Donolar bisotidan  ( 375661 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 70 71 72 73 74 75 B


Orifjon Hanafiy  27 May 2015, 10:28:30

Ҳикматли сўзлар
   Сабр килинглар, чунки сабр этиш иймондандир. Худди бош жасадда булганидек, сабр хам иймонда булади ! (Али ибн Абу Толиб)

   “Шаҳват туфайли қилинган ҳар қандай гуноҳ кечирилишига умид қилинади. Чунки Одам алайҳиссаломнинг хатоси аслида шаҳватдан бўлган. Кибр туфайли қилинган ҳар қандай гуноҳ кечирилишига умид йўқ. Чунки Иблиснинг гуноҳи асли кибрдан бўлган”.( Суфёни Саврий)

   Илм шундай нарсаки, унга узингни бутунлай топширманунингча хеч нарса бермайди ! (Абу Юсуф)

   Ҳаммага дўст бўлган одам ҳеч кимга дўст эмас. (Арасту)

   Сўзлаган вақтимда оғзимдан ёмон сўзлар ҳам чиқиб кетиши мумкин. Душманим эса оғзимдан чиққан ёмон сўзларнигина териб олади. Чунки душманнинг назари ёмондан бўлакка тушмайди. (Саъдий Шерозий)

   Дунёнинг қийинчиликлари тўртта: Ғурбатда касаллик, қариликда ёлғизлик, ҳеч нарсаси бўлмаганда қарздорлик, сафарда узоқ йўл. (Ибн Микаффа)

   Ёлғон ҳам ичкиликбозликнинг ўзи. Ёлғончи ўлаётганда ҳам ёлғон гапириб ўлади. (А. П. Чехов)

   Дунёдаги энг сергап одамлар бекорчилардир. (Павленко)

   Иймон - кўролмаганларига ишонмоқ, бу иймоннинг мукофоти эса ишонганларимизни кўришлигимиздир. (Августин)
 
   Риёкордан кўра бебахт бўлмаса керак. Ё дунёнинг лаззатини қозонолмади ва ё охиратнинг жаннатини. (Мустафо Сибоий)

   Беш киши билан суҳбатлашма:
   – ёлгончи билан;
   – аҳмоқ билан. У сенга фойда етказаман деб зарар етказади;
   – бахил. Эҳтиёжинг пайтида сени қутқармайди;
   – юраксиз қўрқоқ. Ўзини қуткариш учун сени душманга тутқазади.
   – фосиқ. У сени бир луқмага сотиб кетади. (Жаъфари Содиқ)

   Маҳмуджон Абдураҳимов
   Абдулқосим Ҳолматов

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  27 May 2015, 10:43:15

ЛУҚМОНИ ҲАКИМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ
   Ибн Жарирнинг ривоятига кўра Луқмони ҳаким ҳожаси қўй сўйишга буюрди. Сўнг:
-   Унинг энг ширин икки жойидан келтир, - деди. Қўйнинг тили билан юрагини олиб келди.
-   Бир қанча муддат ўтгач яна қўй сўйишга буюриб:
-   Унинг энг аччиқ икки жойидан келтир, - деди. Қўйнинг тили билан юрагини олиб келди.
-   Мен сенга энг ширин жойи десам тили билан юрагини олиб келдинг, энг аччиқ жойи десам ҳам тили билан юрагини олиб келдинг? – деб сўраганидан Луқмони ҳаким шундай жавоб берган экан:
-   Ширинликда ҳам, аччиқликда ҳам бу иккисига тенг келадиган бўлмайди.
   Яна ривоят қилинишича Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деган:
   Эй ўғлим, ота-онангни доимо ҳурмат қилиб, хизматларида бўл, устоз ва муаллимларингга жону дилингдан эҳтиром кўрсат, барча ишларда ўртача йўл тут, киримга қараб чиқим қил, саҳий бўл, меҳмонни эъзозла, унга тилингни эҳтиёт қил, душманлардан бир лаҳза ҳам ғофил қолма, бирон гапни гапиришдан олдин унинг жавобини беришни ўйла, бахил ва такаббур кишилардан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб ҳисобла.
   Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар бўлма, ўз айтганингда туриб олма, ўзгалар гапини ҳам эътиборга ол, муроса йўлини танла, ҳамиша одамлар ичида бўл, улардан ажрама, кексаларни ҳурмат қил, барчани эҳтиром билан тилга олгин, кимнинг тузини тотган бўлсанг, унинг ҳаққини адо қилишни унутма.
   Эй ўғлим, уст-бошингни тоза тут, ким билан гаплашсанг, унинг ўзига лойиқ бўлган гапни гапир, тунда кишилар билан суҳбат қурсанг сўзни юмшоқ ва оҳиста гапир, сўзлаётган вақтингда бир кишига қараб гапираверма, ҳаммага назар сол, кам ейиш ва кам ухлаш сенинг севган ишинг бўлсин! Ўзингга нимани раво кўрсанг, уни ўзгаларга ҳам раво кўр. Ўзинг яхши ўқимаган ва билмаган ҳолда бировга ўргатма ва устозлик қилма.

   
   Алишер Эргашев. Мулла Абдулазиз ҳожи жомеъ масжиди мутаваллиси
   Фозилжон Мамажонов. Муҳаммадсолеҳ ҳожи жомеъ масжиди мутаваллиси
   Асака

Qayd etilgan