Muallif Mavzu: Inson o'ylashi kerak..............  ( 3785 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Inson o'ylashi kerak..............
« : 03 Aprel 2008, 16:18:27 »
............инсон ўйлаши, тафаккур килиши керак Ҳаммамиз ўйлайлик: йўкдан пайдо бўлдик, дарҳол руҳимиз ҳам юборилди. Она кррнидан тушиб, дунёда кўз очдик, ғамхўрлик билан тарбияландик, мехр билан вояга етдик. Агар ўша ота-она мехри берилмасайди, бизнинг болалигимизга ким чидай оларди? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Дунёга келганимизданоқ атрофимиз ноз-неъматлар билан тўлдирилди. Куёш бизга нурларини сочди, сув эса поклади, неъматлар билан озикдандик, ҳаво соғжғимизни таъминлади. Хуллас, буларнинг барчасидан заҳматсиз ва бемашаққат фойдаландик. Ҳаётни англайдиган онг, дунёни кўрадиган кўз, товушларни эшитадиган қулоқ, маза-таъмларни тотадиган тил, Ҳидларни сезувчи бурун бўлмаса, ҳолимиз не кечарди? Оғзимизга солган ҳар бир луқмамиз бизга келгунига Қадар неча минглаб жараённи бошдан кечирганидан хабаримиз бўлмайди. Бизнинг вазифамиз фақат ўша лаззатли луқмани оғзимизга солишдан иборат.
Агар оғзимиз, тишларимиз, ошқозонимиз ёки ҳазм Қилувчи органларимизни ишлатиш бизнинг вазифамиз бўлсайди, ҳолимиз не кечарди?
Куннинг йитирма тўрт соатини фақат ҳазм қилишга сарфласак ҳам, улгура олмасдик. Бу мукаммал тизимнинг ишидан қанчалик хабардормиз?
Бу   Ð¾Ð»Ð°Ð¼Ð½Ð¸Ð½Ð³   Ð¶Ð¸Ð»Ð²Ð°ÐºÐ¾Ñ€   Ð³ÑžÐ·Ð°Ð»Ð»Ð¸Ð³Ð¸Ð½Ð¸   ÐºÑžÑ€Ð°Ð´Ð¸Ð³Ð°Ð². кўзимиз бўлмаса, гўзал овозларни эшитувчи кулоғимиг бўлмаса, ҳаётнинг қанчалар даҳшатли бўлишини тасаввур§ қила оласизми?
Демак, бутун коинотни яратган Зот инсонларни ва коинотни бир-бирига уйғун муносиб шакдда яратган.
Агар инсоннинг бир кўзи хасталанса ва уни даволаш учун кетказган пулини ўйласа, иккинчи соғлом кўзининг қанчалар қимматли ва азиз зканини англаб етади. Тўғрими?
Инсон тирик экан, ўзи бирга яшаётган жамият, ишлаётган жамоа ва маъмурият олдғда масъулиятлидир ва бундан ҳисоб беради. Шундай экан, дунё неъматларидак умри давомида фойдаланган инсон нега знди буларнинг ҳисобини бермаслиги керак? Бир пиёла | сув ва бир тишлам нон ҳам бекорга олинмас экан, умр бўйи ҳисобсиз неъматлардан фойдаланган ва бадалсиз харажатлар қилгак инсон қандай қилиб қабрда ўз ҳолича, 1 ҳисоб бермасдан ётиши мумкин?
Ёки инсон ақли, қалби, жигари, юраги, оеқдари ва 1 қўллари ва бошқа аъзолари учун қанча «ҳақ тўлаяпти»?! Буларни ҳеч ўйлаб кўрдикми? Ҳолбуки, уларнинг! шукрини асло адо этолмаймкз.
Бизнинг ҳар  бир  эҳтиёжимизни  билувчи,  шунга кўра    коинот    қонуниятларини    яратган    ва     Ð±Ð°Ñ€Ñ‡Ð°! имкониятларни    тахт    қилгағ   ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ   Ð°Ð±Ð°Ð´Ð¸Ð¹   ÑÑˆÐ°ÑˆÐ” севгаиимиз   Ð±Ð¸Ð»Ð°Ð½   Ð±Ð¸Ñ€Ð³Ð°   Ð±Ð¾қий   ҳаё!   ÐºÐµÑ‡Ð¸Ñ€Ð¸Ñˆ   ÐºÐ°Ð±Ð¸ орзуларимизнк ҳисобга олмайдими?
Бир-бирларини  шу даражада  севувчи  она билан фарзандни     Ð°Ð¹Ð¸Ñ€Ð°Ð´ÐºÐ¼Ð¸?     Ð£Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³     Ð±Ð¸Ñ€Ð³Ð°     Ð±ÑžÐ»Ð¸Ñˆ ] истакларини назардак четда қоддирадими? Булар бари охират   Ð²Ð°   Ð¶Ð°ÐºÐ½Ð°Ñ‚да   Ð¯Ð½Ð°   Ð°Ð±Ð°Ð´Ð¸Ð¹   Ð±Ð¸Ñ€Ð³Ð°   Ð±ÑžÐ»Ð¸ÑˆÐ½Ð¸Ð½Ð³] хабарлари эмасми?
Қаердан келдик? Нега кеддик? Кдёқкд кетяпмиз? Ақли жойида бўлган ҳар бир инсон булар ҳақида ўйлашга мажбурдир.................
O'ylab ko'raylik...............

qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Inson o'ylashi kerak..............
« Javob #1 : 15 Aprel 2010, 17:31:20 »
Товуқнинг катагидай кулбаларда яшаган ота-оналаримиз... бузуқ ҳаволарда, зах ва зимистон ҳужраларда намоз Ñžқирдилар. Совуқларда узоқлардаги жилғаларга бориб, таҳорат қилиб келар, қаерда бўлсалар ҳам, намозларини вақтида адо этар эдилар, қазо қилмасдилар. Ҳозирги вақтда баҳаво уйларда яшайдиганлар, уст-бошлари бутлар, таҳоратга қулай иссиқ-совуқ сувга эга кишилар намозга бепарволик қилсалар, узрли эмаслар.

Manba: http://islom.uz/content/view/1452/137/

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Inson o'ylashi kerak..............
« Javob #2 : 30 Avgust 2014, 10:58:19 »
ЧИМИЛДИҚ КЎРМАГАНЛАР

    Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
          Мустақил Ўзбекистонимизда ҳам фарзанд тарбияси ва уларнинг илму маърифат соҳиблари бўлиб етишишликлари борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилди.
Ҳурматли Юртбошимиз ташаббуслари билан 2005 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йили эса “Ёшлар йили” деб эълон қилинди ва буларга таалуқли кенг ҳажмдаги давлат дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда амалга оширилди.
Жорий йилимиз эса “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши юртимизда фарзанда тарбиясига бўлган эътибор ҳар томонлама юқори эканлигига далолат қилади.
Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналарнинг доимий ҳаракатлари ҳам жуда аҳамиятлидир. Зеро Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳматуллоҳи алайҳи марҳамат қилганларидек: “Ҳар бир фарзанд мусулмончиликни қабул қилаверадиган табиат билан туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир” (Бухорий ривояти).
Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, кимлар билан алоқада бўлаётганларига ҳам бепарво бўлмаслиги керак.
   Бироқ қанча тарғиботлар, тадбирлар олиб борилишига қарамай, оммавий ахборот воситаларида қанчалик ташвиқот қилинишига қарамай, ҳамон орамизда фарзанд тарбиясига бепарволик давом этиб келмоқда. Натижада ёшлар орасида ахлоқсизлик ҳолатлари учраб турибди.
   Баъзи ҳолларда ҳали чимилдиқ кўрмаган йигит ва қизларимиз ғунчадек очилиб бораётган умрларини бевақт хазон қилиб ўз жонларига қасд қилишлари чидаб бўлмас даражадаги бепарволик оқибатлари десак хато бўлмаса керак.
   Шу ўринда ўз жонига қасд қилишлик инсонни нафақат ширин ҳаёт кечириш завқидан маҳрум қилади, балки охирати учун ҳам катта зарар эканлигини такрор эслатиб ўтишга тўғри келади.
Қуръони Каримда инсонни ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилиши ман этилган. Жумладан: “Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз!” ва шунингдек, “Ўзингизни ўзингиз ўлдирмангиз, зероки, Аллоҳ Сизларни ўз раҳм ва шафқати ила яшашингиз учун дунёга келтиргандир”, деб марҳамат қилган.
Пайғамбаримиз Муҳамад (с.а.в) ҳам ўз ҳадиси шарифларида ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан:
“Кимки тоғ тепасидан ташланиб, ўз-ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши темир парча қорнига суқулган ҳолатда жаҳаннам ўтида абадий қолур», деб марҳамат қилганлар.
Бошқа бир ривоятда эса: “Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам юқорида зикр қилинганлар билан баробардир», деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Имом Бухорий (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади. “Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”, марҳамат қилган.
Ҳолбуки бу тўғрида жума мавъизаларида кўп маротаба айтилган. Катталар эшитган масалаларини ҳаётга татбиқ қилиб, ўз оиласи даврасида ҳам шу мавзудаги суҳбатни давом эттирса, умид қилар эдикки, бундай кўнгилсиз фожиларнинг олди олинган бўлур эди.
Муҳтарам юртбошимиз “Юксак маънавият ‒ енгилмас куч” асарида фарзандларнинг маънавий тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб: “Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир - оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”, ‒ деганларини доимо ёдда тутиб, амал қилган ҳолда фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихларига, Ватанига, она тилига, ўз миллий сиймоларига, муқаддас Ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин.

Абдулазиз Мўминов
Асака туманидаги Мамирқори масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Sizningcha haqiqiy musulmon inson qanday bo'lishi kerak?

Muallif Muhammad AminBo'lim Islom

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 4537
So'nggi javob 23 Iyul 2012, 15:11:51
muallifi Muslimahon
Forumga moderatorlar kerak

Muallif AbdulAzizBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 133
Ko'rilgan: 48773
So'nggi javob 19 Sentyabr 2008, 06:17:05
muallifi AbdulAziz
Yordamingiz kerak! Yordam beramiz!

Muallif Muslima_subhBo'lim Umumiy

Javoblar: 814
Ko'rilgan: 320378
So'nggi javob 03 May 2016, 10:51:47
muallifi Solihatun
Inson qalbi bilan hazillashmang Siz ...

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 10281
So'nggi javob 17 Iyun 2006, 12:08:41
muallifi Mohinur
Horijda o'qish juda qiziq bo'lsa kerak...?

Muallif ZiyoBo'lim Xorijdagi o'zbeklarim

Javoblar: 62
Ko'rilgan: 43488
So'nggi javob 07 Iyun 2017, 01:42:24
muallifi Zaha