Muallif Mavzu: «Намозсиз бахт» қидирган «янги» мусулмонлар  ( 2584 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
...Исломни «ÑÐµÐ²Ð³Ð°Ð½ кишиси» туфайли қабул қилган қизлар ҳам анчагина. Баъзи экспертлар бундайларни янги динга кирганлар қаторида юзлаб, ҳатто минглаб рўйхатга киритиб қўядилар. Аммо бундай статистика ҳар доим ҳам ўринли бўлавермайди, чунки уларнинг ичида Исломни бўлажак куёвнинг ота-боболари бир пайтлар ўйлаб топган, эндиликда эса кўр-кўрона риоя қилиниб келаётган ҳар хил маъносиз расм-русумлардан иборат экан, деб тушунганлар ҳам бор...

Инсоният тараққий этмоқда. Инсонлар Исломга кириб келмоқда. Турли хил исломшунослар хулосаларини матбуотда чоп этиб, «Ð½ÐµÐ¾Ñ„итлик феномени»Ð½Ð¸ таҳлил қилишмоқда. Исломга янги кирганлар эса китоб ёзмоқдалар, интервьюлар бермоқдалар, жамоатларни ташкил қилмоқдалар. Интернет Ҳақиқатга ташналар ва уни топганлар билан тўлиб тошган.

Одамларни калимаи шаҳодатни айтишга ундаётган сабабларни қидирган олимлар ва оддий қизиқувчилар кўплаб кишиларнинг тақдирларини ўрганиб чиқдилар. Улар мавжуд тенденцияларни кузатиб, шундай хулосага келдилар: Исломни қабул қилишда ташқи (мусулмонлар билан муносабатда бўлиш орқали Ислом билан танишиш) ва ички (назарий билимлар орқали Ислом билан танишиш) омиллар роль ўйнамоқда.

Аммо инсон Исломни қабул қилгандан сўнг унда қандай ўзгаришлар бўляпти? Бу ҳақда фақат радикализм нуқтаи назаридан баҳо берилади – «ÑÐ½Ð³Ð¸ намозхон»Ð½Ð¸Ð½Ð³ диний жиҳатдан саводсизлиги ёки ақида масалаларида ортиқча тиришқоқлиги танқид қилинади. Бироқ иккинчи тоифа – Ислом эшигидан кириб, остонада туриб қолганлар ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Айни пайтда, шундайлар борки, Исломни қабул қилгандан кейин уларнинг ҳаётида деярли ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Хўш, нима учун? Чунки уларни мусулмонларга «Ð°Ð¹Ð»Ð°Ð½Ñ‚ирган» калимаи шаҳодат оддий сўзлар йиғиндисилигича қолиб кетган. «Ð¯Ð½Ð³Ð¸ иймон тўлқини» «Ð´Ð°ÑÑ‚лабки нуқтага» олиб келиши ҳам, Исломдан мутлақо бошқа томонга олиб кетиши ҳам мумкин.

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
                                         «â€¦ баҳона дийдор ғанимат»

Исломни «ÑÐµÐ²Ð³Ð°Ð½ кишиси» туфайли қабул қилган қизлар ҳам анчагина. Баъзи экспертлар бундайларни янги динга кирганлар қаторида юзлаб, ҳатто минглаб рўйхатга киритиб қўядилар. Аммо бундай статистика ҳар доим ҳам ўринли бўлавермайди, чунки уларнинг ичида Исломни бўлажак куёвнинг ота-боболари бир пайтлар ўйлаб топган, эндиликда эса кўр-кўрона риоя қилиниб келаётган ҳар хил маъносиз расм-русумлардан иборат экан, деб тушунганлар ҳам бор.

Бундай келинлар оқкўнгиллик билан «Ð‘ўлажак эримни бир хурсанд қилай» деб ўйлайдилар, бироқ бу ишни кўпинча куёв бўлмишнинг миллий урф-одатларига ёки анъаналаригагина қизиқиб қиладилар, холос. Уларнинг Исломни қабул қилиши куёвтўра билан масжидга экскурсияга бориб келиши билан якун топади («Ð°Ñ€Ð°Ð±Ñ‡Ð° (татарча, туркча ва ҳоказо) никоҳ шунақа бўлар экан»). Айтилган калимаи шаҳодат шу куниёқ ёддан кўтарилиб кетади.

Бу аёлларнинг ҳаётида уларнинг оилавий аҳволидан бошқа ҳеч қандай ўзгариш юз бермайди. Намоз Ñžқиш ёки ҳижоб кийиш ҳақидаги гаплар уларни ғоятда ҳайрон қолдиради, чунки эр – «ҳақиқий мусулмон» тимсоли – ўзи намоз Ñžқимайди, ҳижобни эса ўрта асрларда қолиб кетган хурофот деб ҳисоблайди. Агар бундай гапларни хотин бошласа, эр ҳар доим ҳам хурсанд бўлавермайди, чунки одатда у фақат ўзига қулай нарсаларнигина диний ҳақиқат деб тушунтиради.

Масалан, намоз Ñžқимайдиган мусулмонлар нима учун Исломнинг барча қонун-қоидаларига риоя қилишни бошлашга шошилмаса ҳам бўлаверишини рафиқаларига жуда осон тушунтирадилар. Улар калимаи шаҳодатнинг ўзи «Ð¶Ð°Ð½Ð½Ð°Ñ‚га тушишга кифоя» дейдилар, қандай яшасанг ҳам, нима қилсанг ҳам, муҳими – сен мусулмонсан, деб уқтирадилар. Зеро, Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда барча мўминлар жаннатда бўладилар, деб ваъда берган.

Шундай қилиб, улар бу дунёнинг лаззатларидан тотиб қолишни истаб, ўзларини ва хотинчаларини намоз Ñžқиш ва бошқа «Ð·ÐµÑ€Ð¸ÐºÐ°Ñ€Ð»Ð¸» урф-одатлардан «Ð¾Ð·Ð¾Ð´ қиладилар». Ислом бу дунёдан ҳам лаззатланишни ман қилмаслиги ва ҳатто бунга тарғиб қилиши ҳақида жиддий назарияларни илгари сурадилар. Ибодат кейинроқ, қариганда, «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ насиб қилган куни» қилинади…

Бундай «Ð½Ð°Ð·Ð°Ñ€Ð¸Ñ»Ð»Ð°Ñ€ асли ботил бир тушунчага – бизнинг намозларимиз Аллоҳ таолога керак, деган жоҳил дунёқарашга асосланади. Аслида эса, Аллоҳга ҳам, унга ибодат қилишга ҳам биз муҳтожмиз. Биз Исломни қабул қилган эканмиз, мавҳум бир концепцияни эмас, балки муайян мажбурият ва масъулиятни зиммамизга олганмиз, чунки ўз иймонимиз ва феъл-атворимизни сайқаллашга муҳтож бўлганмиз.

Ҳеч ким бизга Парвардигоримизнинг иродасидан бошқа ҳеч қандай кафолат бера олмайди, ва агар Аллоҳ таоло бизнинг мусулмон бўлишимизни ирода қилган бўлса, худди шу каби бизни бу неъматдан маҳрум қилиб қўйишга ҳам қодирдир. Мусулмонлар ичида «қандай амал қилсак ҳам, жаннатга тушишимиз ҳақида ваъда берилган» (мусулмон бўлганимизнинг ўзи кифоя) деган гапларни эшитганимиз ҳамон ÑŽқоридаги фикрларни эслатиб қўйишимиз керак.

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
                                    «ÐœÐµÐ½Ð³Ð° ўргатиб қўйишсин»

Янги иймон келтирганлар орасида исломий жамоатдан вақтинча ажралиб қолганлар ҳам бор. Уларнинг маълум қисми ҳар қанча қийинчиликларга қарамай, керакли билим ва кўникмаларни мустақил ўзлаштириб олишга уринса, баъзилари тўхтаб қолиб, «ÑžÐ·Ð³Ð°Ñ€Ð¸ÑˆÐ»Ð°Ñ€» юз беришини кутади.

Бироқ бу кутиш узоққа чўзилиб кетади. Ислом ҳақида олинган дастлабки маълумотлар ичида шундай бир нуқта борки, у «ÑÐ½Ð³Ð¸»Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ кўнглига чуқур ўрнашади. Бу – янгилар учун баъзи енгилликлар борлиги бўлиб, уни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчаб олади. Масалан, қизлар рўмол ўрашни «Ð±ÑƒÐ½Ð³Ð° тайёр бўлганларидан кейин» бошлашлари, намозни эса «Ñ‚ўлиқ ўрганиб бўлгандан кейин» Ñžқий бошлаш мумкин, деган хатарли «Ñ‚ушунчалар» учраб туради.

Демак, шошилмаса ҳам бўлар экан, деган хулоса келиб чиқади. Бундай шошилмасликка эса истаганча баҳона топилаверади. Бундай мусулмонлар Қуръон Ñžқишни «Ð±ÑžÑˆ вақти кўп бўлганлар» ўрганади, деб ҳисоблайдилар. «ÐœÐ°Ð´Ñ€Ð°ÑÐ°Ð³Ð° эса, - дейишади улар, - менга ўхшаб кеча-кундуз ишламайдиган, оила боқмайдиганлар боради. Масжидга эса намоз Ñžқишни тўлиқ биладиганлар боради, менга ўхшаганлар масжидга борса, ҳаммага масхара бўлади».

Агар бундай янги мусулмонларга намоз Ñžқишни китоблардан ёки интернет сайтлардан ўрганинг, десангиз, у ерда намоз қоидалари жуда мураккаб, тушунарсиз ёзилганлигини, Ñžқиб ҳеч нарса тушунишмаганини айтишади. Намоз ҳақидаги брошюралар улар учун эмас, «Ð°Ð½Ñ‡Ð° ўрганиб қолганлар учун» ёзилган эмиш. Ҳа, хуллас, аудиокассеталарни кўриб бўлмайди, расмларни эса эшитиб бўлмайди.

Ниҳоят, тоқатингиз тоқ бўлиб, укангиз ёки синглингизга намозни ўзингиз ўргатмоқчи бўлсангиз, уларнинг шошилинч ишлари, муҳим учрашувлари, кутилмаган сабаблари ва тасодифий шароитлари чиқиб қолаверади. Ҳар сафар намоз ўрганиш дарслари ҳақида гап кетса, бундай дарс салкам медитация ҳолатида ўтиши кераклигини, унга эса жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб, «ÑƒÑ€Ð¸Ð± енгишади».

Бироқ, янги мусулмонлар намоз Ñžқишни истамас экан-да, деган фикрга борманг. Уларнинг намоз Ñžқиш истагини қўрқув босиб туради. Уларнинг фикрича, намоз Ñžқишни бошлагач, энди орқага йўқ йўқ, энди ортиқча талабчанлик нафсни ғоятда оғир аҳволга солиб қўяди.

Уларнинг фикри Ñ‚Ñžғри – намоз Ñžқишни бошлагач, энди уни қолдириш мумкин эмас. Бироқ, улар ўзларининг мутлақо мантиқсиз йўл тутаётганларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар – демак, намозни бутунлай Ñžқимасликдан кўра уни қолдириш оғирроқ гуноҳ экан-да!!! Уларнинг фикрича, намозхон кишининг иймони мукаммал бўлади, уларнинг қалби эса ҳали Аллоҳ таолога юзланиш учун етарли даражада тоза эмас эмиш.

Бундай бир Ñ‘қлама фикрларнинг пайдо бўлишига бир неча сабаблар бор. Аввало, мусулмонлар ҳаддан ташқари идеаллаштириб юборилади, янги иймон келтирганларнинг дастлабки, ҳаяжонли таассуротлари бу жараённи янада кучайтиради. Шунингдек, биродарларимиз умматнинг фазилатларини тилларидан бол томиб тавсифласалар-да, муаммолар ва камчиликларни тилга олмайдилар. ироқ, олий ҳакам – вақÑ‚ ўтиши билан, мусулмонлар объектив реалликни – воқеъликни қабул қилишга ўрганиб борадилар.

Бу ерда энг муҳими шуки, янги биродарларимиз ғараз ёки ғурур, кибрдан холи бўлган ҳақиқий, холис муносабатимизни сезишсин, қийинчиликлардан қўрқишмасин. Улар иймоннинг бир марта берилган ва мангуга қотиб қолган эътиқод унсури эмаслигини тушуниб етишсин, унинг кучайиб ва заифлашиб туришини билишсин, буни тан олмаслик – ҳаётни тушунмаслик, ўз нафсини ва аҳлоқини сарҳисоб қилмасликдир.

«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)

Robiya

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 770
  • -oldi: 2058
  • Xabarlar: 7634
  • Jins: Ayol
  • Tilim ila dilimni bir qil, Ilohim
    • Haqiqiy o'zbekona forum
Йўқолган таянч нуқтаси

Кўпчилик янги иймон келтирганлар ўзларининг Исломга кириб келганликларидан обдон қувониб, тўйишгач, қандайдир вакуумга тушиб қоладилар. Энди ҳамма уларга аввалгидек ҳавас билан боқмайди, келажак ҳам аввалгидек беғубор ва ёруғ бўлиб кўринмайди. Биродарлар ҳам уларнинг назарида аввалгидек бекаму-кўст инсонлар эмасдек, ваҳоланки ўзлари «ҳамма нарсани Ñ‚Ñžғри адо этиб келмоқдалар».

Исломни қабул қилгач, ҳаётимиз мутлақо осуда, бахтиёр бўлиб қолади, деган умид ҳам биро сўнгандек. Турли муаммолар, қийинчиликлар пайдо бўлиб, негадир Ñ‚Ñžғри дуолар Ñžқилаётган, ҳалол колбасалар ейилаётган ва рўмоллар Ñ‚Ñžғри ўралган бўлса ҳам, улар ҳал бўлиб қолмаяпти. Янги мусулмоннинг ҳали куртак ёзиб улгурмаган новдаларига «ÑÑ‚ник» мусулмонлар томонидан ҳам, эски улфатлар томонидан ҳам тошлар отила бошлайди.

Бу даврни, бу босқични ҳар бир «ÑÐ½Ð³Ð¸» мусулмон ўзича босиб ўтади. Бу пайтда эски одатлар ва янги муҳитнинг таъсири жуда кучли бўлади. Айнан шу нуқтада ҳар бир мусулмон дўппини бошдан олиб қўйиб, фикр юритгиси келиб қолади. Унинг кейинги қадами қайси таянч нуқтасини танлашига боғлиқ бўлади.

Шу ерда Исломни қабул қилиш ҳеч қачон инсоннинг шахсий ҳатти-ҳаракатлари натижаси бўлмаслигини эслатиб ўтиш жоиз. Худди шунингдек, Ñ‚Ñžғри қарор қабул қилиш ҳам ақл-тафаккурнинг маҳсули бўлмай, балки Аллоҳ таолонинг иродаси ва тавфиқи туфайли содир бўлади. Бинобарин, мусулмон киши бир масалада иккиланиб қолса, шубҳага тушса, Ñ‚Ñžғри ечим топа олмай ўйланиб қолса, биринчи навбатда ўзининг Ҳолиқига мурожаат қилиши лозим.

Бироқ баъзи янги мусулмонлар бу қадамни катта қийинчиликлар эвазига босадилар. ÐŽқилмаган ҳар бир намоз мусулмоннинг виждонига оғир юк бўлиб тушаверади, бу юкни кўтариб юриш машаққати кундан-кунга кучайиб бораверади.
Намозни тавбадан кейинга кечиктирар экан (гўё бу тавба қачондир, ўз-ўзидан келиб қоладигандек), мусулмоннинг қалбидаги безовталик зўрайиб бораверади, энди у ўзини бироз бўлса-да чалғитиш учун ҳали ишга муккасидан кетса, ҳали иймонга путур етказувчи шайтоний хаёлларга кетиб қолаверади.

Анчагина билимга эга бўлиб қолган бундай мусулмонлар шахсан ўзининг мисолида намозни қазо қилишга ҳужжат қидиришга тушиб қолиши мумкин. У энди Ислом уламоларининг китобларидан «Ñ…атолар», «Ð½Ð¾Ð°Ð½Ð¸қликлар» топади, ҳатто уларни тузатишга чиранади, хуллас ўзининг Робби олдидаги қарзларини оқлашга беҳуда уринаверади…

Ниҳоят, ўзини «Ð±Ð¾Ñˆқаларнинг саводсиз эканлигига» ишонтириш ва ўзининг «Ð°Ð»Ð¾ҳида мақсад сари» кетаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳадеб баҳслашаверишга ўрганади. Бу «Ð°Ð»Ð¾ҳида мақсад» эса намоз ёки рўза каби «Ð´Ð¸Ð½Ð´Ð°Ð³Ð¸ баъзи расмиятчиликлар»Ð½Ð¸ иккинчи ва ундан пастроқ даражага тушириб юборади… (Аллоҳ асрасин!) У қанчалик чуқурлашиб борган сари, намознинг «ҳеч қаёққа кетмаслиги»Ð³Ð° ишончи комил бўлса ҳам, бу йўлдан қайтиш шунчалик мавҳумлашиб бораверади.

Ваҳоланки, Аллоҳ таоло унга ҳар куни, ҳар дақиқада унга тавба имкониятини, истиғфор имкониятини, Исломга амал қилиш имкониятини бериб турибди. Тўғри, у ўз динида қоим турган, намозларни адо этиб келаётган мусулмонларни кўриб қолганда қалбининг бир чеккасида ғариб юрган уятнинг қолдиқлари бош кўтариб қолади. Бироқ у ҳамон шайтоннинг йўриғида…

Аммо, эртами-кечми, бир кун келиб у икки йўлдан бирини танлашга мажбур бўлади. Умид қиламизки, у адашган йўлида давом этиб, залолат ботқоғига ғарқ бўлмай, гуноҳини англаб, тавба қилиши, афсус-надоматга тўла аччиқ кўз ёшлари билан жойнамозини ҳўл қилади, Роббининг раҳматига юз буради…
Умид қиламизки, у ўзининг ожизлигини, Аллоҳ таолонинг буюклигини тан олади, тақдирнинг барча синовларидан Роббининг раҳмати ила эсон-омон ўтиб, Аллоҳнинг Сомадлигига, ўзининг эса Унга муҳтожлигига иймон келтиради…   Manba

« So'nggi tahrir: 03 Oktyabr 2008, 16:26:52 muallifi Robiya »
«...Shoyadki, yoqtirmagan narsangiz siz uchun yaxshi bo'lsa. Va shoyadki, yoqtirgan narsangiz siz uchun yomon bo'lsa. Alloh biladir, siz bilmassiz» («Baqara», 216)