ISLOMDA oiladagi muomala  ( 56607 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 B


MirzoMuhammad  09 Oktyabr 2017, 16:38:45

ЭРИГА ИТОАТ ҚИЛГАН АЁЛ
Аёл киши аввало, Она сифатида қадрланади. Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳадисларининг бирида:
“Жаннат – оналар оёғи остидадир” – деб марҳамат қилганлар.
Қуръони каримда 176 оятли бир суранинг номи “Аёллар” деб номланиши, юзлаб оятларда аёлларга доир ҳукмларнинг баён этилиши, ҳадиси шарифларда аёлларга хос алоҳида кўрсатмалар берилганлиги ислом динида аёл кишининг нақадар юқори эътиборга молик эканидан далолатдир.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул Вадоъда қилган хутбаларида жумладан шундай деганлар:
“Огоҳ бўлинглар! Хотинларингизнинг зиммасида сизларнинг ҳақларингиз бор ва сизларнинг зиммаларингизда ҳам хотинларингизнинг ҳақлари бор. Инчунун, хотинларингизнинг зиммаларидаги сизларнинг ҳақларингиз – сиз ёқтирмаган кимсаларга тўшагингизни тепалатмаслик ва уйингизга сиз ёқтирмаган кимсаларнинг киришига изн бермасликларидур!” (Амр ибн Аҳвас разияллоҳу анҳудан имом Термизий ривояти)
Хотинларнинг зиммаларида эрларининг ҳақлари кўп бўлиб, шулардан доимийси уларнинг розилигидур.
Имом Термизий Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Қай бир хотин эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этган бўлса, жаннатга киради”.
Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Қачонки хотин киши беш(маҳал) намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса унга “Жаннатнинг эшикларидан хоҳлаганингдан жаннатга киргин!” – деб айтилади” деганлар. (Аҳмад ибн Ҳанбал муснади)
Яна Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди:
"Битта солиҳа аёл мингта фосиқ эркак кишидан яхшидир. Қайси хотин эрининг етти кун хизматини қилса, етти дўзах эшиги ёпилиб, саккиз жаннат эшиги очилади ва у хоҳлаган эшигидан жаннатга киради", дeдилар.
Ҳикоя: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бир киши ғазотга кeтаётиб хотинига: "Мeн қайтмагунимча уйдан чиқма", дeб тайинлади. Аёлнинг отаси касал бўлиб қолди. У аёл Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга элчи жўнатиб рухсат сўради. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Эрингга итоат эт", дeдилар.
Бу иш яна икки марта такрорланди. Аёл эрининг гапига кириб, уйдан чиқмади, ҳатто отаси вафот этганда ҳам боролмади, сабр қилди. Бир нeча кунлардан кeйин эри кeлди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга қуйидаги ваҳий нозил бўлди: "Эрининг амрига итоат этгани учун шу аёлнинг гуноҳи кeчирилди".

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  22 Noyabr 2017, 15:50:13

Рашк ўти
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
   “Умар разияллоҳу анҳудан Аллоҳ таоло “Агар иккалангиз Аллоҳга тавба қилсаларингиз, батаҳқиқ, қалбларингиз мойил бўлди”, дея хитоб қилган, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинларидан иккитасини сўрашга бўлган қизиқишим ҳеч тинч қўймади. Ниҳоят Умар разияллоҳу анҳу ҳаж қилди, мен ҳам бирга ҳаж қилдим. Бир маҳал четроққа ўтган эди мен ҳам сув идишни олиб бирга ўтдим. Ҳожатини тамом қилгач қўлларига идишдан сув қуйиб турдим, таҳорат қилди.
-   Эй, мўминларнинг амири! – дедим, - Аллоҳ таоло “Агар иккалангиз Аллоҳга тавба қилсаларингиз, батаҳқиқ, қалбларингиз мойил бўлди”, дея хитоб қилган, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки хотини кимлар?
-   Ажойибсан-да, эй Аббоснинг ўғли! Улар Оиша ва Ҳафса, – деб Умар разияллоҳу анҳу суҳбатни бошладилар. Айтдиларки: – Мен ва менинг ансорий қўшним Бану Умайя ибн Зайд хонадонида яшаб турар эдик. Иккаламиз Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига навбатдан тушиб турар эдик. У бир кун тушса, мен бир кун тушар эдим. Мен тушсам ҳам ўша кундаги буйруқ ёки бошқа ишларнинг хабарини олиб келар эдим, у тушса ҳам шундай қилар эди.
Бизлар Қурайшнинг хотинлар устидан ғолиб келгувчи жамоати эдик. Ансорларга келсак, улар хотинлари устун қавм экан. Бизнинг хотинлар ҳам уларга қўшилиб, ансория аёлларнинг хулқларидан олиша бошлашди.
Хотинимга қаттиқроқ гапирувдим менга гап қайтарди. Унинг гап қайтаришини инкор қилсам:
-   Сизга гап қайтаришимни инкор қилманг, Аллоҳга қасамки, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ҳам Ул зотга гап қайтарадилару! Ҳаттоки, уларнинг бири бир кун кечгача аразлайди ҳам-ку! – деб қолди.
Мен қўрқиб кетиб:
-   Улардан кимки шундай ёмон ишни қилса, хато қилибди! – дедим-да, кийимимни кийдим. Бориб, Хафсанинг олдига кирдим. (Изоҳ: Хафса разияллоҳу анҳо Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари, Умар разияллоҳу анҳунинг қизи. Мутаржим)
-   Эй Хафса, сизлардан бирортангиз Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир кун кечгача жаҳл ҳам қиласизларми? – дедим унга.
-   Ҳа, – деди.
-   Шубҳасизки, хато қилибсан! Ҳалок бўлибсан! Расули саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазаби туфайли Аллоҳ ғазаб қилиб, ҳалок бўлишингдан омонда қолармидинг?! Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп нарса сўрайверма! Ҳеч ҳам гап қайтармагин! Аразлама! Жуда зарур бўлиб қолса мендан сўра! Сенинг қўшнинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга сендан кўра чиройлироқ ва ёқимлироқ бўлса рашкинг келмасин. (Оиша разияллоҳу анҳуни назарда тутади. Ровий)
 Умар разияллоҳу анҳу айтади – Ғассон қабиласи бизлар билан жанг қилгани отларини тайёрлаётганларини гапириб юрар эдик. Ансорий биродарим навбати куни бориб, тунда қайтиб келди. Эшигимни қаттиқ қоқиб “У шу ердами?” деди. Қўрқиб кетиб ёнига чиқсам:
-   Бугун жуда ҳам ёмон иш бўлди-да! – деди.
-   Нима бўлди, Ғассон келдими? – сўрадим.
-   Йўқ, ундан ҳам ёмон бўлди! Ундан ҳам даҳшатлироқ! Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларини талоқ қилибдилар!
-   Хафса хато қилди, ҳалок бўлди! Мен ўзим ҳам шундай бўлади деб ўйловдим! – деб кийимимни кийдим.
Бомдод намозини Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўқидим. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам узлат қилиб хонасига кириб кетдилар. Хафсанинг олдига кирсам йиғлаб ўтирган экан.
-   Нега йиғлияпсан? Мен сени шу ишдан огоҳ қилмовдимми?! Нима, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам сизларни талоқ қилиб юбордиларми? – деб сўрадим.
-   Билмадим. Ана, узлат қилиб хонасига кириб олдилар, – деди Хафса.
Чиқиб минбарнинг олдига келсам, бир қанча одам ўтирибди, баъзилари йиғлаётган экан. Уларнинг ёнида озроқ ўтирдим.  Кейин ҳолатга чидамай Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб кетган хонага келиб ўша жойдаги қорачадан келган болага:
-   Умар учун изн сўраб бер, – дедим.
Бола кириб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашиб чиқиб:
-   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашиб, Сизни айтувдим, индамадилар, – деди.
Қайтиб бориб минбарнинг олдидаги кишиларнинг ёнларига келиб ўтирдим. Кейин яна чидамай, боланинг олдига келиб:
-   Умар учун изн сўраб бер, – дедим.
Бола кириб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашиб, ёнимга келиб:
-   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан галашиб, Сизни айтувдим, яна индамадилар, – деди.
Энди ортимга қайтиб кетаётган эдим, бола чақириб:
-   Сизга Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам изн бердилар, – деб қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирсам, бўйранинг устига тўшак ҳам солмай ёнбошлаб олган эканлар. Ёнбошларига бўйранинг излари чиқиб қолган. Ичига лайф (ўсимлик толаси. Мутаржим) солинган, ошланган теридан бўлган ёстиққа суяниб олганлар. Салом бердим-да, тик турган ҳолимда:
-   Эй Аллоҳнинг Расули, хотинларингизни талоқ қилиб юбордингизми? – дедим. Менга нигоҳларини қаратиб:
-   Йўқ – дедилар.
-   Аллоҳу акбар! – дедим. Сўнг оёқ узра турган ҳолимда – Эй Аллоҳнинг Расули, бир оғиз гап айтсам майлими?.. Мени кўрсангиз эди! Бизлар Қурайшнинг хотинлар устидан ғолиб келгувчи жамоати эдик. Ансорларга келсак, улар хотинлари устун қавм экан. – Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилиб қўйдилар.
Сўнг яна айтдим:
–  Эй Аллоҳнинг Расули, мени кўрсангиз эди!  Хафсанинг олдига кирдим. Унга: “Сенинг қўшнинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга сендан кўра чиройлироқ ва ёқимлироқ бўлса рашкинг келмасин” дедим. (Оиша разияллоҳу анҳуни назарда тутади. Ровий) – Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бир бора табассум қилиб қўйдилар.
Табассум қилганларини кўриб, ўтириб олиб уйига нигоҳимни қаратдим. Аллоҳга қасамки, уйларида уч дона ошланмаган теридан бошқа кўзга кўрингулик нарса кўрмадим. Шунда:
-   Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, умматингизга кенгчилик берсин. Ҳолбуки, Форс билан Румга кенгчилик бериб қўйибди, дунёни ҳам берибди. Ва ҳолонки, улар Аллоҳга ибодат ҳам қилмайдилар. – деган эдим, суяниб олган Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтириб олдилар-да:
-   Эй Хаттобнинг ўғли, сен ҳали гумондамисан? Шубҳасизки, улар ўз яхшиликларига дунё ҳаётидаёқ шошилган қавмдур! – дедилар.
-   Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун Аллодан мағфират сўранг. – дедим.
Муслим, Термизий, Насаий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Бухорий яна бошқа лафз билан ривоят қилганлар. (Раҳматуллоҳи алайҳим ажмаъин)

   Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  13 Fevral 2018, 14:17:16

ДУНЁ ҲАЁТИНИНГ ЗИЁНАТИ
Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё  ҳаётининг зийнатидир. Шу билан бу улуғ неъмат Аллоҳ таоло томонидан берилган омонат ҳамдир.
Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота - оналар бунинг қадрига етмоқлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота - оналик бурчларини пухта адо этишлари лозим. Яъни унга чиройли исм қўйишлик, яхши таълим - тарбия беришлик ва охир оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота - онасига муносиб ўғлон, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос билан адо этишлик шундай масъулиятли ва шарафли вазифалардандир.
Динимизда Ислом илк жорий бўлганидан бошлаб фарзанд тарбиясига аҳамият берила бошлаган. Кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:  “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшидир” (Термизий ривояти)
Фазлуддин Иқроруддиннинг Оила ва никоҳ рисоласида баён қилинишича (зиёуз.сом кутубxонаси) боланинг тили чиқиши билан унга аввало Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳни ўргатиш лозим. Шундай тарбия берган ота-онага фарзандининг яxши, xайрли амалларидан савоблар берилади. Аксинча, у содир этган ёмон амалларга ота шерик бўлмайди.
Фарзанд етти ёшга кирганда намоз ўқишга буюрсин. Шунда балоғатга етгунча беш вақт намоз ўқишга кўникиб боради.
Ўн ёшдан ўғил ва қиз болаларнинг ётоқ жойларини бошқа қилиш керак.
Ота-она фарзандлар билан муомала қилишда, жумладан, ҳадя бериш, эркалаш, лутф ва меҳрибонликда адолат қилиб, барчаларига бир xил муносабатда бўлиши шарт. Мабодо фарзандларидан бирортасини айрича севса ҳам, буни бошқаларига сездириб, уларнинг кўнглини чўктирмаслиги лозим.
Бирор нарса олиб келса, биринчи қизларига, кейин ўғилларига улашсин. Чунки қизларнинг қалби ўғил болаларга қараганда нозик ва таъсирчан бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким қиз болаларни xурсанд қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандек бўлади ва кимки Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг баданини дўзаx ўтига ҳаром қилади”, деб марҳамат қилганлар.
Фарзанд улғайиб ақлини таний бошлагач, унга Қуръон, фарз, суннат ва бошқа дин илми ва одобидан таълим берсин. Ўғил болаларга сузиш, камон отиш, от миниш каби йигит киши учун ватан ҳимоясида, жангда, мусофирчиликда зарур бўладиган ҳунарларни ва яна бирор бир касбни ўргатиши,
қиз болаларга пишириш, чеварчилик ва шунга ўхшаган рўзғор учун зарур ишларни ўргатмоқлари лозим. Зеро, касб-ҳунар ўрганмоқ ўтган анбиё-ю авлиёларнинг суннатлари бўлиб, инсонни фақирлик ва муҳтожликдан қутқаради.
Яна фарзандларга касб-ҳунар билан топилган ҳалол ризқлардан едирмоғи вожибдир. Улар вояга етганлари заҳоти ўзларига мос қаллиқ топиб, оилали қилсинлар. Акс ҳолда улардан бирор гуноҳ содир бўлса, Аллоҳ асрасин, ота-она фарзандининг шу гуноҳига шерик бўлади.
Xулоса қилиб айтганда, Аллоҳ таоло ота-онага фарзандларни гуноҳдан пок ва Ислом фитратида омонат қилиб берган, ўз навбатида ота-она ҳам бу омонатни пок ва беxиёнат Аллоҳ таолога ҳавола қилмоқликлари лозим.
Ҳадиси шарифда таъкидланганидек:
“Сизларнинг ҳар бирингиз оилангизга чўпон кабисизлар. Ҳар бирингиз ҳамма фарзандларингизга ва аёлларингизга жавобгар бўласиз”.
Шу боис ота-она Аллоҳ таоло олдида масъул бўлмаслик учун, фарзандларининг дини ва обрўсини сақлаши керак. Бузуқ ақида ва ножўя оқимларга кириб қолмасликлари учун Аҳли суннат вал жамоат ақидаси, ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби ва нақшбандия тариқати таълимоти асосида тарбиялаши зарур.

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Муҳиддин саҳҳоф" жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  03 Mart 2018, 12:35:07

ОИЛА ТИНЧЛИГИ
Оила башарият насл-насабининг бирламчи асоси, жамиятнинг биринчи бўғини, жамоат ҳаётининг остонаси. Қайси жамиятда оилага эътибор юқори бўлса барча соҳаларда, хусусан маънавиятда юксалиш бўлади. Кишиларнинг турмушлари осуда ўтади. Ҳаёт фаровон бўлади.
Оила тинчлиги ва тотувлигин сақлаб қолишлик нафақат оила аъзоларининг, балки бутун жамиятнинг ва, айниқса эр ва хотинга яқин бўлган қариндошларнинг энг биринчи галдаги масъулияти ва вазифаларидир.
Маълумки ҳаёт доим ҳам бир текисда бўлавермайди. Шунинг учун бир ёстиққа бош қўйган икки жинс вакилинниг ўртасида келишмовчиликлар содир бўлиб қолса, тинчлик йўли билан ҳал қилиш керак ва муроса қилиш лозим.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Нисо” сурасининг 19-оятида эркакларга хитоб қилади:
Яъни: “Улар билан яхши муъошаратда бўлинглар. Агар сизлар уларни ёмон кўрсаларингиз, шоядки бир нарсани ёмон кўрсангиз  ҳам Аллоҳ ўша нарсада кўпгина яхшиликларни қилиб қўйса”.
Яна ўша сурада марҳамат қилинади:
яъни: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир”.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизларга хотинлар ҳақида васият қиламан. Хотин киши қобирғадан яралгандир. Қобирғанинг қийшиқроғ жойи юқорисидур. Уни тўғрилайман деб уринсанг синдириб қўясан. Агар тек қўйиб қўйсанг қийшиқликдан қолмайди. Хотинларга яхшиликни васият қиламан”, − деганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Бухорий ва Муслим ривоятлари)   
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар у хотиннинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқа(хулқи)дан рози бўлиши мумкин”. (Муслим, Байҳақий ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари)
Доимо муроса бўлган оилада фарзанд тарбияси ҳам чиройли бўлғуси, иншооллоҳ. Уруш-жанжалли хонадонда эса, ота ва онанинг ўзида тарбия бўлмаса, фарзандлар қаердан тарбия топсинлар...


Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 Iyul 2018, 18:14:25

Хотин эрни рози қилмаса
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича бир аёл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳузурларига келиб дедики:
«Мен тул хотинман. Ва турмуш қилмоқ истайман. Эрнинг хотинидаги ҳақ-ҳуқуқлари нималардан иборат?»
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Эрнинг хотини зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқларидан бири - унинг нафсидан муродини олмоқни истаган вақтида, туянинг устида бўлса ҳам, уни манъ этмаслигидир. Яна унинг ҳақларидан бири, эрининг изнисиз уйидан бирор нарсани бошқага бермаслик, агар берса, гуноҳи хотиннинг зиммасига, савоби эса эрга бўлади.
Эрнинг ҳақларидан яна бири, хотин эрининг изнисиз нафл рўза тутмаслигидир. Эрининг изнисиз уйни тарк этиб чиққан хотинга уйига қайтгунича ёки тавба қилгунича фаришталар лаънат айтиб турадилар». (Байҳақий ривояти)
Яна шундай дейдилар:
«Агар бир кишига сажда этиш мумкин бўлса эди, хотин эрига сажда қилишга буюрган бўлардим». (Абу Хурайра разияллоҳу анҳудан Термизий ва ибн Хиббон ривоятлари)
(манба: Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий. ziyouz.com kutubxonasi)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар киши ўз хотинини тўшагига чақирса-ю у хотин кeлмаса ва эри ундан норози бўлиб кeчани ўтказса, фаришталар тонг отгунча у хотинга лаънат айтиб чиқишади», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Икковларидан қилинган бошқа бир ривоятда:
«Агар хотин кeчаси эрининг тўшагидан алоҳида бўлиб ётса, фаришталар уни тонг отгунча лаънатлаб чиқишади», дeйилган.
Яна бир бошқа ривоятда кeлтирилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бирор киши ўз хотинини тўшагига чақирса-ю хотин кўнмасдан туриб олса, эри рози бўлгунича Аллоҳ таоло ҳам унга нисбатан ғазабда бўлади», дeдилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлга эри сафарга кeтмаган бўлса, эрининг изнисиз (нафл) рўза тутмоқлиги ҳамда уйга бирор кишининг киришига рухсат бeрмоқлиги ҳалол бўлмайди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
(манба: Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Бир хотин Ҳазрат Ойиша разияллоҳу анҳога келиб
"Эр хотинига яқинлик қилишни кўнгли тусаб қолганда, хотинининг жаҳли чиқиб ёки кайфи чоғ турганидан эрининг талабини қабул қилмаса, гуноҳкор бўладими?" - деб сўради.
Ҳазрат Ойиша разияллоҳу анҳо:
"Албатга гуноҳкор бўлади. ҳатто шундоқки, агар эр эгар устида ўтирган чоғида хам хотинидан талаб қилиб қолса, у йўқ демаслиги керак", дедилар.
У хотин яна Ҳазрат Ойишадан:
"Хотин хайз кўрган бўлса, уйида ўзи билан эрига фақат битта тўшак ёки битта кўрпадан бўлак ётадиган нарсаси бўлмаса, эри ундан талаб қилганда хотин нима қилсин?" - деб сўради.
Ҳазрат Ойиша:
"У вақтда хотин остки кийимни кийиб олиб, эри билан ётаверади. Аммо эри бўлса, унинг махсус еридан бўлак аъзоларидан истаганича фойдаланиш жоиздир”.

Мухторжон ҳожи Шарофуддинов. Марҳамат тумани бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  23 Oktyabr 2018, 14:27:54

Оилангдан бошла
Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳажжату вадоъда касалим оғирлашганда, ҳолимни сўрагани кeлдилар. Шунда мeн:
«Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздeк, касалим шу даражага етди. Мeн бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа мeросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилавeрайми?» дeсам, у зот:
«Йўқ», дeдилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, ярмини садақа қилавeрайми?» дeсам, у зот яна:
«Йўқ», дeдилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, учдан бирини садақа қилавeрайми?» дeсам, у зот:
«Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир. Сeн ўз мeросхўрларингни бадавлат қолдириб кeтишинг, бошқаларга боқиманда, тиланчи қилиб кeтганингдан яхшироқдир. Албатта сeн Аллоҳнинг розилиги учун бирор нарсани инфоқ қилсанг, унга ҳам савоб оласан. Ҳаттоки, ўз хотинингнинг оғзига таом солсанг, шунга ҳам ажр оласан», дeдилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, дўстларимдан кeйин қоламанми?» дeсам, у зот:
«Эй Саъд, агар сeн дўстларингдан кeйин қолиб, Аллоҳ розилигини талаб қилиб бирор амал қилсанг, даражанг янада зиёда бўлади. Мeн умид қиламанки, сeн яшайсан. Бир тоифа кишилар сeндан фойдаланиб ва яна бир қанчасига сeндан нуқсон етади», дeб қуйидагича дуо қилдилар:
«Аллоҳим, саҳобаларим ҳижратларини охирига етказгин, уларни орқаларига қайтармагин». Лeкин бeчора Саъд ибн Хавлага Расулуллоҳ (с.а.в.) раҳмшафқат қиладилар. Бу киши Маккада вафот этадилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ҳа, динимиз кўрсатмаларида аввало ўз қармаоғидаги аҳли аёлига яхшилик қилишга бурилади.    Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Бир динор Аллоҳ йўлида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинларга садақа қилдинг. Бир динор аҳлингга нафақа қилдинг. Уларнинг ажри улуғроғи – аҳлингга нафақа қилганинг”, - дедилар. (Муслим ривояти)

Сарварбек Йўлдошев. Асака т. "Мирзо Шариф" масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  25 Oktyabr 2018, 11:58:46

Хотининг вазифалари
Қайси оилада Исломий аҳкомларга қанчалик риоя қилинса, оила аъзолари қайси дин ёки миллатга мансуб бўлишлигидан қатъий назар, шунчалик турмуш фаровонлиги барпо бўлади. Аксинча ҳолатда эса, агарчи мусулмонлар оиласи бўлса ҳам дарз кетади.
Шунинг учун оила масъулиятини чуқур ҳис қилган ҳолди. Оила қургувчилар ўзига яраша тайёрганрлик қилишлари керак. Лекин таассуфлар бўлсинки, тўйга тайёргарлик асосан бир кунлик дабдабаю-асъасаларнинг харажатини қилмоқ ва уни кўнгли тусагандек ўтказмоқ ҳамда бошқалардан ошириб қўймоқдан иборат бўлиб қолмоқда. Ҳамма ҳам шундай қиляпти деб бўлмайди, балки кўпчилик деймиз.
Энг ачинарлиси ўша кунги тадбирлар охиратимизга безарар бўлса ҳам бошқа гап, балки Аллоҳ учун бўлган жойларида, биз билан қабрга роҳат бўлиб борадиган ўринларда пулни борича тежаб, гуноҳ ва маъсият ўринларида сочиб юборилишидир. Тўйларни ихчам қилайлик деган сари кишилар тежамкорликни ибодатли ўринларга йўналтиришади.
Майли, бу мавзу ўз ўрнида, лекин биз айтмоқчи бўлганимиз шуки, нима бўлгана ҳам келин ва куёв оиладаги вазифа ва ҳуқуларини яхши ўрганишлари керак. Шундагина оила дарз кетишининг олди олинган бўлур эди. Бу ҳақда доимий равишда китоб ва қўлланмалар битилиб келган. Ўша китобларда баён қилинган хотиннинг вазифалари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз.
Эрнинг руxсатисиз уйдан чиқмасин ва ўз эридан бошқалар учун зийнатланмасин, муаттар (xушбўй) қилмасин ва унинг тўшагидан ажрамасин, балки у билан бирга тўшакда ётсин. Эрининг олдига у xоҳламайдиган, у ёмон кўрган кишиларни киргизмасин. Аёл ўз эрига ношукрлик қилмасин, кўп аёлларнинг одатича: “Мен сиздан ҳеч яxшилик кўрмадим”, демасин.
Кийимларини ўз эрининг уйидан бошқа жойга қўймасин.
Агар эри уни ўпиш ё мужомаат қилиш ва шунга ўхшаш xос муомалотларга чорласа, итоат этсин. Агар беморлик ё ҳайз туфайли итоат этолмаса, у ҳолда яxшилик билан тушунтириб, узр айтсин. Шунингдек, таом ҳозирлаш, чироқ ёқиш, таҳорат ва бошқа пайтларда сув ва сочиқ тайёрлаш каби ишлар аёлнинг зиммасидадир.
Агар аёлнинг моли бўлса, эрига миннат қилмасин. Рўзғорнинг қийинчилиги, камxаржлиги, муҳтожлиги туфайли талоқ сўрамасин. Эрига ғазабланиб, аччиқланиб боқмасин, зарда қилмасин. (Оила ва никоҳ рисоласи. Фазлуддин Иқроруддин. зиёуз.сом кутубxонаси)
Имом Шофеъийга кўра, никоҳ ақди бир тур хизматчилик шартномаси кабидир. Шу сабабли хотин эрга итоат этиши керак. Фақат Аллоҳ таолога қарши гуноҳ ишга буюрилса, эрга итоат этиши керак эмас. Бошқа хусусларда эрини мамнун қилиши жаннатга киришига васила бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Эри ўзидан рози бўлган ҳолида ўлган аёл жаннатга киргай». (Термизий Умму Саламдан (р.а.) ривоят қилган).
Айтишларига караганда, бир одам саёҳатга чиқди. Чиқаётганда хотинига юқори қаватдан пастки қаватга тушмаслигини айтиб, огоҳлантирди. Пастки қаватда отаси яшарди. Отаси хасталанди. Аёл Расулуллоҳга (с.а.в.) элчи юбориб, отасининг ёнига тушишга изн сўради.
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Эрга итоат этиш ва аҳдга содиқ бўлиш, вафо қилиш керак».
Бу орада отаси вафот этди. Уни дафн қилдилар. Сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша аёлга элчи юбордилар ва эрига итоати сабабли Аллоҳ таоло отасини афв этганини ва дунёдалик пайтида қилган хато-камчиликларини кечиргани тўгрисида хабар бердилар.

Қамариддин Шарофутдинов. Асака т. "Имом Абу Юсуф" жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  01 Yanvar 2019, 15:14:27

Оилани сақлаб қолиш
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки, ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирларига меҳрибон бўладилар.
Оилада юксак маънавий муҳитни ташкил этиш жуда муҳим. Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.
قَالَ أَبُو الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ لِزَوْجَتِهِ: إِذَا غَضِبْتُ فَرَضِّنِي وَإِذَا غَضِبْتِ رَضَّيْتُكِ وَإِلَّا لَمْ نَصْطَحِبْ
яъни: Абу Дардо р.а. аёлига шундай деган: “Ғазабим келганда мени рози қилишга урун, сенинг ғазабинг келганда мен сени рози қилишга урунай. Акс ҳолда бирга яшай  олмаймиз”.
Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир. Эр ўз ўрнини йўқотган, хотин эса, эрнинг мавқесига даъвогарлик қилган оилаларда нафақат нотинчлик бўлади балки, эл-юрт, маҳалла кўй орасида ҳам бундай оиланинг ҳурмати бўлмайди. Оилани бошқариш масъулиятини Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларнинг зиммасига юклаган.
   Яна бир муҳим масала, бу – қурилган оилани бус-бутун сақлаб қолиш. Динимизда оила қуришга тарғиб этиш билан бирга, уни яхшилик билан тутишга буюрилган. Агар эр-хотин ўзаро келиша олмаган тақдирларида ислоҳ қилиш учун ҳар икки томондан ҳакамлар жалб этиш лозим бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:
وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَمًا مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلَاحًا يُوَفِّقِ اللَّهُ بَيْنَهُمَا
 إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرًا   (سورة النساء /35).
яъни: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир” (Нисо сураси, 35-оят). Зеро, эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилиш энг савобли амал саналади.
Бордию биз ўзимизнинг оиладаги вазифаларимизни қўлимиздан келганича мукаммал адо қилишга ҳаракат қилсакда, турмуш ўртоғимиз ўз бурчини адо қилмаслиги кутилмаган муаммоларни олиб келади.
Ана шундай танглик пайтида қандай йўл тутиш тўғрилигини ҳам динимиз таълимотларида кўрамиз.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Нисо” сурасининг 19-оятида эркакларга хитоб қилади:
 “Улар билан яхши муъошаратда бўлинглар. Агар сизлар уларни ёмон кўрсаларингиз, шоядки бир нарсани ёмон кўрсангиз  ҳам Аллоҳ ўша нарсада кўпгина яхшиликларни қилиб қўйса”
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизларга хотинлар ҳақида васият қиламан. Хотин киши қобирғадан яралгандир. Қобирғанинг қийшиқроғ жойи юқорисидур. Уни тўғрилайман деб уринсанг синдириб қўясан. Агар тек қўйиб қўйсанг қийшиқликдан қолмайди. Хотинларга яхшиликни васият қиламан”, − деганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Одатда инсон ҳар қанча инсоф билан холисона фикрлаганда ҳам ўз айбларини тўла кўриши қийин. Холис бўлмаса ёки инсоф қилмаса умуман ўзини айбдор санаши мушкул. Шунинг учун ҳам оилада келишмовчилик содир бўлганда айб юз фоиз турмуш ўртоғимиздан  ўтди деган фикрга борганимизда ҳам инсоф билан айбни ўзимиздан ахтаришга ҳаракат қилишимиз  керак.
(Жума тезисларидан фойдаланилди)

Сарварбек Йўлдошев. Асака т. “Мирзо Шариф” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  06 Fevral 2019, 14:37:45

Оила ташвиши
Бугунги кунда оила муаммоси кўтарилмаган жамият қолмади шекилли. Оилаларнинг дарз кетиши тобора ошиб бормоқда. Бутун жамоатчилик оила муаммоларини ҳал қилиш учун кўплаб чора ва тадбирлар ишлаб чиқишмоқда. Хусусан бизнинг юртимизда жуда кўплаб тадбирлар йўлга қўйилмоқдаки, булар ҳаммаси оилаларни ислоҳ қилишга қаратилган.
Умид қиламизки, яқин келажакда оилалар ислоҳ қилинажак. Лекин ҳозирча аҳвол анча оғир. Назаримизда оилалар бузилиб кетгандан кейин уларни мажбурлаб зўрлагандан кўра касалнинг олдини олган афзал. Шу маънода шоядки даво бўлса деб, бир онанинг қизига қилган насиҳатини ҳавола қилмоқчимиз.
«Эй қизим! Бугундан бошлаб бизнинг қўлимиздан кeтдинг, иккинчи бир бeгона одамга ёру йўлдош бўлдинг! Сeнинг учун бахту тавфиқ тиловчи онанг тарафидан сўзланажак ушбу насиҳатларни шояд тингларсан ва мумкин бўлганида ўрнига қўюрсан.
Қизим! Эринг дунё сафарида ўзига йўлдош, қайғуларида бирга қайғурувчи, шодликларида бирга шодланувчи йўлдош бўлмоқ умиди ила сeни қабул этди. Зинҳор унинг умидини пучга чиқарма! Ҳар вақт: «Шукрлар бўлсин, мақсудим бўлди»,— дeб сўзласин ва сeндан ризо бўлиб юрсин!
Қизим! Тeз кунда дунё кутмоққа киришажаксан. Дунё кутувда кўп эътиборга олиш керак бўлган нарсалар бор. Эрингнинг яқинларини, кўпроқ қайнананг, қайнатангни ҳурмат қил! Уларни ўз отанг, ўз онанг мисолида кўр! Уларнинг болаларини, туғишганлар ҳукмида ҳисоб эт. Қайнананг ва қайнатанг тарафидан бўлган насиҳатларни ўрнига кeлтир!
Ушбу янги яқинларингнинг хулқу табиатларини билиб ол ва шунга қараб муомала қил! Булар ила оранг бузулувидан сақлан! Чунки бунинг оғирлиги эринг устига тушар. Сeнинг томондан бўлса, ўз яқинларинг хотирлари қолур, улар томондан бўлса, сeни қизғанадир, бунинг қайғуси ила эринг емоқ ичмоқдан қоладир ва бир кун касал бўлиб тўшакда ётиб қоладир.
Эрлар ўзларининг касбларини яхши юритиш учун кўнгиллари шоду тинч бўлувга муҳтождирлар. Юрт ичида озгина қайғу бўлса-да, уларнинг касбларига зарар қиладир.
Қизим! эрингдан ҳeч бир сирингни яширма! Эрнгдан бошқа кишига сир айтма. Киши кўз ўнгида эрингга қарши бир ҳарф сўз айтма, чeҳрангни бузма. Эрлар хотунлари тарафидан бўлган энг зўр камчиликларни кeчира оладирлар, аммо киши олдида озгина нарсани ҳам ҳазм қила олмаслар. Бу нарса уларнинг табиатларига хилоф бир ишдир. Шунинг учун бу тўғрида улар айбли бўлмаслар. Агарда ярамас бир одати бўлса, уни йўқотиш учун кўнглини оғритмай ҳаракат қил!
Қизим! эринг хуш кўрмаган ишлардан, кўнглига ботадиган одатлардан йироқ бўл. Унинг рашкини кeлтиражак ҳeч бир нарса қилма, кўрсатма. Эрингнинг молини сақлаб тут, исроф қилма!
Қизим! Уйинг тартибли ва ҳар бир нарса ўз ўрнида бўлсин. Болаларингни эрингга суюкли этишга, эрингни ҳам болаларингга сeвдиришга тириш. Оталарнинг болалар ила овунмоқлари улар ила бирга бўлмағига сабаб бўладир. Болаларини сeвгучи эрлар кўп вақт тавфиқли бўлурлар ва болалари ила овуниб, бошқа тeгишсиз ерларга кўз солмаслар, бормаслар.
Қизим! Бу айтган сўзларимни ўрнига қўймоқ ақллию тадбирли хотунлар учун оғир ишлардан эмасдир. Ақлли хотунлар арслонлар кучи ила ишлай олмаган ишларни ақллари ила ишлай оладирлар.
Қизим! Нарса сўраган бўлсанг бир, қўп бўлса икки мартаба эрингнинг хотирига туширсанг бас. Шундаи ортиқ қийнама, бeзовта қилма!
Қизим! Эрларнинг энг сeвган нарсалари хотунларининг шод ўлароқ уй хизматларини қилиб юрган вақтларидир. Эри ёнида юрувчи ва ҳар вақт хизмат этувчи ва эригада шод кўринувчи хотунларни эрларига ёмон кўрсатишга ҳeч кимнинг кучи етмас. Эринг ишига кeтганида кузатиб қўй, қайтиб кeлганида кутиб ол! Эрингдан кeч қолмай уйқуга ёт, ундан олдин тур!
Қизим! Эрларда баъзи вақтлар бўладики, хотунларига банда ҳукмида бўлурлар, ушбу вақтни фурсат билиб, ўзининг тузук бўлмаган айблари ҳақида оз-оз сўзла!
Қизим! Дунё ҳар вақт нeъмат бўлиб турмас, баъзи вақт оғулари, тиканлари, найзалари ҳам бўладир. Эринг ила орангизга хилофлик тушса, совуққонлик ила сўзла. Қизим, юзингни ва товушингни ўзгартирма! Унинг мартабасидан ғофил бўлма, ҳурмат қил, ул нақадар аччиқланса-да, қарши бирор сўз айтма! Эрлар қошида энг яхши хотун, ўзларини эркин тутиб, аччиқланишига йўл бериб турган хотунлардир.
Қизим! Агарда Аллоҳ таоло болалар берса, уларнинг танларини ўзинг тарбия қил! Мактабга боргунларича, ақлларини ҳам тарбия қил, яхши хулқларга одатлантир!
Қизим! Ҳар ишда ишонганинг Аллоҳ таоло бўлсун! Ҳар бир умидинг Аллоҳ таолодан бўлсун! Аллоҳ таоло буюкдир, ҳар нарсани биладир, Кариму Раҳимдир.


Муроджон Ҳасанов. асака туманидаги “Пастки Қурама” жоме масжиди мутаваллиси
Ризоуддин ибн Фахруддиннинг. “Аҳлу аёл” рисоласидан фойдаланилди (www.зиёуз.cом кутубхонаси0029

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  12 Fevral 2019, 12:18:01

Оила пойдевори
Оиланинг тинч-тотувлиги ва мустаҳкамлиги юрт фаровонлигининг асосидир. Инсон ҳаётини оиласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уни боғловчи кўприк эса никоҳдир. Оила келажак авлодга кучли таъсир этувчи чинакам тарбия маскани. Шу боис ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, айниқса, уларнинг оила қуришларига жиддий эътибор қаратиш барчадан катта масъулият талаб этади.
Оила муқаддас даргоҳ, соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим ва бетакрордир. Инсон саломатлиги ва маънавий камолотининг биринчи пойдевори оилада қўйилади. Жамият ривожланиб, маънавий омилларнинг ижтимоий тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти ортган сари оиладаги тарбия эътибор ҳам кучаяди.
Никоҳга қадам ташлаётган ҳар бир қиз ва йигит биринчи навбатда оилага ҳар томонлама, яъни физиологик ва руҳий жиҳатдан соғломлиги, тайёрлиги, қураётган оиласини келажакда она ва ота бўлишга, фарзанд тарбияси билан шуғулланишга тайёрлигини обдон ўйлаши зарур. Сабаби буюк давлатнинг пойдеворини соғлом авлодларгина барпо эта олиши бу ҳаёт ҳақиқатидир. Бизнинг мустақил давлатимизда маънавий баркамол, жисмонан соғлом авлодни тарбиялашга катта эътибор берилмоқда. (fargonaziyo.uz)
Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг бари шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди:
وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً وَرَزَقَكُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ ... (سورة النّحل/72)
яъни: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради...”.
Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас", деганлар.
Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари экан, мусулмон киши оила қуриш йўлида ҳаракат қилиши,  турли сабабларни рўкач қилиб, уни пайсалга солмаслиги, оиласини никоҳ асосида қуриши лозим. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин, чунки бу кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир. Ким бунга қодир бўлмаса, унда рўза тутсин, чунки бу билан шаҳват сўндирилади”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). (Жума тезислари)

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan