Dunyoda qabul qilingan g'alati qonunlar  ( 7554 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Y_U_R_I_S_T  02 Dekabr 2008, 10:34:29

Қонунлардан мақсад кўнгилхушликми ёки майнавозчилик?

Қонунлар жамият ҳаётида пайдо бўлган маълум бир ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун ишлаб чиқилади. Қонунларда инсон ҳуқуқлари, жамият, давлат ва фуқаролар манфаатлари ўз аксини топган бўлиб, улар ўша ҳуқуқ ва эркинликларни кафолати ва ҳимоячиси бўлиб майдонга чиқадилар. Бирор янги қонун қабул қилиниши учун кўплаб жараёнлар ва шартлар мавжуд. Энг аввало бирор қонун қабул қилинаётганда унга эҳтиёж, зарурат пайдо бўлиши керак.

Хорижий мамлакатларнинг қонунчилик амалиётини кузатадиган бўлсак, улардаги баъзи қонунлар шунчаки кўнгилхушлик учун ёки бўлмаса эрмак учун қабул қилингандай туюлади. Балки биз адашаётгандирмиз, уларда бундай қонунларни ишлаб чиқиш учун бирон нарса туртки бўлгандир, лекин барибир нима бўлганда ҳам ўша қонунларни ўқиганда, беихтиёр юзимизга табассум югуриши табиий. Сиз ҳаттоки баъзиларини тасаввур қилиб ҳам миянгизга сиғдиролмайсиз. Ишонмаяпсизми? Марҳамат унда бир ўқиб кўринг, хулоса эса ўзингиздан.

   Бундай ғалати қонунларнинг аксарият қисми Америка Қўшма Штатлари ҳиссасига тўғри келади. Масалан, Монтана штатида эрининг электрон почтасини бесўроқ очган аёл қамоққа олинади. Бечора аёллар...
Аёллар учун тескари бўлган қонунлар бу билан чекланиб қолмаган. Алабама штатидаги Жаспер шаҳарчасида эр ўз хотинини катта бармоғи қалинлигидан йўғонроқ бўлган таёқ билан уриши мумкин эмас. Қолган барча ҳолларда эр ҳақ бўлиб чиқади.

Мичиганда эса аёллар эрларининг розилигисиз сочларини калта қилиб олдиришлари мумкин эмас. Ҳатто ҳиндистонда ҳам эрларни бунчалик ҳурмат қилишмаса керак.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Огайо штатидаги Оксфорд шаҳарчасида аёлларга эркак кишининг портрети олдида кийим алмаштириши қонун билан таъқиқлаб қўйилган.

Пенсильванияда битта уйда 16 тадан ортиқ аёл бирга яшаши таъқиқланади. Фақатгина бир ҳолатда, яъни ўша уйда 120 та эркак истиқомат қилсагина бунга рухсат берилади.

АҚШда яна ҳайвонлар билан боғлиқ қизиқарли қонунлар ҳам мавжуд. Масалан, агар сиз Аризона штатининг Хейден шахрида қурбақага ўхшаш ҳаракатлар қилсангиз, жаримага тортиласиз. Бу Аризонада юриш-туриш қоидаларига эътибор кучлилигиданмикин ёки у ерда қурбақалар шунчалик ҳурмат қилинармикин?

Алабама штатидаги Монтгомери шаҳар маъмурлари отларни ҳуркитмаслик учун йўловчиларга соябонни кўчада очишни таъқиқлаб қўйганлар. Менимча, Алабама штати губернатори отларни ўз фарзандидай кўрса керак.
Аляскада эса самолётда учиб кетаётган вақтда пастдаги буғуларни томоша қилиш таъқиқланади. Кўз тегиб қолишидан қўрқишса керак...

Шимолий Каролина штатида филлар ёрдамида ер ҳайдаш мумкин эмас экан. Ўзи у ерда ер ҳайдалармикин?!
Невада штатида шоссе бўйлаб туяда ҳаракатланиш таъқиқланади. Ҳайвонларни шунчалик севишларини билмаган эканман.

Монтанада еттита ҳинду бир жойга тўпланиши мумкин эмас. Бу инсоният тинчлигига хавф соладиган воқеа сифатида қаралади ва ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз уларга қарата ўқ отиш мумкин. Менимча Монтанада ҳиндулар умуман футбол ўйнашмаса керак. Ахир футболда нақ 11 киши бўладида!

Яна Аризона штатининг Глоуб шаҳри кўчаларида ҳиндулар билан ўйин картасини ўйнаш мумкин эмас. Америкача демократия қаерда қолди?

Коннектикут штатида велосипедни 100 км/с тезликдан баланд ҳайдаш таъқиқланади. Лекин бу қонун бўйича ҳали ҳеч ким жаримага тортилмаган. Яқин орада тортилмаса ҳам керак...

Аризона штатининг Глендейл шаҳрида машинани орқага ҳайдаш таъқиқланади. У ердаги гаражларнинг икки томонида ҳам эшик бўлса керагов. Йўқса машиналар қайтиб чиқолмаган бўларди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Аризонада бунданда ғалатироқ қонунлар бор экан. Масалан, бу штатда  бир стакан сув сўраган одамга рад жавобини қайтариш жиноят ҳисобланади. Роса шарқона одат эканда ўзиям.
Алабама штатининг Аннистон шаҳрида марказий кўчага жинси шимда чиқиш таъқиқланади. Катта кўчада шимсиз юрсангиз юринг-у, аммо зинҳор жинси шим кия кўрманг.

Огайонинг Бексли шаҳарчасида ҳожатхоналарга қиморга мўлжалланган ўйин автоматлари ўрнатиш қонунга хилоф ҳисобланади. У ерга келган одамлар қиморга берилиб, асосий ишини унутиб қўйишган шекилли...

Коннектикут штатининг Девон шаҳрида қуёш ботгандан сўнг орқага юриш мумкин эмас.

Коннектикут штатидаги Хартфорд шаҳрида кўчада фақат оёқда юришга рухсат берилган. Қўлда юришга эса рухсат йўқ. Шаҳар маъмурлари ўз фуқароларини миясига қон қуюлишидан қаттиқ қўрқишса керак.

Небраска штатининг Вотерлу шаҳарчасида сартарошларга эрталабки 7 дан кечки 7 гача пиёз ейиш таъқиқланади.

Калифорнияда барча турдаги транспорт воситаларига агарда ҳайдовчиси бўлмаса соатига 100 километрдан тезроқ ҳаракатланиш таъқиқлаб қўйилган. Бу қонунга бирор изоҳ беришни ҳам иложи йўқ.

Лекин энг аҳмақона қонун бу эмас экан. Ундан ҳам “даҳшатроғи” бор. Бу қонун Арканзасда қабул қилинган. Унда шундай дейилган: “Арканзас Ривер дарёсини Литтл Рок шаҳридаги кўприкдан баландга кўтарилишига ҳаққи йўқ.” Қизиқ, агар дарё суви кўприкдан кўтарилиб кетса, дарёни қандай суд қилишаркин-а?

   Бу каби ғалати қонунлар фақат АҚШда деб ўйласангиз адашасиз. Дунёдаги бошқа давлатлар ҳам бундан истисно эмас. Келинг, улардан ҳам бир шингил танишайлик.

Францияда чўчқаларга “Напалеон” лақабини бериш қатъий таъқиқланади. Яна Францияда темирйўл устида бўса олиш ҳам мумкин эмас экан. Техника хавфсизлиги дегани шу бўлса керак-да!

Шунингдек, Франция қонунларида полициячини ёки ҳаттоки полиция машинасини ҳам суратга олишга рухсат берилмаган. Мана бу хавфсизлик учун қилингани аниқ.

Данияда машинага ўтиришдан олдин қуйидаги нарсаларни бир кўздан кечириш керак: Машина чироқларининг ишлашини, тормоз, руль ва сигнални ишлашини. Ва энг асосийси унинг тагида болалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Австралияда ҳар бир таксичи худди юз йил олдинги извошчилар каби машина юк хонасида албатта бир боғ пичан олиб юриши зарур экан. Яшил қитъада пичан ишлаб чиқарувчиларнинг ошиғи олчими дейман.

Яна ушбу давлатда бар эгалари хўрандаларнинг отларига ғамхўрлик қилишга мажбур. У ерда отларга ҳам виски қуйиб беришар балки?

Яна Австралиянинг Виктория провинциясида уйдаги электр лампочкаларни алмаштириш фақатгина махсус лицензияга эга бўлган инсонларгагина рухсат берилади. Агар уйингизда лампочка куйиб қолса, махсус Microsoft мутахассиси келмагунча, қоронғуда ўтиришга мажбур бўларкансиз.

Австралия қонунларида мунажжимлар башоратини тузиш ёки уни ўқиш таъқиқланади. Бундан ташқари фол очишнинг барча турларига ҳам рухсат берилмайди. Қонунга биноан бу жодугарлик ҳисобланади.

Италияда кўчада юбка кийиб юрган эркакларни ҳибсга олишади. Шотландиялик туристлар Италияга шунинг учун кам боришса керак.

Хитойдаги қонунга кўра олий ўқув юртларига кириш учун фақатгина “ақлли кишиларгагина” рухсат берилади. Шунча “ақллиларни” қаердан топишаркин?

Канаданинг Онтарио провинциясида автомашина ҳайдовчиларига соатига 80 километрдан тез ҳаракатланиш таъқиқланади. Уларни барча йўлларда велосипедчилар қувиб ўтишлари мумкин.

Хушнудбек Худайбердиев

Манба: ПАРВОНА газетаси 48-сон,
                       www.parvona.uz

Qayd etilgan


BaÑ…tiyor  27 Yanvar 2009, 09:40:40

AQShning nevada shtatida gubernator ruxsatisiz ko'chada yalangoyoq yurgan odam 500 dollar jarima to'laydi.

Indiana shtatida esa yadro bombasini portlatgan kishi 500 dollar jarimaga tortiladi . Shuningdek , bu yerda oktabrdan martga qadar cho'milish mumkin emas.

Isroilda shanba kunlari aksirgan odam qamoqqa olinadi. Mamlakatning Xayfa shahri plyajiga oq ayiq bilan kirish ta'qiqlanadi. Bundan tashqari , Haydovchilik guvohnomasisiz velosiped haydab bo'lmaydi.

Chikagoda yonayotgan uy ichida ovqatlangan odam jinoiy javobgarlikka tortiladi.

Kaliforniyada haydovchisiz avtoning o'rtacha tezligi soatiga 60 milya qilib brlgilangan.

Buyuk Britaniyada parlament binosiga ritsarlik kiyimlarida kirish ma'n etiladi.

Janubiy Koreyada politsiyachilar kundalik olgan poralari miqdori haqida rahbarlariga ma'lumot berishlari kerak .

Kaliforniyaning Karmel shahrida trotuarda turib muzqaymoq yalash jinoyat hisoblanadi.

Arizoniyada tuya ovlagan odam katta miqdorda jarima to'laydi. Kaktus kesgan kishi 25 yilga qamaladi.

Jorjiyaning Kolumbus shahrida yakshanba kuni tovuq so'yish mumkin emas.

Nebraskaning Lexay shahrida teshikkulchaning teshigini sotishni ta'qiqlaydigan maxsus qaror qabul qilingan.

Keyp Koral sahrida kirni dorda quritish man etiladi.

Avstraliyaning Viktoriya shahrida uydagi kuygan lampochkani faqat elektrik kelib almashtirib berishi lozim.

Qayd etilgan


BaÑ…tiyor  27 Yanvar 2009, 09:41:08

HITOYDA AVTOBUSGA OLDI ESHIGIDAN CHIQIB SHAFYORNI OLDIDIGI QUTICHAGA 1 YUAN PUL SOLINADI LEKIN ORQA ESHIGIDAN TUSHISH SHART... ORQA ESHIGIDAN SHIQQAN YOLOVCHINI QAYTARIB TUSHIRIB OLDI ESHIGIDAN CHIQARISHADI...

Qayd etilgan


BaÑ…tiyor  27 Yanvar 2009, 09:41:45

Fransiyada ko'chada o'pishish qatiyan man qilingan. O'pishgan insonlar qamoq jazosiga ham tortilishi mumkin ekan

Qayd etilgan


BaÑ…tiyor  27 Yanvar 2009, 09:42:22

QIZIQ QONUNLAR:

KANADADA:

*Oshiq o'yinida kubiklardan foydalanish man etilgan;

*Kiyim quritadigan dor tortish ta'qiqlanadi;

*Daraxtlarga chiqish noqonuniy hisoblanadi;

*Vava shahrida zinalarni bo'yash man etilgan;

*Fransuzcha so'kinish mumkin emas!

Qayd etilgan


BaÑ…tiyor  27 Yanvar 2009, 09:43:02

QONUN, AMMO G'ALATI:

ANGLIYADA:

 Dekabrda shirin pirog yeyish qonunan ta'qiqlangan;

*Yukni qarovsiz qoldirish noqonuniy;

*Londonda xotinlarni faqat 21.00 gacha kaltaklash ruxsat etilgan;

*Televizor ko'rish uchun maxsus ruxsatnomaga ega bo'lish kerak;

*Spirtli ichimliklar sotishga ruxsat etilgan binolarda ularni iste'mol qilishga qonunan ruxsat etilmaydi!

Qayd etilgan


BaÑ…tiyor  27 Yanvar 2009, 09:44:16

SINGAPURDA:

*Metroda saqich chaynash ta'qiqlanadi;

*Jamoat joylarida sigareta chekish man etilgan;

*Saqich sotish ta'qiqlanadi.

Qayd etilgan


BelleQizcha  28 May 2010, 06:59:53

man ozim bilgan, amal qilib kelgan bir nechita kanadadgi qonunlarni yozmoqchiman:
-maktablaarda va oquv joylarda Coca cola yaniy soda va Yer yong'oqli narsalar yeyish taqiqlanadi.
-Uy oldilariga kiyim osish taqiqlanadi.
-maktablarda va oquv joylarda chakish man etiladi, faqat 1km dan kiyin chakish mumkin.,
-oqtuvchilar , studentlarga qolini tekizsa yaniy uraman dib.. Sudlanishadi.
-3marta moshinani *pipilatsela* jarima tolisila.

Qayd etilgan


Bahrom Qori  12 Iyun 2010, 13:23:49

1. В Бирме за владение незарегистрированнс‹м компьютером могут посадить в тюрьму на 15(!) лет.

2. В 1603 году в Японии по приказу императора плавание стало обсзательнс‹м школьнс‹м предметом.

3. В городе Сьена (Италис) женс‰инам по имени Марис (или Мсри) запрес‰ено заниматьсс проституяией.

4. В американском штате Висконсин запрес‰ено пить (и тем более продавать) пиво после 9 вечера.

5. В А­стонии и Аорвегии введено обсзательное 12-летнее образование.

6. У женс‰ин во Франяии не бс‹ло права голоса на вс‹борах до 1944 года.

7. В Бахрейне, Брунее, Кувейте и Катаре не взимаетсс подоходнс‹й налог.

8. Ло конституяии президентс‹ США принимают приссгу ровно в полдень.

9. Казнь на слектрическом стуле происходит в присутствии 40 свидетелей.

10. В Англии наезд на собаку наказс‹ваетсс строже, чем наезд на человека.

Qayd etilgan