Muallif Mavzu: OSIYO CHEMPIONLAR LIGASI: PAXTAKOR & BUNYODKOR&NASAF&NEFTCHI  ( 99285 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Равшан Муқимов: «Ð”уранг адолатли натижа бўларди» 


"Ан-Наср" (БАА) ва "Локомотив" (Ўзбекистон) жамоалари ўртасидаги ОЧЛ саралаш баҳсидан кейин темирйўлчилар бош мураббийи Равшан Муқимов ўйиннинг асосий вақти дурангга мос бўлганини таъкидлаб ўтди.

"Натижадан ҳафсалам пир бўлди. Ўйинннинг ўзи эса мухлислар учун қизиқарли кечди. Ҳар иккала жамоа ғалабага ҳақли эди. Бугун дарвозаларга кўп гол киритилди. Гуруҳ босқичига чиқамиз деб умид қилгандим", дейди Равшан Муқимов.

"Бугун ютқазган бўлсак-да, ортга чекинмаймиз. Уйга қайтганимиздан кейин бугунги ўйинни қайтадан кўриб чиқамиз. Бугун биз ўйиннинг асосий вақтида камида дурангга эришишимиз лозим эди. Шунда натижа ҳар иккала жамоа учун адолатли бўларди", дейди ўзбекистонлик мутахассис.

Манба:  www.the-afc.com.
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Вальтер Дзенга: «ÐžÒ“ир ўйин бўлди»


"Ан-Наср" (БАА) ва "Локомотив" (Ўзбекистон) жамоалари ўртасидаги ОЧЛ саралаш баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вальтер Дзенга ўйин ҳар иккала жамоа учун мураккаб кечганини таъкидлаб ўтди.

"Ўйин иккала жамоа учун мураккаб кечди. Ўйин давомида биз рақибимизнинг кучли ва ожиз томонларини билиб бордик. Гуруҳ босқичига чиққанимиздан хурсандман. Боиси, биз бунга муносиб эдик", дейди италиялик мутахассис.

"1:2 ҳисобида ютқазаётганимизда шогирдларимнинг ўйинга бўлган муносабати мени хурсанд қилди. Биз аввал ҳисобни тенглаштириб, кейин ғалаба тўпини киритдик. Бу тотли ғалаба бўлди. Биз гуруҳ босқичида иштирок этишга ва у ерда яхши жамоалардан бири бўлишга тайёрмиз", дейди Вальтер Дзенга.

Манба:  www.stadion.uz.
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Азиз Ҳайдаров жамоаси ОЧЛда “Пахтакор” билан ўйнайди

 ÐžÑÐ¸Ñ‘ чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун биринчи плей-офф ўйини якунланди.

 Ð£Ð½Ð´Ð° Эроннинг “Сабо Қум” ва Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган БААнинг “Ал Шабаб” жамоалари майдонга тушишди. Ўйиннинг асосий вақт 1:1 ҳисоби билан якунланди. Бу босқич ўйинлари бир ўйиндан иборатлиги учун қўшимча вақт белгиланди. Унда ҳам ҳисоб ўзгармагач, навбат пенальтилар сериясига келди. Унда эса дубайликлар омадлироқ чиқишди.

 Ð¨ÑƒÐ½Ð´Ð°Ð¹ қилиб, “Ал Шабаб” гуруҳ босқичида Ð’ гуруҳида ўйнайди. Бу гуруҳда “Лахвия” (Қатар), “Ал Иттифоқ” (Саудия Арабистони) ва Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари бор.

ОЧЛ плей-офф.

САБО ҚУМ – АЛ ШАБАБ – 1:1 (а.в - 1:1)
 ÐŸÐµÐ½Ð°Ð»ÑŒÑ‚илар бўйича – 3:5

Манба: www.Fk.uz
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
“Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги биринчи ўйини вақти маълум бўлди

 Ð¢Ð¾ÑˆÐºÐµÐ½Ñ‚нинг “Бунёдкор” футбол клуби 27 февраль куни жорий мавсумдаги илк расмий учрашувини Осиё Чемпионлар лигаси доирасида ўтказади.

 Ð¨Ñƒ куни Миржалол Қосимов шогирдлари қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси “G” гуруҳи биринчи турида Япония чемпиони “Санфречче Хиросима” клуби меҳмони бўладилар.

 Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸ÑÐ´Ð°Ð³Ð¸ баҳс маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади. Бу пайтда эса Тошкентда 15:00да бўлади.

 â€œÐŸÐ¾Ñ…анг Стилерз” (Жанубий Корея) ва “Бейзцинь Гоан” (Хитой) жамоалари ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:30да старт олади.

Манба: www.bunyodkor.com
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
ОЧЛ-2013. «G» гуруҳи бошланиш вақтлари тасдиқланди


Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учрашувларининг бошланиш вақтлари тасдиқланди.

Унга кўра, “Санфречче Хиросима” (Япония), “Поханг Стилерз” (Жанубий Корея), “Бейцзинь Гуань” (Хитой) ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клублари жой олишган “G” гуруҳи учрашувлари жадвали  қуйидагича кўринишга эга. Қавс ичидаги соат Тошкент вақти билан кўрсатилган.

1-ТУР
2013 йил, 27 февраль
“Санфречче Хиросима” – “Бунёдкор” 19:00 (15:00)
“Поханг Стилерз” – “Бейзцинь Гуань” 19:30 (15:30)

2-ТУР
2013 йил, 13 март
“Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” 17:00 (17:00)
“Бейзцинь Гуань” – “Санфречче Хиросима” 19:30 (16:30)

3-ТУР
2013 йил, 2 апрель
“Бунёдкор” – “Бейзцинь Гуань” 17:00 (17:00)
“Санфречче Хиросима” – “Поханг Стилерз” 19:00 (15:00)

4-ТУР
2013 йил, 10 апрель
“Бейзцинь Гуань” – “Бунёдкор” 19:30 (16:30)
“Поханг Стилерз” – “Санфречче Хиросима” 19:30 (15:30)

5-ТУР
2013 йил, 23 апрель
“Бунёдкор” – “Санфречче Хиросима” 18:00 (18:00)
“Бейзцинь Гуань” – “Поханг Стилерз” 19:30 (16:30)

6-ТУР
2013 йил, 30 апрель
“Санфречче Хиросима” – “Бейзцинь Гуань” 19:00 (15:00)
“Поханг Стилерз” – “Бунёдкор” 19:30 (15:30)

Манба:  www.fcbunyodkor.com.
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
"Пахтакор"нинг ОЧЛ-2013га берган заявкаси


"Пахтакор"нинг ОЧЛда иштирок этиш учун топширган рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ундан 30 нафар футболчи ва 15 нафар раҳбарият вакиллари ўрин олган.


 "Пахтакор" таркиби

Дарвозабонлар
1. Никита Рибкин
 12. Александр Лобанов
 30. Темур Жўраев

Ҳимоячилар
4. Боян Миладинович (Сербия)
 6. Мурод Холмуҳаммедов
 21. Ильдар Маматказин
 23. Александр Мерзляков
 24. Даврон Ҳошимов
 27. Илҳом Суюнов
 36. Жалолиддин Машарипов
 45. Максимилиан Фомин

Ярим ҳимоячилар
3. Ғулом Ўрунов
 5. Акбар Исматуллаев
 7. Кахи Махарадзе (Грузия)
 10. Жора Оганесян (Арманистон)
 11. Темур Ҳакимов
 14. Шерзод Каримов
 15. Жамшид Искандеров
 17. Арам Бабаян
 26. Дилшод Шарофетдинов
 28. Станислав Андреев
 29. Владимир Козак
 34. Ойбек Қиличев
 37. Абдуллоҳ Олимов
 38. Аббос Махситалиев
 39. Баҳодир Мирзараҳимов

Ҳужумчилар
9. Темурхўжа Абдухолиқов
 18. Санъат Шихов
 19. Игорь Сергеев
 22. Абдул Азиз Юсупов

Раҳбарият:
 Ð‘отир Раҳимов (Президент)
 Ð¡Ð°Ð¼Ð²ÐµÐ» Бабаян (Вице-президент)
 ÐœÑƒÑ€Ð¾Ð´ Исмоилов (бош мураббий)
 ÐÐ½Ð²Ð°Ñ€ Рашидов (дарвозабонлар мураббийи)
 Ð“ригорий Колосовский (ёрдамчи мураббий)
 ÐÐ½Ð²Ð°Ñ€ Бисеров (массажчи)
 ÐÐ½Ð´Ñ€ÐµÐ¹ Шипилов (фитнес мураббий)
 Ð‘арот Элмуротов (шифокор)
 ÐŸÐ°Ð²ÐµÐ» Давидов (массажчи)
 Ð”аврон Саидов (маъмур)
 Ð‘еҳзод Назаров (матбуот котиби)
 Ò²Ð¾Ð¶Ð¸Ð°ÐºÐ±Ð°Ñ€ Шарапов (оператор)
 Ð’иктор Жалилов (мураббий маслаҳатчиси)
 Ð Ð°Ð²ÑˆÐ°Ð½ Салимов (жамоа менежери)
 Ð¤Ð°Ñ…риддин Исамуҳаммедов (мусобақалар бўлими)

 Ð¼Ð°Ð½Ð±Ð°: pakhtakor.uz
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
«Ð¡Ð°Ð½Ñ„речче Хиросима» – «Ð‘унёдкор» учрашуви бош ҳаками алмашди


Осиё чемпионлар лигаси-2013 1-тур ўйини эртага бўлиб ўтади. «Ð‘унёдкор» сафарда Япония чемпиони «Ð¡Ð°Ð½Ñ„речче Хиросима»Ð³Ð° қарши майдонга тушади.

 Ð£Ñ‡Ñ€Ð°ÑˆÑƒÐ²Ð½Ð¸ БААлик ҳакамлар бошқариб боришлари ҳақида хабар берган эдик.

 Ð‘ироқ сўнгги хабарга кўра учрашувнинг бош ҳаками алмашган. Али Ҳамад Ал Бадвави жароҳат олгани боис ўйинни бошқара олмайди. Уни ўрнига ФИФА ҳаками Муҳаммад Абдулкарим Муҳаммад бош ҳакам этиб тайинланди.

 Ð¥Ð¸Ñ€Ð¾ÑÐ¸Ð¼Ð°Ð´Ð° бўлиб ўтадиган ўйин расмийлари билан танишиб олинг:


 ÐžÐ§Ð›. "G" гуруҳи
 1-тур. 27 февраль
«Ð¡Ð°Ð½Ñ„речче Хиросима» (Япония) – «Ð‘унёдкор» (Ўзбекистон)
 Ð‘ош ҳакам: Муҳаммад Абдулкарим Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Солиҳ Муҳаммад Ал Марзуқи, Муҳаммад Жасим Ал Мехайрий (иккиси – БАА).
Захира ҳаками: Ҳамад Аҳмад Ҳошимий (БАА).
Назоратчи: Сун Баожие (Хитой).
Комиссар: Ким Донг Ки (Жанубий Корея).
 

 ÐœÐ°Ð½Ð±Ð°: fcbunyodkor.com
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Матеж Скорца: “Ғалаба қозонишни истаймиз”

Ҳозиргина “Пахтакор” – “Ал Иттифоқ” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманинг биринчи қисми якунланди. Дастлаб ОАВ ходимларининг саволларига меҳмонлар жавоб қайтарди.
 
Матеж СКОРЦА (“Ал Иттифоқ” бош мураббийи): - Учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўрганмиз. Эртага иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истайди. Бизга озгина қийин бўлиши мумкин. Сабаби, Ўзбекистонда ҳали мавсум бошланмаган. Бу рақибнинг ҳақиқий кучини билишимизга тўсқинлик қилади. Шундай бўлса-да, Тошкентда ғалабага эришиб, уч очко билан қайтишни хоҳлаймиз.
Яҳё ШАҲРИ (“Ал Иттифоқ” ярим ҳимоячиси): - Эртага ютишни хоҳлаймиз. Гарчи “Пахтакор” кучли рақиб бўлса ҳам биз ғалаба қозонмоқчимиз. Яхши ўйин намойиш қилсак, ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз. 
 
- Рақибнинг ҳақиқий кучини билмасангиз “Пахтакор”га қарши қандай тактика танламоқчисиз?
Матеж СКОРЦА: - Ўзбекистонда ҳали чемпионат бошланмаган бўлса ҳам бизда “Пахтакор” ҳақида етарлича маълумотимиз бор. Назаримда шунинг ўзи бизга етади. Қандай маълумот эканлигини айта олмайман, чунки бу – сир. Айтишим мумкин бўлган нарса шуки, юртингизда бизга рақиб тўғрисида маълумот етказиб берадиган масъулимиз фаолият олиб боради.
 
- 2009 йил “Пахтакор” Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида “Ал Иттифоқ”ни сафарда мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқа олганди.
Матеж СКОРЦА: - Биз кечаги кун билан яшамоқчи эмасмиз. Ўша вақтда ютқазган бўлсак, бу тарихда қолди. Энди келажак ҳақида ўйлаяпмиз.
 
- Мусобақада муваффақиятли иштирок этиш учун таркиб етарли даражада кучайтирилганми?
Матеж СКОРЦА: - Миллий чемпионатда чемпионлик курашидан чиқиб кетганмиз. Шу боис Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилганмиз. Футболчиларимиз ҳам бор эътиборини турнирда муваффақиятли қатнашишни қаратган. Янги ўйинчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Принс Тагони харид қилганмиз.
 
- Яҳё Шаҳри анча ёш ўйинчига ўхшайди. У эртага асосий таркибда майдонга тушадими?
Матеж СКОРЦА: - Бугун яна бир расмий машғулот ўтказамиз. Шундан кейин асосий таркибда кимлар майдонга тушиши мумкинлигига ойдинлик киритамиз. Барча футболчиларда бошланғич таркибга кириш учун имконият бор.
 
- Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз.
Матеж СКОРЦА: - Жароҳат туфайли футболчилик фаолиятимни жуда эрта якунлаганман. Лекин мураббийлик фаолиятим давомида Польшанинг машҳур “Висла” жамоасида ишлаганман. Бу клуб билан уч марта мамлакат Кубогини қўлга киритганман.
 
- Учрашувга бир кун аввал келганингиз салбий таъсир қилмасмикан?
Матеж СКОРЦА: - Ўйлайманки, 48 соат биз учун етарли бўлади. Чунки бу ернинг об-ҳавоси у қадар совуқ эмас. Яхши футбол намойиш қилишимиз учун муаммолар кўрмаяпман.
 
 ÐœÐ°Ð½Ð±Ð°: www.Fk.uz
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Мурод Исмоилов: “Мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз”

Ҳозиргина “Пахтакор” – “Ал Иттифоқ” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманинг иккинчи қисми якунланди. Анжуманда “шерлар” устози Мурод Исмоилов билан ярим ҳимоячи Станислав Андреев ҳам иштирок этди.
 
Мурод Исмоилов (“Пахтакор” бош мураббийи): - Йиғинларда ишладик, меҳнат қилдик. Энди майдонга тушиб, ўйнаш вақти келди. Саволларингиз бўлса, беринглар, имкон қадар тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қиламан.
 
Станислав Андреев (“Пахтакор” ярим ҳимоячиси): - Янги мавсумни бошлаймиз. Олдимизга майдонга тушиб, ғалаба қозониш ва мухлисларни хушнуд қилиш вазифаси қўйилган.
 
- Ҳимоядаги муаммоларни қандай бартараф қилмоқчисиз?
Мурод Исмоилов: - Бизда ҳар доим захира ўриндиғи кўнгилдагидек бўлган. Ўйлайманки, бошқа чизиқ вакиллари асосий таркиб ўйинчиларини йўқлигини билдиришмайди.
 
- Шогирдларингизда ғалабага бўлган иштиёқ қай даражада?
Мурод Исмоилов: - Футболни барчамиз соғинганмиз. Шунинг ўзиёқ ғалабага бўлган иштиёқни кучайтириши аниқ. гарчи таркибда йўқотишлар бўлса ҳам биз мухлисларни ва раҳбариятни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз.
 
- Уч йил аввалги “Ал Иттифоқ” билан ҳозиргисини орасида қандай фарқ бор?
Мурод Исмоилов: - Рақиб олдинги йилларга қараганда анча интизомли футбол намойиш қилмоқда. Мен “Ал Иттифоқ”нинг ўйинларини кўриб шундай хулосага келдим. 2009 йилги “Пахтакор” билан ҳозиргисини солиштирадиган бўлсак, бизда таркиб анча ёшарган.
 
- Рақибнинг чизиқлардаги кучсиз тарафлари борми?
Мурод Исмоилов: - “Ал Иттифоқ”нинг ҳимоясида муаммолари бор. Аммо бу ҳақида тўлиқ гапиришимнинг мавриди эмас деб ўйлайман.
 
- Ўзингизни нималар ўйлантирмоқда?
Мурод Исмоилов: - Айтганимдек, таркибда йўқотишлар бор. Хусусан, сўнгги йиғинда Темурхўжа Абдухолиқовни йўқотдик. Лекин бизга бу муаммолар баҳона бўлишини истамайман. Биз эртага майдонга ғалаба учун тушамиз.
 
- “Ал Иттифоқ”нинг мақсади Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш экан, “Пахтакор”нинг олдига қандай вазифа қўйилган?
Мурод Исмоилов: - Бизга иштирок этадиган барча мусобақаларда узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Бу Ўзбекистон чемпионатими, Кубогими, Чемпионлар лигасими?! Бунинг ҳеч қандай фарқи йўқ.
 
- Селекция ишларидан қониқдингизми?
Мурод Исмоилов: - Ҳар доим инсоннинг айтгани бўлавермайди. Мавсумлар оралиғида клубга ўзимиз хоҳлаган барча футболчиларни жалб қила олмадик. Лекин янги ўйинчилардан умидимиз катта. Ўйлайманки, улар шонли тарихимизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишади.
 
- Эртага жамоани майдонга ким сардор сифатида бошлаб тушади?
Мурод Исмоилов: - Кахи Махарадзе.
 
- Чемпионлар лигасининг барча мавсумларида иштирок этиб келаётган “Пахтакор” мусобақада ғолиб чиқишни истамайдими?
Мурод Исмоилов: - Албатта хоҳлайди, аммо кўрпага қараб оёқ узатиш керак. Имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда ваъда бера олишимиз мумкин. Агар акси бўлса, мухлислар олдида уялиб қоламиз. Ҳозирги асосий мақсадимиз, гуруҳдан чиқиб олиш. Кейин навбатма-навбат олдимизга режа қўйиб бораверамиз.
 
- Ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган футболчилардан кўнглингиз тўқми?
Мурод Исмоилов: - Уларнинг ўйин амалиётига эътирозим йўқ. чунки улар январь ойидан бери кўплаб учрашувларда майдонга тушишди. Аммо ёш футболчиларда бироз толиқиш бор.
 
- Янги ўйинчилар жамоага қанчалик киришиб кетишди?
Мурод Исмоилов: - Александр Мерзляков йиғиндаги барча ўйинларда майдонга тушди. Унда бу борада муаммолар йўқ. Аммо Жора Оганесян ҳали биз хоҳлаган нарсани бера олмаяпти. Насиб қилса, у ҳам тез орада жамоага киришиб кетади.
 
- Ўзбекистонда мавсум бошланмагани жамоангизга салбий таъсир қилмасмикан?
Мурод Исмоилов: - Йўқ. Биз бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиляпмиз.
 
- Станислав, чемпионлик учун ваъда қилинган “Ласеттти” автомобилини беришдими?
Станислав Андреев: - Бу саволга жавоб беришни истамайман.
 
 ÐœÐ°Ð½Ð±Ð°: www.Fk.uz
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Javob: OSIYO CHEMPIONLAR LIGASI: PAXTAKOR & BUNYODKOR&NASAF&NEFTCHI
« Javob #294 : 15 Fevral 2014, 17:21:29 »
bizi jamoalar OCHLga yaramasligini o'tgan hafta Lokomotiv va Nasaf isbotladi.
T.me/mktb37
@mktb37

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Javob: OSIYO CHEMPIONLAR LIGASI: PAXTAKOR & BUNYODKOR&NASAF&NEFTCHI
« Javob #295 : 15 Fevral 2014, 17:48:14 »
Ötgan hafta Nasaf
(mehmonda) va
Lokomativ (uyida)kabi
klublarimiz arab klublaridan
warmandali mag'lubiyatga
uchradilar. Futbolda biz
Europaliklarga jismoniy
tayyorgarlikdan; Lotin
Amerikasiga
individualmahoratdan;
arablarga ruhiy tayyorgarlikdan;
Yaponiya va Koreyaga
kombinatsion öyindan; biz
Xitoy, Tailand, Vetnam,
Indoneziya, Malaziya. Hullas
bahonar ko'p
T.me/mktb37
@mktb37

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
14.05.2014 23:00
Ал-Ҳилол-Бунёдкор.
Garchi Navbahorga muhlis bolsam ham. O'zbekiston nomi bilan chiqqani uchun ham BUNYODKORga OMAD.
T.me/mktb37
@mktb37

Yaratganga shukr

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 48
  • -oldi: 243
  • Xabarlar: 254
  • Jins: Erkak
  • Ibodat- poklik,e'tiqod,namoz,ro'za,zakot haj,duo
nima ham derdik har doimkiday yana omad tilab qolamizda:)))

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
14.05.2014 23:00
Ал-Ҳилол-Бунёдкор.
Garchi Navbahorga muhlis bolsam ham. O'zbekiston nomi bilan chiqqani uchun ham BUNYODKORga OMAD.
okaginam bomisiz qaylada yuripsiz kurishmaymize
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

 

OSIYO CHEMPIONLAR LIGASI: PAXTAKOR & NEFTCHI

Muallif Shoxjahon12Bo'lim Futbol

Javoblar: 36
Ko'rilgan: 17457
So'nggi javob 24 May 2007, 08:28:00
muallifi ikbaljohn
UEFA CHEMPIONLAR LIGASI

Muallif Shoxjahon12Bo'lim Futbol

Javoblar: 595
Ko'rilgan: 203316
So'nggi javob 26 May 2014, 17:27:00
muallifi IRFON-2012
O'ZBEKISTON OLIY LIGASI

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 325
Ko'rilgan: 123448
So'nggi javob 16 Fevral 2013, 12:04:36
muallifi UmmatiY_MuhammadiY
ANGLIYA PRIMER-LIGASI

Muallif Shoxjahon12Bo'lim Futbol

Javoblar: 336
Ko'rilgan: 113324
So'nggi javob 16 Sentyabr 2012, 15:38:01
muallifi Wonder
UKRAINA OLIY LIGASI

Muallif Shoxjahon12Bo'lim Futbol

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 6112
So'nggi javob 14 Aprel 2010, 16:30:47
muallifi Shoxjahon12