Muhammad Zohid Qo'tqu. Ahli sunnat val-jamoat aqoidi  ( 151664 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 8 9 ... 21 B


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:10:31

9-масала
Амир (бошлиқ, ҳукмдор) нинг орқасида иқтидо қилиб, жума ва ҳайит намозларини ўқиш жоизлиги ҳақида

   
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нисо сурасининг 59-оятида

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُم

«Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) иш эгалари раҳбарларга итоат этингиз», деб марҳамат қилган.
Имом Бухорий Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

اسمعوا  و أطيعوا  و إن استعمل عليكم عبد حبشى كأن رأسه زبيبة

"Агар сизларга боши майиздек ҳабаший банда амир қилиб қўйилса ҳам, унинг сўзини тинглаб итоат қилинглар", деганлар.

Зикр қилинган ояту ҳадислар мўъмин бандани Аллоҳ унинг расули ва ўз раҳбарига сўзсиз итоат қилмоққа буюради. Шунда иноқлик, иттифоқлик вужудга келиб, бандаларнинг ҳаёти низом асосида осойишталик билан ўтади.

Агар амирлар, раҳбарлар адолат билан иш юритсалар, улуғ савобларга эришурлар, адолатсизлик қилиб, мансабларини суиистеъмол қилсалар, мўминларга зулм ўтказсалар гуноҳлари ўзларигадир.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари футуҳотлар учун бирор ерга лашкар жўнатсалар, лашкарга амир тайинлаш билан бирга намозларини ўқиб бериш учун имом ҳам тайин қилар эдилар. Ҳукм ва сиёсат амирнинг қўлида бўлгани учун у қандайдир хато ва камчиликларга йўл қўйиши мумкин, шундай бўлса ҳам унга қарши чиқмасдан итоат қилиш, бўйсуниш вожибдир. Зеро, имом Термизий ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда расулуллоҳ  саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

   من  كره من أميره شيأ فليبصرفانه من خرج من السلطان شبرا مات ميتة جاهلية

"Кимда-ким ўз амиридан (раҳбаридан) бирор нарсани ёқтирмаса ҳам, сабр қилиб унга итоат қилсин. Чунки кимда-ким султонга итоат қилишдан бирор қарич ташқарига чиқса, жоҳилият ўлимида ўлади", деганлар. Имом эса сиёсат ишларига  аралашмасдан илм ва зикр билан машғул бўлиб, тақво асосида диний ишларни бошқариши керак. Катта издиҳом бўлган жума ва ҳайит намозларини амирнинг ўзи бошқармоқчи бўлса, ҳаққи бор. Унинг камчилик, нуқсонлари бор, деб унга иқтидо қилишдан бош тортилмайди. Чунки Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

من أطاعنى فقد أطاع الله و من عصانى فقد عصى الله و من يطيع الأمير فقد أطاعنى و من يعصي الأمير فقد عصاني

“Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади ва кимки менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлади. Кимки амирга итоат қилса, менга итоат қилган бўлади ва кимки амирга осий бўлса, менга осий бўлади”, деганлар.

Бундан кўзланган асосий мақсад мусулмонларнинг иттифоқлигини таъминлашдир.

Ўтган асрнинг бошларида айрим мусулмон раҳбарлари орасида манманлик, амалпарастлик авж олиб, миллат ғами йўқолиб, диннинг моҳиятини яхши тушунмаслик, сиёсий ғўрлик натижасида келишмовчилик, ихтилофлар пайдо бўлди. Оқибатда юртимиз ғайридинларга мустамлака бўлиб қолди.  Исломда бирлик, иноқлик, иттифоқлик олий мақсад саналади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 103-оятида:

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ.

«Ҳаммангиз Аллоҳнинг "аркони" (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ва ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда  дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзаҳ чоҳи ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади», деб марҳамат қилган.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:10:42

10-масала:
Имон Аллоҳнинг бандаларга берган бебаҳо, улуғ неъмати эканлиги ҳақида


Шундай демоқ тўғри ва ҳақ эътиқоддир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтганларидек: “Имон Аллоҳ таолонинг атосидир, уни Ўз фазлу карами ҳамда эҳсони билан бандасига лутф айлаган”.

Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 4-оятида:
ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاء وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

«Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ улуғ фазл соҳибидир», деган. Бу мазмундаги оятлар Қуръонда кўп келтирилган. Оятларнинг мазмунидан Аллоҳ таоло имонни ўз фазли карами билан бандаларига истаганича бериши маълум бўлади. Шундай экан, мўъмин банда Аллоҳга беҳисоб шукр қилиши лозимдир. Имон калимаси бўлган "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни тил билан айтиб, қалб билан тасдиқламоқ банданинг феъли бўлгани учун махлуқдир, яъни, яратилгандир. Имонга тавфиқни, яъни, бандага иқрор бўлиш қобилиятини берган Аллоҳдир. Бу эса, яъни, иқрор қилиш қобилиятининг берилиши махлуқ эмас.

Аллоҳ таолонинг сифатлари махлуқ эмас, бандаларининг сифатлари эса махлуқдир. Маърифат, яъни, танимоқ бандадан, таъриф, яъни, танитиш эса Аллоҳдандир. Банда Қуръонни ўқиши махлуқ, яъни, ўқиши билан сўзлар ва жумлалар яратилмоқда. Қуръоннинг ўзи эса махлуқ эмас, Аллоҳнинг улуғ мўъжизасидир. Шу мисоллардан бандаларнинг бутун сифатлари махлуқ эканлигини, Аллоҳ барча сифатлари махлуқ эмаслигини билиб оламиз. Аҳли суннат валжамоат эътиқоди шундай, бундан бошқа эътиқодга ўтмаймиз.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:10:51

11-масала.
Банданинг бутун қиладиган ишлари махлуқлиги, Аллоҳ таолонинг афъол ва сифатлари махлуқ эмас, яъни, Аллоҳ ўз зоти билан қоимлиги ҳақида


Шундай эътиқод қилмоқ мўъминга муносибдир, чунки бандаларнинг ҳаракати доимий эмас, боқий ҳам, қадимий ҳам эмас, бугун бор бўлса, эртага йўқ, унга бу қувват ва ҳаракатни берган Аллоҳ таолодир.

Аллоҳ таоло Ас-саффот сурасининг 96-оятида:

وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ

«Ҳолбуки, сизларни ҳам (қилган, қилаётган, қилажак) амалларингизни ҳам Аллоҳ яратгандир», деб марҳамат қилган. Шундан намоз, рўза, закот, ҳаж, бандаларнинг феъли, лекин уни бажармоқ, адо этмоқ қудратини Аллоҳ берганлиги маълум бўлади.

Оғзини ёпмасдан, лабларини бир-бирига бирлаштирмасдан ҳатто битта "мим" ҳарфини айтиш ҳам банданинг қўлидан келмайди. Бу банда ўз феълининг холиқи эмаслигига далилдир.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:10:59

12-масала
Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони карим махлуқ эмаслиги ҳақида


Қуръони карим каломуллоҳ - Аллоҳ таолонинг сифатидир. Аллоҳ таолонинг сифатлари махлуқ эмасдир, кейинчалик бўлган эмас, азалийдир, абадийдир. Бизнинг ўқишимиз эса махлуқдир. Қуръонни махлуқ деганларни Имом Аъзам  раҳматуллоҳи алайҳ кофир деб ҳукм қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Умар: ”Қуръони каримни махлуқ деган қавмга дуч келсангиз, улар билан ўтирманглар, мужодала ҳам қилманглар. Чунки улар Аллоҳу азимуш-шаънга кофирдирлар. Улар жаннатдан бенасиб бўлиб, ҳатто унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайдилар. Уларнинг мисоли насоролар Исо алайҳиссаломнинг ўликларни тирилтирганини кўриб, ул зотни худо деганларига ўхшайди. Ваҳоланки, бу тирилтириш аслида Аллоҳ таолонинг ишидир”, деганлар.    

Одам алайҳиссаломдан бери туширилган илоҳий китобларнинг юзтаси саҳифа, тўрттаси яхлит китобдир. Ўн саҳифа Одам алайҳиссаломга,  эллик саҳифа Шис алайҳиссаломга, ўттиз саҳифа Идрис алайҳиссаломга, ўн саҳифа Иброҳим алайҳиссаломга нозил қилинган.

Таврот - Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил- Исо алайҳиссаломга, Қуръон эса Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бўлиб, Аллоҳ уни қиёматгача ўзгартирмасдан сақлашни ўз зиммасига олганлигини билдириб, Ҳижр сурасининг тўққизинчи оятида:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

«Биз ўз қудратимиз билан зикрни, яъни, Қуръонни нозил қилдик ва уни ўзимиз мухофаза қиламиз», деб марҳамат қилган.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:11:08

13-масала
Қабр азоби ҳақлиги борасида


Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда:

ان يهودية دخلت عليها فذكرت عذاب القبر فقالت لها أعاذك الله من عذا ب القبر.  قالت عائشة  فسألت رسول الله (ص) عن عذا ب  القبر فقال " نعم ،عذاب القبر حق" قالت عائشة فما رأيت رسول لله (ص)  بعد صلي صلوة الا تعوذ بالله من عذاب القبر.

“Бир яҳудий хотин Оиша онамизнинг ҳузурларига кирди. Қабр азоби тўғрисида гапириб, Аллоҳ сени қабр азобидан асрасин, деди. Оиша онамиз Расулуллоҳга яҳудий хотиндан қабр азоби тўғрисида эшитганларини айтиб, унинг гапи тўғрими, деб сўрадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳа, қабр азоби ҳақдир", дедилар. Оиша онамиз: "Шундан кейин Расулуллоҳ қачон намоз ўқиганларини кўрсам, "қабр азобидан асра" деб, Аллоҳдан паноҳ тилар эдилар", деб айтдилар.

Аҳмад ибн Ҳанбал Убай ибн Абдуллоҳдан қабр азоби тўғрисида сўрадилар. У киши қабр азоби тўғрисида Расулуллоҳдан кўплаб саҳиҳ ҳадислар ривоят қилган. Биз уларга ишониб, қабр азоби деб эътиқод  қиламиз, агар ишонмасак, Аллоҳ ва расулининг сўзларини рад қилган бўламиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ҳашр сурасининг 7-оятида:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا

«Пайғамбар сизга келтирган нарсани олинглар, у сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар», деб марҳамат қилган, деб жавоб бердилар.

Шундан сўнг Имом Аҳмаддан қабр азоби тўғрисида сўрашганда, “Қабр   азоби ҳақдир, уни инкор қилганлар адашган гумроҳлар бўлиб, бошқаларни ҳам адаштиради", деб жавоб берар эдилар.

Имом Термизий Абу Саид  разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

انما القبر روضة من رياض الجنة أو حفرة من حفر النار

“Албатта қабр кимгадир жаннат боғларидан бир боғ, кимгадир дўзах чоҳларидан бир чоҳдир”, деганлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Тоҳо сурасининг 124-оятида:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким менинг зикримдан (эслатмамдан) юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррар ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолатда тирилтирамиз», деб марҳамат қилган.

Уламолар "танг турмуш" иборасини қабр азоби деб тафсир қилишган.  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура борки, уни нажот берувчи сура дейилади. У Мулк сураси бўлиб, умматларимдан қайси бири уни ҳар кеча хуфтон намозидан кейин ўқиса, қабр азобидан сақланади", деганлар. Бу зикр қилинган ояту ҳадислардан қабр азоби ҳақ эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун аҳли суннат валжамоат уламолари қабр азоби ҳақ эканлигига иттифоқ қилишган.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:11:33

14-масала
Қабрда Мункар ва Накирларнинг сўроқ қилиши ҳақлиги ҳақида


Имом Термизий Абу Ҳурайрадан ва Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Барро ибн Озибдан ривоят қилган ҳадисларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

اذا قبر الميت أتاه ملكان أسودان أزرقان يقال لأحدهما منكر و للآخر نكير فيجلسانه فيقولان له من ربك ؟ فيقول ربي الله . فيقولان له ما دينك؟ فيقول ديني الاسلام، فيقولان ما هذا الرجل الذي بعث فيكم ؟  فيقول هو رسول الله فيقولان  له و ما يدريك؟    فيقول قرأت كتاب الله فآمنت به و صدقت فذلك قوله تعالى: " يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ " سورة إبراهيم،٧ ٢ اية . قال: فينادى مناد من السماء : أن صدق عبدي فأفرشوه من الجنة و ألبسوه من الجنة و افتحوا له بابا الى الجنة و يفتح قال فيأتيه من روحها و طيبها و يفسح له في قبره  مد بصره.  و اما الكافر فذكر موته  قال و يعاد روحه  فى جسده و يأتيه ملكان فيجلسانه فيقولان من ربك؟ فيقول هاه هاه لا أدري : فيقولان  له ما دينك؟ فيقول هاه هاه لا ادري : فيقولان ما هذا الرجل الذي بعث فيكم؟  فيقول هاه هاه لا ادري: فينادى مناد من السماء: أن كذب عبدى فأفرشوه من النار و ألبسوه من النار و افتحوا له بابا الى النار قال فيأتيه من حرها و سمومها قال و يضيق عليه قبره حتى يختلف فيه أضلاعه ثم يقيض له أعمى أصم معه مرزبة من حديد لو ضرب بها جبل لصار ترابا فيضربه بمضاربه يسمعها ما بين المشرق و المغرب الا الثقلين فيصير ترابا ثم يعاد فيه الروح"

«Майит қабрга дафн қилигандан кейин  унинг олдига Мункар ва Накир исмли иккита қора, кўк кўзли фаришта келиб, уни ўтқазиб қўйишади. Сўнгра Раббинг ким?», дейишади. У, Раббим Аллоҳ, дейди. Сўнг дининг қайси, деб сўрашади. У, диним ислом дейди. Кейин пайғамбаримизнинг суратларини кўрсатиб, "Сизларга юборилган бу киши ким?», дейишади. У, "Бу киши расулуллоҳ", дейди. Кейин,  қандай танидинг (билдинг) дейилади. У, "Аллоҳнинг китоби Қуръонни ўқидим, унга ишондим ва пайғамбарни  тасдиқладим", дейди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг "Аллоҳ имон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам устивор сўз (имон калимаси) билан собитқадам қилур", деган сўзи шундан иборатдир" дедилар. Шундан сўнг осмондан "Бандам тўғри айтди! Унинг остига гиламлардан солинглар, ўзига жаннат либосларидан кийдиринглар, жаннатдан дарча очинглар", дейилган нидо келади. Жаннатдан дарча очилиб, айтилган топшириқлар бажарилади. Қабри кенгайтирилиб, жаннат хушбўйларининг ҳиди келиб туради.
Аммо майит кофир ёки мунофиқ бўлса, Мункар ва Накирларнинг ҳар бир берган саволига жавоб айтолмай ғулдур-ғулдур қилиб, билмайман, дейди. Шунда осмондан: "Бандам ёлғончи, унинг остига дўзах оташидан гилам ёзинглар, ўзига оташ либосидан либос кийдиринглар, дўзахдан дарча очинглар", дейилган нидо келади. Айтилган топшириқлар бажарилиб, дўзах ҳарорати ва заҳарлари кела бошлайди. Қабри торайтирилиб қовурғалари қовурғаларининг ичига кириб кетади, сўнгра кўзи кўр, қулоғи гаранг қилинади. Мункар ва Накир қўлида тоғни урса тупроққа айлантирадиган темирдан қилинган гурзи билан уради. Унинг чинқириғини инсу жинсдан бошқа ҳамма эшитади. Талқон бўлиб кетганидан кейин бошқатдан тирилтириб, яна урилади. Қиёмат куни бўлгунча шу азоб билан қийналади.

Аллоҳнинг топшириқларини бажармаган, расулуллоҳнинг суннатларига эргашмаган, Қуръон карим ҳукмларига амал қилмаган, динни ҳурмат қилмаган, қиблага юзланмаган, имконияти бўла туриб уни зиёрат қилмаган кофиру-мунофиқларнинг қабрдаги азоби шу бўлса, охиратдаги азобини бир тасаввур қилиб кўринг-а. Аллоҳ мўъминларга Мункар ва Накир саволларидан нажот топишни насиб этсин.

Ҳақ йўлидан адашган қадария мазҳаби ва унинг тарафдорлари Мункар ва Накир саволларини инкор этишади.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:11:40

15-масала
Марҳумлар тирикларнинг қилган тиловатлари, дуолари, хайри эҳсон  ва садақаларидан  баҳра олишлари ҳақида


Имом Байҳақий "Шуъабил имон" китобларида ибни Аббосдан ривоят  қилган ҳадисларида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
 
ما الميت في قبره إلا  شبه الغريق المتغوث ينتظر دعوة تلحقه من أب او أم او ولد او صديق ثقة فإذا لحقته كانت أحب اليه من الدنيا و ما فيها و ان الله ليدخل على اهل االقبور من دعاء اهل الارض أمثال الجبال و ان هدية الاحياء الى الاموات االاستغفارلهم

"Қабрдаги ўлик сувга ғарқ бўлиб, ёрдам сўраётган кишига ўхшайди. Дунёдаги орқасидан қолган отаси ёки онасидан, ёки фарзанди ёки чин дўстидан дуо кутади. Орқадан қолган кишилар унинг ҳаққига тиловати Қуръон, хайри эҳсон, садақа ва савобли ишлардан қайси бир тури бўлса ҳам қилиб, савобини унга ҳадя қилишса, унга савоби етиб, дунё ва унинг ичидаги ҳамма нарсаларни бергандан ҳам маҳбуброқ бўлади. Аллоҳ таоло қабрдагиларга ер юзидаги бандаларнинг дуоларидан тоғлар баробарича савобларни киргизади. Тирикларнинг ўликларга қилган ҳадялари улар учун истиғфорга ўтади", деганлар.

Имом Табароний "Авсат" китобларида ва Имом Байҳақий "Сунан" китобларида Абу Ҳурайра  разияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

ان الله ليرفع الدرجة للعبد الصالح في الجنة فيقول : يا رب أني لي هذه؟ فيقول باستغفار ولدك  لك

"Албатта, Аллоҳ таоло бир солиҳ банданинг жаннатдаги даражасини кўтаради. Банда ҳайрон бўлиб, "Ё Парвардигор! Бу даража менга қаердан келди", дейди. Шунда Аллоҳ "Бу даражага фарзандингнинг дуо истиғфорлари билан эришдинг", дейди.

Ибн Абудунё Суфёни Саврийдан ривоят қилиб: "Ўликлар дуога, тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам муҳтожроқдирлар", деганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ҳашр сурасининг 10 оятида:

 وَالَّذِينَ جَاؤُوا مِن بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِّلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ 

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Эй Раббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари имон билан ўтганларни мағфират қилгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан!», деб марҳамат қилган. Аллоҳ бу ояти билан имон билан ўтган қариндош-уруғ, ёру биродарлар ва барча мўъминларни дуо қилишга буюрган. Ҳадиси шарифда Саъд ибн Убода айтадилар:

جاءت إمرأة الى النبي فقالت يا رسول الله ان فريضة الله على عباده في الحج ادركت ابي شيخا كبيرا لا يستطيع ان يثبت على الرحلة أفاحج عنه؟ قال أرايت لو كان على أبيك دين أكنت قاضيته؟ قالت نعم قال : فدين الله أحق أن يقضي.

"Бир хотин расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулуллоҳ, бандаларнинг зиммасига Аллоҳнинг байтини ҳаж қилиш фарз қилинган. Отам кексалигидан уловга минишга ҳам қудрати етмайди. Отам учун ҳаж қилсам бўладими?" деб сўради. Расулуллоҳ: "Менга айтгинчи агар отангни қарзи бўлса, уни адо этармидинг?", деди. Аёл, «Ҳа», деди. Ундай бўлса, Аллоҳнинг қарзини адо этилмоғи ҳақлироқдир, дедилар.

و قال للذي سأله "إن امي ماتت عليها صوم شهر أفاصوم عنها قال نعم"

"Онам бир ойлик рамазон рўзасини тута олмай вафот этди. У учун рўза тутсам бўладими?", деб сўраган хотинга, «Ҳа» деб жавоб бердилар.

ا و سأل رجل النبي (ص) فقال يا رسول الله " ان امي ماتت  أفينفعها ان تصدقت عنها قال نعم " (رواه ابو داود)

"Бир киши расулуллоҳдан, "Онам вафот этди, онам учун садақа қилсам унга фойдаси тегадими?», деб сўраганида, «Ҳа», деб жавоб бердилар». Зикр қилинган ҳадисларнинг ҳаммаси ҳам саҳиҳ бўлиб, уларнинг мазмунидан вафот этган марҳумлар учун намоз ўқиса, рўза тутса, ҳаж, хайри эҳсон, садақа, зикр, тиловати Қуръон қилса ва шунга ўхшаш ҳар қандай яхши амалларни бажариб, савобини ҳадя қилса, марҳумнинг руҳига етиши маълум бўлди.

Мўътазила мазҳаби ва унинг тарафдори бўлганлар Нажм сурасидаги:

وَأَن لَّيْسَ لِلإِ نسَانِ إِلاََّ مَا سَعَى

«Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатгина (мансуб) бўлур» дейилган 39-оятни ўзларига далил қилиб, "Вафот этган киши учун қилинган тиловотлар, намози рўзалар ва бошқа ибодатларнинг савоби тегмайди", дейишади.

Саҳобаи киромлардан Шоҳул муфассирин унвонига эга бўлган Ибн Аббос  разияллоҳу анҳу  бу оят Тур сурасининг 21- оятидаги:

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُم مِّنْ عَمَلِهِم مِّن شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ

«Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир», ояти билан мансух бўлган деганлар.

Дарҳақиқат, бу оятнинг мазмунидан оталарнинг амаллари амали кам  бўлган фарзандларга манфаат берилиши билдирилмоқда. Фарзанддан олдин ўтган отанинг савоби ўзидан кейин келган фарзандига манфаат бераркану, орқасидан қолган фарзанд отаси учун Қуръон ўқиса, бошқа яхши  амалларни  қилса савоби тегмас эканми? Қолаверса Нажм сурасининг 39-оятида:

وَأَن لَّيْسَ لِلإِ نسَانِ إِلاََّ مَا سَعَى

«Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина (мансуб) бўлур», дейилган. Биздан олдинги шариат бўлган Мусо ва Иброҳим алайҳиссаломларнинг қавмларига хос, аммо уммати Муҳаммадга эмас.

Аллома Абдулҳақ Ишбайлий " Ал -Оқибат” китобида:

و اعلم ان الميت كالحي فيما يعطاه و يهدي اليه بل الميت اكثر و اكثر  لان الحىّ  قد يستقلّ ما يهدي اليه و يستحقره ما يتحف به و الميت لا يستحقر شيئا من ذلك و لو كان مقدار جناح بعوضة او وزن مثقال ذرة لانه يعلم قيمته قد كان يقدر عليه فضيعه

"Билгинки, бериладиган ва ҳадя қилинадиган нарсада маййит тирик кабидир. Балким, тирикдан ҳам муҳтожроқдир. Уки тирик банда гоҳо ўзига ҳадя ва туҳфа қилинган нарсаларни менсимасдан оз санайди. Аммо маййит ўзига ҳадя қилинган нарса чивиннинг қанотичалик ёки заррачалик бўлса ҳам, унинг қадрига етиб, кам санамайди. Чунки ҳаёт даврида унинг қадрига етмасдан, зое қилинган эди".

"Исъофул муслимина вал муслимоти бижавозил қироати ва вусули савобиҳо илал амвот" номли китобда:

ان قراءة القران على الاموات جائزة  يصل ثوابها لهم عند جمهور فقهاء الاسلام  أهل السنة

"Ўликларга тиловати Қуръон қилмоқлик жоиздир. Аҳли суннат бўлган ислом фуқаҳолари наздида савоби уларга етади", дейилиб кўпгина ояту ҳадислардан далил келтирилган. Оятларнинг зикри юқорида айтиб ўтилганлиги учун фақат баъзи ҳадисларнигина мисол тариқасида келтирамиз. Абу Муҳаммад ас- Самарқандий «Мишкотул масобиҳ» китобида ва имом Ад-Дороқтуний «Тарих» асарида ҳазрати Али разиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам :

من مر على المقابر و قرأ "قل هو الله احد" إحدى عشرة مرة ثم وهب  أجرها للأموات أعطي من الأجر بعدد  الاموات

«Кимда ким қабристондан ўтаётиб Ихлос сурасини ўн бир марта ўқиб, савобини қабристонда ётган ўликларга ҳадя қилса, савоби уларнинг ҳаммасига етиб, ўқиган кишига ҳам қабристондаги ўликлар ададича (сонича) савоб берилади», деганлар.
Имоми Аҳмаддан ривоят қилинган ҳадисда эса :

اذا دخلتم المقابر فاقرأوا  آية الكرسي و ثلاث مرات "قل هو الله احد" ثم قل اللهم ان فضله لاهل المقابر

«Қачон қабристонга кирсангиз Оятал курсини ва Ихлос сурасини уч марта ўқиб, сўнгра, эй Парвардигор, ўқиганларимнинг фазлу савобини шу аҳли қабрларга етказгин», десин», дейилган.

Имом Аҳмад "Муснад"ларида ва Абу Довуд ван-Насоий ва Ибни Ҳиббон "Саҳиҳ"ларида расулуллоҳдан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
 اقرءوا يس على موتاكم

Ёсин сурасини ўликларга ўқинглар”, деганлар. Бир ёш йигит халқ орасида авлиё деб танилган, ўша замондаги машҳур олим эса уни тан олмас экан.  Иттифоқо бир катта маросимда  олим ёш авлиёга рўбару бўлибди. Олим юқорида, ёш авлиё қуйида ўтирган пайтда йиғилган халққа ош тортилиб, бисмиллоҳ деб ошга қўл узатилиши билан ёш авлиё бирдан ҳўнграб йиғлай бошлади. Шунда олим, нима бўлди, деб сўради. Ёш авлиё: «Тақсир, ошга қўл чўзишим билан онамни дўзахда ёниб ётганлигини кўрдим, йиғламай иложим борми?», дебди.

Олим ёш авлиёнинг ҳақ-ноҳақлигини синаш пайти келганлигини сезиб, ҳеч кимга билдирмасдан, кўнглидан етмиш мингта айтган таҳлилини, яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ"нинг савобини фи сабилиллоҳ боланинг онасига ҳадя қилибди. Шу пайт йиғлаб турган ёш авлиё бирданига кулиб юборади. Олим: «Нима бўлди, жиннимисан?», дейди. Ёш авлиё: «Йўқ, тақсир. Сиз фи сабилиллоҳ ҳадя қилган етмиш минг таҳлилнинг савоби онамга етиб, дўзахдан қутилиб, жаннатга кирди, шунинг учун кулдим», дейди. Шундан бошлаб таҳлилнинг савоби тегса, Қуръоннинг савоби авло батараққий тегишлиги маълум бўлиб, марҳумга хатми қуръон қилиш одат тусига кирган. Биз аҳли суннат валжамоат аҳллари Қуръон савоби марҳумнинг руҳига тегишлигини ҳақ деб эътиқод қиламиз. Мўътазила ва баъзи уларнинг фикрларини маъқуллаган фирқалар, марҳумга Қуръон  савоби тегишини инкор қилишади. Аллоҳ мўъминларни бундай бидъатларга эргашишдан асрасин.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:11:55

16-масала
Шафоат ҳақлиги борасида


Севикли пайғамбаримиз:       
 حلت شفاعتي لاهل الكبائر

"Менинг шафоатим гуноҳи кабиралар (катта гуноҳлар) қилиб қўйган кишилар учундир", деганлар.

Мана шу ҳадиснинг ўзиёқ шафоатни инкор қилувчи бидъатчи фирқаларнинг эътиқодлари ботил эканлигини исботлайди. Улар, "Биз фақат Қуръону ҳадис билан юрамиз", деб даъво қилсалар ҳам, Қуръону ҳадисни яхши тушуна олмайдиган чаласавод, калтафаҳм эканликларини зикр қилинган ҳадиснинг ўзи исботлайди. Бақара сурасининг 255-оятида битилган:

مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِه

«Унинг изнисиз, унинг ҳузурида ким шафоат қила олади?», ояти каримаси уларнинг калтафаҳм эканликларини исботлайди. Дарҳақиқат, Унинг изнисиз ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмайди, аммо Аллоҳ "Илла бизниҳи" деб, изни билан шафоат қилиши мумкинлигини ошкора айтмоқда. Яна Зуҳо сурасининг 5-оятида:

وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَى

«Эй ҳабибим! Яқинда парвардигорингиз сизга ато этгайки, сиз рози бўлгайсиз», дейилган. Жаноби пайғамбаримизга у зотни рози қиладиган нарса, Аллоҳ ато этадиган умматларининг шафоати эмасми?

Умматнинг омонлиги, дўзахдан қутилиб қолишидан ортиқ бахт борми? Оиша онамиздан ривоят қилинадиган ҳадис ҳам уларнинг жоҳиллигини исботлайди. Оиша онамиз: "Бир кеча расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда рукуъ ҳолда туриб, «Ё Раббий! Умматий, умматий», деганларини эшитдим. Саждада ҳам «Ё Раббий! Умматий, умматий», дедилар. Намоз ўқиб бўлганларидан кейин ҳам «Ё Раббий! Умматий, умматий», дедилар. Ва Оиша онамизга қараб, «Ё Оиша бунга таажжуб қилдингми? Мен токи дунёда тирик бор эканман, "Ё Раббий! Умматий, умматий» дегайдирман. Қабрда ҳам ётиб шундоқ умматий, умматий дегайман. Ҳатто сур чалингунча, сур чалинган вақтда ҳам яна: «Умматий, умматий», дегайман. Бутун пайғамбарлар: «Нафсий» (ўзим) деган. У кунда ҳам мен: "Умматий, умматий" дегайман. Жаноб ҳақ таоло: "Сенга ва умматингга ҳамда менинг ваҳдониятим ва сенинг пайғамбарлигингни тасдиқ этганларга сени шафоатчи қилдим!" деб марҳамат этгай", деганларини ривоят қиладилар. Аллоҳ нозил қилган асл, ҳақиқий Тавротда: "Уммати Муҳаммад жаннатга уч фирқа бўлиб киргайдир. Бир қисми ҳисоб кўрмасдан тўғридан-тўғри, бир қисми енгил бир ҳисоб билан, учинчи қисми эса дўзахга тушгандан кейин пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоати билан қутилиб, жаннатга киргай", деб ёзилган.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра  разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қиёмат куни менинг шафоатимга эришадиган инсонларнинг энг саодатлиси ихлос билан, самимий қалбидан "Ла илаҳа иллаллоҳ", деганлар", деб марҳамат қилганлар.

Имом Аҳмад Абу Ҳурайра  разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: "Саҳобалардан бири ё Расулуллоҳ Аллоҳ Исро сурасиниг 79-оятида:

وَمِنَ اللَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِهِ نَافِلَةً لَّكَ عَسَى أَن يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَامًا مَّحْمُودًا

«Парвардигорингиз Сизни (қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса», деган. У қандай мақом деб сўраганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

هو المقام الذي أشفع لأمتي فيه

"У шундай мақомки, (ўша) мақомда умматимни шафоат қиламан", деганлар. Келтирилган ояту ҳадисларнинг мазмуни шафоат ҳақ эканлигига далил бўлади. Улардан ташқари бир қанча оятлар ва ҳадислар ҳам борки, улар шафоат ҳақ эканлигини тасдиқлайди. Уларни тушуниш учун инсонда фаҳм бўлиши керак.

Имом Термизий Абу Саид  разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

ان من امتي من يشفع للفئام و منهم من يشفع للقبيلة و منهم من يشفع للعصبة و منهم من يشفع للرجل حتي يدخلوا الجنة

«Умматларимдан шундай кишилар борки, улардан баъзиси катта бир жамоат, баъзилари бир қабилани, яна бошқаси бир тўда инсонларни, баъзилари эса фақат бир кишини шафоат қилади ва уларни жаннатга киритади», деганлар.

Демак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан ташқари, у зотнинг умматлари ҳисобланган авлиёлар, уламолар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар ҳам шафоат қилишлиги маълум бўлади. Шунинг учун ҳам биз аҳли суннат вал жамоат фирқалари шафоатни ҳақ, деб биламиз.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:12:03

17-масала
Ал-Исро ва Меърож ҳақлиги тсғрисида


А ажаб ойининг 27-кечаси Исро ва  Меърож кечасидир. Шу кеча пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг қудрати билан фаришталар ёрдамида Маккадан Қуддусдаги Масжид-ул Ақсога борганлар. Сснгра Аллоҳ таолонинг ҳузурига, осмонга кстарилиб,  "Сидратул мунтаҳо"га етиб бордилар.
Шарҳ. Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Маъсуд разисллоҳу анҳудан ривост қилишларича «Сидратул мунтаҳо» еттинчи осмондаги Аилуфар исмли дарахт бслиб, унинг шохлари дуру ёқут ва забаржадлардан иборатдир. Ердан нимаики кстарилиб чиқса интиҳоси унга етади ва юқоридан нимаики тушса, интиҳоси унга етади. Шунинг учун ҳам «Мунтаҳо» съни, интиҳосига бориб етадиган жой деб аталади. Ибн Касир тафсири III жилд.

Бу Аллоҳ таолонинг пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга ксрсатган улуғ мсъжизаларидан биридир. А асулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Масжид ул-Ҳаромдан Масжид ул-Ақсога қилган тунги сайрлари Исро ва Меърож қуръон билан собит бслган:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ

«Ўз бандаси (Муҳаммадни), унга мсъжизаларимиздан ксрсатиш учун тунда, Масжид ул-Ҳаромдан Биз атрофини баракотли қилиб қсйган Масжид ул-Ақсога сайр қилдирган зот покдир. Дарҳақиқат у сшитувчи ва ксрувчидир». (Ал-Исро сураси 1-ост).

У ердан осмонларга кстарилишлари - Меърождир. Ушбу воқеа ҳижратдан бир йилдан олдин, ражаб ойининг 27-кечаси содир бслган.

Меърож ва ундаги баъзи воқеалар Аажм сурасининг 13-18-остларида шундай баён қилинган:

وَلَقَدْ رَآهُ نَزْلَةً أُخْرَى.()    عِندَ سِدْرَةِ الْمُنْتَهَى.  عِندَهَا جَنَّةُ الْمَأْوَى.()   إِذْ يَغْشَى السِّدْرَةَ مَا يَغْشَى.()  مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى.()  لَقَدْ رَأَى مِنْ آيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى.()

«Қасамки, (Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил фариштани сзининг аслий суратида) иккинчи бор жаннат чеккасидаги Аилуфарни сраган нарса (Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) сраб олган сди. (Лайғамбарнинг) ксзи (снгу сслга) оғгани ҳам йсқ, сз ҳаддидан ошгани ҳам йсқ. Дарҳақиқат, у (сша соатда) Ларвардигорининг буюк аломатларини (У зотнинт қудрати илоҳийсига далолат қиладиган жуда ксп аломатларни) ксрди».

Ибн Масъуддан ривост қилинган ҳадисда А асулуллоҳ: "Кимки Исро ва Меърож воқеалари тсғрисидаги остларни рад стса, шак-шубҳасиз кофир бслади", деганлар.

"Бир кеча Масжид ул-Ҳаромда сканман, баногоҳ ҳузуримга Жаброил (а.с.) Буроқ исмли отни етаклаб келди ва мени сша отга миндириб самога олиб чиқиб кетди. Бир зумда Қуддус шаҳрига етиб келдик. Бу ердаги Масжид ул-Ақсода икки ракъаат нафл намозини сқигач, сна Буроққа миниб, Жаброил алайҳиссалом билан осмонга йсл олдик. Меърожда содир бслган нарсаларнинг баъзилари юқоридаги остларда зикр қилинди. А асулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Меърож кечасида Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган аломатларни, жумладан, Жаннат, Дсзах, Байтул Маъмурни, стган пайғамбарлар, фаришталар, Жаброил фариштанинг аслий ксринишларини ва бошқа нарсаларни ксрдилар. Ўша Меърож кечаси уммати Муҳаммадисга беш вақт намоз фарз қилинди. Бақара сурасининг охирги икки ости ва қуйидаги 12 та ҳукм берилди, съни:

1. Аллоҳга ширк келтирмаслик.
2. Ота-онага итоат қилиш.
3. Қариндош ва муҳтожларга ёрдам бериш.
4. Молни беҳуда сарф қилмаслик.
5. Болаларни слдирмаслик.
6. Зинога сқинлашмаслик.
7. Етимларга схши муомалада бслиш.
8. Аоҳақ одам слдирмаслик.
9. Аҳдига вафо қилиш.
10. Ўлчовда тсғри, адолатли бслиш.
11. Билмасдан бировларнинг илми ёки айтганларига сргашмаслик.
12. Ер юзида кибр ва ғурур билан юрмаслик.

А асулуллоҳ Меърождан қайтишларида Иброҳим Халилуллоҳни ксрганлар. У зот, биз умматларга сз саломларини йсллаб: "А­й Муҳаммад, умматларингизга жаннат жуда ҳам гсзал жой сканлигини айтинг. Шу гсзал жойга сришмоқ учун ибодат ва хайрли ишларни мунтазам давом стдиришиб, Аллоҳнинг розилигини топишсин", деб насиҳат қилганлар.

Qayd etilgan


Hanafiy  09 Mart 2008, 07:42:47

18-масала
Қиёмат  кунида ҳар бир инсоннинг номаи аъмоллари берилиши ҳақлиги тўғрисида


Аллоҳ таоло Ас-Исро 13-14 оятларида :

" وَكُلَّ إِنسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَآئِرَهُ فِي عُنُقِهِ وَنُخْرِجُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كِتَابًا يَلْقَاهُ مَنشُورًا.()  اقْرَأْ كَتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا.()  "

«Ҳар инсоннинг дунёдаги амалларини "бўйнига осиб қўйгандирмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (номаи аъмолини) чиқариб кўрсатурмиз ва номаи аъмолларингни ўқи! Бу кун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир», дейилур», деган.

Исро сурасининг 71-оятида:

يَوْمَ نَدْعُو كُلَّ أُنَاسٍ بِإِمَامِهِمْ فَمَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَأُوْلَـئِكَ يَقْرَؤُونَ كِتَابَهُمْ وَلاَ يُظْلَمُونَ فَتِيلاً

«Биз ҳар бир инсон синфларини (гуруҳини) ўз имомлари (раҳбарлари) билан чорлайдиган қиёмат кунини эсланг. Бас, кимгаки ўз китоби- аъмолномаси ўнг қўлидан берилса, ана ўша кишилар ўзларига заррача зулм қилинмаган ҳолда, номаи аъмолларини ўқурлар», дейилади. Бу ояти карималар қиёмат кунида ҳар бир инсоннинг ҳаёт даврида қилган амаллари китоб шаклида қўлига берилишига далил бўлади. Кимнинг китоби ўнг қўлидан берилса, нажот топади. Худо кўрсатмасин,  чап томонидан берилса, ҳолига вой.

Бас, шундай экан, ҳар бир имонли банда бу оятлардан ўзи учун ибрат олиб, қиладиган амалларини билиб бажариши, қиёмат куни шарманда-ю шармисор бўлиб, номаи аъмоллари орқа томонидан берилишидан ўзини асраши, адашганлар, алданганлар эътиқодини ислоҳ қилиши керак. Мадомики банда тирик экан, фурсатни ғанимат билиб, жаҳаннамдан ўзини қутқариб, нажот топишига имконият бор, ғафлатда қолманг!

Qayd etilgan