Alloh va Rasuliga muhabbat  ( 13547 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


IXLOS  21 Iyul 2009, 20:25:13

Bismillahir rohmanir rohiym.

Assalomu aleykum aziz forumdosh!
Avvalambor biron fikr bildirishdan avval ushbu mavzuni boshlagan forumdosh birodarimga raxmat aytmoqchiman.Birodar yana bir bor aytmoqchimanki men forumga yangi qo'shildim,lekin bu forumdagi insonlarni bir-biriga munosabatlari u yerda bildirilgan fikrlar meni butunlay o'ziga rom etdi.Men forumdagi ishtirokchilarni bir-birlariga munosabatlari xaqiqatda xam shunday va fikrlar xayot xam samimiy bo'lishini juda-juda xam istardim.
Men ushbu mavzuga to'xtalar ekanman ichimdagi fikrlarni ochiq oydin bayon etishga axd qildim agar so'zlarim og'ir botsa yoki malol kelsa oldindan uzr so'rayman va bu borada Xayrulla Xamidov fikrlaridan foydalanishni joiz deb bildim. Bizlar xar joyda islom,iymon xaqida gapiramiz ammo shu gaplarimiz arzimas moddiy xaqiqat oldida yengilib qolaveradi.Biz islom tarixini o'rganar ekanmiz xaq TAOLOni xukmi ila bizning qutqaruvchimiz bo'lmish Rasuli Akram (s.a.v) va u zotning ulug' saxobalari,tobeinlari davri chinakam islom davri bo'lganiga guvox bo'lamiz. Ular davrida OLLOX uchun mollari-yu jonlarini ayamaydigan xar qanday qiyinchilikda xam ko'ngillarni xotirjam qilguvchi narsa kalimai shaxodatdir. Xozirda esa bu kalimai shaxodat odamlarni tun bo'yi uyquga g'arq bo'lib saxarlari bomdod namoziga turg'izishdan ojiz bo'lib qoldi.
Yana o'sha saxobalar davriga razm soladigan bo'lsak ular aytgan kalimai shaxodat chinakam xaqiqatga ega bo'lganiga duch kelasiz va shu bilan birga Payg'ambarimiz Nabiy (s.a.v) asxoblari davrini xozirgi davrimizga qiyoslab ko'ramiz o'sha kalima xozirda xam o'z kuchini ko'rsatishini va xar vaqt o'z mevalarini berishini kutamiz tabiiy ravishda bu armon bo'lib qolaveradi yana bir-birimizga qarab nima biz namoz o'qimaymizmi? biz ro'za tutmaymizmi? yaxshilik qilmaymizmi? biz ertayu kech istig'for aytmaymizmi? nega bizning davrimiz saxobalar davridek bo'lmaydi deb o'zimizni o'zimiz aldaymiz.Axir ularni kalimalari dindagi xaqiqat va jiddiy edi  bizning kalimamiz esa og'izlarda ayrimlar uchun esa faqat so'zning bezagi bolib qolgandir.Albatta ularni ALLOX va uning Rasuliga bo'lgan muxabbatlari xam xuddi shunday xaqiqatdir shuning uchun ular ulug' bo'ldilar shuning uchun ularni OLLOX suydi.
Tarixdan o'qiganmiz XUBAYB (r.a)ni yog'ochga ilishib u kishini badanlariga nayzayu tig'larni sanchishib turli qiynoqlarga solishgan bir paytda u kishi zorlanmay turib bergan edilar va mushriklar u kishidan Muxammad (s.a.v) seni o'rningda bo'lishini xoxlarmiding deb so'radilar shunda u zot  qattiq xayajonlanib xudo xaqqi u kishining oyoqlariga zarra tikon kirishi va buning evaziga men ozod bo'lishimni xoxlamayman dedilar.
Ey inson o'sha yerda u zotni sobit qadam qilib turgan Rasuli Akram (s.a.v)ga bo'lgan muxabbatlaridir xa o'sha xaqiqiy muxabbatdir.
Darxaqiqat Rasulini sevmoq OLLOXni sevmoqlikdir.
Aziz do'stlar islom to'g'risida,ALLOX va uning Rasuliga muxabbatimiz xaqiqiy qalbdan bo'lishi zarur yo'qsa bularning xammasi quruq gap bo'lib qolaveradi.
ALLOXdan barchamizni xususan ushbu mavzuni boshlagan muallifni o'zining chinakam muxabbatiga erishtirishini so'rayman.Iloxim Qodir OLLOXIM barchamizni iymonimizda sobitqadam qilishini va barcha o'ylagan ezgu niyatlarimizga yetishtirishini so'rab qolaman.Endi xammangizdan uzr so'rayman xammamizni kalimamiz xaqiqay bo'lsin aziz forumdoshlar!!






Qayd etilgan


Muzayyana  24 Aprel 2010, 15:12:13

Rasululloh  :sw: bir ustunni yonida turibhutba qilar edilar, bi kuni saxobalar U Zot  :sw: ga bir minbar qurib berishgan ekan, shunda haligi ustun yig'lagan ekan, chunki Rasululloh  :sw: ustun yonidan ketib qolganlari uchun, shunda U Zot  :sw: ustunni yupatgan ekanlar.
 Bazida shu ustunchalik ham bo'la olmay qolamiz!

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Avgust 2014, 22:06:41

Киши яхши кўргани билан
Бир аъробий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб савол берди:
-   Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат қачондур?
-   Сен унга нима тайёрлаб қўйгансан? – сўрадилар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Аллоҳга қасамки, мен унга намоз ҳам, рўза ҳам, бошқа каттароқ амал ҳам тайёрлаб қўйганим йўқ. Аммо мен Аллоҳни ва Унинг расулини яхши кўраман! – днб жавоб берди аъробий.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва:
-   Киши яхши кўргани билан биргадур! – дедилар.

Бахтиёржон Хайитбоев. Мулла Абдулазиз масжиди имоми
Муҳаммадқудратуллоҳ. Холматдодхоҳ масжиди имоми

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  04 Sentyabr 2014, 22:37:03

МУҲАББАТНИНГ ТАСДИҒИ
   Қайси биримиздан “Сен Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрасанми?” деб сўраса, деярли ҳаммамиз “Ҳа” деб жавоб берамиз. Бироқ ҳақиқатан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамизми? Агар яхши кўрсак, муҳаббатимизнинг исботи борми?
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
   “Муҳаббатнинг тасдиғи уч хислатдадир:
-   ҳабибининг сўзини бошқанинг сўзидан афзал кўрмоқ;
-   ҳабибининг суҳбатини бошқанинг суҳбатидан афзал кўрмоқ;
-   ҳабибининг розилигини бошқанинг розилигидан афзал кўрмоқ”.
Ҳотамул-Асом раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
“Ким Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қилсаю, фақир ва мискинларни ёқтирмаса, даъвоси ёлғон”.
Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўраман деб даъво қиласизлару, суннат ва одатларини тарк қиласиз”. (Асқалоний. “Мунаббиҳот”)
Ибратланарли даражадаги ҳақиқий муҳаббат саҳобаларда бўлган.
Ривоят қилинишича Уҳуд жангида бир ансория аёлнинг отаси, акаси ва эри шаҳид бўлдилар. Аёлга бу ҳақда хабар бердилар. Шунда ансория аёл сўради:
-   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга нима бўлди?
-   Алҳамдулиллоҳки, у зот омонликда, – дедилар.
-   Кўрсатинглар-чи, мен бир кўрай. – Аёлга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрсатдилар. Шунда аёл қалбининг тубидан ҳайқириб юборди: - Эй Аллоҳнинг расули! Сиз омон бўлсангиз, мен учун ҳар қандай мусибат ҳам ҳеч гап эмас!

Абдушукур МИРЗАҚОБУЛОВ
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  21 Aprel 2016, 16:27:24

УСМОН ИБН АФФОН разияллоҳу анҳу
Усмон ибн Аффон фил воқеасидан ёки Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилганларидан олти йил ўтиб таваллуд топди. Ҳазрати Усмон бой ва ўзига тўқ оилада ўсиб-улғайди. Қабиланинг бой кишилари жўнатган карвон билан Шом ва Яманга тижорат учун сафарга чиқди.
Ҳазрати Усмоннинг тўлиқ исми Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманноф Уммавий Қурашийдир.
У киши ўрта бўйли, кўркам, чиройли юзли, нозик жуссали, юзи қизил ва соқоли қалин киши бўлган.
Усмон разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга куёв бўлишлик муҳаббати жуда ҳам юқори эди. Бу буюк риштанинг узилишижуда ҳам оғир келди. Руқия разияллоҳу анҳо вафот этганидан кейин инсонларнинг энг мукаррами бўлган зотга боғланган ришта узилганидан ғам ва қайғуда қолди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-   Нима бўлдики, мен сени қайғуда кўрарман?
-   Эй Аллоҳнинг расули! Бирор кимсанинг бошига менинг бошимга тушган каби кулфат тушганмикин? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менинг никоҳимда бўлган қизлари вафот этди. Энди менсуянчиғимдан ажрадим. Сиз билан ўртамиздаги қудачилик риштаси узилди, – жавоб берди Усмон разияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ўксик кўнглига далда бериб, Руқиянинг синглиси Умму Гулсумни никоҳлаб бердилар. Умми Гулсум вафот этгунча бирга яшадилар.
Усмон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки қизларига уйлангаликлари учун “Зун нурайн” (“Икки нур соҳиби”) номини олдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа ҳеч бир кимсага икки қизини бермаганлар.
Муҳожирлар Расулуллоҳга саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавваранинг сувини ўзгарганидан шикоят қилишди. Суви ичишга ярайдиган фақат битта қудуқ - Ровма деган яҳудийнинг қудуғи юор эди. Яҳудий сувнинг нархини жуда ҳам кўтариб юборди. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
- Ким Ровманинг қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга садақа қилса, Аллоҳ уни қиёмат ташналигидан қутқарсин, - дедилар.
Усмон разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзларини эшитиб, қудуқни сотиб олиш ниятида яҳудийнинг олдига борди. Яҳудий:
- Мени шундан бошқа нарсам йўқ, уни сотмайман, - деди.
Усмон разияллоҳу анҳу қудуқнинг ярмини сотишни сўради. Ровма ўн беш минг дирҳам сўради. Усмон ибн Аффон ўн минг дирҳамга савдолашиб, яҳудий билан бир кун қудуқ унга, бир кун ўзига бўлишини келишиб олди. Ҳазрати Усмон ўзининг навбати келган кун мусулмонлар сув олишига рухсат бериб, бунга ҳеч қандай пул сўрамади. Мусулмонлар кейинги кун учун ҳам етадиган сувни ҳазрати Усмоннинг навбати куни олишарди. Яҳудий қараса, бунга қолган ярмидан кўп ҳам фойда бўлмаяпти. Усмон ибн Аффонга қолганини ҳам сотиб олишни тавсия қилди. Усмон разияллоҳу анҳу қудуқнинг қолган қисмини саккиз минг дирҳам эвазига сотиб олди ва барча кунларда сув оладиганларга уни ҳадя қилди.
Усмон ибн Аффон Расулуллоҳ билан Хайбар фатҳи, қазо умраси ва Макка фатҳида иштирок этган. Усмон розийаллаҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Усро қўшинини жангга ҳозирласа, Аллоҳ уни мағфират қилади", деган сўзларини эшитиб минг динор келтириб, Расулуллоҳнинг этакларига тўкди. Расулуллоҳ динорларни қўлларига олиб, шундай дедилар:
- Бугундан бошлаб Усмонга қилган амаллари зарар бермайди, - дея уч марта таъкидладилар.
Усмон розийаллаҳу анҳу от-улов, озиқ-овқат ва унга тааллуқли нарсалар, ҳатто идиш-товоқ боғланадиган ипларгача тайёрлаб берди. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
"Парвардигаро, Усмоннинг бугундан кейин қилган амалларини унутма", дея дуо қилдилар. Сўнгра Усмон разияллоҳу анҳуга:
"Эй Абу Амр, Аллоҳ молингга барака берсин, гуноҳларингни мағфират қилсин, раҳм қилсин ва жаннатни сенга мукофот қилсин", дедилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
- Ҳар бир пайғамбарнинг жаннатда дўсти бўлади, менинг дўстим Усмон ибн Аффондир,- деганлар.

Бахтиёржон Сайдалиев. Улуғнор туман бош имм хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  31 Avgust 2016, 17:29:45

Самнун
   Ривoят: Сaмнун исмли зот умрининг oxирлaридa уйлaнди. Бир қиз фaрзaнд кўрди. Қизчи уч ёшгa тўлгaнидa, қaлбида oтaлик мeҳри пaйдo бўлиб, жўш урди. Бир куни шундaй бир туш кўрди. Тушидa гўёки қиёмaт қoим бўлибди. Ҳaр бир пaйғaмбaр вa вaлийлaрнинг бaйрoқлaри тикилгaн. Шу бaйрoқлaрнинг oртидa нури уфқни тўсгaн, жудa ҳaм бaлaнд бир бaйрoқни кўрди. Бу бaйрoқ ҳaқидa сўрaгaн эди: "Бу бaйрoқ Aллoҳгa xoлис бўлгaн кишилaрнинг бaйрoғидир", дeйишди.
   Шундa Сaмнун ҳaм ўзини пaйғaмбaр вa вaлийлaрнинг oрaсидa кўрди. Бир oздaн сўнг фaриштaлaрдaн бири кeлиб, Сaмнунни улaрнинг oрaсидaн oлиб чиқиб тaшлaди. Шундa Сaмнун бу фaриштaгa:
-   Мeн Aллoҳни xoлис яxши кўрувчилaрдaнмaн, нимaгa мeни бу ердaн oлиб чиқиб тaшлaяпсaн? -  дeб сўради. Фaриштa:
-   Тўғри, сeн xoлис муҳиблaрдaн эдинг, бирoқ сeндaги муҳaббaт бoлaнггa тушгaндaн сўнг, исмингни xoлислaр қaтoридaн ўчирдик, -  дeди. Шундa Сaмнун тaвбa-тaзaррулaр қилди вa:
-   Эй Рaббим! Aгaрдa бoлaм xoлис муҳaббaтимгa мoнeъ бўлсa, унинг жонини ол! Тoки мeн Сeнинг лутфи-кaрaминг билaн ўзинггa xoлис муҳaббaтли бaндaлaрингдaн бўлaй,  - дeя йиғлaди.
   Бир маҳал дoд-вoй тoвушини эшитиб қолди. Кўзини очиб тўплоннинг сабабини сўраган эди:
-   Қизинг дeвoрдaн йиқилиб ўлди, - дейишди. Сaмнун:
-   Мeндaн мoнeъни кeткaзгaн Aллoҳгa ҳaмду сaнoлaр бўлсин", дeди
("Дуратун носиҳин")

   Муҳаммадқудратбек Дадабоев
   Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби
   Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 Sentyabr 2016, 12:24:51

Яхши кўриш кифоями?
Халқимиз орасида машҳур бўлган бир ҳадис бор. Унда айтилишича бир аъробий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб савол берди:
-   Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат қачондур?
-   Сен унга нима тайёрлаб қўйгансан? – сўрадилар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Аллоҳга қасамки, мен унга намоз ҳам, рўза ҳам, бошқа каттароқ амал ҳам тайёрлаб қўйганим йўқ. Аммо мен Аллоҳни ва Унинг расулини яхши кўраман! – деб жавоб берди аъробий.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва:
-   Киши яхши кўргани билан биргадур! – дедилар.
   Албатта, ҳадисдаги ваъдага шубҳамиз йўқ. Фақат бир нарсага эътибор бериш керак. Яъни юқоридаги намоз ва рўзадан мурод нафллардур. Ундай зотлар намоз ва рўзани қазо қилар экан-да, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки саодат асрида фарз намоз ва фарз рўза тўғрисида савол бўлиши мумкин эмас.
   Иккинчи томондан олганда “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўраман” деса-ю, хоҳлаган ишини қилиб юраверса у ҳам мазкур мақомни топурму?
   Шу маънода улуғ зотларнинг насиҳатлари бор. Жумладан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
   " Эй Одам боласи, сени "Киши севгани билан бирга бўлади "деган ҳадис алдаб қўймасин. Сен аброрларга фақатгина уларнинг амаллари ила етиша оласан. Чунки яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам ўз набийларини яхши кўришади. Аммо улар билан бирга бўла олишмайди. Бу эса барча амалларда ёки баъзи амалларда номувофиқликнинг ўзи фойда бермаслигига далилдир”.
   Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
   "Фирдавсда яшашни ҳоҳлайсанми? Жаннатда набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга Раҳмонга қўшни бўлишни ҳоҳлайсанми? Қайси амалинг эвазига? Қайси тарк қилган шаҳватинг эвазига? Қайси ютган ғазабинг эвазига? Қайси силаи раҳминг эвазига? Қайси биродарингни хатосини кечирганинг эвазига? Аллоҳ учун қайси яқинни узоқ, қайси узоқни яқин қилганинг эвазига?".

   Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  29 Mart 2017, 17:40:48

МЕЪРОЖ
   Ражаб ойи муқаддас ойларнинг бири, у ойда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Меърожга чиққанлар. Яъни бир кечада Маккаи-Мукаррамадан Қуддус шаҳридаги Масжидул-Ақсога борганлар. Бу воқеа Қурони Каримнинг “Исро” сурасида баён қилинган. Уни инкор қилган киши имондан ажралади.
Меърожга кўтарилганлари эса мутавотир ҳадислар ила собит бўлганки, шубҳа қилишга ўрин қолмаган.
 «Исро» сўзи луғатда «кечанинг бир қисмида сайр қилиш, юриш» деган маънони англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолонинг кечалардан бирида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.  Қуръони каримда алоҳида Исро сураси ҳам бор.
«Меърож» эса луғатда «юқорига кўтарилиш» деган маънони англатади. Шариатда эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога – Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилишларидир. Исро воқеаси Ислом даъвати тарихидаги энг машаққатли ва оғир дамларда содир бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган шахслар – амакилари Абу Толиб ва Ҳадича онамиз ҳам вафот этган эди. Ана шундай пайтда Исро ва Меърож ҳодисаси рўй берди. Аллоҳ таоло Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи мукаррамадан кечаси бир зумда Байтул Мақдисга олиб борди ва у ердан Меърожга олиб чиқди. Бу эса у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар учун катта тасалли эди. Ноумидлик кайфиятини сўндириб, умид учқунларини аланга олдириш эди.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Абу Зар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:” Мен Маккада эканимда уйимнинг томи очилиб Жаброил алайҳис салом тушиб келди-да, кўкрагимни ёриб, Замзам суви билан ювди. Сўнг ҳикмат ва имонга тўла тилло патнисни олиб келиб кўкрагимда фориғ қилди(яъни ҳикмат ва имонни жойлади). Кейин яна беркитиб қўйиб, қўлимдан ушлаб мен билан бирга дунё осмонига кўтарилди” деганини айтиб берар эди. (Имом Бухорий ривояти)
Анас разияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг  Байтул-Мақдисга Исро кечаси содир бўлганида Жаброил алайҳис салом эшакдан каттароқ, хачирдан кичикроқ  туёқлари кўз етган ергача етказгувчи жонворни олиб келиб у зот саллаллоҳу алайҳи ва салламни миндирдилар. Бас, қачонки Байтул-Мақдисга етиб, “Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам эшиги” деб номлангувчи жойга келганларида ўша ердаги тошга  борди. Жаброил алайҳис салом бармоқлари ила ишора қилиб тошни тешди ва унга (ҳалиги жониворни) боғлаб қўйди...
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан кўпчилик инсонлар тўпландилар. Муаззин азон айтди. Намоз вақти бошланиб қолди. Ўрнимиздан туриб сафланиб, бизларга ким имомлик қилиб берар экан деб кутиб турган эдик, Жаброил алайҳис салом қўлимдан тутиб олдинга ўтказиб қўйди. Мен улар билан намоз ўқидим. Жойимиздан жилганимиздан кейин Жаброил алайҳис салом:
‒ Эй Муҳаммад, орқангизда кимлар намоз  ўқиганини билдингизми? ‒ деб сўради.
‒ Йўқ, ‒ дедим.
‒ Орқангизда Аллоҳ азза ва жалла юборган ҳар бир пайғамбар намоз ўқиди.
Сўнг Жаброил алайҳис салом қўлимдан ушлаб мен билан бирга осмонга кўтарилди”.(Ибн Аби Ҳотим ривояти)
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечада Жаброил алайҳис салом билан биргаликда жуда ҳам кўп ғаройибот ва ажойиботларни кўрди. Навбатма-навбат биринчи, иккинчи ва еттинчи осмонгача чиқдилар. У ерларда бир қанча пайғамбарлар билан учрашиб, саломлашдилар. Ул ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаннат ҳам, Дўзах ҳам кўрсатилди. Ҳатто еттинчи осмонга чиқиб, Сидратул Мунтаҳогача етиб бориб, у жойда оламларнинг  Тангриси Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога рўбарў бўлдилар. Аллоҳ таоло тўғридан тўғри Ўзи хоҳлаган нарсаларни ваҳий қилди. Ва шу жойда мўъмин мусулмонлар учун энг шарафли ва энг зарур бўган ибодат, икки дунёнинг бахту саодати, мўъминларнинг меърожи, Аллоҳ таолога тўғридан тўғри муножот қилишининг имкони бўлган олий мақом, ибодатларнинг олийси ‒ бир кунда беш маҳал намоз ўқишлик фарз бўлди.
(Жума тезисларидан фойдаланилди)


Ҳабибуллоҳ Маҳмудов. Асака туманидаги Ҳазрат Усмон масжиди имом хатибининг ноиби
Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  28 Avgust 2017, 17:59:03

АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ
Дунёда банданинг обрўси ва ҳурмати ҳар кимнинг ўз дунёқараши ва фикрлаш доирасидан келиб чиқиб баҳоланади. Бироқ бу “баҳолаш” ўткинчи ва деярли эътиборсиздир. Ҳақиқий баҳо Аллоҳ таоло томнидан қўйилур. Банданинг ҳурмат ва икроми ҳақида Ҳужурот сураисда марҳамат қилинади:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.
Ҳа, Аллоҳ таолонинг ҳузурида банданинг молу-давлати ҳам, обрўси ҳам, мансаби ҳам, шуҳрати ҳам банданинг ҳурматини оширмайди. Тақво ҳақида эса бир қанча оятлар бор. Ҳашр сурасида шундай дейилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”. (Ҳашр. 18)
“Мукошафат-ул қулуб” китобида (Абу Ҳомид Ғаззолий. ziyouz.com кутубхонаси) бу оят хусусида шундай дейилади:
Оятнинг мазмуни мана бундай:
- Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб ишингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам - нима қилган бўлсангиз ҳаммасини билади.
Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси, инсон нима қилган бўлса шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсоннинг ўз аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер иймонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлади ва:
- Менинг устимда намоз ўкиди, рўза тутди, ҳажга борди, - дейди.
Раҳмлилар ичида энг раҳмли бўлган Аллоҳ қиёмат куни иймонсизлар билан осийларни ипидан игнасигача синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади!
Бутун вужуди, барча аъзолари билан Аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир. Бу борада Имом Абул-Лайс шундай дейди:
- Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:
1. Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули с.а.в. буюради:
«Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.
3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳамкўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани кўлга киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
«Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.»
4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
«Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўқдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар».
5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган. Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.
6. Оёкда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.
7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.
Шундай қилиб, бир кимсанинг олти аъзосида ва еттинчи ўлароқ ибодатида шу ҳоллар бор бўлса, демак у Аллоҳнинг: «Охират эса Раббингиз наздида тақводорлар учундир» (Зухруф. 35) деб марҳамат қилган кишиларидан бири бўлади.

Абдураззоқ Фармонов. Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan