўйдилар ва бармоқларига чайналган хурмо қўйиб, (чақалоқнинг) танглайига сурдилар". Имом Бухорий ривоятида: "Сўнгра Ñžғлимга барака сўраб дуо қилиб, қўлимга бердилар" лафзини зиёда қилди. Чақалоқ оғзига бармоқ солишдан мақсад, бармоқ учига озгина эзилган хурмо қўйилиб уни чақалоқ оғзига солинади-да, бармоқни оғизнинг танглайига теккизиб ўнг ва чап тарафга қаратиб ҳаракатлантирилади.

 3. Чақалоққа чиройли исм қўйиш.

Исм - Аллоҳга қуллик аломатлари кўринган ва у билан Аллоҳга яқин бўладиган исмлардан бўлсин. Исм Ñ‘ чақалоқ туғилган куннинг еттинчисида ёки туғилган куннинг ўзида қўйилиши мумкин.

Самура разияллоҳу анҳу деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳар бир чақалоқ ақиқасига гаровга қўйилган. Еттинчи кунида ақиқа сўйилади, исм қўйилади ва сочлари олинади"- дедилар" (Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бу кеча Ñžғил кўрдим ва унга бобом Иброҳимнинг исмини қўйдим" (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, чақалоққа қачон бўлса ҳам исм қўйилаверилади. Исмни ота ва она, агар ўзаро келиша олмасалар, ота қўяди. Ота ҳоҳласа ўзи исм беради, ҳоҳласа онага бу ҳақни беради ёки у билан қуръа ташлайди.  Агар ҳоҳласа бобо, буви ва бошқаларга ҳам бу ҳақни бериши мумкин. 

Чақалоққа исломий исмлар қўйиш. Аллоҳ учун энг севимли исм "Абдуллоҳ" ва "Абдурраҳмон"  исмларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Исмларингизнинг Аллоҳ учун севимлироқ бўлгани – Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир" (Имом Муслим ривояти). Бундан кейингилари Абдурраҳим, Абдуллатиф ва шунга ўхшаш Аллоҳга қуллик ифодаси бўлган исмлардир.

Пайғамбарларнинг исмларини қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ўзларингизга пайғамбарлар исмларини қўйинг!" (Имом Аҳмад ривояти).

Саҳобалар, уламолар, шаҳидлар ва Ислом даъватчилари каби солих инсонлар исмини қўйиш. Масалан: Умар, Усмон, Алий, Саъд, Талҳа, Муовия, Урва, Суҳайл, Мусъаб, Ёсир, Анас ва бошқалар. Қизларга эса расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ва қизлари, солиҳалиги, иффатлилиги ва диндорлиги билан шуҳрат қозонган хотин-қизларнинг исмлари. Масалан: Хадича, Оиша, Фотима, Асмо, Сумаййа, Насиба, Хавла ва бошқалар.

Олий ва шарафли маъноларни ўз ичига олган исмлар қўйиш. Масалан: Ҳамза, Холид, Усома, Ҳорис, Ҳумом, қизлар учун: Сора, Суод ва Афоф каби.

Агар исмлари чиройли бўлса бобо ва бувиларнинг исмларини қўйиш ҳам яхшидир.


« So'nggi tahrir: 22 Yanvar 2008, 16:19:13 muallifi Shirinqiz »

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Таъқиқланган исмлар

1: қўйилиши ҳаром бўлган исмлар

1.   ÐÐ»Ð»Ð¾ҳдан бошқасига қуллик ифодаси бўлган исмлар. Масалан: Абдуннабий (Пайғамбар бандаси), Абдуррасул (Расул бандаси) каби исмлар.

2.  Кофирларга хос бўлган исмлар. Масалан: Жорж, Жаклин, Яра ва Диана каби. Шунингдек, золимлар ва катта жиноятчиларнинг исмлари. Масалан: Фиръавн, Абу Жаҳл ва Маркс каби.

2: шаръий, одоб ва завқ нуқтаи назаридан макруҳ бўлган исмлар:

1. Аллохнинг исмларидан деб гумон қилинган (аслида эса Аллоҳнинг исмидан бўлмаган) исмларга бандаликни изофа қилиш. Масалан: Абдулмавжуд, Абдулмақсуд ва Абдуссаттор деб исм қўйиш.

2. Лафзида шумланиш ва мазамматли маънолар бўлган исмлар. Масалан: Ҳарб (Уруш), Ҳимор (Эшак) ва Калб (Кўппак), (Бўривой, Қўчқорвой (мутаржимдан) каби.

3. Ҳаёсизлик ва ишқ маъноларини ифода этган исмларни қўймаслик одобдандир. Масалан: Севги, Мафтуна, Ниҳод, Сиҳом каби.

4. Диний маънода шахснинг поклигини ифода этган исмлар. Масалан: Барра (Эҳсонкор) каби.

5. Фаришталарнинг исмларини қўйиш ҳам макруҳдир. Масалан: Милок каби.

6. Қуръон сураларининг номларини исм қилиб қўйиш ҳам макруҳдир. Масалан: То ҳа, Ёсин каби.

7. Ясор (Қулайлик), Рабоҳ (Фойда) ва Барака исмларини қўйиш ҳам макруҳдир.
3. Ақиқа

Ақиқа - суннати муаккададир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳар бир чақалоқ ақиқасига гаровга қўйилган. Еттинчи кунида ақиқа сўйилади... - дедилар" (Имом Аҳмад ривояти).

ÐŽғил бола учун иккита, қиз бола учун битта қўй ақиқа ўлароқ бўғизланади. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам: "ÐŽғил бола учун иккита бир хил, қиз бола учун эса битта қўй (бўғизланади)"- дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Ақиқа совлиқ, қўчқор қўй ҳамда эчкилардан бўлиши мумкин. Чунки, ҳадисдаги қўй лафзи ҳар икки ҳайвонни ҳам ўз ичига олади. Албатта, қўчқор афзалдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ақиқа (чақалоқ туғилган куннинг) еттинчи ёки ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи кунларида сўйилади"- дедилар (Табароний "Муъжам ас-Сағир" китобида нақл қилди). Ақиқа қилган киши ақиқадан ейиши, садақа ёки ҳадя қилиши мумкин. Бироқ, ақиқа суякларини синдириш макруҳдир.


4. Чақалоқ сочини (қирдириб) олдириш

Туғилган кунининг еттинчиси яъни ақиқаси сўйиладиган кунда чақалоқнинг сочларини қириш, шаръий одоблардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима разияллоҳу анҳо Ҳасан разияллоҳу анҳуни туққанларида: "Унинг сочини қиринг ва мискинларга унинг сочи оғирлигида кумуш садақа қилинг!"- дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Фотима разияллоҳу анҳо унинг сочларини олдилар. Унинг вазни бир дирҳам (3,12 гр) ёки ундан озроқ эди. Сочни олиш аввал бошнинг ўнг тарафидан бошланади, кейин чап тарафи олинади.

5. Хатна

Чақалоқни хатна қилиш шаръий одоблардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Фитрат бештадир..." дедилар ва улар жумласида хатна қилишни ҳам санаб ўтдилар. Еттинчи куни хатна қилиш мустаҳаб, ундан аввал ёки кейин қилса жоиз. Аммо балоғат ёшига яқин қолса вожиб бўлади.


6. Чақалоқ учун куня

Чақалоққа Абу Фулон (Фалончининг отаси) ёки Умму Фулон (Фалончининг онаси) деб куня қўйиш расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидандир. Бундай қилиш боланинг ўз шахсиятига бўлган ишонч ва ҳурмат билан улғайиши ҳамда ёмон лақаблардан узоқ бўлишида катта рол ўйнайди.

 Ð­Ð¹, баракотлар ато этилган ота:

-   ÐÑˆÐ»Ð¸Ðº чоғларидан исломий тарбия уруғларини фарзандларингиз қалбига экиб, чиройли тарбия олишлари учун тиришингиз!

-   Ð¤Ð°Ñ€Ð·Ð°Ð½Ð´Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð·Ð³Ð° намуна бўлингиз! Чунки, қуш инида кўрганини қилади!

-   ÐœÐ°Ð½Ð° ота ҳам бўлдингиз ва ота-оналик нима эканини ҳаётингизда кўрдингиз. Шундай экан, ота-онангизга яхшилик қилинг ва уларга ҳурмат кўрсатинг!

-   ÐœÐ°Ð½Ð° энди сочларингизга оқ оралади. Бу – умрнинг ўтиб, тугаётганининг даракчисидир. Бас, ҳаётингизнинг қолган қисмини Аллоҳ таъолога тоат-ибодатда ўтказишга ҳаракат қилинг!

-  Фарзандларингизга ҳаром нарсани едириб, ичиришдан сақланинг! Чунки, расулуллоҳ соллаллоҳуу алайҳи ва саллам: "Ҳаром билан ўсган жасад учун жаҳаннам лойиқдир!" дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

-   ÐŽÐ·Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð· ва фарзандларингиз ҳаққига кўп дуо қилинг! Бу – пайғамбарлар ва солиҳ бандалар одатларидандир.

-  Бу янги туғилган чақалоқ солиҳ амаллар ва Аллоҳга тоат-ибодат қилиш билан улғайса, ўлимингиздан сўнг охиратда сизга заҳира бўлади. Шунинг учун ҳам, уни Ñ‚Ñžғри йўлларга йўлланг, унга яхши дўстларни танланг ҳамда ёмон дўстлардан узоқ қилинг! Уйингизда фитна ва бахтиқаролик манбаъларига ўрин қўйманг!


Аллоҳ таоло пайғамбаримизга салавоту саломлар йўлласин!
« So'nggi tahrir: 22 Yanvar 2008, 16:21:55 muallifi Shirinqiz »

Foniy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 603
  • -oldi: 501
  • Xabarlar: 622
  • Jins: Erkak
  • Har bir ezgu amal sadaqadir.(Hadisdan)
Assalomu alaykum!
E'tibor qiladigan bo'lsak, hozirgi paytda ba'zi musulmon oilalarida, maqolada keltirilgani kabi taqiqlangan ismlarga duch kelishimiz mumkin. Buni o'sha ota-onalar tushunib yetib farzandlarining ismlarini chiroyli, islomiy ismlarga almashtirsalar, inshaolloh foydadan xoli bo'lmasdi.
Juda ajoyib va shuning bilan birga muhim ma'lumot joylabsiz, sizdan Olloh rozi bo'lsin, omiyn!
Yaxshilikka buyuringlar, agar o`zlaring yaxshilik qila olmasalaring ham. Yomonlikdan qaytaringlar, agarchi uning hammasidan o`zlaring chetlana olmasalaring ham!(Hadisdan)

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Фарзанд кўрган кишига айтиладиган муборакбод ва унинг жавоби

( بَارَكَ اللَّهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الْوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرَّهُ )  . وَيَرُدُّ عَلَيْهِ الْمُهَنَّأُ فَيَقُولُ: ( بَارَكَ اللَّهُ لَكَ، وَبَارَكَ عَلَيْكَ، وَجَزَاكَ اللهُ خَيْراً، وَرَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ، وَأَجْزَلَ ثَوَابَكَ ) .

1 - Аллох сенга килинган тортикни баракотли этсин! Бергувчига шукроналар айт. Вояга етсин, яхшилигини кўргин!

Муборакбод этилувчи шундай жавоб кайтаради: Аллох сенга хам баракотлар ато этсин. Яхши мукофотлар билан мукофотласин. Сенгада худди шундайини берсин. Савобингни зиёда килсин. (Нававийнинг «ÐÐ·ÐºÐ¾Ñ€» китобидан).