Тожик халқ рубоийлари
Қадим ул-айёмдан бир минтақада ёнма-ён сшаб келган, тарихи, маданисти, турмуш тарзи, анъана ва урф-одатлари муштарак бслган сзбек ва тожик халқлари икки тилда гаплашадиган сгона халқ сканлиги маълум. Шунга мувофиқ, бу икки қондош ва жондош халқнинг оғзаки ва ёзма адабиётлари ҳам асрлар давомида сгизак адабиётлар сифатида ривожланган. Жумладан, тожик халқ рубоийлари ҳам нафақат мавзу ва мазмун жиҳатидан, балки халқона ташбеху тимсолларга бойлиги, содда ва равонлиги, оддий ва самимийлиги, нозик юмор ва қочиримларга йсғрилганлиги, гоҳ жсшқин, гоҳ қувноқ, гоҳ маҳзун оҳанги билан сзбек халқ тсртликларидан десрли фарқ қилмайди. Қолаверса, уларни сратишда мамлакатимиздаги тожикзабон халқлар ҳам фаол иштирок стганлар. Бу рубоийлардан кспчилигининг Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Ааманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилостлари шаҳар ва қишлоқларидаги тожикзабон аҳоли оғзидан ёзиб олинганлиги фикримизнинг сққол исботидир. Улар Тожикистонда «А сдакий диёри фольклори намуналари», «Самарқанд тароналари» (2 жилдда), «Тожик фольклори» ва бошқа номлар билан нашр стилган. Аозиктаъб сзбек сқувчилари сътиборига ҳавола қилинаётган рубоийлар гулдастаси мазкур тспламлардан саралаб таржима қилинган.