Оила пойдевори
Жамият оилалардан ташкил топган экан, жамиятнинг тарққиёти, равнақи ва маънавияти оилаларга боғлиқ. Бу эса оила аъзолардан катта масъулият талаб қилади. Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг бари шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди:
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً وَرَزَقَكُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ ... (سورة النّحل/72)
яъни: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради...”.
Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаѐтда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ѐш авлод тарбияси шаръий никоҳга боғлиқ масалалардир.
Ислом таълимотларига кўра оила қуйидаги асос ва мақсадлар бўйича қурилади:
1. Оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари, исломий одоблар билан ўзини музайян қилиш учун қурилади. Ушбу одоб ва ахлоқлар оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас.
Мисол учун, меҳрибонлик, ҳалимлик, адолат ва ўзаро ѐрдамни олиб кўрайлик. Ушбу олий мақом ахлоқ намуналарининг намоѐн бўлиши, мустаҳкамланиши учун оила асосий макон эмасми? Агар оила бўлмаса, бу нарсаларга кўнгилдагидек эришиб бўладими? Бошқа одоб ва ахлоқларни ҳам шунга таққослаш мумкин.
Аллоҳнинг оятига амал қилиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашиб оила қурмоқдаман, деб ният қилган одам гўѐ ҳақиқий ибодатни адо этган бўлади.
2. Оилавий ҳаёт, эр-хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилиши керак. Оилага эру хотинга улуғ ва шарафли масъулиятларни юклайдиган шериклик ҳайъати деб қараш керак. Эр-хотин ўша масъулиятларни адо этиш учун ҳимматларини олий қилиб, осонлик ва қийинчилик, кенглик ва торлик вақтларида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак. Ўз оилаларини мустаҳкам қилиб, олийжаноб фарзандлар етиштиришлари, ватанга фойда келтириш учун ҳаракат қилишлари керак. Ўз навбатида келишган ҳолда ҳар ким ўзига хос ва ўзига юклатилган бурч ва вазифаларни виждонан адо этиши лозим бўлади.
3. Эру хотин орасидаги оилавий алоқа муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушуниш асосида бўлиши керак. Оилавий никоҳ алоқаси маънавий, руҳий боғланишдир. Бу алоқа доимий ва бардавом алоқадир. Шунинг учун ҳам бу алоқа муҳаббат, раҳм-шафқат асосида бўлиши керак. Мана шу маъноларни ўзига сингдириб олган ҳолда оила қуришга ҳаракат қилиш керак. Оила жамиятнинг кичик бир қисмидир. Ислом таълимотлари бўйича, оила ҳар қандай жамиятга асос бўлувчи ғишт кабидир. Бир бошлиқ, раҳбари бўлмаса, у ҳам парокандаликка юз тутади. Шунга кўра Аллоҳ таоло эрни оилада бошлиқ – раҳбар этиб қўйган. Чунки эркак киши ҳам жисмонан, ҳам маънан шу мақомга лойиқдир. Оиланинг барча нафақаси, сарф-харажати, уни ҳимоялаш эрнинг зиммасидадир. Аммо эркак оилани бошқаришда асло қўполлик, зулм қилиши мумкин эмас. Қолаверса, эрнинг раҳбар қилиниши мутлақо аѐлни камситиш эмас.
Айрим ғанимлар даъво қилаѐтганидай унинг ҳуқуқларини чеклаш ҳам эмас, балки оила-рўзғорнинг ташвиш-машаққатларидан фитран нозик яратилган аѐлни озод қилиб қўйиш, турмуш оғирликларини табиатан бақувват эркакка юклашдир. Қолаверса, эрнинг раҳбарликка маънавий ҳуқуқи ҳам бор. Чунки у аѐлга нисбатан эҳтироси ва ҳаяжонини жиловлай оладиган бўлгани учун ҳам оила тотувлигининг гарови саналади.
(Жума тезисларидан фойдаланилди)
Эркинжон Ҳусанов. Асака туманидаги Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби