ISLOMDA oiladagi muomala  ( 31971 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 B


MirzoMuhammad  13 Fevral 2019, 14:40:38

Умр йўлдоши
Бугунги кунда оила муаммоси бутун ер юзидаги глобал муаммо бўлиб турибди. Бу муаммо барча халқлар қатори мусулмон фарзандларичетлаб ўтмаслиги бутун уммат учун жуда ҳам ачинарли ва ташвишли ҳолатдир. Бунга оила қурган ёшлар эр-хотинлик вазифаларини билмаслиги асосий сабаб бўлмоқда.
Никоҳ − бу фақатгина табиий эҳтиёж ёки жамият муаммоси ёҳуд тараққиёт омили ҳам эмас. Балки ҳаммасини ўз қамровига олган илоҳий фармон.
Соғлом жамият тузиш учун энг аввало ҳам маънавий, ҳам жисмонан соғлом оила тузишга эришиш лозим. Жамият учун баркамол инсон етказиб бергучи  оила маънавий соғлом бўлишлиги учун у бино қилинажак пойдевор мустаҳкам бўлиши лозим. Бунинг учун эса оила ҳақидаги муқаддас динимиз кўрсатмаларига амал қилишлик энг тўғри ва мақбул йўл десак хато бўлмагай.
Чунки Ислом динида турмуш тарзи бутун махлуқотнинг яратгувчиси, бутун оламни қатъий тартиб ва интизом ила бошқаргувчиси томонидан тақдим этилган буюк дастурга асосланган.
Қайси оилада Исломий аҳкомларга қанчалик риоя қилинса, оила аъзолари қайси дин ёки миллатга мансуб бўлишлигидан қатъий назар, шунчалик турмуш фаровонлиги барпо бўлади.
Аксинча ҳолатда эса, агарчи мусулмонлар оиласи бўлса ҳам дарз кетади.
Оила ҳақидаги рисолада шундай баён қилинади (Ризоуддин ибн Фахруддин. Аҳлу аёл. ziyouz.com kutubxonasi):
Дунёда яшовчи одамлар агар танлари саломат бўлса, ўзлари учун тириклик йўлдоши сайлашга, издивожу никоҳ қилурға мажбур бўладирлар. Бу эса, ҳар кимга маълумдир.
Халқлар бозорға борган вақтларида ҳам ўзларининг йўлдошлари яхши, ўзларига ярарлик равишда бўлмағини орзу қиладурлар, кўнгилларига ёқмаган одамлар ила бирликда юрувдан сақланадирлар. Ҳолбуки, тириклик йўлдоши беш-ўн чақирим ердаги бозорга бориш учун ёки уч тўрт товлик1(Товлик — бир кеча-кундуз) бирликда юриш учун сайланган йўлдош эмас, балки умр борича бирликда туруб, бирликда кун ўтказажак йўлдош бўладир.Йўлдошнинг яхши бўлувини текширишмак етмас. Балки йўлдошларнинг хулқини, феълини билишга тиришмак лозим бўлгани каби, ўзининг унга йўлдош яраб, ярамаганини-да текшириш лозим.
Ушбу сабабдан эрга тегувчи қиз эрининг ўзига мувофиқ бўлиб-бўлмаслигини ҳамда ўзининг шул эрга мувофиқ бўлиб-бўлмаслигини ҳисобга олмоғи керакдир.
Эрга тегувчи қизлар учун керак бўлган текширувлар, хотин олувчи эрларга ҳам керак бўладир. Шунинг учун хотун ила эрнинг ким эканликларини ва буларнинг бир бири ҳақида бўлған вазифалари бу ерда сўзланур.
Хотун, шаръий шариф бўйинча, бир эрнинг тириклик йўлдошидир. Эрининг уйига ва юртига хожа бўлиб турувчидир.
Хотун эрининг молларини сақловчи, пулини оз ҳаражат қилишга ижтиҳод қилувчи, эрининг, болаларининг танларини ва кўнгилларини тарбиялаб ўстирувчи, эрида бўлган бузуқ хулқларни, бузуқ феълларни битиришга сабаб бўлувчидир.
Хотун эрининг қаттиқ кўнглини юмшатувчи, бутун адлу аёлни бир ерда бирлаштириб турувчи, эрининг молидан қисиб қолиб аҳлу аёл бошига келажак қора кунлар учун озми-кўпми мол йиғувчидир.
Хотун қўғирчоқ эмасдурки, ўйнаб-ўйнаб турилмас, хотун кийим эмасдурки, бугун кийилиб эртага ечилмас. Хотун ҳайвон эмасдурки ёқса асраб, ёқмаса бозорга олиб бориб сотилмас. Хотун ходима эмасдурки, яхши, хизмат қилса асраб, яхши хизмат қилмаса қувиб юборилмас. Балки хотун умрлик бир йўлдошдир.

Ашуров Мирҳомид. Булоқбоши туманидаги “Кулла” жомеъ масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  12 Mart 2019, 13:15:40

Эр масъулияти
Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир. Эр ўз ўрнини йўқотган, хотин эса, эрнинг мавқесига даъвогарлик қилган оилаларда нафақат нотинчлик бўлади балки, эл-юрт, маҳалла кўй орасида ҳам бундай оиланинг ҳурмати бўлмайди. Оилани бошқариш масъулиятини Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларнинг зиммасига юклаган.
Шариатимизда эрнинг аёли олдида молиявий ва маънавий вазифалари бор. Молиявийлари асосан уч қисмга бўлинади:
Биринчиси, аёлига маҳр бериш. “Маҳр” ақди никоҳ ёки эру хотинлик муомаласи бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган, хотинга бериш лозим бўлган молдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
   وَآَتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا (سورة النساء/4 .(
яъни: “Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз! Агар сизларга ўзлари ундан бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса (берса)лар, сизлар уни бемалол, иштаҳа билан тановул қилаверингиз”. (Нисо сураси, 4-оят).
   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳу васаллам маҳр борасида шундай марҳамат қиладилар:
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِرَجُلٍ أَرَادَ الزَّوَاجَ: "اِلْتَمِسْ وَلَوْ خَاتَمًا مِنْ حَدِيْدٍ" (متفق عليه).
яъни: Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васаллам: “Темирдан бўлса ҳам бир узик топинг”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
Иккинчиси, аёлини озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш.
Дарҳақиқат, эркакларнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир. Бу хусусда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларининг бирида:
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْمًا أَنْ يُضَيِّعَ مَنْ يَقُوتُ (رواه الامام أبو داود).
яъни: “Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, дея марҳамат қилганлар, (Абу Довуд ривояти).
Аҳли-аёлга нафақа бериш энг муҳим ва савобли ишлардан эканлиги ҳақида Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  أَوَّلُ مَا يُوْضَعُ فِي مِيْزَانِ الْعَبْدِ نَفَقَتُهُ عَلَى أَهْلِهِ (رواه الامام الطبراني).
яъни: “Қиёмат куни тарозуда  биринчи тортиладиган нарса кишининг аҳли-аёлига қилган нафақасидир”  (Имом Табароний ривояти).
Шу билан бирга, аёли бемор бўлганда дори-дармон олиб бериш, шифокорга кўрсатиш кабилар ҳам эрнинг зиммасидаги вазифалардандир. Аёли касал бўлса, отасининг уйига олиб бориб қўйиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Соғлик пайтида уйдами, томорқадами, даладами ишлатиб, камига бозорга чиқариб, бетоб бўлиб ишга ярамай қолганида, парваришга муҳтож бўлиб турганда, ота уйига олиб бориб қўйиш, ортидан хабар олмаслик, меҳнатга ярайдиган бўлганда, олиб кетишлик  инсофли эркакни иши эмаслигини унутмаслигимиз керак.
Учинчиси, аёлини турар жой билан таъминлаш. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримнинг Талоқ сурасида айтади:
أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنْتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ (سورة الطلاق/6).
яъни: “Уларга (талоқ иддасини сақлаётган хотинларингизга) ўзларингиз маскан тутган жойдан тоқатингизга қараб жой берингиз” (Талоқ сураси 6-оят).
Энди эса, эрнинг аёли олдидаги маънавий вазифаларини баъзилари ҳақида тўхталиб ўтсак. Улар қуйидагилардир:
Биринчиси, аёли билан чиройлик муомалада бўлиш.
Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида қуйидагича марҳамат қилади:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئاً وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْراً كَثِيراً (سورة النساء/19 .(
яъни: “Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (Нисо сураси, 19-оят).
Иккинчиси, Аёлига эътиборли  бўлиш.
Эркаклар ўз хотинига нисбатан ҳар томонлама эътиборли бўлишлари зарур. Ўз аёлига бепарволик оилада катта муаммолар чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Одатда эридан меҳр ва эътибор кўрмаган аёлда эрига нисбатан ҳурматсизлик ва итоатсизлик ҳисси туғилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда шундай деганлар:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنِّيْ أُحِبُّ أَنْ أَتَزَيَّنَ لِلْمَرْأَةِ، كَمَا أُحِبُّ أَنْ تَتَزَيَّنَ لِيَ الْمَرْأَةُ
(سنن البيهقي ومصنف ابن أبي شيبة).
яъни: "Мен учун хотиним қанчалик зийнатланиб юришини хоҳлаганимдек, мен ҳам у учун шундай зийнатланишни яхши кўраман" деганлар (Имом Байҳақий ва Ибн Абу Шайба ривояти).
Хотинга бепарволик катта жамият муаммоларига сабаб бўлиши мумкин. Оиладаги жанжалларнинг сабабларидан бири. Чунки аёлнинг эркакда моддий ҳақи бўлгани каби шахсий ҳақлари ҳам мавжуд. Асбот Садийдан ривоят қилишича Усмон ибн Мазъун аҳлига яқинлик қилмай қўйди.
Унинг хотини Оиша (разияллоҳу анҳо)нинг ҳузурларига кирди. Уни “Ҳавло” дер эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо ва ёнларидаги Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари:
−   Ҳой Ҳавло, сенга нима бўлди − рангларинг ўзгарган, сочларинг тароқ кўрмаган, ўзингга атир ҳам сепмагансан? – дедилар.
−   Қандоқ қилиб ҳам ўзимга атир сепиб сочларимга тароқ солай, − жавоб берди Ҳавло. − Ҳолбуки, фалон-фалон пайтдан буён эрим менга на воқеъ бўлган ва на либосимни кўтариб қўйган бўлмаса!
Унинг сўзларидан кулиб юборишди. Улар  кулишиб турган ҳолларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келиб қолдилар.
−   Сизларни нима кулдиряпти? – сўрадилар Ул зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
−   Ҳавло кулдирди, эй Аллоҳнинг расули. Унинг ишини сўрасам “фалон-фалон пайтдан буён эрим либосимни кўтариб қўймаган бўлса!” деб жавоб берди, − дедилар Оиша разияллоҳу анҳо.
Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Усмонга одам юбориб чақиртириб келтирди ва:
−   Сенга нима бўлди, эй Усмон? – дедилар.
−   Мен ибодатга халал бермасин деб Аллоҳ учун тарк қилган эдим, − деб нима қилганлигини айтиб берди. Усмон ўзини ахта қилишни ирода қилган эди.
−   Онт ичаманки, қайтиб бориб аҳлингга воқеъ бўласан! – дедилар жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
−   Эй Аллоҳнинг Расули, мен рўза тутиб олган эдим?
−   Рўзангни оч! Рўзангни оч! –дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Шундан сўнг Усмон аҳлига борди...
Ҳавло Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳузурига яна келди. Кўзларига сурма қўйган, сочлари таралган, ўзига атир суртган. Оиша разияллоҳу анҳо кулиб:
−   Ҳа, Ҳавло! Сенга нима бўлди? – деб сўрадилар.
−   Кеча ёнимга келди... − жавоб берди Ҳавло разияллоҳу анҳо.
Шундан сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (асҳобни йиғиб) айтдилар:
−   Одамларга нима бўлдики, аёлларни, таомларни ва уйқуни ўзларига ҳаром қилиб оладилар?! Билиб қўйингларки, албатта, мен ухлайман ҳам, бедор ҳам бўламан! Рўза тутмайман ҳам, тутаман ҳам! Аёлларга яқинлик ҳам қиламан! Бас, кимки менинг суннатимдан (бошқага) рағбат қилса мендан эмас! − дедилар. (Тафсирий Табарий)
(Манба: жума тезислари ва “Никоҳ ришталари”)

Абдушукур Мирзақобулов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатибининг ноиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  03 Aprel 2019, 09:51:46

Оилада муроса
Оиланинг тинч, фарзандларнинг бахтли бўлишлигида эр-хотиннинг ҳар иккиси ҳам оиладаги ўз бурчларини астойдил адо этишга интилишлари муҳимдир. Эр ўз ўрнини йўқотган, хотин эса, эрнинг мавқесига даъвогарлик қилган оилаларда нафақат нотинчлик бўлади балки, эл-юрт, маҳалла кўй орасида ҳам бундай оиланинг ҳурмати бўлмайди. Оилани бошқариш масъулиятини Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларнинг зиммасига юклаган.
   Яна бир муҳим масала, бу – қурилган оилани бус-бутун сақлаб қолиш. Динимизда оила қуришга тарғиб этиш билан бирга, уни яхшилик билан тутишга буюрилган. Агар эр-хотин ўзаро келиша олмаган тақдирларида ислоҳ қилиш учун ҳар икки томондан ҳакамлар жалб этиш лозим бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:
وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَمًا مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلَاحًا يُوَفِّقِ اللَّهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرًا   (سورة النساء /35).
яъни: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир” (Нисо сураси, 35-оят). Зеро, эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилиш энг савобли амал саналади. (Жума тезислари)
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одамларнинг аразлашганларини яраштириб қўйиш бир нафл намоз ўқишдан ва нафл рўза тутишдан кўра савоблироқдир", деганлар" (Имом Табароний ривояти).
Кўпинча оилада турли келишмовчилик, бир-бирини тушунмаслик каби ҳолатлар учраб туради. Арзимаган сабаб-баҳоналар билан тинч хонадонлар дарз кетади.
Аслида ҳар оиладаги қандай муаммо учун эркак жавобгар. Агарчи аёлдан бир камчилик содир бўлган тақдирда ҳам, шу камчиликни бартараф эта олмаган эркак айбдор бўлади. Шунинг учун эркак киши масъулиятни чуқур ҳис қилмоғи лозим. Лекин шундай бўлса-да, баъзан аёллардан ўтган камчиликларни тўғрилаш мушкул бўлади. Шу маънода сизларга аёлнинг вазифаларидан айримларини эслаб ўтмоқчимиз.
Аввало, аёллар эрга итоатли бўлиши ва сира ношукур бўлмаслиги лозим. Асмо бинти Язид Ансориядан (р.а.) ривоят қилинади: “Тенгдош қизлар билан ўтирган эдим, олдимиздан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтдилар. У зот салом бердилар ва: «Валинеъматларингизга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар”, дедилар. Мен дугоналарим ичида савол беришга журъатлироғи эдим ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, валинеъматларга ношукрлик нима?” деб сўрадим. “Бирингиз ота-она бағрида узоқ вақт эрсиз ўтиради. Сўнг Аллоҳ унга эр неъматини ато қилади, фарзанд беради. (Аммо аёл) жаҳл устида “Сендан ҳеч яхшилик кўрмадим», деб куфрони неъмат қилиб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти, «Ал-Адаб ал-муфрад»).
Шунингдек, хушмоуомалалик ҳам ҳар қандай жанжални бартараф қилиши мумкин.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг яхшиси – назар солсанг хурсанд қиладиган, амр қилсанг итоатда бўладиган, йўқлигингда ўз номусини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиганидир», деганлар (Имом Табарий ва Ибн Аби Ҳотимлар ривояти).

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  11 Aprel 2019, 13:30:41

Уйланиш - ибодат
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра никоҳ барча пайғамбарларнинг суннатларидар.
عن أبي أيوب رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : أربع من سنن المرسلين، الحيا ء و الطعتر و السواك و النكاح. (رواه الترمزي و قال حديث حسن غريب)
Абу Айюб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Тўрт нарса пайғамбарларнинг одатларидандур – ҳаё; хушбўйлик; мисвок ва никоҳ” (Термизий ривояти)
Ислом динида эса яна ҳам кўпроқ эътибор қаратилган. Никоҳсиз юриш никоҳли бўлишдан кўра қанча фарқ қилишлари айтилган. Ҳатто имкони бўла туриб никоҳга рағбат қилмаганларга қаттиқ танбеҳлар бор:
"Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас" деганлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Ҳазрати Умар(р.а.) марҳамат этадилар:
«Заифлик ва фужурдан бошқа ҳеч нарса никоҳга монеъ бўлмайди».
Абдуллоҳ ибн Аббос(р.а.) дейдилар:
«Уйлангунча ибодат этганнинг ибодати тўла ва мукаммал бўлолмайди».
Ибодат камоли қалбнинг кераксиз нарсалардан озод бўлишига боғлиқ. Қалбнинг шаҳватдан саломат бўлиши ҳам уйланиш туфайли ҳосил бўлади.
Ҳазрати Икрима ва бошқа саҳобалар шундай дейдилар:
«Агар уйланмоқ истасангиз, сизни уйлантираман. Чунки бир қул зино қилган вақтда имон унинг қалбидан сўкилиб чиқур, чиқарилур».
Абдуллоҳ ибн Маъсуд(р.а.) шундай дейдилар:
«Бордию, умримдан ўн кунгина қолганини билсам, Аллоҳ таоло ҳузурига уйланмаган ҳолда бормаслик учун уйланган бўлардим».
Ҳазрати Муоз ибн Жабалнинг(р.а.) икки хотини вабодан вафот этади.Ҳатто ўзлари ҳам вабога чалинадилар. Шунда ҳам у:
«Мени уйлантирингизлар. Чунки мен Аллоҳ таолога уйланмаган ҳолда етишмоқни истамасман», дейди.
Бу икки буюк саҳобанинг уйланишни исташлари шаҳват сабабидан эмас, балки никоҳда фазилат кўрганлари учундир. (Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий. ziyouz.comkutubxonasi)
Ислом  таълимотига  кўра,  оила  Яратганнинг  розилигини  топиш,  Пайғамбар алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Шунинг  учун  динимиз  оилани  никоҳ  асосида  қуришга  алоҳида  аҳамият  беради. (Жума тезислари)
Аллоҳ  таоло  ўзининг  қудрати,  файзу  раҳмат  билан  эр-хотин  орасидаги  муҳаббат  ва яқинликни  инсонннг  қалбига  экди.  Шу  сабабли  аёлини аламлантирган  нарса  эрини аламлантиради  ва  бири  хурсанд  бўлса  иккинчиси  ҳам  хурсанд  бўлади.  Эрнинг  яқинлигига аёли ҳам яқинлик билан, муҳаббатига муҳаббат билан жавоб беради. Бу яқинлик ва муҳаббат қандай пайдо бўлди?
Бир машриқлик эркак узоқда яшайдиган мағриблик аёлга уйланса, у билан қариндошлик алоқалари хулқ, одат ва ташқи кўринишда ажралиб туради. Лекин никоҳдан кейин уларнинг орасида  бирлик  ва  иноқлик  пайдо  бўлиб,  аёл  унинг  бир  бўлагига  айланади. (islom.uz)

Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  16 Aprel 2019, 15:01:40

Осуда ҳаёт учун
Қурoни кaрим тaълимoти бутун инcoниятни ocудa вa фaрoвoн ҳaёт кeчиришгa чoрлaйди. Aллoҳ тaoлo Қурoни кaримнинг бир қанча оятларида,  жумладан Аъроф сурасида мaрҳaмaт қилaди:
وَلاَ تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ *
“Ердa бузғунчилик билaн ҳaрaкaт қилмaнглaр!”
Ocoйиштa ҳaётнинг зидди бўлгaн бузғунчилик бaрчa муқaддac илoҳий китoблaрдa ҳaм қoрaлaнaди.
Пaйғaмбaримиз саллаллоху алайҳи ва саллам aйтaдилaр:
“Икки хислат бoрки, ундaн афзалроқ нарса йўқдир - Aллoҳгa иймoн кeлтириш ва инcoнлaргa яxшилик қилиш. дeдилaр. Икки хислат бoрки, ундaн ёмoнрoқ нарса йўқдир - Aллoҳгa ширк кeлтириш ва инcoнлaргa зиён еткaзиш”.
Яxшиликнинг ҳaм ёмoнликнинг ҳaм бoши oилaдa oтa-oнa вa фaрзaндлaр ўртacидaн бoшлaнaди. Ҳaрбир oтa-oнa ўзлaрини фaрзaндлaри oлдидa яxши нaмунa бўлaдигaн aмaллaр билaн бeзacaлaр, фaрзaндларигa ўзлaридaн кeйин яxши нoм oлиб бeрaдигaн coлиҳ aмaллaрни ўргaтcaлaр, aлбaттa бундaй oилa ибратли oилaлaр қaтoридa бўлaди.
Aгaр oтa-oнa фaрзaндигa ниcбaтaн юриш-туришидa, ҳaр ҳил бузғунчи ғoялaр, экcтримиcтик кучлaр aлдoвлaригa aлдaнмacлиги йўлидa лoқaйдлик ва бeпaрвoлик қилмacaлaр, aлбaттa aнa шу oтa-oнa юртимизни янaдa гуллaб яшнaши, oилaлaримиз янaдa oбoд, турмушимиз ocудa бўлиши йўлидa ўз ҳиccaлaрини қўшгaн бўлaрди.
Абу ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Қайси бир туғилгувчи борки, у фитратда туғилади. Сўнг ота-онаси уни яҳудийлаштиради ёки насронийлаштиради, ёҳуд мажусийлаштиради. (Бухорий ривояти)
Шарқ халқлари қадимдан одоб-ахлоқ ва таълим тарбия соҳасида ўрнак бўлишга арзигулик услубларга эга бўлганлар. Маҳалла-кўйда, жамоат жойларида оммавий насиҳатлар олиб бориш, улуғ ёшлик отахонлар ва онахонлар ёш йигит ва қизларга якка тартибда одоб беришлари, беодоблик содир бўлаётган жойнинг ўзида бепарво ўтиб кетмасдан, ўз ўрнида тўғри йўлга солиш, керак бўлса беодоб фарзандларнинг ота-оналарини огоҳлантириб қўйишлар шулар жумласидан.
Буюк аллома, ҳамюртимиз Ибн Сино фарзанд тарбияси ҳақида васият қилиб бундай деган эди: “Ёш бола таълим-тарбия оладиган жойда одоб-ахлоқли, туриш-турмуши наъмунали болалар бўлиши лозим. Зеро, ёш бола ҳар бир нарсани уларга тақлид қилиб ўрганади ва улар билан дўст бўлади”.
Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Уларнинг қизиқарли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Ота-оналар фарзандларини кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаб, жуда гўзал ҳулқ эгаси бўлишга чақиришсин.
Aллoҳ тaoлo юртимиздa oилa бoшлиғимaн дeб юргaн ҳaр бир oтa-oнaлaрни мacъулиятни ҳиc қилиб, oмoнaтлaримиз бўлгaн кeлaжaк aвлoдлaримизгa  тўғри вa чирoйлик oдoб aҳлoқ бeришлaридa вa юртимизни янaдa oбoд, фaрoвoн, жaннaтмaкoн бўлиши йўлидa Ўзи мaдaдкoр бўлcин.

Бахтиёр Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
Асака тумани

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  24 Aprel 2019, 15:55:12

Никоҳ тўйи овозаси
Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу айтади: “Мадинага келганимизда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мен билан Саъд ибн Робеъни биродарлаштириб қўйдилар. Саъд ибн Робеъ:
−   Мен ансорийларнинг ичида моли кўпроғиман. Сенга молимни бўлиб ярмини бераман. Хотинларимни ҳам кўр, қайси бирини ёқтирсанг қўйиб юбориб, иддаси тугагач ўшанисига уйлаб қўяман, − деб илтифот қилди.”
−   Бу нарсаларга менинг ҳожатим йўқ. Тижорат бозори борми? – дедим.
−   Ҳа, Қайнуқоъ бозори бор, −жавоб берди Саъд ибн Робеъ”.
Абдураҳмон ибн Авф эрталабдан бозорга бориб (сотиш учун) қуртоп ва ёғ олди. Бора-бора охири бир куни сариқ доғ билан келиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
−   Уйландингми? – дедилар.
−   Ҳа, − жавоб берди.
−   Кимга?
−   Ансория аёллардан бирига.
−   Қанча маҳр бердинг?
−   Данак оғирлигича келадиган тилло.
−   Ундай бўлса бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй зиёфатини қилиб бер, – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
(Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, ибн Можа, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилганлар)
Шариатимизда кўрсатилган ҳар бир ибодатда биз билган ва билмаган ҳикматлар мавжуд бўлгани каби никоҳ тўйлари ҳам бекорга жорий қилинмаганлигига шубҳа йўқ. Хусусан Аллоҳ таоло шундай кунларга етказганлигига шукрона. Ваҳолонки, онадан туғилиб никоҳ ёшигача етиб келиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.
Қолаверса шу баҳонада қанча мусулмонлар дийдор кўришиб оладилар. Айниқса бугунги кунда минглаб чақирим босиб чет элга бориб келишга топилган вақт қўшни маҳалладаги бир туғишган опамиз ёки синглимизнинг хонадонига бирров кириб чиққани етмай қолаётган тараққиёт асрида дийдор ҳақиқатан ҳам ғанимат.
Баъзан адоват ёки шубҳалар кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Фақат меъёрдан ошиб кетмаслик керак.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Бу никоҳни эълон қилинглар! Уни масжидларда қилинглар. Унинг учун дўмбира чалинглар” – деганлар. (Оиша разияллоҳу анҳодан Термизий ривояти)
Яна айтадилар:
“Ҳалол билан ҳаромнинг ажралиши никоҳдаги дўмбира ва овоздир”– деганлар. (Муҳаммад ибн Хотиб разияллоҳу анҳудан Термизий ва Насаий ривоятлари)
Никоҳни эълон қилиш ва бошқа бир неча хайрли мақсадларда тўй қилиш шариатда тавсия қилинган амаллардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида, ўша вақтнинг шароитидан келиб чиқиб, ўзлари оддий ва содда тўйлар қилганликлари маълум ва машҳур.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар билан Мадина орасида уч (кун) турдилар ва София бинту Ҳуяйга уйландилар. Мен мусулмонларни валиймага даъват қилиб келдим. Унда нон ҳам, гўшт ҳам йўқ эди. У зот тери дастурхонларни ёзишга амр қилдилар. Уларнинг устига хурмо, қурт ва сарёғ ташланди. У зотнинг валиймалари шундан иборат эди». (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  04 May 2019, 08:54:54

Эр майдагап бўлмасин
Оила муаммоси нафақат бир хонадонга тегишли, балки бутун жамият учун муҳимдир. Чунки жамиятнинг маънавияти ҳам, тараққиёти ҳам айнан оилаларга боғлиқ.
Оилаларда муаммолар кўп. Йилдан йилга яна орти бормоқда. Унинг сабалари турли. Ҳар кимнинг муаммоси ўз ҳолига қараб. Лекин умумий ечимлар ҳам бор. улар ҳам турфа. Шулардан асосийси эр томонидан содир бўладиган камчиликлар. Бу камчиликлар ҳам жуда кўп. Ўшалардан бири, бугунги ёшларимиз орасиде кенг тарқаган катта камчилик – майдагаплик.
Ғаззолий бу ҳақда шундай насиҳат қилади:
“Оила раиси, раҳбари бўлган эркак барча сирларини xотинига айтмаслиги керак. Бир кун келиб, вафосизлик қилиб қолиши мумкинлигини эсда тутиш лозим. Xотин зуҳд ва тақво соҳиби бўлса ҳам арзимаган нарсадан xафа бўлиб, эр сирини очиб қўйиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Аёл туйғулари ақлидан устунроқдир. Севгисини ҳам, нафратини ҳам эркакдан кўпроқ билдиради. Оз нарсага севиниб, кичик нарсадан xафа бўлишини ёдда тутиш лозим. Эр xотинига нисбатан кўп сўзли бўлмаслик лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.
Эркакнинг уйда кўп ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-xотин
ораси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу xусусга эътибор этиш керак. Эркак ишончли бир жуфт эканини xотинига қабул қилдира олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Болаларига шафқатли, меҳрибон бўлиши, меҳр-муҳаббат ва қайғу-ғамда шерик, ҳамдард бўлиши, ўзини аямаслиги керак. 
Xотинига сўз ва ҳаракатлари билан қўпол муносабатда бўлмаслик, уриш, ажрашиш билан таҳдид солмаслик ва ораларидаги аҳилликка, меҳр-муҳаббатга соя солмаслик керак. Эркак xотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий xизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр-муҳаббат ва шафқат қанотларини паст ва майин тутиши
керак.
Аёллар эса эрларини беҳузур қиладиган сўз ва ҳаракатлардан тийилиши, уларга ишониши ва ишончларини қозониши, уйини, эрини, болаларини ҳар жиҳатдан озода тутиши, заковати билан эрининг ўзига боғланишини таъмин этишлари керак.
Xотин эри истамаган кишилар билан кўришмаслиги, уйга эри истамаган кишиларни қўймаслиги, аёллик номуси ва шарафини яxши кўришга ҳаракат қилмоғи керак.
Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилган. Эр-xотин бир-бирига Аллоҳнинг муқаддас бир омонатидир. Омонат яxши сақланмоғи, унга xиёнат қилинмаслиги зарурдир. (“Эй, фарзанд”. зиёуз.сом кутубxонаси)

Хайитбоев Бахтиёр. Асака т. "Мулла абдулазиз" жоме масжиди имом хатиби.
Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 May 2019, 12:22:15

Касбу-ҳунар
Маълумки, 2018 йил 28-декабрь куни муҳтарам Юртбошимиз Парламентга мурожаат қилдилар. Унда Юртбошимиз томонидан 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб номланди. Бу эса, 2018 йилда бошланган ишларни мантиқий давом эттириш, юксак босқичларга кўтариш, тадбиркорлик, савдо-сотиқ ишлари ҳамда тобора куч-қувватга тўлиб бораётган ислоҳотларнинг давоми бўлади.
Муқаддас динимизда ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон киши дунё ҳаётида фаровон яшаши ва Аллоҳ берган ризқини ҳалол йўллар билан топиши учун   меҳнат ва ҳаракат қилиши кераклиги баён этилган. Чунки, инсон доимо ҳаёти учун зарур бўлган уй-жой, улов, озиқ-овқат, рўзғор анжомлари ва кийим-кечакка эҳтиёж сезади. Буларнинг барчаси касб-ҳунар ва меҳнат қилиш орқали ҳосил бўлади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам касб ва ҳунар ҳақида шундай деганлар:
"اِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعَبْدَ المْحْتَرِفَ" (رواه الإمام الترمذى).
яъни: “Аллоҳ таоло касб-ҳунарли кишини яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
إن أطيب ما أكلتم من كسبكم وإن أولادكم من كسبكم . رواه الترمذي والنسائي وابن ماجه .
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Киши ейдиган нарсаларнинг энг покизароғи ўз қўли билан касб қилганидандур”.(Оиша разияллоҳу анҳодан Абу Довуд, Насаий, ибн Можа ривоятлари)
Умму Ҳоний разияллоҳу анҳога: “Қўй боқ, чунки унда барака бор” деганлар.(ибн Можа ривояти)
Юртбошимиз шундай дедилар: “Аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур”.
Мусулмонларга ёрдам қилиб, уларнинг ҳожатини чиқариш иймон келтириш каби савобли ишлардан эканлиги ҳақида Ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг “Мунаббиҳот” китобида қуйидаги ривоятни келтиради:
 "خَصْلَتَانِ لاَ شَيْءَ أَفْضَلَ مِنْهُمَا: اَلْإِيْمَانُ بِاللَّهِ، وَالنَّفْعُ لِلْمُسْلِمِيْن
وَخَصْلَتَانِ لاَ شَيْءَ أَخْبَثَ مِنْهُمَا: اَلشِّرْكُ بِاللَّهِ، وَالضُّرُّ لِلْمُسْلِمِيْن"
яъни: “Икки хислат борки, улардан афзал нарса йўқ: Аллоҳга иймон келтириш ва мусулмонларга фойда келтиришдир. Ва икки хислат борки, улардан ёмонроқ нарса йўқ: Аллоҳга ширк келтириш ва мусулмонларга зарар етказишдир”.
Дарҳақиқат, динимиз инсонпарвар, яхшилик дини бўлиб, доим инсонларга манфаат етказиш ва яхшилик қилишга чорлайди. Шундай экан, мўмин киши доим халқ хизматида бўлишга ҳаракат қилади ҳамда халққа наф етказиш, дардига малҳам бўлишни ўзига шараф деб билади.
Динимизда киши ўзганинг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унинг ҳожатини раво қилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"مَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً
 مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ" (رواه الإمام البخاري) .
яъни: “Ким ўзганинг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишини аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади” (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло дунёдаги барча нарсаларни инсоннинг фойдаси учун яратди. Шундай экан, инсон ҳам шунча имкониятлардан фойдаланиб Аллоҳнинг буйруқларини бажармаслиги инсофсизлик бўлади.
   Динимизда доимо ҳалол касбга тарғиб қилиб келинган. Ҳатто охират амаллари учун ҳам бира тўла дунёвий ишлардан тўла ажраб чиқиб, на ўзига, на қарамоғидаги оиласига қарамай бутунлай ибодатга ажралиб чиқишга рухсат берилмайди. Балки ҳалол касбнинг ўзи ҳам ибодат даражасидаги амаллардан саналади.  Ҳалол ризқ йўлида қилинадиган саъю ҳаракатлар учун улкан савоблар ваъда қилинган.
   وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم
دينار أنفقته في سبيل الله ودينار أنفقته في رقبة ودينار تصدقت به على مسكين ودينار أنفقته على أهلك أعظمها أجرا الذي أنفقته على أهلك . رواه مسلم .   
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Бир динор Аллоҳ йўлида нафақа қилдинг, бир динор қул озод қилишга сарфладинг, бир динор мискинга садақа қилдинг, бир динор аҳлингга нафақа қилдинг. Буларнинг ичида ажри улуғроғи аҳлингга нафақа қилганингдур”. (Муслим ривояти)
(Жума тезисларидан фойдаланилди(

Мухторжон Шарофуддинов. Марҳамат тумани бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 May 2019, 12:29:11

Келажагимиз гарови
Фарзанд тарбияси келажагимиз гаровидир. Ўғилми, қизми, тарбиясига масъулмиз. Шундай бўлса-да, қиз бола тарбиясига алоҳида эҳтимом берилиши тақозо қилинади. Исломдан олдин ўғил болани қиз боладан устун қўйилар эди. Ислом эса болаларга бирдек қарашни йўлга қўйди, ҳамда қизларга эътибор билан қарашни жаннатга элтувчи амал деб баҳолади.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган:
"مَنْ كَانَ لَهُ ثَلاَثُ بَنَاتٍ أَوْ ثَلاَثُ أَخَوَاتٍ، أَوْ اِبْنَتَانِ أَوْ أُخْتَانِ، فَأَحْسَنَ صُحْبَتَهُنَّ وَاتَّقَى اللهَ فِيْهِنَّ فَلَهُ الْجَنَّةُ" (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ).
яъни: “Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса, ёхуд икки қизи, ёки икки синглиси бўлса, уларга гўзал муносабатда бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳдан қўрқса, унга жаннат берилур” (Имом Термизий ривояти).
Албатта, бир ёки икки қизни ахлоқ-одобли, диёнатли қилиб тарбиялаб, вояга етказиб, муносиб жойга турмушга бериш осон иш эмас. Одатда кишилар табиатида ўғил фарзандга нисбатан мойиллик бўлиб туради. Қизларга бир оз эътиборсиз бўлади. Шунинг учун ҳам шариатимиз кўрсатмаларида қизлар тарбияси учун қилинган ваъдаларга алоҳида урғу берилган. Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбиясига қанчалик савоб олган бўлса, сингиллари тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олиши маълум бўлмоқда.
Аёл киши она сифатида қадрланади. Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилганмиз. Ривоятларда: “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, дея таъкидланган.
Аждодларимиз қадимдан бола тарбияси, айниқса, қиз фарзанднинг камоли, истиқболи ҳақида қайғурганлар. Зеро, қиз бола бўлажак она. Ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом оналардан соғлом фарзанд дунёга келади.
Қиз болани ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, унга ҳамиша ғамхўрлик қилишнинг аҳамияти юксак, оқибати хайрлидир. Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади. "Бир куни менинг ҳузуримга иккита қизини (етаклаб) бир аёл тиланчилик қилиб кириб келди. Менинг ҳузуримда битта хурмодан бош¬қа нарса йўқ эди. Мен хурмони берсам, аёл уни иккига ажратди-да, икки қизига берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кирганларида бу ҳақда хабар берсам, у зот:
"Ким мана шу каби қиз фарзанд билан имтиҳон қилинса (синалса), қизларини чиройли парвариш этса, унинг учун жаҳаннамдан парда бўлади", дедилар" (Муттафақун алайҳ).
Қиз бола тарбияси шунчалар муҳимки, инсон фарзандлари учун совға олиб келган бўлса, уни тарқатишни аввало қизларидан бошлаши ҳақида кўрсатмалар бор. Фақиҳ Абул-лайс ас-Самарқандий "Танбеҳ ал-ғофилийн" асарида қуйидаги ҳадисни нақл этган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: "Пайғамбар (соллалоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
"Ким бозордан фарзандларига ҳадя келтирса,  у садақа қилган киши каби бўлади,  ҳатто уни уларнинг оғзига солади. Тарқатишни қизлардан бошласин, чунки Аллоҳ таоло аёлларга юмшоқлик қилди. Ким аёлларга юмшоқлик қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши кабидир.  Ким  Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, уни Аллоҳ кечиради. Ким қизлари билан хурсанд бўлса, Аллоҳ қиёмат куни уни хурсанд қилади".
(Манба: жума тезислари ва qadriyat.uz)
Таваккалжон Мукаррамов. Марҳамат туманидаги «Шомат» жоме масжиди имом хатиби 

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 May 2019, 10:47:22

Оиладан бошлаш керак
Оила муқаддас даргоҳ. Кишининг барча яхшиликлари энг аввало оилада бўлиши керак. хулқининг гўзаллигидан ҳам аввало оила аъзолари баҳраманд бўлиши лозим. Бу сўзлар эркакка ҳам, аёлга ҳам баробар тегишли.
Эркаклар бор – кўчада обрў эътибор топган. Ҳаммага яхши сўзлайди. Гапирганда анча мунча аёлни “эритиб” юборади. Уйга келганида эса, очиқюзликдан нишон ҳам қолмайди. Шунингдек, кўча танти-сахий. Ҳаммага яхшилик қилиб борини нисор этади. Уйида эса, бола-чақаси хафталаб гўшт кўрмайди.
Аёллар ҳам шундай. Уйининг дарвозасиан чиққанда юзида табассум пайдо бўлади. Ҳали иш юзасидан, ҳали бошқа сабабдан номаҳрамларга кўплаб табассум қилишга улгуради. Кийган либослари ярашиб тушган. Икки қадам наридан хушбўй ифорлари бошни айлантиради. Шунчалик жозибаликки, у ҳам анча-мунча эркакни довдиратиб қўяди.
Ҳа, барча эзгулик оиладан бошланиши керак.
Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда касалим оғирлашганда, ҳолимни сўрагани кeлдилар. Шунда мен:
«Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздeк, касалим шу даражага етди. Мен бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилавeрайми?» дeсам, у зот:
«Йўқ», дeдилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, ярмини садақа қилавeрайми?» дeсам, у зот яна:
«Йўқ», дeдилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, учдан бирини садақа қилавeрайми?» дeсам, у зот:
«Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир. Сeн ўз меросхўрларингни бадавлат қолдириб кeтишинг, бошқаларга боқиманда, тиланчи қилиб кeтганингдан яхшироқдир. Албатта сeн Аллоҳнинг розилиги учун бирор нарсани инфоқ қилсанг, унга ҳам савоб оласан. Ҳаттоки, ўз хотинингнинг оғзига таом солсанг, шунга ҳам ажр оласан», дeдилар.
«Эй Аллоҳнинг расули, дўстларимдан кeйин қоламанми?» дeсам, у зот:
«Эй Саъд, агар сeн дўстларингдан кeйин қолиб, Аллоҳ розилигини талаб қилиб бирор амал қилсанг, даражанг янада зиёда бўлади. Мен умид қиламанки, сeн яшайсан. Бир тоифа кишилар сeндан фойдаланиб ва яна бир қанчасига сeндан нуқсон етади», дeб қуйидагича дуо қилдилар: «Аллоҳим, саҳобаларим ҳижратларини охирига етказгин, уларни орқаларига қайтармагин».
Лeкин бeчора Саъд ибн Хавлага Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам раҳм-шафқат қиладилар. Бу киши Маккада вафот этадилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)
وعن أَبي هريرة - رضي الله عنه - ، قَالَ : قَالَ رَسُول الله - صلى الله عليه وسلم - : (( دِينَارٌ أنْفَقْتَهُ في سَبيلِ اللهِ ، وَدِينار أنْفَقْتَهُ في رَقَبَةٍ ، وَدِينارٌ تَصَدَّقْتَ بِهِ عَلَى مِسْكِينٍ ، وَدِينَارٌ أنْفَقْتَهُ عَلَى أهْلِكَ ، أعْظَمُهَا أجْراً الَّذِي أنْفَقْتَهُ عَلَى أهْلِكَ )) رواه مسلم .
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Бир динор Аллоҳ йўлида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинларга садақа қилдинг. Бир динор аҳлингга нафақа қилдинг. Уларнинг ажри улуғроғи – аҳлингга нафақа қилганинг”, - дедилар. (Муслим ривояти)

Қамаридин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan