Muallif Mavzu: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar  ( 50989 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #60 : 30 May 2008, 11:34:58 »
Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кофирлар томонидан йўликкан озорларга сабр килишлари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам кавмлари томонидан каттик озорларга йўликдилар. У зот бу машаккатларга сабр килиб, Аллох Таъолодан савоб умид килар эдилар. Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам йўлликкан озорлардан у зотга тобе бўлган сахобалар хам бенасиб колмадилар. У зот соллаллоху алайхи ва саллам сахобаларни химоя килишга кодир бўла олмаганлари сабабли, бу зулм ва озорлардан кутилишлари учун уларни Хабашистон ерларига хижрат килиб кочиб кетишга буюрдилар. Сахобалар пайгамбаримиз буйруклари билан тугилиб ўсган ерларини, иссик-совукдан панох бериб турадиган уйларини ташлаб, Аллох Таъоло йўлида Хабашистонга хижрат килдилар.

Ибн Исхок айтадилар: ″Абу Толиб дунёдан ўтгач, Курайш кофирлари, у хаётлик пайтида Росулуллохга етказа олмаган озорларни етказдилар″. Абу Нуайм Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килади: Абу Хурайра айтадилар: ″Абу Толиб вафот этгач, улар (Курайш кофирлари) пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламга каттик хужум килдилар. Шунда Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам ″Эй амакижон! Йўклигингиз шундай билиняпти! (Яъни, сиз йўклигингиз туфайли булар менга жуда каттик озор беришмокда, жуда хам кадригиз ўтди, амакижон!), — дер   Ð´Ð¸Ð»Ð°Ñ€.

Сахихайн (Бухорий ва Муслим)да ривоят килинади: «(Бир куни) Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам номоз ўкиётган эдилар, якинрокларида туянинг йўлдоши (тупрокка коришиб ётарди). Укба ибн Аби Муъийт номли кофир ана шу йўлдошни олиб келиб, ул зотнинг устларига ташлади, кизлари Фотима разияллоху анхо келиб, олиб ташлагунларича саждада туравердилар. Кейин Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Ð­Ð¹ Аллохим, Курайшдан бу жамоани (менга озор берган ушбу жамоани) ўзинг жазола!», — деб дуо килдилар.

«Ð£ÐºÐ±Ð° -Ñ‚- ибн Абий Муъийт бир куни, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг елкаларидан тутиб, кийимларининг ёкаларидан тутиб бўйинларидан каттик бўгиб турган пайтда Абу Бакр разияллоху анху келиб, у зотдан уни даф этиб: ″Бу кишини роббим Аллох дегани учун ўлдирасизларми?″,— деб кутказиб одилар».

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #61 : 30 May 2008, 11:35:30 »
Набий алайхиссалоту вассаломнинг кавмларига рахмдилликлари:

Абу Толиб ва Хадижа разияллоху анхонинг вафотларидан кейин, Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга тортаётган озорлар кучайиб кетгач, Тоиф шахрига чикиб, Сакиф кабиласини исломга даъват килдилар, улардан кўрган муомалари эса, факат озор, масхара ва бўйинтовлаш бўлди, холос. Улар росулуллох соллаллоху алайхи ва салламни тошбўрон килиб, икки товонларини конга белаб, хайдашди. Кейин у зот соллаллоху алайхи ва саллам мажбур – Маккага кайтишга карор килдилар. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «(Тоифдан) мен ўзимда йўк, гамгин бўлиб кайтдим. Карну -с- Саоъолиб (Нажд ахлининг мийкоти)га етиб келганимдагина ўзимга келибман. Бошимни кўтариб, менга соя солиб турган бир булутни кўрдим. Назар солиб карасам у булут устида Жаброил алайхиссалом турардилар. Менга нидо килиб дедилар: ″Албатта, Аллох Таъоло кавмингизни сизга айтган сўзларини, кайтарган жавобларини эшитди ва сизнинг хизматингизга улар хакида хохлаганингизча буйрук килишингиз учун тоглар фариштасини юборди″. Сўнгра тоглар фариштаси мени чакириб, салом бериб деди: ″Эй Мухаммад! Аллох Таъоло кавмингизни сизга айтган сўзларини эшитди, мен тоглар фариштасиман, Парвардигорингиз хохлаганингизни буюришингиз учун мени сизга жўнатди. Агар хохласангиз Ахшабайн (Маккадаги икки тог)ни уларнинг устига тўнтариб кўяман. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: ″Йўк! Балки, мен  Аллох Таъолодан, уларнинг пуштларидан Унга бирор нарсани шерик килмай, Унинг ёлгиз Ўзига ибодат киладиган авлодларни чикаришини умид киламан″, — дедилар». (Муттафакун алайх)

Шундан кейин Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хар хаж мавсумида чикиб, турли кабилаларга ўзларини (химоя килшларини) таклиф килиб: «ÐšÐ¸Ð¼ менга жой беради? Ким менга ёрдам беради? Албатта, Курайш Парвардигоримнинг каломини (бандаларига) етказишимга монелик килишмокда», — дер эдилар.

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам хаж мавсумларининг бирида олти нафар Мадиналик кишилар билан учрашиб, уларни Исломга даъват этганларида улар Исломни кабул килдилар ва  юртларига кайтиб ўз кавмларини хам Исломга даъват этдилар, натижада улар ўрталарида Ислом дини таркала бошлади. Сўнгра махфий суратда, Мадиналик мусулмонлар билан, тарихда ″Акаба байъати″ деб номланган биринчи ва иккинчи байъат (ахди паймон бериш) учрашуви бўлиб ўтди. Мана шу байъат комил суратда амалга оширилгач, Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўзлари билан бирга бўлган мусулмонларни, Мадинага хижрат килишга буйрук килдилар. Маккалик мусулмонлар гурух-гурух бўлиб, Мадинага йўл олдилар.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #62 : 30 May 2008, 11:36:08 »
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг Мадинага хижрат килишлари:

Сахобалар Мадинага хижрат килишганига кўп ўтмай, Макка кофирлари у зотни ўлдиришга карор килишганидан сўнг, Аллох Таъоло у зотга хам хижрат килишларига изн берди. Улар Набий алайхиссалоту вассаломни ўлдиришни режалаштиришган кечада Абу Бакр Сиддик билан биргаликда чикиб кетиб, аввал ″Гори Савр″да уч кун яширин туриб, у зот ва шерикларини кидирув ишлари тўхтатилганидан сўнг, мушрикларни догда колдириб, Мадинага йўл одилар. Аллох Таъолонинг мадади билан сог-саломат Мадинага етиб келдилар. Мадина ахли у зот ва хамрохларини очик юз ва кенг калб билан карши олдилар. Кейин у ерга ўз масжид ва манзилларини бино килиб, рисолатларини давом эткиздилар.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #63 : 30 May 2008, 11:36:50 »
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг газотлари (яъни, ислом душманларига карши олиб борган жанглари):

Ибн Аббос разияллоху анхумодан ривоят килинади, у зот айтадилар: «Ð Ð¾ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾Ñ… соллаллоху алайхи ва саллам Маккадан (кофирлар у зотни ўлдирмокчи бўлганларида) чиккан пайтларида Абу Бакр разияллоху анху: ″Инна лиллах ва инна илайхи рожиъу-у-н, ўз пайгамбарларини чикариб юборишди, (бу кавм) албатта, халок бўлгучидир″, — дедилар. Кейин Аллох азза ва жалла: «Ð¥ÑƒÐ¶ÑƒÐ¼Ð³Ð° учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг килиш) изни берилди. Албатта Аллох уларни голиб килишга Кодирдир». (Хаж: 39) оятини нозил килди. Ушбу оят жиход (кофирларга карши жанг) хакида нозил бўлган биринчи оятдир».

Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам йигирма етти марта гозотга (яъни, жиходга) чикдилар, булардан тўккистасида; – Бадр, Ухуд, ал-Мурайсиъ, ал-Хандак, Курайза, Хайбар, ал-Фатх, Хунайн ва ат-Тоиф деб ном олган гозотларда – жанг килдилар. Эллик олти марта атрофга лашкар юбордилар.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #64 : 30 May 2008, 11:38:53 »
Набий алайхиссалоту вассаломнинг хаж ва умралари:

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам Мадинага хижрат килганларидан сўнг, факат бир марта хаж килганлар. У зотнинг ушбу хажлари, таърихда ″Хажжатул-вадоъ″ номи билан машхур. Тўрт марта умра килганлар:

Биринчи: Худайбийя умраси, бу умрани охирига етказишларига мушриклар йўл кўймаганлар. Худайбийя номли ерга етиб борганларида, мушриклар Маккага киргизмай, балки келгуси йилда келсалар улар Маккани мусулмонларга уч кунга бўшатиб беришларини ваъда берганлар.

Иккинчи: Умратулказо – сулхга биноан, келгуси йили бориб, аввалги йилдаги охирига етказа олмаган умраларининг казосини килганлар, шу сабаблик бу умраларининг номи ″Умратулказо″ дейилади.

Учинчи: Умратул-жииррона – Макка фатх этилган йили Жииррона номли жойга келиб, ўша ердан ихром кийиб килган умралари, шу сабаб бу умранинг номи ″Умратул-жииррона″дир.

Ушбу уч умрани Набий соллаллоху алайхи ва саллам зулкаъда ойларида бажардилар.

Тўртинчи: Хажжатул-вадоъга борганлирида, Мадинага кайтишларидан аввал, охирги килган умралари.

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #65 : 06 Iyun 2008, 17:18:57 »
JANOB RASULULLOHNING: «AGAR UZIMGA DUST TUTADIRGAN BULSAM...» — DEB AYTGANLARI XUSUSIDA

IbnAbbos raziyallohu anhurivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Agar ummatimdan birortasini uzimga dust tutadirgan bulsam, Abu Bakrni dust tutgan bulur erdim, ammo ul kishi (Islom bo’yicha) birodarim va sahobamdurlar» — deb marhamat qildilar».

Ayyubraziyallohu anhurivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Agar uzimga (biror kishini) dust tutadirgan bo’lsam, dust tutgan bo’lur erdim, ammo (Olloh taolodan bulak yana bir kishini do’st tutib, gunohkor bulgandan kura), Islom birodarligi afzaldur» — deb marhamat qildilar».

Abdulloh ibnAbu Mulayka raziyallohu anhurivoyat qiladilar: «Kufa ahli ajdodlar xususida (eslatib, dust bulmoqni taklif qilib) Ibn Zubayrga maktub yulladi. Shunda Ibn Zubayr: «Agar Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Bu ummatdan birortasini uzimga dust tutadirgan bulsam, (Abu Bakrni) dust tutgan bulur erdim» — deb aytmagan bulganlarida erdi...» — deb javob yezdi».

Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #66 : 06 Iyun 2008, 17:19:53 »
6-bob.


Muhammad ibn Jubayrning otalari Mut’im raziyallohu anhurivoyat qiladilar: «Bir ayel (bir narsa xususida iltimos qilib) Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning huzurlariga kelib erdi, ul zot unga oldilariga boshqa safar kelmoqni amr qildilar. Shunda ayel: «Boshqa safar kelganimda sizni topmasamchi?» — dedi, ya’ni: «Boshqa safar kelgunimcha vafot etib qolsangazchi?» — deb aytmoqchi buldi. Janob Rasululloh unga: «Agar meni topmasang, Abu Bakrning oldilariga borgil!» — dedilar. (Ya’ni, ul zot bu birlan uzlarvdan sung Abu Bakrni xalifa qilib qoldirajaklariga hamda ul kishining boshqa sahobalardan afzalroq erkanliklariga ishora qilayetirlar)».

Lmmor raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Men Rasululloh sallallohu alayhi va sallamni hamda ul zotning yenlarida (musulmonlardan) faqat besh bandani — (Bilol, Zayd ibn Horisa, Omir ibn Fuhayra, Abu Fukayha, Ubayd ibn Zayd alHabashiyni), shuningdek iksi ayelni (Ð¥adicha va Ummu Aymanni) va Abu Bakrni kurdim». (Ya’ni, Islomning dastlabki vaqtida musulmon bo’lganlar guruhi mazkur kishilardanshna iborat erdi).
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #67 : 06 Iyun 2008, 17:21:32 »
Abu Dardo raziyallohu anhurivoyatqiladilar. «Men Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning huzurlarida o’ltirgan erdim. Bir mahal (Hazrat) Abu Bakr kiyimlari etagini tizzalari kurinadigan darajada ko’targan holda kirib keldilar. (Ya’ni, biror katta ishga qattiq kirishgan odam shunday qiladi, Abu Bakr ersalar Hazrat Umarni ranjitib quygan bo’lib, ul kishi uzrlarini qabul qilmagan erdilar. Shul bois Abu Bakr ne qilmoqlarini bilmay, shoshapisha Janob Rasulullohdan maslahat so’ragani kirgan erdilar). Janob Rasululloh (Abu Bakrpi bu ahvolda kirganlarini ko’rib, sahobalarga): «Birodaringizga ne buddi, janjallashgani kirdilarmi, deyman?» — dedilar. Abu Bakr Janob Rasulullohga salom bergach: «Yo Rasulalloh, men birlan (Umar) ibn alÐ¥attob o’rtamizda bir ish bo’lib erdi (ya’ni, bir masala xususida aytishib qolib erdik), shunda men ul kishiga (bir oz) qo’pollik qilib qo’ydim, so’ng (qilgan ishimdan) afso’su nadomatlar qilib, uzr so’radim, ammo o’zrimni qabo’l qilmadilar. Sho’l sababdan huzuringizga keldim», — dedilar. Janob Rasululloh: «Ey Abu Bakr, sizni Olloh taolo mag’firat qilgay!» — deb uch bor takrorladilar. Keyin, Hazrat Umar (ham Abu Bakr birlan o’zlari oralarvda bo’lgan ko’ngilsiz voqeadan) afsuslanib, Abu Bakrning uylariga bordilarda, (ul kishining bolachaqalaridan): «Abu Bakr shu yerdalarmi?» — deb so’radilar. Ular: «(Ul kishi uyda) yo’qlar» — deb aytishdi. So’ng, Hazrat Umar Janob Raso’lo’llohning huzurlariga kelib, ul zotga salom berdilar. Shunda ul zotning yuzlari (g’azabdan) shul qadar oqarib ketdiki, hatto Abu Bakr: («Janob Rasululloh Umarga qattiq dashnom bermasalar erdi» — deb) qo’rqib ketdilarda, tiz cho’kib: «Yo Raso’lalloh, (bu xususda) men qo’proq aybdorman!» — deb ikki bor aytdilar. Shunda Janob Rasululloh: «Olloh taolo meni sizlarga payg’ambar qilib yuborganda, sizlar: «Sen yelgonchisan!» — dedingizlar, Abu Bakr ersalar: «Rost aytabtir» — deb o’zlari ham, moldun&lari birlan ham ko’nglimni oddilar. Mening do’stimni o’zimga qo’yib berasizlarmi, yo’qmi, axir?!» — deb ikki marta takrorladilar. Shundan so’ng, Hazrat Abu Bakrga aziyat yetkazilmadi».
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #68 : 06 Iyun 2008, 17:22:09 »
Abu Usmoyaraziyallohu anhuAmr ibn alOsdan naql qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam Amr ibn alOsni qo’shinga bosh qilib ZotusSalosilga yubordilar. Amr1   ibn alOs bunday deydilar: «Men Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning qoshlariga borib: «(Yo Rasulalloh), odamlardan qaysi biri siz uchun mahbubroq?» — dedim. (Ya’ni, Janob Rasululloh ZotusSalosil g’azoti qushiniga, uning tarkibida Abu Bakr va Umar raziyallohu anhumo bo’la turib, Amrni bosh qilib tayinladilar. Shul bois Amr ul zotga shunday deb savol berdilar). Janob Rasululloh: «Oisha», — dedilar. Men: «Erkaklardanchi?» — dedim. Ul zot: «Uning otasi (Abu Bakr)», — dedilar. Men: «Ul kishidan keyinchi?»— dedim. Ul zot: «So’ng, Umar ibn alÐ¥attob», — dedilarda, o’l kishidan keyin yana bir qancha kishilar nomini zikr qildilar».

Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Men Rasulo’lloh sallallohu alayhi va sallamning buvday deb aytganlarini eshitdim: «Bir chupon qo’ylari orasida turib erdi, bir mahal bir bo’ri tashlanib, ulardan birini olib qochdi. Cho’pon uning ortidan quvdi. Shunda buri unga ugirilib: «Quylarga arslon hujum qilgan kuni, (sen qochib qolib) ularga mendan bo’lak cho’ponlik qiladirgan kimsa qolmaydirgan kuni kim (buni mendan tortib ololadi)?!» — dedi. Bir mahal bir kishi sigirini haydab ketayetib, unga minib oldi. Shunda sigir (ho’kiz) unga qarab: «Men buning uchun yaratilgan ermasman, balki yer haydash uchun yaratilgandurman» — deb aytdi». Sahobalar Janob Rasulullohning bo’l gaplarini eshitib: «So’bhonalloh, ho’kiz ham so’zlaydimi?» — deyishdi. Janob Raso’lulloh: «Men bunga ishonaman, Abu Bakr va Umar ibn alÐ¥attob ham ishonishadi», — dedilar».
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #69 : 06 Iyun 2008, 17:22:54 »
Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar. «Men Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning bunday deb aytganlarini eshitdim: «Bir mahal men uxlab yetgan erdim, tushimda o’zimni bir quduq labida ko’rdim, o’l yerda chelak bor erdi. Men chelakni olib, Olloh taolo iroda qilgancha quduqdan suv tortib oldim. Sung, chelakni Ibn Abu Qahhofa (ya’ni, Abu Bakr asSiddiq raziyallohu anhu) olib, quduqdan bir (yeki ikki) chelak suv tortib oldilar, ammo ul kishining tortipshari zaif bo’ldi (ya’ni, kam so’v tortib oldilar). Olloh taolo ul kishini buning uchun mag’firat qilsin! Keyin, chelak katta bir idishga aylandi. Uni (Umar) ibn alХattob (qo’liga) oldi. Men odamlar orasida Umarchalik (ko’p so’v) tortib oladirgan baqo’vvat, mohir odamni ko’rgan ermasman. (U shul qadar kup suv tortib oldiki), hatto odamlar (quduq atrofiga tuyalari uchun) qo’ralar qurdilar». (Ya’ni, ushbu hadisda Janob Rasululloh Abu Bakrning o’z xalifalik davrlarida musulmonlar orasidagi ixtiloflarni bartaraf qilish birlan ovora bo’lib qolib, kofirlarga qarshi kam g’azot qilishlarini, Hazrat Umarning ersa ul kishiga nisbatan ancha ko’p fath qilishlarini bashorat qildilar).

Abdulloh ibn Umar raziyallohu anhu rivoyat qiladilar:«Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «Kimda kim kibruhavo birlan kiyimi etagini (yerga tekkizib) sudrab yursa,   Olloh taolo unga Qiyomat kuni (rahmat) nazarini tashlamaydi», — dedilar. Shunda Abu Bakr: «Agar kiyimimning:  etaklaridan biri (ya’ni, etagining bir tomoni) uzim bilmagan holda osilib (yerga tegib) qolsachi?» — dedilar, (chunki ulkishi ozg’in erdilar). Janob Rasululloh: «Siz buni kibruhavo birlan qilmaysizku!» — dedilar».         

Abu Хurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Men Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning: «Kimki Olloh taolo yulida nimaiki bo’lmasin, bir juftdan sadaqa qilsa, (Qiyemat kuni): «Ey Ollohning bandasi, bu qilgan xayru ehsonlaring uchun ato etilgan savoblardan biridur!» — deb (jannatning barcha) darvozalaridan chaqiriladi. Kimki namoz ahlidan bulgan bulsa, namoz darvozasidan, kimki jihod ahlidan bulgan bulsa, jihod darvozasidan, kimki sadaqa ahlidan bulgan bulsa, sadaqa darvozasvdan va kimki ruza ahlidan bulgan bulsa, ruza darvozasidan («Rayyon» nomli darvozadan) chaqiriladi» — deb marhamat qilganlarini eshitdim. Shunda Abu Bakr: «Barcha darvozalardan chaqirilguvchi kishi uchun (buning) ziyeni yuqdur, (aksincha bu Olloh taolo unga kursatgan izzatu ikromning belgisidur). Yo Rasulalloh, bir kishi ushal barcha darvozalardan chaqiriladimi?» — dedilar. Ul zot: «Ha, shunday. Ey Abu Bakr, men sizning barcha darvozalardan chaqirilguvchi kishilardan biri bulmogangizni istarman!» — dedilar».
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #70 : 12 Iyun 2008, 18:25:22 »
Oisha raziyallohu anho rivoyat qiladilar: «Darhaqiqat, Rasululloh sallallohu alayhi va sallam vafot qilganlarida (otam) Abu Bakr Sunh degan yerda erdilar. (Ismoil: «Sunh — bu Oliyadur», — deydilar). Shunda Hazrat Umar: «Olloh taolo haqi, Rasululloh sallallohu alayhi va sallam ulgan emaslar! Olloh taolo haqi, ul zotdan bulak hech kimsaga qalbimizda urin yuq erdi! Olloh taolo ul zotni albatta qayta tiriltirur va ul zot hali (kuplab) kishilarning (mushriklarning) qulu oyeqlarini qirqurlar!» — dedilar. Keyin, (otam) Abu Bakr kelib, Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning yuzlarini ochdilarda, ul zotni updilar. Sung: «Otaonam sizga fido bo’lsinlar, hayetligingizda ham xushruy erdingiz, vafot qilganinshzda ham xushro’ysiz! Jonim qulida bulgan zot haqi, Olloh taolo sizga aslo ikki ulim bermas!» — deya tashqariga chiqdilarda, (Hazrat Umar: «Olloh taolo haqi, parvardigor ul zotni albatta qayta tiriltirur!» — deb aytganlari uchun): «Ey ont ichguvchi, uylab gapir!» — dedilar. Abu Bakrning bu gaplaridan Hazrat Umar ultirib qoldilar. Abu Bakr Olloh taologa hamdu sanolar aytgach: «Kimda kim Muhammad (alayhissalom)ga ibodat qilgan bulsa, ul zot vafot qildilar va kimda kim Olloh taologa ibodat qilgan bulsa, u (hamisha barhabt) bulib, (sira) ulmas! Olloh taolo: «(Ey Muhammad), darhaqiqat siz ham ulguvchidursiz, ular ham (boshqalar ham) ulguvchidurlar» («Zumar» surasi, 30oyat) — deb aytgandur. Shuningdek, Olloh taolo: «Muhammad bir payg’ambar, xolos. Undan ilgari ham payg’ambarlar utgandur. Agar u (ya’ni, Muhammad alayhissalom) vafot qilsa yeki o’ldirilsa, (Islomdan yuz ugirib) ortingazga (kufrga) qaytursizlarmi?! Kimda kim ortiga qaytsa, Ollohga zarracha ziyen yetkaza olmas, (bilaks uziga zarar keltirur). Olloh shukrguzorlarni mukofotlagusidur!» («Oli Imron» surasi, 144oyat) — deb ham aytgandur»,— dedilar. «Shunda, — deydilar Ibn Abbos raziyallohu anhu, — odamlar ukirib yig’lab yuborishdi. Keyin, ansorlar Banu So’ida ayvonida o’ltirgan Sa’d ibn Ubodaning huzuriga tuplanishdi. Ular: «Bir gal bizlardan (ya’ni, ansorlardan) va bir gal sizlardan (ya’ni, muhojirlardan) amir (xalifa) bulmog’i lozim», — deyishdi. Keyin, Abu Bakr asSiddiq, Hazrat Umar ibn alÐ¥attob va Abu Ubayda ibn alJarroh ularning huzuriga borishdi. Shunda Hazrat Umar gapira boshlagan erdilar, Abu Bakr ul kishini jim qildilar. (Shul voqea xususida Hazrat Umar: «Olloh taolo haqi, men uzimni katta tutib, ul kishidan ilgari gapirmoqchi ermasdim, balki Abu Bakr aytmoqchi bulgan gaplarini ularga tushuntira olmaydilar, deb xavotir olganimdan uzimga ma’qul suzlarni avvaldan uylab quygan erdim», — deydilar). So’ng, Abu Bakr uzlari eng suzamol kishilar singari ravon va sodda qilib: «Bizlar amir va sizlar vazir bulmogangiz lozim», — dedilar. Shunda Habbob ibn alMunzir: «Yuq, bulmaydi, Olloh taolo haqi, uzimizdan ham, sizlardan ham amir qilmaymiz!» — dedi. Abu Bakr asSiddiq: «Iuq, bulmaydi, bizlar amir va sizlar vazir bo’lmog’ingiz lozim, Quraysh Makka arablarining boylik va naslnasab jihatidan urta holidurlar. Umar ibn alÐ¥attobga yoki Abu Ubayda ibn al-Jarrohga bay’at qilingizlar!» — dedilar. Hazrat Umar: «Aksincha, sizning uzingizga bay’at qilurmiz, siz bizning ulug’imiz, eng yaxshimiz va Janob Rasulullohga eng mahbubimizsiz!» — dedilarda, Abu Bakrning qullarini olib, ul kishiga bay’at qildilar. Sung, qolganlar ham bay’at qilishdi. Shunda bir (kishi kinoya birlan): «Sa’dni uldirdingizlar!» — dedi. Hazrat Umar: «Uni Olloh taolo uldirdi!»— deb javob qildilar». («Ya’ni, Abu Bakrga bay’at qilganingiz birlan xalifalik xususida ansorlarni muhojirlarga qarshi quzg’agan Sa’d ibn Ubodani pichoqsiz suydingizlar!» — deb kinoya qildi).
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #71 : 12 Iyun 2008, 18:25:49 »

Oisha raziyallohu anho rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam (jon chiqar mahal) kuzlarini (shiftga) tikib turib: «Parvardigoro, sen Buyuk Dustsan!» — dsb uch bor aytdilar».

Oisha raziyallohu anho rivoyat qiladilar: «Hazrat Umar va Abu Bakrning Olloh taolo manfaatli qilgan xutbalaridan biri shuki, Hazrat Umar musulmonlar orasida albatta nifoq yuzaga kelishini aytib, odamlarni qurqitdilar va Olloh taolo bu birlan ularni nifoqdan qaytardi. Abu Bakr ersalar (o’z xutbalarida) odamlarga to’g’ri yulni kursatib, ularning zimmasidagi burchni tushuntirib quydilar. Sung, odamlar ul kishi birlan birgalikda: «Muhammad bir paygambar, xolos. Undan ilgari ham payg’ambarlar utgandur...» («shukrguzorlarni mukofotlagusidur» degan qavligacha) — deya tashqariga chiqishdi».

Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #72 : 12 Iyun 2008, 18:27:11 »
Muhammad ibn al-Hanafiyya rivoyat qrladilar: «Men otamga: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallamdan sung eng yaxshi odam kim?» — dedim. Otam: «Abu Bakr», — dedilar. Men: «Keyin kim?» — dedim. Otam: «Keyin, Umar», — dedilar. Shunda men: «Keyingisi Usmon» deb aytishlaridan cho’chib: «Keyin, siz o’zingiz», — dedim. Otam: «Men musulmonlardan biriman, xolos», — dedilar».

Oisha raziyallohu anho rivoyat kiladilar: «Biz Rasululloh sallallohu alayhi va sallamning safarlaridan birida ul zot birlan birga yulga chiqdik. Baydo’ (yeki Zotuljaysh) degan yerga borganimizda marjonim uzilib, yo’qolib qoldi. Rasululloh sallallohu alayhi va sallam uzlari ham, ul zot birlan birga kishilar ham uni qidirib, ushlanib qolishdi. Shunda odamlar suvga yaqin yerda ermas erdilar, uzlarida ham suv yuq erdi. Shul bois
odamlar Abu Bakrning qoshlariga kelishib: «Oishaning qilgan ishini kurmaysizmi, Rasululloh sallallohu alayhi va sallamni ham, ul zot birlan birga kishilarni ham yuldan qoldirdi! Vaholanki, odamlar suvga yaqin yerda emaslar, uzlarida ham suv yo’qdur», — deyishdi. Abu Bakr tepamga kelganlarida Janob Rasululloh muborak boshlarini tizzamga quyib uxlab qolgan erdilar. Abu Bakr menga: «Janob Rasululloh birlan odamlarni yuldan qoldirding, vaholanki ular suvga yaqin yerda ham emaslar, uzlarida ham suv yuqdur!»— dedilarda, Olloh taolo iroda qilgancha menga dashnom berib, qullari birlan biqinimga turta boshladilar. Shunda men Janob Rasulullohning muborak boshlari tizzamda bulgani uchungina chidab, qimirlamadim. So’ng, Janob Rasululloh ushal suvga yaqin bulmagan bir yerda uyqudan uyg’ondilar. Shunda Olloh taolo ul zotga «Тayammum» oyatini nozil qildi, odamlar tayammum qilishib, (namoz uqgatsdi). Keyin, Usayd ibn Huzayr menga: «Ey Abu Bakr zurriyoti, bu Olloh taoloning siz tufayli ato etgan birinchi barokoti emas!» — dedi. Sung, men mingan tuyani turg’azib erdik, marjonimni ostidan topdik».

Abu Sa’id al-Хudriy raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: «(Zinhor) meningsahobalarimni so’kmangizlar! Garchi sizlardan qaysi biringizdir Uhud tog’idek oltin sadaqa qilgan bulsangiz ham, u ulardan birining na muddiga va na mikyoliga (ya’ni, mening birgina sahobamning kichik bir fazilatiga ham, kichik bir qilgan amali solihiga ham) barobar kelmas!» — dedilar».

Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Muhammad Amin

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 462
  • -oldi: 835
  • Xabarlar: 3473
  • Jins: Erkak
  • Duoga qo'l oching...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #73 : 12 Iyun 2008, 18:34:53 »
Abu Muso a-lAsh’ariydan naql qilinadiki, ul yuyii uylarida tahorat olgach, tashqariga chiqdilar. Abu Muso: «Bugun Rasululloh sallallohu alayhi va sallamga bir xizmat qilayin, kunimni ul zot birlan o’tkazayin!» — deb niyat qildim», — deydilar. So’ng, Abu Muso masjidga borib, Rasululloh sallallohu alayhi va sallamni suradilar. Masjiddagilar: «Bu yerdan chiqib, hov anavi tarafga ketdilar», — deyishdi. Abu Muso bunday deydilar: «Men masjiddan chiqib, ortlaridan qidirib bordim, bilsam, Bi’ru Arisga (sahnida qudug’i bor bir boqqa) kirib ketgan erkanlar. Ul zot hojatlarini bajarib bo’lib, tahorat olgunlariga qadar boqqa kirmay, uning xurmo shoxlaridan qilingan eshigi oldida (kutib) ultirdim. Keyin, urnimdan turib, ul zot tomon yunaldim. Qarasam, quduq taxtasining urtasida, izorlarini shimarib, oyeqlarini quduq ichiga osiltirib o’ltiribdilar. Qoshlariga borgach, ul zotga salom berdim. Sung, yana eshik oldiga borib uldirdim. Uzimga uzim: «Bugun Rasulullohga bir eshikbonlik qilayin!» — dedim. Shu asnoda Abu Bakr raziyallohu anhu kelib, eshikni taqillatdilar. Men: «Kim bu?» — dedim. Ul kishi: «Abu Bakrman», — dedilar. Men: «Shoshmay turingiz!»— dedimda, ul zotning qoshlariga borib: «Yo Rasulalloh, Abu Bakr kelib, ichkariga kirmoqqa izn surayetirlar», — dedim. Ul zot: «Ijozat ber va jannati ekanliklarini aytib, xushnud qil!» — dedilar. Men eshik oldiga borib, Abu Bakrga: «Kiringiz, Janob Rasululloh sizning jannati ekanligingizni bashorat qildilar», — dedim. Abu Bakr boqqa kirdilarda, Janob Rasulullohning ung tomonlariga borib, ul zot singari izorlarini shimargach, oyeqlarini quduq ichiga osiltirib ultirdilar. Men yana eshik oldiga borib ultirdim. Men boya birodarim (Abu Burda)ni: «Ð¢ahorat qilib, sung ortimdan yetib olgil!» — deb uyda qoldirib kelgan erdim. Shul bois: «Agar Olloh taolo falonchiga (ya’ni, birodarimga) yaxshilikni ravo kurgan bo’lsa, u bul yerga kelur» — deb endi xayelimdan o’tkazgan erdim hamki, bir kishi eshikni itara boshladi. Men: «Kim bu?» — dedim. Ul kishi: «Umar ibn al-Ð¥attobman»,— dedilar. Men: «Bir oz kutib turingiz!» — dedimda, Janob Rasulullohning qoshlariga borib salom berdim. Sung: «(Yo Rasulalloh), Umar ibn al-Ð¥attob kelib, ichkariga kirmoqqa ruxsat so’rayetirlar», — dedim. Ul zot: «Ijozat ber va janiati ekanliklarini aytib, xushnud qil! — dedilar. Men (eshik oldiga) borib, ul kishiga: «Kiringiz, Janob Rasululloh sizning jannati ekanligingizni bashorat qildilar», — dedim. Hazrat Umar ichkariga kirdilarda, Janob Rasululloh,   ning chap yenlariga borib, oyeqlarini quduq ichiga osiltiribultirdilar. Men yana (eshik oldiga) qaytib borib o’ltirdim.'  layelan: «Agar Olloh taolo falonchiga (ya’ni, birodarimga yaxshilikni iroda qilsa, u bul yerga kelur»  deb erdim hamki,(yana) kimdir kelib, eshikni itara boshladi  Men: «Kiml   yedim Ul kishi: «Usmon ibn Affonman»  dedilar.Men: «Bir oz kutib turingiz!»  dedimda, Janob Rasulullohning qoshlariga borib, (Usmon ibn Affonning ichkariga kirmoqqa izn surayetganlarini) ma’lum qildim. Ul zot: «Ijozatyer va boshlariga tushadirgan musibat oqibatida (shahid bo’la jaklarini hamda shul tufayli) jannatga kirajaklarini aytib, xushnud qil!»  dedilar. Men Hazrat Usmonning oldilariga Syurib: «Kiringiz, Rasululloh sallallohu alayhi va sallam boshingizga tushadirgan musibat oqibatida (shahid bo’liO), jannatga kirajagingazni bashorat qildilar»,  dedim. Dazrat Usmon ichkariga kirib, (quduq labvdagi) taxtada ultirgali joi qolmaganini kurdilarda, (quduqning Janob Rasulullohga) qaramaqarshi tarafiga borib ultirdilar».Sa’id ibn alMusayyib: «Men bu voqeani (ya’ni, Janob Rasulullohning ung tomonlarvda Abu Bakr, chap tomonlarida Umar va oyeq tomonlarida Usmon raziyallohu anhumning ultirganlarini) ularning qabrlarining qay tartibda joylashi. shiga iuidim», — deydilar».            
Bir qo`lda Qur’onu bittasida jom,
Ba’zida halolmiz, ba’zida harom,
Feruza gumbazli osmon ostida
Na chin musulmonmiz, na kofir tamom.


                          Umar Hayyom

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar
« Javob #74 : 26 Dekabr 2008, 14:05:02 »
Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шакл-шамойиллари:

Пайгамбар алайхиссалоту вассалом, на новча ва на пакана балки, кадди коматлари ўзларига ярашган, кўркам, ўрта бўйли киши эдилар. Ок юзли, бу окликка бир оз кизиллик аралашиб гўё юзлари куёш каби порлар эди. Сочлари кора, таралган, узунлиги кулокларининг юмшогига етарди ва икки кўзлари коп-кора, худди сурма кўйгандек жуда хам чиройли эди. Баданлари сержун эмас, факат кўкракларининг ўртаси ва коринларида, ўзларига ярашган, бир оз нозик юнглар бор эди.

 

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik

Muallif ibnUyaynaBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 5672
So'nggi javob 06 Noyabr 2018, 13:15:01
muallifi MirzoMuhammad
Rosululloh sollallohu alayhi vasallamni uchratsangiz...

Muallif muxlisaBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 6322
So'nggi javob 28 Avgust 2012, 17:50:10
muallifi xojarnur
Hadislar — ezgulik kaliti

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 786
Ko'rilgan: 208500
So'nggi javob 31 Iyul 2013, 16:46:19
muallifi Sadulla
G'arb Rasulullov (SAV) haqlarida

Muallif AbdulAzizBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 29
Ko'rilgan: 12607
So'nggi javob 31 Yanvar 2012, 09:08:02
muallifi Abdulhafiz
Ro'za haqida hadislar

Muallif DoniyorBo'lim Ro'za

Javoblar: 214
Ko'rilgan: 82661
So'nggi javob 16 Iyul 2013, 11:45:28
muallifi Sadulla