Muallif Mavzu: Madaniyat nima?  ( 20592 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Madaniyat nima?
« : 27 Sentyabr 2007, 06:30:46 »
Avvalo uzr so'rayman ,lekin sizlar yuqorida keltigan misollar sizningcha Madaniyyatmi??? .Madaniyyat nima o'zi siz uni qanday tushunasiz??

Madaniyat - ta'miri bilod va tarfihi iboddir. Ya'ni shaharlar qurish, binolar, fabrika-zavodlar barpo etib mamlakatni rivojlantirish, sanoatni taraqqiy ettirish bilan birgalikda xalqlar ozodligini himoya qilish, rohat va huzurda yashashlariga sharoit yaratib berishdir. Xalqning ruhiy, g'oyaviy va jismoniy jihatdan mukammalligiga intilish ham madaniyatdir.

Madaniyat faqatgina ilm va fan bilan belgilanmaydi. Ilm va fan madaniyat rivoji uchun hissa qo'shadigan vositadir. Ilm va fan yuksak taraqqiy etgan davlatlarni, fanning nima maqsadda qo'llanilganini bilmasdan turib madaniyatli deyish katta xatodir. Zavodlarning, transportning, kema, samolyot, atom jihozlarining ko'p bo'lishi, ko'zlarni qamashtiruvchi ixtirolarning yaratilishi madaniyatni ko'rsatmaydi.

Bularni madaniyat sanash har bir qurollini g'zoiy va mujohid sanash bilan bir xildir.

Haqiqiy madaniyat sohibi bo'lish uchun Islomiyat: imon, ibodat, mehnat, axloq va jamiyatdagi har qanday holatdan, ilmdan boxabar bo'lish lozim. Madaniy inson Alloh taoloning buyruqlari, Payg'ambarimiz Muhammad SAVning sunnatlari, ashobi kiromning naql qilganlari hamda islom olimlarining bildirganlaridan boxabar bo'lishi lozim. Insoniyatning har qanday muammosiga mana shu buyuk madaniyat tufayli chora topiladi.

(tarjima: Imomi Rabboniydan)
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Amina

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 62
Re: Madaniyat nima?
« Javob #1 : 23 Iyun 2008, 12:55:39 »
Madaniyat bu- o`zlikni anglash, o`z o`zini a boshqalani hurmat qilish, odob saqlay olish qobilyati, mulqotdagi odob, kiyinish, yurish-turishdagi xatti-haraktlari...

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Madaniyat nima?
« Javob #2 : 02 Iyul 2008, 14:05:16 »
"Madaniyat"-- bu so'z asli arab tilidan olingan bo'lib, asl manosi "shaharlik".
Tarixda ko'pincha madaniyatli atamasini o'qimishli insonlarga nisbatan qo'llashgan.
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Re: Madaniyat nima?
« Javob #3 : 12 Iyul 2008, 13:26:27 »
Маданият нима?     


Маданият сўзи араб тилидан кириб келган бўлиб, «Ñ†Ð¸Ð²Ð¸Ð»Ð¸Ð·Ð¸Ñ†Ð¸Ñ», «Ñ‚араққиёт» каби маъноларни англатади. Демак, ушбу сўз ишлатилганда, бир соҳада тараққийлашиш, ÑŽқорилаш деган тушунчаларни ифода этиши талаб қилинади.

Бу соҳа ёки бир жамият, ёки халқ бўладими, фақат ва фақат ижобий маънода қўлланилиши шарт. Бироқ, бугун бу сўз қайси ўринларда ишлатилмоқда? Таассуфлар бўлсинким, кўпгина ёмон ва хунук ишларни маданият сўзи билан қориштириб ташлаш кўзга ташланмоқда. Тўғрироғи, баъзи ўзларини маданиятли сановчи тоифалар номақбул амалларни «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸ÑÑ‚ли ишларга» айлантириб улгуришди. Чекиш - маданият, ичиш - маданият, зино - маданият, кибр - маданият, бировни мазах қилиш - маданият, заифларга зулм қилиш - маданият, йўл ҳаракати қоидасини бузиш -маданият, китоб Ñžқимаслик - маданият, аёлларнинг ярим-яланғоч юриши - маданият, тирноқ ўстириш - маданият, бир-бирига номаҳрам йигит-қизларнинг «ÑžÐ¹Ð½Ð°Ð±-кулишлари» - маданият, тўйларда ароқ тарқатиб, то зрталабгача базму жамшид уюштириш - маданият, алдов-хиёнат - маданият, сўкиниб гапириш -маданият... Бу рўйхатни хоҳлаганча давом эттириш мумкин. Энди бу «Ñ€ÑžÐ¹Ñ…ат»-нинг тескари шаклини тузамиз: чекмаслик ва ичмаслик - ёшлик давридан унумли фойдаланмаслик, тавозуъ ва мулойимлик - қўрқоқлик, китоб Ñžқишлик - кўп билишни даъво қилиш, аёллар-қизларнинг қадриятларимиз асосида кийиниши - қолоқлик, ароқ қўйилган, эркагу аёл аралашиб, гуноҳу маъсиятларга ботиб кетган тўйларда иштирок этмаслик - халққа қўшилмаслик ва ҳоказо.
Кўриб турганингиздек, ҳамма гуноҳ ва хато ишлар маданияту, фазилатли деб танилган амаллар қолоқлик ва маданиятсизлик. Бу ўлчов қаёқдан юзага чиқди? Қачондан буён биз амалларга бу йўсинда баҳо берадиган бўлдик? Қайси далилларга асосан бир гуруҳ «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸ÑÑ‚ли инсонларнинг» кўрсатмалари бизга анъана бўлиб қолди?
«Ð‘из фалончилар авлодидан миз, аждодларимиз фалон кишилар бўлишган, улар жуда маданиятли, дунёга донви кетган кишилар бўлишган, ҳаммани лол қолдиришган», деб туриб, уларга мос фарзанд бўла олмасак, бунчалик чиранганимиздан не фойда?
Тавба дейман. Бегона эркаклар олдида, ҳатто маҳкамада ҳам юзини очишни истамаган момоларимизнинг бугунги авлодлари киндигини очиб юришни «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸ÑÑ‚» деб аташса. Фақатгина жуфти ҳалолининг олдидагина юриши мумкин бўлган кийимларда келин қайнотанинг, сингил аканинг олдида юрса...
Бу борада ёшларимиз анча илгарилаб кетишган. Ҳа, ҳа, ишонаверинг, бизга шу «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸ÑÑ‚»Ð½Ð¸ ўргатган, ҳақиқий маданиятимизни пароканда қилиб, ўзиникини тиқиштирган миллатлардан илгарилаб кетишди улар. Гапимизга эътирозингиз бўлса, атрофни кузатинг: кийинишлар, гапиришлар, муомалалар, юриш-туриш, яшаш - ҳаммаси ўзгача. Қим айтади уларни буюк ўзбек миллатининг намоёндалари, келажагимиз қурувчилари деб?
Шу ерда гапимнинг исботи учун бир воқеани айтиб ўтай: дам олиш кунларининг бирида оилам билан ҳордиқ чиқариш учун шаҳримиздаги «ÐœÐ¸Ð»Ð»Ð¸Ð¹ боғ»-га бордик. Газетхонларимиз мени маъзур тутсинлару, истироҳат боғи дегани жуфт-жуфт бўлиб хоҳлаган ишини қилиш мумкин жой дегани эмас-ку, ахир. Ҳар қадамда учратиш мумкин уларни, бир-бири билан жуда ҳунук ҳолатларда туришибди. Ойиси кичик Ñžғлимнинг кўзини ёпади, мен эса каттамизнинг олдини тўсаман. Ҳали мурғак фарзандларимизнинг кўзи уларга тушиб, қалби бузилмасин, шулардан ўрнак олмасии, деймиз. Мен истиғфор айтишга шошиламан, аёлим эса, заифлигига бориб қарғашга тушади. Лекин «ÑÐµÐ²Ð¸ÑˆÐ³Ð°Ð½Ð»Ð°Ñ€»Ð½Ð¸Ð½Ð³ парвойи палак. Энди инсоф билан айтингчи, шуми маданият? Уларнинг ота-онаси бордир, ахир? Улар ким? Улар ҳам айбни замонга тўнкайдиган маданиятли киборлар тоифасиданми?
Баъзилар ўйлаганидек, «Ð¼Ð¾Ð´Ð½Ð¸Ð¹» кийиниш маданият эмас. Халқнинг тушунчасига шу нарса ўрнашиб қолаётгандек, чамамда. Кейинги пайтда кўпчи-ликнинг кийимга қараб муомала қилиши одат тусига кирди.
Касалхонада ётган аёлимдан «Ð¡Ð¸Ð· қайси институтни тугатгансиз?» деб сурайди ўзини маданиятли ҳисоблайдиган, ўзи.га Ñ‚Ñžқ хонадонга келин бўлиб тушган аёл ҳамроҳи. «Ð§ÐµÑ‚ тиллар институтининг инглиз филологияси факультетини» деб жавоб бергач, «Ð’ой, тавба, инглиз тилини тугатиб, рўмол ўраб олдингизми? Модний кийиниб олмайсиз-ми?» дейди у. Бу саволга қуйидагича жавоб зарба бўлади: «ÐÐ¸Ð¼Ð°, инглиз тилини тугатган бўлса, инглизча, хитой тилини тугатган бўлса, хитойча, испан тилини тугатган бўлса, испанча кийиниш керакми, сизнинг наздингизда?»
Тўғри, кийиниш ҳам маълум маънода кишининг эстетик дидини, маданиятини ифодалайди. Лекин ÑŽқорида айтганимиздек, ҳамма нарсанинг меъёри бор, ҳикматини кўпчилик билмайдиган қоидалар бор. Агар Ҳазрати Умарнинг Буюк Рим империясининг элчилари олдига ўн икки ямоқли кийимда чиқишдан ор қилмаганларини эсга олсак, биз қанчалик даражада ташқи томонимизга аҳамият бериб, ички томонимизни унутиб қўяётганимиз аён бўлади.
Зеро, биз биламизки, Парвардигоримиз молларимиз ва ташқи кўринишимизга эмас, балки қалбларимиз ва амалларимизга қарайди. Шу мезон билан сўнгги ҳукмини Ñžқийди. Огоҳ бўлайлик, азизлар!

PS: http://info.islom.uz/content/view/1400/1003/
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Ulugbek-Uz

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 206
  • -oldi: 261
  • Xabarlar: 534
  • Jins: Erkak
  • Ko'zni yumgil, ko'zga aylansin ko'ngil...
Re: Madaniyat nima?
« Javob #4 : 18 Mart 2009, 18:55:59 »

Avvalo uzr so'rayman ,lekin sizlar yuqorida keltigan misollar sizningcha Madaniyyatmi??? .Madaniyyat nima o'zi siz uni qanday tushunasiz??

Макола тайёрлаш учун материал караётганимда мана бу маълумотлар билан танишдим.

Маданият бу: у ёки бу жамиятга хос фалсафий қарашлар, илм, фан, маориф, санъат, ахлоқ, дин, ҳуқуқ, сиёсат, маиший хизмат кўрсатиш даражасини акс эттирувчи омиллар, ижтимоий тараққиёт даражаси; инсонлар ҳаётида, жамият ривожида шаклланган миллий, умуминсоний қадриятлар мажмуи; инсонлар ҳаётида, жамият ривожида шаклланган миллий, умуминсоний қадриятлар мажмуи; ҳар бир кишининг тарбияланганлиги, инсонийлик фазилатлари ва ижодий фаолиятининг ифодасидир.

.............

Маданиятни қўлланилишига қараб шахсий, оилавий, касбий, табақавий, миллий маданият, жамият маданияти, умуминсоний маданият каби шаклларга бўлиб ўрганиш ҳам мумкин. Кундалик ҳаётда «Ð¼ÑƒÐ¾Ð¼Ð°Ð»Ð° маданияти», «Ð¼Ðµҳнат маданияти», «Ð½ÑƒÑ‚қ маданияти», «Ð¸ÑˆÐ»Ð°Ð± чиқариш маданияти», «Ñ…измат кўрсатиш маданияти», «Ð´Ð°Ð¼ олиш маданияти», «ҳуқуқий маданият» каби тушунчалар ҳам қўлланилади.
« So'nggi tahrir: 18 Mart 2009, 19:16:56 muallifi Ulugbek-Uz »
Har kimki bir ko'ngli buzuqning xotirin shod aylagay, oncha borkim Ka'ba vayron bo'lsa obod aylagay....

Ulugbek-Uz

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 206
  • -oldi: 261
  • Xabarlar: 534
  • Jins: Erkak
  • Ko'zni yumgil, ko'zga aylansin ko'ngil...
Re: Madaniyat nima?
« Javob #5 : 18 Mart 2009, 19:19:24 »
Abdulaziz, сиздан илтимос Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан Маданият истилоҳини топиб берсангиз. Агар бўлса батафсил, манаба номини тўлиқ келтирсангиз, саҳифа билан.

 
Har kimki bir ko'ngli buzuqning xotirin shod aylagay, oncha borkim Ka'ba vayron bo'lsa obod aylagay....

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Madaniyat nima?
« Javob #6 : 18 Mart 2009, 21:41:10 »
“O’zbekiston Milliy Ensiklopediyasi”, 5-jild, 372-373-betlar
“O’zbekiston Milliy Ensiklopediyasi” davlat ilmiy nashriyoti. Toshkent, 2003

Iqtibos
МАДАНИЯТ — жамият, инсон ижодий куч ва қобилиятлари тарихий тараққиётининг муайян даражаси. Кишилар ҳаёти ва фаолиятининг турли кўринишларида, шунингдек, улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларда ифодаланади. «Ðœ.» тушунчаси муайян тарихий давр (антик Ðœ.), конкрет жамият, элат ва миллат (ўзбек Ðœ.и), шунингдек, инсон фаолияти ёки турмушининг ўзига хос соҳалари (мас, меҳнат Ðœ.и, бадиий Ðœ., турмуш Ðœ.и)ни изохлаш учун қўлланилади. Тор маънода «Ðœ.» атамаси кишиларнинг фақат маънавий ҳаёти соҳасига нисбатан ишлатилади.
«Ðœ.» арабча мадина (шаҳар) сўзидан келиб чиққан. Араблар кишилар ҳаётини икки турга: бирини бадавий ёки саҳроий турмуш; иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Бадавийлик — кўчманчи ҳолда дашту саҳроларда яшовчи халқларга, маданийлик — шаҳарда ўтроқ ҳолда яшаб, ўзига хос турмуш тарзига эга бўлган халқларга нисбатан ишлатилган.
Ўрта аср маданиятининг буюк намояндалари Абу Али ибн Сино, Беруний ва б. шаҳар турмуш тарзини жамоанинг етуклик шакли сифатида талқин қилганлар. Mac, Форобий фикрича, ҳар бир инсон ўз табиатига кўра, «Ð¾Ð»Ð¸Ð¹ даражадаги етукликка эришиш учун интилади», бундай етукликка фақат шаҳар жамоаси орқалигина эришилади. Унинг таъкидлашича, «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸Ð¹ жамият ва маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, бу мамлакатда ҳар бир одам касб-хунарда озод, ҳамма баббаравардир, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар б-н шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод яшайдилар». Алишер Навоий етук ахлоқ, маърифатли ва адолатли жамият, жамоа масаласини қайд этиш б-н бирга, маънавий юксакликка эришишнинг асосий мезони деб инсонпарварлик ғояларига мувофиқликни тушунди.
19-асрнинг иккинчи ярмида майдонга келган демократикмаърифатпарварлик ҳаракатининг намояндалари Муқимий, Фурқат, Завқий, Аҳмад Дониш, Аваз Ўтар, Комил Хоразмий ва б. халқни Ðœ.ли қилишнинг омили илммаърифатни эгаллашда деб билдилар. Улар ўрта аср жаҳолатига қарши халқ ўртасида илм-маориф ва Ðœ.ни зўр эҳтирос б-н тарғиб қилдилар. Мас, Фурқат фикрича, илм-фан бир машъ-ал бўлиб, инсониятнинг бахт-саодат йўлини ёритиб туриши керак.
19-а.нинг охири ва 20-а.нинг бошида Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати намояндалари, Мунавварқори Абдурашидхон Ñžғли, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айний ва б. ўзларининг маърифатпарварлик ишлари б-н Ðœ. ривожига муҳим ҳисса қўшдилар. Улар турли газ. ва жур.лар чиқардилар, нашриёт ва босмахоналар ташкил этдилар, кутубхоналар, театрлар, янгича мактаблар очдилар, ўтмиш маданиятимизни, тарихимизни тарғиб қилдилар, дунёвий билимларни чуқур эгаллашга даъват этдилар. Маърифатчиликнинг кенг қулоч ёйиши самараси ўлароқ, халқнинг умуммаданияти юксала борди.
Европада «Ðœ.» дейилганда дастлаб инсоннинг табиатга кўрсатадиган мақсадга мувофиқ таъсири, шунингдек, инсонга таълимтарбия бериш тушунилган (лот. cultura — ерни ишлаш, парваришлаш; русчадаги «ÐºÑƒÐ»ÑŒÑ‚ура» сўзи ҳам шундан олинган). Ðœ. фақат мавжуд норма ва урф-одатларга риоя қилиш қобилиятини ривожлантиришни эмас, балки уларга риоя қилиш истагини рағбатлантиришни ҳам ўз ичига олган. Ðœ.га бундай икки Ñ‘қлама ёндашув ҳар қандай жамиятга хос (мас, Қад. Хитойда жэнь, Ҳиндистонда дхарма). Эллинлар «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸ÑÑ‚сиз» варварлардан ўзларининг асосий фарқини «Ð¿Ð°Ð¹Ð´ÐµÐ¹», яъни «Ñ‚арбияланганлик»Ð´Ð° деб билганлар. Қад. Римнинг сўнгги даврларида «Ðœ.» тушунчаси ижтимоий ҳаётнинг шаҳар турмуш тарзини ифодаловчи мазмунлар б-н ҳам бойиган ва ўрта асрларга келиб кенг тарқалган. Бу тушунча кейинчалик келиб чиққан цивилизация тушунчасига яқин туради.
Европада Маърифатчилик даврида Ðœ. ва цивилизациянинг «Ñ‚анқиди» вужудга келди (Ж.Ж.Руссо). Бунда «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸Ð¹» миллатларнинг бузилганлиги ва ахлоқий тубанлашганлигига тараққиётнинг патриархал босқичида бўлган халқлар ахлоқининг соддалиги ва софлиги қарши қўйилди. Немис файласуфлари бу зиддиятли ҳолатдан чиқишнинг йўлини «Ñ€Ñƒҳ» доирасидан, ахлоқий (И. Кант), эстетик (Ф. Шиллер, романтиклар) ёки фалсафий (Г. Гегель) онг доирасидан қидирдилар. Улар бу онг соҳаларини ҳақиқий Ðœ. ва инсон тараққиётининг омиллари деб билдилар. 19-а. охиридан бошлаб «Ð»Ð¾ÐºÐ°Ð» цивилизация» (О. Шпенглер) деган қараш юзага келди. Бу ғоя цивилизацияни муайян жамият тараққиётининг сўнгги босқичи сифатида олиб қаради.
Фан-техника тараққий топган шаро-итда кўпгина социологлар ва маданиятшунослар Ðœ.нинг ягона ғоясини изчил амалга ошириш мумкин эмас, деган қоидани илгари сурдилар. Бу полицентризм, Ғарб б-н Шарқнинг азалдан қарама-қаршилиги ва ижтимоий тараққиётнинг бошқа умумий қонуниятларини инкор этувчи назарияларида ўз ифодасини топди.
Ðœ.нинг илмий, тарихий концепцияларига қарама-қарши ўлароқ, марксистик назария ижтимоий-иқтисодий формациялар ҳақидаги, ишлаб чиқарувчи кучлар б-н ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзаро муносабати ҳақидаги қоидалардан келиб чиқиб, антагонистик жамиятларда Ðœ.нинг синфий характери ҳақидаги қоидаларни илгари сурди. Антагонистик формацияларда ҳар бир миллий Ðœ.да икки Ðœ. борлиги ҳақидаги ленинча қараш «ҳукмрон эксплуататорлик» Ðœ.ига «Ð¿Ñ€Ð¾Ð³Ñ€ÐµÑÑÐ¸Ð² демократик» ва «ÑÐ¾Ñ†Ð¸Ð°Ð»Ð¸ÑÑ‚ик» Ðœ. элементларини қарама-қарши қўйди. Ана шу қоидадан келиб чиқиб, мустабид совет тузуми даврида амалга оширилган «Ð¼Ð°Ð´Ð°Ð½Ð¸Ð¹ инқилоб» натижасида кўпгина халқлар Ðœ.ининг ажойиб дурдоналари йўқ қилиниб, маданий мероснинг миллий илдизлари барбод этилди.
Ðœ. — умуминсоний ҳодиса, фақат бир халққа тегишли, фақат бир халқнинг ўзигина яратган соф Ðœ. бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳар бир миллий Ðœ.нинг асосий қисмини шу миллат ўзи яратган бўлсада, унда жа-ҳон халқлари яратган умуминсоний Ðœ.нинг улуши ва таъсири бўлади, албатта. Ðœ. ҳеч қачон синфий ҳодиса бўла олмайди. У барчага баравар хизмат қилади. Мас, санъат ва адабиёт дурдоналари, меъморлик обидалари, мақомлар, фан ютуқлари ва б. барчага тегишлидир.
Ðœ. кишилар фаолиятининг фақат моддий натижалари (машиналар, техник иншоотлар, санъат асарлари, ҳуқуқ, ахлоқ нормалари ва ҳ.к.)ни эмас, шу б-н бирга, кишиларнинг меҳнат жараёнида воқе бўладиган субъектив куч-қувватлари ва қобилиятлари (билим ва кўникмалари, и. ч. ва профессионал малакалари, интеллектуал, эстетик ва ахлоқий камолоти, дунёқараши, уларнинг жамоа ва жамият доирасидаги ўзаро муомалалари)ни ҳам ўз ичига олади.
И.ч.нинг 2 асосий тури — моддий ва маънавий и.ч.га қараб Ðœ.моддий ва маънавий Ðœ.га бўлинади. Моддий Ðœ. моддий фаолиятнинг барча соҳаларини ҳамда унинг натижалари (меҳнат қуроллари, турар жой, кундалик турмуш буюмлари, кийим-кечак, транспорт, алоқа воситалари ва б.)ни ўз ичига олади. Маънавий маданиятга онг, маънавият соҳалари киради (билим, ахлоқ, таълимтарбия, ҳуқуқ, фалсафа, этика, эстетика, фан, санъат, адабиёт, мифология, дин ва б.).
Ҳар бир жамият ўз Ðœ. типига эга. Жамиятларнинг алмашиниши б-н Ðœ. типи ҳам ўзгаради, бироқ бу ҳол Ðœ. тараққиёти узилиб қолганини, эски Ðœ. йўқ бўлиб маданий мерос, ўтмиш қадриятлардан воз кечилганини англатмайди. Зотан, ҳар бир янги жамият ўзидан илгариги жамиятнинг маданий ютукларини зарурий равишда мерос қилиб олади ва уларни ижтимоий муносабатларнинг янги тизимига киритади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлганидек, Ðœ. соҳасида ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Шаклан ҳам, мазмунан ҳам Ðœ.нинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилди. Ўзбекистоннинг мустақил ривожланишга утиши миллий Ðœ.га синфий ёндашишдан, уни сунъий тарзда «ÑÐ³Ð¾Ð½Ð° умуммаданият»Ð³Ð° айланишдан сақлаб қолди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мустақилликкача бўлган сўнгги етмиш йил давомида Ðœ. ҳукмрон мафкура, мустабид тузум тазйиқида Ғарб Ðœ.ига тақлид руҳида ривожланди. Иккинчидан, миллий Ðœ.нинг бой ўтмиши бир ёклама ўрганилиб, унинг кўпгина бебаҳо дурдоналаридан халқимиз бебаҳра бўлиб келди. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида жамиятни янгилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар б-н бир қаторда Ðœ.ни юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат б-н муносабатда бўлиш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимиз, урф-одатларимизни, тарихий, илмий, маданий меросимизни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. «Ð”авлат тили Ñ‚Ñžғрисида»Ð³Ð¸ (1989 й. 21 окт.) қонун, «ÐšÐ°Ð´Ñ€Ð»Ð°Ñ€ тайёрлаш миллий дастури» (1997 й. 29 авг.)нинг қабул қилиниши, Ўзбекистон Бадиий Академияси (1997 й.), Ўзбекистон давлат кон-серваторияси (2002 й.), Ўзбек миллий академик драма театри (2002 й.), эстрада мусиқасини ривожлантириш Ñ‚Ñžғрисидаги ва б. бир қанча қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, бир қанча мутафаккир ва алломаларимизнинг муқаддас номлари тикланиб, юбилейлари халқаро миқёсда кенг ни-шонланаётгани давлатимиз томонидан Ðœ.ни ривожлантиришга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.
Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, 1-ж., Т., 1996; Маънавий юксалиш йўлида, Т.,1998; Хайруллаев Ðœ. Ðœ., Шораҳмедов Д.А., Маданият ва мерос. Т., 1973.
Даврон Шораҳмедов.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19276
  • Jins: Ayol
Re: Madaniyat nima?
« Javob #7 : 02 Sentyabr 2009, 16:08:15 »
Bir millat yoki xalqqa oid bo'lgan moddiy, ma'naviy qadriyatlardan, fikr va  san'at hayotidagi taraqqiyotdan ilm, texnika, sanoat, tijorat va boshqa sohalardagi ne'matlardan foydalangan holda yetib kelgan mo'llik, huzur va muhofazaga olingan hayot tarzi, yasash uslubi madaniyatdir!

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7635
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Re: Madaniyat nima?
« Javob #8 : 28 Iyul 2010, 11:29:38 »
 :as:

Назар ЭШОНҚУЛ

МАДАНИЯТ НИМА?

МАДАНИЯТСИЗЛИК-ЧИ?


Дунё буюк эврилишлар палласида. Биров уни ахборот асри, бошқа биров компьютер даври деб атаяпти... Бу давр қадрият, анъана, миллий маданият, дид сингари тушунчаларни, бинобарин, улар ҳақидаги тасаввурларни кескин ўзгартириб юбормоқда. Бунинг натижасида ҳеч кимга ўхшамаган ва ҳеч қайси рисолага Ñ‚Ñžғри келмайдиган, биздан ҳаёт ва абадият, макон ва замон, одоб ва ахлоқ, ёвузлик ва эзгулик, ҳалоллик ва жўмардлик ҳақидаги тасаввурларни ҳам ўзгартиришни талаб қилаётган "виртуал авлод" шаклланмоқда.

...Ғарб мамлакатларидан бирининг сайтида ғарбпараст бир ҳакер "...осиёлик ёввойилар билан қонимиз ҳеч қачон қўшилмайди, улар биз яратган маданий маҳсулотлар, хусусан, виртуал дид ва маданиятдан, виртуал ҳаётдан йироқ ирқ", деб ёзиб чиқди.

Яқинда бир йиғилишда, бугунги кунда компьютерни билмаслик маданиятсизликдир, деб юборди мўйлови сабза урмасданоқ амал охурига мазахўрак бўлиб олган бир йигитча. Ҳа-ҳа, "саводсизлик" эмас, айнан "маданиятсизлик" деб айтди.

Шу-шу бўлди-ÑŽ, мен таниган одамлар тасаввуримда компьютерни биладиган ва билмайдиганлар гуруҳига бўлинди-қолди. Лекин ҳарчанд уринмайин, компьютерни билмайдиганларни "маданиятсиз" деёлмадим. Эҳтимол, улар (ахборот асрида!) компьютер саводхонлигидан бебаҳрадир, аммо ҳалиги йигитча ўйламай-нетмай айтиб юборган даражада маданиятсизмикан? Унда сизу мен билан бир ҳаводан нафас олиб яшаётган бу йигит берган баҳо ҳамда ғарблик ҳакернинг мазахомуз фикри ўртасида нима фарқ бор? Энг қизиғи, икки қитъада яшаётган, лекин "компьютер эмиб катта бўлган" авлод вакилларининг гапи бир жойдан чиқяпти.

Наҳотки, "маданият" тушунчасининг сизу биз билган маъною таърифи шунчалик ўзгариб кетган бўлса?..

* * *

Ҳар бир кашфиётини истеъмолчининг ўпқон нафсини қондириш учун қўллаётган илм-фан мўъжизаларига жуда тез кўникиб боряпмиз. Бундан йигирма йил бурун интернет нима эканидан бехабар эдик, мобил телефон дегани етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаганди. Энди эса уларсиз ҳаётимизни тасаввур ҳам қилолмаймиз. Шу — тайёрига айёр бўлиб олганмиз... Бир сўз билан айтганда, тараққиётнинг ўзи "пул топиб, ақл топмаган" истеъмолчининг эринчоқлигию ҳакалак отган нафсини қондиришга хизмат қилади. Мақсад — пул топиш, нафсни қондириш.

... Ҳақли савол туғилади: замонавий истеъмолчилик маданият белгиси бўла оладими?..

* * *

...Ҳар биримиз — айтарли эътибор қилмасак-да — кўчада бундай истеъмолчиларга кўп бор дуч келамиз. Бу ёшларнинг ўзига хос субмаданияти ҳам шаклланиб улгурган: қўлида бутун бошли компьютер деса бўладиган мобил телефон; кийиниши ғалати, сочи ҳам замон руҳига мос ҳурпайган; тенгдошлари билан, худди қўчқорлардай шохлашиб кўришади; бошқаларга тушунарли бўлмаган жаргонда гаплашади; машинаси "Қора бумер" бўлмаса ҳам, камида "Жип"; эшитаётган қўшиғи ҳам рэпми, рокми — алламбало; ҳеч нарсадан тап тортмайди, хоҳлаган вақтида, хоҳлаган жойида яхши кўрган қўшиғини варанглатиб қўйиб кетаверади; истиҳолани эскилик сарқити деб билади. "Шу ҳам қўшиқ бўлдими?!" деб кўринг-чи, нақ балога қоласиз. Сизни маданиятсиздан олиб, маданиятсизга солмаса, мана, мен кафил...

* * *

Компьютер болалари ўзини шовқину шошма-шошарлик билан кўрсатгиси келади. Илгари қадрли бўлган нарсалар бугун омонат бўлиб қоляпти. Улар бугунги прагматиклашиб бораётган дунё воқелиги билан чиқиша олмаяпти. Тўғрироғи, қадриятлар ўша воқеликка халақит бераётганга, унинг шиддатини тўсаётганга ўхшайди. Шу сабабли компьютер болалари уни четлаб ўтишга уриняпти. Демак, азалий қарашларимиз, дидимиз ҳам ўзгариб кетса ажаб эмас.

Шу пайтгача шаклланган маданий дид компьютер болалари "дид"и билан юзма-юз турибди. Ҳали ҳеч қачон дид ва дидсизлик, бошқача айтганда, маданият ва маданиятсизлик ўртасидаги кураш бу қадар кескин тус олмаган эди...

* * *

Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Автобус ҳар бекатда беш-ўн дақиқа тўхтаб туриб, йўловчи йиғарди. Охири, сабри чидамаган бир отахон ҳайдовчининг шунча йўловчини овора қилиб юриши маданиятсизлик эканини айтди. Шунда ҳайдовчи сурбетлик билан отаси тенги кишини сенсираб, "Хоҳласанг шу, хоҳламасанг тушиб кет, ана, таксига мин, мен планни бажаришим керак!" деди. Бундан отахон қаттиқ хафа бўлди: "Одобсиз экансан, ўзингдан каттани сенсира- динг-а, бошлиғингга ёзаман". Ҳайдовчи эса "Бор, қўлингдан келганини қил, сенга ўхшаган "писар"ларни ҳар куни кўриб юрибман", деди. Бу жанжалга бир автобус йўловчи гувоҳ бўлди. Лекин ҳеч ким юраги дов бериб, бир оғиз гапирмади. Бу ерда шунчаки икки одам эмас, қадриятларга бўлган муносабат, бошқача айтганда, одоб ва одобсизлик ўзаро Ñ‚Ñžқнаш келди. Биз эса томошабинликдан бошқасига ярамадик. Кўнгли ўксиган отахон кейинги бекатда тушиб қолди. Унинг маданият ҳақидаги тушунчасига дарз кетди — буниси аниқ.

Одамнинг ҳар бир хатти-ҳаракатида у олган тарбия, маданият ёки маданиятсизлик зуҳур бўлади...

* * *

...Ўша ҳайдовчи қайси маданий-маънавий йўқотишларимиз сабаб отахонга бундай муомала қилди? Отахон нимага таяниб, уни маданиятсиз деди? Улар зиддиятли вазиятни икки хил тушунади: бири ёши катталарни ҳурмат қилиш керак деб билса, иккинчиси, у ҳам менга ўхшаган бир одам, қартайган бир йўловчи, деб ўйлайди.

Замон шиддати ўша ҳайдовчининг мулоҳаза қилиб кўришига, отаси ёки бобоси тенги бир одамни ранжитганидан афсус чекишига вақÑ‚ қолдирмайди. Чунки уни кўпроқ одам ташиш, ундан ҳам кўпроқ пул ишлаш, кейин ўша пулига фарзанди учун компьютер ёки оиласига суюқ кристалл экранли телевизор ёхуд автомобиль сотиб олиш ташвиши қийнайди. Ишдан уйига ҳориб қайтгач, телевизор тагига ётиб олади. Кейин эса уйқу, нонушта, яна иш, яна телевизор...

* * *

...Бугунги ҳаёт шиддати бизни нималарга ўргатяпти, қайга бошлаб кетяпти? Инсонийлик ҳақидаги тушунчаларимиз асл ҳолича сақланиб қоляптими? Хуллас, саволдан кўпи йўқ.

Тарихий тараққиёт ва маданиятлар Ñ‚Ñžқнашуви бўйича йирик мутахассис, немис файласуфи Освальд Шпенглер савол кўпайиб, унга муносиб жавоб топилмай қолган паллаларда маданият ҳақидаги фикрлар ва қарашларда, умуман, тараққиётда портлаш юз беради, дейди. Бу портлаш одамзодни тараққиёт сари ҳам, инқироз томон ҳам етаклаши мумкин.

XXI аср ибтидосига келиб, ботинимизни минг йиллар давомида шаклланган маданиятга асосланган "мен" эмас, қай даражада истеъмолчи эканимиз белгиламоқда. Истеъмолчилик жамиятининг асосий талаби шахс эмас, устомон — ҳеч бир идеални хушламайдиган, пора билан бўлсин, таниш-билиш билан бўлсин, фақат иш битишини кўзлайдиган прагматик бўлишдир. Айнан шу нуқтада маданиятли ва маданиятсизга ажралиб боряпмиз.

Бугун дунё, ҳаёт ва Яратган ҳақидаги тасаввур ва ҳайратимиз ҳам ўзгаряпти. Эртага эса янада кескинлашади. Энди шахсиятимизга, истеъдодимизга қараб эмас, устомонлигимиз, қанчалик ахборотга эгалигимизга қараб баҳо берилади. "Етарли ахборотга эга бўлмаган шахс" ҳаётдан орқада қолган ҳисобланади. Бу — компьютер болаларининг сизу бизга бўлган муносабати. Улар устомон ва ўзлари билган нарсалардан хабардор бўлмаганларни маданиятсиз деб атайди.

* * *

...Ҳар қандай маданият дастлаб одамнинг ичида яралади, кейин эса моддийлашади. Ўша ғарблик ҳакеру компьютер боласию қўпол ҳайдовчининг муомаласи эрта бир кун оддий ижтимоий кўникмага айланса-чи?!

Аччиқ бўлса ҳам бир ҳақиқатни тан олмай иложимиз йўқ: қайси замонда яшамайлик, ичимизда аждодларимиз сайқаллаган "мен" бўлмаса, бўш идишдан фарқимиз қолмайди. Компьютер саводхонлиги китоб Ñžқишдан олдин алифбони ўрганиш шартлигидай бир гап. Асло ундан ортиқ эмас...

Биз бугун инсоният тараққиётининг баланд чўққисида турибмиз. Аммо бу чўққидан йиқилиб, яна ибтидоий ҳаётга тушиб қолиш хавфи кун сайин ортиб боряпти. Бизга энг илғор тараққиёт неъматларидан баҳраманд бўлиш баробарида тўпланган барча билим ва тажрибалардан айрилиб қолиш хавф солмоқда.

Бу ерда гап ядро уруши вайронагарчилиги ёки экологик фожиалар оқибати эмас, тараққиётнинг жадаллик билан инсоннинг барча фаолият турларини, ақл-идрокини, ҳатто интим туйғуларини ҳам ўзиники қилиб олаётгани, у тобора ўз "мен"идан айрила бораётгани ҳақида кетяпти.

Ҳаёт мароми шу қадар тезлашиб кетмоқдаки, энг сўнгги русумдаги компьютер ҳақида эшитиб, уни бозордан излаб топиб, уйга олиб келиб ўрнатгунимизча, эскириб қолмоқда. Мана шу тезлик ақлимизни шошириб қўйди. Шу пайтгача тўплаган билимларимиз бирпасда эскириб, кераксиз бўлиб қоляпти. Биз эса ўпкамизни қўлтиқлаб, тараққиёт изидан чопиб юрибмиз. Унинг ортидан абадий югуриб юришга инсоннинг қурби етармикин?

Югуриб кетаётган одам мулоҳаза қилиб ўтирмайди. Бунга вақти йўқ. Шунинг учун бўлса керак, биз фан-техника ютуқларини кўр-кўрона қабул қиляпмиз, истеъмол қиляпмиз, истифода этяпмиз. Туйғу ва кечинмаларимиз уларга мослашаётгани сайин завқу ҳайратимиз ўлиб боряпти.

...Биз тараққиётдан воз кечолмаймиз. Лекин... Ўша сизу мен сотиб олган машиналар: компьютер, автомобиль, ошхона комбайни ва ҳоказо фақат маҳсулот сифатидагина бизники. Технологияси эса ишлаб чиқарганники. Техниканинг ишлаш принципию қандай ясалганини билмаган одам унга эгалик даъво қила оладими? Афсуски, йўқ.

Мана шу ўринда ўзини маданиятли деб даъво қилаётган компьютер болалари башарасидаги ниқоб йиртилиб кетади, шаклни мазмун деб адашаётгани аён бўлиб қолади.

* * *

...Модомики, ўзимиз фойдаланаётган нарсани ўзимиз яратмас эканмиз, маданиятли бўла олмаймиз, истеъмолчилигимизча қолаверамиз. Истеъмолчи маълум маънода бировга қарам одам. Демак, биз тўлиқ мустақил эмасмиз. Қарамлик эса маданият белгиси эмас. Маданият моддийлик ва маънавиятнинг уйғунлашуви, қалб ва дид, ақл ва идрок эркинлиги, озодлигидир. Қарамлик бор жойда бу уйғунлик бўлмайди. Уйғунлик йўқ жойда эса маданият бўлмайди.

Ўзлик эса биздан ҳар бир нарсага теран идрок ва ақл билан ёндашишни, ҳеч қачон фикр қилишдан тўхтамасликни, ҳар доим ҳар қандай мавзуда, ҳар қандай масалада фикримиз бўлишини талаб қилади. Истеъмолчи ва қарам одам эса ўша автобус йўловчилари сингари лоқайд бўлади. Лоқайдлик фикрсизликдир. Фикр ўзликни намоён қилиш бўлса, лоқайдлик бундан қочиш, қўрқишдир. Демак, фикрсизлик — лоқайдликнинг, маданиятсизликнинг бошланиши.

...Фикр — тараққиёт мезони. У тўхтаган ва ҳамма бир хил фикрлаб қолган жойда тараққиёт ҳам тўхтайди. Фақат "тараққий этаяпмиз" деган алдамчи тасаввур қолади, холос. Бу алдамчи тасаввур ҳукмрон жойда ҳеч ким ўзини намоён қилгиси, фикр айтгиси келмайди. Чунки фикр билан вазият ўзгаришига ишонмайди. Оқибатда, лоқайдлик юзага келади ва ижтимоий тус олади...

Одамзод фикр қилиб, маданият яратди, маданиятга эришди. Фикр тўхтаган жамиятда таназзул бошланади.

Фикр бўлсагина жамият янгиланади.

Европа илмий-техник тараққиётга эришишидан олдин унинг фикри, санъати, фалсафаси тараққий этиб, ижтимоий фикрга туртки ва қувват берди, хилма-хил "ўзликлар" орқали хилма-хил ғояларга йўл очилди. Энг муҳими, Европа ана шу фикр ва ғояларга йўл берди, уларни ҳаётга татбиқ этишга имконият яратди...

Фикрни маърифат уйғотади, ўстиради, янгилайди.

Қуюндай бостириб келаётган, онгимиз ва дидимизни саёзлаштираётган, санъат, гўзаллик, дид ҳақидаги тушунчаларимизни, шу пайтгача шаклланган ва қадриятга айланган тушунчаларни емиришга киришган оломон маданияти ва дидидан, бошқача айтганда, фикрсизлик ва дидсизликдан, яъни оломончиликдан фақат маърифат ва билимгина асрай олади.

...Бугун бизнинг китобдан, адабиётдан узоқлашаётган, кўпроқ техникалашаётган қалбимиз ижоддан ҳам узоқлашиб бораётир.

Китоб — хоҳ интернет нашридир, хоҳ босма китобдир — барибир китоб. Китоб ҳақидаги маълумотларни эмас, ўзини Ñžқиш керак.

* * *

"Компьютер авлоди"га мансуб бир ёш йигитни танийман. Илм-фаннинг бугунги ютуқларидан дурустгина хабардор. Баъзан Кафка, Камю, Фромм, Шопенгауэр ва дунё тафаккурининг чўққилари бўлган бошқа файласуф ва адиблар ҳақида жўяли фикрлар айтиб қолади. Лекин улар интернетдан олинган тайёр маълумотлар, холос. Асарларини Ñžқимаган, улар ҳақидаги баҳсу мулоҳазалардан бехабар. Сабабини сўрасам, уларни Ñžқишга вақтим ҳам, ҳафсалам ҳам йўқ, маълумотларнинг ўзи кифоя, дейди.

Бу — "компьютер авлоди"га мансуб зиёли йигитнинг гапи. Завқу ҳайрати ҳозирдан ўлиб бўлган. Уларнинг ўрнини ахборот боса олади, деб ўйлайди, эҳтиёжини шу билан қондиради. Мен бу йигитни одамга эмас, ахборот тўпланган диск ёки флешкартага ўхшатаман.

...Тўғриси, ёш авлод адабиётни тест саволларига жавоб топиш учунгина Ñžқияпти. Асар руҳини ҳис этиш, қаҳрамонлар кечинмаларидан таъсирланиш, уларга дарддош бўлиш, қўшилиб изтироб чекиш, қувониш, фикр қилиш, бир сўз билан айтганда, маънавий эврилиш, ҳузурланиш ортиқча бўлиб қоляпти. "Компьютер авлоди"ининг билмаган ёки хабари бўлмаган соҳаси йўқ. Лекин ҳар соҳадан бир шингил.

Асарнинг ўзини Ñžқишга ҳафсаласи, ҳайрати етмаган, вақти бўлмаган ўша йигит сизу биз — эски замоннинг одамлари тушунчасидаги маданиятлилик талабларига жавоб бера оладими? У ҳам ўша ҳайдовчига ўхшаб, отаси ёки бобоси қатори отахонни бўралатиб сўкмайди деб ким кафолат беради? Маданиятли одам қуюшқондан чиқиб кетмаслиги учун керак бўладиган чегарани ота-онасидан олган тарбияси баробарида Ñžқиган китоблари ҳам белгилаб беради. Ахборот эса ҳеч нарсани чекламайди, маълумот беради, холос. Жайдари тил билан айтганда, унда ҳеч қанақа одамгарчилик мезонлари йўқ, инсонийликка ўргатмайди.

Бу – адабиётнинг, маданиятнинг санъатнинг вазифаси. Чунки истеъдодлар бу ўткинчи дунёга мангулик ҳақида, мангу завқ ҳақида, мангу ҳайрат ҳақида хабар бериш ва қалбларимизни мангулик нурлари билан чўмилтириш учун юборилган. Адабиёт миллат диди ва маданиятини тарғиб, ташвиқ қилувчи, қадриятларини улуғловчи, уни маданиятнинг юксак чўққисига етакловчи энг улкан воситадир. "Адабиётсизлик маданиятсизликдир, дидсизликдир", дейди немис ёзувчиси Герман Гессе.

...Хуллас, мақоламизнинг бошида қўйилган саволимизга қайтадиган бўлсак, унга жавоб бўла оладиган кўплаб воситаю таянчларимиз бор. Ўша таянчлар қуввату куч берсагина бизники бўлади. Завқимиз ва тафаккуримиз ичимизга кирса, ўзимизники бўлса, бизга қувват беради. Ўзлигимизга айланса, қувват беради... Ана шу қувват бўлсагина, компьютер бизни ўзига авлод қилиб ололмайди, аксинча, биз компьютерни ўзимизга "авлод" қилиб оламиз.

"Тафаккур" журналининг

2010 йил 1-сонидан

қисқартириб олинди.
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

As-Samarqandiy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 548
  • -oldi: 664
  • Xabarlar: 527
  • Jins: Erkak
Re: Madaniyat nima?
« Javob #9 : 28 Iyul 2010, 18:40:08 »
Bismillohir rohmanir rohim!

Madaniyat nima?

Hozircha bu so'zga tayinlik ta'rif berilmagan. Bu so'zni har kim o'z sohasiga, hayotdagi yo'liga, olgan bilimlariga, dunyoqarashiga qarab ta'riflashga harakat qilishgan. Hamma soha vakillari uchun tushunarli bo'lgan ta'rif berilmagan. Ta'riflashga til ojiz bo'lgan so'zlardan biri desam mubolag'a qilmagan bo'laman.

Vali

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 5
Re: Madaniyat nima?
« Javob #10 : 12 Noyabr 2010, 03:43:04 »
As-Salamu Alaykum! Aziz birodarlar bu savol har qanday aql egasi bo`lgan kishini o`ylantirmay qolmaydi madaniyat nima? bu savolga o`z dunyo qarash va tasavvurimdan kelib chiqqan holda javob berishni lozim topdim agar xato fikr bildirsam mening fikrimga hech kim qo`shilmasin.
     Bismillahir Rohmanir Rohiym
 Madaniyat ayni damda go`zallik bo`lib bu inson xulqining go`zalligi sabab uning yuzaga chiqqan qirralaridir yevropaliklar doimi o`zlarini madaniyatli hisoblab kelishgan deylik Rassomchilida Lionardo da vinchi pablo pisako va h.k. bularning soni juda ko`p. Islom davlatlaridachi islom madaniyati tarqalgan davrlarda  musulmon olamidan rassomlar bo`lmagan bo`lsa ajab emas chunki payg`ambarimiz s.a.v. hadislaridan birida jonliqlarning suratini chizisjlikdan qaytarganliklari barchaga ma`lum agar madaniyat rassomchilikda deb bilsak Kamoliddin Behzodni bir eslaylik yevropada shunday rassom bormi? Yo`q bo`lmagan bo`lmaydi va bo`lolmaydi ham! mana islom madaniyati islomiy tarbiyada axloq g`zalligi eng oldi masalalardan hisoblanadi o`tmishda ispaniyalik zodagonlar o`z farzandlarining odobli yetuk inson bo`lishlari uchun islom madrasalarida farzandlarini o`qitganliklari sir emas albatta.
 Ilm va fan ham madaniyatning bir bo`lagidir yevropadan chiqqan olimlarni sanasak deylik Charls Dalton va uning Evolutsiyon nazariyasi buning xato ekanligini islom  dinidagi Odnand Aktar horun yahyo to`la isbotlab ilmiy tasdiqlab ham berdi.
 Tibbiyot sohasida esa Abu Ali ibn Sino, Aniq fanlarda Esa Al-Xorazmiy Al-Beruniy Mirzo Ulug`bek va hozirgi yil hisobi kalendaridan ham aniqroq kalendar tuzgan Umar Hayyomni tilga olmasdan bo`lmaydi shu olimlar davrida yevropada ularga tenglasha oladigan olim bor edimi Nyuton Eyshteyn va boshqalarning ilmiy ishlari va bu olimlarning ilmiy ishlarini solishtirib ko`raylik men bu gaplarni gapirishimdan maqsad agar madaniyatni o`rganmoqchi bo`lsangiz Islom dinini cguqur o`rganing unda o`rta hol bo`ling  Quroni karim Hukmlari, va boshqa barcha oyatlarning ma`nosini tushunib yetganda bu dinning haq din ekanligini va Yevropa ham madaniyatni Islom Olimlaridan o`rganganligini yaqqol bilsan bo`ladi shunday qilib 
  Madaniyat bu: "O`tkir zehn idrok Tafakkur ila to`g`ri sof islom yo`lida yurmoqdir. Islom dinida ko`r ko`rona ergashishlik Munofiqlikka sabab bo`ladi va Munofiqlar madaniyatsizdirlar

 

Baxt nima? Baxtlimisiz?

Muallif AbdulAzizBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 43
Ko'rilgan: 47500
So'nggi javob 01 Sentyabr 2013, 16:07:36
muallifi albatros
Farzandingiz ismini nima deb qo'ymoqchisiz?

Muallif maknunaBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 110
Ko'rilgan: 100683
So'nggi javob 21 Mart 2013, 19:20:45
muallifi duvlaev
Haqiqiy boylik nima???

Muallif maknunaBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 38
Ko'rilgan: 14514
So'nggi javob 04 Iyul 2011, 21:23:38
muallifi Mutaallim-2010
Ma'rifat nima?

Muallif MargilanetsBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 17530
So'nggi javob 16 Noyabr 2008, 14:38:18
muallifi Robiya
Universitetdagi oqishdan nima olaman?

Muallif MargilanetsBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 5300
So'nggi javob 05 Iyun 2013, 16:31:21
muallifi Muxsiya