Muallif Mavzu: Alloh va Rasuliga muhabbat  ( 9080 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 26
  • Xabarlar: 168
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Alloh va Rasuliga muhabbat
« Javob #15 : 31 Avgust 2016, 17:29:45 »
Самнун
   Ривoят: Сaмнун исмли зот умрининг oxирлaридa уйлaнди. Бир қиз фaрзaнд кўрди. Қизчи уч ёшгa тўлгaнидa, қaлбида oтaлик мeҳри пaйдo бўлиб, жўш урди. Бир куни шундaй бир туш кўрди. Тушидa гўёки қиёмaт қoим бўлибди. Ҳaр бир пaйғaмбaр вa вaлийлaрнинг бaйрoқлaри тикилгaн. Шу бaйрoқлaрнинг oртидa нури уфқни тўсгaн, жудa ҳaм бaлaнд бир бaйрoқни кўрди. Бу бaйрoқ ҳaқидa сўрaгaн эди: "Бу бaйрoқ Aллoҳгa xoлис бўлгaн кишилaрнинг бaйрoғидир", дeйишди.
   Шундa Сaмнун ҳaм ўзини пaйғaмбaр вa вaлийлaрнинг oрaсидa кўрди. Бир oздaн сўнг фaриштaлaрдaн бири кeлиб, Сaмнунни улaрнинг oрaсидaн oлиб чиқиб тaшлaди. Шундa Сaмнун бу фaриштaгa:
-   Мeн Aллoҳни xoлис яxши кўрувчилaрдaнмaн, нимaгa мeни бу ердaн oлиб чиқиб тaшлaяпсaн? -  дeб сўради. Фaриштa:
-   Тўғри, сeн xoлис муҳиблaрдaн эдинг, бирoқ сeндaги муҳaббaт бoлaнггa тушгaндaн сўнг, исмингни xoлислaр қaтoридaн ўчирдик, -  дeди. Шундa Сaмнун тaвбa-тaзaррулaр қилди вa:
-   Эй Рaббим! Aгaрдa бoлaм xoлис муҳaббaтимгa мoнeъ бўлсa, унинг жонини ол! Тoки мeн Сeнинг лутфи-кaрaминг билaн ўзинггa xoлис муҳaббaтли бaндaлaрингдaн бўлaй,  - дeя йиғлaди.
   Бир маҳал дoд-вoй тoвушини эшитиб қолди. Кўзини очиб тўплоннинг сабабини сўраган эди:
-   Қизинг дeвoрдaн йиқилиб ўлди, - дейишди. Сaмнун:
-   Мeндaн мoнeъни кeткaзгaн Aллoҳгa ҳaмду сaнoлaр бўлсин", дeди
("Дуратун носиҳин")

   Муҳаммадқудратбек Дадабоев
   Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби
   Асака
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 26
  • Xabarlar: 168
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Alloh va Rasuliga muhabbat
« Javob #16 : 15 Sentyabr 2016, 12:24:51 »
Яхши кўриш кифоями?
Халқимиз орасида машҳур бўлган бир ҳадис бор. Унда айтилишича бир аъробий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб савол берди:
-   Эй Аллоҳнинг расули! Қиёмат қачондур?
-   Сен унга нима тайёрлаб қўйгансан? – сўрадилар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Аллоҳга қасамки, мен унга намоз ҳам, рўза ҳам, бошқа каттароқ амал ҳам тайёрлаб қўйганим йўқ. Аммо мен Аллоҳни ва Унинг расулини яхши кўраман! – деб жавоб берди аъробий.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва:
-   Киши яхши кўргани билан биргадур! – дедилар.
   Албатта, ҳадисдаги ваъдага шубҳамиз йўқ. Фақат бир нарсага эътибор бериш керак. Яъни юқоридаги намоз ва рўзадан мурод нафллардур. Ундай зотлар намоз ва рўзани қазо қилар экан-да, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки саодат асрида фарз намоз ва фарз рўза тўғрисида савол бўлиши мумкин эмас.
   Иккинчи томондан олганда “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўраман” деса-ю, хоҳлаган ишини қилиб юраверса у ҳам мазкур мақомни топурму?
   Шу маънода улуғ зотларнинг насиҳатлари бор. Жумладан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
   " Эй Одам боласи, сени "Киши севгани билан бирга бўлади "деган ҳадис алдаб қўймасин. Сен аброрларга фақатгина уларнинг амаллари ила етиша оласан. Чунки яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам ўз набийларини яхши кўришади. Аммо улар билан бирга бўла олишмайди. Бу эса барча амалларда ёки баъзи амалларда номувофиқликнинг ўзи фойда бермаслигига далилдир”.
   Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
   "Фирдавсда яшашни ҳоҳлайсанми? Жаннатда набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга Раҳмонга қўшни бўлишни ҳоҳлайсанми? Қайси амалинг эвазига? Қайси тарк қилган шаҳватинг эвазига? Қайси ютган ғазабинг эвазига? Қайси силаи раҳминг эвазига? Қайси биродарингни хатосини кечирганинг эвазига? Аллоҳ учун қайси яқинни узоқ, қайси узоқни яқин қилганинг эвазига?".

   Эркинжон Ҳусанов. Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби
   Асака
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 26
  • Xabarlar: 168
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Alloh va Rasuliga muhabbat
« Javob #17 : 29 Mart 2017, 17:40:48 »
МЕЪРОЖ
   Ражаб ойи муқаддас ойларнинг бири, у ойда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам Меърожга чиққанлар. Яъни бир кечада Маккаи-Мукаррамадан Қуддус шаҳридаги Масжидул-Ақсога борганлар. Бу воқеа Қурони Каримнинг “Исро” сурасида баён қилинган. Уни инкор қилган киши имондан ажралади.
Меърожга кўтарилганлари эса мутавотир ҳадислар ила собит бўлганки, шубҳа қилишга ўрин қолмаган.
 «Исро» сўзи луғатда «кечанинг бир қисмида сайр қилиш, юриш» деган маънони англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолонинг кечалардан бирида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.  Қуръони каримда алоҳида Исро сураси ҳам бор.
«Меърож» эса луғатда «юқорига кўтарилиш» деган маънони англатади. Шариатда эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога – Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилишларидир. Исро воқеаси Ислом даъвати тарихидаги энг машаққатли ва оғир дамларда содир бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган шахслар – амакилари Абу Толиб ва Ҳадича онамиз ҳам вафот этган эди. Ана шундай пайтда Исро ва Меърож ҳодисаси рўй берди. Аллоҳ таоло Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккаи мукаррамадан кечаси бир зумда Байтул Мақдисга олиб борди ва у ердан Меърожга олиб чиқди. Бу эса у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар учун катта тасалли эди. Ноумидлик кайфиятини сўндириб, умид учқунларини аланга олдириш эди.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Абу Зар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:” Мен Маккада эканимда уйимнинг томи очилиб Жаброил алайҳис салом тушиб келди-да, кўкрагимни ёриб, Замзам суви билан ювди. Сўнг ҳикмат ва имонга тўла тилло патнисни олиб келиб кўкрагимда фориғ қилди(яъни ҳикмат ва имонни жойлади). Кейин яна беркитиб қўйиб, қўлимдан ушлаб мен билан бирга дунё осмонига кўтарилди” деганини айтиб берар эди. (Имом Бухорий ривояти)
Анас разияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг  Байтул-Мақдисга Исро кечаси содир бўлганида Жаброил алайҳис салом эшакдан каттароқ, хачирдан кичикроқ  туёқлари кўз етган ергача етказгувчи жонворни олиб келиб у зот саллаллоҳу алайҳи ва салламни миндирдилар. Бас, қачонки Байтул-Мақдисга етиб, “Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам эшиги” деб номлангувчи жойга келганларида ўша ердаги тошга  борди. Жаброил алайҳис салом бармоқлари ила ишора қилиб тошни тешди ва унга (ҳалиги жониворни) боғлаб қўйди...
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан кўпчилик инсонлар тўпландилар. Муаззин азон айтди. Намоз вақти бошланиб қолди. Ўрнимиздан туриб сафланиб, бизларга ким имомлик қилиб берар экан деб кутиб турган эдик, Жаброил алайҳис салом қўлимдан тутиб олдинга ўтказиб қўйди. Мен улар билан намоз ўқидим. Жойимиздан жилганимиздан кейин Жаброил алайҳис салом:
‒ Эй Муҳаммад, орқангизда кимлар намоз  ўқиганини билдингизми? ‒ деб сўради.
‒ Йўқ, ‒ дедим.
‒ Орқангизда Аллоҳ азза ва жалла юборган ҳар бир пайғамбар намоз ўқиди.
Сўнг Жаброил алайҳис салом қўлимдан ушлаб мен билан бирга осмонга кўтарилди”.(Ибн Аби Ҳотим ривояти)
Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечада Жаброил алайҳис салом билан биргаликда жуда ҳам кўп ғаройибот ва ажойиботларни кўрди. Навбатма-навбат биринчи, иккинчи ва еттинчи осмонгача чиқдилар. У ерларда бир қанча пайғамбарлар билан учрашиб, саломлашдилар. Ул ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаннат ҳам, Дўзах ҳам кўрсатилди. Ҳатто еттинчи осмонга чиқиб, Сидратул Мунтаҳогача етиб бориб, у жойда оламларнинг  Тангриси Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога рўбарў бўлдилар. Аллоҳ таоло тўғридан тўғри Ўзи хоҳлаган нарсаларни ваҳий қилди. Ва шу жойда мўъмин мусулмонлар учун энг шарафли ва энг зарур бўган ибодат, икки дунёнинг бахту саодати, мўъминларнинг меърожи, Аллоҳ таолога тўғридан тўғри муножот қилишининг имкони бўлган олий мақом, ибодатларнинг олийси ‒ бир кунда беш маҳал намоз ўқишлик фарз бўлди.
(Жума тезисларидан фойдаланилди)


Ҳабибуллоҳ Маҳмудов. Асака туманидаги Ҳазрат Усмон масжиди имом хатибининг ноиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 26
  • Xabarlar: 168
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Alloh va Rasuliga muhabbat
« Javob #18 : 28 Avgust 2017, 17:59:03 »
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ
Дунёда банданинг обрўси ва ҳурмати ҳар кимнинг ўз дунёқараши ва фикрлаш доирасидан келиб чиқиб баҳоланади. Бироқ бу “баҳолаш” ўткинчи ва деярли эътиборсиздир. Ҳақиқий баҳо Аллоҳ таоло томнидан қўйилур. Банданинг ҳурмат ва икроми ҳақида Ҳужурот сураисда марҳамат қилинади:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.
Ҳа, Аллоҳ таолонинг ҳузурида банданинг молу-давлати ҳам, обрўси ҳам, мансаби ҳам, шуҳрати ҳам банданинг ҳурматини оширмайди. Тақво ҳақида эса бир қанча оятлар бор. Ҳашр сурасида шундай дейилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”. (Ҳашр. 18)
“Мукошафат-ул қулуб” китобида (Абу Ҳомид Ғаззолий. ziyouz.com кутубхонаси) бу оят хусусида шундай дейилади:
Оятнинг мазмуни мана бундай:
- Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб ишингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам - нима қилган бўлсангиз ҳаммасини билади.
Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси, инсон нима қилган бўлса шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсоннинг ўз аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер иймонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлади ва:
- Менинг устимда намоз ўкиди, рўза тутди, ҳажга борди, - дейди.
Раҳмлилар ичида энг раҳмли бўлган Аллоҳ қиёмат куни иймонсизлар билан осийларни ипидан игнасигача синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади!
Бутун вужуди, барча аъзолари билан Аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир. Бу борада Имом Абул-Лайс шундай дейди:
- Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:
1. Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули с.а.в. буюради:
«Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.
3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳамкўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани кўлга киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
«Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.»
4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
«Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўқдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар».
5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган. Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.
6. Оёкда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.
7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.
Шундай қилиб, бир кимсанинг олти аъзосида ва еттинчи ўлароқ ибодатида шу ҳоллар бор бўлса, демак у Аллоҳнинг: «Охират эса Раббингиз наздида тақводорлар учундир» (Зухруф. 35) деб марҳамат қилган кишиларидан бири бўлади.

Абдураззоқ Фармонов. Асака туманидаги Муҳиддин саҳҳоф жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Haqiqiy sevgi - Alloh va Uning rasuliga muhabbat haqida...

Muallif nasafiyBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 34084
So'nggi javob 13 Iyun 2013, 11:26:17
muallifi IRFON-2012
ASMAUL HUSNA. Alloh taoloning muborak ismlari

Muallif zaynulabidiynBo'lim Islom

Javoblar: 113
Ko'rilgan: 44459
So'nggi javob 23 Sentyabr 2006, 07:13:05
muallifi Doniyor
Umar Hayyom ijodida ruhiy muhabbat

Muallif shoirBo'lim Madaniyat

Javoblar: 13
Ko'rilgan: 21698
So'nggi javob 05 Noyabr 2006, 00:38:16
muallifi Chustiy
Alloh-Haq,haq hamisha g'olib

Muallif Muslima_subhBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 6511
So'nggi javob 15 Sentyabr 2006, 12:12:06
muallifi Laylo
Hayotga muhabbat (hikoya). Jek London

Muallif AbdulAzizBo'lim Jahon adabiyoti

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4307
So'nggi javob 02 Noyabr 2006, 07:21:33
muallifi AbdulAziz