Rasululloh SAV aytgan hikoyatlar  ( 11553 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


AbdulAziz  18 Avgust 2008, 09:09:24

Абу Ҳурайра разисллоҳу анҳу ривост қиладилар:

«Ўлим фариштаси (одам қиёфасида) Мусо алайҳиссаломга юборилди. У келгач, Мусо алайҳиссалом уни (сзлари бирлан урушмоқни қасд қилиб ижозатсиз уйларига кириб келган одам, деб сйладилар-да), бир уриб (ксзини чиқардилар). Сснг, фаришта сз парвардигори қошига қайтиб бориб: «Мени слимни истамаган банданг ҳузурига юборибсан», — деди. Оллоҳ таоло унинг ксзини срнига қайтариб: «(Унинг олдига) қайтгил-да, унга айтгилки, қслини бир ҳскизнинг устига қсйсин, қсли ёпган барча жунларнинг ҳар бири — унинг учун бир йил (умрдур)»,— деди. (Фаришта Оллоҳ таолонинг амрини етказгач), Мусо алайҳиссалом: «А парвардигорим! (Ундан) кейинчи?» — дедилар. Оллоҳ таоло: «(Ундан) кейин слимдур», — деди. Мусо алайҳиссалом (Оллоҳ таоло бирлан тезроқ учрашиш шавқида): «(Ундай бслса), ҳозир (омонатингни олавер)», — дедилар. Сснг, Оллоҳ таолодан сзларини Муқаддас ерга (Байт ул-Мақдисга) бир тош отим масофада сқинлаштирмоғини ссрадилар. (Яъни, Байт ул-Мақдисга бир тош отим сқин масофада дафн қилинмоқларини ссрадилар. Чунки, кспчилик пайғамбарлар сшал ерга дафн қилинган бслиб, уларга сқин бслмоқни сзларига хайрли деб билдилар ва Оллоҳ таоло уларга нозил қиладирган фазлу раҳматнинг сзларига ҳам нафъи тегмоғидан умид қилдилар). А асулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сшал ерда бслсам, ул кишининг қизил қум уюми ёнидан стган йсл чеккасидаги қабрларини сизларга албатта ксрсатар срдим», — дедилар».

Бухорий ривости. "œАл-жомеъ ас-саҳиҳ"дан

Qayd etilgan


Mubashshir Muhammad  18 Avgust 2008, 17:41:58

Assalamu alaykum!
Abdulaziz aka yahshimisiz?
juda zo'r hikoyatlar ekan
Alloh sizdan  rozi  bo'lsin!

Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Avgust 2008, 07:10:02

Абу Ҳурайра разисллоҳу анҳу ривост қиладилар:

«А асулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Мен бирлан одамлар [съни, менинг одамларни жаҳаннам стидан қутқармоқ бслиб Исломга қилган даъватим бирлан одамларга диллари зийнатлаб (алдаб) ксрсатган ботил (ёлғон, бекорчи) нарса] — ст ёққан одам бирлан стга учиб келган парвоналар (ёки турли ҳашаротлар)га схшайди. (Ўт еққан киши) сшал ҳашаротларни (ҳарчанд ҳайдамасин), улар сзларини стга ураверадилар. Икки аёл бслиб, уларнинг сғилчалари сзлари бирлан бирга срди. Аогаҳон бир бсри келиб, улардан бирининг сғилчасини олиб кетди. Шунда (сғилчасини бсри олиб кетган аёл) дугонасига: «Дарҳақиқат, бсри сенинг сғилчангни олиб кетди», — деди. У: «Йсқ, сенинг болангни олиб кетди», — деди. Аатижада иккаласи тортиша-тортиша Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига боришди. Довуд алайҳиссалом ёши катта аёлнинг фойдасига ҳукм чиқариб, (омон қолган болани сшанга бердилар. Чунки, бола сша аёлнинг қслида срди. Иккинчи аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳукмларига қаршилик қилмоққа ожизлик қилди). Сснг, иккала аёл Сулаймон ибн Довуднинг ҳузурларига боришиб, бслган воқеани ул кишига айтиб беришди. Шунда Сулаймон алайҳиссалом: «Менга пичоқ келтирингизлар, болани икки нимта қилиб, уларга бслиб бераман», — дедилар. Аши кичик аёл: «Бундай қилмангиз, Оллоҳ таоло хайрингизни берсин! Бу бола шу аёлнинг боласи», — деди. Шундан сснг, Сулаймон алайҳиссалом болани ёши кичик аёлга бермоқни ҳукм қилдилар».

Бухорий ривости. "œАл-жомеъ ас-саҳиҳ"дан

Qayd etilgan


AbdulAziz  27 Avgust 2008, 08:13:25

Абу Ҳурайра разисллоҳу анҳу ривост қиладилар:

Бану Исроилга мансуб бир аёл сғилчасини смизиб турган срди. Аогаҳон унинг ёнидан (жанг либосларини кийиб, қурол-сроғларини тақиб олган) бир (хушқомат) отлиқ стиб қолди. Босги аёл (унга ҳаваси келганидан): «А парвардигоро, менинг сғилчамни ҳам шу кишига монанд қилгил!» деб дуо қилди. Шунда гсдак онасининг кскрагидан оғзини олди-да, отлиққа сгирилиб қараб: «А парвардигоро, мени унга схшаш қилмагил!» — деб илтижо қилди. Сснг, сна онасининг кскрагини оғзига олиб, смишда давом стди. Кейин, босги аёл бир чсри (жорис) ёнидан стиб кетаётиб: «А парвардигоро! сғилчамни шу чсрига схшаш қилмагил!» — деб дуо қилди! Шунда гсдак (сна) оғзини онасининг кскрагидан олиб: «А парвардигоро, мени шу чсрига схшаш қилгил!» — деб илтижо қилди. Онаси (ҳайрон бслиб): «Аечун бундай дединг?»— деди. Ўғилчаси: «Босги отлиқ золимлардан биридир, манави чсри срса, одамлар унга «сғрисан, зинокорсан» дейишгани бирлан, у бундай ишларни сира қилмаган»,—деди».

Бухорий ривости. "œАл-жомеъ ас-саҳиҳ"дан

Qayd etilgan


AbdulAziz  25 Aprel 2009, 11:51:28

Бану Исроилдаги пес, кал ва кср ҳақидаги ҳадис

Абу Ҳурайра разисллоҳу анҳу А асулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганларини сшитган срканлар: «Дарҳақиқат, Бану Исроиддаги уч кишини — пес, кал ва ксрни Оллоҳ таоло синамоқчи бслиб ҳузурларига бир фариштани йсллади. Фаришта (аввал) песнинг қошига келиб: «А­нг ксп орзу қиладирган нарсанг недур?» — деди. Лес: «Чиройли ранг ва чиройли тери, (чунки) одамлар мендан ҳазар қилаётирлар» — деб жавоб берди. Фаришта унинг (баданини) силагач, песи йсқолиб, унга чиройли ранг ва чиройли тери ато стилди. Сснг, фаришта (сна) ундан: «Қандай молга (сга бслмоғингни) кспроқ орзу қилурсан?» — деб суради. У: «Тусга» — деб срди, унга қорнида сн ойлик бсталоғи бор бир  (урғочи) тус ато стилди. Фаришта унга: «(Оллоҳ таоло) уснгга барака ато стсин!» — деб тилак қилгач, калнинг қошига борди-да: «А­нг ксп нимани орзу қилурсан?» — деди. Кал: «Чиройли сочни ҳамда мана шу дарддан халос бслмоғимни, (чунки) одамлар мендан ҳазар қилаётирлар» — деб жавоб қилди. Фаришта унинг (бошини) силағач, (каллиғи) йсқолиб, унга чиройли соч ато стилди. Сснг, фаришта (сна) ундан: «Қандай молга (сга бслмоғингни) кснроқ орзу қилурсан?» — деб ссради. У: «Сигирга», — деди. Фаришта унга бир бсғоз сигирни бергач: «(Оллоҳ таоло) сигирингни муборак қилсин!» — деди-да, ксрнинг қошига келди. Ксрдан: «А­нг ксп орзу қиладирган нарсанг недур?» — деб ссради. Кср: «Оллоҳ таоло ксзимни қайтариб бермоғини ҳамда унинг бирла одамларни ксрмоғимни (орзу қилурман)», — деди. Фаришта унинг ксзларини силагач, Оллоҳ таоло уни сна ксрадирған қилди. Сснг, фаришта унга: «Қандай молни кспроқ орзу қилурсан?» — деди. У: «Қсйни» — деб срди, фаришга унга бир бсғоз совлиқ берди. Кейин, (тез орада) тус сгаси бсталоқли, сигир сгаси бузоқли ва совлиқ сгаси қсзичоқли бслди. Аатижада бирининг водийси тусларга, иккинчисининг водийси сигирларга, учинчисининг водийси срса қуйларга тслиб кетди. Шундан сснг, фаришта (сшал) пес (бслган) кишининг қошига илгари келгандаги қиёфасида келиб: «Мен бир мискин одамман, сафаримда муҳтожликдан қийналдим. Аввало Оллоҳ таоло, қолаверса сен туфайли бугун муродимга етмоғим мумкин. Сенга чиройли ранг, чиройли тери ва ксплаб мол дунё ато стган зот ҳаққи-ҳурмати! Менга битта тус берсанг, муродимга етгайман», — деди. (Илгари пес бслган) киши: «Сени қара-ю, иштаҳанг жуда карнай-ку!» — деди. Фаришта: «(Шошма), мен сени танийдирганга схшайман, илгари пес бслмаганмидинг, одамлар сендан ҳазар қилишмасмиди, фақир сканлигингда Оллоҳ таоло сенга мол-дунё ато стмаганмиди?!» — деди. У: «Бу мол-дунёни ота-боболарим менга мерос қилиб қолдиргандур» — деб (Оллоҳ таолонинг нсъматини инкор қилди). Шунда Фаришта: «(Оллоҳ таоло) ёлғон гапирганинг учун сени асл ҳолингга (пес ва фақирлик ҳолингга) қайтарсин» — деб уни дуои бад қилди. Сснг, илгари кал бслган кишининг қошига аввалги қиёфасида келиб, унга ҳам (песга) айтган гапларини айтиб срди, у ҳам пес каби жавоб қилди. Шунда фаришта: «(Оллоҳ таоло) ёлғон гапирганинг учун сени асл ҳолингга қайтарсин!» — деб уни ҳам дуои бад қилди-да, илгари кср бслган кишининг қошига аввалги қиёфасида келиб: «Мен бир мискин одамман, мусофирман, сафаримда муҳтожликдан қийналдим. Аввало Оллоҳ таоло, қолаверса сен туфайли бугун муродимга етмоғим мумкин. Сенга ксзингни қайтариб берган зот ҳаққи-ҳурмати! Менга бир дона қсй берсанг, сафаримда менга кифос қилур срди», — деди. Шунда илгари кср бслган киши: «Мен кср срдим, Оллоҳ таоло ксзимни қайтариб берди, фақир срдим, мени бой қилди, истаган нарсангни олавер! Оллоҳ таоло ҳақи, бугун мен парвардигор йслида (молимдан сзинг муҳтож бслган ҳар қанча) нарсани олмоғингга қаршилик қилмасман!» деди. Шунда фаришта: «Молингни олиб қолавер, сизлар синалдингизлар (съни, Оллоҳ таоло сизларни синади) Ларвардигор сендан рози бслиб, икки шеригингга (тус ва сигир соҳибларига) ғазаб қилди (ёки уларни сна пес ва кал қилди)», деди».

Бухорий ривости, саҳиҳ

Qayd etilgan


AbdulAziz  06 May 2009, 07:08:22

Abu Sa’id raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Banu Isroilga mansub bir kishi bor erdi. O’shal kishi to‘qson to‘qqizta odamni nohaqdan-nohaq o‘ldirdi. So‘ng, («Tavba qilsam, gunohim kechirilarmikan?» — deb) so‘ragali (o‘sha davr olimlarini izlab yo‘lga) chiqdi-da, bir (nasroniy) rohibning huzuriga keldi. Undan: «(Qilgan gunohim uchun) tavba qilsam, bo‘ladimi?» — deb so‘radi. Rohib: «(To‘qson to‘qqizta odamni nohaqdan-nohaq o‘ldirganingdan keyin, sening uchun tavba (qilmoqqa yo‘l) yo‘q! — deb erdi, u uni ham o‘ldirdi. So‘ng, u surishtira surishtira (yana) bir kishi (rohib)ning huzuriga borib, undan ham shul haqda so‘radi. Rohib unga: «(Ha, tavba qilib, mag‘firat qilinmog‘ing uchun) falon qishloqqa borgil, (ul yerdagi odamlar yolg‘iz Olloh taologagina ibodat qilurlar, sen ham ana o‘shalar birlan birga Olloh taologa ibodat qilgil, ammo o‘z yurtingga aslo qaytmagil, chunki yurting qabohat maskanidur!)» — dedi. (Shundan so‘ng, u o‘shal qishloq tomon yo‘l oldi. Ammo, yo‘lning yarmiga borganda) uning ortidan o‘lim yetib kelib, (yuz tuban yiqildi-da), o‘zi istagan qishloq tomon ko‘kragi birlan intilgancha tek qoldi. Shunda rahmat farishtalari birlan azob farishtalari uning xususida tortishib qolishdi. (Rahmat farishtalari: «U Olloh taologa astoydil tavba qilmoq niyatida kelayotgan erdi», — deyishdi. Azob farishtalari ersa: «U sira ham xayrli ish qilmagandur,— deb aytishdi. Shu asnoda bir boshqa farishta odam qiyofasida ularning oldiga kelib erdi, ular o‘sha ne boisdan tortishayotganlarini ma’lum qilishdi. Boyagi odam qiyofasidagi farishta: «Uning qishlog‘i birlan bormoqchi bo‘lgan qishloq oraligini o‘lchangiz, agar u o‘zi chiqib kelgan kofirlik maskani bo‘lmish qishloqqa yaqinroq yerda o‘lgan bulsa, kofirlar qatorida qoladi va agar tavba qilmoq bo‘lib ketayotgan qishloqqa yaqinroq yerda ulgan bo‘lsa, ul holda tavba qilguvchilar qatoriga o‘tadi», — dedi). Shunda Alloh gaolo tavba qilguvchilar qishlog‘iga: «U (o‘lgan yerga) yaqinlash!» deb, kufr maskani bo‘lmish qishloqqa ersa «U (o‘lgan yerdan) uzoqlash!» — deb vahiy (birla amr) qildi, so‘ng farishtalarga): «Ikki qishloq oralig‘ini o‘lchangizlar!» dedi Farishtalar o‘lchab ko‘rishgan erdi, uning tavba qilguvchitar qishlog‘iga bir qarich yaqinroq yerda o‘lganligi ma’lum bo‘ldi. Shundan so‘ng, Olloh taolo uni mag‘firat qildi».
(Buxoriy rivoyati, sahih)

Qayd etilgan


AbdulAziz  09 May 2009, 09:35:09

Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: «Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bunday dedilar: «Bir kishi bir odamning hovlisini sotib oldi Keyin, u o‘shal sotib olgan hovlisidan bir ko‘za oltin topib olib, uning sobiq egasiga: «Mendan oltiningni olgil, chunki men sendan yer sotib olganman, oltin sotib olgan emasman», — dedi. Yerning (hovlining) sobiq egasi esa: «Darhaqiqat, men senga yer va undagi barcha narsalarni sotganman», — dedi. Shul tariqa ular o‘zaro bahslashib, bir kishiga arz qilishdi. Shunda ul ikkisiga: «Bolalaringiz bormi?» —.dedi. Hovli sotib olgan kishi: «Mening o‘g‘lim bor», — dedi. Hovli sotgan kishi esa: «Mening qizim bor», — dedi. Qozilik qilayotgan kishi: «Yigitni qizga nikohlab, oltinning bir qismini ikkisiga nafaqa qilingizlar hamda qolganini shaxsan o‘zlaringiz sadaqa qilingizlar!» — dedi».

(Buxoriy rivoyati, sahih)

Qayd etilgan


AbdulAziz  23 May 2009, 08:55:23

Sumra ibn Jundub rivoyat qiladilar: Rasululloh sallallohu alayhi va sallam o‘z sahobalaridan: «Birortangiz tush ko‘rdingizmi?» — deb tez-tez so‘rab turar erdilar. Shunda xohlagan kishi Olloh taolo iroda qilgancha o‘z tushini so‘ylab berar erdi. Bir kuni erta birlan Janob Rasululloh bunday dedilar: «Bul kecha huzurimga ikki kishi(ikki farishta) kelib meni uyg‘otdida: «Yurg‘il!» — dedi, men ularga ergashdim. Bir joyga borsak bir kishi chalqancha yotibdir, ikkinchi bir kishi uning tepasida turibdir, qo‘lidagi mushtdek tosh birlan chalqancha yotg‘an kishining boshiga urmakdadir, tosh sapchib ketib nariga borib tushmakdadir. Ul toshni olib kelguncha chalqancha yotgan kishining boshi tuzalib qolayotir. Shul tariqa tik turgan kishi chalqancha yotgan kishining boshini qayta-qayta majaqlab azob berayotir. Men: «Subhonalloh, bul kimdur?» — dedim. Hamrohlarim: «yurg‘il, ketdik!» — deyishdi. Bir joyga borsak yana bir kishi cho‘zilib yotibdir, uning tepasida ham avvalgidek bir kishi tik turibdir. Tik turgan kishi qo‘lidagi temir changak birlan cho‘zilib yotgan kishining avval bir lunjini burnidan to ko‘ziga qadar shilib terisini tashqariga qilib qo‘ymoqdadur. Keyin, bul yoniga yotqizib qo‘yib, ikkinchi lunjini ham shunday qilayotir. Bir lunjini shilib bo‘lib ikkinchi lunjiga o‘tguniga qadar avval shilingan lunji tuzalib qolayotir. Tik turgan kishi cho‘zilib yotgan kishiga shul tariqa qayta-qayta azob berayotir. Men: «Subhonalloh, bul nimasi?» — dedim. Hamrohlarim: «Yurg‘il, ketdik!» — deyishdi. Bul yerdan chiqib yo‘lda tandirga o‘xshash bir chuqurlikka duch keldik uning ichidan dod-voy ovozlari quloqqa chalinar erdi. Pastga qarab ul yerda qip-yalang‘och erkak va ayollar borligini, ularning ostlaridan ersa, alanga ko‘tarilib kelayotganini ko‘rdim. Bilsam, ular har safar alanga ko‘tarilganda dod faryod qilishayotgan erkanlar. Men buni ko‘rib: «Bular kimdurlar?» — dedim. Hamrohlarim: «Yurg‘il, ketdik!» — deyishdi. Yura-yura suvi qon rangi yanglig‘ bir daryo bo‘yidan chiqib qoldik. Uning ichida bir kishi zo‘rg‘a suzib yuribdur, qirg‘oqda ersa, boshqa bir kishi oldiga tosh to‘plab o‘ltiribdur. Shunda daryodagi kishi zo‘r-bazur qirgoqqa suzib kelib og‘zini ochib erdi, qirg‘oqdagi kishi tosh solib qo‘ydi, keyin ul qaytib suzib ketdi. So‘ng, yana qaytib suzib kelib og‘zini ochib erdi, yana tosh solib qo‘ydi. Shul tariqa har gal suzib kelsa, qirg‘oqdagi kishi uning og‘ziga tosh solib qo‘yib qaytarib yuborayotir. Men hamrohlarimga: «Bul ikkisi kimdur?» — dedim. Hamrohlarim: «Yurg‘il, ketdik!" — deyishdi. So‘ng biz afti-angoridan hatto ko‘zgu ham nafrat qilgudek bir badnamo odamning oldiga borib qoldik. Ul oldidagi olovni har tarafidan puflab alangalantirayotgan erdi. Men «Bul nimasi?» — dedim. Hamrohlarim: «Yurg‘il, ketdik!» — deyishdi. Biz yo‘lda davom etib bahor nafasi ufurib turgan bir so‘lim bog‘ oldidan chiqib qoldik. Bog‘ning o‘rtasida shul qadar novcha odam turibdikim, uning boshi osmonu falakda bo‘lg‘onidan, yuzini ko‘ra olmadim. Uning atrofida ko‘plab bolalar o‘ynab yurishibdur. Men: «Bular kimdur?» — dedim. Hamrohlarim: «Yurg‘il, ketdik!» — deyishdi. Keyin, yura-yura boshqa bir bog‘ga yetib bordik men bunchalik ulkan va go‘zal bog‘ni (daraxtni) sira ko‘rmaganmen. Hamrohlarim menga: «Unga chiqgil!» — deyishdi, biz chiqib, kumush va oltin g‘ishtlardan bunyod etilgan bir shaharga yetdik. So‘ng, shahar darvozasiga kelib, ochmoqlarini so‘radik ochib erdilar, biz ichkariga kirdik. Shahar ahli qiyofasining yarmi sen ko‘rib yurgan xushnamo odamlardan ham go‘zalroq, yarmi ersa sen ko‘rib yurgan badnamo odamlardan ham xunukroq erkan. Hamrohlarim ularga: «Boringizlar, anavi daryoga tushib cho‘milib chiqingizlar!» — deyishdi, daryoning suvi sut kabi oppoq edi. Ular daryoda cho‘milib chiqqach, qiyofalaridagi badnamolik yo‘qolib, juda go‘zal surat kasb etdilar. Hamrohlarim menga: «Bul — Adn jannatidur, anavi ersa, sening manzilingdur!» — deyishdi. Men nigohimni balandga qaratib oppoq bulut yanglig‘ muhtasham qasrni ko‘rdim. Hamrohlarim «Ana o‘shal qasr senikidur!» — deyishdi. Men ularga: «Olloh taolo sizlarga barakot ato etsin, meni qo‘yib yuboringiz, ul yerga kirayin!» — dedim. Ular: «Ammo, sen hozir ul yerga kira olmag‘aysen!» — deyishdi. Men ularga: «Bul kecha davomida men juda ajib narsalarning guvohi bo‘ldim, ko‘rganlarimni tushuntirib beringiz!» — dedim. Ular: «Biz senga xabar berg‘aymiz» — deya tushuntira ketdilar: «Boya sen ko‘rgan boshi tosh birlan majaqlanayotgan kishi avvallari Qur’on tilovat qilib yurib, keyin tashlab qo‘ygan hamda farz qilingan namozlarni o‘qimay g‘aflat bosib uxlab yotgan. Keyingi — lunjini burnidan to ko‘ziga qadar shilishayotgan kishi ersa, uyidan chiqib yolg‘on gaplarni aytar erdi, uning bo‘htonlari hatto ufqqa qadar tarqalgandur. Tandirga o‘xshash chuqurdagi yalang‘och erkak va ayollar — zinokorlar erdi. Daryoda suzib yurib tosh yutayotgan odam xususiga kelsak ul sudxo‘r (poraxo‘r) bo‘lgan. Qattiqroq yonsin deb olovning chor tarafidan zo‘r berib puflayotgan, afti-angoridan hatto ko‘zgu ham hazar qilgudek badbashara odam ersa, jahannam o‘t yoquvchilarining boshlig‘idur. Bog‘dagi ulkan odam — Ibrohim alayhissalom bo‘lib, atroflaridagi bolalar fitratda (ya’ni, tabiatan musulmon qilib yaratilgan holida) vafot etib ketgan (norasida) bolalardur». Janob Rasululloh gaplarini tugatishlari birlanoq, ba’zi musulmonlar: «Yo Rasulalloh, ularning ichida mushriklarning bolalari ham bormidur?» — deyishdi. Janob Rasululloh: «Ha, mushriklarning bolalari ham bordur! Ammo, yarmi go‘zal, yarmi xunuk odamlar xususiga kelsak ular yaxshi amallarini yomon amallari birlan qorishtirib yuborganlardur, Olloh taolo ularning gunohlarini mag‘firat qilg‘ay», — deb aytdilar».

(Sahih, Buxoriy rivoyati)

Qayd etilgan


AbdulAziz  09 Iyun 2009, 22:48:21

Abu Hurayra rivoyat qiladilar:
«Rasululloh sallalloxu alayhi va sallam bunday dedilar: «Ikki ayol bo‘lib, har biri o‘z o‘g‘ilchasini yetaklab ktayotgan erdi. Nogahon, bir bo‘ri kelib, ulardan birining o‘g‘ilchasini olib qochdi. Shuda o‘sha ayol dugonasiga: «Bo‘ri olib qochgan bola sening bolang erdi!» — dedi. Dugonasi ersa: «Yo‘q, ul sening bolang erdi!" — dedi. Keyin, ular janjallashib Dovud alayhissalomning huzurlariga borishdi, Ul kishi ayollardan yoshi kattasining foydasiga hukm chiqardilar (chunkim, omon qolgan bola o‘shaning qo‘lida bo‘lib, yoshi kichik ayolning bolasiga o‘xshamas erdi). Shundan so‘ng, ular Sulaymon ibn Dovud alayhissalomning huzurlariga borishdi. U kishi: «Pichoq keltiringizlar, bolani ikkingizga bo‘lib berg‘aymen!" — deb erdilar, yoshi kichik ayol: «Xudo xayringizni bersin, bunday qila ko‘rmangiz, bu uning bolasidur!» — deb yolbordi (chunkim, ul o‘z bolasiga achinib, hatto tirik qolmog‘i uchun undan voz kechishga tayyor erdi). Shunda Sulaymon ibi Dovud alayhissalom yoshi kichik ayol foydasiga hukm chiqardilar».

(Sahih, Buxoriy rivoyati)

Qayd etilgan