Meni yig`latgan holat...  ( 139830 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 28 29 30 31 32 33 B


Lu`lu`  18 May 2013, 16:03:11

Умар ибн  Абдул Азизнинг хутбалари: "Аллохдан куркингиз, чунки улим махв стиши хакдир. Касам ичиб айтаманки, орангизда мени билганларни снг гунохкори узим, шунинг ун Аллохдан гунохларимни кечишини сурайман ва тавба киламан. Хар сафар орангизда бирор нарсага мухтож кишини курсак, курбим етганича унинг хожатини раво килдим. Ва хар гал бирортангизни рози килиш учун уз тугишганимдек куриб, боримни улашаман, унинг ва менинг топиш-тутишим тенг булишига харакат киламан. Аллохга касаки, бундан ортикрогини Узидан сурасам, мисол ун бойликни, албатта уни сурашим сришишимдан кура осонрокдир. Лекин Аллох Узининг каломи ва адолатли йули (суннати)га хидост килади, хидостига итоатсизларни икоб килади".
У чакмонининг стагини кутариб, селдек окспган  куз ешларини тусишга уринди. Лекин унинг та'сири тингласпганларни камраб олган сди. Абдул Азиз угли Умарнинг улимидан олдинги охирги хутбаси сди. ИншАллох, давоми бор.

Qayd etilgan


Lu`lu`  19 May 2013, 05:47:11

Шуайба ибн Савфон ибн Абдул Хамиддан етказилишича: " Умар ибн Абдул Азиз айтадилар "Кимки, биродарига динида холис ердамини берса, ва ердамида охиригача собит турса, буйнидан биродарлик карзи сокит булади.
Аллохдан куркинг! Аасихатни кабул килинг, калбдан айтган сузларим динингизга муносабатда керак булади; динда содик колинг, насихатим кейинги бокий хаетингиз ун сизни балолардан асраб, огохлантириб туради.
Сиехлар куриди, такдир битилди. Шунга хам иймон келтирганлар узларига белгиланган чегарадан утмайдилар, хайрликларда биродардирлар, бирлашадилар. Едингизда тутинг, шукрда тукислик,  каноат бор. Буйнингизда улчовли умр, олдингизда жаханнам турибди. Куз бн куриб турганингиз - чириб, йукликка айланувчи, сиздан аввалгилар худди сшамаганлари каби, келажакдагиси  хам улимга махкум. Улим бугзида турганни, сунг дунени тарк килганни курганингизда "Кутилди, Аллох рахматига олсин" дейсиз. Аа киска фурсатда олиб кетган улим, на ортида колганлари унга аскотди. Сурови нихостда шиддатли булган, хатто чумолининг огирлигичали хам енгиллик булмайдиган Кундан хазир булинг!"

Qayd etilgan


Абдурроҳман  24 Iyun 2013, 21:08:31

Masjidlardan biri darvozasigadagi yozuv:
E'lon!
Masjidga maktab va kollej o'quvchilari kirishi mumkin emas.
Ma'muriyat.

Qayd etilgan


Mahdiyah  20 Iyul 2013, 23:08:13

:asl3:

Ramazonning birinchi kuni, namozdan kn masjidda 80 dan oshgan onaxonga janoza namozi o'qiladigan bo'ldi.
Imom onaxon haqida: "Orqavarotdan eshitishimiz bo'yicha bu onaxon ertalab saharlikka turib, saharlik qilib, bomdod o'qiyotganda sajdada jon beribdi..."
Bu ayol muqaddas oyning ilk kuni, go'zal xolatda jon taslim qilibdi.

Alloh ikki dunyoimizni, oqibatimizni hayrli qilsin ilohim.

-------------------------------------------------------------------------------------------------

Ramazonning ilk jumasi.
Juma namozidan kn janoza o'qildi...
Ikki qarindoshga, opa-ukaga...
Bir inson 1 kunda avtoxalokat sababli ikki farzandidan ajralibdi.
Masjidda yoshu qarining ko'ziga yosh to'ldi.
Birinchi qatorda safda turgan kimdur shu qadar yig'lardiki orqa qatordagilar ham buni eshitishdi...

Alloh farzand dog'idan asrasin.

Qayd etilgan


Mirоlim  02 Sentyabr 2013, 10:45:07

Assalamu Alaykum.
Men yig'lagan dam shu gunohkor qo'llarim bilan gunohlarimni kechirishligini Allohdan so'rab yig'lagan Hatmona kuni edi.
U kuni men kabi gunohkorlar yig'ladi, go'yo osmon yig'ladi- kiprik, ko'z, soqollardan so'ng liboslar ham ko'z yoshidan jiqqa ho'l bo'lgandi! Alvada' Ramazon, Alvada' xotmil Qur'an. . .

Qayd etilgan


Хадича  08 Oktyabr 2013, 07:21:23

ЙИҒЛОҚИ
(Тошкентлик Муҳаммаджон
Ҳожи домладан)
Мадинага бориб
тушганимиздан Масжиди
Набавияга шошилдик.
Масжиддагилар бомдод
намозини ўқиб бўлишиб,
тарқалишаётган эканлар. Биз
дарров икки ракаатдан
шукрона намозларини ўқидик
ва Пайғамбаримиз Муҳаммад
мустафо саллоллоҳи алайҳи
васалламнинг қабрларини
зиёрат қилишга, у кишига
саломлар айтишга ошиқдик.
Зиёратдан сўнг яна намоз
ўқишга машғул бўлдик.
Шерикларимиз меҳмонхонага
қайтишди ҳамки, ҳамроҳим
Холмурод ака билан
шошилмадик. Бу масжидда
ўқилган намозларни ғанимат
билиб, яна ва яна нафл
намозлар ўқишда давом этдик.
Бир маҳал масжидга мадиналик
бир йигит кириб келди. Унинг
кўзлари қизарганидан анчагина
йиғлагани билиниб турарди. У
бир чеккада икки ракаат
намозини ҳам йиғлаб-йиғлаб
ўқиди. Ҳамроҳим иккаламиз
унинг йиғлаб намоз ўқишига
қараб-қараб қўйдиг-у, ўз
ибодатимизни бажаравердик.
Йигит намозини ўқиб бўлди. У
дуо қилар экан, нуқул
пиққиллаб йиғлар, тинимсиз
Аллоҳ таоло уни кечиришини
ёлвориб сўрар эди.
— Бирор ёмон гуноҳ қилиб
қўйган шекилли? — деди
Холмурод ака ачиниб.
— Шунақа шекилли.
Йигитнинг нима деб
ёлвораётганига қизиқиб, унга
яқинроқ сурилдик.
— Аллоҳим, энди мен ким деган
одам бўлдим? — надомат
чекарди мадиналик. — Энди
қошингга қайси юз билан
бораман?
— Ҳойнаҳой, бу бировни
ўлдириб қўйган! — деди
Холмурод ака.
— Йўғ-е, унчалик эмасдир? —
дедим мен. — Ёмон гумонга
бормайлик.
Йигит олдинига пичирлаб
гапириб йиғлаётган эди, бора-
бора йиғиси ҳам кучайди, овози
ҳам кўтарилиб, биздан
бошқалар ҳам йигитга қараб-
қараб қўя бошлашди.
— Аллоҳим, энди менга раҳм
қилмасанг, икки юзи қоп-қора
бўладиган бандангман, —
фиғон қиларди йигит. — Мен
икки дунёда шарманда
бўладиган бўлдим, Аллоҳим.
Нега мени бунчалар шарманда
қилдинг? Энди қандай бош
кўтариб юраман?
— Ўлай агар бу бирор яқинини
ўлдириб қўйган, — деди
Холмурод ака. — Отасини ё
онасини ўлдириб қўйган.
Бўлмаса бунчалар нолаю фиғон
қилмасди.
— Шошманг-чи, йиғлаб бўлсин,
нима гуноҳ қилганини сўраб
билиб оламиз.
Йигит эса йиғлаб бўлай
демасди, ноласи, фарёди тинмас
эди. У елкалари учиб-учиб
йиғларди, ўпкалари тўлиб-
тўлиб йиғларди. Юзларини
енгларига артиб йиғларди.
Жойнамозни ҳўл қилиб
йиғларди.
Ниҳоят, мадиналик йигитнинг
йиғиси тинди.
— Аллоҳим, ягона умидим
ўзингдан. Ўзинг кечир, Раббим!
— деб ёлворгач, яна бир неча
дуоларни ўқиб, юзига фотиҳа
тортди.
— Биродар! —мурожаат
қилдим унга. — Икки ракаат
намоз ўқиб, икки соат
йиғладингиз. Шунча вақт
гуноҳингизни кечиришини
сўраб Аллоҳга ёлвордингиз. Биз
 сизни жуда қаттиқ гуноҳ қилиб
 қўйибсиз, деган шубҳада
 қолдик. Айтинг, қандай гуноҳ
 қилиб қўйдингизки, бунчалар
аччиқ пушаймонлик билан
нолаю фиғон чекдингиз? Мана
бу ҳамроҳим ҳатто сизни
«Отасини ёки онасини ўлдириб
қўйдимикан?» деган гумонга
борди. Наҳотки, бирортани
ўлдириб қўйган бўлсангиз?
Йигит менинг гапларимни
эшитиб, бизга қараб бироз
ажабланиб турди ва йиғисининг
сабабини, яъни содир қилган
гуноҳини айтди:
— Бомдод намозига ухлаб
қолибман!
Мадиналик йигит масжиддан
чиқиб кетди. Холмурод ака
унинг ортидан лол бўлиб, узоқ
тикилиб қолди.
— Иҳ, — деди ниҳоят Холмурод
ака қаттиқ ўксиниб. — Бу йигит
бир марта Бомдодга ухлаб
қолганига шунча йиғладими?
— Шунақа деди, демак, умрида
бирорта намозини қазо
қилмаган экан-да, — дедим мен
ҳам у йигитнинг собитлигидан
ҳайратга тушиб.
— Биз-чи? — деди Холмурод
ака худди ўзига ўзи
гапираётгандек.— Неча марта
Бомдодга ухлаб қолганмиз?
Неча марта ухлаб қолиш эмас,
турмай қўя қолганмиз? Неча
марталаб азон айтилиб
турганини эшитиб ҳам
масжидга, жамоатга
чиқмаганмиз? Гоҳ ишимиз
кўплигини, гоҳ вақт
тиғизлигини, гоҳида озгина
тобимиз йўқлигини баҳона
қилиб, неча кунлар бир марта
ҳам намоз ўқимаганмиз?
Ҳалиги йигит бир марта
Бомдодга ухлаб қолганига икки
соат йиғлаб, нола қилди, мен
қолган умримни йиғлаб
ўтказсам, фарёд уриб ўтказсам
ҳам ўрнига тушармикан?
Холмурод ака аввалига
ўксиниб-ўксинибйиғлади,
бора-бора изиллаб йиғлашга
тушди. Энди масжиддагилар биз
тарафга қараб-қараб қўя
бошладилар. Мен хижолат
бўлиб, Холмурод акани
масжиддан етаклаб олиб
чиқдим. Аммо Холмурод ака
меҳмонхонага келгунча ҳам
йиғидан тинмади. Кейин ҳам
кўп йиғлади. Неча ёшдан
намозга кирганини айтиб, «У
ёғида қолган намозларимга
неча кун йиғлай?» деб
пиққиллади. Ёшлик қилиб рўза
тутмаган йилларини санаб,
«қазо бўлган рўзаларимга неча
кун йиғлай?» деб изиллади.
Мен Холмурод акани нима деб
овутишни билмасдим. Чунки,
ўзимнинг ҳам дилимдан аччиқ
бир сарҳисоб ўтаётган, менинг
ҳам ич-ичимдан надоматли бир
йиғи бостириб келмоқда эди...
Fb.dan.

Qayd etilgan