Muallif Mavzu: O'zbek xalq topishmoqlari  ( 24242 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
O'zbek xalq topishmoqlari
« : 08 Iyul 2008, 09:09:17 »
O'zbek xalq topishmoqlari



Tuzuvchi: M.Abdurahimov
Hajmi: 303 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
« So'nggi tahrir: 14 Sentyabr 2011, 20:35:41 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: O'zbek xaql topishmoqlari
« Javob #1 : 08 Iyul 2008, 09:13:29 »
ЎЗБЕК ХАЛҚ ТОПИШМОҚЛАРИ

Тузувчи, сўз боши муаллифи
Ðœ. Абдураҳимов

Тўпламга 1000 га яқин анъанавий ва замонавий топишмоқлар кирган.


СЎЗ БОШИ

Кўп асрлик халқ донишмандлигининг дурдоналари — топишмоқлар инсон идроки, кузатувчанлиги, поэтик тасаввур қобилиятини ўстирувчи ақлнинг қувноқ ўйини, маънавий дам олиш воситасигина бўлиб қолмай, аждодларимизнинг руҳий олами, тарихий ўтмишини билишда калит вазифасини ҳам ўтайди. Улар тарихий маданиятнинг бебаҳо ҳужжатларидир. Ушбу муносабат билан А. Н. Толстой шундай деб ёзган эди: «Ðžғзаки адабиётни халқ кўнгилхушлигини мевасигина деб ўйлаш хато. У халқнинг ақли ва виждонидир. У халқнинг собит маънавий қиёфаси ва тарихий хотиротидир». Ҳақиқатан қадимда халқ топишмоқлари ҳозиргидан ўзгача аҳамиятга эга бўлган. Биз топишмоқларнинг яратилиши, унинг образлари кўпгина ҳолларда мифология, қадимий ҳаёт тарзи билан боғлиқлилига ишонамиз.
Ажойиб истиоралар, Ñ‘Ñ€қин қиёслашлар, образли ифодалар билан жилоланган ўзбек топишмоқлари қадимий қуёшли ўзбек ерининг жозибаси ва ўзига хослигини тасвирлабгина қолмай, фольклор асарлари силсиласида улкан эстетик қиммати билан халқ маънавий дунёси тараққиётининг хазинаси сифатида бизнинг кунларимизда ҳам жамиятимиз яхлит маданий ҳаётининг муҳим тармоғи бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон жумҳуриятида қадимий ва истеъдодли халқнинг маданияти янада гуллаб-яшнади. Аҳолининг барча табақалари фольклор асарларини тўплашга жалб қилинди. Б. Каримов, Ðœ. Афзалов, З. Хусаинова каби олимлар ўзбек топишмоқларини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшдилар. Ўзбекистон Фанлар Академияси Адабиёт институти архиви фондида ўзбек топишмоқлари бўйича улкан материал тўпланди.
« So'nggi tahrir: 14 Sentyabr 2011, 20:31:04 muallifi AbdulAziz »
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: O'zbek xalq topishmoqlari
« Javob #2 : 14 Sentyabr 2011, 20:31:18 »
Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижодида миллий поэтика қонунлари ва принциплари асосида яратилган топишмоқлар талайгина. Ўзга халқларда бўлгани каби ўзбек халқ ижодида ҳам бадиий нутқнинг қиёслаш, истиора, жонлантириш, сифатлаш каби асосий кўринишлари бир мақсадга — поэтик идрок қилишга, воқеликни поэтик тасвирлашга бўйсундирилган. Ўзбек топишмоқларида ўзбек воқелиги, ўзбек табиати ифодаланган. Шунинг учун ҳам халқ топишмоқлари халқ бадиий асарларининг жажжи намуналари саналади. Уларда «Ð±Ð¸Ñ€Ð¾Ñ€ нарса ёки воқеликнинг яширилган нарса билан ўхшаш томонларига асосланган — бу нарса ўрнини топишмоқ алмаштира оладиган кўчма ифодалар» берилади. Шундай қилиб, топишмоқ аниқ нарса ёки воқелик тушунчасини онгли равишда яширишга, сир тутишга асосланган кичик поэтик асардир.
Асрлар ўтаверган, кекса авлодлар ҳаётий муҳим ҳисобланган сирли, шартли нутқларни, билимни ёш авлодга мерос қолдираверган. Аммо аста-секин топишмоқлар ўзининг дастлабки хусусиятларини, содда кўринишларини ўзгартиб, ўзгача характер касб этган. Ўзбек мифлари ва эртакларида кўпинча топишмоқ инсон донолигини синаш воситаси бўлиб келади, унинг ечими оғир дамларда қаҳрамон ҳаётини сақлаб қолади.
Бора-бора топишмоқлар вазифаси ўзгариб, у кўпроқ сўз ўйинининг бадиий формасига айланади. Уларнинг кўнгилхушлик хусусиятлари қуйидаги ўзбек топишмоғида шундай ифодаланган:
Ўйин, ўйин, ўйиним,
Кўнгил очар тўйиним.

(Топишмоқ)
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: O'zbek xalq topishmoqlari
« Javob #3 : 14 Sentyabr 2011, 20:32:06 »
Топишмоқлар ҳозир ҳам халқ ижодида кўнгилхушлик воситасигина эмас, балки болалар идрокини, зеҳнини ўстиришда ўзига хос тарбия мактаби сифатида яшаб келмоқда. Ҳозир ҳам ўзларининг севимли ўйин жойларида, серсоя қайрағоч ёки кекса ёнғоқ дарахти тагида — бир-бирига топишмоқ айтаётган болаларни тез-тез учратиш мумкин. Топишмоқчи уни ечаётгандан, агар у топишмоқнинг жавобини топа олмаса арзимас нарсани эмас, балки унинг шаҳари ёки бутун мамлакатини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда топишмоқни еча олмаган: «Ð¨Ð°ҳар бердим», яъни енгилдим, дейди. Гарчи бу оддий ўйин бўлса-да, мағлуб ўз шаҳрини осонликча бермайди, ғолиб эса албатта унинг туғилган шаҳрини талаб қилади. Мана шу шарт топувчини жиддий ўйлашга, топқирликка мажбур қилади. Топишмоқларнинг тарбиявий аҳамияти ана шунда. Топишмоқларнинг дунёвий аҳамияти шубҳасиз.
Оғзаки ижоднинг бу «Ñ‘қимтой кичик» жанрнинг тарбиявий ва дидактик имкониятлари ғоят ранг-барангдир. Топишмоқлар халқ ижодига, образли сўзга муҳаббат уйғотади, болаларга эстетик завқ бағишлаб, уларни оғэаки шеърият дунёеига олиб киради. Ўзига хос тасвирий санъатнинг, миллий бадиий усулларнинг ифодаси бўлмиш бу жажжи асарлар ўсиб келаётган авлоднинг маънавий эҳтиёжларига озиқ бўлади. Топишмоқлар жаҳон гўзаллигини кўришга, хаёл ва тасаввур қилишга, дунё қувончларидан баҳраманд бўлишга ёрдам беради. Топишмоқлар мақол, маталлар ва бошқа образли сўзлар каби нутқимизни бежайди, унинг ихчамлиги, жарангдорлигини таъминлайди. Эзгуликка чорлаб, инсон учун энг азиз бўлган она тилига, туғилган юртига муҳаббат уйғотади.   
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: O'zbek xalq topishmoqlari
« Javob #4 : 14 Sentyabr 2011, 20:32:25 »
Топишмоқларда ифодаланган нарса ва ҳодисаларнинг кенглиги, бизнингча, топишмоқларнинг воқеликни, ўзига хос бадиий шаклда тасвирлаши билан боғлиқ. Улар қандай яшашни ўргатган. Улар халқнинг маънавий тажрибасини сақлаш воситаларидан бири бўлган. Шунинг учун ҳам топишмоқларнинг мавзуи ғоят ранг-баранг, мазмуни жуда бой.
Ўзбек халқи яратган топишмоқлар унинг ижтимоий ҳаёти ва турмушининг барча томонларини қамраб олади. Уларнинг катта қисми деҳқон меҳнати деҳқончилик, полизчилик, уй юмушлари билан боғлиқ; топишмоқлар ўз қизиқиш доирасига ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини, уй хўжалигига оид кўплаб нарсаларни, халқ одатлари ва хислатларини ҳам қамраб олган.
Анъанавий ўзбек топишмоқларида воқеалар асосан қора уй ёки ўтовларда кечади. Уларнинг саранжомлиги, теграси тўғрисида сўз боради. Яшаш жойидан ташқаридаги воқеалар эса ўзбекларга болаликдан таниш бўлган ерлар — тоғлар, чўллар, водийларда бўлиб ўтади.
Ўзбек топишмоқлари ажойиб тасвирлари билан кишини лол қолдиради:
Бир қозондан қирқ туя сув ичади.
(Чучвара)
Ўзбек топишмоқларини маъно жиҳатидан ўзаро қиёслаганда, уларнинг айримларида янги замон изларини ҳам кўриш мумкин. Улар тарихйй босқичлар таъсирининг намуналари сифатида диққатга сазовор. Масалан, ушбу топишмоқ:
Пўлат қушим учди, кетди,
Бир зум ўтмай Ойга етди.

(Ракета)
Ушбу тўпламга улкан, ранг-баранг ўзбек топишмоқларининг бир қисмигина киритилди. Бизнинг вазифамиз ўқувчини гарчи оз бўлса-да, ўзига хос, қайтарилмас этнографик дунё билан таништириш эди, токи ўқувчи ўзбек маданий меросининг бебаҳо аҳамиятини ҳис қилсин.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

 

O'zbek xalq maqollari

Muallif NodiBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 588
Ko'rilgan: 166428
So'nggi javob 11 Aprel 2008, 11:52:50
muallifi Robiya
O'zbek xalq maqollari o'yini! (Davom ettiring!)

Muallif ALLADINBo'lim Intellekt

Javoblar: 125
Ko'rilgan: 47849
So'nggi javob 01 Oktyabr 2011, 22:32:07
muallifi Shuhrat_
O'zbek xalq maqollari (to'liq variantda)

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek xalq og'zaki ijodi

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 71031
So'nggi javob 14 Sentyabr 2011, 20:54:34
muallifi AbdulAziz
O'zbek xalq ijodi. Askiya

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek xalq og'zaki ijodi

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7125
So'nggi javob 04 Avgust 2011, 12:19:55
muallifi AbdulAziz
O'zbek xalq ertaklari. Oyjamol

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek xalq og'zaki ijodi

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 10351
So'nggi javob 14 Sentyabr 2011, 20:26:01
muallifi AbdulAziz