Muallif Mavzu: Virusli gepatitdan saqlaning  ( 4830 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Virusli gepatitdan saqlaning
« : 25 Mart 2008, 09:27:42 »
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТДАН САКЛАНИНГ

Вирусли гепатитларнинг бешта асосий турлари бўлиб, шундан "А", "Е" турлари ошқозон-ичак (энтерал) йўли билан, яъни вируслар ичак йўлларига оғиз орқали тушганда ÑŽқади. Гепатитнинг "Ð’", "С", "Д" турлари эса парентерал йўл билан қон орқали, яъни терининг жароҳатланган қисмига, жарроҳлик ва бошқа инъекциялар ўтказилаётганда, табиий йўл (жинсий алоқа пайтида) орқали ÑŽқиши мумкин.

Бундан ташқари гепатит "Ð’" вируслари онадан болага ҳомила ривожланаётган пайтда ва туғиш жараёнида ўтиши мумкин. Энтерал гепатитларнинг асосий ÑŽқиш механизми сув, озиқ-овқат ва маиший мулоқот йўллари туфайли ҳам бўлади.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan saqlaning
« Javob #1 : 25 Mart 2008, 09:27:52 »
Асосан чиқинди билан ифлосланган ичимлик суви касаллик эпидемик тусда тарқалишида сабаб бўлади.

Гепатит "А" ва "Е"ни мавсумий кўпайиши кузги-қишки, иссиқ иқлимли мамлакатларда Ñ‘ғингарчилик пайтларида содир бўлади. Бу турдаги гепатитлар асосан аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминланмаганлиги оқибатида келиб чиқади, яъни касаллик қўзғатувчи вируслар билан зарарланган сув манбаларидаги сувни қайнатмасдан истеъмол қилишлари натижасида ÑŽқади.

Касаллик пайдо қилувчи вирусларнинг тарқалиш ва ÑŽқиш йўллари турли-туман бўлганлиги учун ҳам профилактика чоралари мураккабдир. Бинобарин, вирусли гепатитнинг олдини олишда фақат тиббиёт ходимлари олиб борадиган ишлар етарли бўлмайди, бунда кенг халқ оммасининг билими, санитария маданияти ва профилактика тадбирларини амалга оширишдаги фаол иштироки жуда муҳимдир.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan saqlaning
« Javob #2 : 25 Mart 2008, 09:28:00 »
Касалликни олдини олиш учун аввало уни тарқатувчи манбани, яъни беморни ва вирус ташувчи шахсларни аниқлаш ҳамда улардан атрофдаги кишиларга вирус тарқалмаслиги чораларини кўриш керак.

Ҳар бир киши озода, саранжом-саришта бўлиши, уй-рўзғор буюмларини, идиш-товоқ ва кўрпа-тушакларни тоза тутиши, аҳлат ва чиқиндиларни тегишли жойларга тўплаб, вақтида зарарсизлантириши керак.

Фақат қайнатилган сув ичиш, сув манбаларини ифлослантирмаслик лозим.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan saqlaning
« Javob #3 : 25 Mart 2008, 09:28:15 »
Болалар муассасаларида, кўпчилик фойдаланадиган биноларда, транспортда ва озиқ-овқат дўконларида, ошхоналарда озодаликка риоя қилиш ва умумий санитария қоидаларини бажариш ўткир ÑŽқумли меъда-ичак касалликларининг олдини олишда катта аҳамиятга эгадир.

Беморларга уколларни (айниқса уй шароитида) камроқ қилиб, уларни ичиладиган дорилар билан алмаштириш, қон ва ундан тайёрланган препаратларни энг сўнгги чора сифатида қўллаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Кўпчилик ҳолларда айрим беморлар, агар шифокорлар фақат ичиладиган дори буюрса, аммо укол буюрмаса беморлар "шифокор мени мутлақо даволамаяпти" деб шикоят қилади. Ёки бўлмаса, "фалончига плазма қуйишди, менга эса йўқ" деб нолишади.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan saqlaning
« Javob #4 : 25 Mart 2008, 09:28:54 »
Юқоридаги тадбирлар вирусли гепатит "Ð’" ва "С"дек оғир дардни олдини олиш чораларидан бири эканлигини унутмаслигимиз керак. Гепатит "Ð’"нинг вируслари пичоқ, қайчи, устара ва бошқа хил сартарошлик асбоблари ҳамда татуировка қилиш учун ишлатиладиган ниналар, тиш чўткалари хуллас тери ва шиллиқ қаватни жароҳатлаши мумкин бўлган барча буюмлар орқали ҳам ўтиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

Касаллик вируслари, бемор ёки вирус ташувчи шахснинг салгина жароҳатланган териси ёки шиллиқ қаватига тушганда ҳамда жинсий йўл билан ҳам ÑŽқиши мумкин. Айниқса шифохонада ётган беморларга уйдан овқат олиб келинган идишларни қайтиб олиб кетмаслик керак, бунинг учун овқатни шиша банкаларда ва целлофан пакетларда олиб келиш лозим.

Farida

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 16
  • Xabarlar: 715
  • Jins: Ayol
Re: Virusli gepatitdan saqlaning
« Javob #5 : 25 Mart 2008, 09:29:52 »
Бундан ташқари вирусли гепатит билан касалланган беморларда сурункали гепатит, ўт йўлларининг яллиғланиши, жигар циррози каби ҳоллар учраб туришини эътиборга олсак кундалик турмушда пархезга риоя қилиш ва шифокор назоратида бўлиш мақсадга мувофиқдир. Баъзида беморлар турли сабабларга кўра муддатидан илгари шифохонадан чиқиб кетадилар, бундай ҳолларда касаллик қайталаши мумкин. Касаллик даврида жигарнинг бузилган жуда мураккаб фаолияти аста-секинлик билан бир нача ойлар мобайнида тикланади. Бу жараён айниқса гепатитнинг "Ð’" ва "С" турларида узоқ давом этади.

Юқорида айтиб ўтилганларга амал қилинса, ўйлаймизки касалликни ÑŽқтирмай, уни олдини олган бўламиз. Касалликни даволагандан кўра, уни олдини олган афзал эканлигини унутмайлик!

М.Мамадалиев,
вилоят ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири.

Экспресс Инфо

 

Virusli gepatitdan ehtiyot bo'ling

Muallif AbdulAzizBo'lim Tibbiy kutubxona

Javoblar: 23
Ko'rilgan: 17174
So'nggi javob 19 Aprel 2010, 22:26:45
muallifi Ansora
Zararli nurlaridan saqlaning

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 5549
So'nggi javob 24 Oktyabr 2006, 20:20:42
muallifi Nodi