Muhammad Zohid Qo'tqu. Ahli sunnat val-jamoat aqoidi  ( 151477 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 ... 21 B


Hanafiy  10 Mart 2008, 06:47:01

38-масала
Аллоҳ таоло хоҳлаган ишини қилиши ва ҳеч ким Унга монелик қила олмаслиги ҳақида


Аллоҳ хоҳлаган ишини қилади, хоҳлаган ҳукмини чиқаради. Хоҳлаган кишисига ҳидоят беради, хоҳлаганини адаштиради. Чунки, бутун мавжудот Унинг мулкидир. Мулкини қандай тасарруф қилиш ҳам Ўз ихтиёридадир.

Анбиё сурасининг 23-оятида:

لا يُسْأَلُ عَمَّا يَفْعَلُ وَهُمْ يُسْأَلُونَ

«У ўзи қиладиган бирор нарса ҳақида масъул бўлмас, улар (бандалар қиладиган ҳар бир ишларидан) масъулдирлар», деб марҳамат қилган. Кимки шу тасарруф туфайли Аллоҳни золимликка нисбат берса, наъузу биллаҳи кофир бўлур. Зеро, бутун ишлар Унинг қудрат қўлидадир. Хоҳлаган ишини Ўзи хоҳлаганидек қилур. Гоҳо биз инсонларга дастлаб хуш келмайдиган, хунук туюладиган нарсалар борки, қарасак, кейин унинг яхшиликларга тўла эканлиги билиниб қолади.

Гоҳо бунинг акси бўлиб, яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг ортидан зарарлар ва фалокатлар келиб чиқади.

Бақара сурасининг 216-оятида:

كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

«Сизларга ёқмаса-да, (ватан ва дин ҳимояси учун) жанг қилишингиз фарз қилинди. Эҳтимол, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсаларингиз эса «аслида» ёмондир. Албатта, Аллоҳ билур, сизлар эса билмассизлар», деб бу билан ҳар нарсанинг ҳақиқатини, моҳиятини ёлғиз ўзигина билишини билдирмоқда.

Шу сабабли биз мўъминлар Ундан келган ҳар нарсага рози бўлиб, Унинг ишига аралашмасак, ҳақиқий иймонли бандалардан бўламиз.

Qayd etilgan


Hanafiy  10 Mart 2008, 06:47:19

39-Масала
Мусҳафлар ва ундан кўчириб олиб ёзилган (китоб) оятлар аслий Қуръондир


Мўъминлар уни ихлос билан ўқийди, ёзувчилар керакли сура ва оятларни кўчириб олади. Ёзувчилар томонидан кўчирилган бўлса ҳам барибир, у Қуръондир. Ёзувчиларимиз ҳам, қоғозларимиз ҳам, ёзаётган қаламларимиз ҳам, ёзилган хатимиз ҳам махлуқдир. Аммо, Жаброил (а.с.) Пайғамбаримизга Аллоҳдан келтириб, ваҳий қилиб ўқиган Қуръон махлуқ эмас.

У Холиқи Зул жалол бўлган Аллоҳнинг каломидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло у ҳақда Фурқон сурасининг 1-оятида:

 تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيرًا

«Барча оламларни (охират азобидан) қутқарувчи бўлсин, деб ўз бандаси (Муҳаммад (а.с.)га Фурқон-Қуръон нозил қилган Зот-Аллоҳ баракотли-Буюкдир)» деган бўлса, Шуаро сурасининг 192-оятида:

وَإِنَّهُ لَتَنزِيلُ رَبِّ الْعَالَمِينَ

«Албатта, (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган (китоб)идир».

Воқеа сурасининг 80-оятида:

 تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِين َ

«У оламлар Парвардигори (томони)дан нозил қилингандир» деб марҳамат қилган. Қуръон Аллоҳнинг Ўзи нозил қилган муқаддас китоби эканлигини тасдиқловчи оятлар Қуръонда ниҳоятда кўпдир.

Қуръони каримни Аллоҳнинг каломи эмас, деганлар, шунингдек, унга шубҳа билан қараганлар ҳам кофир саналади. Қуръон Аллоҳнинг сўзи бўлмасдан инсоннинг сўзи бўлганида ҳозиргача етиб келмаган, таг-туги билан йўқолиб кетган ёки ўзгаришлар киритилган бўларди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, Қуръон нозил қилинганида қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай; бирор ҳарф кўпаймасдан ва на бирор ҳарф камаймасдан асли ҳолича турибди. Бу ҳам Қуръони карим улуғ бир мўъжиза эканлигига ва Аллоҳ жалла ва аъла ўз мўъжизасини Қиёматгача ўзгаришлардан сақлаган ҳолда ҳимоясига олганлигининг исботидир. Бу ҳақда Ҳижр сурасининг 9-оятида:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

«Албатта, бу зикрни (Қуръонни) биз ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчимиз!», деб марҳамат қилади.

Аллоҳнинг каломи мўъжиза бўлганлиги учун ёш ҳофизлар уни қалбларига жойлаб, рамазон ойида хатми Қуръон қилиб, халқимизнинг қалбларини мунаввар этишади. Биз мусулмонлар уни тиловат қилиб, маъноларига амал қилишга буюрилганмиз. У Аллоҳ таолонинг бутун Ер юзига юборган дастурул амалидирки, унга амал қилганлар тўғри йўлдан адашмай, ҳидоятга эришиб, дўзахдан қутулиб, жаннат билан мукофотланадилар. Қуръони каримни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло улуғ фариштаси Жаброил (а.с.)га ҳарфсиз ва товушсиз билдирган. Жаброил (а.с.) эса қироатли овозли ва ҳарфли қилиб, Аллоҳнинг ҳузуридан Пайғамбаримизга ваҳий орқали сўзма-сўз етказган.

Қуръони карим Аллоҳнинг каломи (сўзи) бўлганлиги сабабли ҳам уни таҳоратсиз ушламоқ қатъиян ман қилинган.

Воқеа сурасининг 77-79-оятларида:

إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيم.ٌ() فِي كِتَابٍ مَّكْنُونٍ.() لا يَمَسُّهُ إِلا الْمُطَهَّرُونَ.()

«Албатта, у яширин Китобдаги (Аллоҳнинг ҳузуридаги Лавҳул-Маҳфуздаги) Қуръони каримдир. Уни фақат таҳоратли-пок кишиларгина ушларлар», деб марҳамат қилинган. Шундай экан, Қуръонни ушламасдан ёддан ўқилганда ҳам иложи борича таҳоратли бўлиш Ислом одобига мос келади.

Қуръони карим Аллоҳнинг каломи бўлгани учун ҳам у азалий ва абадийдир. Кимки, унинг бирор сўзига, бирор ҳукмига эътироз билдирса, диндан чиққан, кофир саналади. Шу сабабли тилимизга эҳтиёт бўлиб, уни эъзозлаб, ихлосу муҳаббат билан ўқишимиз лозим.

Qayd etilgan


Hanafiy  10 Mart 2008, 06:47:42

40-Масала
Мўъмин мажозий эмас, ҳақиқий имонли бўлиши шартлиги ҳақида


Мажозий билан ҳақиқийнинг фарқини англаш учун шуни билишимиз керакки, ишқи ҳақиқий ва ишқи мажозий бўлади. Ишқи ҳақиқий фақат Яратган Зотга нисбатан бўлган муҳаббат. Ишқи мажозий эса дунёдаги мавжуд кимса ёки нарсага нисбатан бўлган муҳаббатдир. Ишқи мажозий вақтинчалик бўлиб, севгилисининг висолига етишиш билан одатда аста-секин сўна бошлайди. Шу сабабли баъзан севиб уйланган йигит ва қиз қандайдир келишмовчиликлар сабабли ажралиб кетишлари ҳам мумкин, лекин ишқи мажозий сўнса ҳам, эру хотин ёки фарзандларини ўйлаб, ёки қариндошчилик ёки мол-дунё ёки амаллари, ёки муросаю мадора ва шунга ўхшаш муносабатлар оқибатида умрининг охиригача бирга яшашлари мумкин. Аммо ишқи ҳақиқий бўлса, абадий сўнмайди, аксинча, висолга етган сари гуркираб ривожланади. Натижаси эса олий мукофот, жаннатга кириб, Яратган Зотнинг жамолига мушарраф бўлишдан иборатдир.

Имон ҳам ҳақиқий ёки мажозий бўлади. Мажозий имон мажозий ошиққа ўхшаган бўлиб, мусулмонларнинг поклиги, меҳру оқибатлиги, саховати, саҳар туриши, беш вақт намоз ўқиши, қийин пайтларида кўмакдош бўлишлари ва шунга ўхшаш ишларни ёқтириб мусулмон бўлади. Ҳақиқий имон соҳиби эса сидқидилдан Аллоҳга, унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдир ва ўлгандан кейин қайта тирилиб, ҳисоб-китоб беришига, дўзах, жаннатга ишониб, сўзсиз Аллоҳга итоат қилади, Аллоҳнинг топшириқларини бажариб, наҳийларидан тийилади.

Шуни ҳам билишимиз лозимки, инсонлар бу дунёда имон-эътиқодига кўра уч тоифага бўлинади. Биринчиси мўъмин, иккинчиси кофир, учинчиси мунофиқдир. Мўъмин ҳақиқий имон соҳиби бўлиб, барча ақидавий масалаларга имон келтиради. Кофир мўъминнинг акси бўлиб, барча имон келтириши лозим бўлган нарсаларни инкор этади. Мунофиқ эса, ўзини зоҳиран мўмин қилиб кўрсатади, аммо, қалбида ишонмайди. Бир мўъмин Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни истеьмол қилса, у фақат гуноҳкор бўлади, лекин имонсиз дейилмайди. Кимки унинг имонини имони мажозий деса, бидъатчи бўлади. Кимки, мўъмин бўлатуриб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ўзига хуш келгани, ёққани учун, турли-туман сабаблар кўрсатиб, ҳалол деса, кофир бўлади. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.):

 من استحل محارم الله فقد كفر

«Кимки, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол санаса (деса) батаҳқиқ у кофир бўлди», деганлар.

Шунингдек, бир кофир имон келтирмасдан, ҳар қанча солиҳ амаллар қилса ҳам, у мажозий кофир эмас, ҳақиқий кофирдир. Бинобарин, бир мўъмин қанчалик гуноҳкор бўлмасин, бу уни ҳақиқий имондан чиқармайди. Фақат гуноҳкор, гуноҳ устига гуноҳ қилавериб, қалби қорайиб кетади, шундан кейин имон билан куфрнинг фарқига бормай, куфрга шўнғиб кетиши ҳеч гап эмас.

Модомики, шундай экан, мўъмин банда гуноҳдан худди шердан қочгандек қочиши лозим. Мунофиқ эса кофирлардан эканлигини юқорида эслаб ўтдик.

Qayd etilgan


Hanafiy  10 Mart 2008, 06:48:01

41-Масала
Мўъмин банда душманларига ҳам зулм қилмаслиги ҳақида


Кимки бу дунёда бировларга зулм қилса, Қиёматда Аллоҳ ўз адли билан мазлумнинг ҳаққини олиб беради. Зулмнинг тури кўп: бировдан қарз олиб, бермасдан тониб кетиш, ноҳақ алдов йўллари билан бировнинг мол-мулкини олиш, ўғирлик, йўл тўсарлик, босқинчилик, зўравонлик йўллари зулмдир. Зўрлик билан номусга тегиш, ғийбат қилиш, чақимчилик ҳам зулм. Зулмкор киши бу дунёда қанчалик зўравонлик қилмасин, барибир унинг ҳоли хароб бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Иброҳим сурасининг 42-оятида Расулуллоҳга тасалли бериб:

وَلاَ تَحْسَبَنَّ اللّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الأَبْصَارُ

«(Эй, Муҳаммад) сиз зинҳор золим кимсаларнинг қилаётган ишларидан Аллоҳни ғофил, деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларнинг (жазосини) кўзлар даҳшатдан қотиб қоладиган (қўрқинчли) қиёмат кунига қолдирмоқда, холос», деб марҳамат қилган.

Даҳшатли қиёмат куни Аллоҳ таоло Ўзи қози бўлиб, адолат билан ҳукм чиқаради. Шунда зўравон золимлардан мазлумларнинг ҳаққини олиб беради. У ерда ҳаққини берай деса, берадиган мол-дунёси йўқ. Шу боис, бу дунёда қилган савобларини мазлумларга беради. Савоблари қолмаганидан кейин эса мазлумларнинг гуноҳини олади. Шундай қилиб, бу дунёдаги зўравон золим қилган савобларидан маҳрум бўлиб, жаннат ўрнига дўзахга равона этилади. Шунинг учун мўъмин ҳеч кимга зулм қилмаслиги керак. Ҳатто душманлик қилувчи рақибларини ҳам кечириши фазилатдир. Бандачилик билан кимгадир зулм ўтказган бўлса, тезда тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул этишлиги Моида сурасининг 39-оятида баён қилинган:

فَمَن تَابَ مِن بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Кимки, (бу) зулмидан кейин тавба қилса ва ўзини тузатса албатта, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этади. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир».

Баъзилар ҳеч кимга ёмонлик қилмаганман, мен покман, деб мағрурланиб юради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса Нажм сурасининг 32-оятида:

فَلاَ تُزَكُّوا أَنفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى

«Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни жуда яхши билувчидир», деган. Банда ўзини мақташи, мен гуноҳсиз, покман дейиши гумроҳликдир. Беайб ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи. Шундай бўлгач, инсон ўзининг банда эканлигига иқрор бўлиб, ўзини хокисор тутиб, билиб-билмай қилган хатоларига истиғфор айтиб, Яратганга тавбаю тазаррулар қилиши ва ҳар қандай инсонга яхши муомалада бўлиши лозимдир.

Qayd etilgan


Hanafiy  10 Mart 2008, 06:48:18

42-Масала
Аллоҳ таолонинг тавфиқи қилинган иш билан бирлиги ҳақида


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавфиқи бўлмагунча, ҳеч бир феъл ҳосил бўлмайди. Бунга Ҳуд сурасидаги 88-оятда Шуайб (а.с.) нинг айтган сўзлари мисол бўла олади:

إِنْ أُرِيدُ إِلاَّ الإِصْلاَحَ مَا اسْتَطَعْتُ وَمَا تَوْفِيقِي إِلاَّ بِاللّهِ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ

«Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва бунга ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман». Бу оятдан тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи эканлиги маълум бўлмоқда. Аллоҳ тавфиқ бермас экан, банданинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Аввал иш, кейин тавфиқ бўлмайди. Ва бунинг акси. Тавфиқ аввалдан бўлиб, кейин иш бўлмайди. Аҳли суннат эътиқодича, тавфиқи илоҳий билан қилинган феъл (иш) тенгдир, баробардир, биргадир. Бу ўринда Қадария мазҳаби билан Жабария мазҳаблари икки хил бир-бирига қарама-қарши фикрни айтиб, тўғри йўлдан адашишган. «Қадарийлар: Бу ишни мен қилдим, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам мендандир, Аллоҳ бу ишга аралашмайди», деб ўзини қилинган ишга эга қилади-ю, аммо, оғзини юммасдан биргина «мим» ҳарфини ҳам айта олмайди. «Б» ҳарфини айтмоқ учун ҳам лабларини бир-бирига ёпиштириши лозим. Ваҳоланки, Аллоҳ товфиқ бермаса, шу оддий ишга ҳам қодир эмас. Қани, ҳамма ишни ўзи қилгани? Қадарийлар бу гаплари билан ўзларини маъбуд қилиб қўйишади.

Жабарийлар эса: «Ҳамма иш Аллоҳдандир», деб кофирларни ҳам маъзур, деб билади. Улар бу гаплари билан қулликни Аллоҳга изофа қилишади. Бу иккала мазҳаб ҳам ботилдир. Улар бу ботил эътиқодлари билан бидъатчи саналишади. Маълумки, бидъатчининг ҳеч қандай амаллари ҳам, фарзи ҳам, нафилари ҳам мақбул эмас.

Ҳақиқат эса аҳли суннат айтганидекдир: Бир инсоннинг мақсади, муроди Аллоҳга тоат қилиб, Унинг ризосига эришмоқ бўлса, шу феълнинг вужудга келмоғи учун Жаноб Ҳақ таоло Ўз тавфиқини эҳсон этади. Шу иш вужудга келади. Аллоҳ таоло ҳам рози бўлади. Агар Аллоҳ рози бўлмайдиган бир иш бўлса, у ҳам Аллоҳнинг тавфиқи билан вужудга келади. Аммо Ҳақ таолонинг ризоси бўлмаган ҳолда майдонга келади. Шунда инсон разил ва расво бўлиб, паст даражага тушиб, ёрдамсиз, нажотсиз қолади.

Qayd etilgan


Hanafiy  20 May 2008, 08:39:00

43-Масала
Имон тил билан иқрор қилиб, дил билан тасдиқлашдан иборатлиги борасида


Имон Аллоҳ таолонинг бирлиги ҳамда А асулуллоҳ (с.а.в.)нинг Аллоҳ томонидан келтирган барча хабарларини тил билан иқрор қилиб, дил билан тасдиқлашдир. Қалбдаги имон тилда изҳор стиш билан ҳақиқий бслгай.

Кимда-ким тили билан гапириб, «Ла илаҳа иллаллоҳ» деса-ю, дили билан тасдиқ стмаса, у мунофиқдир. Мунофиқнинг кофирдан ҳам ёмонлиги Аисо сурасининг 145-остида сз тасдиғини топган:

إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا

«Албатта, мунофиқлар дсзахнинг снг тубида бслурлар. Уларга (сшанда бирор) ёрдамчи топмайсиз».

Қалби билан Аллоҳни билиб, тили билан иқрор қилмаса, қалбидагини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Шунинг учун унинг мусулмонлиги билинмайди. Шаъриат сса зоҳирига қараб ҳукм қилади. Шундан келиб чиқиб, «Имон тил билан иқрор, дил билан тасдиқдан иборат», дейилади.

Qayd etilgan


Hanafiy  20 May 2008, 08:39:46

44-Масала
Аллоҳ таолони дили билан билиб, тили билан тан олмаган киши кофир дейилиши ҳақида


Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасининг 19-остида:

فَاعْلَمْ أَنَّهُ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ

«Бас, (сй, Муҳаммад) Аллоҳдан сзга илоҳ йсқ сканлигини билинг», деган.

Уламолар шу остга асосланиб: «Аллоҳни дили билан билиб, тили билан тасдиқлаш лозим, деган хулосага келишган. Аммо, тили билан иқрор қилиб, дили билан билмаса, у мунофиқ, дейилади. Юқорида баён стилганидек, имон тил билан иқрор ва дил билан тасдиқлашдан иборатдир.

Qayd etilgan


Hanafiy  20 May 2008, 08:40:17

45-Масала
Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсага схшамаслиги ҳақида


Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло Шсро сурасининг 11-остида:

لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ

«Бирор нарса У Зотга схшаш смасдир. У сшитувчи ва ксргувчидир», деб сзини ҳеч нарсага схшаш смаслигини биз бандаларига билдирмоқда. Дарҳақиқат, на ерда, на осмонда унга схшаш бирор нарса йсқдир. У сшитади, ксради ҳамда билади. У биз ксрадиган ва ксрмайдиган барча нарсаларнинг Холиқидир. Шубҳасиз, Холиқ махлуққа схшамас. Инсон бирор нарсани ихтиро қилса, ссаса, қилган, ссаган нарсасига схшамайди. Аллоҳ сса Холиқдир (Яратувчидир), ҳеч қачон сратган нарсасига схшамайди. Аллоҳни билмоқ учун Ихлос сураси сқилса, кифосдир: «(А­й Муҳаммад) айтинг: У-Аллоҳ сгонадир. (Унинг ҳеч қандай шериги йсқдир. У сккаю ёлғиздир). Аллоҳ беҳожатдир, лекин ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмагандир, (съни Аллоҳнинг сғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йсқдир. У азалий ва абадий Зотдир) Ва ҳеч ким У Зотга тенг смасдир».

Qayd etilgan


Hanafiy  20 May 2008, 08:41:01

46-Масала
Аллоҳ таоло макондан бориб-келмоқ ва махлуқотларнинг сифатларига схшамоқдан ҳам поклиги ҳақида


Аллоҳни сккаю сгона, ёлғиз, схшаши йсқ деб, сътиқод қилишга буюрилганмиз. Аммо, у қандай, қанақа скан, деб кайфистини билишга интилишимиз жоиз смас. Аллоҳни А аззоқ, съни ҳамма жони бор нарсаларнинг ризқини берувчи, деб имон келтирамиз. Аммо, ризқни қандай тарқатар скан, деб сйлай олмаймиз.

Аллоҳ таоло ломакон, маконга муҳтож смас. Макон йсқ пайтда ҳам бор сди. Арш Аллоҳ таолонинг қудрати билан қоим турур. Арш йсқ пайтда ҳам бор сди. Аршни У сз қудратини намоён қилиш учун сратган, холос. Аллоҳ бориб-келмоққа ҳожати йсқ Зотдир. Аллоҳ таолони махлуқотнинг феълларига схшатмоқ куфрдир. Ости муташобиҳот билан зинҳор машғул бслма. Зеро, Аллоҳ Қуръони каримида, Оли Имрон сураси, 7-ост.

هُوَ الَّذِيَ أَنزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُّحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُواْ الألْبَابِ

«У сизга Китоб (Қуръон)ни нозил қилган Зотдир. Унда шу китобнинг «Онаси» саналмиш маъноси аниқ остлар ва шу билан бирга бошқа муташобиҳ (маъноси Ўзидан сзгага номаълум) остлар ҳам бор. Аммо, дилларида Ҳақ йслидан оғиш бор кимсалар одамларни фитнага солиш ва сз талқинига мувофиқ маънолар бериш учун унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ остларига сргашадилар. Ҳолбуки, ундай остлар таъвили (асл маъноси)ни фақат Аллоҳнинг Ўзигина билур. Илмда мустаҳкам (ҳаққоний олим)лар сса, «Унга имон келтирдик. Ҳамма (остлари) Ларвардигоримиз ҳузуридандир», дейдилар. (Бундан) фақат ақл сгаларигина панду насиҳат олурлар», деган. Шундай скан, Аллоҳ қайтарган нарсага уриниб, сзингизни ҳалокатга ташламанг, унинг таъвилини Аллоҳга ҳавола қилинг, шунда ҳақ йслни тутган бсласиз.

Qayd etilgan


Hanafiy  20 May 2008, 08:42:00

47-Масала
Касби кор билан тирикчилик қилиш фарзлиги ҳақида


Ислом дини бандаларни тарки дунё қилишдан қайтарган. Инсон бир марта бериладиган қисқа умрини тарки дунё қилмасдан, бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам обод қилиши лозим. Дунёсини обод қилиши учун уйланиши, бола-чақа орттириши ва ҳалол касби-кор билан шуғулланиши керак бслади. А изқ азалий мақсум (тақсимланган) деб, касби-корни инкор қилмоқ, бидъат саналади. Тирикчилик учун топиш-тутишни инкор қилганларни Карамийлар дейилади. А изқни касб-кордан ксрмоқ куфрга сабаб бслади. Бундай киши мушрик дейилади, съни, мен сзим ишлаб топдим, деб сзини А аззоқ (ризқ берувчи) Аллоҳга шерик қилиб қссди. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло А ум сурасининг 40-остида:

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ

«Аллоҳ-сизларни сратган, сснгра сизларни ризқлантирган, сснгра вафот сттирадиган, сснгра (қиёматда) тирилтирадиган Зотдир!», деб марҳамат қилган. Шуни ҳам схши билишимиз керакки, касб-кор ҳеч қачон ризқни орттирмайди. Касб-корни тарк стган билан банданинг ризқи ҳам камаймайди. Аллоҳ фазли карами билан гуноҳкорнинг ризқини сиқиб ҳам қсймайди. Яхши одамникини ҳам зиёда қилиб қсймайди. Чунки Аллоҳ сз адли билан ризқни ҳам сз вақтида тақдир қилиб қсйган.

А изқни ҳалолдан топмоқ ҳар бир мсъминга фарздир. Меҳнат қилмаганни Аллоҳ ҳам, А асул ҳам, инсонлар ҳам севмайди. Ишлаган, меҳнат қилганни Аллоҳ ҳам, Лайғамбар ҳам, бошқа инсонлар ҳам севади ва уларга моддий ва маънавий ёрдамлар ҳам бслади. Ишламоқ, меҳнат қилмоқ бандадан, барака ва тавфиқ сса Аллоҳдандир.

Инсоннинг томоғидан стган нарса ризқдир. Тспланган, жамланган нарсалар ризққа кирмайди. А асули Акрам (с.а.в.) тиланчилик қилиб юрган кишини ксриб, унинг ишидан хафа бслганлар. Унга бир болта билан битта арқон бериб, тоғдан стин кесиб сотишни тавсис қилганлар. Тез фурсатда сша инсон бой ҳам бслган. Бой бслиш схши, аммо пул топаман, деб, ҳозирги айрим одамларга схшаб, ҳаром нарсаларни сотиш, ёлғон гапириш, ёлғон қасамлар ичиш, маҳсулотини ста қиммат нархларда сотиш, чирик ва айниган-бузилган нарсаларни билдирмасдан сотилаётган нарсаларга қсшиб юбориш, одамларни алдаш, қаллоблик қилиш, қимордан бойлик топиш, қарз олиб бермаслик, зсрлик билан мажбурлаб олиб-сотиш, вақтли чиқиб кетиб, срим кечагача бозорларда ва бошқа ерларда қолиб кетиш, мол-дунёга ҳирс қсймоқ, пишмаган меваларни димлаб сотиш, фирибгарлик йсли билан чорваларни сотиш ва шунга схшаш ножоиз йсллар билан мол-дунё топиш дуруст смас.

Ейиладиган нарса-ризқ ҳалол бслиши билан бирга пок ҳам бслишлиги Моида сурасининг 88-ости билан буюрилган:

وَكُلُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ اللّهُ حَلاَلاً طَيِّبًا وَاتَّقُواْ اللّهَ الَّذِيَ أَنتُم بِهِ مُؤْمِنُونَ

«Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановул қилингизлар ва сзларингиз иймон келтирган Аллоҳдан қсрқингизлар», деб марҳамат қилган.

Qayd etilgan