Muallif Mavzu: Японияда имтиҳон - Ñ‘ ҳаёт Ñ‘ мамот  ( 4024 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

lolo

  • Mehmon
ЯПОНИЯДА ИМТИҲОН - Ё ҲАЁТ Ё МАМОТ

Японияда таълимга қаратилган дастлабки жиддий эътибор 1872 йилда қабул қилинган Микадо баённомаси натижасида юзага келди. Ушбу қарорда императорнинг «Ð‘из, бундан кейин таълимнинг шу даражада ёйилишини хоҳлардикки, бутун монархия қишлоқларидаги оилаларда биронта ҳам Ñžқиш-ёзишни билмайдиган киши қолмасин», сўзлари шиор қилиб олинган. Бу ҳақда саёҳатчи Жан Пьер Леман шундай деган эди: «Ð¯Ð¿Ð¾Ð½Ð¸Ñ Мэйдзи ислоҳотлари даврида ўзига хос таълим йўналишига - дунё эришган барча ютуқларни ўрганиш ва буни мамлакатда амалда иложи борича тезроқ қўллашга ҳаракат қилди». Шундан сўнг ҳукумат халқ ёрдамида таълимга катта эътибор қаратди. Бу эса XX аср бошларига келиб, мамлакат равнақида ўз аксини топа бошлади.

Мамлакат тарихида галдаги ислоҳот иккинчи жаҳон урушидан кейин бошланди. Бу сафар давлат таълимни ягона тараққиёт йўли деб билди ва бор-будини мана шу соҳага тикди. Япон йўлбошчилари таълим, яъни япон тилида «ÐºÐ¾ÐºÑƒÑ‚ай» «Ñ€Ð¸Ð²Ð¾Ð¶Ð»Ð°Ð½Ð¸ÑˆÐ¸ билангина ҳақиқий тараққиётга эришиш мумкин» деган мафкурани ишлаб чиқишди. Ўз навбатида, халқ ҳам бу ишдан четда туришни истамади. Ўз хоҳиши билан бутун бойлигини давлат бюджетига топширди. Натижада, японлар «ÐµÑ‚иб олиб, ўзиб кет» ва «Ð±ÑƒÑ‚ун дунё бўйича илм изла» ғоялари остида ички ва ташқи таълимда ғарб давлатларидан ҳам илгарилаб кетди.

Бугунги кунда, Японияда таълим ҳаёт мантиғи даражасига етган ва унинг ўрни оила, жамият ҳамда давлат томонидан ÑŽқори баҳоланади. Шунинг учун япон болалари ёшлигидан давомли равишда назорат остида таҳсил олишади. Аввало, эътиборли мактабга, сўнг университетга кириш учун, кейин эса гуллаб-яшнайдиган корпорацияга ишга олиниш учун. Япониялик учун мақсадига эриша олмаслик, ҳаётнинг энг қуйи даражасида, «қора» меҳнат билан яшаб ўтишини англатади.

lolo

  • Mehmon
Япон ота-оналари фарзандларининг ÑŽқори даражада билим олиши йўлида ўзларининг бор имкониятларини ишга солишади. Чунки, фақат шу билан фарзандларининг мустақил ҳаётга қадам қўйиши учун ўз зиммаларидаги вазифани адо этган саналишади. Мазкур анъана натижасида, «Ð´Ð·ÑŽÐºÑƒ» (моҳирлик мактаби) деб номланган махсус мактаблар нуфузи жуда ÑŽқорилаб кетди. Кичик «Ð´Ð·ÑŽÐºÑƒ»Ñ‡Ð°Ð»Ð°Ñ€ 5-6 минг, йириклари эса ундан ҳам кўп Ñžқувчилардан иборат бўлади. Мактаб Ñžқувчиларининг у ерда кечаю-кундуз яшашлари, уларнинг қатъий интизом остида таълим олишларига хизмат қилади.

Ушбу билим ўчоқларини таёрлов мактаблари дейиш ҳам мумкин. Таълим масканларида болалар 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган даврини ўтказадилар. Ўз навбатида, мактабларга болалар қатъий талаб асосида қабул қилинишади. Ҳозирда, тахминан 100 мингдан зиёдроқ бўлган ана шундай мактаблар, япон монастирларида XVIII асрдаёқ пайдо бўла бошлаган эди.

Ундан ташқари, нуфузли Ñžқув юртларига кириш шу даражада қийинки, оммавий ахборот воситалари бундай синовларни «Ð¾Ð»Ð¾Ð²Ð»Ð¸ имтиҳон» деб аташади. Давлат олий Ñžқув юртларига кириш фақатгина ўрта мактабни тугатгандан кейин мумкин бўлади. Қабул икки босқичда амалга оширилади. Аввал, абитуриент университетларга қабул қилиш миллий маркази томонидан «Ð‘иринчи босқичнинг умумий тести»Ð½Ð¸ топширади. Биринчи босқич ўз навбатида, Ñžқувчининг қайси университетга ҳужжат топширишини белгилаб беради. Яъни ÑŽқори балл тўплаган Ñžқувчи нуфузли университетга ҳужжат топшира олади. Дастлабки синовдан муваффақиятли ўта олмаганлар учун абитуриентлик жараёни шу ердаёқ якунига етади.

lolo

  • Mehmon
Япон Ñžқувчилари тарихий фактларни хронологик тартибда билиш, инглизча сўзларни луғат бўйича, асосий темир йўл магистралидаги станция номларини поездлар жадвалидаги маршрут бўйича ўрганишга мажбур. Агар Ñžқувчи саволга ўзбошимча жавоб беришга ҳаракат қилса, ўша заҳоти имтиҳондан чиқариб юборилади.

Япония университетларида таълим муддати 4 йил. Улар умумтаълим ва махсус йўналишларга ажратилган. Дастлабки икки йилда талабалар умумий таълим - тарих, фалсафа, адабиёт, жамиятшунослик, хорижий тиллар ва шу билан бирга, Ñžқувчининг танлаган мутахассислиги бўйича махсус курсларни Ñžқишади. Умумий таълимни тамомлаган талаба мутахассислигини ва ҳатто, факультетини ҳам ўзгартириш ҳуқуқига эга. Охирги икки йилликда талаба фақат танлаган ихтисослиги бўйича таълим олади.

Бу машаққатли довонни босиб ўтган талаба ўзини бахтли ҳисоблайди. Кейинги қийинчиликлар у учун оддий ҳолат бўлиб қолади. Албатта, ҳаётда ўз ўрнини топа билган ҳақиқий мутахассис бугунги кундаги Япония биринчилигини қўлдан бой бермайди.


_________________________
irmoq.uz
Муаллиф: Одил Алимов
Тошкент Ислом Университети магистри
Июл 2007

Ezozkhon

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 3
  • Xabarlar: 13
assalamu alaykum!
 yaponiyaga o'qishga topshirish chet el o'quvchilari uchun ham
shunday tartibda bo'ladimi
Masalan: man o'qishga topshirmoqchi edim Nagoya universitetiga, mandan ham shu tartibda imtihon olinadi