Muallif Mavzu: Мусулмон боланинг одоб-ахлоқи  ( 4751 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
                                                        Озодалик
 
Эй фарзанд, агар жисминг ўсиб улғайишини, баданинг соғлом бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг хушнуд бўлишини истасанг, қуйидаги насиҳатларга қулоқ сол:

1. Қишда ҳар ҳафтада камида икки марта иссиқ сув билан, ёзда эса ҳар куни бир марта совуқ сув билан ҳаммом қил.

2.  Ухлашдан аввал ва уйқудан турганингдан кейин юзинг, қўлларинг ва оёқларингни юв. Доим беш вақÑ‚ намозни ўз вақтида Ñžқи. Чунки намоздан олдин таҳорат қилиш бир кунда бир неча маротаба шу аъзоларнинг тоза бўлишига сабаб бўлади.

3. Одамлар олдида кўзинг, қулоғинг ёки бурнингни ўйнаб кавламагин. Чунки бу амал шу аъзоларга зарар беради ва одамларни сендан нафратлантиради. Агар уларни тозаламоқчи бўлсанг, тоза дастрўмол билан артиб тозалагин.

4. Одамлар олдида тишларингни кавлаб тозалама ва тирноқларингни олма. Чунки бу ҳам одамларни сендан нафратлантиради.

5. Ухлашдан олдин ва уйқудан турганингдан кейин мисвок ва тиш чўткалари билан тишларингни тозалаб ювгин. Чунки овқат қолдиқлари милк ва тишларга озор ва зарар бериб, оғизнинг ҳидини бузади.

6.   Бозорларда айланиб юрадиган сотувчилардан бирон нарса сотиб олсанг ювгин. Чунки улар у нарсаларни тайёрлаётганларида тозаликка эътибор бермайдилар ва уларни чанг ва пашшалардан эҳтиёт қилмайдилар.

7.    Юз сочиқ, тиш чўтка, ухлайдиган крават, ёстиқ, ёпинчиқ ва тароқ каби нарсалар алоҳида сеники бўлишига ҳаракат қил, уларни сендан бошқа одам ишлатмасин.

8.   Сувни тоза ва соф ҳолида ич, ариқ сувини фақат тиндирилганидан кейин ич.

9. Юзингга, таоминга ёки ичадиган ичимлигинга пашша қўнишидан эҳтиёт бўл. Чунки у кўпинча ўзида баъзи касалликларнинг микробларини олиб юради, ана шуларни сенга олиб келиши мумкин.

10.   ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð½Ð³ кўзида ҳурматли бўлишинг учун кийимларингнинг тозалигига ва кўринишингнинг чиройли бўлишига эътибор бер.

11.   Ð—арарли ҳашоратлар бўлмаслиги учун сен яшайдиган уйнинг тоза бўлишига ҳаракат қил.

12.   Ð¡ÐµÐ½ ухлайдиган хона ҳавоси тозаланиб туриши учун қуёш нурлари кириб турадиган тарафда бўлсин.

13.   ÐœÐ°ÐºÑ‚аб қуроллари ва сен уйда ўйнайдиган ўйинчоқларингнинг тозалигига риоя қил. Шунда уларнинг кўркамлиги сақланиб, кўриниши чиройли бўлади. Қўлларинг ёки кийимларингни сиёҳ билан кир қилиб булғама.

14.   Ð”оимо покиза жойларда ўйна ва сайр қил.

                                                                   Ҳикоя

Бир кичкина бола уйининг олдида турган эди. Унинг ёнидан ҳолва сотувчи ўтиб қолди. ҳолваси кир-ифлос бўлиб, у ҳолвасини пашша ва чанглардан эҳтиёт қилмас эди. Бола ундан бир тангага ҳолва сотиб олиб еди.

Бир неча кундан кейин унда безгак касали аломатлари пайдо бўлди ва отаси уйга доктор чақириб келди. Кўп савол-жавоблардан кейин доктор унинг касали ҳолва ейишдан келиб чиққанини билди. Уни даволаш учун безгак касалликлари шифохонасига олиб боришга буюрди. Оиласи қийналиб, отаси уни даволашга кўп пуллар сарфлаганидан кейин у касалхонада бир ой ётиб касалидан тузалиб чиқди.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
                                             Ð§Ð¸Ñ€Ð¾Ð¹Ð»Ð¸ муомала

Ислом кучайиб Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига Маккани забт этишга рухсат бергач ва ўзига озор берган мушриклар устидан ғалаба қозониб Маккага кирган вақтида уларга:

- Эй қурайш, мени сизларга нима қилмоқчи деб ўйлайсизлар?-дедилар набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Яхшилик қиласиз деб ўйлаймиз! Сиз олийжаноб биродаримизсиз ва олийжаноб биродаримизнинг Ñžғлисиз,- дейишди улар.

- Боринглар, сизлар озодсизлар,- дедилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олийжаноблиги, кечиримлилиги ва гўзал муомалали эканларини кўргач исломга кирдилар.

Мана бу ҳикоятдан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшга юмшоқлик билан муомала қилдилар. Ҳолбуки улардан ўч олишга қодир эдилар. Чунки улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва саҳобаларга қаттиқ озор бериб уларни ватанларидан ҳайдаб чиқарган эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга қилган гўзал муомалалари одамларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб Аллоҳнинг динига киришларига сабаб бўлди.


Гўзал муомала: Бу сен одамларга сабр-тоқат, одоб ва юмшоқлик билан муомала қилишинг, уларнинг ёмонликларини кечириб, яхшиликларига раҳмат айтишинг ва уларга ёрдам бериб улардан зарарни даф этишинг учун бор кучингни сарфлашингдир.

 Қуйидаги нарсалар гўзал муомала жумласидандир:

1. Тижоратчи одам одамлар билан муомала қилганда омонатли бўлиши. Яъни ёлғон гапирмайди, хиёнат қилмайди, уларга очиқ чеҳрада бўлади ва уларни чиройли қарши олади.

2. Ҳунарманд одамлар берган буюртмаларни пухта қилмоғи ва уларга ваъда қилган вақтига риоя қилиши керак.

3. Табиб касалларга мулойим бўлсин. Уларга ғамхўрлик қилсин, кўп ҳақ сўраб уларни қийнаб қўймасин ва камбағалларнинг касалларига эътибор бериб уларни бепул даволасин.

4. Бажариш вақти келганда ҳар ким ўз зиммасидаги бурчни кечиктирмасдан бажарсин, чунки бу нарса одамлар кўз олдида унинг қадрини кўтаради.

5. ÐŽқувчи мактабда ўртоқларига нисбатан одобли бўлиши, улардан ўзини катта тутмаслиги ва улардан биронтасига озор етказмаслиги керак.

6. Ҳар бир инсон қўшнисига нисбатан одобли бўлиши, уни ҳурмат қилиши, касал бўлса, уни бориб кўриши, кўринмай қолса, унинг ҳолидан сўраши, ундан бирон нарсани қарзга олган бўлса, уни ўз вақтида қайтариб бериб, бу яхшилиги эвазига унга раҳмат айтиши керак.

7. Инсон ўзига фикрда қарши бўлган одам билан юмшоқлик ва мулойимлик билан мунозара қилсин. Чунки бу нарса унинг қалбини юмшатади.

Аллоҳ таъоло Мусо билан Ҳорунга Фиръавн билан гаплашиш хусусида васият қилиб шундан дейди: 

“Унга юмшоқ сўз гапиринглар. Шояд панд насиҳат олса ёки қўрқса..”

8. Сен ёмонликни яхшилик билан даф қил. Чунки бу нарса душманингни дўстга айлантиради. Аллоҳ таъоло айтади:

“Яхшилик билан ёмонлик баробар эмас. Сиз ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаринг. Шунда сиз билан унинг ўртасида адоват бўлган инсон гўёйинки яқин дўстдек бўлиб қолади”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

-Сизларнинг менга энг суюклироғингиз энг ахлоқи гўзалроғингиздир.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
                                             Ð—иёрат қилиш одоби

Муҳаббатни оширадиган ва дўстликни мустаҳкамлайдиган сабаблардан бири байрамларда, дам олиш кунларида табриклаш баҳонаси билан, сафарга бормоқчи бўлганда ёки сафардан келганда, касал бўлганда ўзаро бир-бирини зиёрат қилиб туришдир.

Зиёрат қилишнинг риоя қилиниши керак бўлган одоблари бор.


Улар жумласидан:

1. Зиёрат қилиш учун муносиб вақÑ‚ танлагин. Бу ухлаш, овқатланиш ёки бошқа нарса билан машғул бўлинадиган вақÑ‚ бўлмасин.

2. Агар зиёрат учун маълум вақÑ‚ таъйин қилинган бўлса, унга риоя қил. Ундан эрта ҳам, кеч ҳам борма.

3. Агар бирон уйга кирмоқчи бўлсанг, уй эгасидан рухсат сўра. Гарчи уй эгаси сенга энг яқин киши бўлса ҳам. Чунки ривоятларда келганки:

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

- Онамнинг олдига кириш учун ҳам изн сўрайманми?- деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

- Ҳа!- деб жавоб бердилар.

- Мен онамга хизмат қиламан. Нима, мен ҳар сафар онамнинг олдига киришимга рухсат сўрайманми?- деди.

- Онангни яланғоч ҳолатда кўришни истайсанми?- дедилар набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

- Йўқ!- деди у.

- Ундай бўлса, руҳсат сўраб кир!- дедилар.

Агар уйда ҳеч ким бўлмаса ёки уйдагилар киришга рухсат беришмаса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига амал қилган ҳолингда қайтиб кет:

"Агар сизлардан биронтангиз уй эгасидан уч марта киришга руҳсат сўраса ва унга руҳсат бермаса, қайтиб кетсин".

4. Уйга кираётганингдан сени қарши олаётган кишига салом бер.

Аллоҳ таъоло деди:

“Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то руҳсат сўрамагунингизгача ва эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар. Энди агар у (уйларда) ҳеч кимни топмасангизлар, у ҳолда то сизларга рухсат берилмагунгача у (уйларга) кирмангиз! Агар сизларга “қайтинглар!” дейилса, (яъни киришга рухсат беришмаса), қайтиб кетинглар! Шу сизлар учун энг тоза (йўлдир). Аллоҳ қилаётган амалларингизни билувчидир.” (Нур сураси: 27,28)

5. Уйга кираётганингда йўлингда сенга дуч келган нарсалардан кўзингни ерга қаратиб ўтгин. Ўтирган пайтингда уй жиҳозлари ёки деразаларига кўп қарама. Шунингдек ўзингга лойиқ жойда ўтир.

6. Гапираётганингда ўрта овоз билан гапир. Фойдали сўзлар билан чеклан.

7. Узоқ ўтирма. Чунки уй эгасининг бошқалар билан ҳам ваъдаси ёки унинг қиладиган ишлари бордир.

8. Касал кўришга борганингда ҳам узоқ ўтирма ёки кўп гапириб уни қийнаб қўйма. Унинг олдида фақат уни хурсанд қиладиган ва хотиржам қиладиган сўзларни гапир.

9. Ўзингдан зериктириб, малоллантирадиган даражада кўп зиёрат қилма. Ёки бутунлай алоқани узиб қўядиган даражада зиёратни камайтириб юборма.

10. Сени зиёрат қилишга келган кишининг юзига очиқ табассумли бўл. Унинг олдига меҳмонларга қўйиладиган нарсалардан қўй ва кетаётганида уни эшиккача кузатиб қўй.

11.
Зиммангдаги вазифани бажарган ҳолда ва орадаги дўстликни сақлаб қолиш учун сени зиёрат қилган кишини сен ҳам зиёрат қил.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
                                      Ростгўйлик, содиқлик

Эй Ñžғлим, агар сен дўстингдан янги олган кийимининг нархини сўрасанг ва у сенга сотиб олган нархини Ñ‚Ñžғри айтса, у Ñ‚Ñžғри сўздир. Агар унинг нарҳига озгина бўлса ҳам қўшиб айтса, у ёлғончидир. Агар сенга бир дўстинг ваъда қилиб ваъдасида қатъий турса, у ваъдасига содиқдир. Агар ваъдасида қатъий турмаса, у ёлғончидир. Агар устоз бир Ñžқувчига уйда масала ечиб келишни топширса, у дангасалик қилиб бошқа Ñžқувчининг дафтаридан масала ечимини кўчириб олса ва устозига масалани ўзим ечдим, деса у ёлғончидир.

Агар мактаб директори бир Ñžқувчини гувоҳлик бериш учун чақирса ва у ўзининг энг қадрдон дўстининг зиёнига бўлса ҳам ҳақни айтса, у Ñ‚Ñžғри сўздир. Агар гувоҳлик беришда бирон нарсани қўшса ёки камайтирса у ёлғончидир.

Мана шу мисоллардан кўраяпсанки эй Ñžғлим, Ñ‚Ñžғрилик - сўз ёки амалнинг ҳақиқатга Ñ‚Ñžғри келишидир. Сен мактабга бормаслик учун ёлғондан ўзингни касал қилиб кўрсатишинг ёки билмайдиган нарсанг ҳақида хабар беришинг ёки ёлғон гапираётганини била туриб бировни ёлғон гапиришига индамай қараб туришинг буларнинг барчаси ёлғончиликдир.

Тўғри сўзлаш фойдаларидан: инсон одамларнинг муҳаббатини ва ишончини қозониши. Шунинг учун ростгўй Ñžқувчини ота-онаси ҳам, устозлари ҳам яхши кўрадилар. Одамлар ростгўй тижоратчи билан олди-сотди қилишни афзал кўрадилар. Тўғрисўз хунарманднинг олдига борадилар ва унинг номи машҳур бўлиб кетади. Агар ростгўйлик бўлмаганда халқларнинг аҳволи бузилиб кетиб, тарих, жўғрофия ва шунга ўхшаш китобларда етиб келган хабарларга одамларнинг ишончи йўқолган бўлар эди. Ростгўйлик инсонни омонат, очиқлик ва ваъдага вафо қилиш каби кўп фазилатлар билан сифатланишга чақиради.

Аллоҳ таоло айтади:

“Эй иймон келтирган кишилар, Аллоҳдан тақво қилинглар ва солиҳлардан-Ñ‚Ñžғри сўзловчилардан бўлинглар.”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Мунофиқнинг аломати учта: агар гапирса ёлғон, гапиради, ваъда қилса, ваъдасида турмайди ва унга омонат қўйилса, хиёнат қилади".

                                       Ҳикоя

Искандария шаҳрида болалар чўмилиш учун денгизга тушдилар. Ва ўзлари билан олиб келган коптокни сувда ўйнай бошладилар. Улар коптокни сувга отиб, орқасидан сузиб мусобақа ўйнардилар. Тўсатдан улардан бири чарчаб қолиб “қутқаринг, чўкаяпман!” деди. Улар уни қутқариш учун бир-бирлари билан мусобақалашиб келганларида у кулиб:

- Мен сизларни масхара қилаётган эдим. Мен моҳир сузувчиман. Сизларнинг ичингизда сузишда менга бас келадигани йўқ,- деди.

Иккинчи куни ҳам одатларига кўра сувда копток ўйнадилар. Улар ўйнаётганларида кечаги дўстларининг “қутқаринглар, чўкаяпман!” деб бақираётганини эшитдилар. Болалар у ўтган куни қилганидек, бугун ҳам бизни масхара қиляпти деб ўйлаб, унинг сўзига парво қилмадилар. Натижада у сувга чўкиб, ўз ёлғонининг қурбони бўлган ҳолида ўлди.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
                                     ÐžÐ¶Ð¸Ð· одамларга меҳрибонлик қилиш

Эй фарзанд, Аллоҳ уларга куч-қувват ва тан-соғлик ато этган ёки мол-дунё ва шон-шуҳрат берган кишиларга мана шу неъматлар эвазига Аллоҳга шукр бажо қилишлари учун ожиз ва заиф кишиларга ёрдам беришлик ва қашшоқ-муҳтожларга ҳамдард бўлишлари вожиб бўлади.

1.  Агар ота-онанг ёшлари улғайиб сенга муҳтож бўлиб қолсалар, уларга меҳрибонлик кўрсат ва уларга эҳтиёжларини қондирадиган даражада пул бериб тур. Чунки улар ҳам сенинг бахтли бўлишинг учун ўзларини кўп ҳаёт лаззатларидан маҳрум этганлар.

2.  Агар автобусда бўлсанг ва одам кўп бўлса,  бирон кекса, касал, заиф кимса ёки бир аёл келиб ўтиришга жой топа олмаса, сен ўрнингдан туриб уларга жой бер.

3.  Агар сенинг хизматкоринг бўлса, унга тоқатидан ортиқ иш юклама, ҳақоратлаб ва хорлаб унга озор берма, уни етарли овқат ейишидан маҳрум этма ва уни қамаб уриб азоблама.

4.  Агар уйда уй ҳайвонлари бўлса, уларни аъзоларини кесиб ўйнама ва уларга етарли таом ва сув бер.

 ÐžÐ¶Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° меҳрибонлик — олийжанобликдир

1.  Агар сен болалари ва топган пули оиласи ва болаларининг озуқасига, уларнинг кийимига ва турар жойларига етмайдиган бир камбағал одамни кўрсанг, сен унга ёрдам қўлини чўзишинг ва болаларнинг тарбиясида унга кўмаклашишинг керак. Чунки агар болалари яхши тарбия олмаса, улар одамларнинг молларини Ñžғирлайдиган ва уларни ўлдирадиган Ñžғри ва жиноятчи бўлиб кетадилар.

2.   Агар сен бир оиланинг бошлиғи (отаси) ўлиб, боқувчиси йўқлигини ва аввалда азиз бўлиб, кейин хорланиб қолганини билсанг, қўлингдан келганини уларга ҳаёт эҳтиёжларини қондирадиган нарса билан ёрдам беришинг керак.

3.  Агар сен бир одамнинг чўкаётганини ёки ёнаётганини ёки унга бир ваҳший ҳайвон ҳужум қилаётганини эшитсанг ва сен унга ёрдам беришга қодир бўлсанг, сен эвазига ҳеч қандай мукофот ва раҳмат кутиб ўтирмай унга ёрдамга шошилишинг керак.

                                             Ҳикоя

Бир бойнинг ўттиз йилдан кўпроқ унинг хизматида бўлган бир хизматчиси бор эди. Ниҳоят бу хизматчи ёши улғайиб ҳўжайинининг хизматига ярамай қолди. Шунда бойнинг болаларидан бири унга деди:

- Эй ота, нима учун биз мана бу фойдаси тегмайдиган кучсиз хизматчини ҳайдаб юбориб ўрнига ишлашга қодир кучли хизматчини олиб келмаймиз?

- Эй Ñžғлим, бу одам ёш ва қувватли бўлган вақтидан бери бизга садоқат ва омонат билан хизмат қилиб келди. У ёшлигингизда сизларни кўтариб юрар эди. Сизлар улғайгунча сизларга келган озорларни даф қилар эди. Мана энди қуввати кетиб ҳолсизланиб қолганда уни ҳайдаб юборишимиз одамгарчиликдан эмас. Мен яқинда сизларга унинг ишини бажарадиган қувватли ишчи олиб келаман. У эса боғдаги ҳужрасида яшайверади. Энди мен уни бизга омонат ва ихлос билан хизмат қилгани эвазига тақдирлаш учун бирон иш қилишга мажбур қилмайман- деди отаси Ñžғлига.


Islom Nuridan olindi
« So'nggi tahrir: 23 Yanvar 2008, 15:10:06 muallifi Shirinqiz »