Muallif Mavzu: КЕЛИН-КУЁВГА ДУО ҚИЛИШ!  ( 3121 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Muzayyana

  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 269
  • -oldi: 756
  • Xabarlar: 1010
  • Jins: Ayol
  • Alhamdulillah Ya Rabbil A'lamiyn!
Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан ҳар бир мусулмон келин-куёвни табриклаш пайтида уларга Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраб, бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиш керак бўлади...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган пайтида табрикласалар, Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни хайр ила жамъ қилсин», дер эдилар». Сунан эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан ҳар бир мусулмон келин-куёвни табриклаш пайтида уларга Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраб, бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиш керак бўлади.

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ðқийл ибн Абу Толиб Бани Жусамлик бир аёлга уйланди. Бас, унга иттифоқлик, муҳаббат ва болалар ила, дейилди. Шунда у: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ сизларга муборак қилсин ва барака берсин», денглар», деди». Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Кишилар Ақийл ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни уйланганлик муносабати ила муборакбод қилишда ўзларига одат бўлиб келаётган эски табрик сўзларини айтишган эди, у кишига Ñ‘қмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги уйланган одамни қандоқ сўзлар билан табриклаган бўлсалар, мени ҳам шундоқ табрик қилинглар, деб ўргатдилар.
Ҳа, мусулмон киши ҳар бир нарсада ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмоғи лозим. Ҳатто, уйланиш муносабати ила айтиладиган табрик сўзларида ҳам.
Аллоҳга шукрлар бўлсинким, ҳар бир нарсада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, кўрсатмалари бор. Мусулмон киши, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга умматман, деган киши ўша набавий суннатларни ўрганиши ва уларга амал қилиши лозим. Ана шундагина мусулмонлик, умматлик бурчини адо этган бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уйланганларида онам келиб мени ҳовлига олиб кирдилар, қарасам Ансорий аёллар уй ичида эканлар. Бас, улар «Ð¥Ð°Ð¹Ñ€ ва баракали бўлсин. Энг бахтли ва насибали бўлсин», дедилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз билан тўйлари Мадинаи Мунавварада бўлган. Оиша онамизнинг оналари Умму Руммон бинти Омир ибн Абду Шамс розияллоҳу анҳо ўзлари у кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига олиб кирганлар. Ўшанда ҳовлида Асмаа бинти Язийд розияллоҳу анҳу бошлиқ бир гуруҳ аҳли Мадина аёллар ҳам бўлганлар. Улар келин бўлмиш Оиша онамизни кўришлари билан у кишининг ҳақларига яхши тилаклар билан дуо қилганлар.
Кейин Умму Руммон розияллоҳу анҳу Оиша онамизни олиб кириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ўтказганлар ва:
«ÐœÐ°Ð½Ð° бу аҳлингиз, эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизга буларни муборак қилсин», деганлар.
Демак, келин-куёвни кўрган киши, дарҳол табриклаб, яхшиликлар тилаб, дуо қилиши керак.

Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида: «Қачонки бирингиз бирор аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Ð­Ð¹, бор Худоё! Сендан унинг яхшилигини ва сен унга берган жибиллият - ахлоқнинг яхшисини сўрайман. Ҳамда сендан унинг шарридан ва сен унга берган жибиллият - ахлоқнинг ёмонидан паноҳ сўрайман», десин.
Қачон туя сотиб олса, унинг ўркачининг чўққисидан ушлаб туриб, худди шундоқ, десин», дедилар».
Аллоҳу аълам.
Шарҳ: Келин-куёвга бошқалар дуо қилишлари билан бирга уларнинг ўзлари ўзларига ва бир-бирларига дуо қилишлари ҳам яхши экан. Албатта, ўшандоқ бахтли соатларда Аллоҳ таолодан ўзига ва умр йўлдошига бахт-саодат тилаб, дуо қилмоқ яхшидир.

Muslimaat.uz saytidan olindi.
qalamlar ko'tarilgan...sahifalar qurigan...


Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19276
  • Jins: Ayol
Kelin-kuyovlarga qilingan duolardan biri ham shunday ekan, ma'nosi:

"Alloh bu turmushni sizlarga muborak aylasin, ustingizga barakot yog'dirsin va ikkalangizni har turli hayirda bir orada tutsin"

("Tuhfetul ahvezi" asaridan. 4 chi jild, 163 chi sahifa)

 

"Қизиқарли пазандалик" викторинаси

Muallif ChustiyBo'lim Pazandalik

Javoblar: 51
Ko'rilgan: 16837
So'nggi javob 02 Fevral 2012, 23:56:58
muallifi Chustiy
Қандай қилиб семириш мумкин?

Muallif AkmalBo'lim Salomatlik

Javoblar: 31
Ko'rilgan: 22992
So'nggi javob 17 Noyabr 2010, 01:18:22
muallifi JeeS
Қуруқ, изтиробли йўтал

Muallif RukhiyaBo'lim Salomatlik

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 7581
So'nggi javob 23 Dekabr 2010, 17:18:26
muallifi Habibilloh
ТИБ ҚОНУНЛАРИ!

Muallif ossiyobintiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4148
So'nggi javob 25 Fevral 2010, 19:23:24
muallifi ossiyobinti
ҚОРА ЗИРК

Muallif MutakallimBo'lim Salomatlik

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 1682
So'nggi javob 12 May 2010, 11:36:47
muallifi Mutakallim