ISLOMDA oiladagi muomala  ( 56606 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 B


Salsabil  18 May 2013, 17:02:36

А­р ишдан Ò›айтди. Òšараса кичкина боллари сшик олдида югуришиб сйнашмоÒ›да, тунги ётоÒ› кийимларини Ò³ам ечишмаган лойга ботган, кичкини Ò›изчаси смаклаб ксчага чиÒ›ибди, устилари Ò³сл, тиззасидан тортиб юзига Ò›адар Ò›оп-Ò›ора лой, Ò³атто лаблари атрофига Ò›араб бслмайди. Юрак уриши сзгара бошлади, сшикка Ò›араса у ланг очиÒ›, югуриб сзини сшикка урди, кираркан йслда совун парчаларини босиб оёÒ“и тойиб йиÒ›илишига оз Ò›олди. ОёÒ› остидагу сув душ сшиги остидан чиÒ›иб сшикка Ò›адар етиб келган сди. Душда бирор Ò³ол бслдими деб юрагини Ò³овучлаб душ томонга шошилди. А­шикни очиб оёÒ› босди. Душ Ò³овузидан шариллаб сув тошар ва оёÒ› остида бир неча сйинчоÒ› парчалари сув юзида Ò›алÒ›иб турарди. Бир паст Ò›отиб Ò›олганича ойнага ксзи тушди. Тиш пастаси чапланган ойна ортидан сзининг шумшайган юзини ксриб сзига келди. Аёли ссига тушди. Òšаерда у, тинчмикин деган хаёлда ошхонага отилди. Шу шошилинч Ò³олатда у ошхона йслакчасидаги йиÒ“иб ташланган гиламга Ò›оÒ›илди. Ўзини Ò›слга олиб ошхонага кирди. Дастурхон йиÒ“илмаган, Ò›озон-товоÒ› ивирсиган. Музлатгич сшиги ланг очиÒ›лиги етмагандай сшик остида бир неча тухум синиÒ“и оÒ›иб ётарди.
Ким кирди бу уйга?!
Аима бслди сзи?!
Кимга душманлик Ò›илдим?!
ÒšсрÒ›инчи ортди, сзини Ò›анчалик Ò›слга олишни хоÒ³ламасин Ò›сл оёÒ›лари Ò›алтирашдан тсхтамас сди.
БаÒ›ириб чаÒ›иришга Ò³оли йсÒ›, секин ётоÒ›хонага юрди. Òšалтираб- Ò›алтираб минг бир хаёлда секин сшикни очди. Хотини хотиржам китоб сÒ›иб стирарди. Бир пас Ò›отиб Ò›олгандан кейин сзига келиб секин схшимисан деб гап бошлади. Хотини Ò³еч нарса ксрмагандай Ò³ар доимги "схши раÒ³мат сзингиз схшимисиз" деган жавобига "тинчликми" ссзини Ò³ам Ò›сшиб Ò›сйди.
Хотинини тинчлигини ксриб, сал жон кириб томирларида Ò›онлари сна айланишга тушди.
Шунда нималар бсласпти сзи, нима Ò›илдинг деган саволига сса "Ò²ар куни сзи нима Ò›иласан сзи уйда стирволиб" дер сдингизку, бугун айтанингиздек Ò³еч нарса Ò›илмадим деган совуÒ›Ò›ина жавобни олди. )

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  05 Avgust 2015, 15:48:12

ОИЛА НАФАҚАСИ
   Баъзи инсонлар садақа деганда фақатгина йўлдаги тиламчиларга бериладиган садақани тушунишади. Бироқ унинг кенг маънолари бор. Аввало, закот, ушр, фитр садақалари каби вожиб садақотлар бор. Шунингдек, яхши-ёион тушга садақа бериш, ихтиёрий нафл садақалар. (Бундан ташқари ҳар қандай яхшилик ҳам садақа баробарида бўлади)
Уларни кимларга берган афзал?
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Бир динор Аллоҳ йўлида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинларга садақа қилдинг. Бир динор аҳлингга нафақа қилдинг. Уларнинг ажри улуғроғи – аҳлингга нафақа қилганинг”, - дедилар. (Муслим ривояти)
   Яна ўша зотдан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Юқоридаги қўл пастки қўлдан яхшидир. (Яъни, берувчи қўл олувчи қўлдан яхшидир.) Оилангдан бошла! Садақаларнинг энг яхшиси ҳожатдан ортганидир. Кимки (тиланчиликдан сақланиб) иффат қилса, Аллоҳ ҳам уни офиятда қилиб қўяди. Кимки ўзини (таъмагирликдан) бeҳожат қилса, Аллоҳ ҳам уни бадавлат қилиб қўяди”, дeдилар. (Имом Бухорий ривоятлари)
Танимиз соғ, ўзимиз хотиржам пайтимизда ҳам эҳсон қилишимиз бор, аммо мушкул тушганда кўпроқ дуо ва садақаларга суяниб, Аллоҳга ёлборишга тушамиз. Аслида ўша эҳсон ва садақотни соғлик ва хотиржамлигимизда қилсак, бизга келгувчи балоларнинг даф бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кeлиб:
-   Эй Аллоҳнинг расули, садақанинг қай бири ажри улуғроқ? – дeб сўради. У зот:
-   Ўзинг соғлом, қизғанчиқ, камбағалликдан қўрқиб, бойликни орзу қилиб турган пайтингда садақа қилганингдур. Жонинг ҳалқумингга етиб “фалончига унчаси, пистончига бунчаси” деб қолгунингча кечиктириб юрма. Унда (шундоқ ҳам) фалончига бўлади, - дедилар.(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби Абдураҳимов Маҳмуджон
Мулла Райимжон масжиди имом хатиби Сотволдиев Ҳусанбой
Асака


Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  09 Mart 2016, 15:44:50


Эрнинг вазифаси
   Кейинги пайтларда эркакларимиз чет мамлакатларга бориб ишлаб келиши одат бўлиб қолди. Сабабини сўрасангиз – тирикчилик. Албатта, тирикчиликнинг айби йўқ, лекин масаланинг бошқа томонларини ҳам ҳисобга олишга тўғри келади. Аввалги пайтларда камроқ одам четда юрганлиги учун бугунги кундаги каби катта муаммо бўлмас эди. Бироқ тобора бу иш оммавийлашгани сари сари бир оиланинг муаммоси бутун жамиятнинг ижтимоий муаммосига айланиб бормоқда.
   Одамларнинг ноқонуний йўллар билан четга чиқишлари Бутун юртимизнинг шаънига доғ тушургудек иллатларга сабаб бўлишгача етиб бормоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда одам савдосига қарши кўплаб тадбирлар қилинмоқда ва бунга ҳукуматимиз раҳбарияти билан билан бир қаторда кенг омма жалб этилмоқда. Умид қиламизки, чора ва тадбирлар албатта самарасини беражак.
   Масаланинг яна бир фожиали томони ҳам борки, бугун шуни айтишга эҳтиёж сезилмоқда. Бу – эркаклар чет элга кетиши натижасида аёлларнинг узоқ вақт ёнида турмуш йўлдоши йўқлиги алоҳида эътиборга молик. Бу ҳолат борган сари кўпроқ ташвишлантириш даражасига етиб келмоқда. Айниқса, асосан чет элга бориб ишлаш билан “ихтисослашиб” қолган баъзи маҳаллаларда яхшигина сезилмоқдаки, батафсил ёзишга ҳам ор қилгудек.
   Аслида оила тебратиш эркакнинг вазифаси деб йўлга чиққанлиги учун эркакларни айблашга ҳам ҳақим йўқдир, лекин нимадир чора топишга тўғри келади. Балки бунга кенг жамоатчилик томонидан бош қотириш керакдур. Аммо яхши билишимиз керакки аёлларинг эркаклардаги шахсий табиий аёллик ҳақи ҳам моддий таъминотдаги ҳақидан кам эмас.
Асбот Садийдан ривоят қилишича Усмон ибн Мазъуннинг хотини Оиша (разияллоҳу анҳо)нинг ҳузурларига кирди. Уни “Ҳавло” дер эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо ва ёнларидаги Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари:
−   Ҳой Ҳавло, сенга нима бўлди − рангларинг ўзгарган, сочларинг тароқ кўрмаган, ўзингга атир ҳам сепмагансан? – дедилар.
−   Қандоқ қилиб ҳам ўзимга атир ҳам сепиб сочларимга тароқ солай, − жавоб берди Ҳавло. − Ҳолбуки, фалон-фалон пайтдан буён эрим менга на воқеъ бўлган ва на либосимни кўтариб қўйган бўлмаса!
Унинг сўзларидан кулиб юборишди. Улар  кулишиб турган ҳолларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келиб қолдилар.
−   Сизларни нима кулдиряпти? – сўрадилар Ул зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
−   Ҳавло кулдирди, эй Аллоҳнинг расули. Унинг ишини сўрасам “фалон-фалон пайтдан буён эрим либосимни кўтариб қўймаган бўлса!” деб жавоб берди, − дедилар Оиша разияллоҳу анҳо.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Усмонга одам юбориб чақиртириб келтирди ва:
−   Сенга нима бўлди, эй Усмон? – дедилар.
−   Мен ибодатга халал бермасин деб Аллоҳ учун тарк қилган эдим, − деб нима қилганлигини айтиб берди. Усмон ўзини ахта қилишни ирода қилган эди.
−   Онт ичаманки, қайтиб бориб аҳлингга воқеъ бўласан! – дедилар жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
−   Эй Аллоҳнинг Расули, мен рўза тутиб олган эдим?
−   Рўзангни оч! Рўзангни оч! –дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Шундан сўнг Усмон аҳлига борди...
Ҳавло Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳузурига яна келди. Кўзларига сурма қўйган, сочлари таралган, ўзига атир суртган. Оиша разияллоҳу анҳо кулиб:
−   Ҳа, Ҳавло! Сенга нима бўлди? – деб сўрадилар.
−   Кеча ёнимга келди... − жавоб берди Ҳавло разияллоҳу анҳо.
Шундан сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (асҳобни йиғиб) айтдилар:
−   Одамларга нима бўлдики, аёлларни, таомларни ва уйқуни ўзларига ҳаром қилиб оладилар?! Билиб қўйингларки, албатта, мен ухлайман ҳам, бедор ҳам бўламан! Рўза тутмайман ҳам, тутаман ҳам! Аёлларга яқинлик ҳам қиламан! Бас, кимки менинг суннатимдан (бошқага) рағбат қилса мендан эмас! − дедилар.
   Эътибор берган бўлсангиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ишни ифтордан кейингача қолдиришга ҳам рухсат бермаганлар. Демак бу тўғрида жиддий ўйлашга тўғри келар экан.

   Сулаймонов Баҳодиржон. Файзобод масжиди имом хатиби
   Асака

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  09 Mart 2016, 16:02:46

Хадичайи кубро
Қурайш мушриклари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни ва ул зотга эргашган мусулмонларни иқтисодий қамал қилиб, одамларни улар билан алоқада бўлишдан ман қилиб қўйишгач Хадича онамиз разияллоҳу анҳо Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўз уйларини тарк қилишга мажбур бўлдилар. Уч йил давом этган иқтисодий қамалдан барчаларининг тинка мадорлари қуриди.
Хадича онамиз разияллоҳу анҳо ўзлари рози бўлган ҳолда бор мол мулкини инфоқ қилиб юбордилар. Қалблар сабр ва фидойиликда тобланди. Мана энди мўминларнинг онаси ўз манзилига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қайтар эдилар. Бироқ келган пайтларидагидек бой бадавлатликдан асар ҳам қолмаган эди.
Олтмиш беш ёшга бориб қувватдан қолган замонларида мушрикларнинг жафо ва таъқиб қилишлари онамизнинг тинка мадорини қуритди. Натижада кўрпага ётиб қолганлари учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидан жилмай қолдилар. Шу ҳолатда уч кун ётганларидан сўнг Охират сафари яқинлашиб қолганини сезиб қолдилар. Аммо Хадича разияллоҳу анҳонинг Ислом дини нажот ва зафар қозониб гуллаб яшнашига иштиёқи жуда ҳам баланд эди.
Кўзининг қувончи бўлган қизи Умму Гулсумга шивирладилар:
-   Қанийди умрим етиб, машаққатларимизнинг роҳатини лоақал бир бора кўриб қолсам эди, кўзларим қувончга тўлиб, армоним қолмай рози бўлган ҳолатда жонимни топширар эдим.
-   Ундай деманг онажон! Ташвишланишга ҳожат йўқ, – деди Умми Гулсум разияллоҳу анҳо.
Мўминларнинг онаси ҳаёт балан видолашар экан “Ҳа, қизгинам, Аллоҳга қасамки, менга ташвишланишга ҳожат йўқ. Қурайш аёлларидан ҳеч бири мен кўрган мўл кўлчиликни кўрмади. На фақат Қурайш, балки дунё аёлларидан ҳеч бири Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга етишганимдек улуғ бахтга мушарраф бўлмади. Менинг Ҳабибул Мустафога хотин бўлишлигим дунёлигим учун кифоя. Охиратим учун эса, энг аввал имон келтирганим ва мўминларга она бўлганим кифоя!” деди.
Кўзлари юмила бошлар экан лаблари пичирлади: “Эй Аллоҳ! Мен Сенга сано айтиб адо қила олмайман. Эй Аллоҳ! Мен Сенга рўбарў бўлишдан ташвишланмайман, ва лекин хоҳлар эдимки, фидойилигим яна давом этса, шоядки менга берган неъматларингга муносиб бўлсам!”
Дунёни тарк эта бошлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам онамизга жон топшириш аччиқлигини енгиллатиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мўминларнинг онасига мустаҳкам имони учун, Ислом динига ёрдам қилгани ва бор мол мулкини Аллоҳ йўлида саҳоват ила нисор қилиб юборганлиги учун жаннатда неъматлар ҳозирлаб қўйганлигининг башоратини берар эдилар.
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ * آخِذِينَ مَا آتَاهُمْ رَبُّهُمْ إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ مُحْسِنِينَ * كَانُوا قَلِيلًا مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ * وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ * وَفِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ *
“Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”. (Зариёт сураси, 15 – 19 оятлар)
Ниҳоят Раббул иззатга покиза руҳларини топширдилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича разияллоҳу анҳога ўта вафодор эдилар. Бир куни ҳовлиларида синглисининг шарпасини сезиб қолдилар. Овози Хадича онамизнинг овозларига ўхшаб кетганлигидан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ! Бу унинг шарпасими?” деб юбордилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп эслаб юрганларидан ҳатто Оиша разияллоҳу анҳо қалбидаги ҳиссиётларни тута олмасдан:
-   Қурайш кампирларидан бўлган бир оғзи қизил кампирни бунча эсламасангиз! Ўтиб кетган бўлса, Аллоҳ таоло сизга ундан яхшироғини бермабдими? – деб юборган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ранглари ўзгариб, ғазаблари келиб:
-   Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига менга ундан яхшироғини бермади! Одамлар инкор қилиб турганларида менга имон келтирган эди! Одамлар ёлғончига чиқарганда у мени тасдиқлаган эди! Одамлар мендан молларини дариғ тутганларида мол-дунёсини менга сарфлаб юборган эди! Аллоҳ таоло менга бошқа хотинларимдан эмас, ундан фарзандлар ато этган! – деган эдилар.

   Ҳусанов Эркинжон. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака

Qayd etilgan


okahon.8800  25 Mart 2016, 11:23:27

FARZAND TARBIYASIGA E’TIBOR.

Olloh taolo insonga bergan  eng ulug’ nematlardan biri bu farzand ne’mati hisoblanadi. Farzand  ota-onaning ko’zlarini quvonchi qalblarining sururi, uning kelajakdagi kamoloti va muvaffaqiyati har bir ota-onaning ko’zlagan maqsadlaridir.
Alloh taolo quroni karimda marhamat qiladi: «Ular: “Ey Rabbimiz, O'zing bizga jufti halollarimizdan va zurriyotlarimizdan ko'zimiz quvonadigan narsa hadya et hamda bizlarni taqvodorlarga yo'lboshchi qil”, deydiganlardir».
Alloh taolo quroni karimning boshqa bir oyatida bunday: “Mol-mulk, farzandlar dunyo hayotining ziynatidir.” (Kahf, 46).
Darhaqiqat farzand ota-onaning ko’zlarini quvontiradi va hayotini ziynatlab, bezab beradi. Ularsiz yashashdan mazmun topib bo’lmaydi.
Qachon farzanddan ota onani ko’zi quvonadi? Qachonki farzand go’zal odobli, chiroyli xulqli bo’lganida. o’tmishda yashab o’tgan ulug’ zotlardan birini oldiga bir inson endigina dunyoga kelgan chaqalog’iga ozon ayttirgani kelganida, u zotdan qachondan boshlab farzandimga tarbiya beray?- deb so’ragan ekanlar. Shunda u zot, savol berguvchi insonga farzandingiz dunyoga kelishligidan oldin tarbiyani boshlamog’ingiz kerak edi, yani farzand ingiz onasini qornidaligidayoq halol luqma yedirishlik bilan tarbiya berasiz degan ekan.
Darhaqiqat bolani emizikli paytida onalar juda parxezkor, extiyotkor va halol luqmali bo’lishlari kerak. Bolada paydo bo’ladigan sifatlarning deyarli barchasi ona suti orqali bolaga o’tadi.
Farzand niholga o’xshaydi, niholni qanday parvarishlasangiz, qay tomon bursangiz o’sha tomonga qarab o’sadi. Shuningdek ota-ona farzandini go’daklik davridan boshlab, uning oldida faqat va faqat yaxshi so’zlarni so’zlashligi, o’zlari tog’ri so’zlikda, yaxshi ishlarda fazandiga amaliy tarzda namuna bo’lmoqliklari kerak.
 Zero, Payg’ambarimiz (sav) hadislarining birida “Hech bir ota o'z farzandiga yaxshi tarbiya va go'zal odobdan buyukroq hadya bera olmas”, - deb marhamat qilganlar.
Tarbiya haqida Imom G'azzoliy (r.h.) bunday deganlar: “Bola ota-ona qo'lida bir omonatdir. Qalbi turli naqsh va rasmlardan pok, nima naqsh solinsa, qabul qiladi, nimaga moyil qilinsa, moyil bo'laveradi. Aga yaxshi gar yaxshilikka undalsa va o'rgatilsa, yaxshilik uzra o'sib-ulg'ayadi. Natijada dunyo va oxiratda saodatli bo'ladi. Ota-onasi hamda unga odob va ta'lim berganlarning barchasi savobiga sherik bo'lishadi. Agar yomonlikka undalsa yoxud hayvon kabi bo'sh qo'yilsa, yomonlikka uchraydi, halokatga yuz tutadi va uning tarbiyasidan mas'ul kishi zimmasiga gunohkorlik tushadi”.
Farzandning axloq-odobiga yomon do'stu yorlarning ham ta'siri juda katta bo'ladi. Ularni kimlar bilan va qayerda yerganligiga ham alohida e’tibor qaratmoqligi kerak.
Payg'ambar alayhissalom aytganlar: “Yaxshi hamsuhbat bilan yomon hamsuhbat misoli mushki anbar sotuvchi bilan temirchiga o'xshaydi. Sen mushki anbar sotuvchining mushkidan sotib olmagan taqdiringda ham uning xushbo'y hididan bahramand bo'lasan, temirchining bosqoni uyingni yoki kiyimingni yondirib yubormagan taqdirda ham, uning badbo'y hididan ko'ngling xira bo'ladi”.
Ota-onaning farzandlari ulg'aygan sari bolalarga va ularning taqdiriga hushyorroq qarashi lozim, ularda vatanga muhabbat, yurtga sadoqat, iymon va e’tiqod tushunchalarini shakllantirmoqligi, hamda bugungi va ertangi kun uchun kerakli bo’lgan barcha ilmlarni o’rganishligiga keng imkoniyat yaratib berishligi har bir ota-onaning zimmamizdagi muhim vazifalardan sanaladi.
Har bir davrning o'rganilishi lozim bo'lgan ilmu hunarlari bor, ularni puxta bilish va egallash shu davrda yashab turgan yoshlarning burchidir. Hazrati Ali (ra)  ta'lim berganlarki: “Bolalaringizga kelajak davr ilmini o'rgatingiz, chunki ular sizning zamoningizdan boshqa davrda dunyoga kelishadi”.

Axloqsizlikka olib boradigan yomon yo'llarga kirib ketishlariga yo'l qo'ymasdan, ularni giyohvandlik, axloqsizlik, chetdan kirib kelayotgan har xil zararli ta'sirlardan, “ommaviy madaniyat” niqobi ostidagi tahdid va xavf-xatarlardan asrash masalalari bizlarni bir zum bo’lsada e'tiborimizdan chetda qolmasligi kerak. Zero Dono xalqimiz – yer buzilsa – dehqon, bola buzilsa – ota-ona uyaladi deydi. Yaxshi fazilat ekib, parvarish qilinmasa, yomon sifatlar unadi.
Alloh taolo barchalarimizga, kelajagimiz egalari bo’lgan  yoshlar tarbiyasiga e’tiborlik bo’lishligimizni va ularni o’tgan ajdodlarimizga munosib tarzda tarbiyalashimizni muvaffaq aylasin

                                                                                                                  Muhammadiyhon Hojiyev

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 Fevral 2017, 11:20:56

ХОТИН БИЛАН МУРОСА
   Никоҳ Одам алайҳис саломдан бошлаб барча ўтган пайғамбарларнинг суннатидур.
   Абу Айюб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Тўрт нарса пайғамбарларнинг одатларидандур – ҳаё; хушбўйлик; мисвок ва никоҳ” (Термизий ривояти)
   Шунингдек Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган илоҳий фармон эрур:
 “Сизлардан “аййим”ларни никоҳлаб қўйинг”
Араб тилида эркак ёки аёл бўлишидан қатъий  назар, илгари никоҳда бўлмаган бўлса ҳам, никоҳда бўлиб ажрашган бўлса ҳам айни вақтда никоҳда бўлмаган инсон “аййим” деб айтилади. (Ибн Касир)
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам никоҳга тарғиб қилганлар:
   Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин, чунки бу кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир. Ким бунга қодир бўлмаса, рўза тутсин, чунки бу унинг учун шаҳватни сўндиргувчидур”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
   Никоҳ ва оила масаласида кўплаб Қурони карим оятлари нозил бўлган, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан жуда ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Уламоларимиз томонидан бизлар санаб адоғига ета олмайдиган адад ва ҳисобда китоблар ёзилган ва ёзиб келинмоқда. Никоҳ шундай улкан илоҳий дастурга асосланган ибодат экан, оила қургувчи ҳар бир оқил инсон никоҳга жиддий эътибор бериши зарур.
   Қайси оилада шариатимизда баён қилинган мазкур дастурга амал қилинар экан, иншоаллоҳ, у оила бахтли, никоҳи боқий бўлгай. Зеро жаннатда ҳам шу дунёдаги никоҳ эътиборга олинади.
   Шунинг учун ҳар бир оила қураётган келин ва куёв буни ўрганиб, ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Уларнинг тотувлиги амал қилиш даражасига боғлиқ бўлади.
   Ана шундай амал қилишимиз лозим бўлган вазифаларимиздан бири – муроса қилишлик. Турмуш ўртоғимизнинг айрим камчиликларини кечириб, сабр қилишлигимиз, турмуш йўлдошимизнинг вазифаларини талаб қилишдан кўра ўз вазифамизни адо қилиш ва ўз ҳуқуқимизни талаб қилишдан кўра кўпроқ уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш кўплаб оила парокандалигига қарши энг гўзал чорадур. Зеро ўтган салафларимиз шунга амал қилганлар.
Ривоят қиладиларки, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб,  халифа Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳуга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашганда, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётганини эшитиб қолибди.. Шунда у: «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси индамай  кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан Ҳазрати Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани кўриб, ундан нега қайтиб кетаётганининг сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам:
-   Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам бу ғалва Сизнинг бошингизда ҳам бор экан, шунинг учун қайтиб кетмоқчи бўлувдим, – деб жавоб қилибди.. Шунда Ҳазрати Умар:
-   Менинг хотиним овқатларимни пишириб беради, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-   Менинг хотиним уйда йўқлигимда уйимга қўриқчилик қилади, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-   Менинг хотиним кирларимни ювиб беради, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-   Менинг хотиним фарзандларимни тарбия қилади, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-    Шунчалик хизматларингни қилса-ю, гоҳида бир гап қайтарса инсоф қилмайсанми? – деган экан мўминларнинг амири.

Муҳаммадсобир Иминов. Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби.
Асака


Qayd etilgan


MirzoMuhammad  20 Iyul 2017, 09:19:16

Оила бузилмасин
Жамият оилалардан таркиб топади. Шунинг учун ҳар қандай оилага бефарқ бўлишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Муқаддас Ислом дини таълимотлари ҳам шунга далолат қилади. Ҳозирги кунда ҳукуматимизнинг оилаларга эътибори юқорилиги ҳам шуни тақозо қилади. Аслида олганда ҳар кимнинг араваси ўз елкасида. Бироқ ҳаммамиз ҳам бир кемада эканлигимизни унутмаслигимиз керак.
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одамларнинг аразлашганларини яраштириб қўйиш бир нафл намоз ўқишдан ва нафл рўза тутишдан кўра савоблироқдир", деганлар" (Имом Табароний ривояти).
Кўпинча оилада турли келишмовчилик, бир-бирини тушунмаслик каби ҳолатлар учраб туради. Арзимаган сабаб-баҳоналар билан тинч хонадонлар дарз кетади.
Халқимизда бир нақл бор: “Оила қуриш – игна билан қаср барпо қилишга тенг”. Дарҳақиқат, оиланинг, турмушнинг, рўзғорнинг машаққатлари бисёр. Ойнинг ўн беши ёруғ бўлса, ўн беши қоқронғу. Лекин ҳаммасига сабр қилиш керак. Ҳаммаси ҳам ўткинчи.
Кимдир айбни эрнинг лапашанглигига, хотинига сўзини ўтказа олмаётганига тўнкайди. Кимдир хотиннинг ўткирлиги, маккорлиги, итоатсизлигини ҳамма ихтилоф ва келишмовчиликлар сабабчиси, дейди. Бошқалар золим қайноналарнинг ёвузлиги,  ёки гапуқмас келинларнинг қайсарлиги туфайли содир бўлади, дейишади. Айримлар асосий жанжал моддий етишмовчиликлардан, қўл калталигидан келиб чиқади, деб ўйлайди. Кимлардир бола тарбиясига эътиборсизлик қилгани туфайли у улғайганида энди бунинг азобини тортаётганидан зорланади. Аслида бунга ким ёки нима айбдор?
Шайх Муҳаммад Абу Заҳра оилани уч қисмга бўлади: биринчи қисм – эр-хотин, иккинчи қисм – фарзандлар, учинчиси эса – яқин қариндошлар (яъни, ота-она, ака-ука, опа-сингил ва бошқалар)дир. Ана шу уч қисм аҳил-тотув бўлгандагина оила тинч-осойишта ва файзли бўлади, акс ҳолда уриш-жанжалдан боши чиқмайди.
Атоқли мутафаккир олима Олимат ул-Банот: Оилавий масалада эр билан хотин ўртасида тотувлик ва маслаҳатлашиб иш тутиш бўлмаса, бундай оила азоб ва машаққат масканига айланади, дейди.
Энг ачинарлиси, ҳозир оилавий уруш-жанжаллар, қўйди-чиқдиларга сабаб бўлаётган нарсалар жуда арзимасдир. Бирида овқатнинг шўрлигидан, бошқасида келиннинг қайнонага салом бермаганидан, яна бирида ҳайит йўқловда тоғоранинг кам қилинганидан, бошқасида куёвнинг ишдан кеч келишидан бошланган беҳуда гаплар бора-бора оиланинг бузилишига олиб келади. Одамлар оила тақдирига, икки ёшнинг бахтига шунчалар бепарво ва енгилтаклик билан қарайдиган бўлиб кетганми?
Асмо бинти Язид Ансориядан (р.а.) ривоят қилинади: “Тенгдош қизлар билан ўтирган эдим, олдимиздан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтдилар. У зот салом бердилар ва: «Валинеъматларингизга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар”, дедилар. Мен дугоналарим ичида савол беришга журъатлироғи эдим ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, валинеъматларга ношукрлик нима?” деб сўрадим. “Бирингиз ота-она бағрида узоқ вақт эрсиз ўтиради. Сўнг Аллоҳ унга эр неъматини ато қилади, фарзанд беради. (Аммо аёл) жаҳл устида “Сендан ҳеч яхшилик кўрмадим», деб куфрони неъмат қилиб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти, «Ал-Адаб ал-муфрад»).
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг хурсанд қиладиган, амр қилсанг итоатда бўладиган, йўқлигингда ўз номусини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиганидир», деганлар (Имом Табарий ва Ибн Аби Ҳотимлар ривояти).
Жума тезислари асосида тайёрланди.

Эркинжон Ҳусанов. Асака туманидаги Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  14 Avgust 2017, 12:45:30

Оила пойдевори
Жамият оилалардан ташкил топган экан, жамиятнинг тарққиёти, равнақи ва маънавияти оилаларга боғлиқ. Бу эса оила аъзолардан катта масъулият талаб қилади. Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг бари шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди:
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً وَرَزَقَكُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ ... (سورة النّحل/72)
яъни: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради...”.
Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаѐтда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ѐш авлод тарбияси шаръий никоҳга боғлиқ масалалардир.
Ислом таълимотларига кўра оила қуйидаги асос ва мақсадлар бўйича қурилади:
1. Оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари, исломий одоблар билан ўзини музайян қилиш учун қурилади. Ушбу одоб ва ахлоқлар оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас.
Мисол учун, меҳрибонлик, ҳалимлик, адолат ва ўзаро ѐрдамни олиб кўрайлик. Ушбу олий мақом ахлоқ намуналарининг намоѐн бўлиши, мустаҳкамланиши учун оила асосий макон эмасми? Агар оила бўлмаса, бу нарсаларга кўнгилдагидек эришиб бўладими? Бошқа одоб ва ахлоқларни ҳам шунга таққослаш мумкин.
Аллоҳнинг оятига амал қилиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашиб оила қурмоқдаман, деб ният қилган одам гўѐ ҳақиқий ибодатни адо этган бўлади.
2. Оилавий ҳаёт, эр-хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилиши керак. Оилага эру хотинга улуғ ва шарафли масъулиятларни юклайдиган шериклик ҳайъати деб қараш керак. Эр-хотин ўша масъулиятларни адо этиш учун ҳимматларини олий қилиб, осонлик ва қийинчилик, кенглик ва торлик вақтларида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак. Ўз оилаларини мустаҳкам қилиб, олийжаноб фарзандлар етиштиришлари, ватанга фойда келтириш учун ҳаракат қилишлари керак. Ўз навбатида келишган ҳолда ҳар ким ўзига хос ва ўзига юклатилган бурч ва вазифаларни виждонан адо этиши лозим бўлади.
3. Эру хотин орасидаги оилавий алоқа муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушуниш асосида бўлиши керак. Оилавий никоҳ алоқаси маънавий, руҳий боғланишдир. Бу алоқа доимий ва бардавом алоқадир. Шунинг учун ҳам бу алоқа муҳаббат, раҳм-шафқат асосида бўлиши керак. Мана шу маъноларни ўзига сингдириб олган ҳолда оила қуришга ҳаракат қилиш керак. Оила жамиятнинг кичик бир қисмидир. Ислом таълимотлари бўйича, оила ҳар қандай жамиятга асос бўлувчи ғишт кабидир. Бир бошлиқ, раҳбари бўлмаса, у ҳам парокандаликка юз тутади. Шунга кўра Аллоҳ таоло эрни оилада бошлиқ – раҳбар этиб қўйган. Чунки эркак киши ҳам жисмонан, ҳам маънан шу мақомга лойиқдир. Оиланинг барча нафақаси, сарф-харажати, уни ҳимоялаш эрнинг зиммасидадир. Аммо эркак оилани бошқаришда асло қўполлик, зулм қилиши мумкин эмас. Қолаверса, эрнинг раҳбар қилиниши мутлақо аѐлни камситиш эмас.
Айрим ғанимлар даъво қилаѐтганидай унинг ҳуқуқларини чеклаш ҳам эмас, балки оила-рўзғорнинг ташвиш-машаққатларидан фитран нозик яратилган аѐлни озод қилиб қўйиш, турмуш оғирликларини табиатан бақувват эркакка юклашдир. Қолаверса, эрнинг раҳбарликка маънавий ҳуқуқи ҳам бор. Чунки у аѐлга нисбатан эҳтироси ва ҳаяжонини жиловлай оладиган бўлгани учун ҳам оила тотувлигининг гарови саналади.
(Жума тезисларидан фойдаланилди)

Эркинжон Ҳусанов. Асака туманидаги Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  14 Sentyabr 2017, 15:25:41

САРА НЕЪМАТ
Аёл зоти бандаларга Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло ато этган неъматларнинг сарасидир. Улар эркакларнинг жамиятда, оилада ва ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида ажралмас қисмларидир. Улар бизга шунчалик яқинликларидан Аллоҳ таоло эркак ва аёлни бир-бирларига либос деб зарбул масал қилган:
هُنَّ لِبَاسٌ لَّكُمْ وَأَنتُمْ لِبَاسٌ لَّهُنَّ
яъни: “Улар сизга либосдир, сизлар уларга либосдирсиз” (Бақара 187)
Инсоният тарихига назар ташласангиз, барча жамиятлар аёлга бирдай яхши муносабатда бўлмаганига ишонч ҳосил қиласиз
Аёл – аввало онамиз, қолаверса, жуфти ҳалолимиз, опа-синглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, демак, жамият соғлом бўлади. Чунки келажак меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келади. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни ҳам оналаримиз, момоларимиз ўргатишади. Шундай экан, келажак авлоднинг яхши, солиҳ бўлиши бугунги кун аёлларининг қанчалик солиҳа, ҳаёли, ахлоқли бўлишларига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
Аёл она сифатида жаннатни уларнинг оёқларининг остидан излаймиз. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир.
Аёл турмуш йўлдоши сифати билан биз учун дунёнинг энг яхши матолари. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Дунё бир матодур. Дунё матосининг яхшиси солиҳа хотиндур” – дедилар. (Муслим, Насаий, ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилганлар)
Яна айтдилар:
“Уч  нарса  одам  боласининг  бахти  саналади:  солиҳа  аёл, яхши маскан, яхши  улов. Одам  боласининг  бахтсизлигида  эса қуйидаги  учта  нарсада  кўринади:  ёмон  хотин, ёмон  маскан ва  ёмон  маркаб”. (Аҳмад, Табароний, Баззор ва Ҳоким ривоятлари)
Аёл зоти фарзанд сифатлари билан биз учун жаннат йўлидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким икки қизни балоғатга етгунларича улғайтирса, қиёмат куни у мен билан мана бундоқ келади” деб икки бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар. (Муслим, Термизий ва Аҳмад ибн Ҳанбаллар Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан, Абу Довуд Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
Ҳа, аёл зоти биз учун сара неъматдир.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 Sentyabr 2017, 15:58:17

МУҲТАШАМ БИНО
Эр ва хотин ўртасидаги никоҳ риштаси муқаддас риштадир. Зеро бу ришта икки қалбин, икки кўнгилни, икки вужудни бир-бирига боғлайди. Натижада оила аталмиш улуғ бино барпо бўлади. Бу бино шундай улуғки уни Аллоҳнинг номи ила, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номи ила қургайлар. Бу бино шундай мустаҳкам биноки, дунёда ҳаама нарса фоний бўлиб кетгач, қиёмат қоим бўлиб мўминлар жаннатга кирганларида ҳам қад кўтариб тургувчи бинодир. Бас шундай экан, шундай муҳташам бинони ким барбод қилса жазосини топгай, илло, бир шаръий узр сабабли бўлмаса.
Кўпинча икки ёш бахтига уларнинг ота-оналари ҳам зомин бўлиб қолишади. Эр-хотиннинг турмушига ҳар бир майда-чуйда хусусида аралашавериш, келиннинг қилиқларидан, ишларидан «хато» топавериш ёки куёвнинг қандай рўзғор тутишида ақл ўргатиш, умуман ёшларни бўлар-бўлмасга тергайвериш ҳам улар ўртасига совуқчилик тушишига сабаб бўлади. Ҳа, ота бўлсин, она бўлсин, бу бино Аллоҳ  ва Унинг расули номи ила барпо бўлганлигини унутмасинлар.
Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб,  халифа Ҳазрати Умарга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашса, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётгани эшитилибди. Шунда бояги киши «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси индамай  кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан Ҳазрати Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам: «Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам бу машмаша сизнинг ҳам бошингизда бор экан, шунга қайтиб кетмоқчи бўлиб турувдим», деб жавоб қилибди. Шунда Ҳазрати Умар: «Қизиқ одам экансан-ку, ахир аёллар овқатимизни пиширса, кир-чирларни ювса, болаларимизни тарбия қилса, бутун рўзғор ишларини зиммасига олган бўлсаю, онда-сондаги норозилик-исёнларига сабр қилмасак, инсофдан бўлармикин», деган эканлар.
Аввало эркак киши тилига маҳкам бўлсин. Бўлар бўлмасга талоқ лафзини қўлламасин. Қолаверса аёллар ҳам эридан талоғини сўрамасин. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир аёл сабабсиз эридан талоқ сўраса, жаннат ҳиди унга ҳаромдир”, деганлар» (Имом Аҳмад ривояти).
Асмо бинти Язид Ансориядан (р.а.) ривоят қилинади: “Тенгдош қизлар билан ўтирган эдим, олдимиздан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтдилар. У зот салом бердилар ва: «Валинеъматларингизга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар”, дедилар. Мен дугоналарим ичида савол беришга журъатлироғи эдим ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, валинеъматларга ношукрлик нима?” деб сўрадим. “Бирингиз ота-она бағрида узоқ вақт эрсиз ўтиради. Сўнг Аллоҳ унга эр неъматини ато қилади, фарзанд беради. (Аммо аёл) жаҳл устида “Сендан ҳеч яхшилик кўрмадим», деб куфрони неъмат қилиб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти, «Ал-Адаб ал-муфрад»).
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг хурсанд қиладиган, амр қилсанг итоатда бўладиган, йўқлигингда ўз номусини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиганидир», деганлар (Имом Табарий ва Ибн Аби Ҳотимлар ривояти).
(Жума тезисларидан фойдаланилди)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan