Umar ibn Xattob r.a. hikmatlaridan  ( 12919 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Bobur Sharipov  13 Dekabr 2012, 21:04:23

Ishingda Allohdan qo‘rqqanlar bilan maslahatlash.
Hazrati Umar roziyallohu anhu

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  01 Avgust 2014, 23:09:08

СЕН УНИ ТАНИМАС ЭКАНСАН

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир киши келиб бир одамни мақтади.
-   Сен унинг кириб-чиқишини яхши биладиган яқин қўшнисимисан? – сўради Умар разияллоҳу анҳу.
-   Йўқ, – деди у киши.
-   Сен унинг гўзал ахлоқига далолат қилувчи сафарида ҳамроҳи бўлганмисан?
-   Йўқ, – деди у киши.
-   Кишининг тақвосини билдиргувчи динор ва дирҳамлар муомаласида бўлганмисан?
-   Йўқ, – деди у киши яна.
-   Ҳойнаҳой сен унинг масжидда овозини баланд қилиб, бошини сарак-сарак  қилиб Қурон қилиб турганини кўрган бўлсанг керак-да? – сўради Умар разияллоҳу анҳу.
-   Ҳа, – деди у.
-   Боравер. Сен уни танимас экансан, – деди Умар разияллоҳу анҳу. Сўнг нариги кишига юзланди: - Бор, сени танийдиган боўқа одамни топиб кел.

Исомиддин САЙФУЛЛАЕВ
Асака тумани Имом Муҳаммад масжиди имом хатиби
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  27 Dekabr 2018, 13:55:23

Охират учун шартнома
   Ҳазрат Умар Қурайш қабиласининг Бану Адий уруғидан. Жоҳилият даврида қабиланинг элчиликка масъул кишиси бўлган. Фил йилидан ўн уч йил ўтиб туғилган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга нубувват келганида йигирма етти ёшда бўлган ва нубувватнинг олтинчи йили Исломни қабул қилган. Мўминлар амири бўлганида эллик икки ёшда эди. Унинг амирлик даври ўн йилу олти ою тўрт кун давом этган. Олтмиш икки ёшида вафот этган. Отаси Хаттоб Қурайш бошлиқларидан, онаси Ҳамна бинти Ҳошим эди. Аммасининг ўғли Валид ибн Муғира Холид ибн Валиднинг отаси бўлган.
Умар разияллоҳу анҳунинг адолати нафақат Ислом оламида, балки ғайридинлар орасида ҳам афсонага айланган. Шунчалик даражада адолат ўрнатганларки, ҳатто у зот адолат тимсоли бўлиб қолган.
Шунингдек, Умар разияллоҳу анҳу ўта Ислом учун, Аллоҳ учун қаттиққўл, шунинг баробарида меҳрибон ва тақвоси ҳам мислсиз даражада эди. Одатига кўра яёв кезиб юрт айланар ва йўқсулларнинг ҳолидан хабар олар, кимки машққатга тушиб қолган бўлса, аввало ўзини айбдор санар эди. Иттифоқо, Шом шаҳридан Мадинага қайтаётиб бир кампирга йўлиқиб қолди. Кампир Умар разияллоҳу анҳуни танимай сўради:
-   Умар нималар қиляпти?
-   Шомдан Мадинага қайтяпти, – жавоб берди ҳазрат Умар.
-   Аллоҳ унга яхши мукофот бермасин!
-   Нима учун?
-   Аллоҳга қасамки, у мўминларга волий бўлганидан буён мен ундан бирор яхшилик кўрмадим!
-   У сендан олисда бўлса, сенинг ҳолингни қаёқдан билади?
-   Мўминларга волий бўлган киши уларнинг ҳаммасидан хабардор бўлиши керак деб ўйламайман!
Умар разияллоҳу анҳу йиғлади. Сўнг ўзига ўзи: “Эҳ Умар! Ҳар бир инсон, ҳатто мана шу кампир ҳам сендан кўра фаҳмлироқ экан!” деб, кампирга юзланди:
-   Эй Аллоҳнинг канизаги! Умарни дўзах азобидан қутқариб қолишим учун унг устидан қилган шикоятингни неяа пулга сотасан?
Кампир ҳайрон бўлиб:
-   Аллоҳ сенга раҳм қилсин, мени масхара қиляпсанми? – деб сўради.
-   Мен сени масхара қилмаяпман!
Ҳазрат Умар қўярда қўймай шикоятни йигирма беш дирҳамга сотиб олиб турган эди Али ибн Абу Толиб билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо келиб салом беришиб қолишди:
-   Ассалому алайкум, мўминларнинг амири!
Кампир бошини ушлаб:
-   Вой шўрим! Мўминларнинг амрини ўзининг олдида сўкиб юборибман-ку!
Умар разияллоҳу анҳу уни тинчлантириб:
-   Аллоҳ сенга раҳм қилсин, зарари йўқ, – деди ва хат ёзгани варақ сўраган эди, топилмади. Сўнг кийимининг ямоғидан қирқиб олиб шундай ёзди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ушбу хат Умар волийлик қилганидан то шу кунга қадар фалон аёлнинг Умарнинг устидан қилган шикоятларини йигирма беш дирҳамга сотиб олиш шартномасидир. Энди бу аёл Маҳшар кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганда Умарга даъво қилмагай. Гувоҳлар - Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд”
Сўнг Умар разияллоҳу анҳу бу хатни ўғлига топширди ва: “Қачон мен вафот этсам шу хатни кафанимга қўшиб кўм. Токи Раббимга шу хат билан йўлиқай” деб тайинлаб қўйди.

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака т. "Икром ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 May 2019, 12:01:06

Қиёматли шартнома
Ҳазрат Умарнинг адолатини ким ҳам эшитмаган дейси. Бутун дунёга камтарлиги, ўта адолапарварлиги билан нафақат мусулмонлар орасида, балки номусулмонлар орасида ҳам машҳур бўлганлар. Машҳурлик эса шунчаки эмас, ёки бизлар каби одамлар ичида мартаба бўлишлиги учун эмас, балки ҳақиқатан ҳам Умар разияллоҳу анҳу тақводор, камтар ва олийжаноб инсон бўлганлигидандир.
“Қабасот” китобидан баён қилинишича Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Шомдан Мадинага қайтар экан, одамларнинг аҳволларини билиш учун ўзи ёлғиз айланиб юрар экан чодрадаги бир кампирга йўлиқди. Кампир сўради:
-   Ҳой йўловчи! Умар нималар қиляпти?
-   Шомдан Мадинага қайтди, – жавоб берди Умар разияллоҳу анҳу.
-   Аллоҳ унга яхшилик кўрсатмасин!
-   Нега?
-   Аллоҳга қасамки, у мўминларга раҳбар бўлганидан бери менга ундан бирор тухфа етиб келмади.
-   Сен ундан олисда бўлсанг, у сенинг ҳолингни қаёқдан билсин?
-   Субҳоналлоҳ! Аллоҳга қасамки, мўминларга раҳбар бўлган инсон уларнинг машриқидан мағрибигача билмайди деб ўйламайман!
Умар разияллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва ўзига айтди: “Шўринг қурғур Умар! Ҳар бир инсон, ҳатто мана шу кампиргача, сендан кўра фаҳмлироқ экан-а!”
Сўнг кампирга айтди:
-   Эй Аллоҳнинг канизаги! Умардан қилган шикоятингни қанчага сотасан, шоядки мен уни дўзахдан сақлаб қолсам?
-   Мени масхара қилма! – деди кампир.
-   Мен сени масхара қилмаяпман!
Шундай деб Умар разияллоҳу анҳу ундан шикоятини йигирма беш дирҳамга сотиб олди. Шу маҳал Али ибн Абу Толиб билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо келиб қолишди ва салом беришди:
-   Ассалому алайкум, мўминларнинг амири!
Кампир бошини чангаллаб қолди:
-   Вой шўрим қурсин! Мўминларнинг амирини ўзининг олдида сўкиб юборибман-ку!
-   Аллоҳ сенга раҳм қилсин, ҳеч қиси йўқ, – деди ҳазрат Умар ва хат ёзиб бергани варақ сўради. Топилмаган эди кийимининг ямоғидан қирқиб олиб ёзди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ушбу хат Умар раҳбарлик қилганидан бери шу кунгача фалон кампирнинг шикоятларини йигирма беш дирҳамга сотиб олиш шартномасидир. Шу миқдор эвазига фалон аёл Маҳшар кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида Умарга даъво қилмайди. Гувоҳлар - Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд”.
Умар разияллоҳу анҳу ўша хатни ўғлига топшириб тайинлади: “Қачон мен вафот этсам шу хатни кафанимга қўшиб кўм. Токи Раббимга шу хат билан йўлиқай”.

Анваржон Холиқов. Асака туманидаги “Пастки Қурама” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan