Muallif Mavzu: MEVALAR VA DORIVOR O`SIMLIKLAR.  ( 45905 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
1.Карамнинг барглари гўшт қиймалагич (мясорубка)дан ўтказилиб, 15 кун 2 маҳал қуюқ суртма қилиб ҳар қандай иссиқ шишга, шиллиқли ўсимликларга, сарамас ва эшак еми иллатларига қўйиб боғланса, фойда қилади.
 
2.Сувини 15 кун 3 маҳал ичса ёки ўзини 200 граммдан еса, қўлларига суртилса, қалтироққа фойда қилади.
 
3.Сариқ йўнғичқа билан қўшиб бўғин оғриқларига ва бўғинлардаги тузларга 10 кун 2 маҳал қўйиб боғланса, фойда қилади.
 
4.Карам суви 10 кун 3 маҳалдан бурунга юборилса, мияни тозалайди.
 
5.Карам суви Ñ‘ қайнатмасини кунжут Ñ‘ғи билан қўшиб, томоқ чайилса, томоқ оғриқларига фойда қилади.
 
6.Карам барги 5 кун 3 маҳал 200 граммдан ейилса, бўғилган овозни очади. Парҳези: аччиқ, шўр, ширинлик ва совуқ нарсаларни емайди.
 
7.Сийдик ва ҳайз қонининг тузалиши учун 5 кун 3 маҳал 300 граммдан ейилади. Карам уруғини Миср бақиласи билан тенг қўшиб, қайнатиб, 6 кун 3 маҳал оч ҳолда қайнатмадан 200 граммдан ичилса, ичдаги гижжаларни ўлдириб чиқаради. Парҳези: чой-нондан бошқа нарса ейилмайди.
 
8.Илдизининг кули капаланса организмдаги тошни майдалайди.
 
9.Сувини узум сиркаси билан аралаштириб газандалар чаққан жойга суртилса, фойда қилади. Худди шундай қилиб қутурган ит тишлаган жойга суртилса, яхшигина фойда қилади (Абу Али ибн Сино).
 


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak


Олхўрининг даволиги

1.Олхўри ич қабзият бўлиб юрадиган маҳалларда, артеросклероз ва жигар, ўт пуфакларининг  яллиғланишида 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 10 донадан ейилса, бегумон фойда қилади.
 
2.Табиблар иситма, ревматизм касалликларида олхўри меваларини ейиш ва баргидан дамлама тайёрлаб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 200 граммдан ичилса, яхшигина фойда қилишини айтишган.
 
3.Олхўри қон босимининг ÑŽқорилиги, буйрак ва бўғин касалликларида 15 кун 3 маҳал 15 тадан оч ҳолда ейилса, фойда қилади.
 
4.Хитой табибларининг айтиишарича, олхўри мевасини ҳўллигича ейилса ёки қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 200 граммдан ичилса, қусиш ва балғам кўчиришга қарши яхши фойда қилади.
 
5.Олхўри мевасини оч ҳолда 20 донадан 3 маҳал ейилса, меъда, ичак, қорин дамлигини тозалайди.
 
6.Олхўри дарахти елимидан 10 кун 3 маҳал 2 граммдан ейилса, сийдик-тош касаллигида, елимнинг озгинасини қайноқ сувда эритиб, кўзга 5 кун 3 маҳал томизилса, кўз хиралашувида яхши натижа кўрсатади.
 
7.Олхўри қоқиси мураббосининг шифобахш хоссалари борлигини табиблар аниқлашган. Камқонлик, бўғин, ичлари яхши юришмаслик иллатларида яхши фойда беради, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди, витаминлар, органик моддалар, минерал тузлар манбаи бўлиб ҳисобланади. Қоқисининг ўзини 20 кун 3 маҳал 15 донадан ейилса ҳам, ÑŽқоридаги касалликлар тузалади.


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak


Кўпинча одамлар орасида милк касалликлари тез-тез учраб туради. Бунга баклажон яхши даво бўлади.
 
Бақлажоннинг шифобахш меваси таркибида қанд моддаси, витаминлардан Ð’, Ð’2, С ҳамда минерал тузлар кўп. Унинг доимо пўсти юпқа, ялтироқ қора ёки бинафшаранглиси истеъмол учун танланади. Унутмангки, унинг таркибидаги зарур моддаларнинг кўпчилиги пўстидадир. Ишлатишда дум томони кесиб ташланади, пўсти билан бирга қўшиб Ñ‚Ñžғралади. Кўпчилик бақлажон икра тайёрлайман деб, унинг сервитамин пўстини арчиб ташлашади. Бу Ñ‚Ñžғри эмас.
 
Бақлажоннинг пўстини гўшт қиймалагич билан қиймаланади, қовуришда қўшиб қовурилади. Барра мевасини ҳамма овқатга қўшиб ишлатиш мумкин. Кўпинча бақлажоннинг ички қисми олинади-да, бошқа сабзавотлар билан қовурилади, саримсоқ пиёз қўшиб тайёрланган сабзавот қиймани бақлажон ичига жойланади, сўнг қиздирилган Ñ‘ғда товага босилади ва духовкада пиширилади. Бундай таом жуда сервитамин ҳисобланади ва танга роҳат бағишлайди. Бақлажон сувини юзингга суртилса турли доғларни яхши кетказади.
 


Муаллиф: Набижон ҲОШИМОВ
Манбаа: Танангизда дард бўлса

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
ЧЕРНИКА
« Javob #78 : 20 Oktyabr 2010, 12:06:56 »


Черника

Черника таркибида ошловчи моддалар борлигидан шифобахш мева ҳисобланади. Ошловчи моддалар яллиғланишга қарши, дезинфекцияловчи ва буриштирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, улар ичак ширасининг ажралишини секинлаштиради, бу эса ичакда сўрилиш жараёнининг яхшиланишига олиб келади.
 
Қуритилган черника (черника қоқи) ўз хусусиятларини йўқотмайди. Ич бузилишининг ўткир ва сурункали турида черникадан тайёрланган кисель, қайнатма чой буриштирув-чи восита сифатида ичилади. Булар меъда шираси кислоталилиги камайиб кетган, меъда ости безининг сурункали касаллиги бор беморларга, ингичка ичак ва йўғон ичакнинг яллиғланишида азият чекаётганларга тавсия этилади.
 
Черника қайнатмаси, дамламаси, черника кисель наҳорга ва овқатланишдан олдин ичилади. Агар улар овқатланиб бўлиб ичиладиган бўлса, ошловчи моддалар таомдаги оқсил билан бирикиб кетади. Бунда черниканинг шифобахш самараси пасаяди.
 
Сўнгги пайтларда янги узилган черникада кўзни ўткир қиладиган моддалар борлиги аниқланди. Шунинг учун у кўзга зўр келадиган ишда хизмат қилувчиларга касалликнинг олдини олиш мақсадида тавсия этилади.
 


Муаллиф: Маърифат Орифжонова
Манбаа: Дардингизни олай

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak


1.Дўлана 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ейилса, меъда ва жигарга фойда қилади.
 
2.Дўлана 5 кун 3 маҳал !00 граммдан ейилса, кўнгил айниши ва қон қусишни тўхтатади.
 
3.Дўлана 5 кун 3 маҳал 100 граммдан ейилса, танадаги сафрони ҳайдайди, буйрак, ичбуруғ касаллиги билан оғриган беморлар еса, тузалади.


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
РЕДИСКА
« Javob #80 : 20 Oktyabr 2010, 12:17:28 »


Редисканинг пўчоғини арчманг


Редисканинг озуқалик ва шифобахшлик фойдаси катта. Аввало, у эрта баҳорда, ҳамма сабзавотлардан илгари етилади. Помидор, бодринг, сабзи. картошка, гармдори ғарқ пишгунча буларнинг хизматини редиска ўтаб туради. Бироқ, редискадай ажиб неъматни исроф қилиб, пўстини ажратиб ейиш яхши эмас. Уни бир неча бор ювиб, банди, учи ва илдизларнигина қирқиб ташлаб, пўчоғи билан ейиш керак. Негаки, таркибидаги асосий неъматларнинг кўп қисми пўчоғидадир. Қолаверса қизил редискада темир, пушти ранглисида марганец меъда ва ичакларни тозалайди, фосфор эса суяклар учун зарурдир.
 
Қон босими ошган беморлар редискани сомонча Ñ‚Ñžғраб, қатиққа ботириб ёйишлари керак. Меъда касали билан оғриганлар ҳам уни шўрвага солиб, пиширилган ҳолда истеъмол қиладилар. Жиғилдон қайнаганда редискани тиш билан қириб, сели ютилса, бу ҳолат дарҳол тарқайди.
 
Редискали салатларни муттасил еб туриш юрагини Ñ‘ғ босганлар учун ҳам фойдалидир, у пича оздиради, нерв системаси фаолиятини яхшилайди ва мушак Ñ‚Ñžқималарини мустаҳкамлайди.
 
Муаллиф: Набижон ҲОШИМОВ
Манбаа: Танангизда дард бўлса

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Itqovunning shifobaxsh hususiyatlari
« Javob #81 : 20 Oktyabr 2010, 12:20:25 »

Итқовуннинг даволиги

1.Илдиз пўстлоғи талқони 15 кун 3 маҳал ярим чой қошиқдан капаланса, қулғуна ва қаттиқ шишларни қайтаради.
 
2.Илдиз пўстлоғи талқонни 10 кун 3 маҳал 1 чой қошиқдан капаланса, ёнбош ва бўғин оғриқларига фойда қилади.
 
3.Итқовун сувини фалаж ва увушишга қарши 15 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, фойда қилади.
 
4.Илдиз пўстлоғи 5 кун 3 маҳал чайнаб юрилса, бошдаги рутубатларни тортади ва бошдаги оғриқларни йўқотади.
 
5.Унинг суви 6 кун 3 маҳал қулоққа томизилса, қулоқдаги қуртлар тушади.
 
6.Илдиз пўстлоғи ёки ўзи 3 кун 3-4 маҳалдан чайналса, тиш оғриқларига фойда қилади.
 
7.Итқовун илдизи пўстлоғини ёки баргларини астма касаллигида 15 кун 5-6 маҳал чайнаса, оғриқни камайтиради.
 

Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Сабзининг қудрати
« Javob #82 : 20 Oktyabr 2010, 12:22:48 »


Сабзини катта кўзли кирғичдан ўтказиб, тозаланган ўсимлик ёки эритилган Ñ‘ғга димлаб, истеъмол қилинса жигарга фойдаси катта.
* * *
Инфаркт миокардни ўтказган беморлар хар куни 1 чой қошиқ кунгабоқар мойи қўшилган ярим стакан сабзи шарбати ичиб туриши лозим.
* * *
Юрак мускулларини мустаҳкамлаш учун агар сиз сабзидан таом тайёрлаётган бўлсангиз, унинг поясига ҳам эътиборсиз бўлманг. Масалан, сариқ бўлганда сабзининг поясини қайноқ сувга дамланг, яхшилаб тиндириб қўйинг ва чой ўрнига ичинг.
* * *
Атеросклероз ва юрак тож томирларида камчилик аниқланганда сабзи ва унинг уруғи ёки сабзидан тайёрланган препаратлар томир кенгайтирувчи восита сифатида қўлланилади.
* * *
Буқоқни даволаш учун бир стакан сабзи шарбати, бир стакан картошка шарбати ва ярим стакан ловия шарбати билан аралаштириб ичилади. Даволаш курси 3 ҳафта. Даволаниш муддати давомида гўшт маҳсулотлари истеъмол қилинмайди. Дори-дармонлар ҳам қабул қилишингиз мумкин.
* * *
Болаларнинг тили оғриганда (молочница), янги сабзи шарбати билан чайиш зарур. Тумовбўлганда кунига 10 марта сабзи шарбати томизиш керак.
 


Муаллиф: Набижон ҲОШИМОВ
Манбаа: Танангизда дард бўлса

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Наъматак
« Javob #83 : 20 Oktyabr 2010, 12:26:32 »


Наъматакнинг даволиги

1.Наъматакнинг 300 граммини 3 литр сувда мил-мил қилиб 1 соат давомида қайнатиб, қайнатмани 10 кун 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин 100 граммдан парҳези билан ичилса, бадандаги хилтлар кетади.
 
2.Яна шундай қилиб 10 кун 3 маҳал парҳези билан 100 граммдан ичилса, бадандаги қуртларни туширади.
 
3.Шу қайнатмада ғарғара қилинса, томоқ оғриғи тузалади.
 
4.Қулоқ оғриғида, қулоқ шанғиллашида қулоққа томизилса, яхши натижа кўрсатади.
 
5.Шу қайнатма 10 кун 3 маҳал парҳези билан 100 граммдан ичилса, юрак оғриқларига яхши фойда қилади.
 


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Пиёз даво сифатида
« Javob #84 : 20 Oktyabr 2010, 12:28:39 »



Пиёзнинг даволиги

1.«Ð¢ÑƒÐ»ÐºÐ¸ касаллиги»Ð´Ð° мўй (соч) тўкилган жойга 10 кун 3 маҳал пиёз билан ишқаланса, жуда яхши фойда қилади.
 
2.Уруғининг талқонидан 100 граммига 30 грамм кон тузи қўшиб, 1 суткадан кейин бошлаб 10 кун 2 маҳал сўгаллар бор жойга қўйиб боғланса, сўгалларни қўпоради.
 
3.Пиёз суви 3 кун 3 маҳал бурунга юборилса, бошни тозалайди.
 
4.Бош оғриғида, қулоқ шанғиллашида, қулоқда йиринг ва сув пайдо бўлишида пиёз суви қулоққа томизилади. Узоғи билан 10 кун 3 маҳал бу амал бажарилса, бош ва қулоқ оғриғи, қулоқ шанғиллашдан халос бўлади.
 
5.Пиёз суви катарактада 5 кун 3 маҳал томизилса, фойда қилади.
 
6.Кўзга оқ тушганда аёл сутига оқ пиёз сувини тенг қўшиб, 12 кун 3 маҳал томизилса, оқ кетади.
       
7. 10 грамм пиёз уруғининг талқонига 20 грамм асал қўшиб аралаштириб, 1 суткадан кейин бошлаб, оз-оздан 15 кун, 2 маҳал қўйиб боғланса ҳам, кўз оқи кетади.
 
8. Бавосил иллатида пиёз сувига пахтани тўйинтириб, 10 кун 2 маҳалдан боғлаб юрилса, фойда қилади. Парҳези: хамирли, қовурма овқатлар, нўхат, ловия, аччиқ ва шўр нарсаларни тўлиқ тузалгунча емаслик керак, жинсий алоқадан тўхтаб турилади.
 
9. Пиёзни хомлайига ёки пишириб кўп еса, шаҳватни қўзғатади.
 
10. Пиёзни қовуриб еки хомлигича 5 кун 3 маҳалдан ейилса, ҳайз қонининг юргизиб, ични юмшатади.
 
11.Сувини газак ўт билан бирга аралаштириб,. қутурган ит тишлаган жойга боғлаб қўйилса, фойда қилади.
 
12.Пиёзни ҳалқадай кесиб, қўй Ñ‘ғида қип-қизил қилиб қовуриб, 5 кун 2 маҳалдан тизза оғриқларига қўйиб боғланса, оғриқ кетади.
 
13.Жинсий қувват камайиб қолса, 10 кун 1 маҳалдан 200 граммини 200 грамм гўштга аралаштириб, қип-қизил қилиб, қовуриб ейилса, ўз ўрнига тушади.


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Наъматак
« Javob #85 : 20 Oktyabr 2010, 12:33:27 »
Наъматак
 
Қуритилган наъматак мевасини яхшиси шиша идишда Қоронғи жойда сақлаш керак, чунки қуёш нури таъсирида витамин С парчаланиб кетади.
 
Наъматакни полиэтилен пакетда сақлаш тавсия этилмайди, акс ҳолда у моғорлаб қолиши мумкин. Шунга кўра ҳал наъматак солинган шиша идиш оғзини дока билан ўраб қўйиш керак, қопқоқ ёпиш ярамайди.
 
Наъматак дамламаси қуйидагича тайёрланади: майдалан-ган наъматакдан 1 ош қошиқда олиб, сирланган идишга солинади ва қайнаб турган 1 стакан сув қуйилади-да, оғзини ёпиб, суст оловда 10 минут қайнатилади. Сўнгра қайнатма 10-12 соат қўйиб қўйилади. Эрталаб дамлама тўрт қават докада сузилади, мевалар сиқиб олинади. Эрталаб чой ўрнида ичилади. Бундай ичимликдаги витамин С ва Р миқдори  одатдаги идишда тайёрланган наъматак дамламасидагидан бир неча баравар кўп бўлади.


Муаллиф: Маърифат Орифжонова
Манбаа: Дардингизни олай

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Ловия
« Javob #86 : 20 Oktyabr 2010, 12:40:25 »


Ловиянинг даволиги

1.Ловиянинг қуритилган қўзоқлари (пўсти) ва гулининг 200 граммига 3 литр сув қўшиб мил-мил қилиб 20 минут қайнатиб, сузиб, 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, сийдик йўллари, юрак-томир йўллари шамоллашида ичилса, яхши фойда қилади.
 
2.Ловия қайнатмаси 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, ширин касал (қанд касаллиги), ревматизм ва бўғин оғриқларига фойда қилади.
 
3.Қўзоқларидан тайёрланган қайнатмани 10 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, немис халқ табобатида жигар касалликлари, қандли диабетда яхши даво бўлади, деб ҳисобланади.
 
4.Ловия қўзоқ қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, кўкрак, ўпка силига яхши фойда қилади (Ибн Сино).
 
5.Ловия қайнатмаси қонни қуюлтириб, тошларни эритиб туширади. (15 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан ичилади).
 
6.Ҳўл ловия барглари янчилишидан тайёрланган малҳам бичилган яралар, чипқон, шилимшиқ яраларга 10 кун 2 маҳал қўйиб боғланса, тузалади.
 
7.Ловия қайнатмаси 15 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан ичилса, ички томондан қилинган операциялар жароҳатини тузатиб юбориш кучига эгадир.
Буни ҳамма медицина ходимлари билиши ҳаводай зарур.
 
8.Ловиянинг хоми пишганидан устун туради. Шу сабабли хомининг қайнатмаси 20 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан қандли диабет касаллигида парҳези билан ичилса, тузалади. Ловия танадаги қанд моддасини кескин камайтириш хусусиятига эгадир.
 


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
СУЛИ
« Javob #87 : 20 Oktyabr 2010, 15:13:41 »


Сулининг даволиги (Овёс)

1.Сулининг 500 граммини 5 литр сувда 1 сутка қолдириб, 1 суткадан кейин мил-мил 2 соат қайнатиб, 20 кун 3 маҳал 100 граммдан сил билан оғриган, пешоби тутилиб қолган кишилар ичса, тузалади.
 
2.Сулининг пишмаган, сутли донидан тайёрланган қайнатмадан ва пишмаган поясидан дамланган чойдан 15 кун 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин 2-5 пиёладан ичилса, сил билан оғриган, пешоби тутилиб қолган кишиларга, сариқ касаллиги билан оғриган беморларга фойда қилади.
 
3.Сули қайнатмаси тинчлантиради, терлатади, сийдик, ўт ҳайдайди. Шунингдек бир қанча органларнинг яллиғланишига 10 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, фойда қилади.
 
4.Сули қайнатмаси сийдик-тош касалликларида 10 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса фойда қилади.
 
5.Сули қайнатмасини иситиб, унга латта ёки докани тўйинтириб, 5 кун 3 маҳал белга боғлаб ётилса, бел оғриғидан халос бўлади.
 
6.Қайнатмани қуюқ қилиб қовуқ, буйрак устига қўйилса, тошларнинг тушишини тезлаштиради.
 
7.Сулини қайнатиб, сариёғ аралаштириб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 100 граммдан еса, балғамни кўчириб чиқаради, йўтални тўхтатади, ич қотишини бартараф қилади.
 
8.Ҳакимларнинг бири бундай деб ёзади: сулини узоқ қайнатиб, оч ҳолда 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, кучига куч қўшиб, қуввати ошиб боради ва руҳи енгиллашади. Сулининг 500 граммига 5 литр сув солиб, 3 соат мил-мил қилиб, қуюқ ҳолга келгунича қайнатиб, 1 стаканига 2 ош қошиқдан асал қўшиб, яна қайнатилади. Тайёрланган қайнатма 3 маҳал 2 ош қошиқдан оч ҳолда ичилса, сийдик, ўт, ел ҳайдайдиган ва кишини терлатадиган, юрак ишини яхшилайдиган кучга эга бўлади.
 
9.Сулининг дони ва ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма буйрак, жигар касалликлари, уйқусизлик, ақлий чарчаш маҳалларида, атеросклероз, меъда-ичак касалликлари ва турли тери касалликларида 15 кун 3 маҳал 100 граммдан ичилса, тузалади.
 
10.Қайнатмадан кишининг уйқуси бузилиб, иштаҳаси йўқолган, анча чарчаб қолган маҳалларда 100 граммдан ичилса, фойда қилади. (Муолажа муддати: 10 кун 3 маҳалдан).


Муаллиф: Ҳожи Менгназар Рустам ÐŽғли
Манбаа: Дард борки дармон бор

_IYMONA_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 836
  • -oldi: 944
  • Xabarlar: 604
  • Jins: Ayol
ШИФОБАХШ ЧОЙ
« Javob #88 : 23 Oktyabr 2010, 17:36:32 »




Кийикўтли чой

Кийикўтли чой халқ табобатида томоқ қитир бўлиб қирилганда, ўпка ва юрак хасталикларида, қон босими кўтарилганда тавсия этилган. Бундай чой кўз хиралашганда, бўғимлар оғриганда ҳам ичилган. У жигарни мустаҳкамлаш, пешоб ҳайдаш хусусиятларига эга.
Кийикўт қайнатмасини ёки чой қилиб дамланганини ичиш кўкракдаги ва ўпкадаги қуйилиб қолган моддаларни чиқаради, иштаҳани очади, кўнгил айнишини тўхтатади ҳамда ёмон кайфиятни ёзади. Қайнатмаси ёки дамламаси кулинжи касалида фойдалидир, буйрак ва сийдик қопидаги тошларни йўқотади.
Кийикўт тоғлардан териб келиб чайилгач, кўланкада қуритилади. Ишлатганда кафтлар орасида уқалаб олинади. Ярим литрли чойнакка битта кичкина қошиқда кўк чой, бир чой қошиғида қуритилган кийикўт солинади ва қайноқ сув қуйиб, чўққа беш дақиқа қўйиб дам едирилади ва дастурхонга тортилади.
                                               
Лимонўтли чой
Лимонўт – лабгулдошлар оиласидан бўлиб, кўп йиллик кўкатдир. Ҳиди хушбўй, гулхона ва ҳовлиларда бўйи 80 сантиметргача ўсади, барги ланцетсимон, чеккалари арра тишли.
Халқ табобатида лимонўтли чой юрак, мия ва сезги аъзоларини қувватли қилувчи дори сифатида фойдаланишган. Чиндан ҳам бундай чой ақлни пешлайди, жигар ва ошқозонга фойдаси катта. Одам бирон нарсадан қўрқиб кетса, безовталанса ёки уйқуси қочса шу чой дармон бўлади. Лимонўт қоринда, буйракда ва бошқа ички аъзоларда пайдо бўладиган санчиқни қолдиради. Ибн Синонинг «Ð¢Ð¸Ð± қонунлари»Ð´Ð° ёзилишича, лимонўт мия тиқилмаларига фойда қилади, оғиз ҳидларини кетказади, юракни кучайтиради, безовталикни йўқотади. Ҳазмга ёрдам беради ва ҳиқичоқда фойда қилади.
Лимонўтдан чой дамламоқ учун уни совуқ сувда чайқаб, ярим литрли чойнакка 4 дона баргидан ва бир чой қошиқда қора чой солиб, қайнаган сув қуйилади ва олов олдида 4 дақиқа дам едирилади.

Долчинли чой

Долчин – қишин-ёзин кўм-кўк турадиган, тропик мамлакатларда ўсувчи доривор дарахт. Таркибида ÑŽқори сифатли ифори мой бор.
Халқ табобатида долчинли чой юракни тетиклаштирувчи, жигар тиқилмаларини очувчи дори сифатида қўлланилган. Бундай чой ичилса, овқат ҳазмлаш аъзоларида қотиб чириб қолган ҳамда заҳарли моддалар танадан чиқиб кетади. Шунингдек, долчин кўзни қувватли қилади, шамоллашга қарши ажойиб восита. Юрак ўйнаганда, асаблар таранглашганда, балғамли йўтал тутганда фойдаси катта. Ибн Сино ўз қўлёзмаларида таъкидлашича долчиннинг яхшилик аломатларидан бири шуки, унинг ҳиди ўзидан бошқа ҳар бир ҳиддан ғолиб бўлади. Бунинг ёнида бошқа ҳеч бир ҳид сезилмай қолади. Долчин ниҳоятда латиф тортувчи ва очувчидир. Тумовга фойда қилади… Миянинг рутубатларини соғиш билан тозалайди. Йўталга фойда қилади. Истисқога фойда қилади.
Чой дамлаш учун долчинни туйиб, элаки қилинади. Ярим литрли чойнакка 0,5 чой қошиқ долчин, кичкина қошиқда қора чой, 4 чой қошиқ шакар солиб устидан қайноқ сув қуйилади ва 5-7 дақиқа дам едирилади.

Занжабилли чой

Бундай чойга раъногулдошлар оиласига мансуб, тропик мамлакатларда ўсувчи доривор ўсимликнинг томири ишлатилади. Қиздириши кучли, юмшатувчи бўлиб, қорин дам бўлишини олдини олади. Эслаш қобилиятини оттириб, ҳазм қилиш ишини осонлаштиради. Жигар ва меъда совуқлигига мувофиқ келади. Меванинг ҳўллигини ва меваларни ейишдан пайдо бўлган заҳарланишга ҳам кони фойда.
Чойни дамлаш олдидан занжабилни туйиб, элаки қилинади. 0,5 литр совуқ сувга 10 грамм (1 чой қошиқ) ҳисобида кастрюлкага солиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сўнгра одатдагидек қора чой дамлаб, баробар миқдорда (1:1 ҳисобида) олинган занжабил қайнатмаси билан қўшиб, чойнакка яна 4 дона оқ қанд ёки 2 ош қошиқ асал ёки бўлмаса ёнғоқдек икки бўлак новвот солиб, дастурхонга тортилади.

Зиркли чой
[/color]

Зирк тоғларда ўсадиган бута ўсимлигининг мевасидир. Меваси майиз катталигида бўлиб, ранги Ñ‚Ñžқ кўк ёки қора бўлади. Зирк қўшилган чой сафрони ҳайдаш, чанқоқни қолдириш, жигарни бақувват қилиш, қон босимини пасайтириш учун қўлланилган. У юрак хасталигида, заҳарли илон чаққанда ва чаён чаққанда ҳам дори бўлган.
0,5 литр сувга бир ош қошиқ зирк солиниб, қопқоғи жипс ёпилган ҳолда қайнатилади ва бекик ҳолида шабадага қўйиб, 10-12 соат давомида совутилади. Сўнгра 0,5 литр қайноқ сувга бир чой қошиқ қора чой дамлаб, зирк қайнатмасидан қўшиб ичилади. Уни яхна ҳолида истеъмол қилса ҳам бўлади.

Кашнич уруғли чой

Кашнич – икки йиллик маданийлаштирилган кўкат. Уруғлари мошдан майдароқ оч яшил рангда бўлади. Қуритилганидан ўзига хос кашнич ҳиди келиб туради. Кашнич уруғи халқ табобатида турли касалликларни даволаш учун ундан чой дамлаш усули ҳам мавжуд. Қон босимини туширадиган восита сифатида қўлланилган. 30-40 кун давомида 0,5 стакандан кунига икки маҳал ичилганда яхши натижа берган. Бундан ташқари кашнич уруғи қўшилган чой юрак шиддатли урганда, чанқоқни тезда босиш ва қайт қилишни тўхтатиш учун ичилган. Шунингдек, бош айланаши, бурун қонашини тўхтатади, иссиқ хафақонга фойда қилади. Қон туфлашни тўхтатади.
Кашнич уруғидан бир чой қошиқни 0,5 литр сувга солиб, 5-7 дақиқа қайнатилади ва унга кичкина қошиқда қора чой солиб хона ҳароратигача совутилади-да, докадан сузиб олиб, ичилади. 

Мурчли чой

Қора мурчли чой – шамоллаб йўталганда, грипп билан оғриганда терлатувчи дори-дармон сифатида қўлланилади.
Қора мурч аъзоларни тозаловчи, қизитувчи ва заҳарларни йўқотувчи хосиятларга эга. Илон, қорақурт ёки чаён чаққанда мурчли чой бир неча бор қайта-қайта ичирилган ва шу орқали заҳарнинг кучи қирқилиб беморнинг ҳолати яхшиланган. Асал билан қўшиб танглайига суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди.
Ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда қуруқ чой, 0,5 чой қошиғида туйилган мурч ёки доналаридан 15 дона солиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва 4-5 дақиқа сочиққа ўраб дам едирилгандан сўнг ичилади.


Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3281
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak

Табиийликка не етсин!
Табиатда аввалдан мавжуд бўлмаган, кейинчалик инсон томонидан ўйлаб топилган барча сунъий нарсалар одам табиатига ўтиришмайди, Ñ‘қмайди ва фойда бермайди. Масалан, нейлон ва атсетат каби сунъий матолардан тайёрланган кийим баданингизга Ñ‘қмайди. Ёки уй жиҳозлари, мебеллар ичидаги поролон нарсалар 12-15 йилдан кейин албатта инсон соғлигига зарар етказа бошлайди. Худди шу каби сахарин, қуруқ сут, хушбўйловчи (ароматизатор) каби кимёвий йўл билан олинган таом ва ширинликлар асло фойда бермайди, турли кимёвий моддалар қўшиб чиқарилган «Ð¼ÐµÐ²Ð° шарбатлари»Ð½Ð¸Ð½Ð³ мутлақо нафи йўқ.
Юқорида тилга олинган ҳолатлар сингари соғлиқни ҳимоя қилишда ҳам, турли хасталиклардан даволанишда ҳам табиий дори-малҳам ва муолажалар кўпроқ фойда келтириши, кейинчалик ҳам ҳеч қандай нохуш асорат ва зарар қолдирмаслиги ҳаммага беш қўлдай аён бўлса-да, кишилар барибир урф-мода кетидан қувиб ёки реклама алдовларига учиб, «ҳамма билган, ҳамма қилаётган даволаниш услублари»Ð³Ð° ёпишиб олишган.
Телевидение орқали овоза қилинаётган маҳсулотларнинг мутлоқ кўпчилик қисмини дори-дармон ташкил этаётгани ҳам одамларимизни ҳушёр торттирмаётир. Табиий кўкат ёки бирор неъмат ёрдамида тузалиш мумкин бўлган жўнгина хасталикка чалинган кишиларга филни ҳам думалатадиган дозадаги антибиотиклар таклиф қилинмоқда. Айниқса кейинги йилларда асабни тинчлантирувчи, оғриқни қолдирувчи турли кучли дори ва антибиотиклар кенг қўлланилмоқда. Бунинг эса фойдасидан кўра зарари кўпроқ.
Биргина мисол: айтайлик, сиз тумов бўлиб қолдингиз. Узоқ йиллик тажрибалардан маълумки, ота-боболаримиз тумовни оддий воситалар билан даволашган, бир-икки кун ётиб, отдай бардам бўлиб кетишган. Кўпинча, тумов бўлган одам терлашга ҳаракат қилган, пиёз ҳидлаган ёки уни чайнаган, асалли чой  ичган, қатиқдан қайноқ айрон (қоқирим) қилиб, мурч аралаштириб истеъмол қилган ва тезда шифо топган. Донишмандлардан бири Ñ‚Ñžғри таъкидлаганидай, «Ð¡ÐµÐ²Ð³Ð¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ ва шамоллашнинг давоси бўлмайди, улар ўзича ўтиб кетади».
Ҳозирда-чи? Тумов бўлган одам дарров дорихонага чопади, чунки телевидение аллақандай қимматбаҳо хорижий дориларни «Ð‘емор бўлиб ётишга вақÑ‚ йўқ» шиори остида тинмай овоза қилиб турибди-да! Рекламага қаттиқ ишонганидан уни текшириб ҳам, ўйлаб ҳам ўтирмай ичади-да чала қолган юмушига чопади. Ваҳоланки, реклама ўтмай қолган молларни бозоргир, харидоргир қилиши, «Ñ€ÐµÐºÐ»Ð°Ð¼Ð° савдонинг мотори» экани ҳақида у пайдо бўлганидан бери тинмай ёзишади.
«Ð¤Ð¸Ð» дозасида»Ð³Ð¸ дори касалликнинг ташқи асоратларини йўқотгандай бўлади. Аммо бу дегани – у касалингизни батамом даволади, дегани эмас. Грипп ва тумов каби касалликларни келтириб чиқарадиган вирус ва бактериялар сиз ичган дорига парво ҳам қилмай кўпайишни бошлайди. Улар сизни тузалганга ўхшаб бепарво бўлиб қолганингиздан фойдаланиб, танангизни заҳарлашга киришади ва охири барибир касаллик асоратларини юзага чиқаради.
Энг ёмони, тинимсиз ичилган антибиотиклар бора-бора танангиздаги иммун тизимга зарар етказади, ташқаридан кирадиган микроб ва вирусларга қарши курашадиган фойдали «Ð°ÑÐºÐ°Ñ€Ð»Ð°Ñ€»Ð½Ð¸ ҳалок қилади. Оқибатда касалга тез ва осон чалинадиган, унинг асорати оғир кечадиган ва организмингиз унга қарши кураша олмайдиган ночор ҳолатга келиб қоласиз.
Ҳар бир инсон танасида саратон (рак) шишларини пайдо қилувчи «Ñ‘мон» ҳужайралар мавжуд. Аммо танамизнинг иммун тизими унинг ривожланишига йўл қўймай, доимо «Ð¶Ð¸Ð»Ð¾Ð²Ð»Ð°Ð±» туради. Агар Аллоҳ таоло бир инсоннинг саратон билан оғришини ирода қилган бўлса, иммун тизими «ғафлатда қолиб», саратон ҳужайраси назоратсиз равишда шиддат билан ўсиб кўпая бошлайди.
Танамизни хавфли саратон ҳужайрасидан ҳимоя қилиши зарур бўлган иммун тизими нега масъулиятсизлик қилиб, касалнинг пайдо бўлиши ва ривожига «Ñ‚омошабин бўлиб» қолди. Сабаби, биринчидан Аллоҳ таоло бандасига шу касални ирода қилган эди. Иккинчидан, иммун тизими бузилса, ҳар қандай касаллик вужудни осонгина эгаллаб олади.
Бу қоидани 1909 йили олмон бактериологи, иммунология соҳасидаги Нобел мукофоти соҳиби Паул Эрлих кашф этган эди. Унинг ҳисобсиз тадқиқотлари натижасига кўра, асосан тана аъзосига тиғ урдирган ёки бирор аъзони кўчириб ўтқаздирган ёхуд узоқ вақÑ‚ иммунитетни маҳв этувчи дориларни ичиб юрган кишиларда саратон касали тезроқ пайдо бўлар экан.
Саратон касалида одам танасида Ñ‘ғлар кўпайиб, эскиргани сайин ўсимта пайдо бўлишига шароит туғилади. У аста ривожланиб, яллиғланади. Бундай ҳолатда халқ табиблари кўк чой ва хом карамни энг яхши восита санашади. Кўк чой бадандаги ортиқча Ñ‘ғни йўқотади, микробларни ўлдириб, ўсманинг ўсишига шароит қолдирмайди. Шунга кўра, кўк чой хавфли ўсма касалликларини даволашда муҳим дорилардан ҳисобланади. Фаранг олимлари сут-қатиқнинг ҳам бу борада беминнат шифо экани ҳақида ёзишди.
Ёки кўпчилик катта фойдаси борлигига деярли эътибор бермайдиган, аслида саломатликнинг энг осон ва қулай омили бўлган оддийгина ялангоёқ юришни олиб кўрайлик. Уялмай, ростини айтинг, кейинги пайтларда ўзингиз қачон болалар каби ерда (асфалт, бетон ёхуд мармар устида эмас!) ялангоёқ юргансиз? Ҳеч бўлмаганда, ишдан келгач жонга теккан пайпоқларингизни ечиб ташлаб, уй ичидаги тахта пол устида бир неча қадам ташлагансиз? Минг афсуски, кўпчилик бу саволларга ижобий жавоб бера олмайди.
Ваҳоланки, қадимий Миср, Юнонистон, Рим табиблари ялангоёқ юришни танани умумий мустаҳкамлаш ва турли хасталиклардан даволанишда тавсия қилишган. Бугина эмас, Суқрот, Сенека каби кўҳна дунёнинг машҳур файласуфлари ялангоёқ юриш инсоннинг ақлий қобилиятини ривожлантирувчи омиллардан бири эканини уқтиришган. Ўша олис замонларда болалар ўн саккиз ёшга тўлгунча умуман пойабзал кийишмаган. Яқин-яқингача ўзимизда ҳам кишиларнинг кўп вақти ялангоёқ юриш билан ўтган. Бугунга келиб эса бундай юриш аллақандай уятли, ғайритабиий бир машғулотга айланиб қолди.
Замонавий тиббиёт олимлари ялангоёқ юришнинг асаб-мускул жарёнларини фаоллаштириш, қон босимини мўътадиллаш ва барқарор қилиш, вужуддаги модда алмашинув жараёнларини яхшилаш, хусусан Ñ‚Ñžқималарни кислород билан тўйинтиришда катта ёрдам беришини аниқлашган. Пойабзалсиз юришни афзал кўрувчилар ҳамиша яхши кайфиятда бўлишади, лабларидан табассум аримайди, бутун таналарида кўтаринкилик доимий ҳамроҳ бўлади. Вақтинчага пойабзални тарк этиш ижобий ҳиссиётларни уйғотиб, бунинг натижасида стенокардия, гипертония ва бошқа аср касалликларининг олдини олишда катта самара беради.
Маълумки, оёқ товонлари остида жуда кўп асаб толаларининг учи тўпланган ва улар танадаги саломатликни асраш, хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш ва касаллик «ҳужумга ўтганида» эса унга қарши кураш олиб боришга хизмат қилади. Ерда ва табиий тўшамалар устида ялангоёқ юрганда оёқ остидан биологик фаол нуқталар «қитиқланиб», уларнинг ишлаши жонланиб кетади. Бу эса барча ички аъзолар ва умуман танамиз фаолият тизимининг фаол ишлашини таъминлайди. Айниқса иссиқ ёз кунларида қизиган қум, тупроқ, тош каби нарсалар устида яланг юриб оёқни чиниқтириш бутун тана аъзоларини чиниқтиради, шамоллаш ва бошқа касалликларнинг олдини олади, организмнинг иммун тизимини яхшилайди.
Бунинг кўпчилик назаридан четда қоладиган яна бир хосияти бор: инсон танаси кийимга тегиб доимий ишқаланиши натижасида баданда электр заряди пайдо бўлади. Айниқса кийган кийимларингиз сунъий синтетик матолардан бўлса, буни яққол ҳис қиласиз. Қўл бармоқларингиз бирор металл буюмга бехосдан тегиб кетса, худди ток ургандай бўлади. Техникавий соҳада электр зарядларини йўқотиш учун симнинг бир учи ерга ўтказиб юборилганидай (яъни, «Ð·Ð°Ð·ÐµÐ¼Ð»ÐµÐ½Ð¸Ðµ» қилинганидай), танада тўпланган зарядлардан ҳам халос бўлиш лозим. Агар у йиғилиб-кўпаяверса, тананинг умумий ҳолатига жиддий зарар етказади. Пойабзал эса бунга тўсқинлик қилади. Агар товон бевосита ерга тегса, заряд бемалол ўтиб кетади.
Ялангоёқ ҳолда пиёда юришнинг жуда кўп фойдалари борки, мутахассислар уларни саломатликнинг энг муҳим омиллари сифатида баҳолашади. Масалан, пиёда юриш қон тизими фаолиятини яхшилайди, томирлардаги қонни равонлаштиради, ҳар хил тиқилмаларга йўл очади.
Иккинчидан, бунинг руҳий ҳолатимизни яхшилашда самараси катта: инсон руҳий зўриқишга (стресс) учраганида вужуддаги адреналин моддаси қон билан қўшилиб, унинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатади ва у ўзи англамаган ҳолатда кайфияти ёмонлигидан, юраги сиқилаётганидан шикоят қила бошлайди. Шунингдек, пиёда юриш инсонга хафачиликни унутиш ва хуш кайфиятли бўлишда ёрдам берадиган эндорфин гормонларининг кўп миқдорда ишлаб чиқилишига сабаб бўлади. Пиёда юриш оғриқларни қолдирувчи, танани мўътадил ҳолатга олиб келувчи энг яхши восита ҳамдир.
Кўпинча кишилар «Ð˜Ð»Ð³Ð°Ñ€Ð¸ ота-боболаримиз жуда кам касал бўлишган, чунки ҳаётлари деярли табиий асосга қурилган эди» деб нолиб қўйишади. Ҳақиқатан аввалда емиш ҳам, кийим-кечак ва турар жойлар ҳам, ҳамма нарса табиий эди. Булоқ ва ариқнинг мусаффо сувлари ичилган, бу сувлар тошдан-тошга урилиб кислородга тўйинган, қуёш нурида «Ð¿Ð¸ÑˆÐ³Ð°Ð½» бўларди. Ҳозирги водопровод суви эса тиндирилиб, барча фойдали маъдан ва элементлардан «Ñ‚озаланади», бунинг устига керагича хлорланади.
Илгари одамлар ўзини қуёшга тоблаб, пиёда юриб, оқин сувда чўмилиб ўзини чиниқтирган бўлса, бугунга келиб бу нарсалар урфдан батамом чиқиб кетяпти. Момоларимиз ва боболаримизнинг эрта баҳорда ёки кеч кузда ўзларини офтобга тоблаб ўтирганларини кўп кўрганмиз. Улар бу йўл билан таналарини чиниқтиришган, бошланажак фаслга тайёрлашган. Бу нарса умуман унутилиб кетди. Бунинг ўрнига ғарбга тақлид қилиб, ёз пайтида офтобга товланиш, бадан қорайтириш урфга кирди. Агар бунда меъёрга амал қилинмаса, офтоб уриб кетиши ёки тери саратони орттириб олиш ҳеч гап эмас!
Овқатланиш бобида ҳам аҳвол бундан яхши эмас. Таомларимиз ҳам тобора сунъийлашиб боряпти. Гени ўзгартирилган бозоргир маҳсулотлар бозорларимизни тўлдириб бўлди. Ўзи бўлиқ, аммо на таъми, на мазаси бор қулупнайлар, ҳандалакдан олдин сотувга чиқаётган тарвузлар, серҳосил, аммо темирдай қаттиқ, камсув бодринг ва помидорларга ҳам ўрганиб бўлдик.
Қовун-тарвуз етиштираётган «Ð¼Ð¸Ñ€Ð¸ÑˆÐºÐ¾Ñ€» деҳқонларнинг полиз маҳсулотларини семиртириш учун нитрат билан тинмай ишлов беришаётгани туфайли ана шу тансиқ полиз маҳсулотларидан ҳамма қўрқадиган бўлиб қолди. Эмишки, ҳозирда қовун-тарвузга қанча нитрат ва бошқа зарарли Ñžғитлар солишни ҳосилга эрта баҳордан пул тўлаб қўядиган «ÑÐ°Ñ€Ð¼Ð¾ÑÐ´Ð¾Ñ€Ð»Ð°Ñ€» белгилаб беришар эмиш. Бунинг оқибати аянчли бўляпти. Ҳар йили қовун-тарвуздан заҳарланаганлар сони тинмай ортиб боряпти. Оқибатда бир қанча шифохоналарда «Ð‘еморларга қовун-тарвуз келтириш ман этилади» деган эълонлар пайдо бўлди.
Сунъий йўл билан «ÑÐµÐ¼Ð¸Ñ€Ñ‚ирилган» парранда, қўй-молларнинг гўштидан ошхоналарда тайёрланаётган овқатлар ичимизга шифо бўлиб эмас, хасталик бўлиб киряпти. Мутахассислар таъкидлашича, уйда хонаки усуллар билан етиштирилган жўжада атиги икки фоиз Ñ‘ғ бўлган, замонавий бройлерда эса Ñ‘ғ миқдори 22 фоизни, яъни роппа-роса 11 баравар кўп миқдорни ташкил этади. Бу эса юрак хасталиклари, айрим онкологик касалликларни келтириб чиқариши ҳақида ташвишланиб ёзилмоқда. Ҳайвон, балиқ ва паррандаларни семиртириш учун соя ва айрим сунъий емлар  ишлатилаётгани ҳам кишилар саломатлигига катта хатар бўлади.
Ҳозир дунёда музлатилган товуқ-жўжа гўшти тановул қилиш урфга кирган. Чунки парранда гўшти тез ҳазм бўлиши, фойдали моддаларга бойлиги ва етиштириш қулайлиги учун барча ўлкаларда кенг тарқалган. Аммо бу ҳолатда ҳам табиийликдан узоқлашилгани учун кишилар соғлиқларига катта хавф солинаётганидан бехабар бўлишяпти. Маълумки, парранда, айниқса товуқ гўштининг музлатилганини истеъмол қилиш инсон соғлиғига фойда келтириш ўрнига турли касалликларга гирифтор қилиши мумкин.
Масалан, товуқ гўштини музлатишда уни дезинфексия қилиш мақсадида хлордан фойдаланилар экан. Бу эса бора-бора танада тўпланиб, инсон соғлиғи учун зарарли бирикмаларга айланаркан. Тиббиёт ходимлари агар бир марта музидан тушган гўшт қайтадан яна музлатилса, умуман инсон соғлиғи учун хатарли маҳсулотга айланишини исботлаб беришди. Биргина Россияда истеъмол қилинаётган парранда гўштидан 75 фоизини музлатилган товуқ гўшти ташкил этаётгани инобатга олинса, бу хатарнинг кўлами янада ойдиналашади.
Ҳамма суюб истеъмол қиладиган, айниқса ўсаётган болаларга ниҳоятда зарур ва фойдали бўлган сигир сути ҳам тобора «ÑÑƒÐ½ÑŠÐ¸Ð¹Ð»Ð°ÑˆÐ¸Ð±» боряпти. Бундан бир неча йил муқаддам дўконларда бевосита сигирдан соғиб олинган ва шифокорлар текширувидан ўтган сут сотилган бўлса, бугунги кунда дўконлардаги сут таркиби табиийликдан анча узоқлашиб кетган. Музқаймоқ, айрим сутли таомлар ҳам кўпдан буён «қуруқ» сутдан тайёрланмоқда.
Ҳаром нарса асло шифо бўлмайди, шунинг учун давони ҳалолдан излаш лозим. Аммо айрим кишиларимиз дардларига ҳаром нарсадан шифо ахтаришга одатланиб кетишган. Ўзлари қолиб, бошқаларни ҳам бунга тарғиб қиладиганлар, «Ñ…олис маслаҳат» берадиганлар қанча. Сурункали йўтал касалига чўчқа Ñ‘ғини тавсия қиладиган «Ñ‚абиб»Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° нима дейсиз?
Бир танишим ўпкасини шамоллатган шеригига ит гўштини истеъмол қилишни маслаҳат берганида, гапнинг рости, ҳайратдан тилимга сўз келмай қолди, чунки иккови ҳам мусулмон кишилар, намоз Ñžқишади. Бўғимлари оғриганга пешоб боғлашни, овқат ўтмай қолганга илон, типратиконни шўрва қилиб беришни шифо санайдиганларнинг ҳам борлиги ҳақиқат!
Ҳаром саналган жонзотлар ва нарсаларни ҳалол санаб, урфга киритаётганлар бирор касалингиздан шикоят қилиб қолсангиз, дарров ўзлари даволанган усулларни сизга ҳам тавсия этишади: «ÐÐ³Ð°Ñ€ айиқ Ñ‘ғини офтобда сурсангиз, оёқ оғриғидан батамом қутиласиз», «Ð±Ñƒ касалингизга типратикон шўрваси хўп шифо-да, шундоққина терлайсизу кўрмагандай бўлиб кетасиз», «Ð¢ÑžÐ½ғиз Ñ‘ғидай шифобахш нарса йўқ экан, ўзим тузалганим учун айтяпман», «ÑˆÐ°Ð¼Ð¾Ð»Ð»Ð°ÑˆÐ´Ð°Ð½ қутилиш учун юз граммдан ароқ ичиб туринг, уч кунда дард чекинмаса, мана мен кафил» ва ҳоказо ва ҳоказо.
Бир куни ҳамкасбим «Ð£Ñ€Ð¸Ð½Ð¾Ñ‚ерапия сирлари» деган китобчани топиб келиб, шу китобдан камина муҳаррир бўлган газетада парчалар беришни тавсия этди. Танишиб кўрсам, китобча инсон пешоби ёрдамида дунёдаги жамики касалликларни «Ð´Ð°Ð²Ð¾Ð»Ð°Ñˆ» мумкинлиги ҳақида экан. Шундай Ñžқимишли зиёлининг бунақа чўпчакларга ишониб юришидан энсам қотиб, унга: «ÐºÐ°ÑÐ°Ð» бўлган  одам дўхтир Ñ‘ табибга учрамай, дорихонага чопмай пешоб ичиб юраверса бўлар экану, дунёдаги ҳамма одам аҳмоқ бўлиб тиббиётдан даво излаб юрган экан-да» дея олдим, холос. 
Бир шифокор ҳикоя қилади: «Ð‘ир беморни даволашимга Ñ‚Ñžғри келди. Томирига нина санчиш учун пахтани спирт билан ҳўллаш эҳтиёжи туғилди. Бемор эса буни рад этди. Ёнидан фуратсиллин олиб узатди. Спирт ўрнига шуни ишлатдим. Бўғинлари шамоллагани учун тиб банкаси қўйишим керак эди. Яна спирт ишлатмаслигимни сўради. Хом картошкани кесиб унинг крахмалини сурдим…». Уламолар даволаш жараёнида суртишга спирт ишлатишга рухсат беришганига қарамай, у ўзига хос парҳезкорлигини кўрсатди.
Турли ҳаром ва шубҳали нарсалардан шифо ахтариш ўрнига Аллоҳ инсонлар даволаниши ва соғлиғи учун яратиб қўйган минглаб шифобахш ўсимликлар, ҳайвонот маҳсулотлари, табиий маъданлар ва неъматлардан фойдаланилса, нур устига нур бўлур эди. Қуйида ана шундай даволаш воситаси бўлмиш омиллардан асал, зулук, седана, наъматак ҳақида кенгроқ тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Манба: Муслимаат.уз

 

Mevalar tilidan...

Muallif Muhammad AminBo'lim She'riyat

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 3410
So'nggi javob 08 Aprel 2008, 16:45:58
muallifi Muhammad Amin