Ubaydiy  ( 33022 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


shoir  01 Iyul 2008, 15:55:15

Ubaydiy



Muallif: Ubaydiy
Hajmi: 294 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


shoir  01 Iyul 2008, 15:57:46

Убайдий
(1487—1539)

Дашти Қипчоқдаги ўзбеклар давлатининг асосчиси Абулхайрхоннинг эвараси, Бухоро ҳокими Маҳмуд Султоннинг ўғли Абдулғози Убайдулло Баҳодирхон XVI аср Мовароуннаҳр адабий-маданий ҳаётида катга ўрин тутган машҳур сиймолардан биридир. Тарихга, кўҳна меросга нисбатан ҳукм сурган бирёклама синфий муносабат туфайли узоқ йиллар мобайнида унинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш имкониятидан маҳрум бўлиб келдик. Бунинг сабаби Убайдуллохоннинг хонлиги — «эзувчи синф» вакили эканлигида эди.
Убайдуллохон Мовароуннаҳрни шиа мазҳабидаги Шоҳ Исмоил бошлиқ Эрон сафавийлари — қизилбошлар истибдодидан сақлаб қолган. Унинг Марказий Осиё халқлари тарихидаги бу буюк хизмати муаррихлар томонидан хануз ўзининг муносиб ва ҳаққоний баҳосини олганича йўқ. Диндор подшоҳ сифатида у Муҳаммад суннатини ривожлантирган ва мустаҳкамлаган, тасаввуф равнақини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган. Зеро, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий ўзининг муборак исмини берган, унинг шогирди — Мир Араб номи билан машҳур бўлган Амир Абдулла Яманий муршидлик қилган Убайдийнинг ўзи ҳам сўфий шайх — нақшбандий эди. Айни пайтда, у Аҳмад Яссавийга эргашиб, ҳикматлар ёзган. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» асарида ёзилишича: «Унинг даври ва халофати замонида Мовароуннаҳр, хусусан, Бухоро вилояти гуллаб-яшнади».
Шайбоний ҳукмдорлардан Кўчкинчихон ва унинг ўғли Абусаидхон даврида Бухоро ноиби бўлган, 1533—1539 йилларда эса Бухорода мустақил хонлик қилган шайбонийлар сулоласининг бу йирик намояндаси донишманд давлат арбоби ва жасур саркарда бўлибгина қолмай, замонасининг «барча фазилатлар билан безанган» (Мирзо Ҳайдар) ҳар жиҳатдан етук кишиси эди. У «шеър илмларида соҳиби фан» (Ҳасанхожа Нисорий) бўлиб, ўзбек, форс-тожик ва араб тилларида қалам тебратган истеъдодли зуллисонайн шоир, Қуръон мутолаасини осонлаштириш учун туркий тилда «Ат-тажвид» рисоласини яратган илоҳиёт олими, шариат қонунлари бўйича махсус китоб битган фақиҳ, етти хил ҳуснихатда ёза оладиган, хусусан, насталиқни жуда гўзал кўчирадиган хаттот, Қуръонни тажвид билан қироат қиладиган ҳофизи Қуръон, мусиқа илмида ва ашулада моҳир санъаткор ҳам эди.
Убайдий ўзбек, форс-тожик ва араб тилларидаги шеърларини тўплаб, уч девон тартиб берган. Бир муқова остида жойлаштирилган ва «Куллиёт» деб аталган бу китобнинг ягона қўлёзмаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 8931 рақами билан сақланади.
Убайдий нафақат туркий, балки форсий адабиётда ҳам забардаст рубоийнавислардан ҳисобланади. Унинг «Форсий девон»ида 418 та рубоий мавжуд. Бу рубоийларда ислом ва иймон улуғланиб, тасаввуф ва футувват юялари тарғиб қилинади, илоҳий ва дунёвий ишқ тараннум этилиб, Олам ва Одам тўғрисидаги фалсафий мулоҳазалар ифодаланади. Улар орасида замонадан, чарху фалакдан шикоят, панд-насиҳат руҳидаги, таржимаи ҳол характеридаги рубоийлар ҳам анчагина. Шоирнинг диний бидъатчиликни қораловчи, рофизийларга қарши курашга даъват этувчи рубоийлари ҳам мавжудки, улар Шоҳ Исмоил Сафавийнинг шиа мазҳабидаги сипоҳийлари — қизилбошларнинг Бобур бошчилигида Мовароуннаҳрга бостириб кириши ва Убайдуллохоннинг уларни бу муқаддас тупроқдан қувиб чиқаршн учун олиб борган жангу жадаллари муносабати билан ёзилган.
Убайдий рубоийларининг тили равон, услуби содда ва гўзал, мазмуни кенг ва теран. Улар дунёнинг барча пасту баландини кўрган, ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини тотган, инсон феълининг турфа тусланишларини обдан ўрганган, илми зоҳир ва илми ботинни ўзида мужассам этган олим ва ориф инсоннинг қалбидан қайнаб чиққан ҳикматлардир.


ҒАЗАЛЛАР
Ошиқ эрмастур киши девона бўлмаса,
Ғам дашти ичра сокини вайрона бўлмаса.
Не ошиқ ўлғай ул кишиким жону кўнглини,
О`з дилбариға сарф этиб, афсона бўлмаса.
Келмас ўзига ошиқи мадҳуш соқиё,
Оҳу фиғону наъраи мастона бўлмаса.
Бўстон аро очилмағуси ғунчадин кўнгул,
Гул мавсумида бодаю паймона бўлмаса.
Ғам кулбасида найлағай эрдинг, Убайдий,
Соқию жому мутрибу паймона бўлмаса.
* * *
Ёр истамаким, олам аро ёр топилмас,
Топилса дағи мушфиқу ғамхор топилмас.
Ахтарсанг агар бир яратиб икки жаҳонни,
Мендек сенга бир зору гирифтор топилмас.
Ҳушёр нетарсен тилабон, эй кўзи усрук,
Мастона кўзунг даврида ҳушёр топилмас.
Кўп ёр агарчи топилур сенга валекин,
Жон бергучи мен каби вафодор топилмас.
Дийдор ғанимат турур, эй телба Убайдий,
Дийдоридин айрилмаки, дийдор топилмас.
* * *
Кўрар кўзимсан, эй жону жаҳоним,
Севар ёрим, азизим, меҳрибоним.
Тараҳҳум қилки, бўлди хоки роҳинг,
Тани фарсуда, жисми нотавоним.
Кўнгул уйин бузар сели сиришком,
Ҳам ўтлуқ нолаю оҳу фиғоним.
Сенинг ишқингда Мажнун қиссасидек,
Eл ичра топти шуҳрат достоним.
Убайдийға топилмас олам ичра,
Сенингдек мушфиқ, эй ороми жоним.
* * *
Бир лаҳза кўнглум ўлмади беғам замонадин,
Тўйди замона мендину мен ҳам замонадин.
Етмай кўнгулга шодлиғ, эй ҳамдамим,йетар,
Юз минг ғаму алам анга ҳардам замонадин.
Жамъиятики бор эди кўнгул диёрида,
Ул доғи бўлди бир ё`ли дарҳам замонадин.
Кўнглум гули бу гулшан аро сўлғали даме,
Умрим ниҳоли бўлмади хуррам замонадин.
Марҳам жароҳатингға, Убайдий, тиларни қўй,
Етмас жароҳат аҳлиға марҳам замонадин.
* * *
Шамъ эрур парвонанинг ҳолиға гирён ҳар кеча.
Йиғларам они кўруб мен ҳам фаровон ҳар кеча.
Аҳду паймонни танимас тонгға будур турфаким,
Жону кўнглум бирла айлар аҳду паймон ҳар кеча.
Кўргали ҳусн авжи узра моҳи тобоним анинг,
Уялиб юз ёшурур хуршеди тобон ҳар кеча.
Анбар афшон зулфининг савдосидин Мажнун бўлуб,
Сўзни ўз-ўзумга айтурмен паришон ҳар кеча.
Тортамен уммед ила ҳар кун фироқи дардини,
Васлидин қилғайму деб дардимға дармон ҳар кеча.
Айларам бир гул ғамидин нотавон булбул каби,
Тинмайин ҳар лаҳза тонг отқунча афғон ҳар кеча.
Ҳолима раҳм айламай кўнглим қушин парвонадек,
Eй Убайдий, ўртар ул шамъи ҳабистон ҳар кеча.

 * * *
Неча ул ой жонимизға жавру бедод айлагай,
О`згаларнинг шод айлаб, бизни ношод айлагай.
Кўрсат, эй кўнглум, бориб ўзингни ул дилбарғаким,
Шояд ул соат сени кўргач, мени ёд айлагай.
Оҳким ғам селидин вайрон эрур кўнглум уйи,
Eмди ул вайронани ким бўлғай обод айлагай.
Ишқи иш андоқ қилай даврингда, эй лайливашим,
Не они Мажнун қила олғай, не Фарҳод айлагай.
Eй Убайдий, ё`қтур андоқ дилбари олам аро,
Нотавон кўнглумни ғам қайдидин озод айлагай.
* * *
Сарв қадлар сарвари гулчеҳрадур, ёр-ёр,
Дилраболар дилбари гулчеҳрадур, ёр-ёр.
Гулчеҳралар бирла боғ гулшан эрур, ёр-ёр
Гулшан аро сиз мудом гулхан эрур, ёр-ёр.
Гулчеҳралар исидин тўлди жаҳон, ёр-ёр,
Бошдин оёқ муаттар бўлди жаҳон, ёр-ёр.
Гулчеҳралар қомати тўби эрур, ёр-ёр,
Жаннат аро тўбининг хўби эрур, ёр-ёр.
Сарви саҳийдек бўйи нозик эмиш, ёр-ёр,
Бўйи каби ҳам хўйи нозик эмиш, ёр-ёр.
Меҳрки гулдин аён бўлғусидур, ёр-ёр,
Булбулу гул меҳрибон бўлғусидур, ёр-ёр.
Бир-бирининг қадрини билса керак, ёр-ёр,
Айлагуси шукрини қилса керак, ёр-ёр.
* * *
Қойин эна давлати янга эрур, ёр-ёр,
Иззатию ҳурмати янга эрур, ёр-ёр.
Қойин ини янгасин олғусидур, ёр-ёр,
Ой юзингга кўзларин солғусидур, ёр-ёр.
Урса сафойи анинг шайдо бўлур, ёр-ёр
Глояти ё`қ меҳр анга пайдо бўлур, ёр-ёр.
Бир-бирига меҳрибон бўлғусидир, ёр-ёр,
Бир-бири меҳри билан тўлғусидур, ёр-ёр.
Янга мунингдек зариф бўлмас эмиш, ёр-ёр,
Хулқию ҳусни латиф бўлмас эмиш, ёр-ёр.
Қайни ини янганинг қадрини бил, ёр-ёр,
Билиб анинг қадрини шукрини қил, ёр-ёр.
Нуқтасига бу сўзнинг йетмак керак, ёр-ёр,
Иззатини яхшироқ этмак керак, ёр-ёр.

РУБОИЙЛАР
* * *
Дўстнинг узрини қабул этмак
Дўстлуқнинг улуғ нишони эрур.
Кимки қилмас қабул узри анинг,
Билким ул дўстнинг ёмони эрур.
* * *
Гар уруш тушса ики ҳамдам аро,
Бот анинг тадбирини этмак керак.
Биридин айб ўлса зоҳир, ул бири
Узр айтиб айбини ёпмоқ керак.
* * *
Ҳижрон ғамидин кўнгул ичи тўлди яна,
Кўнглум уйи қайғу маскани бўлди яна.
Ҳажр ўлди висол ўрниға толе ё`қдин,
Найлайки даво дардгға юрулди яна.
* * *
Ёрин киши, эй ёр, соғинмасму бўлур,
Маҳжурини дилдор соғинмасму бўлур.
Кўзу қошидин мусофир ўлғон ёрин,
Eй шўхи ситамгар соғинмасму бўлур?
* * *
Мажнун ишидин улкишиким огаҳдур,
Ушшоқ орасинда Убайдуллаҳдур.
Пайваста жунун аҳли эрур ҳамраҳ анга,
Ул раҳбар эрур аларғаю, ҳам шаҳдур.
* * *
Сарвики юзи гулу қадди раънодур,
Жон мойил ўлуб, анга кўнгул шайдодур,
Eй кимки тиласанг хўблуқ асбобини,
Ул руҳи мужассамда бори пайдодур.
* * *
Сенингдек бу жаҳонда ғамгузорим ё`қтур,
Кўрмай сени бир йерда қарорим ё`қтур,
Eй ёр, демаки ўзга ёринг бор эмиш,
Ёрим сен эрурсен, ўзга ёрим ё`қтур.
* * *
Eй нома, ўзингни васлиға йеткура кўр,
Илкини ўпуб, юзингга олиб сура кўр,
Мен хасталиғимдин кўра олмай қолдим,
Сен бори анинг ҳусну жамолин кўра кўр.
* * *
Eй жон, ғаму дард поймол ўлғусидур,
Ҳамдам сенга ул тоза ниҳол ўлғусидур.
Зинҳор кўнгулни солма ҳижронидаким,
Ҳажр ўлса бу кун, тонгла висол ўлғусидур.
* * *
Ҳар дўстким ул душманингга ёр дурур,
Билким сенга ул ёр эмас, ағёр дурур.
Айланг ҳазар андинким анингдек кишида
Бир навъ хаёлу, бир бало бор дурур.
* * *
Eй шўх, мени ҳуснунгга ҳайрон қилғил,
Ё ишқинг аро бесару сомон қилғил.
Ё йеткур аёғингға менинг бошимни,
Ё соя каби йер била яксон қиғил.
* * *
Кўнгул санга, эй ғунчаи хандон, берайин,
Кофир кўзунгга дин била имон берайин,
Жонимни агар олур хаёлинг бўлса,
Кел-ке-лки сени бир кўрубон жон берайин.
* * *
Шарҳ айлама дардсизга роҳат қадрин,
Меҳнат кўрган билур фароғат қадрин.
Чекмай аламу оғримайин билмас эмиш,
Умринда киши роҳату сиҳҳат қадрин.
* * *
Бўлмас нима оламда адабдин яхши,
Ҳам роҳату ҳам ғам адабдин яхши,
Ё`қтур кўрамен барча сифатлар ораким,
Яхши сифат одамда адабдин яхши.

ТУЮҚЛАР
* * *
Кирсанг, эй жону жаҳоним тушгасен,
Лутф этиб кўнглум уйига тушгасен,
Келайин дединг тонг отқач келмадинг,
Бу дағи хуштурки, келсанг тушга сен.
* * *
Сўғд ичинда ўлтурубдур ёбулар,
Ёбуларнинг минган оти ёбулар,
Ёбуларнинг илгидин эл тинмади,
Ё булар турсун бу йерда, ё булар.
* * *
Eй муҳиблар жаннат ўлсун дорингиз,
Ёр бўлсун душман учун дорингиз,
Солсангиз йўл байтул-аҳзоним сори,
Бир фақире бор эди деб дорингиз.

ФОРСИЙ ДЕВОНДАН РУБОИЙЛАР

1

Бу жон мудом сенинг адойинг бўлсин!
Бу дил ҳамиша мубталойинг бўлсин!
Бир жон не бўлар — сенга фидо этмак учун
Юз жоним агар бўлса, фидойинг бўлсин!

2

Дил дарди унинг давосига арзимагай,
Жон роҳати ҳам жафосига арзимагай.
Эй дил, тилама икки жаҳон айшини ҳеч,
Арзирми ғамишта у ва ё арзимагай?!

3

Эй дил, гар шоҳлик тахтида ўлтирасан,
Ҳар дам мени ошуфтаю ҳайрон кўрасан.
Бу шоҳлиг-у, бу шуҳрат-у, бу дабдабадан
Дарвешу фақирлик яхшироқ гар сўрасанг!

4

Тортар ўзига ишқу ҳавоси ёрнинг,
Айлар мени лол ҳусни сафоси ёрнинг.
Кўзимга қилиб сурма оёғи гардин,
Бошимни этарман хокипоси ёрнинг...

5

Ҳукмингда магар мамлакати Мисру Яман,
Фармонингда мулки Хитой ҳамда Хўтан,
Бор бойлигини йиғсанг-да ер юзининг,
Эй шоҳ, жаҳондан элтасан битта кафан!

6

Бўлди ишим ишқингда менинг ҳайронлик,
Ҳар лаҳза фалак мисоли саргардонлик.
Яхши биласан Ўзинг менинг ҳолимни,
Ошиқ иши девоналигу нодонлик.

7

Бизга бу фалак гоҳи вафо, гоҳи ситам,
Гоҳ шодлиг-у, гоҳ фароғат-у, гоҳи алам.
Ҳеч дил ғаму шодликдан эмасдир холи,
Дунёни(нг) ғаму шодлиги бирга ҳар дам.

8

Инсон зоти доим асири ҳою ҳавас,
Ҳар суфраки, кўрса — устида мисли магас*.
Дону сув илинжида забун қуш монанд
Ҳар лаҳза бало домида-ю, банди қафас.
________
* Магас — пашша, чивин.

9

Қош қоқади ишва билан ул сарви равон,
Қалбимни қилиб киприги ўқига нишон.
Ўқдек ўзига тортишидан дилда ҳадик,
Ўқдек ўзидан отмасин узоққа дебон.

10

Бахш этгуси Оллоҳ ўзи неъмат бизга,
Илму маърифат, гавҳари ҳикмат бизга.
Узмасмиз умид раҳматидан, қилғайдир —
Ҳар икки жаҳонда Ўзи раҳмат бизга!

11

Нури яқинингдан бу нури кўнгилнинг,
Нашъангдан эрур ҳам сурури кўнгилнинг.
Ҳеч дилда ҳузур бўлмас Ўзингсиз, Сенсан —
Ҳар икки жаҳонда ҳузури кўнгилнинг!

12

Дилдан сира ҳам қилма йироқ иймонни,
Ҳар лаҳза яқин айла иймонга жонни.
Зикринг ила ҳар нафас сафо аҳли каби
Қув дилдан Ўзинг васвасаи шайтонни.

13

Хуш улки, тутар мақом фано дайри аро,
Айлаб дилига мудом Худо ёдини жо.
Сидқ ила қадам қўйиб вафо кўйига ул,
Ҳақ йўлида боқмас икки дунёга қиё.

14

Ёрига бўлар ҳамиша ёр чин ошиқ,
Қилмас сира узлатни шиор чин ошиқ.
Ишқ оламида ўзгани илмас кўзга,
Ёрига этар жонни нисор чин ошиқ.

15

Ишқинг асари руҳимда бўлгач пайдо,
Кўз бирла кўнгил Ўзингга бўлди шайдо.
Исмингни агарчи келтирарман тилга,
Мақсуд менга исмингдан эрур мусаммо*.
________
* Мусаммо — номланган, исм берилган.

16

Гар бўлди зиёда қайғуга эшлигимиз,
Ёлғизлик ҳасратида дилрешлигимиз*,
Оллоҳга шукр, афзал эрур шоҳликдан,
Эй дарвешлар, ҳамиша дарвешлигимиз!
_________
* Дилрешлик — хаста диллик, дилафгорлик.

17

Ё Раб, менга дуч айла дили огоҳни,
Кўрсатсин у солик каби менга роҳни.
Лутфу караминг бирла бу дам огоҳ эт
Ул Каъбаи васлингдан Убайдуллоҳни.

18

Маҳшарда сўралгай — аҳдингга айла вафо,
Аҳдингни бузиб, ўз-ўзингга қилма жафо.
Ким чиқса мудом ўз аҳдининг уддасидан,
Билгил уни мардлар аро марди Худо!

19

Эй хони жаҳон, бўлсин Ҳақ ёр сенга!
Шоҳлар бари қуллик этсин изҳор сенга!
Бўлди Ҳирот мулки муяссар, энди —
Бўлсин етти иқлим гирифтор сенга!*
___________
Бу рубоий Убайдуллохоннинг амакиси Муҳаммад Шайбонийхоннинг 1507 йили Хиротни қўлга киритиши муносабати билан ёзилган.

20

Мастман ҳидига Ҳирот бўстонларининг!
Ошуфтасиман сарви хиромонларининг!
Тенгсиз бариси ҳусну малоҳат ичра,
Дод дастидан-ей Ҳирот жононларининг!

21

Эй дил, кезамиз олиб Ҳирот ёшларини,
Энди бу шаҳар боғлари, сув бошларини.
Ул «Боғи хиёбон»4 ичра бир давра тузиб,
Соқий қиламиз Ҳирот қаламқошларини!
_________
* «Боғи хиёбон» — Ҳиротдаги машҳур боғ.

22

Мен сарв каби Ҳиротда сокин бўлдим,
Ҳар боғу хиёбонига мафтун бўлдим.
Ой юзли гўзалларининг ҳуснига боқиб,
Ақлу ҳуш учиб, мисоли Мажнун бўлдим.

23

Ишқингда дилим ғунча каби боғлаб қон,
Девона бўлибман, эй саҳройи жонон!
Мен — банда: жону дилдан адо этгайман,
Подшоҳим — ўзинг: ҳар нима қилсанг фармон.

24

Сен кийма яшил либосинг, эй сарв, асло,
Кийсанг, бўласан гул каби шўху раъно,
Бир кун бу жаҳон бошдан-оёқ бўлса фано,
Йўқ гулдек ўзингни безатишда маъно.

25

Сўз бирла кўрар эсанг, шариат шулдир,
Феъл бирла кўрар эсанг, тариқат шулдир.
Хомуш ўтир-у, дам урма ҳеч ҳолингдан,
Наздида муҳаққиқни(нг)* ҳақиқат шулдир.

26

Сен билсанг агар, бу кўзагарлар, эй дил,
Тупроғимиз узра қуриб олиб манзил,
Майхўрлар учун тупроғимиздан бизнинг
Кўза ясамоқ билан бўларлар машғул.

27

Эй Тангри, зафар қадаҳини суз менга,
Ёр бўлсин толеъ кеча-кундуз менга.
Шавқингда зиёд бўлишини истайман
Кайфияту дарду ҳолату сўз* менга.
_______
* Сўз — қуйдириш, ўрташ; олов, аланга.

28

Эй дил, олам элидан узилган яхши,
Хилватни ўзига гўша қилган яхши,
Ғайр аҳлидан қочган-у қутулган яхши,
Бегона қошида хомуш ўжан яхши.

29

Эй дил, Каъба орзусида юрмоқ на хуш!
Ўзни риёзат йўлига бурмоқ на хуш!
Бошингни қўйиб Каъба остонасига,
Кўнглингни очиб, юзингни сурмоқ на хуш!

30

Майхона аро қўйса қадам жонона,
Майдан кўпирар соғару ҳам паймона.
Кайф ичра чунон наъра урармиз, аршга —
Етгай бемалол бу наъраи мастона.

31

Ул шўх ҳамиша дилрабо эрди менга,
Ундан неча меҳру вафо эрди менга.
Фарёдки, тарк айлади ошноликни,
Ёт бўлди ўшалки, ошно эрди менга.

32

Ҳеч тутма ўзингга ёр бекорларни,
Кўрдик ҳамиша хор бекорларни.
Бир иш бошини тут — сира бекор юрма,
Тарк айла бекорликни-ю, бекорларни.

33

Эй шўх, қилармисан сира тарки жафо?
Жавринг каби кош етса эди менга вафо.
Токай этасан жафою бедоду ситам,
Қил манга вафо — сен-да мусулмони Худо!
 
34

Мардлар билар асрорини дилу жоннинг,
Кайфияту ҳолини бани инсоннинг.
Соф, тоза кўнгилни(нг) қадрини билгайлар
Соҳибназару сўфийлари давроннинг.

35

Орзум шу: Худо порсолик бахш этса,
Эл ташвишидан жудолик бахш этса.
Айлаб у ўзимдан ўзгадан бегона,
Ақл ила мудом ошнолик бахш этса.

36

Ҳирот шоҳи, хрлингни ёмон қилгайман,
Ғунча каби бағринг тўла қон қилгайман.
Тиғ зарби билан сени Ҳиротдан ҳайдаб,
Бир умр овораи жаҳон қилгайман.

37

Эй дўст, ёмон иш қилсанг, мен на қилай?
Иблисни агар пир билсанг,.мен на қилай?
Мен борма десам-да, бординг-у, ғам кўрдинг,
Сен ўзингга ўзинг қилсанг, мен на қилай?

38

Ишқингда бўлак ёр на қилар ошиқда,
Бегона билан кор на қилар ошиқда.
Излаб сени ишқ дашти аро мисли сабо
Орому қарор на қилар ошиқда.

39

Учратмадим Оллоҳ сиридан огоҳни,
То бошласа Ҳақ йўлга у мен — гумроҳни.
Оллоҳим, этиб лутф чақирсанг нетгай,
Қошингга яқин билиб Убайдуллоҳни.

40

Бир дам хаёлинг айласа ҳамроз мени,
Ундан сира этмагин жудо боз мени.
Йўқ сенга яқинроғи муқарраблардан,
Ўзингга муқарраб этганинг соз мени!

41

Кўйинг тупроғи бўлди то манзилимиз,
Кетсин қўшилиб сомону суву гилимиз.
Каъба каби бизни дилни-да айла тавоф,
Каъбадан эмас кам сира бизнинг дилимиз.

42

Эй дил, эй дил, Худога хос эт ўзни,
Ҳам хоси ўшал аҳли хавос эт ўзни.
Зинҳор сени ғофил этмасин ширки ниҳон,
Ул ширки ниҳондан халос эт ўзни.

43

Мен ёр сари қай кунки сафар қилгайман,
Ишқ карвони орқали хабар қилгайман.
Риҳлат куни етса, жонни айлаб сарбон,
Карвон йўлини тинч, бехатар қилгайман.

44

Ринд аҳли бебодаю қадаҳ бўлгайми?
Бежому май оламда фараҳ бўлгайми?
Деманг сира мажлис ичра ур-сур қилманг,
Бежанггу жадал айшу тараб бўлгайми?

45

Дунё молу мулкини нетарман, эй ёр,
Ҳажрингда ўлим топиш менга соз минг бор.
Ёлғиз умидим: икки жаҳонда, ё Раб,
Зор қилма ўзингдан ўзга зотга зинҳор!
 
46

Йўқ бўлса юзинг, гулни урайми бошга?
Йўқдир назарим лола каби сирдошга.
Киприкда тизилган қатра-қатра қонни
Не деб атайин баҳор гулидан бошқа?!

47

То кўрдим-у ҳуснингни — сени суйдим мен,
Дил ўғирида ўзга ўйин туйдим мен.
Васлингдан узоқ ҳар кеча ҳажринг ғамида
Ҳасрат уйи ичра шамъ каби куйдим мен.

48

Эй Тангри, ҳамиша айла фирўз мени,
Тарк этмасин иқбол кеча-кундуз мени.
Шавқингда мудом ўрташини истайман
Кайфияту дарду ҳолату сўз мени.

49

Оллоҳ йўлида кимки агар зар ўйнар,
Бир куни, тонг йўқ, бошини гар ўйнар.
Ўлдирса-ю юз бор, яна жон бахш этса,
Жон бирла у янгидан муқаррар ўйнар.

50

Оламда бирор саботу бунёд йўқдир,
Бир хотири хурраму дили шод йўқдир.
Оғир ҳам узоқ сафар турар олдингда,
Безод уни қандай ўтасан, зод* йўқдир.
__________
* З о д — бу ерда: руҳий озиқ.

51

Лутфинг ила бердинг дили огоҳ менга,
Бер хилвати хосинг сари йўл, оҳ, менга.
Ишқ аҳлига бўлди исмим авроди* намоз,
То бўлди номинг вирди* саҳаргоҳ менга.
___________
* Аврод — зикрлар, дуолар. Бомдод намозидан сўнг ўқилади.
* Вирд — дуо.

52

Хайрингни дариғ тутмадинг авбошлардан,
Тавфиқни-да лутфинг ила айёшлардан*.
Оллоҳим, умид Ўзингдан — Од қавми каби
Ер юзини пок айла қизилбошлардан!*
____________
* Айёш — ишратпараст, айш-ишратни севувчи.
* Шиа мазҳабидаги Исмоил Сафавий сипоҳийлари ўн икки хил рангдаги лента ўралган бош кийимида юргани учун қизилбошлар деб аталган.

53

Ҳар икки жаҳонда ишқ эрур раҳбаримиз,
Ирфон нури дил денгизида гавҳаримиз.
То кўҳна либоси маърифат бор танда,
Кечдик зару зийнати жаҳондан баримиз!

54

Чарх этди жудо мендан ўшал моҳимни,
Етказди фалакка нолаи оҳимни.
Шамъдек куяр-у, йиғлагуси ҳолимга
Ҳар ким эшитар оҳи саҳаргоҳимни.

55

Халқ суҳбатидан чеккага тортдим ўзни,
Дунёдан узилдим, Ҳаққа қотдим ўзни.
Кўз қорачиғидек сени кўрган лаҳза
Беҳуд бўлиб, эй дўст, йўқотдим ўзни.

56

Ё Раб, караминг қилди Сенга ёр мени,
Лутфинг ўзгадан айлади безор мени.
Ҳар лаҳза Ўзинг асра — уриб тил тиғини
Қилмоқчи эса ҳар киши бемор мени.

57

Эй сен — шиор этган динини Ҳазратнинг*,
Гар истар эсанг равнақини миллатнинг,
Тўк қонини суннат тиғи бирлан доим
Ким ёқса агар оташини бидъатнинг!
_________
* Бу ерда Муҳаммад алайҳиссалом қўзда тутилмоқда.

58

Ёрнинг жони ёрга нисор бўлса, на хуш!
Дард аҳлига дармону мадор бўлса, на хуш!
Ошиқ киши ошуфтаю хор бўлса, на хуш!
Ўз кўнгли каби асиру зор бўлса, на хуш!

59

Каъба қибласи эрур ҳар инсу жоннинг,
Пок рутбаси, чунки уйидир Раҳмоннинг.
Сен қора қўнгил ила тавоф этма уни,
Бу даргоҳи олий маҳаки* инсоннинг!
___________
* Маҳак — олтин-кумушга суртилиб, уларнинг тоза-нотозалигини аниқлайдиган тош; синов тоши.

60

Эй дўст, агар ишим юришса, на хуш!
Мақсадга етиб, дилим ёришса, на хуш!
Мен ташрифидан дўстнинг ажаб хушҳолман,
Дўст дўсти билан мудом кўришса, на хуш!

61

Дилга ўт солди нозу истиғноси,
Ақлу ҳушим одди қомати раъноси.
Зулфи каби айлаб мени саргаштаю зор,
Ҳайрон этди ҳусни оламороси.

62

Бир тоифада ҳавои нафсу шайтон,
Бир тоифада ризои дину Раҳмон,
Бир тоифада умиди васли жонон,
Бир тоифанинг кўксида доғи ҳижрон.

63

Мен ғамзадага ишинг адоват мангу,
Солмиш бу адоват юрагишта қайғу.
Қилдинг-ку гуноҳ — энди недир узр айтмоқ?
Узри гуноҳидан баттар дегани шу!

64

Бу машъалга жон гулшани маскан бўлсин!
Мисли сарв унинг макони гулшан бўлсин!
Шу машъаладан барча омилликларнинг*
Зулмат кечада кўзлари равшан бўлсин!
__________
* Омил (Омул) — ҳозирги Чоржўй шаҳрининг қадимги номи. Эроннинг Мозандарон (Табаристон) вилоятида ҳам шундай шаҳар бўлган.

65

Биз келмадик оламга фақат истаб жон,
Ё сургали дўстлар ила давру даврон.
Биз бунда жамолинг кўргали келганмиз,
Бас, мақсадимиз эмас тамошои жаҳон.

66

Ул қавм асири доғи ҳижрондирлар,
Тупроқ билан якранг-у, яксондирлар.
Дарвеш каби бўлса-да улар сувратда,
Маъно оламида шоҳу султондирлар.

67

Токай йиғлай дарду ғамингдан, эй дил?
Ошиқлигу ошуфталигингаи бас қил!
Тутсам йўлини соз эди дарвешликнинг,
Подшоҳликдан бўлмади мақсад ҳосил.

68

Мен ўзга гўзалларни нетай, бўлмаса ёр?
Гар турмаса қошимда мудом эрка нигор?
Кўз гавҳари у вале кўзимнинг ёшидек
Гар топмаса на кўзда-ю, на юзда қарор?

69

Даврон ғамидан заррача ғам йўқ менда,
Чарх айланишидан-да алам йўқ менда.
Ишқингда йўқотмишман ўзимни андоқ —
Парво сенга ҳам, ўзгага ҳам йўқ менда.

70

Андуҳ тўла олам ғамидан дам урма!
Синдирма сафо жомини — барҳам урма!
Кофиртабиат нафсинг учун тир бўлсанг,
Юз бор сенга тиғ урса-да, сен дам урма!

71

Токай кўраман турқини авбошларнинг?
Токай эшитай айшини айёшларнинг?
Дунёда қизилбошдек ёмон тоифа йўқ,
Бер маргини, эй Худо, қизилбошларнинг!

72

Эй Тангри, ҳамиша айла манзур мени,
Ғам оламида хурраму масрур мени.
Лутфинг боис Нишопур азизларининг
Пок руҳи бу кун қўллади охир мени!

73

Ҳеч кимсага теккизма забони покинг,
Бўлсин, десанг, осуда бу жони покинг.
Ифлос қилади оғизни ғийбат, билсанг,
Бас, булғама ҳеч қачон даҳони покинг.

74

Бермиш ҳамма нарсани Оллоҳ сенга,
Тутмиш нусрат яловин, эй шоҳ, сенга.
Қайга қадаминг етса, Худо ҳукми билан
Очилғуси фатҳ эшиги ҳар гоҳ сенга.

75

Эй дил, икки дунё ғамидан дам урма!
Бас, кўрган эмассан уни сан, дам урма!
Нокас эли бошишта агар тиғ урса,
Юз бор тиғ ургани билан дам урма!

76

Эй Тангри, сенингсиз менга жо(й) бергучи йўқ,
Шафқат-ла мудом лутфу ато бергучи йўқ.
Сен бермасанг дардимга даво — ким бергай?
Сендан ўзга менга даво бергучи йўқ.

77

Файз етгуси зикр ила дили огоҳга,
Ул файз эгаси яқин бўлар Оллоҳга.
Сўз дерлар-у «ло илоҳа»дан, етгайлар —
Моҳияти «ло илоҳа иллаллоҳ»га.

78

Ул барчани тўйғазар ўлим шарбатига,
Ул барчани ўтқазар бало маснадига.
Ётқизга-ю бир куни фано тобутига,
Ул барчани бир-бир тиқар тупроқ қатига...

79

Эй Тангри, карамингни фузун айла менга,
Қўллаб мени, лутфинг туну кун айла менга.
Тортар эса қайда фитна гирдоби мени,
Ул фитна балосини забун айла менга.

80

Ёр айлади то нафси ситамкор мени,
Суст этди ўз илким ила ҳам хор мени.
Хорликка сабаб сустлик экан, бас, ё Раб,
Бул иккисига қилма гирифтор мени!

81

Интилсам агар соҳиби гавҳар бўламан,
Ўз душманим устидан музаффар бўламан!
Ноумид эмасман сира — Ҳақ лутфи билан
Балки бутун олам узра сарвар бўламан!

82

Ҳақ лутфи билан агар назар топгайман,
Қайга қадамим етса, зафар топгайман.
Ҳар фатҳу зафарнинг кетидан пайдарпай,
Ҳақ лутфи билан фатҳи дигар топгайман!

83

Дунёда зўр ўғри Аҳмади Афшордир,
Устози Саид Ғиёсаки айёрдир.
Ҳар ерда тубан ўғри, қароқчи бордир,
Ҳомийси уларни(нг) мана шу мурдордир.

84

Токай кўрасан хору паришон ўзни,
Ҳар лаҳза харобу хонавайрон ўзни.
Мажнун каби девона бўл-у, айла халос
Олам элининг қўлидан, эй жон, ўзни!

85

Ёр сеҳру фусун бандига солди бу кеча,
Юз ишва билан дилимни олди бу кеча.
Бошим нега кўкка етмасин бу бахтдан —
Дил ўрнида кўксимда у қолди бу кеча.

86

Булбул каби кўнглим нола этса, не ажаб?
Парвоз килиб, аршга етса, не ажаб?
Айлансам-у тупроққа вафоси йўлида,
Ҳоким-да вафо ҳидин таратса, не ажаб?

87

Кўз ҳаққи, лиқойингни севарман, эй дўст,
Ҳар лаҳза сафойингни севарман, эй дўст.
«Сев, — десанг, — итимни», сени деб ул итни —
Тимсоли вафойингни севарман, эй дўст.

88

Эй дўст, зафар насимлари елмоқда,
Бизга ғалаба хабарлари келмоқда.
Бир ғозий ўзини душман устига отиб,
Ёв бошини жисмидан жудо қилмоқда...

89

Афсуски, даври ишрату мул кечди,
Вақти суману лолаю сунбул кечди.
Қайда мени(нг) гулчеҳрам — унинг оразисиз,
Фарёду фиғонки, мавсуми гул кечди!

90

Ишқ олами ичра порсолик хушдир!
Нокасдан илик ювиш — жудолик хушдир!
Ёр бўлса агарда номувофиқ — кечмоқ,
Ёр бўлса мувофиқ ошнолик хушдир!

91

Иши бу жаҳон хўбларининг айёрлик,
Ул кампири шумдек қилиғи ғаддорлик.
Зинҳор улар макридан ўлма ғофил,
Эзгу сифатин кўрдим эса паргорлик*.
_________
* Паргор — циркуль. Бу ерда мажозан сарсон қилиш, ўз атрофидан айлантириш, овора қилиш маъносида келаяпти.

92

Ёр дардида жон ҳамиша ҳайроним эрур,
Дил куйган ўшал сийнаи сўзоним эрур.
Ул барча паришон диллар жамъияти —
Соҳиби дили зору паришоним эрур.

93

Кўйингда топилмас киши то Мажнун эмас,
Дил йўқки, чекиб ғамингни у маҳзун эмас.
Кўзларга нигоҳ ташладим-ей кўз уйидан,
Бир дийдани кўрмадимки, ул пурхун* эмас.
_________
* Пурхун — қонли, қонга тўла.

94

Ишқ олами ичра дилда бир зор қани?
Сийнам каби бир сийнаи афгор қани?
Дил оҳи каби ҳамдаму дилдор қани?
Дилдош жўралар, ҳамнафасу ёр қани?

95

Ул шўхки, дилозору жафокорим эрур,
Ҳам ёри вафодору ҳаводорим эрур,
Юз нозу карашма ичра маккорим эрур,
Ҳарчанд ситамкору дилозорим эрур.

96

Бул кўхна жахрн бошдан-оёқ вайрондир,
Ободлиги тупроқ ила яксондир.
Сен унда макон тутма сира — кўҳна жаҳрн
Оромгаҳи деву даду* шайтондир.
____________
* Дад — йиртқич, ёввойи ҳайвон.

97

Ҳар сунбули тоза зулфи дилдор эмиш-ей,
Ҳар лола жамоли лоларухсор эмиш-ей,
Ҳар сарви баланд қомати ёр эмиш-ей,
Ҳар ғунча дили бир ошиқи зор эмиш-ей.

98

Эй дийда, дегил, менга етар бинолик,
Эй ақл, дема, на хуш бу донолик!
Биз жумла гуноҳкору хатокорлармиз,
Афв этмаса Ул, бўлгай ажаб расволик.

99

Бир шўх санаму сояи шамшод бўлса!
Диллар яна ғам қайдидан озод бўлса!
Хушдир жуда май жомию маҳбуб ҳусни
Анҳору саройи Астрабод бўлса!

100

Муҳтожга қайиш — асли каромат шулдир,
Бир ишки, йўқ ортида маломат — шулдир.
Ҳар икки жаҳонда, солико, иймонни
Қутқаргучи чин роҳи саломат шулдир.

101

Илм асли ҳама тасаввуру тасдиқдир,
Билмоқ уни Ҳақ лутфи билан тавфиқдир.
Чунки бу тасаввурот тасдиқ жузъи,
Наздида муҳаққиқни(нг) бари таҳқиқдир.

102

Сендан ризо кўзлаган Убайдуллоҳдир,
Лутфинг сўраб бўзлаган Убайдуллоҳдир.
Ҳар икки жаҳонда кўзу кўнгил бирлан
Сендан сени излаган Убайдуллоҳдир.

103

Ринд аҳлини(нг) сарманзилидир манзилимиз,
Олам элидан озодлик ҳосилимиз.
Ул дилки, жаҳонда ярар ишга — бошқа,
Ул дилки, ярамас ишга — бизнинг дилимиз.

104

Ўз илмию фазли била ким мағрурдир,
Ўз бахтига душманлик ила машҳурдир.
Ҳар дилки, Худо нури билан маъмурдир,
Жаҳл зулматидан фориғу ҳам масрурдир.

105

Ҳар йўл била Ҳақ васфини қилмоқ на хуш!
Ёр-кўк зикр айтишини билмоқ на хуш!
Сокин бўлибон ёлғизлик гўшасида
Ҳар лаҳза Худо ёди-ла бўлмоқ на хуш!

106

Ул шўхи жафопешаки, дилдор бизга,
Ҳар ерда қилар у қасди озор бизга.
Жом бирла қадаҳ мисоли лаъли лабисиз
Қон йиғлаш-у, қон ичиш эрур кор бизга.

107

Ёр оразининг ҳусну сафоси ўзга,
Ёр манзилининг обу ҳавоси ўзга.
Фирдавс агарчи яхши жойдир, аммо,
Ёр турган ўшал жойни(нг) баҳоси ўзга.

108

Мавжудлигим боиси ғамингдир, жонон,
Кўнглим мулки сенинг ғамингсиз вайрон.
Қўрқар кишилар намунча жон бермоқдан?
Йўлингда бериш жонни жуда ҳам осон.

109

Дийдорини бир кўриш учун зор бўлдим,
Дийдорининг орзусида бемор бўлдим.
Бас, давлати дийдорига етказ, ё Раб,
Умрим борича толиби дийдор бўлдим.

110

Булбул биз учун ўқийди боғ ичра ғазал,
Шодлик улашар кўнгилга гулларки, гўзал.
Ул пирники, муғ дайри аро кўргайсан,
Майхоналар ичра бизга йўлбошчи ўшал.

111

Оллоҳи каримнинг карами ёр менга!
Пок руҳи улуғларни(нг) мададкор менга!
Ҳақ йўлида бошдан жону дил бирла кечиб,
Куффор қонини тўкиш эрур кор менга!

112

Ҳар кимсаки, Ҳақ ишларидан маҳрумдир,
Ул ҳам Ҳақ-у, ҳам халқ олдида мазмумдир.
Сўз очмак эмас раво кишининг ишидан,
Ҳақ олдида чунки ҳаммаси маълумдир.

113

Кимнинг дили тошдан-да эса мустаҳкам,
Дилмас ўша тошдир чинакам, йўқ шубҳам.
Ундандир узоқ саодату давлату бахт,
Бедавлату бесаодату бадбахт ҳам.

114

Ёр бизга агар ёр бўлса — давлат шу!
Ғамхўру талабгор бўлса — давлат шу!
Ёр бўлса-ю бизга у вафо расми ила,
Бегонага ағёр бўлса — давлат шу!

115

Ҳар ранжи ғазот йўлини роҳат бизга,
Аксинча, унутмоқ уни меҳнат бизга.
Биз йўлида сидқ ила тикибмиз бошни,
Бош кетса агар йўлида — давлат бизга!
 
116

Кўнглингда агар мараз йўқ бўлса, на хуш!
Севгида бирор ғараз йўқ бўлса, на хуш!
Зўр дўстларимиз агарчи бордир, аммо
Бу дўстлик аро ғараз йўқ бўлса, на хуш!

117

Алдамчи жаҳон гулшани гулхан бизга,
Мўмин элига зиндону маскан бизга.
Ғайр аҳлига кўнгил бериш — энг расво иш,
Бундан ҳазар айлаки, у душман бизга.

118

Ўлдирсам агар рофизийларни, бу — раво,
Бу иш ила Ҳақ ҳукмини этгайман адо.
Ким оғиз-бурун ўпишса бу қавм билан,
Душман эрур у бизга, эмас дўст асло.

119

Шукри ҳаманинг арзимагай эҳсонга,
Зикри ҳаманинг лойиқ эмас ғуфронга.
Бизнинг ҳама тоатдан улуғ ризвони,
Тоат бари шойиста эмас ризвонга.

120

Олам элининг шерлари рўбоҳ* сеша,
Сарварлари бир ходими даргоҳ сенга.
Нусрат жиловини тортма ҳеч бу йўлдан,
Ҳар ерда зафар ҳамиша ҳамроҳ сенга.
___________
* Рўбоҳ — тулки.

121

Эй ёр, нима гап, замона фосид* бўлди,
Ул кайфу сафо бозори косид* бўлди.
Қилмасди биров бизга ҳасад — энди эса
Макр ила ҳасад этди-ю, ҳосид* бўлди.
__________
* Фосид — бузилган, бузуқ, ножўя.
* Косид — касод.
* Ҳосид — ҳасадгўй.

122

Бу боғни бугун ҳавоси бисёр хушдир!
Ҳуснинг нуридан сабзаю гулзор хушдир!
Оллоҳ ҳақи, гул ғунчасидек пардада бўл,
Чеҳрангни сенинг кўрмаса ағёр хушдир!

123

Ҳар кимга аён бўлса сирри Оллоҳ,
Олам элининг барча сиридан огоҳ.
Кимнинг дилида: «ло илоҳа иллаллоҳ»,
Сир оламида у зот эрур шоҳаншоҳ.

124

Мардлар иши беҳукму бефармон бўлмас,
Эл бирлан уларнинг иши осон бўлмас.
Ранжитма кишини — сени ранжитса-да у,
Тариқи футувватда бу аркон бўлмас.

125

Дунёда, нетай, ному нишонни сенсиз?
Ҳам Хизр каби умри жовидонни сенсиз?
Сенсиз мента даркор эмас бу жону жаҳон,
Жоно, не қилай жону жаҳонни сенсиз?!

126

Ёр бўлса ҳақиқий, бевафолик қилмас,
Ўз ёрига бир лаҳза жудолик қилмас.
Ёрлар сафига кирса-да ётлар ногоҳ,
Бегона билан у ошнолик қилмас.

127

Ҳар кимда бу ғам уйида манзил бўлгай,
Шодликка у не тарика мойил бўлгай?
Ғам-қайғули бу замонда, эй ёри азиз,
Бир киши топилмаски, у хушдил бўлгай.

128

Ё Раб, сенга дил ҳамиша мойил бўлгай,
Доим хаёли васл ила восил бўлгай.
Ул дил саналур ғофил эмас гар сендан,
Ул дилмас, агар сендан у ғофил бўлгай.

129

Ҳақ лутфига гар лойиқ эсам мен — ғамнок,
Ғам зангидан дил ойинаси бўлгай пок.
Бу қувват ила зеру забар қилғумдур
Қалъанг сени бўлса-да қалъайи афлок!

130

Дил аҳлига мен ёру яқин бўлгим бор,
Ҳам дўсти азизи аҳли дин бўлгим бор.
Бир лаҳзада ҳар икки жаҳонни унутиб,
Дил аҳли каби гўшанишин бўлгим бор.

131

Мард улки, агар мутеъи фармон бўлса,
Бир ножўя иш қилса, пушаймон бўлса.
Кам кўрмак ўзин — мардлар камоли, токи
Қар нарсада ўз айби намоён бўлса.

132

Ким Ҳақни унутса — ўша ғофил бўлгай,
Кўнгли ўлар-у, тупроқ ила гил бўлгай.
Ким кўнглига Ҳақ ёди билан берса ҳаёт,
Ул икки жаҳонда барҳаёт дил бўлгай!

133

Ишқинг ғами кўнглимда фузун бўлгайдир,
Лаълингни кўролмай, дийда хун бўлгайдир.
Кўз гавҳарисан — кетма сира кўздан узоқ,
Кўз гавҳари бирла кўз бутун бўлгайдир.

134

Ҳар бодки, ўшал Бухоро ёқдан елгай,
Гардеки, менга ё у тарафдан келгай,
Ҳар лаҳза ўшал эпкин-у холи мушкин
Ул «Боғи дилоро» ҳидин маълум қилгай.

135

Ғам-ғусса ўтида ёвинг ҳар он куйсин!
Ўз дардига қоврилсин-у, пинҳон куйсин!
Суннийлар ёққан бу уруш оташида
Дин душмани — рофизий беомон куйсин!

136

Эй Тус, бу кун харобу вайрон бўлдинг,
Соврилдинг-у елларга — паришон бўлдинг.
Остин-устун қилди бало тоғи сени,
Тупроқ билан сен яна яксон бўлдинг.

137

Тус мулкида Ҳақ бизга ато бахш этгай!
Бор бўлса шаҳарда ҳар вақо — бахш этгай!
Муҳлат беринг-у, менинг каби сабр айланг,
Ҳар қалъаки бор, бизга Худо бахш этгай!

138

Дунёда Худо лутфу ато бахш этгай!
Уқбода ҳури нозик адо бахш этгай!
Ҳар икки жаҳонда нимани истар эсам,
Ул истаганим менга Худо бахш этгай!

139

Кўзим куяр ул сарви равон фурқатида,
Кўнглим куяр ёри меҳрибон фурқатида.
Дард оташи бирла чорасизлик ғамидан
Кўксим куяр, ўртанади жон фурқатида.

140

Дўстлар, дилима бало бўлишга не сабаб?
Хаста жонима жафо бўлишга не сабаб?
Ҳар лаҳза менинг ҳамдаму ёрим эдингиз,
Бир бора бу кун жудо бўлишга не сабаб?!

141

Жонинг вужудинг туфайли ғамнок бўлгай,
Айбу кинадан гарчи дилинг пок бўлгай.
Зийрак кўзим-ей, кўриб турибсан-ку ўзинг:
Бор бўлса нима, оқибат у хок бўлгай...

142

Тус шаҳрини қалъаси то вайрон бўлмас,
Зарра каби ҳар ёққа паришон бўлмас,
Бўлмас бу шаҳар янгидан асло обод,
То Тус қаро ер ила яксон бўлмас!

143

Бу кўз ёшлар дийдаи гирёндандир,
Дилнинг кўзидан-у, дийдаи жондандир.
Бўлгай улар музди* афву раҳмат, чунки
Ҳақ қўрқувидан-у, зикри Қуръондандир.
____________
* Музд — хизмат хақи, иш ҳақи; мукофот.

144

Душман дили бу жаҳонда маҳзун бўлсин!
Дил қони тепиб кўзига, пурхун бўлсин!
Бу лаҳза менга етипгди янги нусрат,
Бу фатҳу зафар қутлуғу маъмун* бўлсин!
___________
* Маъмун — хавф-хатарсиз, тинч-омон.

145

Токайгача фисқ аҳли билан ёр бўласиз?
Оламдан-у, ўздан неча безор бўласиз?
Пандим шу: қилинг фисқу фужурдан тавба,
Гар қилмасангиз тавба — кейин хор бўласиз!

146

Ошиқлик удум-расми то пайдо бўлди,
Ошуфта дилим жаҳонда якто бўлди.
Ҳар дил у пари зулфига шайдо бўлди,
Девона дилим каби у расво бўлди.

147

Фарзона дилим кўйингда Мажнун бўлсин!
Кўнглимда юзингнинг ишқи афзун бўлсин!
То рашку ҳасад ичра юмуқ ғунча каби
Ошуфта кўнгиллар бари маҳзун бўлсин!

148

Ношукур киши подшодан нолигай,
Ҳар меҳнату ранжу ҳар балодан нолигай.
Ҳақ душмани у — ҳеч гана қилмас ўзидан,
Ҳам дўсти Худою, ҳам Худодан нолигай!

149

Ишрат уйига сўфийимиз кам кирди,
Бу ғамзадаларга таъна тиғин урди.
Кирди-ю ҳасад бирла паришон қилди,
Қай дамки, бизинг даврани кўзи кўрди.

150

Ул тоифа кўнглим асири ғам қилди,
Мазлум кишиларнинг кўзини нам қилди.
Бизнинг бу карамларни карам бирла этиб,
Не тонг, бекарамлар карам ҳам қилди.

151

Умрим у гўзал ишқи билан ўтгусидир,
Ғам гарди аро мисли туман ўтгусидир.
Кўз боғладим Ҳақдан ўзгадан, чунки умр
Кўзни юмиб-очгунингча сан ўтгусидир...

152

Ич ёнганидан кўзимда об қолган эмас,
Бетоб бўлиб, танимда тоб қолган эмас.
Тортдим ғамингда шу қадар бехоблик,
Ғамдида бу кўзим ичра хоб қолган эмас.

153

Эй дўст, кўйинг то менга манзил бўлди,
Васлишта етишмак орзуи дил бўлди.
Дил орзуси ёлғиз шу эди васлингдан,
Юз шукр, кўнгил мақсуди ҳосил бўлди.

154

Эзгу ишимизга нафс монеъ бўлди,
Ўткинчи жаҳон айшига қонеъ бўлди.
Афсуски, бир иш қилмадик Оллоҳ йўлида,
Қимматли ҳаёт шу хилда зоеъ бўлди.

155

Ҳақдан у азизларки, хабар топмишлар,
Юз бор валилардан-да назар топмишлар.
Мақсуду муродини улар-да доим
Тун ярмида ёинки саҳар топмишлар.

156

На ҳоли дилим чархи фалак билгайдир,
На сирри ниҳонимни самак* билгайдир.
Ҳолимдан эмас Худодан ўзга огоҳ,
На инс-у, на жин-у на малак билгайдир.
__________
* Самак — бу ерда ер ости маъносида келиб, фалакка қарши қўйилаяпти.

157

Оллоҳни танишни энг улуғ давлат бил!
Ҳар икки жаҳонда иззату ҳурмат бил!
Туз ҳаққин унутмак — ўғриликдан баттар,
Туз ҳаққини оқлашни буюк неъмат бил!

158

Эй шоҳи замон, Ҳақ карами ёр бўлсин!
Пок руҳи улуғларни(нг) мададкор бўлсин!
Тиғ бўлса агар жанг кунида ҳар душман,
Ул тиғ каби қўлингга гирифтор бўлсин!

159

Ҳақ йўлида жонимга урарман пайкон,
Душманга бу дунёни қиларман зиндон.
Ҳақ душмани деб нақ Хожа Абдулхолиқ
Дунёсига шамшир ураман беармон!

160

Фарзанд агар мутеъи фармон бўлгай,
Ҳақ лутфи унга мудом фаровон бўлгай,
Бешубҳа, бунингдек фарзанд ҳар доим
Кўзинг нури-ю, раҳмати Раҳмон бўлгай!

161

Ул қавмки, мол-дунёга мағрур бўлди,
Ҳақ лутфидан мосувою маъзур бўлди.
Ул қавмки, англаб буни, тарк этди уни,
Ҳар икки жаҳонда шоду масрур бўлди.

162

Етганда ажал бу кўзларинг кўр бўлгай,
Ул дамда мақому манзилинг гўр бўлгай.
Гўр ичра танинг бўлга-ю пора-пора,
Ҳар пораси битта улуши мўр бўлгай.

163

Руҳим бегумон сенга ҳар он ёр эрди,
Ошуфта бу жоним-да мудом зор эрди.
Дил бўлган эмас энди гирифтор сенга,
Ул асли азал сенга гирифтор эрди.

164

Ҳар ким сенга бир омонатин келтирди,
Ваъдангни олиб, сенга ишонч билдирди.
Бас, асло омонатга хиёнат қилма,
Ул юкни диёнат юзидан қолдирди.

165

Эй ёр, агар хайр этсанг, хуш бўлгай,
Ўзни ғаними ғайр этсанг, хуш бўлгай.
Хуш бўлса-да олам сенга дил оламидан,
Дил оламига сайр этсанг, хуш бўлгай.

166

Ҳар кимсаки, жоҳиллар ила бўлгайдир,
Дин ҳукмича, ғофиллар ила бўлгайдир.
Ҳар кимса яқин бўлса камол аҳли билан,
Ҳақ лутфи-ла комиллар ила бўлгайдир.

167

Чин дилдан ибодатинг адо қилгайман,
Ҳар дам сени(нг) ҳаққингга дуо қилгайман.
Излаб бу жаҳон ичинда дийдорингни,
Васлингни у дунёда даъво қилгайман.

168

Ҳақ ёдидан айри кўнгил энг мазмумдир*,
Шайтон билан алоқаси маълумдир.
Ҳар кимки Худо ёди билан бедор эмас,
Бундай кишини тирик дема, марҳумдир.
____________
* М а з м у м — айбланған, ёмонланган, нафратланган.

169

Саргаштаси ёрнинг дилу жондан кечгай,
Оввораси бўлса, хонумондан кечгай.
Девонаси ақлу ҳушини тарк айлаб,
Бир лаҳзада ҳар икки жаҳондан кечгай.

170

Афсус, бебаҳо умр равон ўтгусидир,
Бу бебаҳо умр каби жаҳон ўтгусидир.
Етмак учун ломаконга парвоз айлаб,
Жон қуши жаҳондан бегумон ўтгусидир.

171

Ишқингда ҳар ошиқ дилу жондан кечгай,
Ҳам нақди ҳаёти жовидондан кечгай.
Васл орзусида кўзни юмиб-очгунча
Ҳам жонидан-у, ҳам бу жаҳондан кечгай.

172

Ким тўккали обрўйинг шитоб қилгайдир,
Халқ ўртасида таъна-итоб қилгайдир,
Сен унга жавоб айлама-ю, жим ўлтир,
Ўрништа фаришталар жавоб қилгайдир.

173

Бўлғай на хуш ичиш баҳор фаслида май,
Гулзор оралаб, дасталасанг гул-да атай.
Май тут менга то янграр экан нолаи най,
Мен май ичай эслаб сени, кўзи қуралай.

174

Қилдим-у саҳар тавофи Султон Санжар*,
Дедим: кўрсат зафар йўлин, эй раҳбар!
Деди: зафар истаб, дуо қилсанг саҳар,
Ҳақ лутфи-ла топга(й)сен саҳар вақти зафар.
___________
* Султон Санжар — салжуқийлар сулоласидан саккизинчи ҳукмдор (1118—1157).
 
175

Ўткинчи жаҳондан падаринг қилди сафар,
Бил, ушбу сафардан сенга етмайди хабар.
Пандимни қулоғингга ил, эй жони падар:
Сен ўз ташвишингни қил-у, чекма ғами зар!

176

Ушла отининг жиловидан ишратнинг,
Шодлик бу — шамол, тут этагин давлатнинг.
Олам элининг азизи бўлмоқ эрсанг,
Солик каби танла йўлини узлатнинг.

177

Сабр айла жафога, эй кўнгил, бўлма тез,
Солик каби Ҳақдан ўзгадан эт парҳез.
Айлар сени лутф этса муқарраблардан,
Қаҳр айласа-да, этмагил исён ҳаргиз.

178

Ғам хайлига* дардига мудом малҳам бўл,
Бечора сағирларга ёру ҳамдам бўл.
Топмоқ тиласанг Ҳақ назаридан асаре,
Дарвеш элини яқин тутиб, маҳрам бўл.
_________
* Xайл — тўда, гуруҳ, тоифа; эл, жамоа.

179

Ёр ишқида ўзни зор қилмоқ яхши,
Бир гўшани ихтиёр қилмоқ яхши.
Сокин бўлиб ул танҳолик гўшасида,
Ёр ёдини дилга ёр қилмоқ яхши.

180

Ёдингдан узоқ этма бу дилсўзларни,
Зулматга мубаддал* айлама кўзларни.
Берганда висол муждасини хосларга,
Қаҳр этиб, маҳрум айлама бизларни.
____________
* Мубаддал — алмаштириш, ўзгартириш.

181

Ишқ бодасидан агарчи мастсан — шод бўл!
Қилдингми нажот йўлига қасд сан — шод бўл!
Халқдан узилиб гар кеча-кундуз, эй дил,
Йўқлик гўшасида ҳақпарастсан — шод бўл!

182

Ҳар ерда наю майдан эса жўшу хурўш,
Бул жўшу хурўш ичра ичиш бода на хуш!
Зоҳид каби бозорга ўзиш солма-ю ҳеч,
Порсолигинг эл ичра сира айлама пеш.

183

Эй мард, ўзингга берма кўп оройиш,
Оройиши дунёни эрур олойиш*.
Осойиши йўқдир бу вужуд шаҳрининг-ей,
Ул мулки адамда бор магар осойиш.
_________
* Олойиш — ифлослик, кирлик.

184

Ҳақ ёд этишини истасанг, зокир бўл!
Бир дам ғофил ўлма Ундан-у, ҳозир бўл!
Неъмат тиласанг висоли боғидан агар,
Ҳар бир нафасингга шукр эт-у, шокир бўл!

185

Ўтли юрагимни айлади сард фироқ,
Этди яна бағримни тўла дард фироқ.
Хокий вужудимдан мени хориж айлаб,
Тупроқ каби қилди мени-да гард фироқ.

186

Топса назарингдан баҳра бир зарра хок,
Бўлгай ўша зарранинг мақоми афлок.
Майхонаи ишқинг ичра бебоклармиз,
Лутфинг ила бизларни-да сен қилгил пок.
 
187

Ҳар лаҳза гўзал юзингни кўрмоқ мушкул,
Ҳар дам оёғингга юзни сурмоқ мушкул.
Васлишта етишмоқ қийиндир, жоно,
Ҳажр ичра висолсиз-да юрмоқ мушкул.

188

Эй ҳомийи дину ҳофизи* мулку милал*,
Эй қотили куфру дофеъи жангу жадал.
Ҳар қайдаки қўзғалса бирор фитнаю шўр,
Айларсан уни дафъ этиб тадбиру ҳиял*.
____________
* Ҳофиз — сақловчи, химоя қилувчи.
* Милал — миллатлар, халқлар.
* Ҳиял — ҳийлалар, фириблар, алдовлар.

189

Эй шўх, қиларсанми сира чораи дил,
Токай бўласан қотилу хунхораи дил.
Қондир лаби ҳар итингнинг — дил қони у, боқ:
Ётар ҳар ер-ҳар ерда бир пораи дил.

190

Бўлди-ю Худо лутфи менга ёр, эй дил,
Этдим у қизилбош гуруҳин хор, эй дил.
Оллоҳ карамидан бор умидим: бўлгай —
Ул тўдани шоҳи-да гирифтор, эй дил.

191

Эй ишқ эли шоҳи, дил кошонасида,
Кел сўзлашайик, мавзу: дил афсонаси-да.
Кўрсатсанг агар гул юзинг уммид боғида,
Порлар эди минг қуёш кўнгил хонасида.

192

Қилганча таваккал Худога келдик,
Мардона ният билан ғазога келдик.
Бир-икки қадам илгари чиқ сен ҳам, ёв,
Олис йўлдан биз истилога келдик.

193

Дунёсида яхшиликни мен кам кўрдим,
Ҳар ҳолату рафторида* мотам кўрдим.
Ҳеч тингламай унда шодлик нағмасини,
Олам-олам машаққату ғам кўрдим.
__________
* Рафтор — юриш, хиром айлаш, харакат.

194

Токайгача дил оташидан ғаш бўламан?
Йиғлаб унинг ишқида мушавваш* бўламан?
Ичдан оташу ташдан эса кўз ёши,
Токай асири обу оташ бўламан?
__________
* Мушавваш — ташвишли, паришон, беором.

195

Қон ёш тўкаман — дийдаларим намнокдир,
Оҳлар ураман — дилимда минг бир чокдир.
Тупроғим ўшал қон туфайли қизғиш,
Жисмим ўша оҳдан елга учган хокдир.

196

Юз шукр, юзимни оёғингга сурдим,
Йиллаб мен шу орзу-тилакда юрдим.
Жон бор экан танда, топмадим осойиш,
Жон баҳридан ўтдим-у, осойиш кўрдим....

197

Келдик баримиз-да мустақим* йўл бирлан,
Кўйинг сари покиза, салим* дил бирлан.
Оёқни қабартириб вафо йўлида,
Кўришгани келдик шу қадим эл бирлан.
__________
* Мустақим — тўғри, рост.
* Салим — соғлом, саломат, омон.

198

Бир дард дилимда бор — даво хоҳлайман,
Ҳақ дорушшифосидан шифо хоҳлайман.
Ҳеч нарсани Ҳақдан ўзгадан сўрмасман,
Ҳар нарсани ҳам берса Худо хоҳлайман.

199

Қирғоғи йўқ уммон олам ичра одам,
Уммон аро инсон умри бир кемаи ғам.
Гар қилса ҳужум ажал наҳанги ногоҳ,
Ғарқ айлар-у, тортар ўзига коми адам.

200

Қизғонаман ишқ бодасшш Одамдан,
Бир томчиси ортиқ уни мулки Жамдан.
Этгай дилу жондан икки олам ғамини,
Бир қатраси аъло ҳар икки оламдан!

201

Эй дил, мени на дев-у, на дад қўрқитгай,
Ё айбу гуноҳлар беадад қўрқитгай.
Оламда булардан сира йўқ хавфим, лек
Дўст кўнглидаги кину ҳасад қўрқитгай.

202

Ошиқлигу ошуфталик бўлгач ишим,
Ул аҳли сафони(нг) суҳбатидир хоҳишим.
Саргашта кўзим гавҳаридек зор-ҳайрон,
Эзгу юзига Расулнидир навозишим.

203

Ғам гўшаси ичра улфати ғам — бизмиз,
Ҳам ғамзадаларга дўсту ҳамдам — бизмиз.
Камдек шу ёғи, қаранг, бу дунё ишига:
Ангуштнамойи* аҳли олам — бизмиз.
__________
* Ангуштнамо — машҳур, донг таратган.

204

Кўргум у сафо аҳлида бир нуру сафо,
Кўргум у нуру сафо каби меҳру вафо.
Ҳар лаҳза басират аҳли янглиғ, ё Раб,
Кўргум нимага боқсам Ўзингни танҳо.

205

Риндеки, ҳалоллик ичра якто — бизмиз,
Ўз риндлиги-ла жаҳонда танҳо — бизмиз.
Ғам даҳрида бозори фано ринди каби
Риндеки, алам-ғамга бепарво — бизмиз.

206

Ёр ҳажрини ваҳми била бемор бўлдим,
Ғам тошининг остига кўп афгор бўлдим.
Зулфига асир қилди мени зор кўнгил,
Зор кўнгилни дастидан гирифтор бўлдим.

207

Ошуфтасимиз қомати раъносини биз,
Девонаси сунбули сумансосини биз.
Ул бўлса жаҳоннинг жони — кўз гавҳаридек
Ҳайрони жамоли оламоросини биз.

208

Эй дўст, на дарвеш-у, на хоқон бўлдим,
На шоҳу бирор мулкка, на султон бўлдим.
Оламда ўзимча на у, на бу бўлдим,
Ҳақ хоҳлагани каби бир инсон бўлдим.

209

Ошуфта бу жон сенинг фидойинг бўлсин!
Саргашта бу бошим хоки пойинг бўлсин!
Ҳар иш бўлади сенинг ризойинг бирлан,
Алқисса, менга сенинг ризойинг бўлсин!
 
210

Муғ дайрида биз май хумига бош урдик,
Муғлар ила май ўпиб кўзу қош урдик.
Тақвою вараъни биздан истарлар, биз —
Тақвою вараъ шишасига тош урдик.

211

Токай бу замон ғамидан афсона бўлай,
Афсонаи ҳар оқилу фарзона бўлай.
Ошиқ бўла-ю, икки жаҳрндан кечибон
Бир Лайлисифат ишқида парвона бўлай.

212

Токай фироқ заҳрини тун-тун ичаман?
Токай ғамида жоми пурхун ичаман?
Токай яшайин ёр лабисиз ташнажигар?
Эслаб лабини бодаи гулгун ичаман!

213

Ҳаддан ўтди ғаму малолим, на қилай?
Ғаддор замон берди заволим, на қилай?
Додимни Ўзингга айтаман шому саҳар,
Гар тингламасанг сен-да бу ҳолим, на қилай?..

214

На майкада-ю, на жоми Жам кўргайман,
На марди карим-у, на карам кўргайман.
Сайри адам асбобини тахт айлаш шарт,
Қасди адам этмиш ҳамма ҳам — кўргайман.

215

Ишқинг улуғ уммонида бир хас — бизмиз,
Шавқ гулшани ичра гули наврас* — бизмиз.
Бизларга мурувват эт, ғариб шаҳр ичра
Дарвеши ғариб, бехешу бекас — бизмиз.
_________
*  Наврас — янги ўсиб келаётган, ёш.

216

Ул шўх фироқи тиғидан афгорман,
Ҳижрони балоси ваҳмидан беморман.
Ҳар ўқки, ундан етади жонимга,
Жон ичра алиф айлагали тайёрман.

217

Юз шукрки, мен аҳли шариат бўлдим,
Ҳам машҳури арбоби тариқат бўлдим.
Мақсад менга асрори ҳақиқат, шундан —
Мен ошиқи асрори ҳақиқат бўлдим.

218

Эй ёр, сенинг ишқингда гирифтор мен ҳам,
Юз ғам билан ошуфтаман, эй ёр, мен ҳам.
Кўрсатгил узоқдан гаҳи дийдорингни,
Эй ёр, сенга толиби дийдор мен ҳам.

219

Муштоқиман ҳусни оламоройингни,
Ҳам бандаси турраи* сумансойингни*.
Эй гул, талаб водийсида мисли сабо
Излаб еламан қомати раънойингни.
_________
* Турра — кокил, соч ўримлари, зулф.
* Сумансо — суманга ўхшаган.

220

Эй ҳусн элининг шоҳи, гадойинг бўлдим,
Мажнун каби зору мубталойинг бўлдим.
Бегона бўлиб ҳаммадан-у, жондан ҳам,
Чин дил била мен сенинг фидойинг бўлдим.

221

Лутф этса Худо менга не бок ваҳми жаҳим,
Узмасман умидни сира сендан-да, наим.
Ҳар икки жаҳонда мен гуноҳдан чўчимам,
Ҳар икки жаҳонда Ҳақ карим ҳамда раҳим.

222

Эй дўст, фано дайрида ҳамхона бўлай,
Сарҳалқаи* аҳли дайру риндона бўлай.
Бездим жуда хонақоҳдан-у, истайман —
Ринд аҳли каби сокини майхона бўлай.
__________
* Сарқалқа — етакчи, бошлиқ.

223

Ошуфтасимиз қомати шамшодингнинг,
Бандаси ҳамиша сарви озодингнинг.
Ҳар шўхига ҳар шаҳарнинг ошиқмасмиз,
Биз ошиғи шўхи Астрабодингнинг!

224

Токайгача бечораю ҳайрон бўламан?
Зулфи каби шўхларни паришон бўламан?
Ихлос ила хизматин қилиш орзусида
Мен навкари султони Хуросон бўламан!

225

Эй Тангри, ҳамиша нотавонингман ўзим,
Пинҳона юзингта нигоронингман ўзим.
Муҳтож агарчи сенга кўпдир вале,
Энг бандаи зор — бехонумонингман ўзим!

226

Токайгача сўз дарозу кўтоҳ дейман,
Йўл ранжи, сафар азобидан оҳ дейман.
Демакка бу бари ҳасбатанлиллоҳ* деб,
Бас, энди мудом ҳасбатанлиллоҳ дейман.
___________
* Ҳасбатанлиллоҳ — Худо учун, Худо ҳақ-ҳурмати учун.

227

Дунёи тубан ҳам бевафони на қилай?
Ул маъшуқи ҳар шоҳу гадони на қилай?
Дилу дин учун у бир балойи офат,
Сўйла, бу каби турфа балони на қилай?

228

Сенсиз менга жон чикора — жонни на қилай?
Жон олами ичра бу жаҳонни на қилай?
Гар кавну макону* ломакон сенсиз эса,
Ул кавну макону ломаконни на қилай?
_________
* Кавну макон — борлиқ, коинот.

229

Ўздан ўтибон, ёриман бехешларнинг,
Ҳам захмига малҳам бари дилрешларнинг.
Тупроқ уйида ўзни баланд тутмоқ бас,
Хоки қадамиман жумла дарвешларнинг.

230

Эй ёр, юзингга қачонки тушди назарим,
Йўқдир ҳеч ўшандан бери ўздан хабарим.
Ғам тунида оҳимдан ҳазар эт зинҳор,
Ногоҳ сени то тутмасин оҳи саҳарим.

231

Каъбани тавоф этгали Бағдод борамиз,
Кўнгилни қилиб хурраму ҳам шод борамиз.
Каъба сафари анжомини шай айлаб,
Ботин уйини этгали обод борамиз.

232

Минг қатла шукр — ҳар кун аҳад дейман мен,
Юз бор уни, минг бор — беадад дейман мен.
Ихлос ила анжумандаю хилватда
Оллоҳу аҳад, самад, самад дейман мен!

233

Ишқ мактабида бу кун сабақ айтурман,
Сафҳа-сафҳа, варақ-варақ айтурман.
Сен тингла сўзимни-ю, итоат айла,
Мен чунки ҳадиси ҳукми Ҳақ айтурман.

234

Юз шукрки, Ҳақ душманига ёрмасман,
Ҳақ дўсти билан ёрман-у, ағёрмасман.
Душман каби нафсимга гирифтормасман,
Зорман Унга-ю, ўзгага ҳеч зормасман.

235

Бу кулол, билсанг агар, эй шайхи киром,
Қилгай бутун элнинг хокидан кўза тамом.
Жисмингни ажал бир куни тупроқ этса,
Бир кўза қилар сени-да қойилмақом.

236

Ҳасрат чекаман мисоли аҳли мотам,
Ҳар ёқдан етар кўнглимга лашкари ғам.
Умринг қадахига сира мағрур бўлма,
Чил-чил синар у жафо тиғи теккан дам.

237

Очлик ғамидан етди бу жон лабга, ажаб,
Тарк айлади-кетди мени бор айшу тараб.
Мен воситаю сабабни, ё Раб, не қилай?
Бевосита ризқни берасан ҳам бесабаб.

238

Ҳамрозу азалдан унга, ҳамхона манам,
Ҳамкосаи доимию бегона манам.
Майхона билан яқинлигим бордир азал,
Шундан мудом сокини майхона манам.

239

Ишқ ахлидек ишқ элида афсона ўзим!
Афсона-ю, ёр базмида бегона ўзим!
Лайлисифат ул ёр ишқининг дашти аро
Ақлу ҳушидан бегона девона ўзим!

240

Ёв таъна тошин бўйнима илса, не қилай?
Бағримни жафо тиғи-ла тилса, не қилай?
Асли икки пулга қиммат олам шуни деб,
Бўғзимга менинг келиб тиқилса, не қилай?

241

Етказгуси Оллоҳ сари хилват кишини,
Тоат этай, унутиб жаҳон ташвишини.
Умр аввалида ортмадим дунё ишидан,
Умр охирида энди қилай дин ишини.

242

Васлинг ҳарами ичинда хос айла мени!
Ҳажринг ғами бандидан халос айла мени!
Хослар ила суҳбат тузади маҳрамлар,
Кўрсат карам-у, Ўзингга хос айла мени!

243

Ҳар лаҳза талаб қилар висолингни дилим,
Васлинг талабидир кўнглим ичра ҳосилим.
Бир куни вафо кўйида ўлсам, эй дўст,
Орзум шу: таратса вафо бўйини гилим.

244

Ишқ ичра манам ягонаи икки жаҳон,
Ошною камолда тоқ санамга, нигарон.
Ишқида фалакдек эрурам саргардон,
Бўлмайди тутиб бу сирни элдан пинҳон.

245

Ҳақ номисиз, эй, сўзингни елга сочма,
Гапни баъзилардек сира олиб қочма.
Юм кўзни-ю Ҳақдан ўзгасидан доим,
Зинҳор уни Ҳақдан ўзгасига очма.

246

Зулфинг ҳаваси яшайди кўнглимда мудом,
Юз шавқи басе яшайди қўнглимда мудом.
Қошинг каби биз тарафга ҳам бир қайрил,
Қошинг қораси яшайди кўнглимда мудом.

247

На меҳнати дарду доғ бор кўнглимда,
На ҳасрати боғу роғ бор кўнглимда.
Ҳар икки жаҳондан ўлди кўнглим фориғ,
Ҳар иккисидан чарчоқ бор кўнглимда.

248

Эй Тангри, мени халққа раҳбар айла!
Сардафтару сарфарозу сарвар айла!
Ғам дашти аро фалак каби саргардон —
Этма мени-ю, дилим мунаввар айла!

249

Жон оламида сен каби бир жон бўлмас,
Ҳуснингни кўриб, мен каби ҳайрон бўлмас.
Кўйинг каби менга боғи ризвон бўлмас,
Мендек унда бир булбули нолон бўлмас.

250

Эй рофизийлар, сизни ҳалок қилгайман!
Сизлар каби нопокни пок қилгайман!
Токай кетингиз кўрсатасиз қумтепадек?
Шул қумтепадек сизни-да хок қилгайман!

251

Дин йўлига тик бошни — сарафрозлик қил,
Доим жиҳод аҳли ила ҳамрозлик қил.
Тез васлига етмоқ тиласанг Оллоҳнинг,
Топшир Худога жонни-ю, жонбозлик қил.

252

Аҳдингга хилоф иш сира, эй ёр, қилма,
Ҳар ерда ўзингни бу билан хор қилма.
Ваъдага баъзан вафо қилолмассан ҳам,
Бас, ҳеч кишига ваъдани бисёр қилма.

253

Каъбага киши борса — на хуш давлат бу!
Унда югуриб, ҳорса — на хуш давлат бу!
Оллоҳ уйида бори жаҳонни унутиб,
Раббига дилин ёрса — на хуш давлат бу!

254

Ул ўтли муҳаббатинг кўнглимда мудом,
Фикри ғами фурқатинг кўнглимда мудом.
Сенсиз ўтирган эсам-да ҳар мажлисда,
Андишаи суҳбатинг кўнглимда мудом.

255

Келтирмади ёрим ёдига кўнглимни,
Ҳам етмади бир бор додига кўнглимни.
Дил орзуси ундан ушаларми десам-ей,
Етказмади ҳеч муродига кўнглимни.

256

Ишқ этагидан қўлингни кўтоҳ айла,
Йўл гардидек ўзингни хоки роҳ айла.
Ҳар ишни Худо йўлида қилмоқ бўлсанг,
Оллоҳ ҳақи, холисанлиллоҳ айла!

257

Ҳақ дўстига, эй дўст, мададкорлик қил,
Ёрлигу ҳаводорлигу ғамхорлик қил.
Оллоҳ йўлида қилиб ҳар эзгу ишни,
Ҳақ лутфу карамига умидворлик қил.

258

Бир лаҳза, кўнгил, хурраму масрур бўлма,
Уз тоату зуҳдинг ила мағрур бўлма.
Сен ўзни унут — муқарраби Ҳақ бўласан,
Лек Ҳақни унутма сира — кофир бўлма!

259

Раҳмат тарафдорлигу сардорлигингга!
Раҳмат вафодорлигу ҳам ёрлигингга!
Раҳмат вафо йўлида бизга қилган
Оллоҳ карами бирла мададкорлигингга!

260

Ҳақ йўлида, эй дўст, учрашиш бор бизга,
Оллоҳнинг ўзи пушту паноҳ, ёр бизга.
Ҳақ қўлламаса — зафар муяссар бўлмас,
Гар мўру малахдек жангчи бисёр бизга.

261

Эй дил, вужудингни тарк этиб, фоний бўл!
Нафсингни талоқ айла-ю, руҳоний бўл!
Ҳеч тинглама ёлтон ила ноҳақ сўзни,
Ҳақни эшит-у, Ҳақни де — ҳаққоний бўл!

262

Етказгай у шўх жабру жафо ошиққа,
Юз турфа ғаму дарду бало ошиққа.
Шу кунгача ҳеч кимга вафо қилмади, бас,
Қилмоғи гумон энди вафо ошиққа.

263

Синди қадаҳи-ю, кетди Жам ҳам изидан,
Чекиб аламу андуҳу мотам изидан.
Бу ғамкадада* биргина шодлик тиласанг,
Келгай қидириб шу лаҳза минг ғам изидан.
_________
* Ғамкада — ғам уйи; мажозан: ғамгин дунё, қайғули олам.

264

Ҳеч сўзлама ёлгон, эй яхши инсон,
Эл олдида нораво гапирмоқ ёлғон.
Боссин десанг олдинга ишим ростлик ила,
Касб айла-ю ростликни, рост сўзла ҳар он.

265

Майхона аро толиби коммиз баримиз,
Риндмиз, агарчи некноммиз баримиз.
Биздан сира жом бирла каромат тилама,
Зероки, муриди шайхи хоммиз баримиз.

266

Эй, эзгу жамолинг тарабафзойи* ҳама,
Дийдорингни кўриш таманнойи ҳама.
Тортмасман оёғингни хоки кўйингдан,
Зеро, хоки кўйинг эрур жойи ҳама.
___________
* Тарабафзо — хурсандликни оширувчи.

267

Йўқ жисмим аро мадор, оҳ дардингдан!
Дилда ғам ўқи қатор, оҳ дардингдан!
Токай чекай, эй нигор, оҳ дардингдан!
Оҳ дардингдан, минг бор оҳ дардингдан!

268

Ёлғизликдан нолима, эй яхши киши,
Ҳақдан тила — Ҳақдан битади банда иши.
Оллоҳ дегил, ҳасбатанлиллоҳ дегил,
Бўлсин десанг Оллоҳни(нг) мудом навозиши.

269

Токайгача йиғлар дилу жон дардингдан?
Токай қиламан нола-фиғон дардингдан?
Дунёдан ўтарман ғаму ҳасрат бирлан
Фарёд этибон, оҳ чекибон дардингдан!

270

Эй, қиблаи ҳожот Сенинг даргоҳинг,
Қилгай тавоф ҳар зот Сенинг даргоҳинг.
Қолдирмагай оламда бирор кимсани ҳам
Бечораю бенажот Сенинг даргоҳинг.

271

Яйрар вужудим неъматининг лаззатидан,
Осуда дилим фурқатининг меҳнатидан.
Юз қатла шукрки, баҳраманд этди Ўзи
Лутфи булути-ла ёғдириб раҳматидан.

272

На ўз ишимиздан малулмиз* баримиз,
На ғофилу нодон-у, на гўлмиз баримиз.
Юз қатла шукрки, аҳли олам ичра
Биз уммати ҳазрати Расулмиз баримиз!
____________
* Малул — ранжиган, ғамгин, хафа, жафо чеккан.

273

Эй Тангри, бу қулга карамингни ёр қил!
Бандангни Ўзингдан ўзгадан безор қил!
Тунлар мени ғафлат уйқусига қўйма,
Эт огоҳ Ўзингдан-у, мудом бедор қил!

274

Ишқида гўзалларни харобдир барча,
Шавқ ўтида ўртаниб, кабобдир барча.
Ойдек эса-да уйқуда қадр тунидаги,
Ойдек юзи бирла офтобдир барча.

275

Май мажлисида май ила сархушлик соз!
Ҳушёрликдан ҳамиша беҳушлик соз!
Сен борсанг агар мажлисга одоб ила
Хомуш ўлтир, баридан хомушлик соз!

276

Ўткинчи жаҳонни тарк этиб кетди ҳама,
Руҳнинг қафасин бир-бир силкитди ҳама.
Аслида яралганди қаро тупроқдан,
Айланди яна тупроққа — йитди ҳама...

277

Ёлғиз ўзи на ранжу алам бўлгайдир,
На зулму ситам, на дарду ғам бўлгайдир.
Ҳар қайда қувонч бор — қайғу ҳам бўлгайдир,
Иккиси мудом бирга — баҳам бўлгайдир.

278

Бир лаҳза нафс мутеъи фармон бўлмас,
Ўз қилмишидан сира пушаймон бўлмас.
Дунёдаги бор мазҳаблар ҳукми билан
Кофир аталур у — ҳеч мусулмон бўлмас!

279

Олсанг-да жаҳонни зўр билан — охири ҳеч,
Юз йил яшасанг-да унда сан — охири ҳеч.
Дунёдаги бор шоҳлар оёғингни ўпиб,
Турса сени(нг) хизматингда шан — охири ҳеч.

280

Эй ёри азиз, киши мазаллат* чекмай,
Етгайми хазинага машаққат чекмай?
Дин давлатини қўлга киритолмассан,
Дин йўлида то жафою меҳнат чекмай.
_________
* Мазаллат — хор-зорлик, бечоралик.
 
281

Ё Раб, ҳамма дардга даво қилгайсан,
Дорушшифойингдан шифо қилгайсан.
Қулдир эшигингда шоҳлари дунёнинг,
Сен кимни шоҳ-у, кимни гадо қилгайсан.

282

Бергувчисан, эй Тангри, муродимни ўзинг,
Ҳам тинглагучисан арзу додимни ўзинг.
Сен қўлламасанг — юришмагай ҳеч бир иш,
Бергувчисан ҳар ишда кушодимни ўзинг.

283

Эй солик, агар бўлсанг мардлар фарди,
Пок дилишта қўнмасин риёнинг гарди.
Мардона сулук айлагил андоқ, токи
Мардлар атасинлар сени мардлар марди!

284

Йўқ ўзга ғами агарда ёрим бўлсанг,
Нечук чекайин ғам — ғамгусорим бўлсанг.
Ялдо тунидек бўлди куним ҳажрингда,
Кошки уни ёритгучи норим бўлсанг.

285

Бўлдим Худо лутфи билан хони Ҳирот,
Бошим безади афсари султони Ҳирот.
Боз устига, бўлдим кўзим гавҳаридек
Ой юзли гўзалларингни(нг) ҳайрони, Ҳирот!

286

Бўлмай туриб, эй ёр, ҳануз хони Ҳирот,
Бошим безамай афсари султони Ҳирот,
Ақлу ҳушим олдилар Ҳирот ҳурлари-ю,
Тўлди бу дилим оҳига осмони Ҳирот.

287

Эй марҳами жон, менга даво келтирдинг,
Бул хаста дилу жонга шифо келтирдинг.
Излардим уни ўзга шифохонадан-ей,
Лутф айлаб Ўзинг, менга даво келтирдинг,

288

Орзум шу: мени халқ ичра мумтоз* айла!
Лутфу карамингни мен сари боз айла!
Ё Раб, менга инъоминг фаровон айлаб,
Вақт келди, бу бандангни сарафроз айла!
_________
* Мумтоз — сарбаланд; танланган, сараланган, афзал.

289

Эй, кошки Ватан «Боғи хиёбон» бўлса,
Ё «Боғи сафид»у, «Боғи зоғон» бўлса,
Ё «Боғи дилоро»ю, «Жаҳоноро» ҳам,
Ё «Боғи гулистон»у, «Гулафшон» бўлса!*
____________
Бу ерда Ҳиротнинг машҳур боғлари тилга олинган.

290

Чиқмайди сира ёдимдан ёди Ҳирот,
Ҳақ қўлласа гар бергайман доди Ҳирот!
Бўлгай яна янгидан ишратобод
Айш-ишрат ила меҳнатободи Ҳирот.

291

Ҳақ лутфи билан бўлсам агар хони Ҳирот,
Инсофу адолат ила султони Ҳирот,
Ҳақ лутфи билан ўшал замон бўлгайман
Ҳамсуҳбату ҳамнишини хўбони* Ҳирот.
_________
* Xўбон — гўзаллар, зебо қиз ва аёллар.

292

Жон гулшанида ғунчаи хандоним ўзинг,
Дунё боғида сарви хиромоним ўзинг.
Сенсиз бу кўзим ҳеч нимани кўрмайдир,
Эй гавҳари бу дийдаи гирёним ўзинг!

293

Эй дил, мендан на кўз, на жон топгайсан,
На нола-ю фарёду фигон топгайсан.
Топай сени деб ўзни йўқотдим андоқ —
Мендан энди на ному нишон топгайсан.

294

Эй банда, сира бермагил озор кипгага,
То бор экан умринг, бўлавер ёр кишига.
Қил андиша — ҳеч дилни гирифтор этма,
То ногоҳ ўзинг бўлма гирифтор кишига.

295

Босмайди ишинг олға таваккул қилмай,
Андишаи жузъу фикрати кул(л) қилмай.
Гул қошида дам урма вафодан асло,
То жабри тиканига таҳаммул* қилмай.
__________
* Таҳаммул — сабр, бардош, чидам.

296

Ҳеч вақти ғазот узру такаллуф қилма,
Ўзингни шу тарз аҳли таассуф қилма.
Айтай сенга, эй покиза тийнат ғозий,
Зинҳор ғазо они тахаллуф* қилма!
_________
* Тахаллуф — ихтилоф, номувофиқлик, қаршилик.

297

Кечиб вужудингдан агар ҳур бўласан,
Ҳақ меҳрига ёр, лутфига маъмур бўласан.
Восил бўласан васлига-ю Оллоҳнинг,
Нур оламида бошдан-оёқ нур бўласан!

298

Эй Тангри, башар аҳлига коринг бордир,
Пинҳон назаринг тушгучи ёринг бордир.
Ҳар икки жаҳоннинг эгаси Сендирсан,
Ҳар ким била гоҳи ихтиёринг бордир.

299

Дунёда топилмайди ўзингдан хуброқ,
Ҳам ҳусну жамол оламида марғуброқ*.
Зеболар ичинда йўқ ўзингдан ўтари,
Сендан кўра бўлмайди киши маҳбуброқ.
__________
* Марғуб — ёқимли, севимли, маъқул; дилкаш, хушрўй.

300

Токай бу тириклик майидан маст бўласан?
Хорликка тутиб юз, бир куни паст бўласан.
Оллоҳ йўлида сен ўзлигингдан кечгил,
То Ўзи билан мангуга пайваст бўласан!

301

Сен мардсан агар бўлсанг амир нафсингга,
Огоҳу ҳазир бўл бир умр нафсингга.
Оламда сира озодлик топмассан,
Эй банда, агар тушсанг асир нафсингга!

302

Умр ўтди ғаму ғусса билан, эй волий,
Бир лаҳза дилим бўлмади ғамдан холи.
Хушҳолликдан борми жаҳонда хабаре,
Ё хушҳоллик кетди жаҳондан бош олиб?!.

303

Гар бўлса жаҳон зеру забар, ғам чекма!
Ё бўлса у бундан-да батар, ғам чекма!
Сендан сўрамайди ҳеч киши ҳеч нарса,
Бўлсанг баридан бас, бехабар, ғам чекма!


Эргаш Очилов таржималари

Qayd etilgan