Muallif Mavzu: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik  ( 5564 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан танишайлик

Ношир: Тавҳид ойномаси

Арабчадан Абу Жаъфар ал-Бухорий таржимаси

 

1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг наслу-насаблари

У – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн ФеҳÑ€ ибн Молик ибн Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъд ибн Аднондир. Шу ергача бўлган  сулола насабшунос олимлар томонидан Ñ‚Ñžғри деб тасдиқланган. Адноннинг Исмоил ибн Иброҳим алайҳимассаломнинг фарзанди эканида ҳеч шубҳа йўқдир (Имом Бухорий, 28; Ибн Ҳишом «Ð¡Ð¸Ð¹Ñ€Ð°» 1/ 23; Ибн Саъд «Ð¢Ð°Ð±Ð°қот» 1/ 46; Байҳақий «Ð”алоилун-нубувваҳ» 1/ 179).

2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дояси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дояси – Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳу)нинг онаси Шифоъ Авф ибн Абдулҳорис ибн Зуҳранинг қизидир («Ð°Ð»-Бидая ван-ниҳая» 2/ 246).

3 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарзандлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг еттита фарзанди бўлиб, шулардан учтаси Ñžғил ва тўрттаси қиз эди.

ÐŽғилларининг исмлари: Қосим, Абдуллоҳ (уни Тийб (хушбўй) ва Тоҳир (пок, озода, дея лақабланарди) ва Иброҳим.

Қизларининг исми: Зайнаб, Руқийя, Умму Гулсум ва Фотима.Иброҳимдан бошқа барча фарзандлари Хадича (разияллоҳу анҳо)дан таваллуд топганлар. Иброҳим эса мисрлик Мория Шамъун қизидан таваллуд топган. Мория Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чўриси эди.

Фотима (разияллоҳу анҳо)дан бошқа барча фарзандлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик даврида оламдан ўтдилар. Фотима (разияллоҳу анҳо) эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан олти ой кейин дунёдан кўз юмди («Ð—одул-маъод» 1/ 103).

4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут оналари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут оналари Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба ва Саъд қабиласидан Ҳалима исмли аёлдирлар ( «Ð¡Ð¸Ñ„атус-софваҳ» 1/ 56, 57).

5 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мураббиялари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга волидалари Омина Ваҳб қизи, Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, Саъд қабиласидан Ҳалима, Ҳалиманинг қизи Шаймоъ ва ҳабашистонлик Барака Умму Айманлар мураббиялик қилдилар («Ð—одул-маъод» 1/ 83).

6 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ака-укалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сутдош ака-укалари: амакиси - Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий, Абдуллоҳ ибн Ҳорис, Аниса Ҳорис қизи ва Жудома Ҳорис қизи «Ð¨Ð°Ð¹Ð¼Ð¾ÑŠ». Кейинги уч киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут онаси - Ҳалиманинг фарзандларидир («Ð¢Ð°Ð±Ð°қотул-Кубро» 1/ 87-89).

7 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўн битта амакиси бор эди. Улар: Ҳорис, Зубайр, Абу Толиб (исми Абдуманоф), Абдулкаъба, Ҳамза, Муқаввим, Ҳажл (исми Муғийра), Зирор, Қусам, Абу Лаҳаб (исми Абдулъуззо), Ғайдоқ (исми Мусъаб) ва Аббос. Булардан Ҳамза ва Аббос (разияллоҳу анҳумо)ларгина Ислом динини қабул қилдилар (Ибн Саъд «Ð¢Ð°Ð±Ð°қотул-Кубро» 1/ 74-75).

8 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олтита аммаси бор эди. Улар: Умайма, Умму Ҳаким, Барра, Отика, Софийя ва Арволардир (Ибн Ҳишом «Ð¡Ð¸Ð¹Ñ€Ð°» 1/169).

9 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдаги пайғамбарлик муҳри

Пайғамбарлик муҳри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқасида, кураклари ўртасида бўртиб чиққан ва кабутарнинг тухумидек бир парча гўштдир (Имом Муслим 11).

10 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовушган ўн битта рафиқаси бор эди. Улар тартиб билан қуйидагилардир:

1 – Хадича Хувайлид қизи (разияллоҳу анҳо).

2 – Савда Зумъа қизи (разияллоҳу анҳо).

3 – Оиша Абу Бакр қизи (разияллоҳу анҳо).

4 – Ҳафса Умар ибн Хаттоб қизи (разияллоҳу анҳо).

5 – Зайнаб Хузайма қизи (разияллоҳу анҳо).

6 – Умму Салама Ҳинд Маҳзумийя Умайя қизи (разияллоҳу анҳо).

7 – Зайнаб Жаҳш қизи (разияллоҳу анҳо).

8 – Жувайрийя Мусталақийя Ҳорис қизи (разияллоҳу анҳо).

9 – Умму Ҳабиба Рамла Абу Суфён қизи (разияллоҳу анҳо).

10 – Софийя Ҳуйай ибн Ахтоб қизи (разияллоҳу анҳо).

11 – Маймувна Ҳилолийя Ҳорис қизи (разияллоҳу анҳо).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик даврида улардан иккитаси: Хадича Хувайлид қизи ва Зайнаб Хузайма қизи (разияллоҳу анҳумо) вафот этдилар.

11 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чўрилари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўртта чўриси бор эди.

1 – Мисрлик, Шамъун қизи Мория. Уни Миср волийси Муқавқас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга совға ўлароқ юборган эди. Мория - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ñžғли - Иброҳимнинг онасидир.

2 – Райҳона Зайд қизи.

3 – Жангда қўлга олинган чўри.

4 – Рафиқалари Зайнаб (разияллоҳу анҳо) совға қилган чўри.

12 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк нозил бўлган Қуръон оятлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк нозил бўлган Қуръон ояти – Алақ сурасининг ушбу беш оятидир:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Роббингиз номи билан (бошлаб) Ñžқинг! 2. У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). 3-4. ÐŽқинг! Сизнинг Роббингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. 5. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди».

13 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган охирги оят ушбудир:

«Ð¡ÑžÐ½Ð³Ñ€Ð° ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» (Бақара: 281) (Насоий «Ð°Ñ-Сунанул-Кубро» 6/ 307, ҳадис â„– 11057).

14 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муқтадий бўлиб намоз Ñžқиганлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта: Абу Бакр ва Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳумо)ларнинг орқасида иқтидо қилиб намоз Ñžқидилар (Имом Аҳмад «ÐœÑƒÑÐ½Ð°Ð´» 3/ 18182).

15 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи бўлиб иймон келтирган одам

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи бўлиб иймон келтирганлар: эркаклардан Абу Бакр (разияллоҳу анҳу), аёллардан Хадича Хувайлид қизи (разияллоҳу анҳо),болалардан Алий ибн Абу Толиб (разияллоҳу анҳу), қўл остидаги қуллардан Зайд ибн Ҳориса (разияллоҳу анҳу)  ва қуллардан Билол ибн Рабоҳ (разияллоҳу анҳу)дир (Қуртубий тафсири 8/ 219).

16 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ñžқиган биринчи фарз намоз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ñžқиган биринчи фарз намоз – пешин намозидир (Қуртубий тафсири 3/ 207, 9/ 281).

17 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узуги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узуги кумушдан ясалган бўлиб, «ÐœÑƒҳаммад Расулуллоҳ» жумласи ва «ÐœÑƒҳаммад» сўзи биринчи сатр, «Ð Ð°ÑÑƒÐ»» иккинчи сатр, «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ» учинчи сатрга ёзилган эди (Имом Бухорий, ҳадис â„– 5875, 5878).

18 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари

Каъб ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Ҳассон ибн Собит (разияллоҳу анҳум)лар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари эдилар («Ð—одул-маъод» 1/ 128).

19 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматчилари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

- эҳтиёжларини кетказиш учун Анас ибн Молик (разияллоҳу анҳу);

- чориқ ва мисвокларини кўтариб туриш учун Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу);

- сафарларда туяларини етаклаш учун Уқба ибн Омир (разияллоҳу анҳу);

- уловларининг соҳиби Аслаъ ибн Шарик (разияллоҳу анҳу);

- Абу Бакр (разияллоҳу анҳу)нинг қуллари Билол ибн Рабоҳ ва Саъд (разияллоҳу анҳумолар), Абу Зарр Ғифорий (разияллоҳу анҳу) ва Айман ибн Убайд (разияллоҳу анҳу)лар эса таҳорат ва эҳтиёжлари учун хизмат қилар эдилар («Ð—одул-маъод» 1/ 116, 117).

20 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбари Ñ‘ғочдан ясалган бўлиб, учта поғонаси бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг устида жума ва бошқа кунлари хутба қилар эдилар (Шайх Албоний «Ð¡Ð°ҳиҳут-Тарғиб», ҳадис â„– 1679).

21 – Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнни бошқа пайғамбарлардан фарқли қилган жиҳатлар

1 – Душманининг қалбига бир ойлик масофа қолганида қўрқув солиш билан Аллоҳнинг мадад бергани.

2 – Аллоҳ таолонинг Ерни саждагоҳ ва покловчи қилгани.

3 – Аллоҳ таолонинг ўлжаларни ҳалол қилиб, бошқа (пайғамбар)ларга ҳаром қилгани.

4 – Аллоҳ таолонинг катта шафоат – Мақоми Маҳмудни бериши.

5 – Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун башарият учун ва бошқа пайғамбарларни фақат ўз халқигагина юборгани.

22 – Аллоҳ таолонинг бошқа мусулмонларга ҳаром қилмаган ва фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаром қилган нарсалари

1 - садақа олиш;

2 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга турмуш қуришни хоҳламаган аёлни раво кўрмаслик;

3 – Душманга қарши уруш тугамагунича уруш кийимларини ечмаслик;

4 – Хоинона кўз ташлаш (яъни, бир нарсага аслида кўринганидан фарқли кўрсатиш учун, кўз билан ишора қилиш);

5 – Саводини чиқариш.

Аллоҳ таоло айтди: «Ð¡Ð¸Ð· (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни тиловат қилгувчи бўлган эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузғунчи кимсалар албатта шубҳага тушган бўлар эдилар» (Анкабут: 48).

6 – Шеърни ўрганиш

«(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир» (Ёсин: 69) (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 1071 ва Имом Бухорий ривояти, ҳадис â„– 5254).

23 – Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина рухсат берган ва бошқа мусулмонларга ҳаром қилган нарсалари

1 – Рўзани улаб тутиш.

2 – Валий ва гувоҳларсиз уйланиш.

3 – Тўрттадан ортиқ хотинга уйланиш.

4 – Маккада урушни биринчи бўлиб бошлаш (Имом Бухорий, ҳадис â„–â„– 1964, 7420, 1832).

24 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл намозларни ўтириб Ñžқишлари

Бошқа мусулмонлардан фарқли ўлароқ, узрлари бўлмаса ҳам нафл намозларни, бошқа намозларни тик туриб Ñžқиганларидек, ўтириб Ñžқишлари  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хусусиятларидандир. Чунки, оддий мусулмонларнинг узрсиз ўтириб Ñžқиган намозларига (тик туриб Ñžқилган намознинг) ярим савоби берилади (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 735).

25 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бекор қилган илк ўсим

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рад этган ва бекор қилган (илк) ўсим – амакиси Аббос ибн Абдулмутталиб (разияллоҳу анҳу)нинг ўсими эди (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 1218).

« So'nggi tahrir: 09 Fevral 2009, 07:54:52 muallifi Umar ibn Abdul-Aziz »
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik 2
« Javob #1 : 09 Fevral 2009, 05:37:15 »
26 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ñžқиган илк жума намози

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи жума намозини Мадинага қилган ҳижратларидан сўнг, Солим ибн Авф қабиласида Ñžқиган эдилар (Ибн Ҳишом «Ð°Ñ-Сийра», 2/ 102).

27 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ва умралари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий ўнинчи йилда бир марта ҳаж - (тарихий номи) Видолашув ҳажи ва тўрт марта умра қилдилар. Умраларнинг барчаси зул-қаъда ойида бўлган эди. Улар: Ҳудайбийя умраси, қазо умраси, ҳажлари билан қилинган умра ва Жэъэрронадан қилинган умраси. (Имом Бухорий, ҳадис â„– 1778, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 1253).

28 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазотлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма еттита жангга бордилар ва Ñ‚Ñžққиз жангда шахсан иштирок этдилар. У жанглар: Бадр, Уҳуд, Мурайсийъ «Ð‘ану Мусталақ», Хандақ, Қурайза, Хайбар, Фатҳ, Ҳунанйн ва Тоиф жангларидир. Қирқ еттита бўлинмани уруш учун жўнатдилар («Ð¢Ð°Ð±Ð°қотул-Кубро» 2/ 3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган биринчи ғазот – Абвоъ (Ваддон) жанги, охирги ғазот эса Табук жанги эди (Табарий Тарихи, 2/ 207). 

29 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари тўртта бўлиб: Билол ибн Рабоҳ ва Абдуллоҳ ибн Умму Мактум Мадинада, Саъд ал-Қураз Қубода, Абу Маҳзура Маккада эдилар («Ð—одул-маъод» 1/ 124).

30 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга имом бўлиб Ñžқиган охирги намози

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобларга имом бўлиб Ñžқиган охирги намози – Мурсалот сураси Ñžқилган шом намози эди (Имом Бухорий ҳадис â„– 4429, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 462).

31 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидаги охирги намоз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидаги охирги намоз – вафот этган душанба кунидаги бомдод намози эди («Ð”алолилун-нубувваҳ», 7/ 192 193).

32 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан чиққан охирги сўз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан чиққан охирги гап - «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳумма ар-Рафиқул-Аъло»: Аллоҳим, жаннатнинг олий мақоми(ни танладим), жумласидир (Имом Бухорий, ҳадис â„– 4463).

33 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий ўн биринчи йил, рабиъул-аввал ойининг ўн иккинчи куни - душанба кунида вафот этдилар ва чоршанба куни Оиша (разияллоҳу анҳо)нинг хоналарига дафн этилдилар (Ибн Саъд «Ð¢Ð°Ð±Ð°қот» 2/ 209, Табарий Тарихи, 2/ 241).

34 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умри

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида ёшлари олтмиш учда эди (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2349).

35 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғассоллари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг муборак баданларини Аббос ибн Абдулмутталиб, Алий ибн Абу Толиб, Фазл ибн Аббос, Қусам ибн Аббос, Усома ибн Зайд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғуломи - Шуқрон (разияллоҳу анҳум)лар ювдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ювганларида кийимлари ечилмаган эди (Ибн Ҳишом, «Ð°Ñ-Сийра», 4/ 287).

36 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кафанлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пахтадан Ñ‚Ñžқилган учта газмол билан кафанландилар. Улар ичида кўйлак ва салла йўқ эди (Имом Бухорий, ҳадис â„– 1264, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 941).

37 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ñžқилган жаноза намози

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун Ñžқилган жаноза намозида биронта саҳоба имом бўлмади. Балки ҳар бир киши танҳо намоз Ñžқиди. Аввал эркаклар, кейин хотинлар, кейин болалар, кейин қуллар намоз Ñžқидилар (Ибн Ҳишом «Ð°Ñ-Сийра», 4/ 289).

38 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мерослари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан сўнг оқ хачири, қурол-аслаҳаси ва садақа қилиб  қолдирган еридан бошқа на тилло ва на кумуш тангалар, на қул ва на канизакни мерос қилиб қолдирдилар («Ð°Ñ‚-Табақот», 2/ 241).

39 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳовузи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳовузи жуда ҳам катта бўлиб, унинг суви жаннатдаги Аллоҳ таоло Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга ваъда қилган Кавсар дарёсидан оқиб келади. Унинг суви сутдан оқ, асалдан тотли ва ҳиди мушкдан шириндир. Унинг идишларининг сони Самодаги юлдузлар соничадир. Ундан бир марта ичган одам, кейин ҳеч ҳам чанқамайди (Имо Бухорий, ҳадис â„– 6575; 6593)

40 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÐµÐ½Ð¸ тушида кўрган киши – Мени кўрибди. Чунки шайтон, менинг шаклимда гавдалана олмас» (Имом Бухорий, ҳадис â„– 110, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2266).

41 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ ҳузуридаги мақоми

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Аллоҳ таоло ҳузурида яратилган бутун махлуқларнинг энг афзалидирлар.

42 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари: Муҳаммад, Аҳмад, Моҳий (Йўқ қилгувчи - Аллоҳ у билан куфрни йўқ қилади), Оқиб (Сўнгги – Ундан кейин пайғамбар келмайди), Амийн (Омонатдор), Уммий (Саводсиз), Расул, Набий, Шоҳид, Заҳук (Сертабасссум), Фотиҳ, Қаттол (Ислом динига қурол билан қарши чиққанларни ўлдиргувчи), Қусам (Барча яхшиликларни ўзида жамлаган), Мустафо(одамларнинг Сараси), Мубашшир (Башорат берувчи), Башир (Башорат берувчи), Мутаваккил ( Аллоҳга таваккул қилган), Муқаффий (Ўзидан аввалги пайғамбарлар ҳидоятига Издош), Назир (Огоҳлантирувчи), Набийюр-раҳмаҳ (Раҳмат пайғамбари), Набийют-Тасвияҳ (Инсон ҳуқуқини тақводан бошқа барча нарсаларда тенг кўрган пайғамбар), Набийюл-малҳамаҳ (Жанг пайғамбари (жангларда шахсан иштирок этган пайғамбар)), Қосим (адолат билан тақсимловчи), Абдуллоҳ (Аллоҳнинг бандаси), ас-Сирожул-Мунийр (порлаган Чироқ), Саййиду валади Одам (Одам фарзандларининг Саййиди), Соҳибу ливаил-Ҳамд (Қиёматда тикиладиган Ҳамд байроғининг Эгаси), Соҳибу Мақомил-Маҳмуд (Мақталган Мақом Эгаси), ад-Доъий илаллоҳи биизниҳ (Аллоҳ йўлига Аллоҳ изни билан Чорловчи), Хотимун-набиййин (Охирги Пайғамбар) ва бошқа исмлар («Ð°Ñ‚-Табақот» 1/ 83, 84; «Ð”алоилун-нубувваҳ» 1/ 151 – 161). 

43 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг куняси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг куняси тўнғич фарзанди Қосимга нисбатан – Абул-Қосимдир (Имом Муслим ривояти, “Китобул-адаб”, ҳадис â„– 5).

44 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифат-шакллари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқ, нурафшон юзли, табассум қилсалар ўн тўрт кунлик ойдек порлар эди. Ўрта бўйли - новча ҳам, пакана ҳам эмас эдилар. Сочлари ўртача на пахмоқ ва на узун бўлиб, қулоқлари билан елкаларигача тушар эди (Имом Бухорий ҳадис â„– 3549, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„–â„– 2338, 2340).

45 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оқ туклари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соч ва соқолларида йигирмата оқ тук бор эди (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3548, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2347).   

46 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бўй-ҳидлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бўй-ҳидлари мушкдан кўра ширинроқ эди (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3561, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2330).

47 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиққа кирган бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3562).

48 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапиришлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунчалар оз гапирар эдиларки, уни санамоқчи бўлган одам санаши мумкин эди (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3567).

49 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари олтитадир.1 - Умома Абу Ос ибн Рабийъ қизи, онаси - Зайнаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизи.2 – Абдуллоҳ ибн Усмон ибн Аффон, онаси - Руқийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизи.3-, 4-, 5-, 6- Ҳасан, Ҳусайн, Зайнб ва Умм Кулсум. Буларнинг барча Алий ибн Абу Толибнинг фарзандлари бўлиб, оналари - Фотима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизидир. (Аллоҳ уларнинг барчасидан, ота-оналаридан рози бўлсин) («Ð¡Ð¸ÑÑ€Ñƒ аъламин-нубалаъ» 1/ 31, «Ð¡Ð¾Ñ„ватус-софваҳ» 1/ 294, 309).

50 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соқоллари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соқоллари қалин ва узун эди («Ð¡Ð°ҳиҳу Сунани Аби Довуд» 3/ 393).

« So'nggi tahrir: 09 Fevral 2009, 07:55:18 muallifi Umar ibn Abdul-Aziz »
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik 3
« Javob #2 : 09 Fevral 2009, 05:40:10 »
51 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узугини бирга олиб юрган одам

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узугини Муъайқиб ибн Абу Фотима Давсий (разияллоҳу анҳу) олиб юрар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу узук билан мактубларни муҳрлар эдилар («Ð—одул-маъод» 1/ 128).

52 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг инсон экани

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсондек туғилдилар, инсондек яшадилар, инсондек касал бўлдилар ва инсон каби ўлдилар. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нур ёки Аршнинг нуридан яратилган, деб гумон қилган киши, Қуръон Каримни инкор этган бўлади (Оли Имрон: 144, КаҳÑ„: 110, Анбиё: 34, Фурқон: 7, 8. Имом Бухорий, ҳадис â„– 5016).

53 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўриқчилари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўриқчилари Саъд ибн Муоз, Муҳаммад ибн Маслама, Зубайр ибн Аввом, Уббод ибн Бишр ва бошқалар (разияллоҳу анҳум) эдилар. Аллоҳ таолонинг: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ Сизни одамлардан ҳимоя қилади» (Моида: 67) ояти нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўриқчиларига бунинг хабарини бериб, уларни тарқатдилар (Зодул-маъод» 1/ 127).

54 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сарбонлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сарбони ва туяларига хиргойи қилганлар: Абдуллоҳ ибн Равоҳа, Омир ибн Акваъ, Салама ибн Акваъ ва Анжаша Ҳабаший разияллоҳу анҳум («Ð—одул-маъод» 1/ 128). 

55 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуроли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ñ‚Ñžққизта қиличи, еттита темир совути, олтита камони, бешта найзаси, темирдан қилинган дубулға, урушда киядиган учта жуббаси, битта қалқони ва «Ð£қоб» деб номланган қора байроғи бор эди (Ибн Саъд «Ð¢Ð°Ð±Ð°қот» 1/ 376, 379).

56 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг котиб-ёзувчилари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қуръон Карим ва мактубларини ёзувчи котиблари: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зубайр ибн Аввом, Омир ибн Фуҳайра, Амр ибн Ос, Убай ибн Каъб, Абдуллоҳ ибн Арқам, Собит ибн Қайс ибн Шаммос, Ҳанзала ибн Рабийъ, Муғийра ибн Шўъба, Абдуллоҳ ибн Равоҳа, Холид ибн Валид, Холид ибн Саид ибн Ос, Муовия ибн Абу Суфён ва Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳумлардир («Ð—одул-маъод» 1/ 117).

57 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кулгиси ва ҳазиллари

Термизий ривоят қилди: Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) айтди: (Саҳобалар): Ё Расулуллоҳ, Сиз биз билан ҳазиллашаяпсизми?,- деганларида: «Ҳа, бироқ мен фақатгина ҳақиқат билан ҳазил қиламан!»- дедилар (Саҳиҳ ҳадис. «ÐœÑƒÑ…тасаруш-шамааилил-Муҳаммадийя», ҳадис â„– 202).

58 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ўлим талвасаси

Оиша (разияллоҳу анҳо) айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида сув қуйилган идиш бор эди. У қўлини сувга солиб, юзларини ишқар ва: «Ð›Ð° илаҳа илллалоҳ! Ўлимнинг сархушлиги-талвасаси бор»- дер эдилар (Имом Бухорий, ҳадис â„– 6510).

59 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам насабининг ахлоқсизлик-зинодан поклиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаби Одам алайҳиссолату вассаломдан тортиб, то ота-оналаригача жоҳилият ахлоқсизлигидан пок бўлган эди. Восила ибн Асқаъ (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ мени Ҳошим уруғи ичидан танлаб олди»- дедилар (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2276). Табароний (раҳимаҳуллоҳ) Алий ибн Абу Толиб (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÐµÐ½ Одам (алайҳиссалом)дан то ота-онамдан туғилгунча зинодан эмас, никоҳдан дунёга келдим ва менга жоҳилий зинодан ҳеч бир нарса тегмади» («Ð¡Ð°ҳиҳул-Жомеъ», ҳадис â„– 3225).

60 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшаги

Оиша (разияллоҳу анҳо) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшаги ичи хурмо Ñ‘ғочининг пўстлоғи билан тўлдирилган тери эди (Имом Бухорий, ҳадис â„– 6456, Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2082).

61 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қасамлари

Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саксондан ортиқ ерда Аллоҳ номига қасам ичдилар. Аллоҳ таоло эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни уч ерда қасам ичишга амр қилди:

1 - «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан: «Ð£ (ваъда қилинган азоб) ҳақми?» — деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа, Роббимга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар (ундан) қочиб қутулгувчи эмассизлар» (Юнус: 53);

2 - «ÐšÐ¾Ñ„ир бўлган кимсалар «Ð‘изларга (қиёмат) соати келмас», дедилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Ð™Ñžқ! Ғайбни билгувчи Роббимга қасамки, шак-шубҳасиз у (яъни қиёмат) сизларга келар» (Сабаъ: 3);

3 - «ÐšÐ¾Ñ„ир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Ð™Ñžқ! Роббимга қасамки, албатта қайта тириласизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилажак ва бу - Аллоҳ учун осондир» (Тағобун: 17) («Ð—одул-маъод» 1/ 163).

62 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кечиримлари

Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга кетаётган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эгнида Ñ‘қаси дағал тикилган нажрон жуббаси бор эди. Бир аъробий дуч келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кийими билан шундай қаттиқ тортдики, Ñ‘қанинг дағаллиги бўйинларида из қолдирди. Сўнгра: Эй Муҳаммад, олдингдаги Аллоҳнинг молидан менга бер?!,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ўгирилиб қараб кулдилар ва унга ўша молдан беришга амр қилдилар (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3149).

63 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жасурлиги

Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг эҳсонкори, саховатлиси ва энг жасури эдилар. Кечаларнинг бирида Мадина аҳолиси қўрқиб кетдилар ва товуш келган томонга кета бошладилар. Улар келган товуш томон борар эканлар, ўзларидан илгари кетган ва қайтаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуч келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Талҳанинг отига минган ва бўйнига қилични осиб олган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Қўрқманглар! Қўрқманглар»- дедилар (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2307).

64 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайвонларга шафқати

Саҳл ибн Ҳанзалийя (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаси қорнига ёпишиб қолган (озғин) туя олдидан ўтар эканлар: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳдан бу тилсиз ҳайвонлар ҳақида қўрқинглар! Уларни лойиқ бўлганидек мининглар ва лойиқ бўлганидек (сўйиб,) енглар!»- дедилар («Ð¡Ð°ҳиҳу Аби Довуд» ҳадис â„– 2221).Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу) товуқни нишон қилиб отишаётган одамлар олдидан ўтди. Уни кўргач одамлар тарқалиб кетдилар. Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳу): Буни ким қилди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни қилган одамни лаънатлаган- деди (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 1958).

65 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам терининг хўшбўйлиги

Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига кириб, қайлула-пешин уйқусини ухлаганларида терладилар. Онам шиша идишни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг терларини сидириб ола бошладилар. Бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб кетдилар ва: «Ð­Ð¹ Умму Сулайм, нима қилаяпсиз?»- деганларида онам: Сизнинг терингизни атирларимиз ичига қўшиб қўямиз. У (терингиз) атирларнинг энг хушбўйидир,- деб жавоб берди (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2331).

66 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг очиқ қўллиги

Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқ қўлликда ҳар нарсани учириб келган шамолдан ҳам саховатпеша эдилар (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 2308).

67 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғайри муслимларга қилган муомаласи

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑŠÐ¾ҳид-шартнома қилган одамни ўлдирган кимса жаннатнинг ҳидини кўрмайди. Ҳолбуки, унинг ҳиди қирқ йил(лик масофа)дан келиб туради» (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3166).«ÐœÑƒÐ¾ҳид»- мусулмонлар аҳд берган одам.Сафвон ибн Сулайм (раҳимаҳуллоҳ) саҳобаларнинг бир неча  Ñžғилларидан, улар оталаридан ҳадис айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐœÐµÐ½ муоҳидга зулм қилган ёки ҳаққини бермаган ёки кучи етмаган нарсага мажбурлаган ёхуд ундан розилигисиз бирон нарсани олган киши қаршисида Қиёмат куни даъвогарман!»- дедилар («Ð¡Ð°ҳиҳу Аби Довуд», ҳадис â„– 2626).

68 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илм толиблари ҳақидаги васиятлари

Абу Саид Худрий (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð¯қинда олдингизга илм излаган одамлар келадилар. Сизлар уларга: Расулуллоҳнинг васияти, хуш келдингиз!- деб, ўргатинглар!»- дедилар (Ҳасан ҳадис: «Ð¡Ð°ҳиҳу ибн Можжа», ҳадис â„– 201).

69 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ҳижома

«Ҳижома» - терини тилиб, махсус жиҳоз билан қон олишдир.

Анас (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйиннинг икки томири ва елканинг уст қисмидан (ҳижрий қамарий ойларнинг) ўн еттинчи, ўн Ñ‚Ñžққизинчи ва йигирма биринчи кунлар(и)да қон олдирар эдилар (Шайх Албоний «ÐœÑƒÑ…тасаруш-шамааил», ҳадис â„– 313).

70 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг камтарлиги

Бароъ ибн Озиб (разияллоҳу анҳу) айтди: Аҳзоб куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бирга тупроқ ташидилар ва оппоқ қоринлари тупроқ бўлиб кетди (Имом Муслим ривояти, ҳадис â„– 1803).Табароний (раҳимаҳуллоҳ) Саҳл ибн Ҳунайф (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам камбағал мусулмонларнинг олдига бориб зиёрат қилар, беморларини кўрар ва жанозаларида ҳозир бўлар эдилар («Ð¡Ð°ҳиҳул-Жомеъ», ҳадис â„– 4877).

71 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз хонадонида

Урва ибн Зубайр (разияллоҳу анҳу) айтди: Мен Оиша (разияллоҳу анҳо)дан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида бирон нарса қилар эдиларми?- дея сўрадим. У: Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойафзалини тозалар, кийимларини тикар ва сизлардан бирингиз каби уй ишларини ҳам қилар эдилар,- деб жавоб берди, (разияллоҳу анҳо) (Имом Аҳмад «ÐœÑƒÑÐ½Ð°Ð´» 42 / 2531).

72 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва набиралари

Бароъ ибн Озиб (разияллоҳу анҳу) айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг елкасига Ҳасан ибн Алий (разияллоҳу анҳу)ни ўтқазиб: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳим, мен уни яхши кўраман, Сен ҳам уни яхши кўр!» деяётганларини кўрдим (Имом Бухорий, ҳадис â„– 3749).Абу Қатода (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиққанларида Умома Абу Ос қизи елкаларида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз Ñžқидилар ва рукуъ қилганларида уни (ерга) қўяр, (иккинчи ракаатга бошларини) кўтарганларида кўтариб олар эдилар (Имом Бухорий «Ð¡Ð°ҳиҳ», ҳадис â„– 5996).

73 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асирларга яхшилик қилишга васият қилар эдилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр жангидан қайтгач, асирларни саҳобалар ўртасида бўлиб бердилар ва уларга: «ÐÑÐ¸Ñ€Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° яхшилик қилинглар!»- дедилар. Мусъаб ибн Умайр (разияллоҳу анҳу)нинг укаси Абу Азиз ибн Умайр асирлар ичида эди. У айтди: Мен Бадрдан қайтгач, ансорлар ичида қолдим. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларига содиқ ўлароқ, нонушта ёки кечки овқатларида менга алоҳида нон ва хурмо берар эдилар. Уларнинг биронтасининг қўлига бирон бурда нон тушиб қолса уни менга берар, мен эса уялиб уни ўзига қайтарар, у эса олмас ва яна менга қайтарар эди (Ибн Ҳишом «Ð¡Ð¸Ð¹Ñ€Ð°» 2/ 251).

74 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатдаги тиришқоқлиги

Оиша (разияллоҳу анҳо) айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечалари таҳажжуд намози Ñžқир ва оёқлари ёрилиб кетар эди. Мен Унга: Ё Расулуллоҳ, нега бундай қиласиз? Ахир Сизнинг аввалги ва кейинги гуноҳларингиз мағфират қилинган-ку?- десам: «Ð¨ÑƒÐºÑ€Ð¾Ð½Ð° келтирган банда бўлмайинми?!»- деб жавоб бердилар (Имом Бухорий, ҳадис â„– 4837).Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ номига қасамки, Мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтиб, тавба қиламан»- дедилар (Имом Бухорий, ҳадис â„– 6307).

75 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарз олиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида чиройли муомалали инсон эдилар. Бирон нарсани қарзга олсалар, ундан кўра яхшироқ қилиб тўлар ва қарз берган одамга дуо қилиб: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ сизга аҳлингиз ва бойлигингизда барака берсин! Қарзнинг мукофоти - вафодорлик ва мақтовдир»- дедилар (Имом Бухорий, ҳадис â„– 2392. Ибн Можжа «Ð¡Ð°ҳиҳ», ҳадис â„– 1968).

 

Қуръон оятларини таржима қилишда Алоуддин Мансурнинг «Қуръон Карим» изоҳли таржимасидан баъзи ўзгартишлар билан фойдаланилди.

Ҳижрий 13 рабиъул аввал 1429 йил

Мелодий 22 март 2008 йил

hikmatnuri.com
« So'nggi tahrir: 09 Fevral 2009, 07:57:10 muallifi Umar ibn Abdul-Aziz »
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

Foniy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 603
  • -oldi: 501
  • Xabarlar: 622
  • Jins: Erkak
  • Har bir ezgu amal sadaqadir.(Hadisdan)
Re: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #3 : 11 Avgust 2009, 19:34:10 »
Yaxshilikka buyuringlar, agar o`zlaring yaxshilik qila olmasalaring ham. Yomonlikdan qaytaringlar, agarchi uning hammasidan o`zlaring chetlana olmasalaring ham!(Hadisdan)

Shuhrat_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 701
  • -oldi: 658
  • Xabarlar: 705
  • Jins: Erkak
  • Shuhrat Mamadaliyev.
Re: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #4 : 18 May 2012, 05:49:46 »
Rahmat sizlarga ancha malumotlar oldim. Manabular ham Payg'ambarimiz s.a.v haqlarida foydali malumot ekan, sizlarga ham ilindim    .   1. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
туғилишлари–Фил йили, 12-
Робийъул Аввал.
2. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг оналари
билан Мадинага боришлари ва
оналарининг вафоти —
туғилганларининг олтинчи
йили.
3. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг боболари
Абдулмуттолибнинг вафоти ва
узот амакилари Абу
Толибнинг кафолатига
ўтишлари —
туғилганларининг саккизинчи
йили.
4. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг амакилари
Абу Толиб билан Шом
сафарига чиқишлари–
туғилганларининг ўн иккинчи
йили.
5. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Фижор
урушида ҳозир бўлишлари–
туғилганларининг ўн тўртинчи
йили.
6. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Фузул
шартномасида ҳозир
бўлишлари–туғилганларининг
йигирманчи йили.
7. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
Хадийжанинг ғуломи Майсара
билан тижоратга чиқишлари–
туғилганларининг йигирма
бешинчи йили.
8. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Хадийжа
бинти Хувайлид розияллоҳу
анҳога уйланишлари–
туғилганларининг йигирма
бешинчи йили.
9. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Каъбани
қайта қуришда иштирок
этишлари–туғилганларининг
ўттиз бешинчи йили.
10. Пайғамбар алайҳиссаломга
ваҳий туши¬шининг
бошланиши–
туғилганларининг қирқинчи
йили–пайғамбарликнинг
биринчи йили.
11. Ҳабашистонга биринчи
ҳижрат–пайғамбарликнинг
бешинчи йили.
12. Ҳабашистонга иккинчи
ҳижрат–пайғамбарликнинг
олтинчи йили.
13. Қамал саҳифаси–
пайғамбарликнинг еттинчи
йили.
14. Қамал саҳифасининг бекор
қилиниши–пайғамбарликнинг
Ñ‚Ñžққизинчи йили.
14. Абу Толибнинг вафоти–
пайғамбарликнинг ўнинчи
йили.
15. Хадийжа розияллоҳу
анҳонинг вафоти–
пайғамбарликнинг ўнинчи
йили.
16. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Савда
бинти Замъа розияллоҳу
анҳога уйланишлари–
пайғамбарликнинг ўнинчи
йили.
17. Қурайшнинг Пайғамбар
алайҳиссаломга озорининг
шиддатланиши–
пайғамбарликнинг ўнинчи
йили.
18. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Тоифга
чиқишлари–
пайғамбарликнинг ўнинчи
йили.
19. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг ўзларини
қабилаларга
таништиришлари–
пайғамбарликнинг ўнинчи
йили.
20. Оиша розияллоҳу анҳога
ақди никоҳ қилишлари–
пайғамбарликнинг ўн биринчи
йили.
21. Исро ва Меърож–
пайғамбарликнинг ўн иккинчи
йили.
22. Намознинг фарз бўлиши–
пайғамбарликнинг ўн иккинчи
йили.
23. Ансорлар билан танишув–
пайғамбарликнинг ўн иккинчи
йили, зулҳижжа ойи.
24. Биринчи Ақоба байъати–
пайғамбарликнинг ўн иккинчи
йили, зулҳижжа ойи.
25. Мисъаб ибн Умайр
розияллоҳу анҳунинг
Мадинага юборилиши–
пайғамбарликнинг ўн иккинчи
йили.
26. Иккинчи Ақоба байъати–
пайғамбарликнинг ўн учинчи
йили.
27. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Мадинага
ҳижратлари–
пайғамбарликнинг ўн
тўртинчи йили, сафар ойи,
биринчи ҳижрий сана.
27. Масжиди Набавийни
қуриш–биринчи ҳижрий сана,
сафар ойи.
28. Азонни жорий қилиниши–
биринчи ҳижрий сана.
29. Мусулмонларни
биродарлаштириш–биринчи
ҳижрий сана, жумадул ула
ойи.
Baribir borar joyimiz qora tuproq qabr,
insonga azaldan azizdir umr,
dunyo lazzati gohida ko`pu gohida kam,
boriga shukr qil,
yug`iga sabr!

Shuhrat_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 701
  • -oldi: 658
  • Xabarlar: 705
  • Jins: Erkak
  • Shuhrat Mamadaliyev.
Re: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #5 : 18 May 2012, 05:51:37 »
30. Урушга изн берилиши–
биринчи ҳижрий сана.
31. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Оиша
розияллоҳу анҳога
уйланишлари–биринчи
ҳижрий сана, шаввол ойи.
32. Қибланинг
ўзгартирилиши–иккинчи
ҳижрий сана, ражаб ойи.
33. Рўза ва закотнинг фарз
қилиниши–иккинчи ҳижрий
сана, шаъбон ойи.
34. Бадр ғазоти–иккинчи
ҳижрий сана, 12-рамазон.
35. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг қизлари
Руқайя розияллоҳу анҳонинг
вафотлари–иккинчи ҳижрий
сана, рамазон ойи.
36. Ҳазрати Али ва
Фотималарнинг никоҳлари–
иккинчи ҳижрий сана.
37. Бану Қайниқоъ уруши–
иккинчи ҳижрий сана, шаввол
ойи.
38. Сувайқ уруши–иккинчи
ҳижрий сана, шаввол ойи.
39. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Ҳафса
розияллоҳу анҳога
уйланишлари–учинчи ҳижрий
сана, рамазон ойи.
40. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Зайнаб
бинти Хузайма розияллоҳу
анҳога уйланишлари–учинчи
ҳижрий сана, 14-шаввол.
41. Уҳуд уруши–учинчи
ҳижрий сана, 15-шаввол.
42. Хамрнинг ҳаром
қилиниши–тўртинчи ҳижрий
сана, шаъбон ойи.
43. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Умму
Салама розияллоҳу анҳога
уйланишлари–тўртинчи
ҳижрий сана, шаввол ойи.
44. Давматул жандал ғазоти–
бешинчи ҳижрий сана,
робийъул аввал ойи.
45. Бани Мусталиқ ғазоти–
бешинчи ҳижрий сана,
шаъбон ойи.
46. Ифк ҳодисаси–бешинчи
ҳижрий сана, шаъбон ойи.
47. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Зайнаб
бинти Жаҳш розияллоҳу
анҳога уйланишлари–
бешинчи ҳижрий сана,
зулқаъда ойи.
48. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Жувайрия
бинти Ҳорис розияллоҳу
анҳога уйланишлари–
бешинчи ҳижрий сана,
шаъбон ойи.
49. Хандақ уруши–бешинчи
ҳижрий сана, шаввол ойи.
50. Бани Қурайза ғазоти–
бешинчи ҳижрий сана,
зулқаъда ойи.
51. Ҳудайбия сулҳи–олтинчи
ҳижрий сана, зул¬қаъда ойи.
52. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг
подшоҳларга мактуб
юборишлари–еттинчи ҳижрий
сана, муҳаррам ойи.
53. Хайбар уруши–еттинчи
ҳижрий сана, сафар ойи.
54. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг София
бинти Ҳуяай розияллоҳу
анҳога уйланишлари–еттинчи
ҳижрий сана.
55. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Умму
Ҳабиба бинти Абу Суфён
розияллоҳу анҳога
уйланишлари–еттинчи
ҳижрий сана.
56. Зотур Риқоъ ғазоти–
еттинчи ҳижрий сана.
57. Қазо умраси–еттинчи
ҳижрий сана, зул¬қаъда ойи.
58. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Маймуна
бинти Ҳорис розияллоҳу
анҳога уйланишлари–еттинчи
ҳижрий сана, зулқаъда
ойининг охири.
59. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг қизлари
Зайнаб розияллоҳу анҳонинг
вафотлари–саккизинчи
ҳижрий сана, муҳаррам ойи.
60. Муъта ғазоти–саккизинчи
ҳижрий сана, жумадул ула
ойи.
61. Макканинг фатҳ
қилиниши–саккизинчи
ҳижрий сана, рамазон ойи.
62. Хамр ва ўлимтик сотиш ва
Мутъа никоҳини ҳаром
қилиниши–саккизинчи
ҳижрий сана, рамазон ойи.
63. Ҳунайн ғазоти–саккизинчи
ҳижрий сана, рамазон ойи.
64. Тоиф ғазоти–саккизинчи
ҳижрий сана, шаввол ойи.
65. Жаърона умраси–
саккизинчи ҳижрий сана,
зулқаъда ойи.
66. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Ñžғиллари
Иброҳимнинг туғилиши–
саккизинчи ҳижрий сана,
зул¬ҳижжа ойи.
67. Вакиллар келиши йили–
Ñ‚Ñžққизинчи ҳижрий сана.
68. Нажоший розияллоҳу
анҳунинг вафоти–тўққизинчи
ҳижрий сана, ражаб ойи.
69. Табук ғазоти–тўққизинчи
ҳижрий сана, ражаб ойи.
70. Умму Кулсум розияллоҳу
анҳонинг вафотлари–
Ñ‚Ñžққизинчи ҳижрий сана,
шаъбон ойи.
71. Рибонинг ҳаром
қилиниши–тўққизинчи
ҳижрий сана.
72. Абу Бакр розияллоҳу
анҳунинг одамлар билан ҳаж
қилиши–тўққизинчи ҳижрий
сана, зул¬ҳижжа ойи.
73. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг Ñžғиллари
Иброҳимнинг вафоти–ўнинчи
ҳижрий сана, робийъул Аввал
ойи.
74. Видолашув ҳажи–ўнинчи
ҳижрий сана, зулҳижжа ойи.
75. Пайғамбар
алайҳиссаломнинг вафотлари
–ўн биринчи ҳижрий сана,
иккинчи робийъул аввал.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан
Baribir borar joyimiz qora tuproq qabr,
insonga azaldan azizdir umr,
dunyo lazzati gohida ko`pu gohida kam,
boriga shukr qil,
yug`iga sabr!

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #6 : 23 Oktyabr 2018, 11:54:24 »
МЕҲРИБОНЛИК
Ислом дини шариати бутун олам аҳлига меҳрибонлик қилишга буюриб, бу меҳрибонликни комил имон ва гумонсиз тасдиқнинг белгиси қилиб қўйган. Мусулмон киши унинг қалбида қайси инсонга йўлиқмасин, унга ўз қалбидан ҳиссий хайрихоҳлик ҳиссиётларини ва холис эзгуликни ато айласин, унинг дардига малҳам, кўз ёшига таскин берсин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
“Раҳм қилмагунларингизча мўмин бўлмайсизлар”.
“Эй Аллоҳнинг расули! Бизлар ҳар биримиз раҳмлимиз!” дедилар.
“Бирингиз ўз соҳибига қилган марҳамати эмас, балки оммага қилган марҳамати раҳмдиллик эрур!” дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Киши ўзининг яқин кишиси ёки дўстига меҳрибонлик қилиши мумкин. Чунки уларга қилган хайру-эҳсонлари бир кун келиб ўзига қайтиши турган гап. Бироқ қачонки ғариб ва бечораҳолларга рўпара келганда улардан узоқроқ бўлишлик бугунги кундаги одатий ҳолат. Бу эса Ислом таълимотларига мутлақо зиддур. Мусулмон киши ҳамиша, ҳар ҳолатда, барча инсонлар учун бирдек саҳоватпеша, кўнгиллар овловчиси бўлиши лозим. Мусулмон киши қалбидаги имоннинг раҳм-шафқат сари чақириғига ижобат қилароқ таниган ва танимаган кишиси учун бирдек кўмакка интилади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
“Ким инсонларга раҳм қилмаса, Аллоҳ ҳам унга раҳм қилмагай!”
Ҳаётда шундан кимсалар борки, улар ҳақиқатан ҳам меҳр ва мурувватга муҳтож. Уларнинг кўпроғи етимлар, бевалар ва гўдаклар.
Раҳм-шафқат ва меҳрибонлик шундай олийжанобликки, инсон унга амал қилар экан, аввало ўзига хизмат қилгувчиларга, ҳатто тилсиз ҳайвонларгача меҳрибонлик қилиши лозим. Бир аёл мушугини уйга қамаб қўйиб, на ўзи овқат бермаган, на мушук ташқаирга чиқиб овқат топишининг имконини бермаган. Натижада мушук ҳалок бўлгани-ю, аёл айнан шу қилмиши туфайли дўзахга киргани кўпчиликка маълум ва машҳур.
Аллоҳ таолодан бизларга раҳм қилишин, ва оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларгиа эргашиб боришимизга тавфиқ беришин сўраб, шоядки ибрат олсак деган илинжда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асрларида бўлган меҳрибончиликлардан мисол келтиришни ирода қилдик.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатан ўта шафқатли ва меҳрибонликлари билан бутун башариятни лол қолдирадиган даражада ибрат бўлганлар.
Макка фатҳ қилинганида душманлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг интиқом олишларига бегумон ишонишган эди. Бироқ олийжаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни шу қадар афв қилиб кечириб юбордиларки,  ҳатто уларга қараб:
-   Нима деб ўйлайсиз, мен сизларга нима қилишим ҳақида? – деб сўраганларида улар:
-   Яхшилик! Марҳаматли биродарлик! Марҳаматли қариндошлик! – деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам башарият тарихида кўрилмаган лутф ва олийжаноблик намоён қилиб уларга:
-   Бораверинглар! Озодсизлар! – деб марҳамат қилдилар.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #7 : 23 Oktyabr 2018, 12:08:03 »
Уйланиш - ибодат
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра никоҳ барча пайғамбарларнинг суннатларидар.
عن أبي أيوب رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : أربع من سنن المرسلين، الحيا ء و الطعتر و السواك و النكاح. (رواه الترمزي و قال حديث حسن غريب)
Абу Айюб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Тўрт нарса пайғамбарларнинг одатларидандур – ҳаё; хушбўйлик; мисвок ва никоҳ” (Термизий ривояти)
Ислом динида эса яна ҳам кўпроқ эътибор қаратилган. Никоҳсиз юриш никоҳли бўлишдан кўра қанча фарқ қилишлари айтилган. Ҳатто имкони бўла туриб никоҳга рағбат қилмаганларга қаттиқ танбеҳлар бор:
"Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас" деганлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Ҳазрати Умар(р.а.) марҳамат этадилар:
«Заифлик ва фужурдан бошқа ҳеч нарса никоҳга монеъ бўлмайди».
Абдуллоҳ ибн Аббос(р.а.) дейдилар:
«Уйлангунча ибодат этганнинг ибодати тўла ва мукаммал бўлолмайди».
Ибодат камоли қалбнинг кераксиз нарсалардан озод бўлишига боғлиқ. Қалбнинг шаҳватдан саломат бўлиши ҳам уйланиш туфайли ҳосил бўлади.
Ҳазрати Икрима ва бошқа саҳобалар шундай дейдилар:
«Агар уйланмоқ истасангиз, сизни уйлантираман. Чунки бир қул зино қилган вақтда имон унинг қалбидан сўкилиб чиқур, чиқарилур».
Абдуллоҳ ибн Маъсуд(р.а.) шундай дейдилар:
«Бордию, умримдан ўн кунгина қолганини билсам, Аллоҳ таоло ҳузурига уйланмаган ҳолда бормаслик учун уйланган бўлардим».
Ҳазрати Муоз ибн Жабалнинг(р.а.) икки хотини вабодан вафот этади.Ҳатто ўзлари ҳам вабога чалинадилар. Шунда ҳам у:
«Мени уйлантирингизлар. Чунки мен Аллоҳ таолога уйланмаган ҳолда етишмоқни истамасман», дейди.
Бу икки буюк саҳобанинг уйланишни исташлари шаҳват сабабидан эмас, балки никоҳда фазилат кўрганлари учундир. (Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий. ziyouz.comkutubxonasi)
Ислом  таълимотига  кўра,  оила  Яратганнинг  розилигини  топиш,  Пайғамбар алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Шунинг  учун  динимиз  оилани  никоҳ  асосида  қуришга  алоҳида  аҳамият  беради. (Жума тезислари)
Аллоҳ  таоло  ўзининг  қудрати,  файзу  раҳмат  билан  эр-хотин  орасидаги  муҳаббат  ва яқинликни  инсонннг  қалбига  экди.  Шу  сабабли  аёлини аламлантирган  нарса  эрини аламлантиради  ва  бири  хурсанд  бўлса  иккинчиси  ҳам  хурсанд  бўлади.  Эрнинг  яқинлигига аёли ҳам яқинлик билан, муҳаббатига муҳаббат билан жавоб беради. Бу яқинлик ва муҳаббат қандай пайдо бўлди?
Бир машриқлик эркак узоқда яшайдиган мағриблик аёлга уйланса, у билан қариндошлик алоқалари хулқ, одат ва ташқи кўринишда ажралиб туради. Лекин никоҳдан кейин уларнинг орасида  бирлик  ва  иноқлик  пайдо  бўлиб,  аёл  унинг  бир  бўлагига  айланади. (islom.uz)

Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #8 : 03 Noyabr 2018, 12:46:30 »
Жаборил алайҳис салом
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий олиб келиб турган муқарраб фаришта – Жаброил алайҳис салом билан биринчи дафъа учрашганлари ҳақида мўтабар “Нурул яқин” асарида (Муҳаммад Хузарий) шундай ёзади:
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир мунча озуқаларини олиб, Ҳиро ғорида ўзлари ёлғиз оталари – Иброҳим алайҳис салом динида ибодат қилиб бир неча кечаларни ўтказар эдилар. Бу ҳолат гоҳо ўн кеча, баъзан ундан ҳам кўплаб давом этар эди.
   Егуликлари тугаб қолса, Хадича разияллоҳу анҳунинг олдига бориб яна шунча озуқа олар эдилар.
Ниҳоят ҳақ кун келди. Жаноб саллаллоҳу алайҳи васаллам одатларига кўра тоғда, Ғиро ғорида турибдилар. Бир маҳал бир киши кўринди.
-   Хушхабар, эй Муҳаммад! Мен Жаброилман. Сиз бу уммат учун аллоҳнинг элчисисиз!
   Кейин:
-   Ўқинг, - деди.
-   Мен ўқишни билмайман, - жавоб бердилар сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи васаллам. Чунки у зот саллаллоҳу алайҳи васаллам аввал ўқишни ўрганмаган уммий эдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ухлаганларида ўраб оладиган наматлари бор эди. Жаброил алайҳис салом ўша билан ўраб қаттиқ қисди. Кейин қўйиб юбориб:
-   Ўқинг! – деди.
-   Мен ўқишни билмайман! – дедилар.
-   Иккинчи бора қаттиқ қисиб:
-   Ўқинг! – деди.
-   Мен ўқишни билайман! – дедилар яна. Учинчи бора қисиб, яна қўйиб ушбу оятларни ўқиди:
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبّكَ الَّذِى خَلَقَ(1) خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ(2) اقْرَأْ وَرَبُّكَ الاْكْرَمُ(3) الَّذِى عَلَّمَ بِالْقَلَمِ(4) عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ(5)
Яъни: “Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир! У қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга у билмаган нарсани ўргатди”. (Алақ. 1 – 5)

Тарихчиларнинг иттифоқ қилишларича шундан сўнг ваҳий келиши бир қанча муддат, ишончли ривоятларга кўра қирқ кун тўхтаб қолди. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳийга ташналиги ортиб борди. Ташналик шунчалик даражага етдики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар тоғ бошига чиқсалар Аллоҳнинг Холиқ билан халқ ўртасида элчи бўлишликларини ирода қилароқ тухфа қилагн буюк неъматидан жудо бўлиб қолаётгандек бўлиб, ўзларини маломат қилар эдилар. Лекин фаришта: “Сиз ҳақиқатан Аллоҳнинг элчисисиз” деганидан хотирлари жам бўлиб, Аллоҳ вужудга дин нурини зоҳир қилиши илинжида учрашув томон азм қилар эдилар.
Ниҳоят, қайтадан ваҳий келди. Бир маҳал осмондан овоз келиб қолди. Муборак нигоҳларини кўтардилар. Қарасалар, Хирода келган фаришта осмион ва ер ўртасида ўтирибди. Ўтган сафарги қилган муомаласини эслаб қўрқиб кетдилар. Уйга келиб:
-   Мени ўраб қўйинглар! – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятларни нозил қилди:
يأَيُّهَا الْمُدَّثّرُ(1) قُمْ فَأَنذِرْ(2) وَرَبَّكَ فَكَبّرْ(3) وَثِيَابَكَ فَطَهّرْ(4) وَالرُّجْزَ فَاهْجُرْ(5) وَلاَ تَمْنُن تَسْتَكْثِرُ(6) وَلِرَبّكَ فَاصْبِرْ(7)
   “Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир! Ва Роббингни улуғла! Ва кийимингни покла! Ва азоб(сабабчиси)дан четлан! Ва кўп (иш)қилган бўлсанг ҳам, миннат қилма! Ва Роббинг учун сабр қил!”
   
   Жаброил алайҳис салом билан бўлган илк учрашув шундай бўлган. Кейинчалик фаришта инсон суратида ҳам келиб турган. Ҳатто баъзи саҳобалар ўз кўзлари билан кўрганлари ривоят қилинган.

126 - حدثنا مخلد بن مالك قال حدثنا أبو زهير عبد الرحمن بن مغراء قال حدثنا الفضل يعنى بن مبشر قال سمعت جابرا يقول : جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه و سلم يستعديه على جاره فبينا هو قاعد بين الركن والمقام إذ أقبل النبي صلى الله عليه و سلم ورآه الرجل وهو مقاوم رجلا عليه ثياب بيض عند المقام حيث يصلون على الجنائز فأقبل النبي صلى الله عليه و سلم فقال بأبي أنت وأمى يا رسول الله من الرجل الذي رأيت معك مقاومك عليه ثياب بيض قال أقد رأيته قال نعم قال رأيت خيرا كثيرا ذاك جبريل صلى الله عليه و سلم رسول ربي ما زال يوصينى بالجار حتى ظننت أنه جاعل له ميراثا
   Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади:
   "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам илгари жаноза намози ўқиладиган ўринда оқ кийим кийган бир киши билан рўбарў ўтирган вақтларида бир одам ўз қўшнисидан кўраётган зулмдан шикоят қилгани кeлиб, мақоми Иброҳим билан Рукни Ямоний ўртасида ўтирдида:
   "Эй Аллоҳнинг расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин, ёнингиздаги оқ кийим кийган киши ким эди?" - дeб сўради.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Сен уни кўрдингми?” дедилар. У:
   “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Сeн кўп яxшиликларни кўрибсан. У Жаброил саллаллоҳу алайҳи ва саллам  эди. У Раббимнинг элчиси, мeнга қўшничилик ҳақида шунчалар васият қилдики, ҳатто мeн қўшнига ҳам мерос қилинармикин деб ўйладим", дедилар". (Адабууд мфрад)
   
Улуғбек қори Йўлдошев
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam bilan tanishaylik
« Javob #9 : 06 Noyabr 2018, 13:15:01 »
Оламларга раҳмат
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни бутун оламларга раҳмт қилиб юборган. Бу ҳақда Буюк Каломда ҳам баён қилинган:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ
“Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик”. (Анбиё. 107)
Инчунун, пайғамбарлик ваҳийси келмасидан бурун ҳам баракалари зоғир бўлиб турган. М. Хузарийнинг китобида бу ҳақда шундай дейилади:
“Муҳаммад алайҳис-саломни эмизаётганида Ҳалиманинг оиласига Аллоҳ томонидан юборилган қуту баракотлар пайғамбаримизга бeрилган дастлабки инъом эди. У киши олиб кeлинишидан аввал Ҳалиманинг оиласи қўл учида зўрға тирикчилик ўтказарди. Янги чақалоқнинг хосияти туфайли қўйлари яйловдан елиниданчакиллаб сут томиб қайтадиган бўлди.
Аллоҳ раҳмат қилгур Имом Бу-сайрининг "Ҳамзия" қасидасидаги қуйидаги мисраларда бу нарса ўз ифодасини топган:
Бир элга бахтиёр инсонни муяссар айласа,
Аллоҳ, Унинг хосияти-ла эл саодатманд бўлғуси мутлоқ.
Сўнгра расулуллоҳнинг кўкраклари ёрилиб, шайтон васвасаси-нафси аммора олиб ташланди. Кимки бу нарсага ажабланса, у Аллоҳнинг қудратига шубҳа билдирган, қувваи ҳофизаси чeкланган, дунёнинг ғаройиб ишларини фақат ўз тасаввуридан кeлиб чиққан ҳолда баҳолайдиган одам бўлади. Пайғамбарлар ҳаётида фавқулодда ҳодисалар юз бeриши ақл бовар қилмас ғайритабиий ҳол эмас.
Муҳаммад алайҳис-салом Шомга сафарга чиққанларида Аллоҳ у кишининг ҳурматлари учун бир парча булутни бошларига соябон қилиб қўйди, офтоб олов пуркаб турган жазирама ёз кунида бу соядан карвондаги бирор кимса баҳра олгани йўқ.
Расулуллоҳга ҳамсафар бўлган Майсара бу ғаройиб ҳодисани Хадичага ҳайратланиб сўзлаб бeрган. Хадича Муҳаммад алайҳиссаломнинг бўлакча одам эканликларини қалбан ҳис этиб, кeлгусида улуғ ишларни рўёбга  чиқаришларига ишониб, ўз тақдирини боғлашни ихтиёр этган. Шу боис расулуллоҳга дастлабки ваҳийлар кeла бошлаган саодатли кунлардаёқ Хадича у кишининг табиатидаги гўзал хулқ-атвордан ташқари бирон бир мўжиза талаб қилмасданоқ Ислом динига кирган.
Тош ва дов-дарахтларнинг салом бeриши ҳам пайғамбар алайҳис-саломга Аллоҳ бeрган нeъматлардан бири эди. Расулуллоҳ ҳожат учун ташқарига чиққаиларида одам йўқ унгуру жарликлар томонга кeтадилар, йўлларда учраган ҳар бир тош, дов-дарахтдан:
«Эй расулуллоҳ, сeнга раҳмат ва омонлик бўлсин!" дeган овоз чиқар, у киши ён-бeрига аланглаб, бирон жонзотни кўрмай ажабланардилар. (Нурул яқин. зиёуз.cом кутубхонаси)

Аллоҳ таоло бу зотни дунёга келиши учун барча шароитларни олдиндан муҳайё қилиб қўйди. У зотнинг насл-насаби энг шарафли, энг олийжаноб хонадонларга мансуб бўлишини ирода қилди. Бу ҳақда жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло Исмоил авлодидан Кинонани танлаб олди, Кинонадан Қурайшни танлаб олди, Қурайшдан Бани Ҳошимни танлаб олди, Бани Ҳошимдан эса Мени танлаб олди” (Муслим ривояти).
Раҳмоннинг ҳабиби ва халили бўлган бу зотни туғилишларидан аввал ҳам, туғилганларидан кейин ҳам доимо илоҳий иноят, илоҳий риоят ўраб, чулғаб турган. Ҳар қандай оғир шароитда ҳам Аллоҳ таоло у зотни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлаган, қалбларни у кишига мойил қилиб қўйган.
Аллоҳ таоло У зотни пайғамбарлик тожи кийдирилишидан аввал ҳам гуноҳ-маъсиятлардан, қабиҳ қилиқлардан, олийжанобликка зид келувчи тубан ишлардан сақлаган. Нубувватдан олдин ҳам У кишидан бирор марта ваъдани бузиш, хиёнат, ёлғон сўз, фаҳш сўз ёхуд бировга зулм қилиш ва ҳоказолар содир бўлмаган. У зотни бутун Макка аҳли “ас-содиқу-л-амийн” яъни ростгўй ва омонатдор деб аташарди.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом (ёшликларида Каъба таъмирланаётган вақтда) одамлар билан биргаликда тош таширдилар. Амакилари Аббос у кишига эй биродаримнинг ўғли (яъни, эй жиян!), изорингни ечиб уни елканг билан тош орасига қўйсанг яхши бўларди, деди. У киши изорларини ечиб, елкалари қўйган заҳотлари беҳуш бўлиб йиқиладилар. Ундан кейин у кишини бирор марта авратлари очиқ ҳолда кўришмаган. (muxlis.uz)

Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. "Имом Абу Юсуф" жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Rasululloh(sollalohu alayhi va sallam)gagina berilgan besh xislat

Muallif FoniyBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 5
Ko'rilgan: 6618
So'nggi javob 04 Sentyabr 2007, 15:19:24
muallifi Foniy
Rasuli Akram sollallohu alayhi vassallam haqlarida hadislar

Muallif MahdiyahBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 106
Ko'rilgan: 50617
So'nggi javob 23 Noyabr 2016, 15:58:38
muallifi MirzoMuhammad
Rosululloh sollallohu alayhi vasallamni uchratsangiz...

Muallif muxlisaBo'lim Rasululloh SAV va sahobalar

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 6252
So'nggi javob 28 Avgust 2012, 17:50:10
muallifi xojarnur
Rasululloh Sallollohu alayhi va sallamga SOG`INCHNOMA

Muallif AkrombekBo'lim Madaniyat

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1951
So'nggi javob 23 Mart 2012, 21:05:10
muallifi Akrombek
Inson qalbi bilan hazillashmang Siz ...

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 9698
So'nggi javob 17 Iyun 2006, 12:08:41
muallifi Mohinur