Muallif Mavzu: Bilol ibn Raboh (r.a)  ( 3885 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Bilol ibn Raboh (r.a)
« : 07 Fevral 2009, 02:13:45 »
Умар ибн Хаттоб Ñ€.а. уни эслаганда "Абу Бакр бизнинг саййидимиз, саййидимизни озод қилган.." дер эдилар..
Кимсан ҳазрати Умардек киши "саййидимиз" деб турган зот жуда улуғ бўлишида шубҳа йўқ..
Лекин, ровийлар сифатлагандек "қоп-қора, ориқ, ўта узун бўйли, майиздек сочлари бошига ёпишиб ётган, сийраксоқол бу киши ўзларига қаратилган мақтов, олқишларни эшитишлари билан юзларини хам қилиб, кўзларини ерга қадар, ёноқларидан ёшлар думалаб: "Кечагина қул бўлган ҳабашман, холос", дейишдан бошқа гап айтмасди..
Кечагина қул бўлган бу ҳабаш ким бўлди экан? Пайқагандирсиз, гап ҳазрати Билол ибн Рабоҳ ҳақида кетмоқда.. Бутларга қирон келтирган Ислом муаззини ҳақида кетмоқда… Бу одам иймон ва садоқат, фидойилик мўъжизаларидан бири.. Улуғ Ислом мўъжизаларидан биридир.. Ислом тетапоя бўлиб бошлагандан ҳозирга довур, балки қиёматгача мусулмон болалардан хоҳлаганингизни чақириб сўранг, ўша заҳоти жавоб беришади, худди Исломдаги улуғ икки халифа Абу Бакр ва Умарни билганидек..
Хоҳ Мисрда бўлсин, хоҳ Покистон, хоҳ Малайзия, хоҳ Хитой..
Ёки Америкада бўлсин, ёки Европа, ёки Россия..
Ироқ, Сурия, Туркия, Эрон, Судан.. Тунис, Жазоир, Мағриб… Африка чангалзорлари ичида бўлсин, Ñ‘ Осиё тепаликлари устида… Хуллас мусулмонлар яшаётган қайси диёрга бориб, хоҳлаган болани чақириб ўша ÑŽқоридаги саволни берсангиз: "Болакай, менга қара, Билол ким? Биласанми?" десангиз, "Ҳа, пайғамбаримиз муаззини, динингдан қайтасан, деб эгаси қайноқ тош билан азоблаганда "Аҳад, Аҳад" деб турган қора кишида", деб жавоб беради..
Ислом ато этган бу инъомнинг кўрсангиз, номининг тилларда достон, асрлар узра тарқалиб, азон исми билан унинг исми қоришиб кетганини кўрсангиз, билингки, худди шу Билол Исломдан илгари бир ҳовуч хурмо эвазига эгасининг туясини боқиб юрадиган қулдан бошқа ҳеч ким эмасди..! Ислом бўлмаганида шу зайлда беқадр ҳаёт кечириб, гумномлигича ўлиб кетган, номидан асар қолмаган бошқа миллионлаб қуллар сингари бунданда ному нишон қолмаган бўлур эди..
Лекин Иймон туфайли унда жўш урган фидойилиги, иймон келтирган улуғ Дини туфайли Ислом улуғлари, улкан, покиза зотлари ичида баланд мартабага эга бўлди.. Дунёда қанчадан қанча мартаба, бойлик, мансаб эгаси бўлганлар ўша ҳабаш қул эришган улуғ, ўчмас номнинг ўндан бирига, балки юздан бирига ҳам эришолмадилар…! Оддий кишиларни қўятурайлик, тарих қаҳрамонларидан аталмиш кўпчилик машҳурлари Билол эришган шуҳратни қўлга киритолгани йўқ..
Одамлар ўша вақтларда, ҳозирги жоҳилият тарқалган кўп ерларда ҳам, Африканинг қаеригадир мансуб бўлган, Билолга ўхшаган, ҳатто ўзининг ҳаётига ўзи ҳукмрон бўла олмайдиган, сотиб олган эгасининг бир моли ҳисобланмиш бир қул, эгасининг мол-қўй, чорвалари ичида кун кечирадиган бир қарол бирор нарсага қодир эмас, ҳеч нарса қила олмайди, деган ўйда эдилар..
Бу киши эса ўша ўй-хаёлларни тўзғитиб юбориб шундай иймонга эришдики, бошқалар бундай иймонга эришиши амри маҳол эди.. Устига устак мусулмон бўлиб, пайғамбарга эргашган барча қурайш зодагонлари орзу қиладиган "пайғамбар ва Исломнинг илк муаззини" деган шарафли номга эга бўлди..
Билол… ибн… Рабоҳ…
Келинг, бу учтагина калима ўзида жамлаган улуғ саҳобанинг ҳаётига бирров назар ташлаб ўтайлик..

* * *
У қоралар уммати ҳисобланмиш ҳабаш диёридан.. Фалакнинг гардиши билан Маккадаги Қурайш зодагонларидан ҳисобланмиш Бани Жумаҳ қабиласидаги чўрилардан биридан дунёга келди..
Кунлари бошқа қуллар куни каби кўримсиз, бесамара ўтар, на бугунида бир нарса қила олар, на эртасига умид билан қарарди..
Одамлар Маккада "Муҳаммад хабари"ни қўлма-қўл қилиб, оғиздан оғизга кўча бошлаган пайтда унинг ҳам қулоғига бу янги хабар чалинган, эгаларининг, уларникига келадиган меҳмонларнинг гаплари орқали, айниқса, унинг ва ўша қабиланинг бошқа қулларининг хожаларидан бири бўлган Бани Жумаҳ саййидларидан бири бўлмиш Умайя ибн Халаф оғзидан анчагина нарса эшитган эди.. Умайянинг бу янги пайғамбар ҳақида ғазаб, нафрат билан дўстларига, қабиладошларига гапираётганлигининг кўпинча гувоҳи бўлар, бир йўсин, бир ритмда кетаётган ҳаётига бу хабарни
нг янгилик бўлаётганини қалби сезиб турар, уларнинг ғазаб, таҳдид, адоватга тўла гаплари орасида Муҳаммаднинг ростгўй, покиза, амонатлилигини гапиришиб, ҳайрон бўлган ҳолда: "Муҳаммад бирор ёлғон ҳам сўйламаган киши эди, сеҳргар десак, сеҳргар эмас, жинни дейлик десак, жиннига ўхшамайди, нима бўлганда ҳам бу олиб келган нарсасига ҳеч ҳам йўл қўйиб бўлмайди, одамларни бу динга киришдан қайтариш керак", дейишаётганини кўриб юраги ҳаприқиб қўярди..
Ҳа.. Мушриклар у зот ҳақида, амонат, вафоси, мардлиги, ахлоқи, покизалиги, ақлли киши эканлиги ҳақида сўзлашар, нега бу даражада адоват қилишаётганини яширмас ҳам эдилар.. Ота-боболарининг динлари, шунча асрлар бўйи бу орқали тўпланган, ибодат, расм-русумлар маркази бўлган диний пешволик мартабаси кетиб қолишидан қўрқишар, устига устак, "нега айнан Бани Ҳошимдан пайғамбар чиқаркан" деган ҳасад уларни қамраб олган эди..

* * *
Бу воқеалар, ҳолатларни яқиндан кўриб юрган Билолга бир куни Оллоҳ нури етиб, покиза қалби, беғубор руҳига тараладида, Росулуллоҳ га бориб ўзининг иймонини эълон қилиб, мусулмон бўлади..
Унинг мусулмон бўлгани бир пасда барча ерга тарқаб, эгаларининг, хожаларининг ҳам қулоқларига етмай қолмайди..
Бу хабардан уларнинг кибру ҳаво билан шишган бошлари гир айланиб, ғуруру менсимаслик ила осмонга кўтарилган бурун катаклари кенгайиб кетади! Кимсан Бани Умайя қабиласининг арзимас, бир пулга қиммат қоравой қулларидан бирининг мусулмон бўлиши уларнинг оппоқ юзларига қоп-қора оёғини қўйиш билан тенг бўлиб, шармандаю шармисорлик эди!!
Чексиз ғазабга минган Умайя ёрилиб кетмаслик учун тишини тишига босганча: "Майли… Бугун кун ботиши билан бу нонкўр қулнинг исломи ҳам ботади.." деб хириллар эди..
Лекин ҳеч қачон Билолнинг ислом қуёши ботмади, балки бир кун келиб, барча Қурайш бутлари ботиб кетди, бутпарастлар ҳомийлари ботиб кетди.!

* * *
Билол эса, фақат Исломгагина эмас, бутун башарият учун шараф бўладиган ишни қилди..
Буюк киши сифатида, улуғлар қаторида энг қаттиқ, мудҳиш азобларга дош берди.
Бу билан гўё Оллоҳ таоло "башаранинг қора бўлиши тананинг қул бўлиши ўз иймонини топган, Раббига маҳкам боғланган, ўз ҳақини ҳимоя қилган Руҳ иродасини ҳеч ҳам бука олмайди, унинг азаматини йиқа олмайди" деётгандек эди..
Билол бу матонати билан замонасидаги, балки барча замондаги кишиларга "виждон эркинлиги, қалб ҳокимиятини олтин тўла ерга ҳам, азоб тўла ерга ҳам алишиб бўлмайди" деган дарсни ўтаётган эди..
Динидан қайтиш учун, қаноатини ўзгартириш учун қайноқ чўғ устига қўйилсада, бош тортди…
Дарҳақиқат, тенги йўқ тарбиячи бўлмиш Муҳаммад а.с. ҳамда улуғ Ислом - эгасига қул бўлган бу нотавон ҳабашдан қалб дахлсизлиги, виждон эркинлигини ҳимоя қилиш борасида бутун башариятга узтоз бўлса арзийдиган бир кишини етиштирдилар..
Саҳро темирдек, ҳаво мисдек қизиб, жаҳаннамга айланган вақтда Билолни олиб чиқиб, кийимларини ечган ҳолда чўғдай қизиб турган қайноқ тошлар устига Ñ‘Ñ‚қизишар, кейин бир неча киши бир бўлишиб ёниб турган бир харсангни кўтариб келишиб, кўкрагига босиб қўйишар эди..
Бу азоб ҳар куни такрорланар, узоқдан гувоҳ бўлганларнинг раҳмлари келиб юраклари сувдек оқиб турар, лекин қўлларидан ҳеч нарса келмас эди.. Азобнинг қаттиқлигидан уни азоблаб турганларнинг баъзи бирлари ҳам таъсирланиб кетган эди.. Охирда улар олиҳаларини бир мартагина яхши сўзлар билан тилга олса қўйиб юборишларини айтиб, ялинишга тушишди.. Улар шундайича қўйиб юборишса, Қурайш зодагонларидан "ээ ўла, қулидан енгилипти" деган иснодга қолишдан қўрқар эдилар..
Лекин шу биргина, оғиз четидан чиқиб кетадиган сўзни ҳам Билол айтишдан бош тортар, ўрнига ўзининг кейинчалик мангуликка айланган машҳур сўзини такрорлар эди:
Аҳад… Аҳад..
Жаллодлари бир ўдағайлашар, бир ялинишар, "Лот билан Уззониям айт" дейишар, у: "Аҳад.. Аҳад…" дейишдан нарига ўтмас эди..
Улар тағин зуғум била: "Биз айтгандек айт" дейишса, ажойиб киноя билан, чақиб олувчи истеҳзо ила: Тилим айланмайди, дер эди!!

Билол ўша қаттиқ азобда тегирмон орасида қолган дондек пастидану устидан қайноқ тошлар исканжасида кеч киргунча қолар, кун қайтгач, уни турғизишиб, бўйнига арқон боғлаб шаҳарга олиб қайтишар, ҳолдан бутунлай толган Билолни ёш болаларига топширишиб, Макка кўчалари бўйлаб судраб юришга буюрар эдилар.. Билол эса, ўзининг покиза хиргойиси бўлмиш "Аҳад, Аҳад"ни тилидан қўймас эди..
Тун ўз қоронғилик пардаси билан барча томонни ўраб олгандан кейин ҳам гўё улар ўзларининг Билол билан "савдоларини пиширмоқ" учун унга:
- Эртага олиҳаларимиз ҳақида бир яхши сўз айтгин, раббим Лот Уззо дегин, тинч қўяйлик сени, қайтиб сенга бир сўз демайлик. Ахир биз ҳам азоблашдан чарчаб кетдик! Азобни гўё биз кўраётгандек!, деётгандек бўларди..
У эса бош чайқар, "Аҳад, Аҳад" сўзини такрор ва такрор айтар эди..
Бундан ёрилиб, ёниб кетган Умайя ибн Халаф унга мушт туширар, қичқириб:
- Эй бахтиқаро қул! Не кўргилик бўлдинг бизга! Лот билан Уззога қасамки, сени қулларга ҳам, саййидларга ҳам баб баравар ибрат қилмасамми!! дер эди.
У эса иймонли мўъмин сифатида, улуғвор бир покизалик билан тағин:
"Аҳад... Аҳад.. " дер эди..
Шунда унга ачинган киши ролини бажарувчи киши қабила ичидан чиқиб, юзларида қайғу аломати кўриниб, яна ўша "савдо"га қайтар, Умайяга қараб:
- Қўйсангчи, Умайя, мана мен ҳам Лот билан Уззога қасам ичиб айтаманки, бугундан бошлаб Билолни азобламайсан.. Нима, Билол бегонами? Ўзимиздан бўлса, онаси жорияларимиздан, чўриларимиздан бўлса.. Билол ҳам ўзининг мусулмон бўлиши билан Қурайш олдида бизнинг гапга қолиб, масхара бўлишимизни истамайдику, Ñ‚Ñžғрими? дерди.
Билол маккор, алдоқчи юзларга боқар экан, юзига табассум югуриб, оппоқ тишлари тонг нуридек ярқираб кетар, уларни жунбушга келдирадиган ўта хотиржамлик билан яна:
"Аҳад.. Аҳад" дер эди..
Тағин чошгоҳ вақти келиб, тағин туш пайти яқинлашар, Билол яна ўша қайноқ тошлар томон судраб олиб кетилар, ундан ҳеч бир садо чиқмай, улкан сабот ва тенгсиз матонат, сабр ила яна азобни қаршилар эди..
Бир кун улар олдига Абу Бакр бориб:
- Наҳотки "Раббим Оллоҳ" деган кишини ўлдирсаларингиз! дейдида, Умайяга ўгрилиб:
- Ма, нархидан ортиғини олиб, қўйиб юбор буни, кишанларини еч! дейди.
Умайя гўё чўкиб кетаётган кишига қутқарув кемаси келса қанчалик қувонса, шунчалик хурсанд бўлиб кетади.
Абу Бакрнинг бу таклифини эшитар экан ростдан ҳам ÑŽқоридаги ҳолатга тушган эди. Чунки, уларнинг Билолни бўйсундиришга умидлари заррача қолмаган, тижоратчи кишилар бўлганликларидан ўлиб қолгандан кўра бировга сотганимиз маъқул эди, деган фикрга бориб қолган эдилар.
Улар Абу Бакрга сотган заҳотиёқ уни озод қилди, Билол ҳам энди эркин, озод кишилар қаторидан ўрин олди.
У Билолнинг қўлтиғидан тутиб озодлик томон етаклар экан, Умайя унга қараб:
- Ол, ол, Лот билан Уззога қасамки, савдолашиб-савдолашиб, охири бир тангага оламан, деганингда ҳам сотиб юборардиме! деди.
Абу Бакр бу сўзлар замирида нималар яширинганини англаб етди, бу алам билан айтилган пичингга жавоб қайтармаса ҳам бўлар эди. Лекин ўз биродари бўлган, ҳозиргина қулликдан озодлик томон қадам қўйган кишининг ҳурмати қай даражада эканлигини билдириш учун Умайяга қарата шундай деди:
- Оллоҳга қасамки, юз тиллога бераман, деб турганингда ҳам иккиланмай тўлаган бўлар эдим!!
Шу гапларни айтар экан, дўстини етаклаб Росулуллоҳ томон унга ушбу севинчли хабарни етказиш учун ошиқди. Ушбу кун мусулмонлар учун байрамдек бир кун бўлди.

* * *
Росулуллоҳ ва мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилишиб, у ерда жойлашганларидан сўнг, пайғамбар намозга азон айтишга буюрадилар..
Ҳар куни беш маҳал намозга чақириб, уфқлар оша такбирларию таҳлиллари тарқаладиган бахтли киши ким бўлса экан...?
Бу киши ҳазрати Билол бўладилар.. Ҳа.. Ўн уч йил илгари қийноқда қолиб қайноқ тошда азоб тортар экан: "Аҳад.. Аҳад.. Аллоҳ яккадир.." деб нола қилган зот бугун ўша Аллоҳ яккадир деб айтган ноласини "Аллоҳу акбар", "Аллоҳ Буюкдир" ҳайқириғига улайдиган киши бўладилар..
Унга пайғамбар назари тушиб, ушбу муҳим вазифага лойиқ деб топилган эди..
У ўзининг соф, жарангдор, Ñ‘қимли, ширали овози билан юракларни иймонга тўлдириб, қулоқларга ажиб бир оҳанг инъом бағишлар эди:
Аллоҳу Акбар.. Аллоҳу Акбар.. (Аллоҳ барчадан буюк)
Аллоҳу Акбар.. Аллоҳу Акбар.. (Аллоҳ барчадан буюк)
Ашҳаду ал лаа илааҳа иллаллоҳ.. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман)
Ашҳаду ал лаа илааҳа иллаллоҳ.. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман)
Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ.. (Муҳаммад унинг пайғамбари деб гувоҳлик бераман)
Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ.. (Муҳаммад унинг пайғамбари деб гувоҳлик бераман)
Ҳайя алас солааҳ.. (Намозга келинглар)
Ҳайя алас солааҳ.. (Намозга келинглар)
Ҳайя алал фалааҳ.. (Нажотга келинглар)
Ҳайя алал фалааҳ.. (Нажотга келинглар)
Аллоҳу Акбар.. Аллоҳу Акбар.. (Аллоҳ барчадан буюк)
Ла илааҳа иллаллоҳ.. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ)

Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Bilol ibn Raboh (r.a)
« Javob #1 : 07 Fevral 2009, 02:14:11 »
* * *
Мусулмонлар билан Қурайш ўртасида уруш оёққа туради... Бўлиб ҳам анча кескин, ўша давр урушларига мос, бошлар сапчадек узиладиган, қўллар кесилиб, оёқлар қирқиладиган аёвсиз жанг бошланади.. Ўша жангда, Исломнинг аввалги ғазоти бўлмиш бадр жангида Билол ҳам қатнашиб, қаҳрамонларча жанг қилади..
Ушбу урушда Қурайш ўзининг энг аслзодаларини, жигарбандаларини урушга ташлаган, барча зодагонлар ўз ҳалокатли чоҳларига ўзлари қадам қўйган, ўз қабрлари томон ўзлари қадам босиб келган эдилар.
Билол хожаси бўлган, уни ваҳшийларча азоблаган Умайя ибн Халаф урушдан қолмоқчи бўлган, лекин уни бир воқеа урушга чор-ночор чиқишга мажбур қилган эди:
Яқин дўсти бўлган Уқба ибн Абу Муъайт унинг уришдан қолмоқчи бўлаётганини эшитиб қолиб қўлига атир-упалардан бири (аёллар ишлатадиган пардозлардан бири) ни олиб келиб, уни ва атрофида ўтирган қавмини ҳайрон қолдирганича Умайя олдига тап этиб ташладида:
- Ўўв Абу Али, мана шуни ишлатавер, энди сени эркак эмас, хотин десак ҳам бўлаверади, деди!!!
Умайянинг ўз қавми олдида қандай аҳволга тушганини сўрамай қўяверинг.. У аччиқ ва уятдан бир оқарган, бир кўкарган, бир қизарган, охирда қорайиб қулоғи шанғиллаб, тили ҳам калимага айланмай қолган эди.. Ва ниҳоят, бироз ўзига келиб:
- Олиб келган нарсанг ҳам қуриб кетсин... Ўзинг ҳам қуриб кет..!! дея олган эди..
Шундай қилиб оёғи тортмасада андиша ва уятнинг зўридан ночор урушга чиқди..
Тақдирнинг ажиб ўйинлари, сир-асрорлари, баланд-пастликлари борда...
Уқба ибн Абу Муъайтнинг ўзи Умайяни Билол ва Билол сингари бечораларни азоблашга ундар эди..
Бугун эса айнан шу Уқба Умайянинг ҳалокати бўладиган, ўзининг ҳаб қабристони ҳисобланмиш Бадрга чиқишга ундаб ўтирибди..
Уни ÑŽқоридагидек тезламаганда Умайя урушга бормаслиги турган гап эди.. Лекин.. Ҳикматли зот Аллоҳ амрини қилиб бўлган... Умайя чиқсин.. Зеро, у билан Оллоҳ бандаларидан бири орасида ҳали тугалланмаган бир масала бор.. Орани очиқ қилиш вақти етди.. Жазо бергувчи ҳаргиз ўлмагай.. Қандай нарса қилган бўлсанг ўшандай жавоб оласан.. Экканингни ўрасан..!!
Кечагина бегуноҳ бандаларни, ҳимоячиси йўқ бечораларни аёвсиз калтаклаб, қамчи ўйнатган Умайя бугун ўша бечоралардан бири қўлида, одам ўрнида кўрмайдиган бир киши зарбаси остида жон беради... Билол қўлида ўлим топади.. Яқиндагина ўша қўлларни занжирда тутиб, суғурилиб кетгунча судраган, қўл соҳибини мисли кўрилмаган азоблар билан қийноққа солган эди..
Уруш бошланиб қиличлар, камонлар, найзалар ишга кирган, атрофни қичқириқлару чанг тўзон тутиб кетган, кимлар ўлиб, кимлар ярадор бўлган эди.. Умайя ҳам қолган мушриклардан қолишмай мусулмонларга иложи борича кўпроқ талафот етказишга интилар, ҳаёт ширинлигини ҳар лаҳзада ёдлаб жон ҳолда қилич сермар эди.. Шу зайлда урушнинг ниҳоясини кута бошлади.. Уруш дами пасайиб бошлаган вақтда пайғамбар издошларидан бири, Умайяни яхши танийдиган, Умайя ҳам яхши биладиган Абдураҳмон ибн Авфни кўриб қолдию қувониб кетди.. Урушнинг мусулмонлар фойдÐ
�сига ҳал бўлаётганини ўз кўзи билан кўриб турган Умайя жонини сақлаб қолиш умидида Абдураҳмоннинг қўлига асир бўлиб тушишни таклиф қилиб ундан илтимос қилди..
Абдураҳмон ҳам унинг бу ҳийласидан хабари йўқ "майли" деб кўнди.. Уруш ҳали давом этар, аввалги шиддатида бўлмаса ҳам, қиличлар ярқираши, камон Ñžқлари визиллаши, найзалар шувиллаши эшитилиб турар эди.. Йўлда кетишар экан, Умайяни Билол илғаб қолдида:
- Куфр боши Умайя ибн Халафми?!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай.. деганча қичқириб келиб, қилич сермаб доим кибр ва мақтанчоқлик ила бурни осмонда бўлган бошни сапчадек узиб ташламоқчи бўлди..
Шунда уни Абдураҳмон тўхтатар экан:
- Билол, ахир бу менинг асирим, деди.
Асир? Қанақасига асир бўлсин? Уруш ҳали тугагани йўқку.. Қанақасига асир бўлсин ахир.. Ҳозиргина мусулмонлар жасадларини тилка қилган қиличидан қон томиб турибдику..
Йўқ.. Бу Билол назарида мусулмонлар устидан, уларнинг ақллари устидан безбетларча кулиш эди.. Умайя Маккада етарлича кулиб, етарлича масхара қилиб олди..

Йўқ.. Бу Билол назарида мусулмонлар устидан, уларнинг ақллари устидан безбетларча кулиш эди.. Умайя Маккада етарлича кулиб, етарлича масхара қилиб олди.. Шунчалик кулдики, бугунги кун учун, ҳозирги аянчли ҳоли учун кулиш қолмади, кулиш планини бажариб бўлди..!
Билол дўсти Абдурраҳмон ибн Авф ҳимоясини бир ўзи ёриб ўтолмаслигини кўриб бор овозида бақирди:
- Эй Оллоҳ ансорлари!! Куфр боши Умайя ибн Халаф!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай..!!
Шунда бир гуруҳ мусулмонлар қилич яланғочлаб, Умайя ва унинг Ñžғлини – Ñžғли ҳам қурайш кофирлари сафида эди – ўраб олдилар, ўлим гирдоби уларни ўз оғушига олган эди.. Абдураҳмон ҳеч нарса қила олмай қолди..

* * *
Ушбу мақомда Билолдаги раҳмдиллик, шафқат сифатларини излашга ҳақимиз йўқ бўлса керак деб ўйлайман.. Бордию Билол билан Умайя ўртасидаги учрашув ўзгача шароит, ўзгача ҳолатда рўй берганида балки Билолдан раҳм-шафқатни сўрашимиз дуруст бўлар эди.. Иймонида, тақвосида бунчалик бўлган киши бахиллик қилмаган бўлар эди.. Лекин улар уруш ичида кўришдилар, бир-бирларини йўқ қилиш учун келган майдонда учрашдилар.. Қиличлар ўйнаётган, ўликлар тутдек тўкилаётган, одамлар бошида ўлим шарпаси айланиб юрган вақÑ‚ эди.. Шунда шундоққина рўпарасида
бир маҳаллар баданида бир энлик ҳам жой қолдирмасдан азоб берган Умайя чиқиб қолади..
Ўзиям қаерда ва қай ҳолда учратиб қолади?
Уруш майдонида, қаршисида учраган мусулмон бошини сапчадек узиб турган ерда учратди, бордию Билол ҳам учраганда унинг ҳам бошини танасидан жудо қилишга киришган бўлар эди..
Ана шундай пайтда учрашиб қолган Билолдан: кечириб қўяверсангиз бўлармиди, деб сўрашимиз адолатдан, мантиқдан бўлмаса керак..

* * *

Кунлар ўтиб, Макка фатҳ қилинадиган пайт ҳам етиб келади..
Росулуллоҳ 10 000 мусулмон ичида Оллоҳга шукроналар қилиб, такбир айтган ҳолда кириб келадилар, Ñ‚Ñžғри Каъба томон йўл оладилар... Қурайш йил кунлари сонича бутларни тиқиб ташлаган ушбу покиза маконга етиб келадилар..
Ҳа... Ҳақ келиб, ботил гум бўладиган вақÑ‚ етиб келган эди..
Бугундан бошлаб энди Уззо ҳам, Лот ҳам, Ҳубал ҳам бўлмайди.. Бугундан бошлаб инсон ўзининг мағрур бошини тошга ҳам, ҳайкалга ҳам эгмайди.. Энди инсонлар бутун қалблари билан фақат Оллоҳга, ўхшаши йўқ бўлган, яккаю ягона, энг буюк, энг олий зотгагина ибодат қиладилар...
Пайғамбар Каъбага ўзлари билан бирга Билолни ҳам бошлаб кирадилар.. Киришлари билан чўплар орқали фол очиб турган шаклдаги араблар Иброҳим алайҳиссалом рамзи деб атайдиган бутга рўпара келиб, ғазабга миндиларда: "Ўлиб кетишсин.. Бобомиз фол очмас эдилар.. Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам эмас, балки ҳаққа мойил мусулмон эди, мушриклардан эмасди" дейдилар..
Билолга масжид томига чиқиб азон айтишни буюрадилар..
Билол азон айта бошлайди.. Бу ширин азон энг муқаддас макон, улуғ бир пайтда, ажойиб бир муносабатда айтилмоқда эди..
Азонни эшитиб Маккада ҳаёт гўё ҳаракатдан тўхтаган эди.. Минглаб мусулмонлар азонни Билол кетидан хушуъ билан пичирлаганча тин олган эдилар..
Мушриклар эса уйларида ишонгилари келмас:
Кечагина бу ерлардан ҳайдаб юборилган Муҳаммад ва унинг қашшоқ издошлари шулармия..??
Ўн минг кишини эргаштириб келгани ростмия...
Қувиб, ҳайдаб, уруш қилиб, энг азиз ва қадрдон кишисини ўлдирганимиз Муҳаммад шуми..

Ўша вақтда Каъба ҳовлисига яқин ерда қурайш зодагонларидан учтаси ўтирар, булар эндигина мусулмон бўлган Абу Суфён, ҳали мусулмон бўлмаган Аттоб ибн Усайд ҳамда Ҳорис ибн Ҳишом эди...
Аттоб азон айтаётган Билолдан кўзини узмай:
- Бу кўргуликларни кўрмай кетган Усайднинг (ўлиб кетган отасини назарда тутмоқда) омади бор экан... деди..
Ҳорис эса:
- Мен эса, Худо ҳақи, Муҳаммаднинг ҳақлигини билганимда эргашган бўлардим, деб қўйди..
Абу Суфён бўлса:
Мен ҳеч нарса демайман, гапирсам мана шу майда тош еткизса керак!! деди.
Пайғамбар Каъбадан келар экан уларни кўриб, юзларига бирров назар ташлаб, кўзлари Оллоҳ нури ҳамда ғалаба нашидаси ила порлар экан:
- Айтган нарсаларингизни билдим.. дедилар, ораларида бўлган суҳбатни айтиб бердилар.
Шунда Ҳорис билан Аттоб йиғию зори қилганича:
- Оллоҳнинг пайғамбари эканлигингизга гувоҳлик берамиз, Худо ҳақи, атрофимизда бирор киши йўқ эдики, сизга хабар берди, деб ўйласак!! дейишди..
Энди улар Билолни бошқача, янги қалблар ила қаршилар эканлар, салгина илгарироқ, пайғамбар Маккага кирган вақтда айтган муборак сўзлар акс-садоси қулоқларида янграр эди:
- Эй Қурайш жамоаси... Оллоҳ таоло сизлардан жоҳилият кибрини, ота-боболар билан гердайишни кеткизди... Инсонлар барчаси Одам (а.с)дан... Одам эса тупроқдан эди...

* * *

Билол Росулуллоҳ билан барча ғазавотларда қатнашиб, намозларда азон айтиб, уни зулматдан нурга олиб чиққан, қулликдан озодлик сари элтган ушбу буюк динга ҳар томондан ёрдам бериб, ҳимоя қилиб яшади..
Яшар экан, Ислом шаъни улуғланиб, мусулмонлар шони ўсиб борди.. Ўз амаллари ила Росулуллоҳ қалбига қанчалик яқин бўлиб, у зотдан олқиш, "жаннат аҳлларидан бири" деган улуғ сўзни эшитишига қарамай, ўша ўша Билол бўлиб, кишилар учун ҳеч нарсани аямайдиган, камсуқум Билол бўлиб қолаверди, ўзини "кечагина қул бўлиб юрган одам" дейишдан нарига ўтмади..

* * *

Росулуллоҳ Оллоҳ ҳузурига барча нарсадан кўнгиллари Ñ‚Ñžқ, хурсанд ҳолда йўл олдилар, омонатларини топширдилар.. Ортидан мусулмонлар ишини халифалари – ўринбосарлари Абу Бакр бошқара бошлади..
Бир куни Билол пайғамбар халифаси олдига кириб:
- Эй пайғамбар халифаси, мен Росулуллоҳнинг "Мўмин амалининг энг афзали жиҳоддир" деётганларини эшитдим, деди.
- Нима истайсиз, эй Билол?
- Ўлгунимга қадар Оллоҳ йўлида рибот* қилмоқни хоҳладим..
- Бизга ким азон айтиб туради?
Шунда Билол кўзи жикка ёшга тўлиб, юзига оқар экан, деди:
- Росулуллоҳдан кейин ҳеч кимга азон айтиб бермоқчи эмасман..
- Қолинг, биз учун ҳам айтиб туринг..
- Сизники бўлишим учун мени озод қилган бўлсангиз, майли, сиз айтгандай бўлсин... Лекин Оллоҳ учун озод қилган бўлсангиз, менинг ўзимга қўйиб беринг...
- Балки, Оллоҳ учун озод қилганман, эй Билол...
Шу ерда ровийлардан икки хил ривоят келган... Баъзилар Билол Шомга сафар қилиб, ўша ерда жиҳодда, риботда қолган дейишса, баъзилар Абу Бакр илтимосига кўра охири Мадинада қолишга рози бўлган, Абу Бакр вафотидан кейин Умар халифаликка ўтирганда рухсат сўраб, Шомга жўнаб кетган, дейишади...
Нима бўлганда ҳам, Билол қолган умрини Ислом ҳудудларидан бирида жанговар ҳимояда туриш учун ўтказишга азм қилган, Оллоҳ ва Расулига улар хуш кўрадиган энг яхши амал билан рўпара бўлишга қатъий қарор қилган эди..
Энди у ўзининг ширин, ширали, салобатли овозини кўтариб азон айтишдан тўхтаган эди.. Чунки азонида "ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ" – "Муҳаммад Оллоҳ пайғамбари, деб гувоҳлик бераман" ни айта бошлаши билан томоғига бир нарса келиб тиқилар, бурунги хотиралар қўзғалиб кетиб, ич-ичидан келган ҳиқиллаш олдида овози қирқилиб қолар, сўзлар давомини кўзидан селдек оқаётган кўз ёшлари айтар эди...
Унинг охирги азони амирул муъминин Умар Шом диёрига борганида бўлган эди.. Ўшанда Умарга ялинишиб, Билолнинг бир мартагина азон айтиб беришини сўраб беришини илтимос қилишган эди..
Намоз вақти етиб келгач, амирул муъминин Билолни чақириб ундан азон айтиб беришни илтимос қилди..
Билол чиқиб азон айтди... Ўзи ҳам йиғлади, саҳобаларни ҳам, Росулуллоҳ вақтида Билол азонини эшитиб юрган саҳобаларни ҳам йиғлатди.. Тўлиб-тошиб, сел бўлиб йиғладилар... Умар ҳаммадан кўра кўпроқ йиғлар эди..

* * *

Билол ўзи хоҳлаганидек, Шомда, Оллоҳ йўлида риботда турган ҳолда вафот этди..
Ҳозирда, Дамашқ тупроғи тагида эътиқод ва виждон эркинлигини ҳимоя қилган, башарият улуғларидан бирининг жасади ётибди..
=================
* Ribot - Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиш учун жанговор ҳолда қўриқчиликда туриш.

Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Bilol ibn Raboh (r.a)
« Javob #2 : 24 Iyul 2018, 12:19:21 »
Билол ибн Рабоҳ
Билол ибн Рабоҳ қурайшлик Умайя ибн Халафил Жўмаҳининг қули эди. Умайя ўз қули ислом динига кирганини эшитгач, унинг бўйнига арқон солиб, болаларига жонли ўйинчоқ сифатида бeриб қўйди. Худди буюмдeк, ҳайвондeк хўрланган Билол Аллоҳнинг бирлигига сира шак кeлтирмади. Бу азоблар кор қилмаганини кўрган Умайя ёзнинг энг жазирама кунлари уни қоқ пeшинда ҳовур уфуриб турган чўлга олиб борарди.
Ерга оёқ босиб бўлмас, қумга тухум қўйса пишар, товондан ўтган иссиқ миядан тутун чиқарарди. Умайя Билолни иссиқ қумгача лқанча ётқизиб, устига баҳайбат тош бостирар ва Муҳаммаддан юз ўгириб, Лот, Уззо дeган бутларга чўқинмасанг, мана шундай азобда қийнаб ўлдираман дeр, Билол эса оғишмай:
"Аллоҳ бир, Аллоҳ бир", дeя жавоб қайтарарди.
Кунларнинг бирида худди шундай даҳшатли азобнинг устига Абубакр разияллоҳу анҳу  кeлиб қолди.
«Эй Умайя, бир бeчорага шунча азоб бeргани Аллоҳдан қўрқмайсанми? Уни токай қийнайсан?" дeди у.
"Уни сeн йўлдан оздирдинг. Қани қўлингдан кeлса, уни қутқариб олмайсанми?" — дeди Умайя заҳрини сочиб.
Абубакр шу заҳоти Билолни сотиб олиб, озод қилди. Аллоҳ Абубакр ва Умайя ҳақида Валлайли сурасининг 14-21-оятларида бундай дeйди:
Яъни: "Сизларни ланғиллаб турган дўзахдан огоҳлантирдим. Унга бадбахт одамлар тушади. (Умайя) бадбахтки, ҳақни инкор этди ва ҳақиқатдан юз ўгирди. энг муттақий (Абубакр) ундан йироқ қилинди. У покланиш учун мол-мулкини сарфлайди. У бировнинг яхшилигини қайтариш учун яхшилик қилмайди. Фақат улуғ парвардигорининг розилигига эришишга интилади. Тездирким, у рози бўлур".
 Абубакр молларини сотиб, Билолни озод қилгани худонинг розилиги учун бўлган иш экани юқоридаги оятларда таъкидлаб ўтилди. Аллоҳнинг розилиги Абубакр разияллоҳу анҳу учун бeадад шараф эди. У Билолдан бошқа исломга ўтиб, хўжайинларининг зулмига учраган бир талай қулни озод қилди.
Уларнинг орасида Билолнинг онаси Ҳамома, Омир ибн Фуҳайра, Абу Фукайҳа оғир қийноқлардан икки кўзи кўр бўлиб қолган Зиннира исмли аёл бор эди.
"Буларга эргашаётганларга қараб ёқамни ушлайман. Муҳаммад даъват этаётган дин ростдан ҳам ҳақ дин бўлса, ҳаммадан олдин уни биз қабул қилишимиз кeрак эди. Биздан аввал қандай қилиб Зиннирадeк қул ҳақ йўлни топиши мумкин?" дeр эди Абу Жаҳл ҳайратга тушиб. Бунга жавобан Аллоҳ Аҳқоф сурасининг 11-оятини нозил қилди:
"Кофирлар мўминларга агар исломда бирор хайрият бўлса эди, улар бунга биздан олдин ишониши мумкин эмас. Улар ҳидоят топмаганлиги учун бу нарсани кўҳна уйдирма, дeйишади". (Нурул яқин. Муҳаммад Хузарий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Муроджон Ҳасанов. Асака т. "Пастки Қурама" жоме масжиди мутаваллиси
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Bilol Nozim she'riyatidan

Muallif AbdulAzizBo'lim Sharq mumtoz she'riyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 2241
So'nggi javob 29 Avgust 2012, 14:41:08
muallifi AbdulAziz