Muallif Mavzu: Abdulxoliq G'ijduvoniy  ( 10587 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

shoir

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 2814
  • -oldi: 761
  • Xabarlar: 10773
  • Shoiru she'ru shuur
Abdulxoliq G'ijduvoniy
« : 23 Iyun 2008, 17:25:08 »
Abdulxoliq G'ijduvoniy



Muallif: Abdulxoliq G'ijduvoniy
Hajmi: 168 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
« So'nggi tahrir: 25 Mart 2014, 22:15:50 muallifi AbdulAziz »

shoir

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 2814
  • -oldi: 761
  • Xabarlar: 10773
  • Shoiru she'ru shuur
Re: Abdulxoliq G'ijduvoniy
« Javob #1 : 23 Iyun 2008, 17:25:33 »
Абдулхолиқ Ғиждувоний
(1103—1179)

Мусулмон Шарқида машҳур тариқат пири, хожагон-нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. У бошланғич таълимни Ғиждувонда олиб, 9 ёшидаёқ Қуръони каримни ёд билган, 10 ёшидан бошлаб дарвешларнинг зикр тушишларида фаол иштирок этган. Кейин таҳсилни Бухоро шаҳрининг машҳур мадрасаларида давом эттиради. Бу ерда у Имом Садриддин исмли замонасининг етук алломасидан тафсир илмини мукаммал ўрганади.
Абдулхолиқ 22 ёшида Бухорога келган ўша даврнинг донгдор шайхи Хожа Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) билан учрашиб, унга шогирд тушади. Хожаи Хизр унинг сабоқ пири бўлса, Хожа Юсуф суҳбат ва хирқа пирига айланади. Абдулхолиқ Ғиждувоний устози Хожа Юсуф Ҳамадоний Хуросонга қайтиб кетгунига қадар у буюк зотнинг хизмат-мулозаматида бўлиб, хожагон тариқатининг усулларини мукаммал эгаллайди (хожагон тариқатини гарчанд Хожа Абдулхолиқ асослаган бўлса-да, унинг илк уруғлари Хожа Юсуф томонидан ташланган) ва кўп ўтмай ўзи ҳам йирик тасаввуф олимига айланади. Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида ёзилишича: «... аларнинг валояти ул ерга еттики, ҳар вақт намозда Каъбага борурлар эрди. Аларнинг валояти кўп эрди ва Шомда аларға кўп муридлар пайдо бўлдилар».
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тасаввуф тарихидаги буюк хизмати янги бир тариқатга асос солгани билангина белгиланмайди. Хожагон тариқати воситасида у тариқатни Муҳаммад пайғамбар суннатига мувофиқлаштирди, уни турли бидъатлар ва ботил қарашлардан тозалади. Шариатга амал қилиш, ундан чекинмасликни асосий қоидага айлантирди. Таркидунёчилик ва хилватни рад этиб, жамоат билан бирга бўлишни шарт қилиб қўйди. Оллоҳ муҳаббати деб дунёдан кечмасликка даъват қилди. Луқма ҳалоллиги — ҳар ким ўз меҳнати билан кун кўриши зарурлигини тариқатнинг асосий талаби қилиб белгилади. Бу тариқат тақво деб ҳаддан ошишни маъқулламайди. Ахлоқ масаласи қатъий қилиб қўйилди. Буларнинг барчаси тасаввуф тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хожагон-нақшбандия реал ҳаётий шарт-шароитлар, инсоннинг мавжуд имкониятларига асосланганлиги унинг ҳамма замонлар ва барча табақалар талабига жавоб берадиган замини мустаҳкам тариқат эканлигидан далолат беради. Шариат андозасига солинган, бидъат ва нуқсонлардан холи Абдулхолиқ Ғиждувоний йўлининг асрлар давомида тариқатда ҳужжат ва барча гуруҳларда мақбул, деб эътироф этиб келинаётгани ва Туркистон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Туркия, Ироқ, ҳатто Шимолий Африкада кенг тарқалган хожагон-нақшбандия тариқатининг ҳозирги кунда ҳам дунёнинг кўпгина мамлакатларида фаолият кўрсатаётганлигининг сабаблари шунда.
Абдулхолиқ Ғиждувоний устози Юсуф Ҳамадоний таълимотини ҳар томонлама кенгайтириб ва чуқурлаштириб, хожагон тариқатининг 8 рашҳа-қоидасини ишлаб чиқди (Кейинги тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича, бу рашҳаларнинг дастлабки тўрттаси Юсуф Ҳамадонийга тегишли.): ҳуш дар дам, назар бар қадам, сафар дар ватан, хилват дар анжуман, ёдкард, бозгашт, нигоҳдошт, ёддошт.
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний тасаввуф оламида машҳур кўплаб шогирдлар тарбиялаб етиштирган. Унинг вафотидан кейин хожагон тариқати Хожа Ориф Ревгарий (Моҳитобон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Хожа Саййид Мир Кулол Бухорий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд каби ўз замонасининг донгдор шайхлари томонидан давом эттирилган ва кенг шуҳрат қозонган.
Абдулхолиқ Ғиждувоний ўз таълимотини ваъзлари орқали тарғиб қилиш билан кифояланмай, бир қатор рисолалар ҳам ёзган. «Одоби тариқат» («Тариқат одоби»), «Рисолаи соҳибия» («Дўстлик рисоласи»), «Аз гуфтори Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» («Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг баъзи сўзлари»), «Рисолаи шайх уш-шуюх ҳазрати Юсуф Ҳамадоний» («Шайхлар шайхи Ҳазрати Юсуф Ҳамадоний рисоласи») асарлари шулар жумласидандир.
Абдулхолиқ Ғиждувоний тасаввуфий рисолаларидан ташқари, гўзал сўфиёна рубоийлар ижодкори сифатида ҳам маълум ва машҳур. Лекин шайх-шоирнинг бадиий ижод намуналари бизгача тўлиқ етиб келмаган. 1994 йили Теҳронда чоп этилган «Рубоийнома» тўпламидан унинг 8 та рубоийси ўрин олган. Хожанинг «Васиятнома»сида унинг 4 та рубоийси келтирилган. Яқинда босмадан чиққан «Ғиждувоний илм аҳллари хотирасида» рисоласида ҳам унинг 5 та рубоийси насрий таржимаси билан берилган. Улардан 2 тасини биз бошқа манбаларда учратмадик. Биз ушбу 15 рубоийни таржима қилиб, азиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни лозим топдик. Мазкур рубоийлар етук тариқат пирининг шеърий салоҳияти ҳам баланд бўлганлигидан далолат беради.
Эргаш Очилов

1

Гар бир кишидан дилда шикоят бўлгай,
Дил оғриғи ундан бениҳоят бўлгай,
Ҳеч ўйлама интиқом олишни, чунки
Ёмонга ёмонлиги кифоят бўлгай.

2

Бир лаҳза тилим тин олмасин шукрингдан,
Бир лаҳза дилим тўхтамасин фикрингдан.
Ҳар узви қулоққа айланар жисмимнинг
Ҳар қайда сўз очсалар сешюг зикрингдан.

3

Токайгача ишқингда, санам, ғам чекаман?
Тоғдек бу улуғ ғамни дамодам чекаман.
Дил олгучи гар сенсан-у, дил бергучи — мен,
Юз ғам чекаман кўйингда, минг ғам чекаман!

4

Зикр етса кўнгилга, у тамом дард бўлгай,
Ул зикр туфайли мардлар фард бўлгай.
Оташда агарчи хосият кўп, аммо
Кўнглингда сенинг икки жаҳон сард бўлгай.

5

Бир ёрки, унинг номидан ишқ ёғилади,
Ҳар номаю пайғомидан ишқ ёғилади.
Ким кўчасидан ўтса — у ошиқ бўлади,
Гўё эшигу томидан ишқ ёғилади.

6

Бу жилваю нозки, у дилафрўз қилгай,
Ошиқ балодан не хилда парҳез қилгай?
Гар таъна ели этса қулоғимни батанг,
Кўнглимдаги ишқ оташини тез қилгай.

7

Биз дўстга муборакмиз-у, душманга-чи — шум,
Жанг чоғида темирмиз-у, сулҳ онида мум.
Ғиждувон тоғи этаги бизга макон,
Лек ҳукмимиз остида эрур ҳаттоки Рум.

8

Очмай сира оғзингни кула олсанг соз!
Кўзсиз яна дунёни кўра олсанг соз!
Ўлтир-да, сафар айла, оёқ захматисиз —
Ер куррасини агар кеза олсанг соз!

9

Эй баҳри улумга ёт, макони — соҳил,
Баҳр ичра фароғат, соҳил — душмани дил.
Ҳар икки жаҳонни(нг) мавжидан маст ўлма,
Ҳар икки нафасда қолма баҳрдан ғофил.

10

Умрингки, ўтар экан, мурувват айла,
Қўлингки, тутар экан, саховат айла.
Ўз ҳосилини ўзи ўрар ҳар кимса,
Бас, парвариши учун риёзат айла.

11

Эй пок сўфий, қилсанг агар майли самоъ,
Бил, келтиради самоъ нифоқ бирла низо.
Бас, пок бўлайин десанг, самоъни тарк эт,
Ёинки, дилинг ҳаётига айла видо.

12

Майл этма самоъга, қилмагин ҳам инкор,
Сен танла шу йўлни, бўлса кўнглинг бедор.
Нафсинг ҳали ўлмай, сени қилса безор,
Қил рўза-намоз, бошқасидан кеч зинҳор.

13

Дарвеш дараю тоғ аро манзил тутади,
Ҳар лаҳза бу жойдан шеру йўлбарс ўгади.
Бор сафда улуғ пир-у, сара мардларимиз,
Ким бизга ғанимдир — уни ўлим кутади.

14

Бизнинг сафимизга кир-у, мутлоқ қўрқма,
Бўл остонамиз остида тупроқ — қўрқма,
Қўзғолса сенинг қасдишта гар жумла жаҳон,
Сен изла нажот биздан-у, ҳар чоқ қўрқма!

15

Бир юртки, бутун тупроғи анбарсоро,
Тонг қотғуси кўрса уни Хисрав, Доро.
Ер юзини уч марта кезиб чиқдим мен,
Билдим: латифу шариф замин — Бухоро!

Эргаш Очилов таржималари




 
Ҳазрат Хожаи Жаҳон шеърлари

Ҳазрати Хожаи Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний шеърлар, инчунин, рубоий, қитъалар ёзганларидан кўпчилик бехабар. Дарвоқе, буюк авлиёлар, улуғ шайхларнинг кўпи шеърлар ижод қилгани сир эмас. Улар шеър воситасида муридлари, шогирдларини тарбия қилган. Чунки шеър.инсон ботинини, қалбини ўзгартиради, инсон руҳиятига таъсир қилади.
Ҳазрат Али р.а, Боязид Бастомий, Мансур Ҳаллож, Шайх Абусаид Абдулхайр, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Али ар Рометаний, Махдуми Аъзам ва бошқа пирлар шу боис шеър ёзган.
Хожаи Жаҳон шеърлари эзгулик, поклик, ҳалолликка даъват. Ушбу панду насиҳатлар XXI асрда ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. Ушбу панду насиҳатларга амал этган зот шак шубҳасиз комил инсон бўлажак.
Биз қуйида Хожаи Жаҳон асарларини ҳам аслиятда, ҳам таржимада (таржимон С.С.Бухорий) беряпмиз:

1. Гар дар дилат аз касе шикоят бошад,
Дарди дили ту аз ў бағоят бошад,
Зинҳор ба интиқом машғул машав,
Бадро бадии хеш кифоят бошад.

Гар сенга бировдан шикоят бордур,
Дарди дилинг ундин бағоят бордур,
Ёмонлиги ўзи ёмонга жазо,
Интиқом олмоққа на ҳожат бордур.

2. Чун мегузарад умр кам озори беҳ,
Чун медиҳад даст накўкори беҳ.
Чун киштаи худ ба дасти худ медарави,
Тухме ки накўтар аст агар кори беҳ.

Умринг ўтадур кам озорлик беҳ,
Қўлдан келадур накўкорликбеҳ.
Ҳар неки экдинг шуни ўргайсен,
Эккил сара уруғ хушёрлик беҳ.

3. 3-он бода нахурдам, ки хушёр шавам,
В-он маст наям, ки боз бедор шавам.
Як жоми тажалли жамоли Ту бошам,
То аз адами вужуд безор шавам.

Ул бодадин ичмадим ки хушёр бўлсам,
Маст бўлмадим ки боз бедор бўлсам.
Жамолинг тажаллийсиға бўлсайдим жом,
Токи бу вужуддин тамом безор бўлсам.

4. Аз хислати бад агар муҳаззаб боши,
Бо халқи жаҳон жумла муаддаб боши.
Бо неку бади жаҳон ба раҳмат мебош,
То назди Худо абди мукарраб боши.

Гар бад хислатдан муҳаззаб бўлажаксан,
Жаҳон халқи ичра муаддаб бўлажаксан.
Яхши ю ёмонга бирдай рахмат ла назар сол,
Аллоҳ наздида абди муқарраб бўлажаксан.

5. Бар дўст муборакам, бар душман шум
Дар жанг чу оҳанам, дар сулҳ чу мум.
Сарчашмай нур Ғиждувон манзили мост,
Ман тиғи дурўя мезанам то дари Рум.

Дўстта муборакман, душманларга шум,
Жангда темирдирман, сулхдамисли мум.
Сарчашмаинур Ғиждувон манзилам,
Ханжарману тиғим кесолгай то Рум.

б. Инкор макун самоъву мақбул мадор,
Ило зи касе, ки зиндадил бошад ёр.
Гар нафси ту мурда нест аз шуҳрату оз,
Бо савму салот бошу дигар бигузор.

Самоъни сан на қабул, на инкор эт,
Нени айтсам, ўшал ишни зинҳор эт.
Агар нафсинг ўлмагандур, огоҳ бўл,
Рўза, намоз ила ўзни ҳу шёр эт.

7. Эй сўфий соф, ки куни майли самоъ,
Ҳосил зи самоъ, чун инфоқ асту низоъ.
Ё тарки самоъ кун, ки софи гарди,
Ё он ки ҳаёти дили худ кун видоъ.

Қай сўфии соф самоъга мойил бўлгай,
Ҳар неки низоъ самоъдан ҳосил бўлгай,
Ё тарки самоъ эт, ки софлик пайдо,
Ё инки бори умринг зойил бўлгай.

8. Онҳо ки ба ҳақ мусоҳибат ёфтанд,
Аз хеш баду муносибат ёфтанд,
Мебош муроқибеки бузургони жаҳон
Ин мартаба аз муроқибат ёфтанд.

Ҳақ суҳбатига ким мушарраф бўлди,
Ҳақнинг ангараҳматию шараф бўлди.
Муроқабада бўлки буюк иисоплар,
Муроқабадан азизу ашраф бўлди.

9. Эй дил ту ба жонаш хон,
Бекому забонаш хон.
К-он Ёр на он, ёр аст,
Ки ўро бо даҳонаш хон.

Тил сукут эт, эй жон гапир,
Бекому безабон гапир.
Ул Ёр ки бошқа ёр эрур,
Бегапу бедаҳон гапир.

10. Аз шуҳрати хеш нафсро дод мадеҳ,
Худро ба миёни мардумон ёд мадеҳ.
Кам ному нишон бошудигар дермакун,
Зинҳор ки дини хеш барбод мадеҳ.

Шуҳрат ила шум нафсингни шод этма,
Ў зни мардум орасинда кўп ёд этма.
Камтарлик эт Сен ном чиқарай деб,
Зинҳорки динингни барбод этма!

11. Эшон, ки агар зи роҳи мурсалон боши,
Дар зоҳиру ботин ҳамаяксон боши,
Эмин машав зи макри Шайтон зинҳор,
Бояд, ки зи Ҳақ ҳамиша тарсон боши

Мурсаллар йўлида шоён бўлгайсен,
Ботин, зоҳирда бир хил, эй жон бўлгайсен.
Шайтон макридин ғофил бўлма асло,
Ҳақ қаҳридин доим тарсон бўлгайсен.

12. Саттори ҳама уюб бояд будан,
Ғамхори ҳама қулуб бояд будан.
Гар дар талаби ризойи Холиқ баши,
Бо халқ ба хулқи хуб бояд будан.

Айбларни ёпгувчи сатгор бўлгайсен,
Қалбларни топгувчи ғамхор бўлгайсен.
Аллоҳ ризолигин топай десанг, эй дўст!
Эл бирла адабда хушёр бўлгайсен.

13. Эй дил, бигузар зи шодмони жаҳон,
Пайдост чи хезад зй жавонии жаҳон.
Рўзею шабе бибояд реҳлат кардан,
Мағрур машав зи зиндагонии жаҳон.

Эй дил, дунё шодмонлигидин ўтгайсен,
Мағрур бўлма, жавонлигидин ўтгайсен.
Тун кунўтиббиркунфанодурумринг,
Умринг бир он, бир онлигидин ўтгайсен.

14. Эй толиби ҳақ ба дўст пардоз мудом,
Дар роҳи сафо илм барафрўз мудом.
Хоҳики зи асҳоби шуурат хонанд,
Тақдири Худо шуури худ соз мудом.

Толиби ҳақ дўстга ўзни ошно айла,
Илм бирла мудом қалбкнгни барно айла.
Шуури борлар сафидан жой олмоқ бўлсанг,
Ҳақ тақдирини шуурингга жо айла.

15. Аз қаҳри Худо халоскори пеш ор.
Аз раҳмати ў умидвори пеш ор.
Пайваста миёни хавф мебошу ражо,
3-ин ҳар ду тариқ ҳақ гузори пеш ор.

Тангри қаҳридин қўрққил зинҳор,
Раҳматидин умид узмагил, эй ёр.
Хавфу ражо орасида яшагил,
Шу йўл ила бўлажаксен халоскор.

16. Чонам аз вирди Ту чунин бувад душ,
Мунисам то рўз парвин бувад дўш.
Нолаи ман то ба вақти субҳидам,
"Ё ғиёсал мустағсин", буваддўш.

Жоним вирдингдин чунин бўлгайдур,
Мунисим тонггача парвин бўлгайдур.
Оҳу нолам то субҳидамгача:
"Ё ғиёсал мустағсин!" бўлгайдур.

17. Ин гавҳари ишқ худ зи кони зикр аст,
Манзилгоҳи ошиқони жаҳони зикр аст.
В-он мурғе ки донае зи доми ту хўрд,
Берун зи ду кавн дар жаҳони зикр аст.

Ишқу муҳаббат гавҳари зикр конидандур,
Ошиқлар манзили бари зикр конидандур.
Ул қушки домингдан одди ю дона, бўлди
Икки олам сарвари зикрконидандур.

18. Покизаҳисол боши андар ҳамаҳол,
Ки зи хислати покиза ки шуд аҳли камол.
Беҳтар зи розигии ҳақ чи ёбад банда?
Рози аст Худо аз марди покиза ҳисол.

Покиза ахлоқ бўл ҳар вакт, ҳама ҳол,
Покизахислатизот аҳликамол.
Ҳақнинг ризосидин не бор ортиқроқ?
Ҳақ розидир бўлсанг покиза хисол.

19. Бо бадон манишин, ки суҳбати бад
Гарчи поки туро палид кунад.
Офтобро бадин бузургияш,
Заррае абр нопадид кунад.

Ёмон билаи суҳбат этма ҳеч,
Алар номинг булғаб кетолгай.
Қара, улкан куёш нурини
Парча булут хира этолгай.

Садриддин Салим Бухорий таржималари
« So'nggi tahrir: 25 Mart 2014, 22:16:08 muallifi AbdulAziz »