Muallif Mavzu: Asal bor joyda kasal bo‘lmas  ( 3184 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Asal bor joyda kasal bo‘lmas
« : 17 Mart 2008, 14:55:08 »
Шундай ажойиб хусусиятларга эга бўлган тансиқ воситанинг баҳоси ҳам шунга яраша ÑŽқори бўлиши табиий. Асал етиштириш ва сотиш билан шуғулланувчи айрим "ишбилармонлар"нинг ҳийласига чув тушиб қолмаслигингиз учун, баъзи бир маслаҳатларни беришни ўринли деб топдик.

Аввало, асални ўзингизга яхши таниш бўлган арибоқувчидан ёки сотувчидан сотиб олинг. Шунда маҳсулотнинг сифатли эканлигига кафолат олиш мумкин бўлади. Агарда бундай имкониятингиз бўлмаса, сизга таклиф қилинаётган асал сифатини ўзингиз текшириб кўринг. Бунинг учун чуқур билим ёки махсус асбоб-ускуна талаб этилмайди:

1. Асални ҳидлаб кўринг. У жуда ўткир ёки пастроқ бўлиши мумкин. Лекин албатта хушбўй бўлиши шарт! Агарда унга шакар қўшилган бўлса, унинг ҳидлаб бўлмайди;

2. Қошиқ учида озгина асални олиб, ÑŽқорига кўтаринг. У ҳақиқий бўлса, пастга яхлит ҳолида чўзилади ёки шу ҳолида узилади. Бордию, у соф бўлмаса, қошиқдан катта-катта томчи шаклда идишга тома бошлайди;

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Asal bor joyda kasal bo‘lmas
« Javob #1 : 17 Mart 2008, 14:55:19 »
Қотиб қолган асални таклиф қилишса, хавотирланманг. Ҳар қандай асал ҳам бир ойдан кейин қаттиқ ҳолга ўтади. Аксинча, сизга қиш фаслида суюқ асал таклиф қилсалар, уни харид қилманг. Чунки, уни суюқ ҳолга келтириш учун қиздириш (эритиш) лозим бўлади. Қиздирилган асалда ҳеч қандай шифобахш хусусият бўлмайди!;

Шуни ҳам унутмангки, каштан, акация ёки малинанинг гулларидан йиғилган асал навлари узоқ вақÑ‚ суюқ ҳолатда бўлиши мумкин. Ўсимлик дунёсининг ранг-баранглигига қараб етиштирилаётган асал навлари ҳам хилма-хил бўлади. Ҳар бир нав ўзининг манбаи бўлган ўсимликдаги шифобахш хусусиятларни ўзида мужассам қилади. Демак, хасталикнинг турига қараб унга мос келадиган асал навини танлаш мумкин. Шунингдек, асалда ҳам худди мевалар сингари мавсумийлик хусусияти мавжуд. Яъни, ҳар бир киши учун ўзи яшаб турган ҳудуд атрофида етиштирилган асал кўпроқ фойдали ҳисобланади. Бу билан чет элдан ёки қўшни вилоятлардан олиб келинган асалнинг фойдаси камроқ бўлар эканда деган хулосага келиш Ñ‚Ñžғри эмас. Унинг ҳам фойдаси тегиши аниқ. Бироқ ўзи улғайиб ўсган юртнинг асали киши организмига осонроқ ва самаралироқ таъсир кўрсатади.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Asal bor joyda kasal bo‘lmas
« Javob #2 : 17 Mart 2008, 14:55:28 »
Асалнинг бетакрорлигини кўрсатиб берадиган ягона хусусият эса, унинг 100 фоиз ҳазм бўлишидир. Бу борада фақат онанинг чақалоққа берадиган кўкрак сутигина асалга тенглаша олади. Бу ноёб хусусиятни тиббиёт олимлари аниқлашган. Маълум бўлишича, инсон организмида овқатни хазм қилиш учун кўмаклашадиган 3000 та фермент бўлар экан. Жажжигина асаларида эса 2600 та! Ана шунча ферментнинг атиги 40 таси инсондаги ферментлардан фарқ қилади. Қолганлари - айнан бир хил!

Бу инсон ва асаларидаги ҳазм қилиш тизими бир хил эканлигидан далолатдир. Шу сабабли истеъмол учун асалдан кўра фойдалироқ бўлган маҳсулотнинг ўзи йўқ.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Asal bor joyda kasal bo‘lmas
« Javob #3 : 17 Mart 2008, 14:55:45 »
Лекин бу - ҳаммаси эмас. Микроэлементлар таркибига кўра асалнинг 30 фоизли эритмаси бемалол инсон қонидан тайёрланган плазма ўрнини боса олади. Яъни қон билан асалнинг кимёвий таркиби деярли бир хил. Шунинг учун ҳам асал озуқа, парҳез таом ва шифобахшлик борасида тенги йўқ маҳсулотдир. Ариларнинг асал тайёрлаш жараёнидаги эҳтиёткорликлари шунчалик ривожланганки, энг замонавий лаборатория ҳам унинг олдида "ер чизади"! Оламни кезиб хом-ашё йиғиб келган "ишчи" ари уйининг остонасидан у Ñ‘ғига ўтмайди. Қисқаси, яшиқ ичида 50-60 чоғли ариларда қўлма-қўл бўлиб, улардаги "она сути" билан тўйингандан кейингина "хом-ашё" қуйилиб, асалга айланади. Шунинг учун ҳам асал суртиб қўйилган жароҳат тез битади.

Яна бир ҳайратланарли ҳақиқатга эътиборингизни тортамиз! Ҳатто радиацион асорат йўқ. У - 100 фоиз мусаффо! Чернобилда етиштирилган асални текширувдан ўтказган олимлар асал ва умуман асалари ишлаб чиқарган маҳсулотлар киши организмидаги радиация асоратларини йўқотишда бебаҳо восита эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Пировардида сиз азизларни бир нарсадан огоҳлантириб қўйишни лозим топдик: Ҳеч қачон асални қайноқ сув, чой ёки кофе билан ичманг! Шунингдек, уни ўтда қиздирманг! Шуни унутмангки, 40 даражадан ортиқ қиздирилган асал ўз шифобахшлик хусусиятларини 100 фоизга йўқотади. Яъни, оддий ширинликдан фарқи қолмайди!!!

Экспресс Инфо

 

Tos, asal va qil...

Muallif Munira xonimBo'lim Islom

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 4537
So'nggi javob 30 Mart 2008, 20:14:55
muallifi Jakonda
15 TA “MUMKIN EMAS" YOKI KASAL BOLANING OTA-ONASI BILISHI LOZIM BO’LGAN NARSALAR

Muallif AnsoraBo'lim Bolalar tibbiy tarbiyasi

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 11575
So'nggi javob 04 Mart 2011, 20:02:03
muallifi Ansora
"Asal" torti" - Yuristdan:)

Muallif AnsoraBo'lim Tortlar

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 9765
So'nggi javob 21 Dekabr 2011, 21:34:50
muallifi azizbek_mx
Yamin Qurbon. O'tkir asal

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1435
So'nggi javob 22 May 2012, 20:30:31
muallifi AbdulAziz
Shum kasal (hikoya)

Muallif SherdilBo'lim O'zbek nasri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 2364
So'nggi javob 08 Sentyabr 2015, 21:19:27
muallifi Sherdil