"Bugungi kun" muammosi  ( 43233 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 4 5 6 7 8 9 B


azizbek_mx  06 Iyun 2013, 18:02:51


Азиза муслима опа- сингилларим, Ò›изларим. Агар гапларим кимгадир оÒ“ир ботган бслса узр. Ўзим Ò³ам сал бслмаса шу иллат гирдобига кириб кетай деган аёл сифатида, бошимдан стгани учун  юрагимда оÒ“риÒ› билан айтспман бу гапларни.   Бу оÒ“риÒ› Ò³аммамизнинг беÒ³уда стган ваÒ›тларимиз, Ò›илинмай Ò›олган схши амалларимиз учун ачинишдан, Интернет "œтсри"га тушиб Ò›олиб, ундан Ò›утулолмай юрган муслималарнинг Ò³олига афсусланишдан пайдо бслган ва Ò›албимдан тслиб -тошиб келаётган оÒ“риÒ›дир...
АллоÒ³им!  Билиб билмай Ò›илган хатоларимизни Ўзинг кечир! Ò²аммамизга инсоф бер ва шубÒ³али нарсалардан четда бслишимизни насиб ст! Омийн!
МалоÒ³ат Анвар тайёрлади
"Омина" слектрон журналидан (7-сон)
manba: info.islom.uz

Qayd etilgan


Абдурроҳман  26 Iyun 2014, 20:49:10

Haqiqatdan... Nahotki bunga bir chora ko'rishning iloji bo'lmasa?! Barchamiz birgalashib shu muammomoni hal etishga bir harakat qilib ko'rmaymizmi? Menimcha ishni mana bundan boshlasak bo'lsa kerak. Masalan:

АзА - А
за А - Б
мс - В
...
va hokazo. Hullas qaysi belgi(lar) qaysi harfga to'g'ri kelayotganini aniqlashimiz kerak. Buning uchun eski postlarni saqlab qo'ygan kishilar bo'lsa, hozirgi belgilar bilan solishtirishimiz kerak. Shunga aniqlik kiritib olsak, qolganini hal qilish oson kechardi.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  16 Mart 2019, 10:41:21

ИСРОФДАН САҚЛАНИНГ
Динимиз таълимотида мол-дунё Аллоҳ таоло томонидан инсонларга берилган неъматлардан бири сифатида қаралади ва у дунё ҳаётидаги зийнатлардан бўлиб ҳисобланади. Ҳалол йўл билан покиза мол-дунё тўплаб яхши ва савобли ишларга сарфлаш, ўзи ва жамиятга фойда келтириш эса айни ибодат саналади. Аллоҳ таоло бизларни ҳалол покиза емоққа таклиф қилади:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُواْ مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلاَلاً طَيِّباً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
Яъни: “Эй, одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз”. (Бақара. 168)
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадиси муборакларида мол-мулкни бекорга зое қилмасликка чорлаганлар.
“Аллоҳнинг нозу неъматларидан хоҳлаганча еб-ичинглар, хайру эҳсон қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин исрофгарчилик ва манманликка йўл қўймангизлар!” (имом Аҳмад ва ибн Можа ривоятлари)
Имом Журжоний мол-мулкни керакли ўринларда нафақа қилишда чегарадан чиқишни исроф,  деб таърифлаган.
Имом Суфён Саврий (р.а)  бундай дейди: “Аллоҳ тоатидан чиқиб қилинган озгина нафақанг исрофдир”.
Шу каби Абдуллоҳ ибн Аббос шундай марҳамат қилган: “Ўринсиз жойга қилинган бир дирҳам нафақа исрофдир”.
Шу боисдан ҳам Ислом шариати исрофни ва ҳар бир исрофгарни қоралайди.
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ҳам бандаларни исрофдан қайтарган.
يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ
“Эй, Одам болалари! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз! Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”. (Аъроф. 31)
Аллоҳ таоло нафақа қилишда ўртача йўл тутиб, бахиллик ҳам  исрофгарлик ҳам қилмаганларни  мақтаб, бундай дейди:
وَالَّذِينَ إِذَا أَنفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَاماً
“Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир”. (Фурқон. 67)
Исроф деганда фақат маблағ, ёки бойлик ёки мол-мулкни ноўрин жойларга совуриш тушунилмайди. Қимматли вақтни беҳуда кетказиш,фойдали ишларга сарфламаслик ҳам айни исрофдир. Куч-қувват ва салоҳиятни эл-юртга ёки ўзига фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир.
Ишлаб  меҳнат эвазига топилган мол-мулк ва дунёни  беҳуда йўллар билан ноўрин жойларга сарфлаш ва исроф қилиш қаторига қўша-қўша қимматбаҳо машиналар, кийимлар, шоҳона кошоналарга эга бўлиш, қарзу қаволалар қилиб серҳашам, дабдабали тўй ва маърака қилиш ҳам киради. Натижада улар ўзлари билмаган ва кутмаган ҳолда ғам-ғусса балосига мубтало бўлиб, дунё ва охиратларини қўлдан бой берадилар,  натижада қарзга ботадилар.
Тўйларимизда исрофгарчилик, ҳаддан ошиш, шариатимизга тўғри келмайдиган одатларни бажариб, жорий қилиб, бошқаларни қийнаб, ўзимиз ҳам гуноҳкор бўлиб қолмайлик. Фарзандларимизга насиҳат қилиб қўяйликки,  тўй кунлари баъзан қаторлаб машиналарда йўлларни тўсиб олмоқдалар. Йўлга чиққанлар орасида зарур иши билан, касал олиб, ота-онаси ёки ёки бетоб одамни кўргани кетаётганлари бордир. Ҳадиси шарифда айтилишича, йўлни тўсиб олиш у ёқджа турсин, йўлдаги мусулмонларга озгина бўлса ҳам озор берадиган нарсаларни олиб, четга қўйиш имоннинг аломатларидан бири экан.
Аллоҳ таоло барчаларимизни исрофдан ва исрофгарчиликдан сақлаб, ўзини тўғри йўлига бошлаб, икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин!

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 May 2019, 10:25:18

Баракали тўй
   Халқимиз тўй тўркинларни яхши кўради. Шунинг учун ҳам кексаларнинг хизматини қилиб дуосини олсангиз “Топганинг тўйларга буюрсин” деб дуо қилишлик одат бўлиб қолган. Келажак ҳақида фикрлаганимизда ўз-ўзидан эл-юртга катта тўй қилиб ҳамманинг ҳавасини келтиришлик орзуси хаёлимиздан ўтмай қолмайди.
Инсоният ҳаёти даврида учрайдиган ҳар бир одат ва ҳолатни эътибордан четда қолдирмаган шариатимиз аҳкомларида тўй ҳақида ҳам алоҳида бўлимлар бор. Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу айтади: “Мадинага келганимизда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мен билан Саъд ибн Робеъни биродарлаштириб қўйдилар. Саъд ибн Робеъ:
−   Мен ансорийларнинг ичида моли кўпроғиман. Сенга молимни бўлиб ярмини бераман. Хотинларимни ҳам кўр, қайси бирини ёқтирсанг қўйиб юбориб, иддаси тугагач ўшанисига уйлаб қўяман, − деб илтифот қилди.”
−   Бу нарсаларга менинг ҳожатим йўқ. Тижорат бозори борми? – дедим.
−   Ҳа, Қайнуқоъ бозори бор, −жавоб берди Саъд ибн Робеъ”.
Абдураҳмон ибн Авф эрталабдан бозорга бориб (сотиш учун) қуртоп ва ёғ олди. Бора-бора охири бир куни сариқ доғ билан келиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
−   Уйландингми? – дедилар.
−   Ҳа, − жавоб берди.
−   Кимга?
−   Ансория аёллардан бирига.
−   Қанча маҳр бердинг?
−   Данак оғирлигича келадиган тилло.
−   Ундай бўлса бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй зиёфатини қилиб бер, – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
(Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, ибн Можа, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилганлар)
Демак,  ким  уйланадиган  бўлса,  кучи  етганича,  ўзини  ортиқча уринтирмасдан  ўй  қилиб  бериши  суннатдир.  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи  васаллам  ҳам уйланганларида  имконлари  борича  тўй  қилиб берганлар. 
Имом  Бухорий  Анас  разияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилган  ҳадиси шарифда  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  Сафия  онамизга уйланганларида  меҳмонларни  хайс  (хурмо  ва  ёғдан  тайёрланадиган, кўриниши биздаги холвайтарга ўхшаган таом) билан меҳмон қилдилар.
Қадимдан катта бир хурсандчилик бўлган тўйни,  ҳозирги  кунда  ўзимиз учун  жиддий  ташвишга  айлантирдик.  Тўйга  қўшимча  маросимлар,  ҳар  хил сарполар, ўнлаб тоғоралар қўшдик.  Ўғлини  уйлаш, қизини узатишни ўйлаб, оталарнинг  ҳатто  соғлиги ёмонлашиб  қолмоқда. Аслида динимиз  –  енгиллик дини! 
Ҳамма  масалада  бўлгани  каби,  тўй  масаласида  ҳам  имкон  борича мўътадил йўл тутилади. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам  айтдилар:
“Энг  баракали  никоҳ  –  харажатлари  енгил бўлганидир” (Имом Байҳақий ривояти).
Никоҳнинг баракали бўлиши сабабларидан бири  –  никоҳ харажатлари ва дабдабаларининг камроқ, енгилроқ бўлишидир.
Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади:
“Икки иш ўртасидаги ишни (лозим тутинг).  Ишларнинг яхшиси  ўртачасидир”  (Амр ибн Ҳорис  разияллоҳу анҳудан Имом Байҳақий ривоят қилган)
Бу  ҳадисдаги  “икки  иш”дан  мурод  ҳаддан  ошиш  ва  камчиликка  йўл қўйишдир. Демак,  тўйларимизни ўтказишда ҳам энг  яхши  йўл  –  исроф ҳам, бахиллик  ҳам  қилмасдан  ўрта  йўлни  тутишдир.  Қуръони  каримда  бу  ҳақда баён қилинган:
яъни:  “Улар  эҳсон  қилганларида  исроф  ҳам,  хасислик  ҳам  қилмаслар, бунинг ўртасида – мўътадилдир”. (Фурқон. 67).

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жоме масжиди имом хатиби
Жума тезисларидан фойдаланилди.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  28 May 2019, 13:31:53

Тўй - маъракаларда, йиғинларда ва оммавий ахборот воситалари орқали  тўйлардан олдинги ва кейинги беҳуда дахмазалар ҳақида неча бора қайта - қайтадан тарғиб қилинишига қарамай, ҳамон тўйларимизда на шариатга, на миллий қадриятларимизга ва на маданиятга тўғри келмайдиган ортиқча дабадаба ва чиранишлар давом этаётганга ўхшайди. Аслида ҳам шундайми? Бу саволга шошилмай мулоҳаза юритиб жавоб берсак, Аллоҳга шукрки, тарғиботларимиз ҳар ҳолда наф бермоқда десак тўғри  бўлади. Чунки  секин - аста имон ва инсофли инсонлар ҳақиқатан ҳам қўлидан келганича кераксиз харажатлар ва, айниқса келин тарафга солинаётган “солиқлар”га чек қўймоқдалар. Демак тарғиботлар фойда бермоқда.
   Аслида ҳам шундай бўлмоғи керак. Зеро Аллоҳ таоло “Зариёт” сурасида эслатма қилиби туришимизга амр қилган:
وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ
 “Ва эслатгин, чунки эслатма мўъминларга манфаъат беради”. (Зориёт. 55)

ТЎЙЛАРДАГИ  МАШМАШАЛАР
   
   Фиқҳ китобларида баён қилинишича ҳар бир мўъмин инсон балоғатга етиб, оилада ўз вазифасини адо этиш қобилиятига эга бўлганда никоҳ билан оила қуришлиги суннат бўлади. Суннат амали ибодат эканлигини эътиборга олсак, ибодат қилгувчи шу амалнинг илмини билишлиги лозим бўлади.
Хусусан ўғил бола оиладаги эрлик вазифаларини яхши билмоғи ва унга амал қилмоғи керак. Уйланиш ва оилани бошқариш имкони бўлмаса, имкон топгунича иффат ила сабр қилиб, етарлик маблағ топиш учун ҳаракат қилиб бормоғи керак.
   Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларга хитобан:
   “Билингларки, уларнинг сизнинг устингиздаги ҳақлари уларга либос ва таомларини чиройлик қилиб бермоқларингиздур” – деганлар. (Амр ибн Ахвас разияллоҳу анҳудан Термизий ривояти)
   Оила ҳақидаги китобларда ёзилишича оиладаги барча харажатлар эркакнинг зиммасида бўлади. Имкони борича турмушни фаровон қилишга ҳаракат қилади. Уй - жой, озиқ-овқат, кийим кечак, зарурат бўлиб қолса гўдак учун энага ёллаш ва бу каби харажатлар эркакнинг вазифаси саналади. Аёл касал бўлиб қолса даволатади.
Ҳа, уйланиш дегани шунчаки эрмак ва табиий эҳтиёжгина эмас, балки Тангрининг олдида ва хотин, бола-чақа олдида, жамият олдидаги улкан масъулият саналади.
   “Нисо” сурасининг тафсирига кўра “Эркаклар хотинлар устидан қоим(раҳбар)дурлар”(34-оят).
   الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء
Раҳбар эса ўз қарамоғидагилар учун жавоб беради. Қўл остидагиларнинг таъминоти ҳам унинг зиммасида бўлади. Эркак киши оилани шариат андозаларида бошқарса, иншооллоҳ, турмуш чиройли, оила аъзолари бахтли ва аҳил бўладилар. Бунинг акси ўлароқ ёш оилаларнинг беҳудага бузилиб кетишлари, уруш-жанжаллар, фарзандларнинг сарсон бўлишлари – булар ҳаммаси оилада исломий шарқона тарбия  ва бошқарувнинг йўқлигидан келиб чиқади.
Кейинги пайтларда пайдо бўлган бидъатлар жуда ҳам бебошликдан бошқа нарса эмас. Айниқса қиз чиқаргувчи хонадонлар анчагача ўзларини эплай олмай қомоқдалар. Ҳозирги тўкин-сочин даврда сеп учун олинадиган кийим кечакларнинг турлари жуда ҳам кўпайиб кетган. Бу эса анчагина маблағни талаб қилади.
Камига қизга қўшиб яна аллламбалоларни қўшиб беришлар ортиқча. Келин кирадиган уйга фалон сўмга элита пардалар олиб, уни тиктириш, қимматбаҳо гиламлар тўшаш, бир қанча кўрпа-тўшак, мазар едига фалонча сават, куёвнинг жўраларига халтачалар...
Булар ҳали ҳаммаси эмас, мебел, тўшама ётоқ (спальний)... булар жуда ҳам ортиқча десам, бу ҳам ҳолва экан.
“Фалончи ўғлини уйлаган экан, келин томон сўри олиб келибди”.
Машина, хизматкор аёл қўшиб бериши-чи? Агар шу нарсаларни уялмай-нетмай, бети жимирамай куёв томон талаб қилсачи? Инсоф борми ўзи?!
Ана энди эсон-омон тўйни ўтказиб олдим, деб қиз узатган тин олармикин? Йўқ, ҳали давоми бор! Қизнинг орқасидан кунига уч тўрт маротаба тугун ташиш! Устига-устак уйи олисроқда бўлса...
Аввало қиз узатган оила ўзининг босар-тусарини билши лозим. Қолаверса, куёв томон ҳам инсоф қилмаса бўлмайди. Олиб келганини еб ётавермай, қиз томоннинг оворагарчилигига чек қўйиши керак.
Яқинда қиз чиқарган ота: “Нақд ўн кунгча кунига тўрт маҳалдан овқат ташиттирди-я!” – деб қолди.
Қаранг, уларга  ҳам ҳавас эмас экан. Балки оғриниб қолар экан. Шундай ҳолатда ҳам индамай тугунларни қабул қилиш ҳеч қандай миллат, халқ, дин ва урф-одатда бўлмаса керак. Ҳадемай ҳали хайит-байрам, туғилган кун, яна алланарсалар бор.
Юқорида қанча харажатларни айтдик. Булар ҳаммаси асосан эрнинг вазифаси эмасми? Қиз боққанга шунча жабру-жафо учун уялиш керак. Шоира опамиз айтгандек:
         Марҳабохон, уққаним –
         Гўнгга ғунча суққаним,
         Айбим қиз туққаним!
деб йиғлаб ўтириш керакми?
   Кейинги пайтларда тарғибот ишларининг самараси ўлароқ айрим куёв томондагилар келаётган тугунларни қайтариб юбормоқдалар. Яна баъзилари тўйдан бурун ортиқча харажатларни йўқотишга келишиб ҳам олмоқдалар. Ҳатто кези келса қўполроқ қилиб бўлса ҳам: “Биз ўзимиз келинимизни боқиб олишга қодирмиз, яна тугун олиб келсангиз дарвозадан киритмаймиз!” – деб пўписа қилиб қўймоқдалар.
Бу эса баъзи бир ҳижолатда қийналаётган қудалар учун қулайлик туғдирмоқда. Қани энди ҳаммамиз ҳам шулардан ибрат олсак. Қийналиб топган пулларимизни бола-чақага, илму-маърифатга ва бошқа фойдали ишларга сарфласак турмушимиз яна ҳам чиройли бўлар эди.
   
   Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  10 Iyun 2019, 19:35:04

Рашк масаласи
Рашк муҳаббатнинг аломати дейишади. Киши ўзи севган инсонни рашк қилади. Бу ҳиссиёт инсониятда қадимдан мавжуд. Фақат унга ҳар ким ўз дунё қараши ва эътиқодидан келиб чиққан ҳолда турлича муносабатда бўлади.
Соғлом фикрловчи одамлар наздида рашк қилмаслик ҳайвондан ҳам тубанроқлик эканлиги ва уни ошириб юборишлик мутаассиблик эканлиги ҳақида ихтилоф қилинмайди ва рашк меъёрида бўлиши лозимлигига иттифоқ қиладилар. Ихтилоф - ўша меъёр қай тарзда бўлишлигида.
Муқаддас динимиз кўрсатмаларига кўра ҳар бир нарсанинг ўрта ҳол бўлгани яхши. Инчунун, беҳудага рашк қилиб ўринсиз тергайверишлик ҳам тавсия қилинмайди. Бўлар-бўлмас шубҳаларга берилиб, кечалари ўз уйига тасодифан кириб келиб хотинини синашлик эр-хотин ўртасидаги ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади. Бу эса ишнинг тескари бўлишига олиб келиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Яъни ўзида эрининг ишончини кўрмаган аёл охири тоқати адо бўлиб макр йўлига ўтиши ҳеч гап эмас.
كان النبي صلى الله عليه و سلم يكره أن يأتي أهله طروقا (صحيح البخاري سنن أبي داود)

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эр киши ўз аҳлига тунда эшик қоқиб келишини ёқтирмас эдилар”. (Бухорий ва Абу Довуд ривояти)
قال رسول الله صلى الله عليه و سلم ( إذا أطال أحدكم الغيبة فلا يطرق أهله ليلا ) (صحيح البخاري. صحيح المسلم)
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизлардан бирортангиз ғойибликни чўзиб юборса кечаси (келиб) аҳлига эшик қоқмасин!” – дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти. Лафз Бухорийниики)
Саъд ибн Убода (разияллоҳу анҳу):
−   Агар бирор кишини хотиним билан топиб олсам ўша кишини аяб ўтирмай шартта қилич билан чопиб ташлар эдим! – деди.
Бу гап Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб боргач:
−   Сизлар Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Аллоҳга қасамки, мен ундан ҳам кўра рашкчироқман!  Аллоҳ эса мендан ҳам кўра рашкчироқ. Шунинг учун ҳам зоҳир ва ботин фаҳш ишларни ҳаром қилган, − дедилар. (Бухорий, Муслим ва Доримий ривоятлари)
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَنَّهُ قَالَ « بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ إِذْ رَأَيْتُنِى فِى الْجَنَّةِ فَإِذَا امْرَأَةٌ تَوَضَّأُ إِلَى جَانِبِ قَصْرٍ فَقُلْتُ لِمَنْ هَذَا فَقَالُوا لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ. فَذَكَرْتُ غَيْرَةَ عُمَرَ فَوَلَّيْتُ مُدْبِرًا ». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ فَبَكَى عُمَرُ وَنَحْنُ جَمِيعًا فِى ذَلِكَ الْمَجْلِسِ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- ثُمَّ قَالَ عُمَرُ بِأَبِى أَنْتَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَعَلَيْكَ أَغَارُ (صحيح المسلم)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен уйқуда эдим, шу пайт ўзимни жаннатда кўрдим. Қарасам бир аёл қасрнинг четида таҳорат оляпти.  “Бу кимники?” десам, “Умар ибн Хаттобники”, − дедилар. Шунда Умарнинг рашкини эслаб ортимга қайтдим”, − дедилар.
Абу Ҳурайра айтади: “Умар йиғлаб юборди. Биз ҳаммамиз ўша мажлисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Сўнг Умар: ”Отам Сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг расули! Сиздан рашк қилурманми?” – деди”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари. Лафз Муслимники)
Шариатимиз кўрсатмаларидан маълум бўладики, беҳуда рашк қилишга рухсат йўқ. Лекин мутлоқ даюслик ҳам кишини, нафақат кишин, балки бутун бошли жамиятни ҳалокат чоҳига етаклаб боради.
عن عبد الله بن عمر أن رسول الله صلى الله عليه على آله وسلم قال : ثلاثةٌ قد حَرّمَ اللهُ - تَبَارَكَ وَتَعَالَى - عليهم الجنةَ : مُدْمِنُ الخمر ، والعاقّ ، والدّيّوثُ الذي يُقِرُّ في أَهْلِهِ الخُبْثَ . رواه أحمد والنسائي .
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
“Уч нафар борки, Аллоҳ таборака ва таоло уларга жаннатни ҳаром қилгандир – хамрга муккасидан кетган киши, оқ бўлган киши ва аҳлида нопокликка йўл қўйган даюс”. (Абдуллоҳ ибн Умардан Насоий ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)
Бизнинг миллатимиз рашк бобида номусулмонларни ҳайбатга солган миллат. Лекин тобора оммавий маданият таъсири рашкка ҳам дарз солмоқда. Солганда ҳам чидаб бўлмас даражада.
Хотини, қизи, онаси, опаси, синглиси оёқларини сонларигача очиб юрган бўлса-ю, ҳеч қандай эътироз билдира олмаса!
Хотини, изи, онаси, опаси, синглиси номаҳрамлар орасида номаҳрам билан хиром қилиб рақс тушса-ю, тиржайиб қараб турса!
Хотини, изи, онаси, опаси, синглиси маҳрамсиз чет элда юрса-ю, парво қилмас!
Охири нимага олиб келади?
Хотини, ҳа, айнан никоҳидаги хотини зино қилса-ю, шунга кўникишга олиб келади.
Айнан шу масалада юрагим қонларга тўлди. Бу гап “реал” гап.
Хотини зино қилиб қўйиб, маслаҳат сўраб келганлар тобора кўпайиб бормоқда.....
Хотини зино қилиб ҳам бирга яшаётганлар тобора кўпайиб бормоқда.....
Орияти бор инсон “Хотиним зино қилди, нима қилай маслаҳат беринг” деб сўраб ўтирадими-я?!!!
Юракларим қон, қон, ҚОН!!!
Эй Аллоҳ! Ўзинг асра!

Улуғбек қори Йўлдошев


Qayd etilgan