Muallif Mavzu: G'aroyib olam  ( 27419 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #30 : 13 Iyul 2008, 19:02:29 »
ШОХНИ СИНДИРГАНИ УЧУН
Нью-Йорк боғдорчилик хўжалиги хизмати анча қаттиққўллик билан иш олиб бормокда. Бундай дейишимизга сабаб, 9 ва 11 ёшли қизларнинг отаси номига оз эмас, кўп эмас 1000 доллар жарима тўлаш ҳақида хабарнома келди.
Маълум бўлишича, қизлар шаҳарнинг марказий истироҳат боғидаги дарахтлардан бирига чиқиб, шохларини синдиришган экан.
«ÐÐ°ҳотки, бу оғир жиноят бўлса. Биринчи марта огоҳлантириш билан ҳам чекланишса бўларди-ку», дея қизларнинг отаси ҳайрон. Бироқ боғдорчилик хизмати вакиллари унга қизларининг «Ð¶Ð¸Ð½Ð¾ÑÑ‚и»Ð½Ð¸ тасдиқловчи суратларни кўрсатиб, исботлаб беришди. На илож, суд жарима Ñ‚Ñžғри белгиланган, деб топди.
Худди шунингдек, яна бир одамга ҳам катта миқдорда жарима белгиланди. У велосипедини дарахтга темир занжирда боғлаб қўйгани учун шундай жарима билан «Ñ‚ақдирланди». Бироқ суд уни кечирди, негаки, дарахт танасига шикаст етмаганди. Лекин гуноҳкор бориб дарахтдан кечирим сўраши қаттиқ тайинланди.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #31 : 13 Iyul 2008, 19:05:07 »
БОЙВУЧЧА ҚИЗЛАР
Тақдир кимгадир кулиб боқади, кимгадир бир умр азоб беради. Буни ҳаёт дейдилар. Бироқ биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қизларнинг тақдири... Ҳар қалай моддий қийинчилик нелигини билишмайди. Уларга жуда катта мерос қолган. Масалан, Аллегра Бэкнинг сармояси 12 ёшида 500 миллион доллардан ошиқ эди. Унга бу бойлик бувиси — машҳур мода устаси Жанни Версачдан мерос қолган. Жанни Версач қонхўр қотиллар қўлида қазо қилганди.
Яна шундай бойвучча қизлардан бири Аристотел Онассиснинг невараси 13 ёшли Атина Руссел Онассисдир. Унга тегишли сармоя 9 миллиард долларни ташкил этади. Шуниси ачинарлики, Русселнинг васийлари, яъни «ғамхўр» қариндошлари бу бойликни орқа-олдига қарамай совуришмоқда. Руссел эса 18 ёшга тўлгачгина бу мероснинг ҳақиқий соҳиби ҳисобланади, аниқроғи, меросни ўзи ишлатиш ва сарфлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Машҳур «ÐœÐ°Ð¹ÐºÑ€Ð¾ÑÐ¾Ñ„Ñ‚» компанияси соҳиби Билл Гейтснинг қизи Жениффер Кэтри Гейтс ҳам энг зўр бойвуччалардан саналади. Фақат унинг отаси ҳозирча тирик (Илоҳим умрлари узоқ бўлсин). Отасининг вақти-соати етгач, Жениффер 30 миллиард долларлик бойликка меросхўр бўлади.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #32 : 13 Iyul 2008, 19:06:14 »
ОШҚОЗОНДА - ТЕМИР-ТЕРСАК

Бир хил ҳайвонларнинг резина Ñ‘ темир-терсак еб қўйганини кўриб, ҳайрон қоламиз ва ошқозони зўр экан-да, шуниям ҳазм қилиб юборса-я, деб донг қотамиз. Уларни ҳазм қилиши жудаям камдан-кам учрайдиган ҳол. Аслида шу нарсалар ўша ҳайвоннинг ўлимига сабабчи бўлади.
Цинциннатида бир қари тимсоҳ ўлди. Ветеринарлар ошқозонини ёриб кўришганди... ҳайратдан Ñ‘қа ушлашди. Ошқозонида болалар кураги, 2 та эшитиш асбоби, тўрт жуфт кўзойнак, 22 та тиш чёткаси, 5 та мих, 14 та танга, шунингдек, қайчи ва гулчелаклар бор экан.
Сиэтлдаги ҳайвонот боғида ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берди. Тюлен ошқозонидан 379 та танга, 3 та катта-катта тугма, 2 та биллиард шари, 11 та турли ҳажмдаги шурплар олинган. Ветеринарларнинг айтишича, икки ҳолатда ҳам ҳайвонлар ўлимига улар ошқозонидаги «ÑŽÐºÐ»Ð°Ñ€» сабаб бўлган.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #33 : 13 Iyul 2008, 19:09:10 »
МАҚСАД   Ð•Ð§Ð˜ÐÐ¢Ð˜Ð Ð˜Ð¨ÐœÐ˜Ð”И?

Генуяликлар «Ð‘ритания ҳаво йўллари»Ð³Ð° қарашли самолёт стюардессаси бортдан ярим яланғоч ҳолда тушаётганини кўришиб, ҳайратдан Ñ‘қа ушлашди.
Маълум бўлишича, қиз бечора учувчилар билан гаров ўйнаган экан, яъни учувчилар белгиланган вақтдан олдинроқ Генуяга учиб боришса стюардесса ечинган ҳолда самолётдан тушиши керак эди. Афсус, учувчилар маррадан олдин боришди. Шунинг учун... қиз бечоранинг шартни бажаришдан бошқа чораси қолмаган эди. Начора, айтилган гап, отилган Ñžқ.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #34 : 13 Iyul 2008, 19:10:39 »
ЖИННИ   Ð‘ЎЛАЁЗДИ

Амстердамнинг кичик бозорларидан бирида машҳур рассом Рембрандтнинг икки асари арзимаган пулга сотилди. Сотувчи асарни Ñ‚Ñžғри баҳолай олмади. Буни кўпчилик сезди. Лекин начора, савдога аралашишни хоҳлашмади.
Харидор, яъни асарларни сотиб олган шахс анча уддабурон экан. Расмларни шу бозорнинг ўзида, шу куни бир немис коллекционерига оз эмас, кўп эмас накд 48 минг долларга сотиб юборди. Буни эшитган аввалги эгаси арзимаган пулга сотиб, шунча пулни қўлдан бой берганига нақ жинни бўлаёзди. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, 4 доллар қаёқда-ÑŽ, 48 минг доллар қаёқда.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #35 : 13 Iyul 2008, 19:24:32 »
СОАТГА СОЛИҚ

Бугунги кунда солиқларнинг ҳам тури кўпайиб кетди. Бу янгилик эмас, албатта. Қадимда, яъни 1797 йили Англияда давлат ҳазинасини тўлдириш учун, ҳатто соатларга ҳам солиқлар белгиланган. Ҳар бир соат эгаси давлатга 5 шиллинг солиқ тўлаган. Бу ўша пайтда майда пул эмасди. Шунинг учун бўлса керак ўша пайтда соатли бандалар камайиб кетди. Бу вазиятдан эса ресторан эгалари унумли фойдаланиб қолишди, яъни соатсиз мижозларни кўпайтириш учун ресторанларига улкан соатларни осиб қўйиш модага айланди. Вақтни билмоқни истаган одам албатта ресторанга кирарди ва официантларнинг «қийин-қистови» билан тамадди қилиб, кейин кетишарди.
Лекин ресторан соҳибларининг бу тадбиркорликлари узоққа чўзилмади. Солиқнинг бу тури бир йилдан кейиноқ бекор қилинди.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #36 : 13 Iyul 2008, 19:27:39 »
ЧАҚМОҚ УНГА ЎЧАКИШГАН...МИ?

Табиатда нималар содир бўлмайди. Гохида ақл бовар қилмас воқеа-ҳодисалар рўй берадики, ҳайратдан Ñ‘қа ушлаб донг қотасан. Масалан, мана бу воқеани эшитинг: 1899 йили Италиянинг Торонто шаҳрида яшовчи Примардани ўз томорқасида куймаланиб юрганида чақмоқ уриб, кул қилди. Роппа-роса 30 йилдан сўнг эса худди шу жойда унинг Ñžғлини ҳам чақмоқ уриб ўлдирди. 1949 йил 8 октябрда эса яна худди шу жойда биринчи марҳумнинг авлодидан бўлмиш, аниқроғи, невараси Ролла Примарда ҳам чақмоқ туфайли жасади кулга айланди.
1918 йили майор Саммерфордни ҳам отда кетаётгани-да чақмоқ урган. Шу воқеа сабаб у ногирон бўлиб, армия билан хайрлашади ва Ванкуверга кетади. У ерда балиқчилик билан шуғулланади. Бироқ 1924 йили балиқ овида унга яна чақмоқ тегади. Омади бор экан яна тирик қолади. Аммо 1930 йилда урган чақмоқ унинг ҳаётига зомин бўлди, яъни Саммерфорд аввалига бутунлай фалаж бўлиб қолди, сўнг шу фалажлик уни нариги дунёга олиб кетди. Бу воқеанинг ажабланарли ва ачинарли томони шундаки, чақмоқ уни гўрида ҳам тинч қўймади: 1934 йили Саммерфорднинг Ванкувер қабристонидаги гўрига чақмоқ тушиб, гўрни бузиб юборди.
Қуйида ҳикоя қилинадиган воқеа эса..
Қисқаси, Гонолулуда яшовчи Бретт Махорн кунларнинг бирида ўртоқлари билан бирга ҳовлида гўшт қовуриб, чўчқахўрлик қилишмоқчи бўлишди. Лекин кутилмаганда момақалдироқ туриб, жала қуя бошлади. Барча уйга қочиб кирди. Учта чақмокдан сўнг жала тинди. Бретт ва меҳмонлар яна ҳовлига чиқишди. Не кўз билан кўришсинки, чўчқа қовурилган ҳолда тайёр турарди.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #37 : 13 Iyul 2008, 19:29:04 »
ДАМ ОЛИШ НЕЛИГИН БИЛМАСА

Ажойиб ва ғаройиб воқеа, ҳодиса ва рекордларни тарихга қайд этиб борувчи Гиннес компанияси яна бир воқеани рекорд  натижа дея тан олди.
Гап шундаки, АҚШнинг Пенсилвания штатида 85 ёшли Анжело Канорато энг қари бар соҳибларидан бири эканлиги аниқланди.
Бундан ташқари, худди шу штатда яшовчи яна бир қария ҳам ноёб қобилият эгаларидан бири. У 96 ёшли Энтони Кьюзет бўлиб, дам олишсиз, яъни ҳафтада етти кун оёқда тик туриб ишлайди. Дарвоқе, Кьюзет 1936 йилда акаси билан ҳамкорликда ўзларининг хусусий барини очишган ва ўшандан бери «Ð¿Ñ€Ð¾Ð³ÑƒÐ»»ÑÐ¸Ð· ишлаган.
Барменларнинг узоқ яшашига сабаб, балки «Ð¿Ñ€Ð¾Ð³ÑƒÐ»»ÑÐ¸Ð· ишлашларидир, дея ҳазиллашмоқда Гиннесчилар.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #38 : 13 Iyul 2008, 19:30:15 »
ФАҚАТ 9 ДАН ИБОРАТ

Висконсин штатидаги Белойт шаҳри туғруқхоналаридан бирида Мэри Уэдлнинг кўзи ёриди. Хўш, нима бўпти, одатдаги туғилиш-да, дейишингиз мумкин. Тўғри, одатдагидек. Аммо эътибор берилса, ғаройиб жиҳатини тезда англаш мумкин. Гап шундаки, чақалоқ 1999 йилнинг 9 сентябрида соат 9 дан 9 дақиқа ўтганда туғилган. Бундан ташқари, чақалоқнинг оғирлиги ҳам 9 фунту 9 унций (4,6 килога тенг)дир. Бу тасодифни шифокорлар ўша заҳоти сезишди ва қолган жараённи ҳам 9 га боғлашмоқчи бўлишди, яъни 9 рақами билан боғлиқ 9,99 ёки 999 хонага Ñ‘Ñ‚қизишни ният қилишди. Афсус, у хоналар банд экан. Шундай бўлса-да, йўлини топишди: 2115 хонага Ñ‘Ñ‚қизишди. Бунинг 9 га нима алоқаси бор деяпсизми? Шошманг, алоқаси бор экан, яъни рақамларни бир-бирига қўшсангиз   9 сони чиқиб турибди-да.
Бу воқеликни кўпчилик инсоният учун бахт келтиради, дея яхшиликка йўйишмокда. Унинг жамиятга қандай каромат кўрсатишини вақÑ‚ кўрсатади.
Дарвоқе, чақалоққа 9 рақами билан боғлиқ исм қўйишмади. У Николас Стивен Уэдлдир.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #39 : 13 Iyul 2008, 19:35:02 »
«Ð£Ð™Ð˜ÐÐ“ГА ХАТ ЁЗ», ДЕРДИ

Гоҳо дунёнинг ўзи ғайритабиийликдан иборатдек туюлади кишига. Ғайритабиий воқеалар, жисмлар, ҳайвонлару бошқа жонзотлар, ҳатто инсоннинг ўзида ғайритабиий қобилиятга эгалиги биз оддий кишиларни ҳайратда қолдирмай қўймайди.
«Ð Ð¾Ñ‚амизда бир жангчи бўларди, — дея эслайди иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлмиш отахон. — У ғайриоддий қобилиятга эга эди, яъни бир сафар сержантимизга дабдурустдан «ÑƒÐ¹Ð¸Ð½Ð³Ð³Ð° хат ёз», деди. У эътибор бермади. Ачинарлиси шу бўлдики, ўша кунги жангда сержант ҳалок бўлди. Бундай воқеалар кўп такрорланди. Бора-бора кўпчилик ундан ўзини олиб қочадиган бўлди.
Бир куни қўшни қисмдан бир лейтенантни бизнинг ротамизга ўтказишди. У ротамизда бўлаётган бундай ажабтовур воқеадан бехабар эди. Шунинг учун бояги жангчи унгаям уйига хат ёзишини тайинлаганида у парво қилмади. Бироқ командиримиз яна бир йўқотишнинг олдини олиш мақсадида лейтенантни қўшимча куч олиб келиш учун орқа фронтга жўнатди. Афсус, бир соат ўтар-ўтмас унинг ҳалок бўлганлиги Ñ‚Ñžғрисида хабар келди. Маълум бўлишича, немис замбарагининг дайди Ñžқи у кетаётган машинага тегиб портлабди.
Шу воқеадан кейинги биринчи жангда ўша «Ð±Ð°ÑˆÐ¾Ñ€Ð°Ñ‚чи» жангчининг жасади топилди. У орқа томонидан Ñžқ еган экан. Уни қайсидир бир жангчимиз отгани кейин маълум бўлди».
Бу воқеанинг қанчалик рост Ñ‘ ёлғонлиги собиқ жангчи отахоннинг виждонига ҳавола. Аммо оппоқ соқоли билан шу ёшга келиб, унинг ёлғон гапирмаслиги аён. Ахир ажойиботларга лиқ тўла бу дунё ганжида биз кутмаган ва ҳатто тасаввуримизга сиғмайдиган ҳодисалар ҳар қадамда юз бериши турган гап.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #40 : 13 Iyul 2008, 19:39:15 »
ТЎРТ ОЁҚЛИ ТОВУҚ ВА ҒОЗ

Норвегиялик фермер Норберт Шмиднинг паррандалари орасида тўрт оёқлиси ҳам бор. Лекин икки оёғида юради. Қолган икки оёғини йиғиб олади.
Литванинг Дабкина қишлоғида яшовчи Янин Круменнинг хўжалигида ҳам тўрт оёқли ғоз «Ñ‚уғилган». Аммо у юролмаган. Негаки, ҳар бир оёғининг узунлиги ҳар хил эди. Шу сабабли бу ногирон ғозчани фақат сувда боқишга Ñ‚Ñžғри келган.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #41 : 13 Iyul 2008, 19:43:11 »
ПУЛ ЮТИБ ҲУШИДАН КЕТДИ

Познан аэропорти божхонасида Уганда фуқаросининг мазаси қочиб, бирдан ҳушидан кетди ва қон босими туша бошлади. У Германияга учаётганди, божхона кўригида... Яхшиям шифокорлар зумда етиб келишди ва «Ð¾Ð²қатдан заҳарланган», дея қустириш муолажасиии кўллашди. Буни қарангки, касалнинг оғзидан дойч маркалар отилиб чиқа бошлади ва ҳаммаси бўлиб 10 минг дойч марка йиғилди. Тажрибали божхоначилар ва шифокорлар бундай воқеанинг биринчи марта гувоҳи бўлишаётганини айтишди.
Маълум бўлишича, угандалик бу йигит неча йиллаб йиққан дойч маркаларини божхоначилардан эҳтиётлаб, Ñ‘ғлаб туриб ютиб юборган экан ва Угандадан Польшагача ҳеч нарса бўлмагандек келиб олибди. Лекин Познан аэропортида касални иситмаси ошкор этди.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #42 : 13 Iyul 2008, 21:23:42 »
 
БЕМИННАТ ЁРДАМЧИ

Одамга садоқатли дўст ҳақида гап кетгудек бўлса, кўпчиликнинг хаёлига албатта ит келса ажаб эмас. Ҳақиқатан ҳам итларнинг инсонга садоқати ҳақида кўп эшитганмиз ва Ñžқиганмиз. Қуйида ҳикоя қиладиганимиз ҳам итнинг инсонга вафодорлиги ҳақида.
Қисқаси, денгизчи Аллен Портон 1991 йили бахтсиз ҳодиса туфайли хотирасини йўқотди ва ўрнидан қўзғалолмай қолди. Етти йил турмуш ўртоғи қаради. Сўнг ўргатилган ит сотиб олди.
Алленнинг корига шу ит яради, яъни Алленни ногиронлик аравачасида Эндол (итнинг лақаби) сайр эттиради, уй эшикларини очиб-ёпади, лифтни «Ñ‡Ð°қиради» ва Алленни пастгача олиб тушади, ҳатто кружкада чой ҳам узатади. Эндолнинг оилага қувонч улашган жиҳати шундаки, у бир неча марта Алленнинг ҳаётини асраб қолди, яъни аравачада сайр қилиб юрганида Аллен катта кўчага чиқиб кетиб қолган, шунда Эндол уни бир неча бор хавфсиз жойга олиб чиқишга муваффақ бўлган. Шунинг учун ҳам Тулуза шаҳри маъмурияти «Ð™Ð¸Ð»Ð½Ð¸Ð½Ð³ энг яхши ити» ва ҳатто «ÐÑÑ€ ити» деган унвон жорий этиб, ўша унвонларни шу итга берди.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #43 : 13 Iyul 2008, 21:24:40 »
«ÐšÐŽÐ ÐœÐÐ“АНИМ ҚОЛМАДИ»

Бу дунёда узоқ яшаганингдан кейин кўрмаган кунинг қолмас экан, дейди сиднейлик қария Жон Мальнес. Ҳақиқатан ҳам у бечора не кунларни кўрмади-я. Янаям жони қаттиқ экан, бир қанча фожиадан омон чиқди, яъни икки марта илон заҳарлади, уч марта автомобиль остида қолди, тўрт марта мотоцикл, етти марта велосипед босиб кетди. Хайриятки, барчасида тирик қолди ва тақдир зарбаларига бардош бериб, юз ёшдан ҳам ўтиб олди.
— Энди тақдир «ҳазиллари»Ð´Ð°Ð½ ўзимни асрашим керак, ахир қариб қолдим, — дейди Мальнес.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

Y_U_R_I_S_T

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1285
  • -oldi: 1505
  • Xabarlar: 3161
  • Jins: Erkak
  • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
    • ZAKOVAT INTELLEKTUAL KLUBI
Re: G'aroyib olam
« Javob #44 : 13 Iyul 2008, 21:31:37 »
ЧИГИРТКАЛАР БОСҚИНИГА ҚАРШИ

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Синьцзян вилояти қишлоқ хўжалигига чигирткалар босқини катта зарар етказди. Бу зараркунандаларга қарши курашиш учун эса барча чоралар кўрилди. Жумладан, махсус ўргатилган ўрдаклардан ҳам фойдаланилди.
Гап шундаки, Шарқий Хитойдаги Чжецзен вилоятида яшовчи фермер Ян Даюан ўрдакчилик билан шуғулланади. Бир неча йил олдин у 30 минг ўрдагини Синьцзян вилоятига шартнома баҳосида сотганди. Чигирткаларга қарши ўрдаклар кураши муваффақиятли кечди. Шунинг учун вилоят раҳбарияти яна бир неча минг ўрдак сотиб олишга қарор қилди ва 2,6 миллион гектар майдонни зараркунандалардан шу усул билан тозалашни афзал кўришди.
Ян Даюаннинг иши юришгандан юришди. Негаки, Синьцзян вилояти маъмурияти кейинчалик яна 300 мингта ўрдак сотиб олди. Фермер эса зўр кайфият билан ўрдакларини кўпайтиришда давом этмоқда.
Xushnudbek taqdim etadi:
Hamma mavzu haqida blog - asosan huquqshunoslik haqida
http://xushnudbek.blogspot.com/

 

G'aroyib olam

Muallif AbdulAzizBo'lim Turli xil mavzudagi kitoblar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4895
So'nggi javob 15 Dekabr 2012, 10:59:44
muallifi AbdulAziz
G'aroyib voqealar

Muallif ZiyoBo'lim Xorijdagi o'zbeklarim

Javoblar: 86
Ko'rilgan: 50682
So'nggi javob 11 Yanvar 2012, 21:10:27
muallifi Muslimahon
Ziyouz forumi haqida qiziqarli va g'aroyib statistikalar

Muallif AbdulAzizBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 358
Ko'rilgan: 160606
So'nggi javob 23 Mart 2013, 19:40:51
muallifi LONER
Aziz Nesin. G'aroyib bolalar (roman)

Muallif AbdulAzizBo'lim Bolalar kutubxonasi

Javoblar: 208
Ko'rilgan: 50483
So'nggi javob 19 Iyul 2010, 10:44:58
muallifi AbdulAziz
Alisher Navoiy. Xazoinul ma'oniy: G'aroyib us-sig'ar

Muallif AbdulAzizBo'lim Alisher Navoiy asarlari

Javoblar: 41
Ko'rilgan: 43579
So'nggi javob 04 Mart 2011, 14:26:06
muallifi Ansora