Muallif Mavzu: To'ylarimiz va chet-elda to'y  ( 55827 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Nоdirbek

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 503
  • -oldi: 838
  • Xabarlar: 471
  • Jins: Erkak
  • ...
    • Adobe Photoshop darslari, o'zbek tilida
Re: To'ylarimiz va chet-elda to'y
« Javob #90 : 27 Iyul 2011, 00:16:35 »
To'ylarimiz isrofga to'lib ketyabdi. Odamlarga ham hayron qolasan. Ba'zi ilmli bo'la turib, ilmiga amal qilmaydiganlarga nima deysiz???
Yaqindagina, menga juda yaqin bo'lgan inson uylandi. Biz taraflarda Parcha burron-Parcha kesish degan marosim bor. Bu marosim nikoh to'ydan bir yoki ikki kun oldin o'tkaziladi. Bu marosim, ayollarning isrofga to'la marosimi hisoblanadi. Marosimda Kuyov taraf ayollari, o'zining qo'shnilariyu qarindoshlarini yi'gib, kelinnikiga kelishadi va o'ynab-kulib, kechgacha, tiqilib qolguncha ovqatlanishadi, keyin esa, qolgan taomlarni yig'ishtirib ketishadi. Menga yaqin bo'lgan insonni ota-onasi, kelin tarafga shu marosimni qilmaysizlar, chunki isrof haromligi uchun biz bunday amallardan yiroqdamiz deb, bu marosimni bekor qilishdi. Hech qancha vaqt o'tmasdan, o'sha uylangan kishini singlisiga sovchilar keldi va kuyov bo'lmish, Markaziy Jome masjid Imomining shogirdi bo'lib chiqdi. Imomni o'zi qizni otasi bilan gaplashgani kelgan ekan. Xullas qizning otasi kuyov bo'lmishni bir ko'rish maqsadida o'z oldiga chaqiradi va suhbat qiladi. Lekin suhbatda kuyovga qattiq botadigan hech qanday so'z bo'lmagan ekan. Shundan keyin bir muddat vaqt  o'tib, kuyov taraf to'y harakatini boshlashga tushishadi, lekin kelin taraf agar o'sha parcha kesish marosimi bo'ladigan bo'lsa, to'y bo'lmaydi, biz bunday isrofga to'la marosimlardan yiroqmiz deyishgandan keyin, kuyov taraf o'chib qolishadi. Kelin tarafga yuborgan savat, qand va boshqa narsalarni qaytarib jo'natinglar to'y bo'lmaydi deyishadi. Kelin taraf qilingan xarajatlar miqdorini so'rashganida buni hisobini aytamiz va kelib bizdan uzr so'rab ketinglar deyishibdi. Nima emish, kelinni otasi kuyovni oldiga chaqirganidan kuyov ranjiganmish. Qiz taraf Yigitni ota-onasiga parcha kesishday rasvo marosim bo'lmasligini talab qilishgani uchun to'y bo'lmasmish. Axir ota shuncha yil qiz tarbiyalab, voyaga yetqizib, bir umr u bilan yashaydigan insonni ko'rib u bilan suhbat qilsa buni nima yomon joyi bor? Bir tarafdan to'y to'xtatilgani ham yaxshi bo'libdi. Alloh barchamizga isrofdan holi, shariat ko'rsatmalariga amal qilgan holatda to'ylar qilishni nasib qilsin va barcha oila qurish istagida bo'lganlarga solih va solihalarni nasib aylasin!

Ummu Muslima

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 1490
  • -oldi: 506
  • Xabarlar: 239
  • Jins: Ayol
Re: To'ylarimiz va chet-elda to'y
« Javob #91 : 28 Iyul 2011, 18:40:11 »
BarakALLOH Nodirbek,
sizdek fikrlaydigan yoshlarimiz safi kengaysin ,,

Bizni shaharda ham  kuyov tarafga "ziyofat berdi" degan bo'lmagur  marosim bor edi,
kelin tomon kuyovga 40-50 tog'ora ziyofat junatar edi.

eng yomoni,hatto kuyov o'zi ham tanimaydigan "kuyov jo'ralar " mehmon bo'lishlari haqida ko'p eshitardik,,

ziyofat berdi ni yo'qotish  tashabbusi bn chiqqan insonlardan ALLOH rozi bo'lsin,endilikda  4-5 tog'ora junatilyapti holos,
hozirda ,shahrimizda hech qanday ziyofat olmay ,kelin tushiryatgan oilalar ham ko'paymoqda,alhamdulillah.

shu mavzuni yurgizish kerak...
forumda uylanish yoshidagi ukalarimiz ko'p,
bunday isrofgarchiliklarga yo'l qo'ymaslik uchun ular ham harakat qilsalar yahshi bo'lar edi.

 
So'nggi nafaslarda ALLOHdan rahmat yetib, jon Tavhid bilan chiqsa,naqadar go'zal Hotima!
(Abu Homid G'azzoliy)

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Re: To'ylarimiz va chet-elda to'y
« Javob #92 : 31 Iyul 2011, 07:05:52 »
Тўй ва сеп муаммолари ёки пул топиб ақл топмаганлар ҳақида

http://www.muslimaat.uz/new/oila/item/793-to_y.html

Mirоlim

  • بسم الله الرحمن الرحيم
  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5663
  • -oldi: 1145
  • Xabarlar: 233
  • Jins: Erkak
  • ﺻﺒﺮﻥ ﻳﺎ ﻧﻔﺴﻲ
    • Ziyo istagan qalblar!
Re: To'ylarimiz va chet-elda to'y
« Javob #93 : 13 Avgust 2011, 12:55:38 »
:bsm3:

 :asl3:

1998 йили шариъат кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қилган ҳолда тўйимни ўтказдик.
Ўша вақтлар динга қарши давлат миқёсидаги кураш авжига чиққанига қарамай исломий тўй деб аталувчи тўй қилдик.
Қайин укам ўзимнинг шогирдларимдан бири эди. Бир неча кундан сўнг у маҳалладан шундай гап топиб келди.
Бизнинг тўйимиз куни қайин укамнинг мактабда бирга Ñžқийдиган синфдошининг акаси ҳам уйланган экан.
Аммо уларнинг тўйи жоҳилий “қизил” тўй бўлган. Хуллас қайин укам ва синфдоши ўртасида шундай суҳбат бўлиб ўтибди.
Синфдоши айтибди: - Ҳа, тўйлар қандай ўтди? Эшитишимизча, тўйда “Жимжитлик” романидан бир парча қўйганмишсизлар?! Ҳах-ҳах-ҳаа! Исломий тўйларда фасод, ўйин-кулги ва бақир-чақир бўлмагани учун синфдоши уни “Жимжитлик” романи деб, масхара қилмоқчи бўлган.
Қайин укам эса бу гапга жавобан пинагини ҳам бузмаган ва закийлик билан хотиржам қиёфада жавоб берган:
 - Ҳа ўша куни ҳамма шайтонлар акангни тўйида қўйилган “Шайтанат”ни томоша қилиш учун кетишган экан шекилли!
Шунинг учун бизларни тўйимиз Aлҳамдулиллаҳ тинч ва жуда яхши ўтди.


Jarir Abdullah oqqa tushurgan
Insonning boshi tanasiga kerak
bo'lganidek, Sabr ham Iymonga
shunchali keraklidir...

AbdulAziz-Solih

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 39
  • -oldi: 56
  • Xabarlar: 55
  • Jins: Erkak
  • Allohu akbar!
    • www.ziyouz.com
Re: To'ylarimiz va chet-elda to'y
« Javob #94 : 23 Avgust 2011, 19:11:50 »
Assalamu alaykum wr wb.Man yoshligimdan niyat qilaman islomiy to'y qilaman deb,inshaAlloh shunaqa qilmoqchiman,duo qilinglar niyatimizga sobit qilsin!Oddiygina bitta qo'y so'yib o'tkazmoqchiman deganimda kimlardir kulgandi...!Valiymadan maqsad nikohni e'lon qiliw emasmi,kim o'zarga o'yin qiliw emasku?ha bu so'roq kimlar uchundir!
Ibn Asir «Nihoya»da yozadi: «Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) «Men (Qiyomat) soati nafasida yuborildim», dedilar. Ya’ni, men Qiyomat qoyim vaqti yetilib qolgan paytda yuborildim. Faqat Alloh taolo uni bir oz keyinga surdi va meni mana shu nafasda yubordi». Bu yerda «nafas» yaqinlik ma’nosida qo�llangan.

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Re: To'ylarimiz va chet-elda to'y
« Javob #95 : 09 Oktyabr 2011, 22:17:15 »
Ўрнак бўлишни ўрганайлик            
 
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ таолога У зотнинг буюклигига мос ҳамду санолар бўлсин!
Ушбу мақолани ёзишдан ўзимни тийиб турган эдим. Сабаби – мақтаниш бўлиб, риёга айланиб қолишидан чўчиган эдим. Лекин ибрат учун ёзишга қарор қилдим.

Тўрт фарзандимиз бор. Икки қизимни турмушга берганмиз. Олтита набирамиз бор. Учта фарзандимиз олий маълумотли. Тўртинчиси Тошкент Педиатрия Институти талабаси. ÐŽғлимизни бу йил ёзда уйлантирдик. Оиламизга муносиб келин қидиришдан аввал оилавий келишиб олдик. ÐŽғлим, онаси ва мен ўтириб, суннатга мувофиқ, тўйнинг барча харажатларини келин томонга юкламай, ўзимиз бажаришга, асл урф-одатимизга хилоф бўлган, кераксиз, фойдасиз келинсалом, «Ñ‡Ð°Ð»Ð»Ð°Ñ€Ð¸» каби тадбирларни қилмасликка, куёвнавкарларнинг ҳашаматли машиналар тўдаси ҳам бўлмаслигига келишдик. Шунингдек, қимматбаҳо дабдабали ресторанлардан ҳам воз кечиб, тўйни ҳовлимизда ўтказиш ҳисобига янги оила учун уй жиҳозлари, мебель, гилам ва пардаларни ўзимиз сотиб оладиган бўлдик. Тўй қилишга қарор қилганимиздан кейин ҳам «қиз топиш - аёлларнинг вазифаси», деб ташлаб қўймадим. Балки Ñžғлимизга муносиб жуфт излашда оилавий ҳамжихат бўлиб, эр-хотин баробар ҳаракатда бўлдик. Аввало бўлажак қудаларнинг дину-диёнатига, дунёқарашига эътибор бердик. Хуллас, совчиликка аёллар билан баробар қатнашдим.
Бир оила ва уларнинг фарзанди биз излаган мезонга мос эканлиги аён бўла бошлагач, ташаббусни қўлга олиб, совчиликка ўзим бориб, қизнинг отаси билан танишиб келдим. Ёшлар ҳам бир неча бор учрашиб, ўзаро мойиллик билдиришди. Шундан сўнг мен бўлажак қудамизни холи жойда учрашувга таклиф қилдим. Учрашув давомида бўлажак оилани шакллантириш борасидаги фикр-мулоҳазалар алмаша туриб, ўтказиладиган тўй хақидаги оиламизнинг ÑŽқоридаги қарорини бўлажак қудамизга баён этдим. Яъни мен у кишига:
- тўй харажатларини асосан ўз зиммамизга олишимизни;
- келин тушадиган уйни ўзимиз жиҳозлашимизни (парда, гилам, мебель, кўрпа-тўшак кабилар билан);
- урф-одат тусига кириб қолган фойдасиз тадбирлардан воз кечишимизни;
- шодиёналар тўйхоналарда эмас, балки ўз ҳовлимизда бўлишини;
- шариатга мувофиқ, келинимиз албатта муносиб маҳÑ€ беришимизни;
- 200-300 одам йиғиб, қуданикига ошга бормай, ўз ҳовлимизда ош беришимизни ва бу дастурхонга қудаларни таклиф қилишимизни;
- тўй маросимида ортиқча дабдаба учун тўда-тўда машиналар бўлмаслигини;
- чаллари, келинсалом каби ортиқча маросимлардан ҳам воз кечсак яхши бўларди, деган фикрда эканлигимизни айтдим. Қолаверса, бўлажак қудаларимиз рози бўлишса, келинни ҳеч қандай сеп ва совға-саломларсиз, ортиқча сарполарсиз қабул қилишга тайёрлигимиз ҳақида ҳам фикр билдирдим.
Мен бўлажак қудамизга ÑŽқоридаги фикрлар оиламизнинг ўзаро ҳоҳиш-истаклари асосидаги таклифи эканлигини, кейинчалик оиламизда бу масалада келинга нисбатан салбий фикрлар ёки жоҳилона таъна-дашномлар бўлмаслигига кафолат беришимни ҳам айтдим. Мақсадимиз шариат қоидаларига амал қилишдангина иборат эканлигини билдирдим. Аммо таклифларимиз мажбурий эмаслигини, қудаларимиз ҳам оилавий маслаҳатлашиб, имконият ва ҳоҳиш даражасида бу таклифларни қисман бўлса ҳам қабул қилиш ихтиёри ўзларида эканлиги ҳақида келишдик.
Бир ҳафтадан сўнг таклифларимиз қабул қилинганлигига амин бўлгач, тўй ҳаракатларини бошлаб юбордик. Тўй жараёнидаги барча харажатлар, барча маросимлар куёв томонда бўлишини талаб қилсак ҳам, маросимларни ўзаро келишув ва икки томоннинг розилигига кўра ўтказиш кераклиги сабабидан баъзи тадбирларга розилик бердик. Жумладан, эл-юртга маълум қилиш шартлиги туфайли «Ñ„отиҳа тўйи» қудаларимизникида ўтказилди. «Ð¤Ð¾Ñ‚иҳа»Ð³Ð° биз томондан уч киши икки тоғорада таом, оби нон, патир, ҳолва ва сарполар - ҳаммаси бўлиб олтита тугун олиб боришди.
Тўй дастурхонида икки томонда ҳам амру-маъруф ўтказилди. 30-40 одам билан бир-биримизникига таклиф этилдик. Тўй юбориш, «қалин», «ÑÑƒÑ‚ пули» деган нарсалар бўлмади. Тўн кийгазишда ҳам икки-уч киши билан кифояландик.
Биз тўйимизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини таклиф этдик. Шайх ҳазратлари чиройли маъруза қилиб, унда никоҳ ва унинг қоидалари, хусусан, валийманинг, яъни никоҳни эълон қилиш тўйининг харажатлари куёв томонидан бўлишини эслатиб ўтдилар. Шунингдек, маърузада қуйидаги ҳадис баён этилди:
«ÐŸÐ°Ð¹ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн ал-Ҳорисга: «Ð‘илгин!» дедилар. У киши «ÐÐ¸Ð¼Ð°Ð½Ð¸ билайин, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ð‘илгин, эй Билол!» дедилар. «ÐÐ¸Ð¼Ð°Ð½Ð¸ билайин, эй Аллоҳнинг Расули?» деди Билол. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ð‘илгинки, албатта, ким мендан кейин менинг амалдан қолган суннатларимдан бирини тирилтирилса, унга ўша суннатга амал қилганларнинг ажрича ажр берилади, амал қилувчиларнинг ажрларидан эса бирор нарса камайтирилмайди. Ва ким Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмайдиган залолат - бидъатни янгитдан пайдо қилса, унга ўша бидъатга амал қилганларнинг гуноҳича гуноҳ бўлади, лекин уларнинг гуноҳларидан бирор нарса камайтирмайди» (Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадисни эшитганимдан сўнг, «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳим! Мени ҳам бир суннатнинг тикланишига сабабчи қилгин. Сўрашда бардавом қилгин, илоҳим. Аллоҳим! Риё кўчасидан узоқлаштиргин. Амин», деб сўрадим.
Белгиланган вақтда куёвнавкарлар келинни олиб келиш учун жўнашди. Никоҳ тантаналари ҳовлимизда бўлиб ўтди. Келишилганидек, келин тушган уйни ўзимиз жиҳозладик. Қудаларимизнинг талабига биноан, келинимиз ўзи билан унча кўп бўлмаган совға-саломлар, сарполар ҳамда ўртача миқдорда чиннилар билан келди. Никоҳ кечасида совғаларсиз, қисқагина келинсалом ўтказилди, аёлларнинг «ÑÐ°Ñ€ÑÐ¾Ð½ сарпо»ÑÐ¸Ð´Ð°Ð½ ҳам воз кечилди. Қудаларимиз ўша куни келинни қолдириб, уйларига қайтишди. «Ҳафталик» деган маросимни ёшлар ўзлари йўқ қилиб қўя қолишибди. Хурсанд бўлдик. Айтиб ўтиш керакки, бундай ўзгаришларни икки томоннинг розилиги ва ҳамжиҳатлигисиз, сабр-матонат ила қаттиятсиз амалга ошириб бўлмас экан. Бунинг учун қудаларимиздан ғоятда миннатдормиз.
Тўйдан кейин келинимиз институтга Ñžқишга киришга ҳаракат қилдилар, афсуски қабулга атиги ўн балл етмади. Фарзандларимиз қаторига фарзанд бўлиб қўшилган келинимизнинг ҳам олий маълумотли қилиш ниятидамиз, чунки келажак авлодимиз – набираларимизнинг тарбиячиси олий маълумотли бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Ийди Рамазон ҳам жорий «Ð¼Ð°Ð¶Ð±ÑƒÑ€Ð¸ÑÑ‚»Ð»Ð°Ñ€ÑÐ¸Ð· ўтди.
Юқорида баён этганларимиз бу борадаги суннатни тиклашнинг бошланиши, холос. Тўй харажатлари ва қудаларнинг «Ð¼Ð°Ð¶Ð±ÑƒÑ€Ð¸ÑÑ‚»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð½Ð¸ камайтириш борасида ҳали яна кўпгина ишлар қилиниши керак. Бешиктўй ва катта ошлар мажбуриятидан воз кечиш керак.
Иншааллоҳ, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб борсак, тўйларимиз турли зарарли, фойдасиз тадбирлардан тозаланиб, бизга никоҳни неъмат қилиб берган Аллоҳ таолонинг розилигига эриштирадиган ҳақиқий шодиёнага айланажак.

Абу Жамшид

Manba

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


 

Chet elda o'qish haqida savollarga javob beraman

Muallif gani sherBo'lim Xorijiy bo'lim/Foreign board

Javoblar: 17
Ko'rilgan: 38598
So'nggi javob 18 Dekabr 2014, 12:59:36
muallifi KTL Yuridik idorasi
Yuristga chet elda, magistraturada o`qish imkoniyati bormi?

Muallif Jami_KarleoneBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2968
So'nggi javob 03 May 2010, 01:42:46
muallifi Akbarjоn
Chet elda o'sayotgan bola ona tilini bilishi shartmi?

Muallif AnsoraBo'lim Bolalar tibbiy tarbiyasi

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 3296
So'nggi javob 07 Mart 2011, 14:09:32
muallifi Ansora
Chet elda o'sayotgan o'zbek bolalarining ona tili

Muallif AnsoraBo'lim Bolalar tibbiy tarbiyasi

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 3740
So'nggi javob 07 Mart 2011, 14:12:08
muallifi Ansora
Nafis to'y tabriklari

Muallif Shoxjahon12Bo'lim Madaniyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 184514
So'nggi javob 15 Dekabr 2007, 09:51:57
muallifi Amina