Muallif Mavzu: Muborak Sha'bon oyi haqida...  ( 11829 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Muborak Sha'bon oyi haqida...
« : 07 Avgust 2008, 16:52:46 »
“Sha’bon” – odamni “hayratdan telba qiladigan” ma’nosida bo’lib, buning sababi bu oyda ko’p xayrlar amalgam oshadi. Abu Umoma Boxiliy aytadi:
Olloh rasuli shunday buyurdilar:

-Sha’bon kirganda nafslaringizni poklang. Niyatlaringizni go’zallashtiring.

Hz.Oysha rivoyat qiladi:

-Rasululloh shunchalik ko’p ro’za tutardilarki, biz har doim ro’za bo’lsalar kerak, deb o’ylardik. Ro’za tutmagan paytlarida esa, endi sira ham ro’za tutmasalar degan xayolga borardik. Bunday tanaffusli ro’za tutishlarning aksariyati Sha’bonda bo’lardi.

  Nasoiy qayd etadi va Usomadan – Olloh undan rozi bo’lsin – rivoyat qiladi:
Rasulullohga dedimki:

-Ey Ollohning Rasuli, hech bir oyda Sha’bondagiday ko’p ro’za tutganingizni ko’rmadim!

Rasul buyurdilar:

-Bu shunday bir oyki, odamlar Rajab bilan Ramazon oylari orasida undan g’ofil qoladilar. Holbuki, bu oyda yaxshi amallaringiz odamlarning Rabbi bo’lgan Ollohga yuksaladi. Men ham amallarimning ro’zali holda Ollohga yuksalishini istayman.

Buxoriy va Muslim qayd etadilar va Hz. Oyshadian rivoyat qiladilar:

-Men, Olloh Rasulining Ramazon oyidan boshqa oylarda to’liq ro’za tutganlarini ko’rmadim. Sha’bondan boshqa oylarda ham to’liq ro’za tutganlarini ko’rmaganman.

Boshqa bir rivoyatga ko’ra, Rasululloh Sha’bon oyining hammasini ro’zali o’tkazardilar. Muslimning boshqa bir rivoyatiga ko’ra, Rasululloh Sha’bonning juda oz qismini ro’zasiz o’tkazardilar.

“Mukoshafat – ul qulub”  Abu Homid G’azzoliy
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Mr.Magistr

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 3
  • Xabarlar: 8
  • Jins: Erkak
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #1 : 26 Avgust 2008, 13:16:00 »
Rasulullox (s.a.v) marhamat qiladilar :
- Sha`bon oyi mening oyim ....
- Ramazon oyi ummatlarimning oyidir - deb marxamat qilgan ekanlar....... Sha`bon oyini xurmatini qilgan odamlar Rasulullox ni marxamati ostida yashiydi...
DOIMO bugungi kuningiz ,
Kechagi kuningiz ,
Qanday bo`lishidan qat`iy nazar -
OLLOX ga shukronalar etib yashang..

Zero boshingizga tushadigan
Har bir kulfat,
Har bir yaxshilikning barchasi -
OLLOXNING SINOVIDIR.....

Rukhiya

  • muslima
  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 13
  • -oldi: 139
  • Xabarlar: 961
  • Jins: Ayol
  • La ilaha illa Alloh.
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #2 : 26 Avgust 2008, 23:19:23 »
Rasulullox (s.a.v) marhamat qiladilar :
- Sha`bon oyi mening oyim ....
- Ramazon oyi ummatlarimning oyidir - deb marxamat qilgan ekanlar....... Sha`bon oyini xurmatini qilgan odamlar Rasulullox ni marxamati ostida yashiydi...

Biz barchamiz Allohning  marhamati ostida yashaymiz..........

lolo

  • Mehmon
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #3 : 30 Iyul 2009, 23:24:01 »
Assalamu alaykum.

Шаъбон ойи ҳақида

Шаъбон ҳижрий сананинг ойларидан биринчи номи бўлиб эскидан араблар шундай номлаб келишган. Шаъбон тарқалиш деган маънони англатади. Араблар ушбу Шаъбон ойида сув излашиб тоғ даралари оралаб тарқалиб кетишар эдилар. Баъзилар Шаъбонни «Ñ‡Ð¸қди» «Ð·Ð¾ҳир бўлди» деган маъноларига таяниб икки, Рамазон ва Ражаб ойлари орасида зоҳир бўлгани учун «Ð¨Ð°ÑŠÐ±Ð¾Ð½» дейилган деб ҳукм қилади.

Шаъбон ойида рўза тутиш

Оиша онамиз ривоят қилиб: «Ð Ð¾ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам рўза тутсалар энди (бу ой охиригача) рўзаларини очмас эканлар деб ўйлаб қолардик, рўза тутмай юрсалар энди тутмас эканлар деган ҳаёлга борардик. Рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман, Шаъбон ойида эса бошқа ойлардан кўра кўп рўза тутганларини гувоҳи бўлганман» дер эдилар (Бухорий 1833, Муслим 1956).

Абдуллоҳ ибн Муборак ва бошқа олимларимиздан бир гуруҳларининг фикрича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойида тўлиқ рўза тутмаган, бироқ ойнинг аксарини рўза билан ўтказган эканлар. Бу фикрга имом Муслим ривоятларидаги Оиша онамизнинг ҳадислари мувофиқ келади. Айтадиларки: «Ð Ð°Ð¼Ð°Ð·Ð¾Ð½ ойидан бошқа ойда тўлиқ рўза тутганларини билмайман». Имом Муслимнинг Оиша онамиздан қилган бошқа бир ривоятларида «ÐœÐ°Ð´Ð¸Ð½Ð°Ð³Ð° келганларидан буён Рамазонни ҳисобга олмаганда бирор ойни тўлиқ рўза ўтказганларини билмайман» дейдилар.

Саҳиҳайнда Ибн Аббос ривоятлари билан «Ð Ð¾ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салам) Рамазондан бошқа ойда тўлиқ рўза тутмаганлар» дейилади (Бухорий 1971, Муслим 1157).

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ рўза тутишни ёмон кўрар эдилар.

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: «(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг) Шаъбон ойидаги нафл рўзалари бошқа ойдаги нафл рўзалардан кўпроқ бўлиб, Шаъбонни аксар кунларини рўза тутиб ўтказар эдилар» дейдилар.

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ð‘ир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай савол бердим: «Ð Расулаллоҳ, мен биронта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ð‘у шундай ойки, одамлар ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Ҳожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман» дейдилар (Насоий ривояти, саҳиҳи тарғиб ва тарҳиб 425-бет.  Албоний, ҳасан, (2221)).

Имом Абу Довуднинг бошқа ривоятларида: «Ð Ð¾ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда рўза тутишни яхши кўрган ойлари Шаъбон бўлиб Рамазонни унга улаб кетар эдилар» дейилади (Албоний саҳиҳ деганлар. Саҳиҳ сунани Аби Довуд 2/461).

lolo

  • Mehmon
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #4 : 30 Iyul 2009, 23:26:53 »
Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ марҳамат қиладилар: «Ð¨Ð°ÑŠÐ±Ð¾Ð½ ойиди рўза тутиш ашҳурулҳурум (шаввол, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойлари) да рўза тутишдан афзалдир, нафлларнинг (нафл рўзани назарда тутаяптилар) афзали рамазон ойига яқин бўлганидир. Бундай рўзанинг мисли фарз бўлмиш рамазон рўзасига нисбатан, фарз намозларнинг олд-орқасидан Ñžқилган суннат намозларга ўхшаш бўлади. Нафл намозлар фарзларни кам кўстини тўлдирадиган омиллар ҳисобланса, рамазондан олдинги ва кейинги нафл рўзалар ҳам ана шулар жумласидандир. Фарз намози олди-ортида Ñžқиладиган суннат нафл намозлар бошқа оддий ҳолатларда Ñžқилган нафл намозлардан афзал экан, шунингдек рамазон ойига яқин бўлган нафл рўзалар ҳам рамазондан узоқ бўлган ойларда тутилган нафл рўзалардан афзалдир».

«Ð‘у шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади». Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу айтган сўзларида инсонлар бу икки буюк ой билан оввора бўлиб қолишлари, натижада бу ойдан ғафлатда қолишларига ишора бор. Кўпчилик инсонлар Ражаб ойида рўза тутиш Шаъбон ойида тутилган рўзадан афзал деб ҳисоблашади, чунки ражаб ойи ҳаром ойларидан бири ҳисобланиди. Ҳақиқат эса бунинг тескарисидир.

Ҳадисда баъзан афзал деб машҳур бўлиб қолган баъзи бир макон, замон ёки шахслардан кўра бошқа афзалроқлари бўлиши мумкинлигига ишора бор.

Яна бу ҳадиси шарифда инсонларнинг ғафлат босиб ҳаробага ўхшаб қолган вақтларини тоатлар билан обод қилиш мустаҳаб амал эканлигига далил бор. Бунга салафларимизни шом ва хуфтон намозлари орасидаги вақтни «Ð±Ñƒ ғафлат босадиган вақÑ‚» деб намоз билан тўлдирганликларини мисол қилиб келтирсак арзийди. Бозорларда Аллоҳни зикр қилиш мана шундай мустаҳаб амаллар жумласидандир, чунки бозордаги зикр ғафлат босган кишилар кўп учрайдиган ўриндаги зикр ҳисобланади.

Ғафлат босиб руҳсизликка дучор бўлган вақтларни тирилтиришда кўп фойдалар бор. Қуйида шу фойдалардан баъзиларини келтирамиз:

Биринчи: Амаллар махфий бўлишига кўмак бўлади, зеро тоатларни ҳеч кимга билдирмай маҳфий равишда амалга ошириш афзал ва мақсадга мувофиқдир, айниқса рўза ибодати, чунки у Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги сир ҳисобланади. Шунинг учун ҳам рўзада риё йўқ деб айтилади. Салафлардан баъзилари йиллаб рўза тутсаларда рўзадорликларини бирор кишига ҳам билдирмас эдилар, уйларидан икки дона кулчани кўтариб бозорга чиқиб кетар, кулчаларини эса садақа қилиб рўза тутиб олар эдилар. Оиладагилари кулчани бозорда еганлар деган ҳаёлга боришса, бозор аҳли уйида тамадди қилиб чиққан деб ўйлар эдилар. Ҳа, салафларимиз рўза тутган кишига рўзасини яширидаган амаллар қилишини яхши кўрар эдилар.

Иккинчи: Ғафлат босганда амал тоат қилиш башар нафсига қийин туюлади нафсга амал қилиш қийин бўлган бир пайтда амал қилишни савоби эса ортиқроқ бўлади. Негаки, қайсидир тоат амални қилаётганлар атрофда кўпайишса кишига у амал осонлашиб қолади, аммо ғофиллик кўпайса амал қилиш огоҳ инсонларга ҳам қийинлашиб қолиши муқаррар.

lolo

  • Mehmon
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #5 : 30 Iyul 2009, 23:30:34 »
Шаъбон ойи охирида рўза тутиш

Шаъбон ойининг охирида тутиладиган рўзани уч қисмга тақсилашимиз мумкин.

1 - Рамозон ойи кириб қолган бўлиши мумкин деб эҳтиёт юзасидан тутилса ножоиз-ҳаром бўлади.

2 - Назр, каффорат ёки рамазон қазоси бўладиган бўлса жумҳур уламолар жоиз дейишади.

3 - Шунчаки нафл рўза тутилиши. Бу турни Шаъбон билан рамазон ойларини орасини очишга буюрган олимлар макруҳ деб топадилар.

Қисқача қилиб айтганда Шаъбон ойининг охирида рамазондан бир ёки икки кун олдин -рўзадорлик одатларидан бўлмаган кишилардан ташқари - рўза тутишлик кўпчилик олимларимиз наздида макруҳ деб топилиб, шунга амал қилиниб келинмоқда. Агар нима учун Рамазондан бир кун ёки икки кун олдин рўза тутиш макруҳ бўлади деган савол туғиладиган бўлса, унга жавоб қўйидагича бўлади.

Биринчи: Рамазондан бўлмаган - Шаъбонни бир қисми ҳамда ҳайит, Шавволни бир қисми - нарсани рамазондан деб ўйланиб қолиниши олдини олиш учун.

Иккинчи: Шу сабабли Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам шак кунида (шак куни рамазон кирган кирмагани билинмаган кунга айтилади, булутли кунни ҳам баъзи олимларимиз шак куни деб ҳисоблашади) рўза тутишдан қайтарганликлари.

Учинчи: Фарз амал билан нафл амал орасини айириш кераклиги. Фарз ва нафл ораси ажралиб турмоғи лозим, шунинг учун ҳайит куни рўза тутишлик ҳаром қилинди, Пайғамбаримиз нафл намози билан фарз намози қўшилиб кетишидан қайтардилар. Икки намоз ораси салом бериш ва бирор гап гапириш билан узилади. Айниқса бомдод намозининг суннати. Суннат намозларни уйда Ñžқилишлигининг мустаҳаблиги ва бомдоднинг суннатидан кейин бир ёнбошлаб олишни суннатлиги ҳикмати балки шундадир. Валлоҳу аълам.


Manba: http://tavhid.com/kitoblar/amal-mavsumlari/shabon-oyi-haqida

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Шаъбон рўзаси
« Javob #6 : 01 Iyul 2011, 20:07:24 »
 :asl3:
Аллоҳга шукроналар бўлсинки мана Шаъбон ойига ҳам етказди. Муборак Рамазон ойидан олдин 15кун Шабон рўзасини тутиш кўп савобли амалдир. Соғлиқ тарафдан ҳам бу жуда фойдали, Рамазонга ажойиб тайёргарлик бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгинасининг рўзасини тутмас эдилар. Балки, ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади».
Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки, Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.

Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«ÐŸÐ°Ð¹ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқа икки ойни кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим»-дедилар.
Термизий яхши санад билан ривоят қилган.
Шарҳ: Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Бундан ҳам Шаъбон ойи рўзаси фазилатли эканини билиб оламиз.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ÐŸÐ°Ð¹ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:
«Ð‘у ойнинг ўртасидан бирор нарса тутдингми?-дедилар. Ҳалиги киши:
«Ð™Ñžқ»-деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ð£Ð½Ð´Ð¾қ бўлса, қачонки Рамазондан оғзинг очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут»-дедилар.

Икки Шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда:
«Ð¨Ð°ÑŠÐ±Ð¾Ð½ ўртасидан рўза тутдингми?»-деганлар. У киши, йўқ, деганидан кейин:
«Ð£Ð½Ð´Ð¾қ бўлса, оғзинг очиқ бўлганида зиммангдаги ўрнига икки кун рўза тут», деганлар.

Бундан Шаъбон ойида ҳеч бўлмаса икки кун рўза тутиш кераклиги келиб чиқади.
Ўз-ўзидан нима учун Шаъбон ойида нафл рўза тутишга бунчалар аҳамият берилади?-деган савол пайдо бўлади.
Бу саволнинг жавобини Имом Насаий Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан топамиз. Унда қуйидагилар айтилади:
«Ð­Ð¹, Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбонда рўза тутганингиздек, рўза тутганингизни кўрмадим-дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ð‘у бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман»-дедилар.

Бунинг устига рўзаси фарз қилинган Рамазон ойидан олдинги ойда, Шаъбонда рўза тутишни яхшилаб машқ қилиб Рамазонга кирилса, унинг рўзаси яна ҳам мукаммал ва бенуқсон бўлади. Бу худди фарз намозидан олдин суннат намоз Ñžқиб яхшилаб тайёргарлик кўриб олишга ўхшайди.
Аввалги ўрганган ҳадисларимизда Рамазондан кейин рўзаси энг афзал ой Муҳаррам ойидир дейилган эди. Энди эса Шаъбон ҳам шу маънога давогар бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам баъзи уламоларимиз, Муҳаррам ойи  Ñ€ÑžÐ·Ð°ÑÐ¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ афзаллиги Рамазон ва Шаъбонникидан кейин, деганлар.
Ушбу ҳадисда фаслда ўрганган ҳадисларимизда иложи борича Шаъбон ойида кўпроқ рўза тутишга тарғиб қилинмоқда. Рўза тутиш наҳий қилинган кунлар фаслида эса, Шаъбон ойи охиридан бир ёки икки кун рўза тутиш ҳаром. Шаъбон ойининг ўн олтинчисидан бошлаб рўза тутмоқ макруҳ, дейилган эди. Бу бир-бирига қарама-қарши ҳукмлар эмасми?-деган савол туғилиши табий. Жавоб шулки, бу ерда ҳеч қандоқ қарама-қаршилик йўқ. Чунки, ўша, рўзаси тутилишдан наҳий қилинган кунлар, фаслнинг ўзида ҳам, агар рўза тутишга одатланган бўлса, дейилган. Демак, Шаъбон ойида доимо нафл рўза тутишга одатланган одам бўлса, у тутаверади. Аммо, одатланмаган бўлсаю, Рамазон кириб қолган бўлса нима бўлади, деган васваса билан, кишилар ўртасида шубҳа, ихтилоф пайдо қилиши мумкин бўлган рўзадан наҳий қилинган.
Демак, ўртада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ.


ШАЪБОН ЯРИМИ КУНИ РЎЗАСИ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?»-дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади»-дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«ÐŸÐ°Ð¹ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини осмон томон кўтариб турган эканлар:
«Ð­Ð¹, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?»-дедилар.
«Ð¡Ð¸Ð· баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим»-дедим.
«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир»-дедилар.

Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: «Ð‘ақийъ»â€“Мадинаи Мунавварадаги машҳур қабристоннинг номи. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан Мадинаи Мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«ÐšÐ°Ð»Ð±»â€“машҳур араб қабиласи бўлиб тўлиқ номи Бани Калб қабиласи. Ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи ярмида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодали қилиб айтишда ўша кўп қўйли қабила қўйларининг жун толалари сонини эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилиб кўравериш керак. Бунинг ҳаммаси ўша кеча жуда ҳам фазилатли кеча эканига далолат қилади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси безовта бўлиб ўринларини тарк қилиб ташқарига чиқиб кетган вақтлари ҳам бўлган.
2. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
3. Оиша онамизда хотинлик қизғанишлари борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки, меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолларини яхши тушунганлари.
5. Шаъбон ярмидаги тун фазилатли кеча экани.
6. Мазкур кечада кўплаб гуноҳ мағфират қилиниши.
7. Шаъбоннинг ярмидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан:
«ÐŸÐ°Ð¹ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ Шаъбон ярмидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир»-дедилар.

Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олнадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг ярмидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб ҳаммаларини гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик жуда ҳам ёмон нарса экани.
4. Хусуматчилик жуда ҳам ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда ҳам гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўладиган мушриклик ва хусуматчиликдан узоқда бўлиш керак.

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
"Ҳадис ва Ҳаёт - Рўза китоби"дан.

Барчага Шаъбон ойи муборак бўлсин. Рўзаларни тутиб, маҳбуб Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиш барчамизга насиб қилсин.
Азиз форумдошлар, дуоларингизда биз ғарибларни ҳам эслаб ҳаққимизга дуо қилиб юборинглар, дуога мухтожмиз.
« So'nggi tahrir: 01 Iyul 2011, 20:48:19 muallifi Mo'min Mirzo »

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #7 : 14 Iyul 2011, 11:14:43 »
Бугун Шаъбон ойининг 13 куни.
Эртага кундузни рўзадор ҳолда, тунни эса бедор бўлишни ўтказиб юбормайлик.
Эртага Аср вақтидан сўнг Шабоннинг 15 куни кириб келади.

Дуоларингизни бир четида бўлсада биз ғарибларни ҳам эслаб ўтинглар

Ps. Бедорлик Милодий 15 июлдан 16 июлга ўтар кечасига Ñ‚Ñžғри келади.

siddiqa

  • shunday dardlar borki,tasallisi faqat iymondadir .
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1879
  • -oldi: 2405
  • Xabarlar: 1798
  • Allohim hulqimizni chiroyli qil !!!!
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #8 : 14 Iyul 2011, 13:20:42 »
Barot kechasi 15dan 16 o'tar kechasi bo'lsa kerak. ALLOH ajrlarla mukofotlaydigan kechalardan biri inshaAlloh.

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #9 : 15 Iyul 2011, 04:27:11 »
Бугун Шаъбон ойининг 13 куни.
Эртага кундузни рўзадор ҳолда, тунни эса бедор бўлишни ўтказиб юбормайлик.
Эртага Аср вақтидан сўнг Шабоннинг 15 куни кириб келади.

Дуоларингизни бир четида бўлсада биз ғарибларни ҳам эслаб ўтинглар

Ps. Бедорлик Милодий 15 июлдан 16 июлга ўтар кечасига Ñ‚Ñžғри келади.

Бу ойдаги рузанинг мисли фарз бўлмиш рамазон рўзасига нисбатан, фарз намозларнинг олд-орқасидан Ñžқилган суннат намозларга ўхшаш бўларкан.
Рузада риё йукдир.
Хаммамизга Шаъбон ойининг ибодатлари муборак булсин.
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Akbarjоn

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 1299
  • Xabarlar: 797
  • Jins: Erkak
  • Форумнинг эски одамларидан бири
    • islom.uz
Re: Muborak Sha'bon oyi haqida...
« Javob #10 : 15 Iyul 2011, 18:52:25 »
:as:

Bugun Juma ma'ruzasida ham barot kechasi haqida gap bo'ldi, bugunga to'g'ri kelar ekan, Bu kunning fazilati boshqacha bo'lib so'ralgan narsa Alloh dargohida qabul bo'lar ekan, inshaAlloh

Birodarlar g'aflatda qolib ketmaylik, shu kechada ibodatda bo'lganlar sizlardan birodaringiz sifatida biz ojiz bandalar xaqqiga duoi har qilishlaringizni iltimos qilib qolamiz

Qilgan gunohlarimizni o'zi kechirib mag'firat qilsin, savol javoblarimizni osson qilsin, o'ng taraf egalaridan bo'lish nasib qilsin, Yomon insonlar ro'yhati kitobida nomimiz bo'lsa undan o'chirilib yaxshi insonlar ro'yhati kitobidan joy olishligimizni barchamizga nasib aylasin, o'zining suygan bandalari qatoridan bo'lib oxirgi so'zimiz La ilaha ilalloh Muhammadun rasulilloh bo'lishligi nasib qilsin

:as:

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Бароат кечаси..
« Javob #11 : 04 Iyul 2012, 20:47:31 »
                                       Бароат кечаси

Шарафли шаъбон ойида фазилати улуғ ва муборак бир кеча бор.

عَن عَطاء بن يَسار قَالَ: ما مِن لَيلَةٍ بَعدَ لَيلَةِ القَدرِ أَفضَلُ مِن لَيلَةِ النِّصفِ مِن شَعبانَ يَنزِلُ الله تَبارَكَ وَ تَعَالَى إِلى السَّماءِ الدُّنيا فّيغفِرُ لِعِبادِهِ كُلِّهِم إِلا لِمُشرِكٍ أَو مُشاحِنٍ أو قَاطِعِ رَحمٍ فِيا مَن أُعتِقَ فِيها مِن النَّارِ هَنيئاً لَكَ المِنحَةُ الجَسِيمَةُ وَ يا أَيُّها المَردُودُ فِيها جَبَّرَ الله مُصِيبَتَكَ هَذِه فَإنَّها مُصِيبَةٌ عَظِيمَةٌ.

Ато ибн Абу Ясор раҳматуллоҳи алайҳ (ваф. 103/722) бу ҳақда шундай деганлар:

“Қадр кечасидан кейин бирор кеча шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидан афзал эмас. Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, барча бандаларини мағфират қилади. Мушрик ёки хусуматчи ёки силаи раҳмни узгувчи бундан мустаснодир. У(кун)да кимки дўзахдан озод бўлса, улуғ ҳадия сенга муборак бўлсин. Эй, у(кун)да (ноумид) қайтарилган! Аллоҳ таоло бу мусибатингни тузатсин. Чунки, у улкан мусибатдир”[1].

Бу кечанинг бир неча номлари бор:

1. Лайлатул муборока – баракали кеча;

2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати Ñ‘ғиладиган кеча;

3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;

4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.

Давоми: http://www.fiqh.uz/home/maqolalar/338-maqola.html

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Бароат кечаси..
« Javob #12 : 04 Iyul 2012, 21:07:18 »
{وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنْفَعُ المُؤْمِنِينَ}
Eslating, chunki eslatma mo`minlar uchun manfaatlidir!
Inshaalloh ushbu muborak kunlarda kechalari qoim kunduzlari soim bo`lish barchamizga nasib etsin..

 

Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13584
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
Yangi forum muborak!

Muallif NodiBo'lim Fikr va mulohazalar

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 8522
So'nggi javob 08 Mart 2007, 08:49:17
muallifi Asal
Ota-onalarimiz haqida she'rlar

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 78
Ko'rilgan: 344636
So'nggi javob 24 Mart 2013, 06:33:47
muallifi muzaffar.uz92@yahoo.com
G'ijduvon haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 11332
So'nggi javob 05 Iyul 2009, 17:03:30
muallifi MSJON
Kogon shahri haqida ensiklopediyalarda

Muallif MohinurBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 15157
So'nggi javob 30 Aprel 2013, 16:45:52
muallifi levdeo