Muallif Mavzu: "Bugungi kun" muammosi  ( 36604 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Donishmand

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 702
  • -oldi: 1563
  • Xabarlar: 1014
  • Jins: Erkak
  • Qancha yashash muhim emas, muhimi qanday yashash.
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #75 : 15 May 2013, 13:57:58 »
Kasalxona. Operasiya tamomlandi. Vrach tashqariga chiqdi:
- Qani yaqinlari? Man o'zim operasiya qildim, man bilan gaplashasizlar!...
Kirib ketgach boshqa vrach eshikdan chiqib keldi:
- Falonchi man operasiya qildim, man bilan gaplashasizlar, ho'pmi, faqat man bilan!...

Hech kim gaplashmay qo'ygan vijdon bir chetda mahzun o'tiribdi...
Insonni mukammallikka eltuvchi yo'l birgina dindir!

Rahmatnoma


Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #76 : 16 May 2013, 16:12:43 »
Vijdon qandey qilib gaplashsin axir uni hech kim tinglamasa, gaplariga hech kim quloq solmasa. Jim turaverib charchagan vijdon oziri o'sha yerlarni tark etadi.

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #77 : 16 May 2013, 16:37:48 »
Vijdon gapirmaydi. Vijdon soqov. U faqat imo-ishora qiladi xolos...


Odam bir qing'ir ishni qilayotganida ko'zi ko'r bo'ladi, vijdonni ko'rmaydi...
Qachonlardir ko'zi ochilgandagina vijdonni ko'ra oladi. Vijdonni ko'rganda... shunchalik kech bo'ladiki...


Shunchaki kech... Boshqa hech narsa.
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #78 : 06 Iyun 2013, 18:00:14 »
Интернет тўрига илинган муслималар...



Бугунги кундаги долзарб масалалардан бири  Интернет оламидаги ижтимоий тармоқларнинг одамлар ҳаётида эгаллаётган ўрни . Чунки, ҳозирда мавжуд бўлган тармоқлардан фойдаланмайдиган одам қолмади ҳисоб.  Қанча куч, вақт ва ҳис- туйғулар мана шу бутунжаҳон ўргимчак тўрида сарф бўлаётгани ва бу нарса Ислом оламини ҳам айланиб ўтмаганини  ва унда мусулмон кишилар фойдали нарсалардан кўра кўпинча беҳуда гап- сўзларга, ҳаётларига, динларига  ва охиратларига ҳеч қандай нафи тегмайдиган бахс- мунозараларга аралашиб қолаётганларини, қимматли вақтларини ибодатларга сарфлаш ўрнига Интернет саҳифаларида бой бераётганларини кўриб даҳшатга тушасан.Айниқса бу тармоқларда муслима опа-сингилларимизнинг ҳам кўплиги ва улар ўзлари сезмаган ҳолда муслималар учун ножоиз бўлган, шариатга тўғри келмайдиган мулоқотлар ботқоғига ботиб бораётганларини кўриш жуда ҳам ачинарли. “Шубҳали нарсаларни тарк этинг!” дейилган ҳадиси шарифда. Ҳозирги кунда  бу насиҳатни ким  эсга олиб амал қилмоқда?  Ижтимоий тармоқлардаги мулоқотлар яхшими Ñ‘ ёмонлигини ким ўйламоқда? Бу тармоқларнинг мақсади эзгуликка хизмат қилишми ёки ёвузликками билиш қийин. Бир-биридан кўпайган ва турли хил хизматларни тақдим қилаётган бундай ижтимоий тармоқлардаги мулоқотлар, бугунги одамларнинг асосий мулоқот манбаига айланиб бормоқда.  Ҳамма ўзини оқлаш ва  ҳақиқатнинг юзига тик боқмаслик учун чиройли баҳоналар топиш билан овора. Ўз расмларини ( баъзи ҳолларда бегоналар номидан кириб, ўзгаларнинг суратларидан фойдаланиш ҳоллари ҳам талайгина) тармоқ ичига жойлаштириш, биринчи қараганда оддий ва самимий бўлиб кўринган суҳбатлар... Яна бир қадам қўйса харомга кетиши ... Яна биргина ҳаёл ... гуноҳга йўл очилиши...Наҳотки ҳамма ўз кучига, шайтон уларни йўлдан ура олмаслигига шунчалик ишонса! “Шубҳали нарсалардан четланинглар!” Дарҳақиқат бу гўзал насиҳатдир! Интернет олами қанчалик мафтункор ва жилвакор бўлмасин, ёлғонлардан ва бузғунчиликлардан, шубҳали нарсалардан ҳоли эмас!  Унда фаолият юргизаётган ҳаммага ҳам, ҳамма гапга ҳам ишонавермаслик керак. Хўш, шундай экан, муслима аёл ёки қиз у ерда нима қилади? Кимдир “иш билан кирса керак” деб ўйлаётгандир, яна кимдир “ўзлигини намоён қилиш”, “ўзини нимагадир бағишлаш, банд қилиш учун” дейди, кимларгадир оддий мулоқотнинг ҳам етишмаслиги сабаб... Ўз- ўзини алдашни бас қилиш керак! Мусулмон учун энг яхши иш  бу -  намоз ўқиш  ва Қуръон тиловати, муслима аёл ўзлигини намоён қилиши,ўзини бағишлаши ва банд бўлиши лозим бўлган энг яхши жой бу  - ўз  оиласи ва уйи, энг яхши мулоқот эса яқинлари билан бўлган мулоқотдир!  Аёл киши компютерга ёпишиб қолса нималар бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг. Яқинлари ва оила аъзолари бундан қанчалик аъзият чекишини ўйлаб кўринг. Болалар қаровсиз, уйлар ивирсиган, эр ишдан келишига овқат қилинмаган, кирлар ювилмаган, дазмол қилинмаган, идиш товоқлар қалашиб ётибди... Азиз опа- сингиллар! Бошингизни монитордан бирпасга кўтаринг ва атрофга қаранг! Ҳаёт қаердадир экран ортида эмас, бу ерда, ён атрофимизда, кўз ўнгимизда кечаётир! Қанча қимматли вақтларимизни Интернетдаги бекорчи суҳбатларга, биз умрида кўрмаган “дўстларимиз”нинг ҳаётига аралашиб, бугун нима егани, қаёққа боргани, кимни ёқтириши каби бизга фойдаси бўлмаган нарсаларга, ўз  кўзимиз билан кўрмаган ва бизнинг фикримиз ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайдиган қаёқдаги воқеа ҳодисаларга билдирилган муносабатларга сарфланаётгани ҳақида фикр юритсак, биз учун муҳим ва қадрли нарсаларни нималар эвазига бой бераётганимизни билар эдик... Агар Интернет бўлмаганда Аллоҳнинг йўлида қанча- қанча савоб ишларни қилган бўлар эдик, ота онамизнинг, турмуш ўртоғимизнинг хизматини вақтида қилишга, фарзандларимизнинг ёнларида кўпроқ бирга бўлишга улгурган ва ҳеч қачон уларнинг нигоҳларида, гап сўзларида норозиликни кўрмаган бўлармидик .. Интернетга ошно бўлган кунимиздан бошлаб, савоб ишларимиз озайдими Ñ‘ кўпайдими бир ҳисоблаб кўрайлига...натижа бизни қувонтирмаслиги аниқ!Ҳар бир нарсанинг яхши ва ёмон томони бўлганидай, бу ерда бир ёқлама хулоса қилиб, Интернет ҳақида фақат салбий фикр юритмоқчи эмасмиз. Унинг кишилар ҳаётида тутган ўрни, фойдалари жуда кўп. Ҳамма гап, ҳар бир нарсада меъёрни билишда, унинг фойда ва зарарлари ҳақида ўйлаб иш юритишда. Агар Интернет сизга узоқдаги яқин кишингиз билан мулоқот қилишингиз учун, ёки илм ҳосил қилишингиз учун фойдаси тегаётган бўлса, ундан фойдаланишда ҳеч қандай монелик йўқ. Лекин Сиз кунбўйи  Интернетда ўтириб олиб, зиммангиздаги ҳақларни, яъни бандалик ҳаққини , оналик, фарзандлик, хотинлик, қариндошчилик, қўшничилик ва ҳоказо ҳақларини адо қилмаётган бўлсангиз, бу яхшилик аломати эмас, демак Интернет сизнинг фойдангизга эмас, зарарингизга ишлаётган экан. Қиёмат куни бизлардан бир кунда неча бора Интернетга кирганимизни эмас, қанча савоб амаллар қилганимиз сўралишини эсимиздан чиқармайлик.
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #79 : 06 Iyun 2013, 18:02:01 »

Интернет орқали жуда кўп савоб ишларни амалга ошираётган, диний ва дунёвий илмларни эгаллаётган, маърифат тарқатаётган муслималаримиз ҳам бор. Балки улар бу фаолиятларини  Аллоҳнинг ҳаққига, оилалари, фарзандлари, яқинлари ҳаққларига хиёнат қилмаган ҳолда олиб бораётгандирлар ва  ҳамма ҳақларни адо қилганларидан сўнг қоладиган озгинагина, ўзларига аталган вақтларини ҳам, қўшни билан кимнидир ғийбат қилиб ўтиришдан кўра, Интернетда бўлса ҳам хайрли ишларни амалга оширишга сарфлаётган бундай опа-сингилларимиздан, агар ниятлари холис бўлса Аллоҳ рози бўлсин. Афсуски, бундайлар, яъни қўлига тушган ҳар қандай имкониятдан фақат Аллоҳ йўлида, динга хизмат сифатида фойдаланадиган аёлларимиз жуда кам...
Аксарият муслима аёлларимиз эса  худди гиёҳвандлар гиёҳванд моддаларга қарам бўлгани каби, Интернетга қарамлик иллатига аллақачон мубтало бўлганлар ва бу жудаям афсусланарли ҳолдир. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги суҳбатларини кузатсангиз, ҳам кулгингиз қистайди, ҳам жаҳлингиз чиқади. Дейлик, биттаси бирон бир таом тайёрлади, дарҳол уни расмга оладида ўз саҳифасига қўяди ва “ Олинглар! Ош бўлсин!” деб ёзиб қўяди. Кейин унинг “друзья”лари буни кўрадида, ҳар бири изоҳ ёзишга тушади, “ Раҳмат илинганизга”, “ роса ширин бўпти!”, “ Қўлиз дард кўрмасин” ва ҳоказо... Биттагина расмнинг тагида 200тадан ортиқ изоҳ бўлиб кетади, аслида шунга кетган вақтни бундан фойдалироқ ишга сарфласа ҳам бўлардику!  Бу муслималаримизнинг энг оддий кўринишдаги мулоқотлари. Ғалатироқлари ҳам учраб туради, муслималар хатто интернетда ўтириб олиб бўйлари қанча, беллари неча см, ёки вазнлари қанақалиги ҳақида суҳбатлашадилар, ёки эр хотин муносабатларини ўртоқлашадилар...уялиб кетасан одам. Бу хали ҳаммаси эмас... Қанча оилалар шу тармоқлар сабабидан  бузилиб кетаётгани, неча-неча ёш қизлар тармоқ ичида фахш ишлар билан шуғулланаётгани, қанча- қанча опа-сингилларимиз ножоиз ҳаракалари билан муслима деган номга доғ туширишаётгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Бундан ташқари кўпгина тармоқларда қаёқдаги ноъмалум номлар билан кираётган шахслар, саҳиҳ бўлмаган манбалардан кўчирилган ёки таржима қилинган диний маълумотларни тарқатаётганлари ва кўпинча содда, етарли диний таълим кўрмаган муслималаримизнинг ўшаларга эргашиб, фикрлари ва хатто ақидалари ҳам бузилиб бораётганининг гувоҳи бўляпмиз. Бу ҳам олдини олишимиз керак бўлган хатарлардан биридир.
Бундан буён хушёр бўлайлик! Ҳар қайсимиз,  ҳар қандай ҳолатда ҳам муслима аёл эканимизни, она эканимизни, оилада ўзимизни қандай тутишимиз, жамиятдаги ўрнимиз фарзанларимиз тарбиясида қанчалик муҳим эканини, бизнинг вазифамиз виртуал оламда эмас, ҳақиқий ҳаётда зиммамизга юклатилган масъулиятни адо этиш эканлигини унутмайлик!  Агар ўша ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш шариатга зид бўлмаган ҳолатда, диний маърифатимизни оширишда, ҳаётимиз учун зарур илмларни ўрганишимизда фойдали бўлса,  Интернетдан меъёрида фойдаланишни йўлга қўяйлик ва яқинларимиз, хусусан фарзандларимизга ҳам ҳар қандай нарсадан оқилона фойдаланишни ўргатайлик.
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #80 : 06 Iyun 2013, 18:02:51 »

Азиза муслима опа- сингилларим, қизларим. Агар гапларим кимгадир оғир ботган бўлса узр. Ўзим ҳам сал бўлмаса шу иллат гирдобига кириб кетай деган аёл сифатида, бошимдан ўтгани учун  юрагимда оғриқ билан айтяпман бу гапларни.   Ð‘у оғриқ ҳаммамизнинг беҳуда ўтган вақтларимиз, қилинмай қолган яхши амалларимиз учун ачинишдан, Интернет “тўри”га тушиб қолиб, ундан қутулолмай юрган муслималарнинг ҳолига афсусланишдан пайдо бўлган ва қалбимдан тўлиб -тошиб келаётган оғриқдир...
Аллоҳим!  Билиб билмай қилган хатоларимизни Ўзинг кечир! Ҳаммамизга инсоф бер ва шубҳали нарсалардан четда бўлишимизни насиб эт! Омийн!
Малоҳат Анвар тайёрлади
"Омина" электрон журналидан (7-сон)
manba: info.islom.uz
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

Абдурроҳман

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 65
  • -oldi: 428
  • Xabarlar: 194
Javob: "Bugungi kun" muammosi
« Javob #81 : 26 Iyun 2014, 20:49:10 »
Haqiqatdan... Nahotki bunga bir chora ko'rishning iloji bo'lmasa?! Barchamiz birgalashib shu muammomoni hal etishga bir harakat qilib ko'rmaymizmi? Menimcha ishni mana bundan boshlasak bo'lsa kerak. Masalan:

АзР- А
за Ð - Б
Ð¼Ñ - В
...
va hokazo. Hullas qaysi belgi(lar) qaysi harfga to'g'ri kelayotganini aniqlashimiz kerak. Buning uchun eski postlarni saqlab qo'ygan kishilar bo'lsa, hozirgi belgilar bilan solishtirishimiz kerak. Shunga aniqlik kiritib olsak, qolganini hal qilish oson kechardi.

Rahmatnoma


 

KOREYA: FUTBOL BO'YICHA "TINCHLIK KUBOGI"

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 6240
So'nggi javob 31 Yanvar 2007, 12:20:27
muallifi Shoxjahon12
Toshkent haqida "Wikipedia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 12909
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:51:11
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Encarta Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6915
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:52:39
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Columbia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 6932
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:53:48
muallifi Abdusalom
Abdulla Qodiriyning "O'tkan kunlar" romani haqida mulohazalar

Muallif shoirBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 70
Ko'rilgan: 92742
So'nggi javob 06 Avgust 2014, 05:11:23
muallifi munlu