ISLOMDA oiladagi muomala  ( 31847 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 B


MirzoMuhammad  11 Iyun 2019, 15:06:32

Совчилик масаласи
   Никоҳ бир умрлик ибодат имконини берар экан, намоз ўқишга киришувчи инсон таҳорат олиб, кийимларини поклаб, покиза жойни танлагани каби уйланмоқчи бўлган йигит ва турмушга чиққувчи қиз ўз тайёргарлигини кўриши керак. Бунинг учун эса, муқаддас динимизда кўрсатилган эр-хотинлик вазифалари ва ҳақ-ҳуқуқларини ўрганиш зарур. Булар нималардан иборат?
   Бу борада кўплаб мулоҳазалар бор. Шулардан бири совчилик масаласидир. Бу – муҳим масала. Чунки айнан никоҳ битими туфайли бошқа-бошқа хонадонда, бутунлай бошқа шароитда катта бўлиб, вояга етган икки ёш бир оила бўлиб яшай бошлайди.
Пайғамбар алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳланишга тарғиб қилиб, шундай деганлар:
" يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ مَنْ اسْتَطَاعَ منكُم الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ " (رَوَاهُ الإمَامُ البُخَارِيُّ وَالإمَامُ مُسْلِمٌ عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه)
яъни: “Эй, ёшлар жамоаси сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани тутсин, бу унинг учун (ҳаромдан) сақланишидир" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Никоҳдан олдин совчилик қилиш ҳам – суннатдир. Совчиликдан мақсад – қизнинг хоҳишини, шунингдек, ота-онасининг фикрини, никоҳга розилигини ё норозилигини билишдир. Никоҳдан олдин қиз ва оила аъзоларининг розилиги лозим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ўзлари ижозат бермаганида уларни никоҳлашдан қайтариб, шундай марҳамат қилганлар:
"لا تُنْكَحُ الأيِّمُ حَتَّى تُسْتأمَرَ، وَلاَ تُنْكَحُ الْبِكْرُ حَتَّى تُسْتَأْذَنَ، قالوا يَا رَسُولَ اللهِ وَكَيْفَ إذْنُهَا؟ قال: "أَنْ تَسْكُتَ" (رَوَاهُ الإمَامُ البُخَارِيُّ وَالإمَامُ مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).
яъни: “Бевани у билан маслаҳатлашмасдан никоҳ қилинмайди. Қизнинг розилиги олинмасдан никоҳ қилинмайди”. Саҳобалар:  “Ё Аллоҳнинг Расули, қизнинг розилиги қандай бўлади?” – деб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сукут сақлаши”, – деб жавоб қилдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Миллий қадриятларимизга кўра, ота-оналарнинг ёш келин-куёвларга оилавий турмуш ҳақида панд-насиҳат қилишлари, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлашлари одат тусига кирган. Бу ҳам аслида аввалги улуғларимизнинг гўзал одатларидан ҳисобланади.
Буюк саҳоба Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари янги келинларга эрининг ҳурматини ва хизматини қилишга буюришар эди”, – деганлар.
لا يَخْطُبُ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ حَتَّى يَنْكِحَ أَو يَتْرُكَ
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам биров совчи қўйган қиз ёки хотинга токи ўша совчи уни тарк қилмагунча ёки унга совчилик изнини бермагунча совчилик қилишдан қайтарганлар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда “Бир киши биродари совчилигининг устидан токи никоҳланмагунча ёки тарк қилмагунча совчилик қилмасин” деганлар. (Ибн Можа ва Байҳақий сунанидан)
Аслида, қудачилик Аллоҳ таолонинг бандаларига берган улуғ неъматларидан бири  бўлиб,  Қуръони  каримнинг  “Фурқон”  сураси  54-оятида  шундай  марҳамат қилинади:

Яъни, “У яна (ҳақир) сувдан (манийдан) инсонни яратиб, сўнгра уни (насл-насабли ва қуда-анда қилиб қўйган зотдир. Дарҳақиқат, Раббингиз (ҳар ишга) қодирдир”. (Фурқон. 54)
Қудачилик  –  никоҳ  орқали  шаклланган  қариндошлик  муносабатларидир. Яъни, бир-бирига мутлақо нотаниш ва бегона бўлган кишилар - келин ва куёвнинг ота-онаси,  оила-аъзолари,  уруғлари  қудачилик  орқали  ўзаро  қариндошга айланадилар.  Бу  шунчаки  оддий  муносабат  эмас,  балки  Яратган  номи  билан, Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  суннатлари ҳамда  кўпчилик  мўмин ва  мусулмонларнинг  гувоҳлигида  ўрнатилган  муқаддас  алоқадир.  Шунинг  учун исломда  қудачилик  алоқаларига  катта  аҳамият  берилган  ва  бунга  оид  шаръий ҳукмлар ҳам батафсил баён қилинган.
Аслида қудачилик муносабатлари дастлаб совчиликдан бошланади.  Чунки  бизнинг  минтақамизда  одатда, совчилик йигитнинг ота-онаси ёки яқинлари томонидан амалга оширилади. Келин олишни ният қилган хонадон аҳли ўғлига муносиб қизи бор хонадонга яхши ниятлар билан ташриф буюради.
Бир ҳадисда шундай дейилган:
Яъни,  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи  васаллам:  “Сизлар  нутфаларингиз  учун  (муносиб  аёлни)  ихтиёр қилинг.  Ва  ўз  тенгингизга  уйланинг  ва  (аёлларни  ҳам)  ўз  тенгига  турмушга беринг”, дедилар. Ибн Можа ривоят килган.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Жума тезисларидан фойдаланилди)

Qayd etilgan