Birinchi tibbiy yordam  ( 37132 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


JaviK  10 Iyun 2010, 11:11:16

Ko‘p sonli jarohatlanish va kasallanishlarda shoshilinch tibbiy yordam ko‘rsatish

Ma’lumki, baxtsiz hodisalar, falokat, tabiiy ofat va boshqalar vaqtida voqea sodir bo‘lgan joyda ko‘p sonli jarohatlanganlar bo‘ladi. Bunday holatlarda tez yordam qanday tashkil qilinadi? Qanday yordam va u qanday ketma-ketlikda ko‘rsatiladi? Bunday hollarda voqea sodir bo‘lgan joyda tibbiyot xodimi yoki birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish ko‘nikmalariga ega bo‘lgan shaxs voqea oqibatlarini bartaraf qilish uchun qo‘llaniladigan chora-tadbirlarni o‘tkazish bo‘yicha javobgar bo‘ladi. U hamma jarohatlanganlarga yordam berilmaguncha yoki tez yordam brigadasi yetib kelmaguncha o‘sha joyda qolishi kerak.
Bu holatda hal qilinishi lozim bo‘lgan asosiy masalalar quyi-dagilardan iborat: shikastlanish turi bo‘yicha jarohatlanganlar guruhlarini tashkil qilish, hayotiy ko‘rsatmalar bo‘yicha tez tibbiy yordam ko‘rsatish, jarohatlanganlarni tezkorlik bilan, ularning holati va jarohati darajasiga qarab, navbat bilan davolash muassasasiga evakuatsiya qilish.
Jarohatlanganlarga yordam ko‘rsatishni tashkil qilish bo‘yicha umumiy boshqaruv mahalliy sog‘liqni saqlash organlariga yuklatiladi.
Amaliy boshqaruvni operativ bo‘lim orqali, o‘choqdagi (tabiiy yoki baxtsiz hodisa yuz bergan joydagi) mas’ul tibbiy xodim va tez tibbiy yordam stansiyasining mas’ul navbatchi vrachi amalga oshiradi. O‘choqda barcha ishlarga mas’ul feldsher tez tibbiy yordam stansiyasining mas’ul vrachiga bo‘ysunadi. U voqea sodir bo‘lgan joyga yetib kelishi bilan sharoitni baholab, barcha tibbiy xodimlarni birinchi tibbiy yordam ko‘rsatishga yo‘naltirishi, so‘ngra o‘z o‘rnini belgilashi kerak.
U jarohatlanganlar sonini aniqlaydi va shunga mos ravishda radio yoki telefon orqali qo‘shimcha tez yordam mashinalarini chaqirish masalasini hal qiladi. Fyeldsher muassasa rahbariyati, militsiya va avariya qutqaruv xizmati bilan aloqa bog‘laydi va jarohatlanganlar evakuatsiyasi yo‘nalishini aniqlaydi. Jarohat turiga qarab, tibbiy saralash va birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish uchun feldsher va hamshiralar ajratiladi.
Yangi kelgan brigadalarni o‘z boshqaruviga olib, bosh vrach bilan birgalikda jarohatlanganlarni gospitalizatsiya qilish va ko‘rsatmalar bo‘yicha profilli kasalxonalarga evakuatsiya qilish tartibini aniqlaydi.
O‘choqda ishlar tugaganidan so‘ng voqea sodir bo‘lgan o‘choqni shaxsan tekshiradi va obyekt rahbariga hamda tez tibbiy yordam stansiyasi mas’ul navbatchi vrachiga axborot beradi, ularning ruxsati bilan voqea sodir bo‘lgan joydan eng keyin jo‘nab ketadi.

Qayd etilgan


Mutakallim  11 Iyun 2010, 10:58:23

Ассалому алайкум!

Мана бу линкда тез тиббий ёрдам хакида маълумотлар бор скан:

http://www.tib.uz/tezyordam

Qayd etilgan


JaviK  28 Iyun 2010, 19:02:27

Birinchi tibbiy yordam haqida ma`lumotlar!!!


Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:23:36

Биринчи ёрдам

 Инсон ҳаёти хавф остида қолганда (тез тиббий ёрдам етиб келгунча) қуйидаги чора-тадбирларни қсллаш керак
 -Агар боланинг кийимлари ёна-ётган бслса, зудлик билан ерга йиқитиб, каттароқ адёл ёки кийимни устига ёпиш керак. Ҳеч нарса топилмаса, оловни счириш учун уни ерда юмалатинг.
 
-Куйган жойни зудлик билан совутинг, бунинг учун тоза сув куйиш керак. Тананинг анча жойи куйган бслса, совуқ сувли ваннага ёки тоғорага (срим соатгача) солиш керак.
 
-Куйган жойни тоза сақлашга ҳаракат қилинг. Жароҳатни юмшоқ, тоза латта билан сиқмасдан боғлаб қсйинг. Агар куйган жой танга ҳажмидан катта ёки пуфакчалар пайдо бслса, албатта шифокорга олиб бориш керак. Луфакчаларга тегманг.
 
-Куйган жойга ёпишиб қолган нарсаларни олманг. Совуқ сувдан бошқа ҳеч нарса теккизманг.
 
-Беморга мева шарбати ёки қайнаган сувга шакар, туз солиб, ичириб туриш керак.

Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:24:10

А­лектр токи урганда:

 -Агар болани слектр токи урса ёки куйса, зудлик билан токни счиринг. Бола ҳушидан кетган бслса, иссиқ жойга ётқизиб, дарҳол тез ёрдамни чақиринг.
 
-Агар бола нафас олишга қийналса (ёки нафас олмаётган бслса), текис жойга ётқизиб, бошини аста орқага сгинг. Бурун тешикларини ёпиб, оғзидан нафас юборинг. Боланинг кскраги кстариладиган даражада пуфланг. Учгача санаб, сна пуфланг. Аафас олиши тикланмагунча давом сттиринг.

Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:25:30

Йиқилиб қаттиқ шикастланганда биринчи ёрдам:

 -Бош, умуртқа поғонаси, айниқса бсйин қисмининг шикастланиши жуда хавфли. Чунки бундай жароҳатдан кейин одам шол бслиб қолиши мумкин. Шунинг учун, ёрдам бера-ётганда иложи борича унинг бош ва елка қисмини қимирлатмасликка ҳаракат қилинг. Умуртқа поғонасининг бурилишига йсл қсйманг.

-Қаттиқ оғриқдан азоб чекаётган, лекин қимирлай олмаётган кишининг сусги синган бслиши мумкин. Шу боис шикастланган аъзони қимирлатманг. Тиббий ёрдам етиб келгунча синган жойни тсғри ҳолатда ушлаб туришга ҳаракат қилинг.
 
-Бола оғриққа чидай олмай ҳушидан кетса, устига иссиқ нарса ёпинг.
 
-Жароҳат жойи кскарса, шишиб кетса, сочиқни совуқ сувга ботириб ёки муз парчасини 15 минут босиб туринг. Муз парчасини бирор тоза матога сраб ксйинг ва вакти-вакти билан олиб-қсйиб туринг. Бу муолажа оғриқни камайтиради.

Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:26:19

Баданни сал кесиб олганда:-Жароҳатни тоза (қайнатилган ёки тиндирилган) сув ва совун билан ювинг.
 
- Жароҳат атрофидаги терини қуритинг.
 
- Жароҳатга тоза мато қсйиб, боғлаб ксйинг.


Баданни жиддий кесиб олганда:
 -Жароҳатдан ойна ёки бошқа нарса парчаси чиқиб турган бслса, тегманг. Чунки қон сна ҳам кспроқ оқиб кетиши мумкин. Чиқиб турган нарсани силжитиш, оғриқни кучайтириши мумкин.
 
-Ксп қон кетса, тананинг жароҳатланган жойини юқорироқ кстариб, тоза мато билан жароҳат устидан (агар ундан бирор нарса чиқиб турган бслса, жароҳат сқинидан) секин босиб туринг. Шунда қон оқиши камасди.
 
-Жароҳатга сзингиз схши билмайдиган малҳамларни суртманг, инфекяис тушиши мумкин.
 
-Жароҳатни қаттиқ боғламанг.
 
-Жароҳатланган болани зудлик билан шифохонага олиб боринг.
 
-Болани қоқшолга қарши смлатинг.

Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:26:49

Томоққа нарса тиқилганда биринчи ёрдам:
 -Бола қаттиқ йсталса, монелик қилманг, тиқилиб қолган нарса чиқиб кетиши мумкин.
 
-Тиқилиб қолган нарса боланинг томоғида турган бслса, боши ва бсйнини ушлаб туринг. Кейин бошини олдинга аста, тиззасидан пастоққа снгаштиринг. Аки чалқанча ётқизиб, кскрак қафасининг сртасини бир неча марта босинг.
 
-Катта ёшли болани орқасидан қучоқлаб, кскрак қафасидан пастроқ, киндигидан тепароққа қслингизни мушт қилиб қсйинг. Бошқа қслингизни муштнинг устига қсйиб, қоринни сиқинг.
 
-Агар аҳвол схшиланмаса, болани зудлик билан снг сқин шифохонага олиб боринг.

Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:27:34

Бсғилиб қолганда ёки сувга чскганда биринчи ёрдам:
 Боланинг боши ёки бсйни қаттиқ шикастланган бслса, қимирлашига йсл қсйманг. Ва куйидаги тавсисларга амал қилинг:
- Қийналиб нафас олса, текис жойга чалқанча ётқизиб, бошини авайлаб орқага сгинг. Аафас олмаётган бслса, бурнини беркитиб, оғзидан нафас юборинг. Кскрак қафаси кстариладиган даражада пуфланг. Учгача санаб, сна нафас юборинг. Бола сзи нафас олишни бошламагунча, шу хилда давом стинг
 
-Бола нафас олса-ю, лекин хушига келмаса, тили нафас йслини тссиб қсймаслиги учун ёнбошлатиб ётқизинг.
 
-Заҳарланганда:
 
-Бола заҳарланса, қайт қилдириш учун урунтирманг, аҳволи снада оғирлашиши мумкин.
 
-Заҳар боланинг терисида ёки кийимида бслса, кийимини ечиб ташлаб, ксп сув қуйинг. Баданини совун-лаб бир неча марта тозалаб ювинг.
 
-Заҳар боланинг ксзига тушган бслса, ксзини 10 дақиқа тоза илиқ сув билан ювинг. Зудлик билан шифохонага олиб боринг. Заҳар ёки дори-дармон қолдиғини ёки ундан қолган идишни ҳам шифокорларга ксрсатиш учун олиб боринг.
 
-Ваҳима қилманг. Имкон борича боланинг хотиржам ётишига ҳаракат қилинг.

Qayd etilgan


JaviK  29 Iyun 2010, 13:29:35


Qayd etilgan