Imomiddin Nasimiy  ( 13862 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


shoir  01 Iyul 2008, 09:50:13

Имодиддин Насимий
(1370—1417)

Саййид Имодиддин Насимий Озарбайжоннинг Ширвон вилояти Шамоҳи шаҳрида туғилган. Асли исми — Али, лақаби — Имодиддин. У ўз даврига нисбатан мукаммал таҳсил кўрган: форс, араб тиллари ва адабиётини чуқур ўрганган. Бундан ташқари, мшггиқ, риёзиёт, табиат ва астрономия фанларини ўзлаштирган.
Машҳур сўфий ва авлиё Мансур Ҳалложга кучли эътиқод қўйиб, ўзини унинг ҳароратли шогирди ҳисоблаганидан илк шеърларини Ҳусайний тахаллуси билан ёзади. Чунки Мансурнинг исми Ҳусайн бўлиб, унинг тариқати ҳам ҳусайния ёки ҳалложия номи билан машхурдир. XIV асрда Озарбайжонда тасаввуфдан ўсиб чиққан ҳуруфийлик оқими кенг ёйилиб, унда инсон омили муҳим ўрин тутади: инсон, унинг эрки улуғланади; инсонга илоҳий қувватнинг зуҳури ва тажассуми сифатида қаралади. Ҳуруфийлик тариқатининг асосчиси, машҳур шоир ва мутафаккир Фазлуллоҳ Наимий 1394 йили Ширвонга келади ва Имодиддин билан учрашади. Унинг ҳуруфийлик қарашлари ёш шоирга кучли таъсир қилади ва уни қабул этиб, Фазлуллоҳни ўзига муршид билади. Наимийга ҳамоҳанг Насимий тахаллусини олади.
Илғор фикрли кишилар таъқиб остига олиниб, Наимий Мироншоҳ томонидан қатл, Қосим Анвор Шоҳруҳ тарафидан сургун қилингач, ҳам ўзини қутқариш, ҳам ҳуруфийлик ғояларини кенг ёйиш мақсадида Насимий Озарбайжондан чиқиб кетади. У Бағдод, Онадўли, Токат, Бурса ва бошқа жойларда яшайди, ниҳоят Ҳалабда қарор топади. Миср султони Муайяддин Насимийни даҳрийликда айблаб, унинг тириклайин терисини шилдиради. Ўз таъбири билан айтганда, «сўзнинг додини берган» исёнкор ва ҳассос шоир Насимий илк бор озарбайжон тилида ижод қилгани, озарбайжон адабий тилини халқ жонли сўзлашув тилига яқинлаштиргани билан озарбайжон адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. У Ҳасан ўғли ва Қози Бурҳониддиндан кейин озарбайжон тилида яратилган шеъриятнинг буюк устодларидандир.
Насимий форс тилида ҳам қалам тебратган бўлиб, унинг форсий ижоди Эронда алоҳида тўплам ҳолида нашр этилган.
Насимийни дунёнинг кўпгина мамлакатларида билишади ва асарларини севиб ўқишади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг эса у ўз шоири ҳисобланади. Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб ва бошқа ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига юксак эҳтиром билан қараганлар. Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да уни туркий машойихлар қаторида зикр этиб, «Румий ва туркмоний тил билан назм айтибдур ва назмида ҳақойиқ ва маориф батоят кўп мундариждур. Мазкур бўлғон аҳлиға анинг шеъри муқобаласида ҳамоноки шеър йўқдур», — деб лутф этса, «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» асарида «Саййид Насимийнинг назми ўзга ранг тушубдур, зоҳир аҳли шуаросидек назм айтмайдур, балки ҳақиқат тариқин адо қилибдур», — деб ёзади. Дарҳақиқат, у кўпроқ диний-тасаввуфий мавзуларни қаламга олиб, ўзи мансуб ҳуруфийлик тояларини улуғлайди.
Насимий ўз фикр-ўйлари, туйғу-кечинмаларини халқона содда услубда баён қилади. Шунинг учун ҳам шоир шеърлари қўнгилга яқин. Бу шеърлар бир қарашда оддий, содда бўлиб кўринса-да, лекин мазмунан теран ва бадиий юксак.
Насимий озарбайжон адабиёти тарихида мардлик, жасорат, қаҳрамонлик тимсоли сифатида шуҳрат қозонган.
Ўзбек тилида Насимийнинг Миртемир, Холид Расул ва Асқар Қосимовлар озарбайжончадан таржима қилган мўъжазгина шеърлар тўплами босилиб чиққан.
Биз эса шоирнинг форсий рубоийлари таржимасига қўл урдик. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:52:45

1

Дин илмини билса ким шариат шулдир,
Гар қсшса амал билан тариқат шулдир.
Ким илму амални Ҳақ ризосин истаб,
Ихлос ила жам стса, ҳақиқат шулдир.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:53:09

2

А­й, ваъдани ксп қилдинг-у, йсқ зарра вафо,
Ксрмайди бу шевани вафо аҳли раво.
Майхона тавофидан бирор нафъ борми?
Дин ва шижоат бслмаса, йсқ сидқу сафо.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:53:18

3

Соқий, бу кеча берма менга сзга шароб,
Хуммор ксзинг қилди мени масту хароб.
Ксзимни қорачиқлари тарк айладилар,
Шундан бу кеча ҳамнафасим оташу об.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:53:32

4

Шу мулки олам ичида мавжуд У,
Ҳар икки жаҳонда мақсаду мақсуд У.
То бслмас скан сътиқод уйи вайрон,
Мен фош қиламан: сенинг учун маъбуд У.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:53:49

5

Мен мазҳари нутқу нутқи Ҳақ зотим срур,
Шу икки жаҳонда менинг исботим срур.
Тонггидан азалнинг то абад шомигача
Ҳар нарса вужудга келса, зарротим срур.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:53:59

6

То бслмас скан сзликдан фонию фард,
Буткул ювилиб кетмас кснгилдаги гард.
Бсл нафсу ҳаводан-у жаҳондан озод,
Қоч турфа ёмонликдан агар бслсанг мард.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:54:28

7

Дил дардисиз етмайди киши дармонга,
Хақ жазбаси бслмай, етмагай А аҳмонга.
Юзинг сени Хақ раҳматининг ксзгусидир,
Етмас уни ким англамаса Қуръонга.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:54:42

8

Ул нуқтаки, маркази жаҳондир — сенсан,
Ул қатраки, асли кун-фаскондир — cенсан,
Ул исмки, зотдан нишондир — сенсан,
Ул ҳарфки, исми бебаёндир — сенсан.

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 09:54:53

9

Менман ломакон ганжи — маконга сиғмам!
Юксак бу руҳим — жисм ила жонга сиғмам!
Инсондаги бор ваҳму хаёл менда эса,
Босмас ваҳима, ақли аёнга сиғмам!

Эргаш Очилов таржималари

Qayd etilgan