Muallif Mavzu: ИНТЕРВЬЮ (olim bilan)  ( 5657 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

lolo

  • Mehmon
ИНТЕРВЬЮ (olim bilan)
« : 13 Aprel 2008, 00:38:58 »


Баъзи олимлар бор, улар ҳаммага машҳур. Баъзиларини эса кўпчилик эшитмаган. Ҳолбуки улар ёнимизда, балки орамизда юрадилар. Чунки ундай олимлар танилиш ёки шон-шуҳрат учун олим бўлмаганлар. Улар учун илмий унвон ёки даражанинг аҳамияти йўқ. Шундай олимлардан бири - Рустам Раҳимов

ИНТЕРВЬЮ

Муаллиф: Даврон Мусахон суҳбатлашди

«Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½Ð½Ð¸Ð½Ð³ орзуларидан бири - касал бўлмаслик. Шифокорнинг орзуси эса - даволашда ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайдиган идеал воситага эга бўлиш. Раҳимовнинг инфрақизил нурлар билан резонанс даволаш усули бедаво саналган дардларга ҳам малҳам бўляпти. Ўзбекистонлик олим усули бизда, Малайзиядаги «Penawar» клиникасида ҳам синовдан ўтган. Натижада, тузалишдан умидини узган юзлаб касаллар соғлиқларини тиклаб олдилар. Ушбу клиникалар тармоқлари кун сайин кенгайиб бормоқда. Рустам Раҳимовнинг ихтиросини тўлиқ баҳолашдан ожизман. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу ихтиронинг янги йўналишлари ҳали истиқболда бир неча авлодлар томонидан кашф қилинади». Аҳмад ЗОВИДИ, Малайзиядаги «Penawar» клиникаси шифокори, профессор.

Рустам Ҳакимович Раҳимов 1972 йилда Ðœ. Ð’. Ломоносов номли Москва Давлат Университетини тамомлаган. 1974 йилдан академик Содиқ Азимов раҳбарлигида Қуёш нурларининг концентрланган энергиясидан комплекс материаллар синтез қилиш имкониятлари устида илмий ишлар олиб борган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, «Ð¤Ð¸Ð·Ð¸ÐºÐ°-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Материалшунослик институтида лаборатория мудири лавозимида ишлаб келмоқда. Техника фанлари доктори.

Раҳимов 300 дан ортиқ ихтиро, 15 та монография ва 200 дан зиёд илмий мақолалар муаллифидир. Уларнинг кўпчилиги хориждаги илмий нашрларда чоп этилган. Маърузалари немис ва инглиз тилларига таржима қилинган. Ихтироларининг 80 фоизи саноат ва техниканинг турли соҳаларида, шу жумладан, 50 дан ортиқ ихтиро хориж мамлакатларида амалиётга татбиқ қилинган.

Илм-фанга қизиқишингизга нима туртки бўлган?

Болалигимда радиотехникага қизиқардим. Чунки мусиқани яхши кўрардим. Мактаб уйга узоқ бўлгани учун йўлда радиодан бериладиган мусиқаларни эшитиб кетиш учун қўлбола радио ясаган эдим. Бундан ташқари турли хил ўйинчоқлар ясаш одатим бор эди. Шу каби қизиқишим туфайли 14 ёшлигимдаёқ тажриба ўтказиш учун физика-техника институтига келардим.

Кимларни ўзингизга устоз деб биласиз?

Жуда кўпчиликни. Ҳатто курсимизда тажриба орттираётган шифокорларни ўзимга устоз деб биламан. Чунки уларнинг орасида академик-у, профессорлар талайгина. Умуман олганда инсонлар ҳар доим бир-бирларидан ўрганадилар. Ҳеч ким фақат устоз ёки фақат шогирд бўлиб қололмайди. Халқимиз бежизга «Ðқл ёшда эмас, бошда», демаган. Ўрганиш йўлидаги инсонга ҳамма нарса устоз бўлиши мумкин, ҳатто уч ёшли бола ҳам. Агар исм келтириш лозим топилса С.А.Азимов, Ю.Э.Кирш каби устозларимни алоҳида таъкидлашим мумкин.

lolo

  • Mehmon
Re: ИНТЕРВЬЮ (olim bilan)
« Javob #1 : 13 Aprel 2008, 00:41:20 »
Сизни кўпроқ физик олим сифатида биламиз. Тиббиётга қандай боғлана олдингиз ёки бу соҳада ҳам таҳсил олганмисиз?

Йўқ. Ўзим қизиқиб ўрганганман. Қизиқиш бўлса диплом муҳим эмас, менимча. Мен университетни тугатганман. Университетнинг институтдан фарқи шуки, университетда бирор нарсани ёдлаш шарт эмас. Университет фикрлашни, ўйлашни ўргатади. Ана шуни ўргангач, ҳар қандай ахборотни олиб у ҳақда ўйлаб, бош қотириб билимингизни кенгайтираверасиз. Фикрлаш «ÐÐµÐ³Ð°?» «ÐÐ¸Ð¼Ð° учун?» деган саволлар беришни, ҳар бир ҳодиса ёки жараённинг сабабини топишни ўргатади.

Масалан, псориаз касалини бугун тери касалликлари сирасига киритамиз ва дерматолог шифокорга мурожаат қиламиз. Ҳолбуки, тери устида қилган барча муолажаларимиз ва дориларимиз беҳуда кетади. Бу йўл билан касалликни даволаб бўлмайди. Чунки псориаз тери касаллиги эмас. Одам танаси ичида қандайдир бир сабаб заҳарли моддалар ишлаб чиқаради. Заҳарни танадан чиқариб ташлаш учун бир неча йўл бор: ичак, буйрак, нафас йўли ва тери. Агар тери орқали чиқса у псориаз, экзема ёки яна бошқа кўринишда бўлади. Лекин буни тери касаллиги дейиш Ñ‚Ñžғри эмас. Тери заҳарли моддаларни чиқариб ташлашда роль ўйнамоқда, холос. Мабодо, заҳар бошқа йўл билан чиқса, ўша аъзони шикастлайди ва ўша аъзо касаллиги сифатида билинади. Ваҳоланки, бу ҳолатга организм ичидаги қандайдир бузуқ жараён ёки бирор бактерия, замбуруғ, оғир металл, вирус сабабчи. Ўша сабаб бартараф этилса, бояги салбий жараён тўхтайди. Бошқа касалликларга ҳам шу нуқтаи назардан қаралса, даволаш методикасига бошқача ёндошиш мумкин. Қўлини кўтара олмайдиган беморлар келади бизга. Уларнинг қўлига тегмаймиз. Чунки сабаб бошқа жойда. Нерв толалари тузилишига қарасангиз, баданнинг ҳар тарафига тарқалган. Сабабни ўша ерлардан излаш керак.

Тиббиётга қизиқишимга кўпроқ илмий мақолалар туртки бўлган. Афсуски, бундай мақолаларни ҳамма шифокорлар ҳам Ñžқийвермайди. Чунки соҳа бошқа - материалшунослик. Аниқроқ қилиб айтсам, катализ кинетикаси унинг номи. Барча физик ва кимёвий жараёнлар ҳолатини ўрганадиган соҳа. Касаллик ҳам бир жараён. Агар Ñ‚Ñžғри йўналтирса, тузалади.

lolo

  • Mehmon
Re: ИНТЕРВЬЮ (olim bilan)
« Javob #2 : 13 Aprel 2008, 00:46:49 »
Умуман, сизни қандай олим дейиш Ñ‚Ñžғрироқ, физик, кимёгар, материалшунос, биофизик?..

Олимни бирор фанга боғлиқ қолдириш нотўғри. Ҳақиқий олим ушбу фанларнинг ҳаммасидан билимга эга бўлиши керак. Чунки фанларда ҳам ўзаро қатъий чегара йўқ. Масалан, бирор механизмнинг қайсидир бўлагини яхши билса, у мутахассис. Олим эса ўша механизмни яхлит ва тўлиғича тасаввур қила олиши керак. Акс ҳолда, у олим эмас. Масалан, бирор бино ёки инсонни битта механизм деб тасаввур қилишимиз мумкин.

Олим битта соҳага тааллуқли бир неча фанлардан хабардор бўлиши керак. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.

Инфрақизил нурланиш билан даволаш хорижда кенг тарқалган. Сизнинг усул ундан нимаси билан фарқ қилади?

Одам ўзидан 9,36 мкм тўлқин узунликда инфрақизил нур чиқаради. Демак, айнан шу диапозонда унга зарар етказмай нур бериш мумкин. Инфрақизил нур пасайиб кетса, иммунитет ҳам у билан баравар пасаяди. Чунки организм ичидаги фотокимёвий реакциялар учун инфрақизил нур таъсири жуда муҳим. У бўлмаса реакциялар ҳам тўхтайди ёки нотўғри йўналишда кетади. Тирик одам билан ўлик орасидаги фарқ шундаки, инсон ўлган заҳоти ундан инфрақизил нур чиқмай қолади. Демак беморга қўшимча равишда шу нурни бериб иммунитетни кўтариш, организм ичидаги реакцияларни меъёрга келтириш мумкин. Биз ишлаб чиқарадиган лампалар айнан мана шу диапазонга мўлжалланган.

Хорижда ҳам инфрақизил нурланиш билан даволаш ривож топган. Лекин улар кенг диапазондаги нурлардан фойдаланишади. Инфрақизил кабиналар, сауналар мавжуд. Бу усулларнинг зарарлари ҳам бор. Чунки у ÑŽқори энергияга асосланган. Биз паст энергияда, тўлқин узунлиги 8-50 микрон диапазондаги инфрақизил нур ишлатамиз.

Одамнинг инфрақизил нурини бошқа бир одамда қўллашга келсак, кучи камлик қилади. Лекин ёш болалардан чиқадиган нур кучли бўлади. Улардан нурланиш кучи анча камайган қариялар куч олиши мумкин. Бу мавзуда кўплаб мақолалар ёзилган.

manba: irmoq.uz: Мақоланинг давомини журналдан Ñžқишингиз мумкин.

 

Inson qalbi bilan hazillashmang Siz ...

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 10287
So'nggi javob 17 Iyun 2006, 12:08:41
muallifi Mohinur
Vijdon azobi... Biz bilan sirlashing...

Muallif Munira xonimBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 64
Ko'rilgan: 24124
So'nggi javob 29 Iyul 2009, 06:18:31
muallifi siddiqa
Allohim, men bilan gaplash... (hikoya)

Muallif AbdulAzizBo'lim Jahon adabiyoti

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5903
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 18:42:13
muallifi AbdulAziz
Endi metroga faqat jeton bilan...

Muallif MargilanetsBo'lim Umumiy

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 6831
So'nggi javob 01 Iyun 2008, 17:08:17
muallifi Furqat_Hasanovich
Dori nima bilan ichiladi?

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 5698
So'nggi javob 25 Fevral 2010, 12:03:13
muallifi Habib