Umar Hayyom ijodida ruhiy muhabbat  ( 28370 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


Shoxjahon12  14 Avgust 2006, 14:45:22

Umar Hayyom ruboiylarida biz uning ruhiy intilishlari va bu yo‘ldagi xursandchilik va aziyatlarini his qilishimiz mumkin. XIX asrning o‘rtalarida G‘arbiy Yevropada ham Umar Hayyomning falsafiy g‘oyalarga to‘la she’riyati keng tarqaldi va qisqa vaqt ichida shuhrat qozondi. Hayyomning falsafiy qarashlariga Yevropada mashhur bo‘lgan F.Nitshe va A.Shopengauer falsafiy g‘oyalari yaqin bo‘lgan. Go‘zal she’rlari sodda badiiy timsollar shaklida berilganligi uchun muxlislarning qalbiga osonroq yetib borgan. Komillikka erisha olmagan, o‘z ruhiy erkinligini barcha narsalardan ustun qo‘ygan insonning badiiy timsolini biz Umar Hayyom she’riyatida ham, falsafiy ijodida ham topishimiz mumkin. Hayyom bizning qalbimizda hayot xursandchiliklariga, muhabbatga intilish kabi ezgulik urug‘larini sochmoqda.

Gulchehra QOBULNIYOZOVA,
falsafa fanlari nomzodi

Umar Hayyom ruboiylaridan bormi?

Qayd etilgan




Chustiy  05 Noyabr 2006, 00:38:16

Umar Hayyom haqida Shayh MSMY hz. quydagicha javob berganlar..
Бу саволингизга ўзимнинг бир неча йил аввал чоп этилган «Тарих омонатдир» номли китобимдаги ёзганларим билан жавоб бераман.
УМАР ХАЙЁМ РУБОЙИЛАРИ хакида
Абадий асарларлар халк оммасига катта тасир ўтказиши хаммага малум. Уларнинг асосий вазифаси-инсонларнинг манавий дунёсини бойитишдан иборат. Дархакикат, адабиёт кишиларга юксак инсоний кадриятлар, ахлок-одоб, яхши сифатларни шакллантириши, борларини ривожлантириши каби эзгу ният ва ишларга хизмат килмоги даркор. Исломий адабиёт айнан ана шу максадларга хизмат килиши ила бошкаларидан яккол ажралиб туради. Аммо, хамма сохаларда бузгунчилик бўлганидек, бази инсонлар адабиётдан мазкур олий кадирятларга эришиш йўлида эмас, балки одобсизлик, фахш ишлар, дахрийлик ва хакозоларга фойдаланишга уриниб, бузгунчилик килганлар ва килмокдалар.
Мусулмон дунёси ўзининг буюк шоирлари билан хам машхурдир. Одатда, мазкур шоирлар ўзларининг юксак манавий асарлари билан донг таратганлар. Дунёда мусулмон шоирлар хакида сўз кетганда, пурхикмат, инсонни юксак ахлокий ва манавий чўккиларга чорловчи шерий асарлар хакида сўз кетишини хамма тушуниб колган.
Аммо, бази холларда адабий дунёда исломий адабиёт хакидаги тасаввур бузилди. Хамма Умар Хайём рубоийлари, деб аталмиш шерий асарлар хакида кенг микиёсда гапира бошлади. У рубоийлар дунёнинг кўплаб тилларига таржима килинди. Хамма жойларда ўкила бошланди. У рубоийларга машхур бастакорлар куй басталаб, хонандалар кўшик килиб айтишди. Мазкур рубоийларнинг одамларнинг ўзига ром килишининг асосий сабаби, улардаги майхўрликнинг мадх этиш ва унга дават килиш, хаётлик чогида маза килиб, иложи борича лаззатлардан бахраманд бўлиш, бу борада хеч кимга, хеч нарсага этибор бермаслик каби нарсалар эди. Шу билан бирга, бу рубоийларда куфр, дахрийлик ва бир канча бузук мазхаблар мафкураси хам ўз ўрнини олган эди. Мазкур мафкурага берилган ва айшу-ишрат, майхўрликка мойил кишилар Умар Хайёмдек катта устоз топганларидан хурсанд бўлиб, унинг шухратини ўз максадлари йўлида ишлатишар эдилар. Бу беодобликка каршилар эса Умар Хайёмни кофир, дахрий, ботиний, шариатини оёк ости килувчи, деб фатво чикаришарди. Учинчи бир тоифа эса, Умар Хайёмдек одам бунчаликка бормайди, у сўфийлик мазхабида экан, ёзган шерлари рамзий, буни тушиниш учун алохида таёргарлик керак, дейишарди. Аммо бу фикрга хеч ким этибор бермас, хамма Ислом дини белгилаган чегарадан чиккан шоир топиб олганидан хурсанд бўлиб, уни кўкларга кўтариб макташ билан бирга, Умар Хайём рубоиёти деб номланган асарларни кенг таркатишга, улардаги чакирикларга амал килишга ошикарди. Шу билан бирга, исломий одоб-ахлок доиралари парчаланиб борар эди. Бу рубоиёт, эски овет империясига хам кенг таргиб килинди. Кайта-кайта чоп этилди. Чунки, бу жамият дунёдаги энг арокхўр жамият эди. Рубоийлардаги майхўрлик мавзуси уларга жуда ёкарди. Шундай килиб, арокхўр жамиятнинг, энг арокхўр шоирлари Умар Хайём рубоиёти, деб аталмиш асарларни турли тилларга, жумладан, ўзбек тилига хам таржима килишди. Хеч ким бу рубоийлар хакида жиддий ўйламас, илмий асосда бахс килишни хаёлига хам келтирмас эди.
Аммо, вакти етиб ана шундай инсон хам топилди. Бу инсон бизнинг улуг ватандошимиз, Аллома Абу Наср Мубашшир Тарозий эдилар. У киши биринчи бўлиб бу рубоиёт Умар Хайёмники эмас, балки бошкалар томонидан тўкилиб, у кишига нисбатан берилган, деб чикдилар ва бу фикрни "Кашфул лисом ар рубоийяти Умарул Хайём" яни, "Умар Хайём рубоийларидан пардани очиш" номли араб тилида ёзилган китобларида илмий асосда баён килиб бердилар.
Аллома Тарозий бу китобини 1375х.с. 13 жумадус сони- 1956м. сана 26 январ, пайшанба кунида ёзиб битирганлар.
У киши Умар Хайём хакида, аввал айтилган фикрларга этибор бермай, унинг хаёти ва фаолиятини аввал бошдан, асосий ва хакикий манбалардан ўрганиб чикиб, Умар Хайёмни машхур килган рубоийлар уники эмаслигини исбот килганлар.
Абул Фатх Гиёсиддин Умар ибн Иброхим Хайём Нийсабурий билан хамаср, хамдарс бўлган ва ундан кейин яшаган барча тарихчи ва олимларнинг, жумладан, унинг шогирди Абу Хасан Ахмад ибн Умар ибн Али ан- Низомий ал-Арузий Самаркандий ўзининг "Чор макола", Шамсуддин Мухаммад ибн Махмуд Шахрзурий "Назхатул арвох ва равзатул афрох" асарида, Захриддин Байхакий "Хукомоул Ислом" китобида ёзиб колдиришларича, у кишининг такво билан яшаб, окибати яхши хаёт ўтказганлари, улуг ва мўътабар бир инсон эканлиги такидлаган. Умар Хайём катта илм эгаси, фалакиёт, риёзиёт, тиб каби илмларда ўз замонасининг пешкадами бўлган.
Машхур инглиз тарихчиси Гибон ва немис олими Карл Брокелманлар Умар Хайём тузган таквим-календар хозирги амалдаги Георгий календаридан афзал эканини тан олишган. Шунингдек, бошка илмларда хам Умар Хайём нодир асарлар яратган.
"Кашфул лисом" китоби муалифи Аллома Тарозий хазратлари юкорида зикр этилган далилларни ўз китобларида аник хужжатлар билан исботлаб келтирадилар. У киши шу билан бирга, Умар Хайём хаёти ва ижоди хакида малумот берган, унга асрдош кейинги вактда яшаган олимлардан бирортаси унинг шоир бўлганлиги, рубоийлар ёзганини зикр килишмаганини хам, мазкур номаълум рубоиёт Умар Хайёмники эмаслигига далил этиб келтирадилар. Аллома Тарозийнинг фикрича, Умар Хайём бўш вактларида кўнгил ёзиш учун шеър машк килиб кўрган бўлиши мумкин, лекин асосий иши шоирлик бўлмаган.
Тарозий хазратлари мазкур рубоиёт Умар Хайёмники эмаслигига яна бошка далиллар келтирадилар. Умар Хайём ўз даврларининг энг машхур кишиларидан бўлган, подшохлар, амирлар, уламолар, фузалолар билан доимо бирга бўлган, агар унга нисбатан берилаётган рубоийларга ўхшаш бирор нарса ёзган бўлса, дархол хаммага машхур бўларди. Исломга гайратли кишилар эса, буни этиборсиз колдирмасдан, раддия берар эдилар. Холбуки, Арузий Самаркандий, Алломаий Замахшарий, Кози Насавий, Имом Абу Хасан ал-Газзолий ва хусусан, Хужжатул Ислом Имом Абу Хомид Газзолий каби кишилар Исломга футур етказадиган хар бир фикрни каттик танкид остига олишлари билан машхурлар. Улар Умар Хайём билан бирга яшаб, муносабатда бўлганлар ва у киши хакида факат яхши гапларни айтганлар.
Аллома Тарозий хазратлари Умар Хайёмнинг поклигини, рубоиёт унга нисбатан тухмат эканлигини исботлаш учун яна бир кучли далил келтирадилар. Умар Хайёмнинг хакикий фикри, фалсафаси ва айтган гапларини ишончли манбалардан келтириб, улар рубоийларда келган фикрга тамомила зид, балки соф исломий фикрлар эканини исбот киладилар.
Табиийки, "ундай бўлса, кандай килиб Умар Хайём шоир сифатида танилиб, рубоиёти бутун дунёга машхур бўлиб кетган?" деган савол пайдо бўлади. Бу саволга Аллома Тарозий ўз китобларида жавоб берадилар. У кишининг ёзишларича, Умар Хайём хакида биринчи бўлиб инглиз олими, Оксфорд дорулфунунининг устози Томас Гайд 1700м.с. кейинрок Фон Гомер Биргестел ва Меме Николослар ёзадилар.
1856 м. санада инглиз шоири Эдвард Витз Гералд етмишта рубоийни таржима этиб, нашр килинганидан сўнг, бир канча омиллар сабабли, хаммага машхур бўлиб кетди. Гералд бу таржима хакида ўз устози Говлга ёзган мактубида, "мен бу рубойиларни ўз аслидек тажрима килмадим, бази жузиётларини саклаб колган холда, бир-бирига аралаштириб ўзгартирдим", деб такидлаганини хам Аллома Тарозий келтирдилар. Бу таржимага гарбда шун- дай ахамият берилди-ки, у барча юртларда кайта-кайта чоп этил- ди. У рубоиётнинг асли деб кабул килинди. Сўнгра араб, урду, турк ва бошка шарк тилларига хам инглизчадан таржима килинди.
Гарбда "Умар Хайём кулблари" тузилди. Рубоий ўкиб, май ичиш йўлга кўйилди.Таржимон Гералд вафот этганида, Умар Хайём кабри устида ўсаётган гулдан кўчириб бориб, унинг кабрига экишди ва кабр тошига миннатдорчилик сўзлари ёзишди. Гарбнинг шаркдаги думлари бу борада ўз устозларидан хам ўтиб кетишди. Рубоийлар-динсизлик, арокхўрлик, фахш ишлар шиори бўлиб колди.
"Кашфул лисом" китоби муаллифининг такидлашича, бу одамларни, хусусан, мусулмон ёшларни Исломдан узоклаштириш учун гарбда ўйлаб чикилган ўйин эди. Агар гарбликлар хакикатда, бегараз равишда шарк шерияти билан кизикмокчи эканлар, нима учун Фирдавсий, Фариддин Аттор, Хофиз Шерозий ва бошка шарк-форс адабиётининг улуг намоёндалари ижоди билан кизикмадилар. Айнан, аслининг тайини йўк рубойиларни топиб, Умар Хайёмдек мўтабар инсонга нисбат бериб, сўнгра уни ташвикот киладилар. Умар Хайём уларга нима учун керак бўлиб колди?
Малумки, гарблик шаркшунослар Исломга зарба бериш учун хар бир кулай фурсатдан унумли фойдаланиб келадилар. Улар Умар Хайёмдек аник фанларнинг улуг вакили, ўзи мусулмон саналса хам, Исломга унинг акийдаларига карши чиккан, дейиш учун шундай килганлар. Оддий одамларга ўхшаш кўр-кўрона этикод килмагани учун, илм сохиби бўлганидан шундай килган, деб кишиларни ишонтиришга уринганлар хамда Исломга илмсиз, бесавод кишиларгина ишонади, деган фикрни шу йўл билан олга суришган. Шунинг учун хам Хайёмни улуг олим дейишгану,илмий асарларини чоп этмасдан, унга ёлгондан нисбат берилган рубоийларни эса ривожлантирганлар,хатто билим юртларида дарслик килиб ўтишган. Бу хам Исломга карши курашнинг энг маккарона услубларидан бири эканлигини кўриб турибмиз. "Гарбликлар мазкур рубоийларни каердан олишди?" деган саволга жавоб тарикасида Аллома Тарозий кўплаб малумотларни келтирадилар. Аввало, рубоийларнинг сони хакида аник бир фикр йўклигини айтиб, уларни ўн битта дегандан тортиб, то минг икки юз ва ундан хам кўп, деган сўзларни бир-бир келтирадилар.
Сўнгра Умар ибн Иброхим Нийсабурийга замондош ва у кишининг хаёти хакида малумот тўплаган олимларнинг асарларидан иктибослар келтириб, Умар Хайём аслида Умар Хаёмий эканлиги, Хайём эса, Алоуддин Али ибн Мухаммад ибн Ахмад ибн Халоф ал-Хуросоний номли форс шоирининг лакаби эканлигини такидлайдилар. Худди шу жойда алмаштириш бўлган бўлса керак, дейдилар. Умар Хайём ўз даврида ботинийларга карши каттик кураш олиб борган хукмдор Низомул мулкнинг якин дўсти эди. Ушбу этибордан ботинийлар ундан ўч олиш максадида турли рубоийларни ёзиб, Умар Нийсабурийга нисбат берган бўлишлари мумкин, дейдилар.
Бу фикрнинг далили сифатида, рубоийларнинг энг кадимий кўлёзмасини нашр килаётганларнинг ўзлари тан олишларича, Умар Хайёмнинг вафотидан сўнг уч юз эллик йил кейин ёзилган эканини эслатиб ўтадилар.
Демак, гарблик шаркшунослар,сиёсатнинг ажралмас би8>р кисми сифатида маданий мустамлака бобида, аслининг тайини йўк рубоийларни олиб, Умар Хайёмга нисбат бериб кишиларни Исломдан узоклаштириш, фиску фасодга бошлашга уринганлар. Хозирги кунда Британия кутбхонаси музейида Гералд таржимасини 153 хил чоппасидан нусхалар кўйилгани хам уларнинг бу ишга канчалик ахамият берганларини кўрсатиб турибди.
Ана шундай бир пайтда Аллома Тарозий хазратлари "Кашфул лисом ар рубоийят Умарул Хайём" китобини ёзиб чикишлари ўша даврдаги жамоатчилик фикри, олим ва шоирлар, тарихчилар, шаркшунослар колаверса, маданий мустамлакачилик сиёсатига карши катта инкилоб эди.
Муаллифнинг ўгиллари доктор Абдуллох Мубашшир Тарозийнинг айтишларича, оталари бу китобни ёзишдан олдин Кохирадаги илмий анжуманлардан бирида худди шу мавзуда маруза килганлар. У киши гапларини тугатганда, хамма жим ту

Qayd etilgan