Muallif Mavzu: Sevib o`qigan asaringizning eng ta'sirli qismi  ( 35254 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #15 : 26 Sentyabr 2007, 08:48:19 »
Assalomu alaykum!
Men yaqinda bir hikoya o'qigandim.. Eng ta'sir qilgan joyi:
Телефоним яна овоз берди..
Карахт бўлиб колганимдан Маликанинг кўнгирогини эсимдан чикарибман. Хозир эса уйдан кўнгирок, телефонимдан онамлар, онажонимлар жилмайиб тургандилар. Хаа, “Оналар боласига бир нарса бўлса ичидан сезади” деган гапга ким карши чика олади? Хеч ким!
Олсам жимжитлик...
- Онаш, онажон. Алло, алло!...

Тавба, шу телефонни трубкасини нукул бошка ерда колдириб кетадиларда. Минг марта этгандим уларга трубкани зарадкани устига кўйиб кўйиш кераклиги хакида. Нукул эслатиш керак. Мана яна бир нима бўлдими на гудок, ва на бирор гап эшитилмаяпти. Кайтиб килсам банд. Нимага мани телефонимнинг бугун чикиш кўнгороклари омадсизликка учраяпти. Уффф! Холамга телефон килдим:
- Ассаломалейкум холаш.
- Ваалейкум! Биринчидан холаш эмас, холажон.
- Хўп-хўп майли. Холажоним, холажонгинаааам... Иккинчидан-чи?
- Иккинчидан хали хам уйга бормадингми?
- Ха, энди биласизку. Ишларимни кўплигини..
- Эртага унаштириладиган одам йигиштириб кўйса бўлармиди хар канака ишларни..
- Ман ишларни йигиштириб кўйсам, тўйни кайси пулга ўтказамиз?.., - мот киламан деб ўзимдан хурсандман.
- Пулинг бўлса етадику бемалол тўй килишга...
- Етишгаку етади, лекин одам харакат килмаса тог бўлса хам едирилииииииб... А лаббай?- мот килганим аник эди, чунки холамларнинг гапларини ўзларига ёпиштиргандим.
- Майли, махмадона бўлма! Тез уйга шагом марш! Онанг яна хавотир олиб ўтиргандур.
- Есть ўрток полковница!.

Холамлар “жангарирок” бўлганлари учун уларни нукул полковница деб асабларини таранг килардим. Ўзимча уларни гапда колдирдим деб хурсанд бўлиб Маликани ракамини яна бир бор тердим.
- Поччажоон, калайсиз?
- Калайсиз асал киз, нималар киляпсан?
- Ўтирибман телевизор кўриииб, кўчада бўлса “аъло ўйинчи” билетлари колмаяпти.
Хамма нарсани илиб олади, хар куни янги цитата бор бу кизда! Юзлариниям ўхшатиб мимика билан гапириши кўзимни олдига келиб кетди.
- Мубинахоооон?..
- Лаббай буважон!..

- Маликахонни чакириб юборсангиз, бир сухбатларини олсам..
- Маликахон бандлар, йиглаб-йиглаб хаммомга кириб кетдилар...
Нимагадир хечам тинмайдилар. Ойимлар нима бўлганини сўрасалар, хеч нарса бўлмаганини айтиб, яна хўнграб йиглаб юбордилар...
- Майли унда асал киз, сал туриб яна киларман. Ижозат берасизми алокани узишга?
- Яна уласа бўладиган килиб узинг, чао поччажон!
Вой зумрашаей, балони билади! Уни биринчи синфгамас бирданига тўртинчи синфга бериш керак эди. Хозир бешинчи синф бўларди, ўзига мосрок бўларди.

Мубинахоннинг ширин сухбатини олганимдан кейин хаёлим яна Маликага кетиб колди. Хўнграб йиглабди... Демак яхши кўради, демак хали умид бор.
Хозир бориб онамларга хаммасини ётиги билан тушунтираман. Маликанинг кандай яхши кизлигини оширмай-тоширмай таърифлаб берсам балки фикрлари ўзгариб колар. Унинг бегона онахонга мехрибончиликларини, иффатли кийиниб юришини, тарбияли киз эканлигинию манга жуда-жуда ёкишини, йўк ман уни канчалик каттик севишимни... Уйга якинлашганимда Яна бир бор Маликани ракамини тердим.

- Ассаломалейкум поччажон! Халиям ухламадизми?
- Ўзингчи нимага ухламадинг?
- Уйкум келмаяпти, китоб ўкияпман.
- Канака китоб экан?
- Малика опамларнинг дафтарларини... ўкиб берайми?
- Кани-кани, бошлангчи?
- “...Ох, бу хаёт накадар гўзал... Кўшиклар айтгим келяпти... Юлдуз опа канчалик зўр инсонлигингизни биласизми?... Мани хаётимдаги энг бахтли кунларимдан бири бугун... Бугун улар мани топдилар... Изладим, икки соатдан бери излайман... Ўша жойни - ўзимни кўярга жойни... Факат тополмаяпман, топишни истамайман хам, чунки бугун ман бахтлиман...” , Ёкдими поччажон?

- Вой зумрашаей, кани тез жойига беркитиб кўйингчи, сизга хали бор анча бунака нарсаларни ўкишга. Ха, этганча у ерда мани исмим хам борми?
- Энди поччажон этиб бўмман! Мана шунака бир кийналингчи!.
- Мани кўлимга тушасизку хали... Малика каерда?
- Манимча халиям хаммомдалар...
- Халиям чикмадими? Кизик, бориб тез хабар олингчи..
- Хўп бўлади. Кейинрок киларсиз, телефон токка тикилганди...

Узилиб колди. Малика нимага кўп колиб кетди экан у ерда? Тинчликмикин ишкилиб?!...
Уйга кириб келганимда соат 00.32 эди. Хаммаёк жим-жит. Онамларнинг хоналаридаги чирок ўчмаган, мани кутиб хуфтон ўкиётгандурлар. Хоналарига кириб карасам жойнамоз устида деворга суяниб ўтирибдилар. Битта кўллари ерда ётибди, ёнида телефон... Мани кутиб жойнамоз устида ухлаб колибдиларда, онажонимей...

- Онажон, онажооон ман келдим.
Нимагадир жимлар, илгари дарров “Вой болам, качон келдинг?” дердилар ёки намозда бўлсалар бошларини кимирлатиб кўярдилар..
Уйготаман деб ёнларига ўтирдим. Кўлимга шилкиллаб тушдилар...
- Онажон, нима бўлди сизга?.. Онажон кўзингизни очинг!!..
Мани кўркитманг... Онажон!....
Йўк! Йўк! Онажоооооооооон!..

....Кўзларимдаги ёшлар ок оралаган сочларидан окиб юзларини юварди... Кўйиб юбормасдан каттик кучоклаб ўтирибман... Додим махаллани оёкка тургизибди.. Ёнимда кимлар ўтирганини англамаяпман хам... Абдулла, Шухрат ака, Рухсора опоким – хаммалигисининг кўзлари кизарган, юзлари жикка хўл... Онамларни мандан ажратиб олмокчилар..... Улар уринган сари ман каттикрок кучоклаб олаяпман... Кўзимга хеч нарса кўринмаяпти..... Онажон! Бу кунимдан кўр бўлиб колганим яхши эди.............


Ўглим жигаргўшам, айтгинчи нахот
Ачинмайди жонинг онанг холига,
Мени тўшакларга михлаб кўйди дард
Келсанг бир кўрсаму, ўлсам майлига....


mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #16 : 26 Sentyabr 2007, 08:53:36 »
Yana bitta hikoyadan:

Болага биринчи бўлиб етиб келган Аскар уни машинанинг шундоккина тагидан юлиб олди... аникроги машина эгаси рулни буришга улгурди... Сардорбек омон колди, аммо оркасидан югуриб келаётган Шахноза...
Хозиргина бола келаётган жойда олди пачокланган яп-янги машина турарди...
“Шахнозаааа!!!..”..

...Кўлларида ётган аёлининг пешонасини силаб...
- Ташлаб кетма!.. Ташлаб кетма!...
- Ман....Маан.. Мандааан.... рози.. бўлиииинг..,- нафас олиши хар сонияда огирлашар...
- Гапирма!... Гапирма!...
Аскарнинг кўзидан чикаётган шўр эмас, аччик томчилар жуфтининг киприкларига тинмай томар, гўёки Аскарга кўшилиб Шахноза хам йиглаётгандек эди...
Уларнинг ёнида кора кўзчалари ёшини артиб, гунох иш килиб кўйгандек ўтирган Сардор бир отасига, бир унинг кўлидаги онасига карар...
Онасининг ёнига келди.. Унинг харакатсиз танини кимирлатиб:
- Ойии, тулииинн.. ,- пикиллаб, - Ойиии.. ман Салдолман...

...Касалхона кабулхонасидаги сукунатни бир йигитнинг овози бузди:
- Ким бор?!! Ёрдам беринглаааар!!!..
Югуриб чиккан хамшираларнинг кўз олдидаги манзара уларни шошириб кўйди. Кўйлаги кип-кизил рангга бўялган Аскар кўлларида Шахнозанинг кўтарганича йиглаб турарди...
Гапиришга мадори йўк.. Факат бир нарсани такрорлайверарди..
- Ёрдам беринглар!.. Ёрдам!..

...Операция хонасигача каталканинг ортидан бирга югурди. Бир кўли билан Шахнозанинг кафтини ушлаб олганча “Ташлаб кетма.. Ман сан биланман...” деб пичирларди... Ичкарига кўйишмади..
- Ўзинг асра, бахтимга тирик колсин...
Яратгувчига илтижо кила бошлади....

...Орадан икки соат ўтди... Шу икки соат йигитнинг шу вактгача кечирган умридаги энг секин ўтган вакт эди... Биринчи бўлиб Аскарнинг ота-онаси, Жавлон ва Фарангислар етиб келишди... Акасининг: “Сан каерга отландинг?..” деган саволига Фарангис “Сардорга караб тураман..” деб жавоб килганди...
- Хаммаси яхши бўлади, мана кўрасан,- отасининг ва кўз ёшини тиёлмаётган онасининг гапларига Аскар бош чайкаб кўйди..

Кейин бошкалар хам келишди.. Хаммаси бошига мусибат тушган йигитни кўнглини кўтаришга харакат килишарди.. Бир чеккада Фарангис Сардорбекни овутиш билан оввора... Бошка бир чеккада эса бошини чангаллаганича бир йигит ўтирарди..
“Нималар килиб кўйдим?!... Энди нима бўлади?!...”. У кўлида ушлаб ўтирган узукка бокар экан, ўн кундан кейин кутилаётган тўйи, севгани хакида ўйлади.. Кейин яна машинаси каршисидан чикиб колган Шахноза хакида... “Агар сог колмаса, барбод бўлдим!!...”...
Аскар эса ичида аёлининг омон колишига дуо киларди тинмай...

...Операция хонасига кираверишдаги кизил чирок ўчганини биринчи бўлиб Жавлон кўрди ва Аскарнинг елкасига кўлини кўйди...
Мўъжизани кутиб ўтирганларнинг барчаси уларга караб якинлашиб келаётган жаррохга интизорлик билан бокишарди..
Аскар... Ота-онаси... Шахнозанинг ота-онаси... Жавлон... Фарангис...
Сардорбек.....

...Жаррох каршисида унга умид ила караётган шунча кўзларни илк бор кўриши ва илк бор... тўгри Аскарнинг ёнига келди...
- Бардам бўлинг, Аллохнинг иродаси... Кўлимиздан келганини...

Бир зумда кутиш хонаси узра аёллар фарёди кўтарилди...
- Болаааам!!...
Аскарнинг кўзларидан окаётган томчилар лабларидан эшитилар-эшитилмас чикаётган сўзлар билан коришиб кетарди:
- Инна лиллахи ва инна илайхи рожийун...

Канонаси хайдовчи йигитнинг ёкасига ёпишиб “Котил!...” дегани, Жавлоннинг уларни ажратгани... Катталарга кўшилиб йиглаётган Сардорбек... Уни овутаман деб, ўзи ундан хам каттик йиглаётган Фарангис...
Аскарнинг кўз олдидаги сурат кулранг тус олиб, дарс кетди... Минг парчага бўлиниб...

...Саккиз ой ўтгач...

...Аскар учун бу ойлар енгил кечмади.. Ўзининг азиятига карши курашиш билан бирга якинларининг хам гунохга ботиб колмасликлари учун харакат килар, мусибат чогида баланд овозда куюшкондан чикиб йиглаш харомлиги хакида кўп гапирди.. Осон бўлмас экан, инсон канчалик кучли кўринмасин, ўзи бир ожиз банда холос.. Якинларини гунох килиб кўйишдан кайтаришдан хам кийини ўзининг ичида кечаётган алам-изтиробларга дош бериш экан.. Ўзи якинларини овутадию, ичида юм-юм йиглайди.

Ўзининг ва Шахнозанинг онасига:
- Ойи, Аллох рози бўлсин.. Ундай йигламанг.. Дод-вой солиб йиглаганликлари сабабли маййит кабрида азобланади... Ўтган одамни нима деб эслаб йиглашса, кабрдаги икки фаришта “Сан шундаймисан?..” деб кўксига итариб туришар экан..

Гапирардию, ўзининг ёшларини эплаши кийин бўларди..
Яна Пайгамбаримизнинг (САВ) “Эшитмаяпсизларми? Аллох кўз ёши ва калб махзунлиги сабабли азобламайди. Лекин бу туфайли азоблайди ва ёки рахм килади” деб тилларига ишора килганликлари ёдига тушади.
Ўзи севган, калбининг бир парчаси, жуфту-халоли бўлмиш Шахнозани каро ерга кўйиш азобини кўтарди, кейин ўз дод-фарёди билан севганига азоб бермаслик учун суссиз йиглайди...

Ўзида куч топишга харакат килди.. Каттик уринди..
Бир тарафдан хеч нарсани англамайдиган Сардорбекка отилган таъна тошларига кўксини тутди.. “Бу боланинг оёги фалокат олиб келди!...” деган аламли гапларни кўтариш шундок хам калби изтиробда бўлган отага ханжардек ботар, аммо матонати туфайли бу зарбаларни хам кўтаришга ўзида куч топарди... Олдида хеч ким колмаганида эса яна калби ила суссиз йиглар...

...Абдулазиз ва Нигоралар хозирда бахтли оила. Улар фарзанд кутишмокда.. Зиёда опанинг орзуларидан бири, Нигорани келин килиш орзуси астойдил бўлганлигидан, асосийси такдир экан, ушалди.. Факат келин бўлмиш Махмуднинг эмас, укаси Адулазизнинг ёри бўлди. Абдулазиз акаси билан уларнинг уйига бир неча марта ташриф буюрганида бу кизга кўнгил кўйган экан.. У ўзи истагандек хижобли кизга содик ва ишончли эр бўлди...

...Маърифат хамон ёлгиз.. Собир акасини жуда кўп эслайди..
Ёлгиз аёл фарзандлари хакида кайгураётган Махмудга розилик бергани йўк.. Лекин борган сари улгайиб бораётган Икромжон ва Шахзодахонларнинг отасиз ўсиши мумкинлигини ўйлаб хамда уларнинг Махмудга канчалик богланиб колишганини кўриб жуда каттик иккиланмокда.. Хозир унинг хаёлларини буткул эгаллаган бир калима бор.. “Ёлгизлик Аллохга хосдир!..”...

...Улар Мансур уйига кайтган куни улар ёмгир тагида икки севган калбнинг кайта топишганини бироз кузатиб туришди.. Кейин Гулбахор:
- Кетдикми?- дея сўради..
- Каерга?.. – Салохиддин хеч бўлмаса бир савоб иш килганидан кўнгли хотиржамлик сезиб.
- Бу ерлардан узокларга...
Машина кўзголиб, тун коронгулигида гойиб бўлди... Кейинрок Салохиддининг махалладаги уйига бир ёш оила кўчиб келди.. Салохиддин ва Гулбахорлар хакида хеч ким билмайди...

...Фаридни эса ўзбек тилида гапиришни ўрганаётган бир малласоч киз билан кўп кўрадиган бўлишди.. Фарангиснинг хижобга киришига каттик туртки бўлган Анжела хам ўз бахтини топгандек...

...Фарангис бу вакт ичида улгайди, анчагина кўзга кўринган киз бўлиб колди..
Хижобга кирганидан кейин унга хам совчилар кела бошлади.. Авратларини беркитишга эса рус дугонаси билан бўлган сухбат каттик таъсир килганди.
Жавлон Муниса билан учрашувга таййёргарчилик кўрган куни Муниса айнан Анжела билан телефонда гаплашаётганди.
- Фарангис, скажи что нужно что-бы принять Ислам?
- Ты серьёзно?!..
- Да, я наконец-таки решилась…
- Нужно сказать «Ð›Ð° илаха Иллалох… Мухаммадур Расулуллох…» и душой признать это…
- Повтори ещё раз…
- Ла илаха Иллалох… Ла илаха Иллалох…

...Кўчанинг бошидан икки инсон юриб келаяпти. Уларни кўрган кўча ахлининг кувончи чексиз.. Бири Дилрабо бўлса, иккинчиси – унинг эри Мансур..
- Согайиб кетганингиз билан табриклаймиз, Мансуржон..
- Аллохнинг мархамати... Сизларга хам рахмат..
- Дилрабохон, сиз хам эсон-омон кутулиб олинг..
- Инша Аллох..
Иккисининг хам кадами секин.. Эри хассада бўлгани учун..
Аёли эса оилаларига янги мехмон кутаётгани учун...

...Уларни хурсандчилигига шерик бўлганлардан бири Аскар эди.. Хушхабарни етказиш учун Жавлоннинг уйига караб юрди.. Каршисидан эса Сардорбекни етаклаб келаётган Фарангис.. Киз шу вакт ичида кўшни болакайга каттик богланиб колган.. Кўярда-кўймай ўзи богчага олиб боради, кеч бўлиши билан богча томон отланади. Кела-келгунча Сардорбекни гапга тутиб, ширин сухбатларидан рохатланади.. Уйига кузатгач, яна ўз ховлисига равона бўлади.. Бу хол анчадан бери давом этмокда.. Мана, хозир хам иккови кулишиб, нималарнидир гаплашиб келишяпти.. Уларга бокаркан Аскар Шахнозани эслади.. Хар сафар шундай...


...Ўша куни Шахнозанинг юзидаги кувончни тасвирлаш кийин эди... Хижобга кирганидан кейин эрига яна бир хушхабар..
“Ўзингга шукр... Етказганингга шукр!...
Канчалар бахтлиман!.. Хаёт гўзал!.. Ўзингга шукр!!!..
Етти хафталик... Етти хафталик!.. Кичкина Аскаржон!
Ёки жажжи Шахнозахон!!... Мани хаёлларимни билаётганмикин?..
Хайр “Бегим..”, салом “Адаси..”!!!..”

- Алло, бегим..,- хурсандчилигини зўрга яшириб.
- Лаббай..
- Олиб кетасизми?.. Сардорбекнинг хам корни очиб кетди..
- Албатта олиб кетаман, каердасизлар?..

Сардорбек онасининг севинишини кўриб, ўзига хос хурсандчилик билан унга шерик эди. У ўзининг болача онги билан нима бўлаётганини билмаса-да, яхши нарса бўлганини сезар эди. Шахнозанинг атрофида гир айлана бошлади. Шу пайт телефони жиринглади..
- Алло, каердасизлар? Кўрмаяпман..
- Шу ердамиз, оркага каранг... Сардор, тўхта!...

********

“Ва, албатта, сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтихон киламиз. Бирор мусибат келганда: “Албатта, Биз Аллохнинг (бандаларимиз) ва, албатта, биз У зотга кайтгувчилармиз”, дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг! Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (магфират) ва рахмат бордир. Ана ўшалар хак йўлни топгувчилардир” (Бакара, 155-157)


Domla

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 10
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #17 : 07 Noyabr 2007, 10:37:45 »
Said Ahmadni "Jimjitlik" asarini birinchi marta o`qiganimda rosa ta`sirlanganman...

AL_laziz87

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1234
  • -oldi: 551
  • Xabarlar: 691
  • Jins: Erkak
  • AQLIMIZ BUT IYMONIMIZ BUYUK BO'LSIN
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #18 : 22 Noyabr 2007, 03:46:12 »
Pirimqul Qodirovni "Yuldizli Tunlar" asari manga juda xam ta'sir qilgan. Xar misrasi odamni laxzaga keltiradi..
Ko'-p kezma daraxtzor bog'lar ichinda, Daraxtlar dil do'sting bo'lolmas sening, Chorlasang kelolmas,yonib qucholmas, Sen faqat mening bo'l, meniki, mening.

The_Alchemist

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 86
  • -oldi: 75
  • Xabarlar: 409
  • Jins: Erkak
  • The Alchemist
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #19 : 19 Oktyabr 2008, 12:03:10 »
The Alchemist picked up a book that someone in
the caravan had brought. Leafing through the pages,
he found a story about Narcissus.
The alchemist knew the legend of Narcissus, a youth
who daily knelt beside a lake to contemplate his own beauty.
He was so fascinated by himself that, one morning, he fell
into the lake and drowned. At the spot where he fell, a flower
was born, which was called the narcissus.
But this was not how the author of the book ended the
story.
He said that when Narcissus died, the Goddesses of the
Forest appeared and found the lake, which had been fresh
water, transformed into a lake of salty tears.
"Why do you weep?" the Goddesses asked.
"I weep for Narcissus," the lake replied.
"Ah, it is no surprise that you weep for Narcissus," they
said, "for though we always pursued him in the forest, you
alone could contemplate his beauty close at hand."
"But..... was Narcissus beautiful?" the lake asked.
"Who better than you to know that?" the Goddesses said
in wonder, "After all, it was by your banks that he knelt each
day to contemplate himself!!"
The lake was silent for some time.
Finally it said:
"I weep for Narcissus, but I never noticed that Narcissus
was beautiful. I weep because, each time he knelt beside my
banks, I could see, in the depths of his eyes, my own beauty
reflected."
"What a lovely story," the alchemist thought.

The Alchemist
Dreams are not negotiable.

                - Paulo Coelho

Sherqulov

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 1
  • Jins: Erkak
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #20 : 19 Fevral 2009, 19:33:32 »
Зарифа Саидносировани "Менинг Ойбегим" асаридан бир парчани келтирмокчимат.Бу парча маданият мавзусига хам тугри келади менинг фикримча.Зарифа Саидносирова Тошкетлик, Кимё сохаси буйича олим , Мусо Тошмухаммад угли Ойбекни хотини булган.
Бу асар уларнинг танишуви,севги тарихи хакида.
Унда Зарифа Саидносировани шундай гаплари бор -"Хозирги ёшларимиз севги деб хаё чегарасидан чикиб кетишмокда, Ойбек туйгача бирор марта хам менинг ёногимдан упмаган (У хар доим пешонамдан упар эди), севги пок булганда чиройли булади."
Хулоса чикариш сиздан Азиз укувчи.

p.s. Шу китобни укишни хамма хамага маслахат бераман.
Äóí¸íè áàð÷à ÿõøèëèêëàðèíè Ñèçãà òèëàéìàí!...

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #21 : 19 Fevral 2009, 19:42:23 »
Uzr, lekin Oybek domla ham juda sho'x bo'lgan ekanlar  : )
Унда Зарифа Саидносировани шундай гаплари бор -"Хозирги ёшларимиз севги деб хаё чегарасидан чикиб кетишмокда, Ойбек туйгача бирор марта хам менинг ёногимдан упмаган (У хар доим пешонамдан упар эди), севги пок булганда чиройли булади."

Zarifa opa ham hayoni o'zlaricha tushungan ekanlar.
Nomahram ayolning peshonasidan o'pish hayo chegarasidan chiqish emasmi?
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #22 : 20 Fevral 2009, 16:55:16 »
Faqat, buguningnigina o‘ylashni tashlab, umringdan samarali foydalanishga urin. Shu qisqagina umrda insonlarga yordamlash, ishla, harakat qil, qozonib-sarfla, ish top, turmush qur, keksayib qarilik gashtini sur. Biroq, unutmaginki, sen bu dunyoga na turmush qurgani, na qarilik gashtini surgani va na o‘lgani kelgansan...

* * *

 «Insonlar ko‘pincha o‘zlariga berilgan mansub bo‘lishlik» qobiliyatini yanglish yo‘lda qo‘llaydilar. Juda qiymatli bu sarmoyani o‘tkinchi, keraksiz masalalarga sarflab, yo‘q qiladilar. Falonchining uyi, pistonchining mashinasi, anavining mansabi, manovining dala-hovlisi deya, dunyoviy sarvat va maqomlarni dunyo ahliga mansub qilish bilan vaqtlarini zoe ketkazadilar...

"Haqiqat nima?"dan (Muallifi: Alouddin Bashar)
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

imlaah

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 179
  • -oldi: 320
  • Xabarlar: 184
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #23 : 21 Fevral 2009, 08:26:11 »
O.H oshimovning "Tushda kechgan umrlar" va "Ikki eshik orasi" kitoblari va M.Ismoiliyning "Farg'ona tong otguncha" kitoblarini o'qishlikni tavsiya qilgan bo'lar edim .

Zamiraxon

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1144
  • -oldi: 872
  • Xabarlar: 1176
  • Sajdaga bosh egdim Allohim...
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #24 : 21 Fevral 2009, 08:59:19 »
Alixonto'ra Sog'uniyning "Tarixi Muhammadiy" kitobida men uchun ta'sirli, yig'latadigan o'rinlar ko'p. Bugun ertalab o'qigan ana shunday o'rin haqida: "Yana bu g'azotga kirgan xotunlarning birisi Ummu Ayman Barakadur. Bu xotun ersa, Rasulullohni kichiklarida ko'tarib boqqan, otalari Abdullohdin meros qolgan dodaklari erdi. Rasululloh buni asrandi o'g'illari Zayd ibn Horisaga nikohlab berdilar. Bundan Usoma ibn Zayd tug'ildi. Mu'ta g'azotida besh ming askarga bu o'g'ilning otasi Zaydni bosh qo'mondon qilgan edilar. Bu muborak xotun yaradorlarga suv bermak niyati bilan Madinadan chiqayotganlarida, Uhud urushidan qochquvchilarga qarshi keldi. Alarning yuz-ko'zlariga qum tuproq sochib:
  - Ey o'limdan qo'rqqan nomardlar, Rasulullohni dushmanlar qo'liga qoldirib, uyalmay nechuk kelursiz, yo'q ersa, xotunlardek egirchak olib egiringlar, QILICH NAYZALARINGIZNI BIZ XOTUNLARGA TOPSHIRINGLAR, - deb shundaoq so'zlar bilan alarni qattiq uyaltirdi.

  O'zi Uhud maydoniga qarab jo'nadi, ko'rdiki bu urush musulmonlar ziyoniga aylanibdur. Rasulullohning vujudi-shariflari, bosh-oyoqlari degudek, bir ancha joylari yaralanibdur, buni ko'rib toqat keltirolmay, qilich olib urushga kirdi. Kofirlar tomonidan Habbob degan kishi bu muborak xotunni nishonga olib o'q otdi, arablar odaticha, xotun va bolalarni o'lja olish bo'lsa ham, alarni urish, o'ldirish yo'q edi. Ammo u nomard otgan o'qi Ummu Aymanga kelib tegib, yiqildi.
  Har kimning ham qo'lidan kelavermaydigan bunday mardona ishga Ummu Aymandek muborak inson bel bog'lab kelganliklari, Payg'ambarimizning (sav) yaralarini ko'rib, o'zlarini shahid qilganlari har qancha ta'sirli qilib o'qishga arzigulik, fikri ojizimcha.
Chun koinot zubdasi ojiz ko'rib o'zin,
Hamd etolmas oncha balog'at bila senga.
                                 Abu Homid G'azzoliy

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #25 : 27 Mart 2009, 07:23:11 »
Ulug‘ dohiy tovarish Xon Man Menning hayoti va ijtimoiy faoliyatiga bag‘ishlangan tantanali fotoko‘rgazma majlisxonaga yondosh uzun bir tolor bo‘ylab namoyish qilindi. Hamma suratda — ulug‘ dohiy va sevinchu baxtiyorliklaridan yuzlari gul-gul yonib turgan xalq vakillari, hammasida — ulug‘ dohiy va ishlab chiqarish ilg‘orlari. Ko‘pchiligida dohiy xalq xo‘jaligining turli tarmoqlariga bevosita rahbarlik qilayotgani, qimmatli yo‘l-yo‘riq, maslahatlar berayotgani aks ettirilgan. Lekin manzara deyarli bir xil: u zot qo‘lini paxsa qilib nimadir demoqda, orqasidagi bloknotu ruchka ko‘targan bir to‘p odam shosha-pisha yozib olmoqda. (Keyin bildim, televizorda ertadan kechgacha takrorlanadigan axborotlarda ham xuddi shu ko‘rinish ekan: qo‘l o‘sha-o‘sha paxsa, atrofda o‘sha-o‘sha bloknotchilar.) Ba’zi suratlarda dohiy qiziqroq gap qilganmi, barcha chapak chalib uni olqishlamoqda. Biroq suratlarning bari yuksak sifatli, tahsinga loyiq saviyada olingan va ishlangan. Muhimi — benuqson! (Bu so‘zning izohini mavridi kelganda bilib olasiz.) Qandoq eplashdi ekan?..
("Chapaklar yoxud chalpaklar mamlakati", Erkin A'zam)
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Mashhura

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 9
  • -oldi: 38
  • Xabarlar: 200
  • Jins: Ayol
  • Men qadahga emas, uning ichidagi mayga oshiqman.
    • ziyouz.com
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #26 : 27 Mart 2009, 09:10:18 »
U.Hamdamning “Isyon va itoat” asaridan parcha.

O’shanda dars vaqti edi. Bitiruvchi sinf bolalaridan bir nechtasi darsga kirmay tennis o’ynashayotgan ekan. Oldilariga kelib, o’yinni to’xtatib, darsga kirishlarini talab qildim. Shunda o’sha…Sadr «kirmaymiz, bir haftadan keyin maktabni bitiradigan bo’lsak, o’qidik nima-yu, o’qimadik nima?» dedi. Jalim chiqsa-da tushuntirmoqchi bo’ldim. Intizom, maktabga, o’n yil ta’lim-tarbiya bergan o’qituvchiga hurmat haqida gapirdim. Befoyda. Qaytaga oshkora kibr bilan «Qo’lingizdan nima keladi, men darsga kirmayman» dedi. To’g’risi, yetti-sakkiz yildan beri maktabga ishlab o’quvchidan bunaqa muomala ko’rmagandim. Dadil borib, qo’lidagi roketkani olmoqchi bo’luvdim ko’kragimdan shunaqa turtib yubordiki, orqamga ketib toyib yiqildim. Sheriklari piqillab, u esa xoxolab kulishdi. Men dovdirab qoldim. O’sha asnoda go’yo ikkiga bo’linib ketdim. Bita parcham bu holatni – o’z o’quvchisi tomonidan haqoratlanib tuproqqa belanib yotgan o’quvchini ko’rib turardi va aynan shu parcham yaralangan sherdek na’ra tortgancha oldinga tashlandi. Hushimga kelganimda Sadr yerda ag’anib yotardi. Sheriklarini aytishicha, men bir tarsaki qo’ygan ekanman. Sudda bo’lsa…
-   Sadrning otasini bilmasmiding, uchiga chiqqan firibgar, muttaham. Bolasi ham shunday-da. Ular atayin ham shunaqa mojaro qidirib yurishadi. Sen esa shartta ilinib o’tiribsan.
-   Ha ustoz, buni keyin…pul talab qilishganda tushundim. Shunda bergan arizamizni qaytarib olamiz deyishdi. Men bir so’m ham bermadim. Otasi ikki-uch keldi, «shu pulni bergin-da qutilgin, yosh joningni aya, juvonmarg bo’lib ketmagin», dedi. «Pulsiz ham arizangizni qaytib olaversangiz-chi, axir bir joyning, bir mahallaning odamimiz-ku!» desam, «Yaxshilikcha bersang berding, bo’lmasa, amaldor ukamga aytib umringni qamoqda chiritaman!…» deydi palit.
-   Hm…shunaqa deganmidi…- tabib boshini sarak-sarak qildi. Tushundim, o’g’lim, tushundim. Yetar, ortiq gapirma. Tur o’rningdan, yana bir bag’rimga bosay, - tabib o’ziga ikkita keladigan alpqomat Akbarni egib quchoqladi, so’ng peshonasidan o’pdi-da «yo’lga chiqishing kerak, o’g’lim!» dedi..

Yuraging bir bo�lak go�shtga aylanib qolmasin.
Paolo Koelo

shmuslima

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 8
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #27 : 01 Aprel 2009, 02:35:29 »
Зарифа Саидносировани "Менинг Ойбегим" асаридан бир парчани келтирмокчимат.Бу парча маданият мавзусига хам тугри келади менинг фикримча.Зарифа Саидносирова Тошкетлик, Кимё сохаси буйича олим , Мусо Тошмухаммад угли Ойбекни хотини булган.
Бу асар уларнинг танишуви,севги тарихи хакида.
Унда Зарифа Саидносировани шундай гаплари бор -"Хозирги ёшларимиз севги деб хаё чегарасидан чикиб кетишмокда, Ойбек туйгача бирор марта хам менинг ёногимдан упмаган (У хар доим пешонамдан упар эди), севги пок булганда чиройли булади."
Хулоса чикариш сиздан Азиз укувчи.

p.s. Шу китобни укишни хамма хамага маслахат бераман.
Bu asarni men ham o'qiganman.Juda yaxshi hayotiy asar.Ibrat oladigan joylari juda ko'p.Albatta Oybekni Zarifaga bo'lagan munosabatida ba'zi joylarida biroa yengillik bordir,chunki o'sha davr muhiti uchun bu oddiy hol hisoblangan bo'lsa kerak.shahsan men bu joylariga uncha e'tibor bermadim.chunki asarda bundan ham muhimroq va qiziqarliroq hayotiy voqealar kup.

Zamiraxon

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1144
  • -oldi: 872
  • Xabarlar: 1176
  • Sajdaga bosh egdim Allohim...
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #28 : 18 Aprel 2009, 14:06:00 »
 :as:
 :bsm:
Kecha kechga borib shu kunlarda o'qiyotgan - Mukoshafat ul-qulubni (Abu Homid G'azzoliy) qo'limga olib, qolgan joyimdan o'qidim. Bir qisqagina rivoyat nafaqat menga ta'sir qilgan joy, balki Ollohning buyukligiga yana bir bor amin bo'lishimga sababchi bo'ldi. Ey Olloh, Sen eng Hakim, eng kuchli aql Egasidirsan.
Bir odam ovqatni chap qo'li bilan yeyayotgan edi. Payg'ambarimiz unga:
 - O'ng qo'ling bilan ye! - deb buyurdi.
U odam:
 - O'ng qo'lim bilan yeyolmayman! - dedi.
Payg'ambarimiz:
 - Yeyolmaysan!.. - dedi va ilova qildi: - Bu kishi kibri tufayli o'ng qo'li bilan taom yemaydi.
Bu hodisadan keyin u odamning qo'li falaj bo'ldi, keyin qo'lini butunlay ko'tarolmay qoldi.

Chapaqayligim tufayli chap qo'lda ovqat yerdim. Mana shu jumlalarni o'qish jarayonida achchiq ko'z yoshlarim butun yuzimni ho'l qildi... Ey Olloh...
Chun koinot zubdasi ojiz ko'rib o'zin,
Hamd etolmas oncha balog'at bila senga.
                                 Abu Homid G'azzoliy

Shokir63

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 285
  • -oldi: 372
  • Xabarlar: 309
  • Jins: Erkak
Re: Sevib o'qigab asaringizning eng ta'sirli qismi
« Javob #29 : 29 May 2009, 18:03:00 »
"Choliqushi" romanidan

"Eshshak kompotning ta'mini qayerdan bilsin"

Bugun dinimizga, mo'min va muslimalarga tuxmat toshlari otib din arkonlaridan ayb qidirayotganlar uning go'zalligini qanday ko'rsin, zero qidirganlari u emas. Har kim qidirganini topadi.

Choliqushini bundan 10 yil oldin, 1999 yil 17 fevral kuni o'qigan edim. lekin shu jumla hali-hali yodimda.
Bu kunlarga yetganlar bor, yetmaganlar bor.

 

Yoshlikda biz sevib tomosha qilgan multfilmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Madaniyat

Javoblar: 165
Ko'rilgan: 101355
So'nggi javob 05 Mart 2013, 09:09:06
muallifi Muxsiya
Sevimli kinofilmlarimizdan ta'sirli iqtiboslar

Muallif maknunaBo'lim Kino olami

Javoblar: 55
Ko'rilgan: 37108
So'nggi javob 08 Avgust 2010, 15:03:34
muallifi AL_laziz87